Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
Кишиларнинг уч тоифадагисини кўрдим:
-Баьзилар озишни хохлайдилар,
-Баьзилар семиришни,
-Қолганлар эса хали вазнини ўлчатмаганлар тоифасидагилардир☺️

@soglomturmush_tarzi
Жудаям яхши кўрсаткич 😍18% кишининг Вазнидан қониқиши. Аммо хар бир инсон Тана Вазни Индексини билиши кераклигини эслатиб ўтаман☝️!!
♻️Ойига -20 кг! Ҳафтасига -5! Ким кўпроқ?♻️

Ойига 20 кг вазн йўқотиш мумкин эмас ва энди сиз ўзингиз учун соғлом ва қулай вазн йўқотиш миқдорини баҳолай оласиз.

Эсда тутиш керак бўлган биринчи ва энг муҳим нарса: вазн йўқотиш тезлиги танангиздаги ортиқча ёғ миқдорига боғлиқ.

Қандай вазн йўқотиш тезлигини қандай тушуниш мумкин? Калкуляторни очинг, оддий формула бўлади. Ўзингизнинг вазнингизни килограмни бўйингиз узунлиги метрга бўлинг. Энди олинган рақам яна бўйингизга бўлинади.
Масалан, сизнинг вазнингиз 75 кг ва бўйингиз 164 см.Шунда 75 икки маротаба 1,64 га бўлинади. 75 / 1.64 / 1.64 = 27.9 Бу тана массаси индекси (ИМТ). Мана сиз қандай тезликни кутишингиз мумкин:

Агар сизнинг ИМТингиз 18 дан кичик бўлса - сиз ҳафтасига 200 граммдан ортиқ ёғни эритишингиз ёки умуман вазн йўқотмаслигингиз яхшироқдир - аввал мушак массасини олинг.

19 дан 22 гача - сиз ҳафтасига бир фунт ёки ойига 2 кг йўқотишингиз мумкин.

23 дан 27 гача - сизнинг оптимал натижангиз ойига 3 кг ёки ҳафтада 700 граммни ташкил қилади.

28 ёшдан 35 ёшгача - ойига 4 кг ёки ҳафтасига 1 кг ҳисобланг.

36 дан юқори - ҳафтада 2 кг ёки ойига 8 кг вазн йўқотиш мумкин.

Ушбу рақамлар тахминийдир. Улар фақат қандай қилиб тез килограмм йўқотишингиз мумкинлиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш мумкин. Дарҳақиқат, вазн йўқотиш тезлигига нафақат ёғ миқдори, балки соғлиқ, гормонал фон, ёш, турмуш тарзи, ёмон одатлар ва бошқа кўплаб омиллар таъсир қилади. Ва ҳар ой вазн йўқотиш билан, бу жараён секинлашади - бу нормалдир.

Ва шунга қарамай, ойда бир марта эмас, балки хафтада бир марта ўзингизни тарозига солиб, вазнингизни баҳолашга ҳаракат қилинг. Кўпинча тарозда граммлар сув туфайли бир кун ичида бизнинг вазнимиз + -2 кг гача ўзгариши мумкин. Ҳақиқатан ҳам вазн йўқотаётганингизга ишонч ҳосил қилиш учун шахсий тарозуда оч қоринга эрталаб бир хил вақтда ички кийимда вазнингизни ўлчашни унутманг!!!

@soglomturmush_tarzi
🌸ЁШЛИК ВА ГЎЗАЛЛИКНИ САҚЛАШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛУВЧИ ОДАТЛАР🌸


Барча хонимлар узоқ вақт ёш ва чиройли бўлиб қолишни истайдилар. Бироқ,биз буни сезмай ҳар куни ўзимизни "қаритишимиз" мумкин. Буларнинг ҳаммаси биз учун қўшимча ёшни қўшадиган ёмон одатлар сабаблидир.
Мутаҳассислар бундай одатларни санаб чиқишди. Келинг, уларни ўрганиб, ўзимизни кузатиб, ушбу зарарли одатлардан халос бўлайлик.

⚠️1. Ортиқча вазн!!!! Кишининг вазни ортиши билан унинг тана хажми катталашади, харакатлари қийинлашади, кийимлар ярашмайди ва натижада хар бир ортиқча кг ортиқча ёш қўшади.
Ортиқча вазн билан доим курашинг!!!!
⚠️2. Букчайиб юриш одати.
Ушбу одат нафақат қоматга балки соғлиққа зарарли бўлиб, кекса аёл кўринишини беради.
Доим қоматингизни тик тутинг!

⚠️3. Бошни пастга эгиб юриш одати
Ушбу одат туфайли бўйинга ва деколте-соҳасига хунук ажинлар тушади, бу эса қарлик кўринишини беради.
Қаддингизни кўтариб юришга одатланинг!

⚠️4. Кўзларни қисиб чимириш одати
Бу одатнинг доимий такрорланиши кексайтириб кўрсатади, кўз атрофида хунук ва энг чуқур ажинлар - шаклланишига олиб келади.
Агар яхши кўрмасангиз, ўзингизга кўзойнак ёки линзаларни олинг!

⚠️5. Қошларини чимириш одати

Инсонни ҳеч нарса ёмон кайфиятчалик қаритмайди . Ишонмайсизми? Юзни буришганда ва у жилмайганда қанчалик ўзгаришини кузатиб кўринг.
Суннат амални тирилтиринг доим табассум билан юринг!

⚠️6. Ёрқин рангда пардозланиш одати
Мерилин Монро услубидаги ёрқин, қизил лаб бўёғи, ковоқлардаги тўқ қора чизиқлар , бронза упаси ва ялтироқ кукунлар табиий гўзалликни ўлдиради.
Агар сиз ёшроқ кўринишни истасангиз, табиий, енгил пардоз қилинг.

⚠️7. Кўз ва юзни ишқалаш одати
Кўзни тез-тез ишқалаш кўз остида кўкаришлар ва ажинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Терингизни ёш сақлашни хохласангиз бесабаб юзингиз кўзларингизни тегмасликка одатланинг!
Доим соғлик ва гўзаллик тилаб Исаходжаева Хабиба🌺

@soglomturmush_tarzi
​​СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ИММУНИТЕТ ТУРҒУНЛИГИНИНГ ЭНГ АСОСИЙ 5 ТА ҚОИДАСИ БОР:

1. ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ🥛🍞🥕🥦 (парҳез таомлар, оз ейиш, вақтида овқатланиш, ҳазми қийин овқатлардан, муддати ўтган егуликлардан сақланиш, табиий маҳсулотлардан фойдаланиш, баъзида ихтиёрий очлик сеанслари ўтказиш ёки ойда уч кун рўза тутиш, кечга яқин енгил овқатланиш, овқатни хуш кайфият билан истеъмол қилиш, овқатни яхшилаб чайнаб ейиш, очликни ҳис қилмасдан туриб овқатланмаслик, бир ўтиришда таом устига таом емаслик, овқатланишда минерал ва витаминлар мувозанатини сақлашга эътибор бериш кабилар)

2. ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТ ⛹🏻️‍♂️🏊‍♀️🚴🏻‍♀️(мунтазам равишда ярим соат бадантарбия билан шуғулланиш, тоза ҳавода югуриш ёки юриш (камида 8000−10000 қадам), сувда сузиш, нафас олиш машқлари, Кегел машқлари, жисмоний меҳнат билан шуғулланиш кабилар)

3. ЎЗ ВАҚТИДА УХЛАШ 🛌(доим бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғонишга одатланиш, етарли миқдорда 6−8 соат ухлаш, эрталаб барвақт уйғониш учун кундузи бироз мизғиб олиш, айниқса ёз кунларида, ухлайдиган хона деразаси ёзда очиқ, қишда ойна дарчаси очиқ бўлиши, ўнг ён бошга ёки орқага ётиб ухлаш, қоринни пастга қилиб ухламаслик кабилар)
4. ТОЗАЛИК🛀🏾🚰 (шахсий гигиенага риоя қилиш, бадан поклиги, тиш ювишни одат қилиш, овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш ва оғизни чайиш, егуликларга оид тозалик, кийимлар тозалиги, яшаш ва ишлаш муҳитининг тозалиги кабилар)
5. РУХИЙ ХОТИРЖАМЛИК 👩‍❤️‍👩📚💖🕌− энг асосийларидан бири − (бағрикенг бўлиш, кўнгилни гина-кудурат, ҳасад, адоват, гумонланиш, шумланиш каби салбий иллатлардан тозалаш, доим хуш кайфиятда шукроналик туйғуси билан яшаш, неъматлардан мамнун бўлиш, заҳматлардан ибрат ва ҳикмат излаш, табассумли бўлиш, ноўрин ғазабланишдан сақланиш, ҳар нохуш ҳолатни яхшиликка ёйиш, айб ва хатоларни тан олишни яхши кўриш, яхши инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлиш, эзгу амаллар билан машғул бўлиш, бировга ёрдам бериш, мусибатдаги, ногирон, бемор инсонларга ёрдам бериш ҳам рухий кўтаринкилик бағишлайди)

Кўриб турганингиздек соғлом турмуш тарзи ана шу жуда оддий қоидалардан иборат. Аммо нимагадир кўпчилигимиз амал қилишга иродамиз сустлик қиладими, ё турли ташвишларми билмадим. Вақтимиз йўқ, пулимиз йўқ (яъни ишлаш керак) каби баҳоналаримиз тайёр. Ҳолбуки ўша аяган вақтимизни, пулимизни эртага соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқадиган касалликларни даволашга бир неча баробар кўпроқ қилиб сарфлашга тўғри келиши ҳам бор гап.
Ҳар қандай амал бошида қийин туюлиши мумкин. Бироқ такрорлайвергач у одат ҳолига келиб осон бўлиб қолади. Худди кичиклигимизда юришни ёки велосипед учишни ўрганганимиз мисоли. Шунинг учун ушбу қоидаларга амал қилишни ОДАТ тарзига келтириб олгунча давом эттириш керак. Шунда ҳаммаси осон ва қулай бўлади.

Саломат бўлинг...
Исаходжаева Хабиба 👩‍⚕️

@soglomturmush_tarzi
Талаб ва таклифларга биноан Соғлом рационал овқатланишда МУМКИН бўлган таом ва маҳсулотлар:
🍳🥚Тухум омлет, қайнатилган, ёғсиз қовурилган, пашот,
🍽🍚Каша :50/50 сут сув овсянка,гречка,пшонка,гуруч,перловка,булгур.
🥛🍶Сутли махсулотлар: Ёғсиз творог, кефир, сут, шакарсиз йогурт, брынза , сыр, уй катиғи.
Унли махсулотлар: Ржаной,отрубной без дрожжевой қора нонлар, лаваш, макороны ( исключительно из твердых сортов пшеницы).
🍎🥭🍇🍈🍉🍊🍋🍌🍍🍓🍒🍑🍐🥑🥝Мевалар барчаси мумкин перекусга 16 00 гача.
🥕🥔🍆🍅🥒🌶🥬🥦🍄🌽Барча сабзавотлар ( ёғда қовурилмаслик шарти билан)
🥩🍗🍖Барча халол гўштлар ёғсиз холатда ковирилмаган, шашлик хам мумкин ёгисиз!!!
🦞🦀🐟🐠 Балиқ ва денгиз маҳсулотлари( қовурмасдан)
🍄Гўшт ва балиқ махсулотлариннг ўринбосарлари - ловия хамма тури,нўхот, мош, чечевица, қўзиқорин
🥃Салатларга сирка, уксус, лимон анор шарбати, сиркаси қўшилса факат фойда!!!
Қурук мевалар барчаси кунниг 1 ярмида !!!
🍫Қора шоколад минимум 68% кунига 10 грдан ошмаслик шарти билан!
Кофе шакарсиз, сутсиз!
Таьбингиз тортса Имбир,корица,каркаде чойлар чиа ,лён- зиғир, қора седона, кунжут уруғи фойдали айниқса тушликкача!
Кўк чой , қора чой.
🍯 Асал бир чой қошиқ наҳорга 05 л илиқ сув билан.
Бизнинг шиор еймиз ва озамиз!!!
Ps:
Мумкин бўлган маҳсулотлар миқдори кунлик чегараланган миқдор - нормадан ошмаслиги МУХИМ☝️


@soglomturmush_tarzi
СОГЛОМ ХАЁТ ва
ОРТИКЧА ВАЗНдан кутулишни бошлашдан аввал чукур мулохаза килинг!!!

💫💫💫💫💫💫

Тақиллатмасанг эшиклар очилмайди.
Ҳаракат қилмасанг бир жойда тураверасан.
Уриниб кўрмасанг орзулар ушалмайди.
Ишонсанг албатта ғалаба қозонасан ва максадингга эришасан!...

💫💫💫💫💫💫

- Истак бўлса - имкониятлар бўлади.
- Ҳаракатлар бўлса - натижалар пайдо бўлади!

💫💫💫💫💫💫

Баъзан шунчаки барчасини унутиб, ҳаётнинг гўзалликларидан завқ олиш учун гузаллик сари интилиш лозим буни узингдан бошла!!!

💫💫💫💫💫💫

Тақдирни ва ирсиятни айблама! Танлаш ҳуқуқи доим ўзингда бўлган!!!

#кунаффирмацияси
@soglomturmush_tarzi
📌Сиз буни биласизми?Нотўғри овқатланиш кашандаликдан кўпроқ инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда.

Нотўғри овқатланиш ҳар йили 11 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Тамаки истеъмоли билан боғлиқ касаллардан эса 8 миллион киши ўлмоқда, деб ёзди The Lancet журнали.

Тадқиқот АҚШдаги Саломатлик кўрсаткичлари ва эволюция институти (Institute for Health Metrics and Evaluation) томонидан ўтказилди.

Энг катта муаммо, бу — биз истеъмол қилаётган носоғлом емаклар эмас, балки биз емайдиган озуқаларда.
Шакар ва трансёғлар зарарли, аммо рационимизда соғлом овқатларнинг йўқлиги энг кўп ўлимга сабаб бўлмоқда", — дея иқтибос келтиради нашр.

Экспертларнинг сўзларига кўра, нотўғри овқатланиш сабабли содир бўлувчи юрак хуружи ва инсульт ўлим ҳолатларининг асосий сабаби бўлса, ундан кейинги ўринларда саратон ва қандли диабетнинг иккинчи тури бормоқда.
Пандемия даврида Короновирусдан вафот этганларнинг 90% да тана вазнининг нормадан ортиқлиги кузатилган

Изланишлар тўғри овқатланиш орқали дунёда ҳар бешинчи ўлимнинг олдини олиш мумкинлигини кўрсатди. Мева ва сабзавотларни кам, тузли овқатларни жуда кўп истеъмол қилиш овқатланиш билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг ярмини ташкил этади.

Нутрициолог Ашкан Афшиннинг қайд этишича, Ўрта Ер денгизи парҳезига амал қилувчи, яъни кўпроқ мева, сабзавотлар,ёнғоқ ва дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилувчи давлатлар саломатлик борасида энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган. Улар — Ливан, Исроил ва Эрон.

Жумладан, Исроилда овқатланиш билан боғлиқ ўлимлар бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилган — ҳар 100 минг аҳолига 89 киши. Кейинги ўринларда Франция, Испания ва Япония бормоқда.

Буюк Британия 100 минг аҳолига 127 ҳолат билан 23-, АҚШ — 43-(171) ўринни банд этди. Ўзбекистон эса ҳар 100 минг кишига 892 ҳолат билан охирги ўринни эгаллади.
❗️❗️❗️
🇺🇿Шу ўринда Ўзбекистонда шундай холат эканку , Ватанимиз бир бўлаги оиламизда қандай таомланаяпмиз ўйлаб кўринг?!
@soglomturmush_tarzi
🔴СЕМИЗЛИК НИМА?!🔴 Семизлик муаммоси дунёнинг 20-30% аҳолисида кузатилиб, асосан 40 ёшдан ошган кишиларни кўпроқ безовта қилиб келади.
Семизликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
🔶Алиментар – конституционал (кўп овқат истеъмол қилиш натижасида).   
Гипоталамик – гипоталамусни шикастланиши (бош мияга инфекция тушиши, бош мия жароҳати).
🔷Эндокрин –  гиперкортицизм, гипотериоз, гипогонадизм, инсулинома.

Улар ичида энг кенг тарқалган  Алиментар – конституционал туридир. Агар сиз ёғ ва углеводларга бой овқатларни ортиқча миқдорда истеъмол қилаверсангз семизлик сизнинг “жонажон дўстингиз” бўлади. Тавсия ўрнида бунда мол ёғи ва илик ёғини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслигингизни маслаҳат қилган бўлардик.
Бундан ташқари овқатланиш тартибининг бузилиши, яъни кунлик рационда кечки овқатни кўп истеъмол қилиш ҳам алиментар семизликни юзага келтиради.
Ортиқча вазн муаммоси ҳозирги вақтда фақат тиббий эмас, балки социал аҳамият ҳам касб этади. Чунки:
✔️Атеросклероз (қон томирлар ичига ёғларни тўпланиши, томирларнинг қаттиқлашиши);
✔️Юрак ишемик касаллиги,
✔️Қандли диабет;
✔️Хафақон касаллиги (гипертония касаллиги);
✔️Саратон;
✔️Бепуштлик ва бошқа касалликларнинг “дунёга келишига” сабаб бўлиши мумкин. Бу каби касалликлар семиз одамларда 2-3 баробар кўпроқ учраб, эрта ногиронликка ва ўлимга олиб келади ( турли касалликлар натижасида вафот этиш семизларда 1,5-2 баробар кўпроқ учрайди). Вазн ошган сари одамнинг ички орган ва тўқималари ишлаши қийинлашиб, физиологик жараёнлар бузилиб боради. Кўпгина касалликларни олдини олиш ортиқча вазндан воз кечиш ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш орқали эришилади 


@soglomturmush_tarzi
Ўйла🤔🧐!
Танла😊😊!
Хулоса қил💪👌!
Харакат қил🏃‍♀🏃‍♀❗️

@soglomturmush_tarzi
Ассалому алайкум, азизларим! Уйғондингизми? Алхамдулиллах.Яна бир гўзал ва бетакрор куз хафтаси бошланди. Қушлар сайраяпти. Ҳаёт уйғонмоқда.
Дилимда энг зўр туйғуларни сизга атадим, бугун! Хафтангиз кунингиз ажойиб ўтсин! Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этишини, бугун кулмаган омад эртага сизга бағрини очишини унутманг! 🥰. Ҳаммаси яхши бўлади. Иншааллох балким бошқача бўлар. 😉. Аммо ҳаёт шуниси билан турфа ўйлари ва ташвишлари билан гўзал. Йўлингиз очиқ бўлсин, азизларим! Бугунни забт этгани кетдик!🤗
Хайрли тонг, яхшиларнинг яхшилари!🥰😘🎉💐🎊
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬"Бошқариб бўлмайдиган иштаха ёки очлик хисси "ни алдашнинг усуллари🤬

💧🍋🍹Бир оз сув ичинг
Организм кўпинча очликни чанқоқ билан аралаштириб юборади. Сиз илиқ сувга лимон, лайм ялпиз қўшишиб ичсангиз тезда чанқоқ босилиши ва очлик хисси йўқолиши кузатилади .

🏃‍♀🏃‍♂🤸‍♀Спорт билан шуғулланинг
Биринчидан, жисмоний харакатдан сўнг, иштаҳа пасаяди. Ва иккинчидан, жисмоний машқлар озиқ-овқат ҳақидаги фикрлардан чалғитади.

🛌😴Тўйиб уҳланг
Сифатли ва соғлом дам олиб,тиниқиб 8соат ухлаш ортиқча овқатланмаслик ва метаболизмни яхшилашга имкон беради.

🛀😇Ванна
Иссиқ ванна бўшаштиради, асабларни тинчлантиради ва "стресс"ли иштаҳани пасайтиради.

💠😬Сақич
Род-Айленд университети профессори Кетлин Мелансон шакарсиз сақич калорияли таомларга иштахани камайтиришга ва энергия сарфини оширишга ёрдам бериши мумкинлигини аниқлади.
@soglomturmush_tarzi
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг азизларим , кунингиз хайрли ва барокати бўлсин!

Яхши кайфият кун давомида хамрохингиз бўлсин доимо соғ омон бўлинг🌼
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг яратилиши тасодифий эмас.
Аллохнинг мўжизалари чексиз 😇
Кўринг, тингланг, тафаккур қилинг!
Берган неьматларингга бехисоб шукур Аллохим😍
@soglomturmush_tarzi
MUSLIMA - YA RASULOLLOH
<unknown>
🍋🍹Наҳорда лимонли сув ичишнинг 7 фойдаси🍋
#тавсия
Ушбу "ҳаёт элексири" ни таёрлаш учун сизга атиги 2 дақиқа вақт керак бўлади, аммо қанчадан қанча фойдмлари бор!

🍋1. Сиз иммунитет тизимини мустаҳкамлайсиз. Лимон С витамини ва калийга бой. Бу мия ва асаб тизимини рағбатлантиради ва қон босимини назорат қилади.

🍋2. Ичимлик ишқорий мувозанатни барқарорлаштиради, чунки лимон кислотаси кислоталикни оширмайди.

🍋3. Озиш жараёнини тезлаштиради. Лимон шарбатида организмга очлик билан курашишда ёрдам берадиган пектин моддаси бор. Бундан ташқари, ишқорий парҳезда бўлганлар вазнини анча тезроқ камайтириши исботланган.

🍋4. Лимон шарбати овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради. Илиқ сув ошқозон-ичак тракти ва ичаклар перисталтикасини стимуллаштиришга хизмат қилади

🍋5. Ушбу ичимлик енгил диуретик таъсирга эга. Лимонли сув сийдик хайдалиш тезлигини оширади, бу эса сийдик йўлларини соғлом ҳолда сақлаб туриш билан танани тезда тозалашга ёрдам беради.

🍋6. Терингиз тиниқлашганини сезасиз. Бундан ташқари, С витамини кучли антиоксидант бўлиб, қондан токсинларни олиб ташлаш орқали ажинларни камайишга ва теридаги доғларни йўқолишга ёрдам беради.

🍋7. Нахорги илиқ бир ёки икки стаеан лимонли сув - бу организмнинг сувсизланишига қарши кураш, эрталабданоқ барча тизимлар тўғри ишлай бошлайди ва биринчи навбатда гормонларни чиқарадиган буйрак усти безлари. Организм стрессга қарши тайёр бўлади ва кун бўйи нормал ишлаши мумкин бўлади.
📍Айни дамда юртимизда лимон пишиқчилик ва арзон вақти. Вақтдан унумли фойдаланинг!!! Сизларга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба 🍋

@soglomturmush_tarzi
⭐️​​Соғлом овқатланиш рўзғор учун бозор-ўчар қилишдан бошланади. ⭐️

Кўкатлар, сабзавотларни барра тез тез харид қилинг доим танавуллга тайёр холда, кўзга яқин жойда туришига одатланинг.

Ширинликлар ўрнига, араб хурмоси, асал, майиз, туршак ва бошқа мевалардан харид қилинг.

Қадоқланган сут маҳсулотлари ўрнига уй шароитида тайёрланган қаймоқ, сарёғ, ёғли сут сотиб олинг.

Яхна ичимликлар ўрнига, ялпиз, лимон, лаймга ўхшаш мевалардан лимонад тайёрлаб ичиш учун сотиб олинг ва тайёрлаб қўйинг.

Кофе ва қора чой ўрнига, наъматак, заъфарон, цикорий, кийик ўти, мойчечак (ромашка), растаропша дамламаларидан сотиб олинг.

Витаминлар ўрнида ишлатиш учун занжабил, қора седана, кунжут(тахини кунжут пастаси), ошқовоқ уруғи, зиғир уруғи, прополис, долчин, зарчава ва бошқа зираворлар сотиб олинг.

Ёғларнинг энг фойдалилари доим уйда бўлсин. Булар - зайтун ёғи, сарёғ, зиғир ёғи, қора седана ёғи, ошқовоқ уруғи ёғи.

Колбаса ва сосиска ўрнига ёғсиз гўшт, товуқ гўшти, тил пишириб қўйинг.Майда балиқлардан уй шароитида "консерва" қилиб қўйинг. Жигардан паштет қилса хам кони фойда

Оқ нон ўрнига кепакли,арпали, жўхори унили нон сотиб олишга ёки уй шароитида ёпишга харакат қилинг.

♻️Бу маҳсулотлар доим уйингизда бўлса, шулардан еб турасиз, ва аксинча -
зарарли нарсаларни (Ширинликлар, газли ичимликлар, қандолат махсулотлари, майонез, кетчуп, колбаса,сосискалар) сотиб олсангиз, емайман деган одам ҳам еб қўяди, шунинг учун оилавий соғлом яшашнинг асосий сири фақат кони фойда бўлган озиқ-овқатларни харид қилишдадир.
Ўшбу тавсияларга имкон қадар босқичма босқич ўтинг ва Аллоҳ берган бебаҳо неъмат-СОҒЛИГИНГИЗни доим авайланг.
Доимо соғлик ва чиройли қомат тилаб Исаходжаева Хабиба🌺
@soglomturmush_tarzi