Соғлом ҳаёт
42.4K subscribers
4.25K photos
535 videos
5.92K links
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Савол: Ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан, негадир ҳамиша совқотаман. Бунинг сабаби нима?

⭕️ Жавоб: 🩸Камқонлик. Асосий белгилари: рангпар тери, заифлик, чарчоқ, бош айланиши, баъзида нафас қисиши, шунингдек қўл ва оёқнинг совқотиши.

🩺 Қандли диабет: Бу касалликда ҳам бемор танаси совқотади. Сабаби кўп ҳолларда қандли диабет периферик нервларни шикастлайди ва натижада кишида исиб кетиш ёки совқотиш ҳолатлари кузатилади.

💊 Баъзи бир дориларни қабул қилиш ҳам бу ҳолатни юзага келтиради.

Нима қилиш керак? Агар сизда бошқа аломатлар ҳам кузатилса: масалан, тана вазнининг ўзгариши, иситма, шиш пайдо бўлса, шифокор кўригидан ўтишингиз керак бўлади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Эснаш қандай касалликларнинг аломати бўлиши мумкин?

➡️ Бош мия ўзагининг зарарланиши ҳалқум, чайнаш ва мимик мускуллар ишига салбий таъсир этади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан турли рефлексларнинг бузилиши ва эснашга олиб келади. Бундан ташқари, бош мия ўсмаларида ҳам эснаш кузатилади.

➡️ Баъзан жигар фаолиятининг бузилишида ҳам бемор кўп эснаши мумкин.

➡️ Кам учраса-да, мазкур ҳолатга эпилепсия белгиси сифатида ҳам қаралади. Бундай вақтда эснашни бош миянинг чакка қисмларининг ҳаддан ортиқ зўриқиши келтириб чиқаради.

➡️ Кўп эснаш турли дори воситаларини ножўя таъсири сифатида ҳам кузатилади. Улар асосан антигистамин дори воситалари, қон босими ҳамда оғриқ қолдирувчи препаратлар бўлиши мумкин.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Қайси ҳолатларда болани дарҳол болалар шифокорига олиб бориш талаб этилади?

📝 Педиатр Фаррух Ўрмонов:

Бола шайтонланса (тутқаноқ тутиб қолса)

🏮 Қусиш даражаси кучайганда (фонтан бўлиб отилиб чиқмоқда)

🤮Қайд қилинган массанинг ранги яшил ёки тўқ сариқ

🌡 Тана ҳарорати кўтарилса

🔬 Бирор бир жисм ютиб юборганда

🙇‍♀️ Бола овқатланиш жараёнида доим йўталса.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Болани неча ёшгача эмизган маъқул?


🍼 Болани имкон қадар 2 ёшгача эмизган маъқул. Чунки шаклланаётган бола учун энг озуқабоп таом бу она сутидир.

Бола бир ёшга тўлгандан сўнг катталар билан бир хил тартибда овқатлантиришни бошласангиз бўлади. Шунга қарамасдан уни эмизишни тўхтатиб қўймаслик керак.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Ҳид билиш нега йўқолади?


🔰 Ҳид билиш қобилиятининг пасайиб бориши ёки буткул йўқолишининг бир қанча сабаблари бор. Улардан энг кўп учрайдигани ўткир ёки сурункали тумов касаллигидир.

➡️ Грипп, аллергик касалликлар, вирусли инфекциялар хам бу ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Аксарият ҳолатларда бу қўрқинчли ҳисобланмайди. Касаллик тўлиқ даво курсларидан сўнг, секин-асталик билан ўтиб кетади.

📍Айрим касалликлар (нерв системаси касалликлари, қандли диабет)да бу ҳолат тўғридан-тўғри юзага келиши ҳам мумкин. Бундай пайтларда айрим беморлар шифокор маслаҳатисиз томир торайтирувчи томчилардан ҳам фойдаланишади. Улардан узоқ вақт давомида кўп миқдорда фойдаланиб бўлмайди.

Энг яхшиси, ЛОР шифокорга мурожаат қилинг.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Нима сабабдан тишлар совуқ таъсирида қамашади?


🦷 Меъёрий ҳолатда тишлар ҳароратга нисбатан ҳеч қандай реакция кўрсатмаслиги керак. Совуқда тишларнинг қамашиши унга ёрдам кераклигидан далолатдир.

🔷 У асосан икки нарсадан дарак беради: тишда кариес мавжудлиги ёки понасимон нуқсон борлиги.
Иккала ҳолатда ҳам тиш эмалига зарар етади ва тиш нерви очилиб қолиши мумкин.

Биринчи бор тишнинг таъсирчанлигини сезганингиздаёқ тиш шифокорига мурожаат қилинг. Акс ҳолда касаллик кариеснинг ўрта ва чуқур турига ўтиб кетиши мумкин.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Умуртқа емирилишининг давоси борми?

🔷 Умуртқалар орасидаги дискнинг емирилиши тиббиётда остеохондроз дейилади. Бунинг натижасида умуртқалар орасидаги бўғим емирилади. Бу касаллик асосан 35 ёшдан кейин ривожланади.

🔘 Касаллик келиб чиқишига қалтис ҳаракат талаб қиладиган ишда ишлаш, оғир юк кўтариш, қад-қоматни нотўғри тутиш, ортиқча зўриқиш талаб қиладиган спорт турлари билан шуғулланиш, узоқ вақт нам ва совуқ ҳавода қолиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бу касаллик билан оғриган беморлар имкон қадар юмшоқ мебеллардан фойдаланмаганлари маъқул. Беморлар асосан икки йўл билан даволанишади: дори-дармонлар ҳамда жарроҳлик амалиёти.Буни тажрибали мутахассислар аниқлайди. Сабаби оғир ҳолатларни дори-дармонлар билан даволаш мумкин эмас.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Нега қўллар титрайди?


⚡️ Титроқ физиологик бўлиши мумкин: масалан, жисмоний машқлар пайтида, юқори ҳарорат, чекиш, чой ва қаҳвани ортиқча истеъмол қилиш натижасида.

🔸Баъзи дори-дармонларни - нейролептиклар, антиепилептик препаратлар, антидепрессантларни қабул қилишда қўлларда физиологик титроқ пайдо бўлиши мумкин.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Етарли миқдорда сув ичмаслик кайфиятга таъсир қиладими?

💦 Ҳатто озгина сувсизланиш ҳам кайфиятга салбий таъсир қилади.
Бир илмий тажрибада, одатда кун давомида оз миқдорда сув ичган иштирокчилар, сув миқдорини оширганда, ўзларини яхши ҳис қилишгани исботланган.

💦 Аксинча, сув истеъмолини камайтирган иштирокчилар камроқ ижобий ҳис-туйғулар ва хотиржамликни бошдан кечиришларини таъкидлаганлар.

💦 Агар ўзингизда ташвишли ҳолатни сезишни бошлаган бўлсангиз, бу қанча суюқлик ичишингизга эътибор қаратиш вақти келганидан далолатдир.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Ўт пуфагида тош пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

◽️Ўт пуфагини тошлардан сақлайдиган 4 та асосий қоида мавжуд.

🔹Режали овқатланиш. Биз имкон қадар холестерин миқдори юқори бўлган овқатлардан қочишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу ёғли гўшт, қаттиқ пишлоқлар, маргарин ва ширинликларни чекланган миқдорда истеъмол қилиш кераклигини англатади.

🔹 Кунига уч бора овқатланиш етарли.

🔹Жисмоний фаоллик ҳамма нарсадир. У барча органлар ва тизимларни, ҳатто ўт пуфагини ҳам рағбатлантиради.

🔹Ўз вазнингизни назорат қилинг. Оғирлиги қанчалик кўп бўлса, бир нечта "тош" йиғилиш хавфи шунчалик юқори бўлади.

🔍 Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
#Сўраган_эдингиз

Миома сўрилиб кетиши мумкинми?


☑️ Тиббиёт амалиётида кичик ўлчамдаги миомалар сўрилиб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради. Маълумки, бачадон миомаси гормонал мувозанат издан чиқиши натижасида пайдо бўлади. Гормонлар меъёри изга тушиши миома сўрилиб кетишига замин яратиши мумкин.

🏮Гормонал фоннинг бузилиши асосан ҳомиладорлик ва климакс даврида яққолроқ кўзга ташланади. Шунинг учун хотин-қизлар мунтазам гинеколог кўригидан ўтиб туришлари керак бўлади.

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг