SODIQ SAHOBALAR
51 subscribers
226 photos
251 videos
8 files
152 links
Умар (р.а.) айтдилар: “Инсонларга гўзал
муносабатда бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг
чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир
бўлиши эса, (бахтиёр) яшашнинг ярмидир”.
Реклама учун;👨‍💻 @Sodiq_SahobalarAdmin_bot👈👈👥👥
Download Telegram
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ВА КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
#закот

619-САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закот кимга берилиши ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

яъни: “Албатта, садақаларни фақат фақирлар, мискинлар, унда (садақа ишида) ишловчилар, диллари ошна қилинувчи (кофир)лар, (пул тўлаб озод этилувчи) қуллар, қарздорларга ва Аллоҳ йўлида ҳамда йўловчига (мусофирга бериш) Аллоҳ (томони)дан фарз (этилди). Аллоҳ илмли ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 60-оят).

Демак, закот бериладиган 8 та тоифа инсонлар бор:
1. Фақир – моли нисобга етмаган шахс;
2. Мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши;
3. Закот йиғиш ишида банд бўлганлар;
4. Диллари Исломга ошно қилинувчи ғайри динлар;
5. Мукотаб қуллар;
6. Агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши;
7. Аллоҳ йўлида юрганлар (бунда асосан муҳтож бўлиб қолган ҳожилар тушунилади);
8. Йўлда қолганлар (моли бору ўзи билан бирга эмас);

Юқорида санаб ўтилганлардан “диллари Исломга ошно қилинувчилар” ҳазрати Умар даврида закот бериладиганлар қаторидан чиқарилган. Қулдорлик тугатилгани сабабли “мукотаб қуллар” бугунги кунда мавжуд эмас.

Закот беришни, ҳақли бўлишса, ака-ука, опа-сингил ва уларнинг фарзандлари, амаки-амма ва уларнинг фарзандлари, тоға-хола ва уларнинг фарзандларидан бошлаш афзалдир.

Кимларга закот берилмайди:

Шариатимизга кўра қуйидагиларга закот берилмайди:
1. Бой кишиларга;
2. Бошқа дин вакилларига;
3. Бой кишининг балоғатга етмаган фарзандига;
4. Ўрталарида туғилиш алоқаси бўлганлар яъни, ота-она ва ўғил-қизларга;
5. Эр ёки хотинга;
6. Ҳошимийлар, яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қариндошларига.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Kanalimizni doʻstlaringizga ulashishni unutmang👇👇
🤝 @Sodiq_Sahobalar🤝