Sirli.uz
383 subscribers
571 photos
336 videos
182 links
Тошкент вилояти Паркет тумани Номданак кишлоги Сирии жоме масжиди расмий канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcastda 
#Kun_hikmati

📱🗣ULAMOLAR BISOTIDAN

Rizqim mening qayerdaligimni bilmaydi, deb qo‘rqma, rizqing sening manzilingni juda yaxshi biladi. Sen unga yetisha olmasang ham, u senga aniq yetib keladi.

📖 Saodatga yetaklovchi hikmatlar

🎙 Suhandon: Muhammad Nur

@sirli_jome_uzz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🗣 Эрон элчихонаси маслаҳатчиси билан учрашув ўтказилди

...диний-маърифий соҳада алоқаларни ривожлантириш, қўлёзмаларни қўшма тарзда тадқиқ этиш, Қуръони карим таълими ва тафсири, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш каби лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди...
➡️ Батафсил

🗣 Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди

...Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов бошчилигида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда “Ҳаж–2025” зиёратчиларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин” жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди...
➡️
Батафсил

🗣Самарқанд имомларининг йилбоши учрашуви ўтказилди

...Учрашувда 2026 йилда диний-маърифий фаолиятни янада тизимли, мазмунли ва самарали ташкил этиш зарурлиги қайд этилиб, мазкур мулоқот жойларда амалга ошириладиган ишлар учун мустаҳкам дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди...
➡️
Батафсил

🗣Қашқадарёда йил якунлари ва галдаги вазифалар муҳокама қилинди

...Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллигида вилоят бош имом хатиби Р. Усмонов бошчилигида 2025 йил якуни ва 2026 йилда бажариладиган галдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида шаҳар/туман бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

✈️
Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
1
Саломни тарқатинглар!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роҳманга ибодат қилинглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатга салом ила кирурсизлар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган икки ишга одатланган кишилар ўзлари жаннатга киришлари учун лозим бўлган икки омилни касб қилган бўлар эканлар.

@sirli_jome_uzz
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

УШРНИ ЕР ЭГАСИ БЕРАДИМИ ЁКИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИМИ?

САВОЛ: Мен ижарага ер олиб, деҳқончилик қиламан. Чиққан ҳосилнинг ушрини мен бераманми ёки ер эгасими?


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ушрни сиз берасиз. Ҳанафий мазҳабининг буюк мужтаҳидлари Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимонинг фатвосига кўра, ерни ижарага олиб, деҳқончилик қилинса, унинг ушрини ижарага олган деҳқон беради. Чунки ушр ердан чиққан ҳосилнинг закоти бўлиб, ҳосилнинг барчаси ижарага олган деҳқонга тегишлидир. Бунинг устига ҳозирги кунда ушрни ерни ижарага олувчи деҳқонлар бериши урфга кирди.

Агар ер эгасига чиққан ҳосилнинг бир қисмини беришга келишилган бўлса, у ҳолда ҳар ким ўз ҳиссасидан ушр беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


@sirli_jome_uzz
#КУН_ОЯТИ

بِمَا غَفَرَ لِي رَبِّي وَجَعَلَنِي مِنَ ٱلۡمُكۡرَمِينَ

Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди.


Ёсин сураси 27 оят

Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила у бандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ва иззат-икромни кўриши билан қавмини эслади. «Кошки қавмим билсалар эди. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди».

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:


@sirli_jome_uzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣HOZIRGI KUNDА OʼZINI “DOMLА” QILIB KOʼRSАTАYOTGАN SHАXSLАRDАN FАTVO SOʼRАSH, ULАRGА ERGАSHISH QАNCHАLIK XАTАRLI

🎙 Ekspert: Saidjamol domla MasayitovOʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz

@sirli_jome_uzz
Аёллар сахифаси!


Аллоҳнинг саломини олган аёл - Хадича онамиз

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилят даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди. Умму Қосим деб куняланаган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саховатли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган.

Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар:

ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة

Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадичадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар.

Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар).

Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар.

Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.

@sirli_jome_uzz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2026/1447 ЙИЛ 8 ЯНВАРЬ ПАЙШАНБА РАЖАБ ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент вилояти вақти билан)

ТОНГ -     06:24(Жамоат 7:00да)
ҚУЁШ -    07:49
ПЕШИН - 12:35(Жамоат 13:00да)
АСР -        15:30
ШОМ -      17:15
ХУФТОН -18:33

@sirli_jome_uzz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

@sirli_jome_uzz
Тонги зикрлар! 4



بِسمِ اللَّهِ الرَّحمٰنِ الرَّحيمِ
قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ مَلِكِ النّاسِ إِلٰهِ النّاسِ مِن شَرِّ الوَسواسِ الخَنّاسِ الَّذي يُوَسوِسُ في صُدورِ النّاسِ مِنَ الجِنَّةِ وَالنّاسِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қул аъузу бироббиннаас. Маликин наас. Илааҳин наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судуурин наас. Минал жиннати ваннаас.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
Одамлар Роббисидан,
Одамлар подшоҳидан,
Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,
Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг,
Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.

@sirli_jome_uzz
Намоз боби! 1

Намоздаги фарз амаллар

Намоздаги фарз амаллар ўн иккитадир: буларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар «намознинг шартлари» дейилади. Қолган олтитаси намоз ичида бўлиб, улар «намознинг рукнлари» дейилади.

Намознинг шартлари қуйидагилар:

1. Баданнинг пок бўлиши (ғусл ёки таҳорат қилинган бўлиши);

2. Кийимнинг пок бўлиши ва авратни беркитиши;

3. Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлиши;

4. Намоз вақтининг кириши;

5. Намозни қиблага юзланиб ўқиш;

6. Ният қилиш;

Изоҳ: айрим уламолар «сатри аврат»ни (аврат жойларни яширишни) алоҳида шарт деб ҳисоблашади.

Намознинг рукнлари қуйидагилар:

1. Такбир таҳрима («Аллоҳу акбар» деб намозга кириш).

2. Қиём (туриш).

3. Қироат (намозда Қуръон суралари ё оятларини ўқиш).

4. Рукуъ (тиззаларни ушлаб энгашиш).

5. Сажда (икки бор пешонани ерга қўйиш).

6. Қаъдаи охир (охирги ўтириш).

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

Қуйидагилар намоздаги вожиб амаллар ҳисобланади:

– фарз намозларининг икки ракатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳамма ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш;

– фарз намозларининг аввалги икки ракатида, вожиб, суннат, нафл намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг Қуръон сураларидан бирини ёки учта оятни зам қилиш, яъни қўшиб ўқиш;

– бир намозда такрорланадиган сажда ва рукуъ каби намоз рукнларини ўз ўрнида тартиб билан бажариш;

– уч, тўрт ракатли намозларнинг иккинчи ракатидаги ўтиришда ва намоз охиридаги ўтиришда ташаҳҳуд, яъни «Аттаҳиййат»ни ўқиш;

– намоз охирида «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея салом лафзи билан чиқиш;

– саждада бурун ва пешонанинг баравар ерга тегиб туриши;

– витр намозининг охирги ракатида «Қунут дуоси»ни ўқиш;

– Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларининг ҳар ракатида учтадан қўшимча такбир айтиш;

– уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги икки ракатида зам сура қироат қилиш;

– рукуъда, саждада, қовмада ва жалсада аъзоларнинг таскин топиши;

– намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, саждаи саҳв қилиш;

– имом намозга ўтганда овоз чиқариб ўқиладиган намозларни жаҳрий, овоз чиқармай ўқиладиган намозларни эса махфий ўқиши;

Изоҳ: имом жума, икки ҳайит, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида, таровеҳ намозида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни ёлғиз ўқийдиганлар учун жаҳрий ёки махфий ўқиш ихтиёрий, яъни бомдод, шом, хуфтоннинг фарзларида жаҳрий қироат қилиши мумкин. Қазо намозини ёлғиз ўқиганда махфий ўқиш вожиб. (Намозда жаҳрий қироатнинг энг паст даражаси ёнидаги киши эшитадиган қилиб ўқишдир. Махфий намозда намозхон ўз қироатини ўзи эшитмаса қироат ҳисоб бўлмайди. Тилини қимирлатиши ёки дилидан ўтказиши қироат ҳисобланмайди. ).


НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

1. «Такбири таҳрима» («Аллоҳу акбар»)да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш;

2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш;

3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ» ва ҳар ракатда Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳ...» айтиш;

4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда «Омин» дейиш;

5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», иқтидо қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);

6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар», дейиш;

7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта «Субҳана роббиййал ъазийм» дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);

8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш;

9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);

10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради);

11. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» каби дуоларни ўқиш;

12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш;

13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.

Давоми бор....!

@sirli_jome_uzz
👍1
2-боб

НАМОЗНИНГ МУСТАХАБЛАРИ

1.Намозда эснок, ва йу'тал келса,
кучи етганича қайтариш.

2. Ихтиёрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни бекитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.

3. Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан сўнг бомдод намозида узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда эса ўртачароқ сураларни ўқиши.

4. Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.

5. Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади).

6. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг учини ва оёқ панжаларини қиблага қаратиш.

7. Саломдан сўнг юзнинг тер ва чангини артмаслик.

8. Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини қулоқ баробарига кўтариш (аёллар қўлни енгдан чиқармай, елка тўғрисигача).

9. Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.

10. Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 мартадан айтиш.

11. Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини ўқиш.

12. Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.

13. Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.

14. Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларга туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.

НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

1. Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.

2. Осмонга қараш.

3. Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.

4. Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.

5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.

6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.

7. Саломни бир тарафга бериш.

8. Витрдан бошқа намозда «Қунут» дуосини ўқиш.

9. Такбир, «Сано», тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.

10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.


НАМОЗНИНГ МУБОҲЛАРИ (РУХСАТ ЭТИЛГАН АМАЛЛАРИ)

1. Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.

2. Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.

3. Илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдириш.

4. Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.

5. Нафл намозларида ҳар ракатда бир сурани такрор қилиш.

6. Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.

7. Имом янглишганда ортида турганлар такбир ёки тасбеҳ айтиб янглишганини унга билдиришлари.

8. Намоз ўқиётганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини билдириши.


НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).

2. Кишига салом бериш.

3. Саломга алик олиш.

4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.

5. «Уҳ, уф, оҳ» каби товушлар чиқариш.

6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).

7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).

8. Акса урганида жавоб қайтариш (яъни «Ярҳамукаллоҳ» дейиш).

9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.

10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).

11. Намозни жамоат билан ўқиётганида ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.

12. Қироатни Қуръони Каримга қараб қилиш.

13. «Амали касир» қилиш (яъни кўрган одам «Намоз ўқимаяти» деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).

14. Нажосат устига сажда қилиш.

15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.

16. Сажда ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.

17. Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.

18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.

20. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.

21. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.

22. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.

23. Намоз асносида ҳушидан кетиши.


НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

Қуйидагилар намоздаги макруҳ амаллар ҳисобланади:

– намозда хушуъсиз, бепарво қилинган ҳар бир амал;

– намоз ўқувчи кишининг ибодат пайтида саждаси учун халақит берадиган майда тошларни суриб ташлаши (аммо бир марта суриш мумкин);

Давоми бор!!!

@sirli_jome_uzz
3-боб

— агар намозхон тупрок,к,а сажда к,илган бу'лса, намоздан турганда пешонасини тоззалаб артиши;

– бош кийими пешонасига тушиб сажда қилиши;

– эркакларнинг саждада икки қўли билагини ерга теккизиши;

– намоз пайтида эркакларнинг сочни турмак қилиб олиши;

– намоз ўқувчи кийимини осилтириб ёки елкасига ташлаб ёхуд йиғиштириб, енгни шимариб олиши;

– қавмга имом бўлувчи кишининг қавмдан фарқли даражада баландда туриши;

– намоз ўқувчининг сафда бўш жой бўлатуриб, кейинги сафда туриши;

– намозхоннинг орқа тарафидан бошқа жойларда, кийимида, саждагоҳида ҳайвонот сурати бўлиши (сурат жуда кичик ёки боши ўчирилган бўлса, зарари йўқ);

– эски иш кийими билан намоз ўқиш;

– намоз ўқиётган пайтда қироатини ва тасбеҳларини қўл билан санаб туриши.


МАКРУҲ БЎЛМАГАН АМАЛЛАР

1. Намоз ўқимаётган кишининг орқасида намоз ўқиш.

2. Намоз ўқувчининг намозда турган ҳолида илон, чаён каби газандаларни ўлдириши.


НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ

Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади:

1. Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.

2. Рукуъда икки қадам (оёқ) устига қараш.

3. Қаъдада бағрга тикилиб туриш.

4. Салом бераётганда елкага қараш.

5. Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.

6. Эсноқни имкон қадар қайтариш. Агар эснаш устун келса, ўнг кафт орқаси билан оғизни бекитиш лозим.

7. Намозда қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларнинг таскин топиши билан имкон қадар хушуъни асраш. Бунинг учун на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш лозим.

8. Ибодатда энг гўзал кийимларни кийиб туриш.

@sirli_jome_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcastda 
#Kun_hikmati

📱🗣ULAMOLAR BISOTIDAN

Birovlarning musibati ustidan kulma! Kambag‘alning huzurida boyligingni gapirma! Bemorning huzurida sog‘ligingni gapirma! Kuchsizning huzurida kuchingni gapirma! Baxtsizning huzurida baxtingni gapirma! Mahbusning huzurida erkingni gapirma! Bepushtning huzurida farzandlaringni gapirma! Yetimning huzurida otangni gapirma! Ularning musibatidan kulsang, alami ortadi. Johilliging bilan ularni tiriklay go‘rga tiqasan!

📖 Saodatga yetaklovchi hikmatlar

🎙 Suhandon: Muhammad Nur

@sirli_jome_uzz