Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
819 subscribers
12.1K photos
1.8K videos
43 files
3.24K links
Download Telegram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Корея Эксимбанки иштирокида «6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш» лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасида назарда тутилган тариф имтиёзлари қўлланилади.

Ушбу моддага асосан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарлар божхона божидан озод этилади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган Факторинг платформасига интеграция қилинади.

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига киритилган ўзгартиришларга кўра, асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларга ҳамда харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати ташкил топадиган харажатларга божхона божлари ва йиғимлари ҳам киритилди.

Нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга уч йил давомида нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун зарур бўлган барча хомашёлар маҳаллийлаштириш даражасини камида 60 фоизга етказиш шарти билан бериладиган божхона божидан озод этишга доир имтиёз «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК хулосаси асосида тақдим этилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги ПФ-125-сон Фармони билан «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонга чорвачилик соҳасида экспортни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.

Бундан чорвачилик соҳасида экспорт салоҳиятини кенгайтириш орқали валюта тушумини ошириш ҳамда маҳаллий чорва маҳсулотларининг ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шароитларни яратиш мақсади кўзланган.

Эндиликда автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган чорва молларини сўйишдан олинадиган (0201 ва 0202 ТИФ ТН кодлари бўйича) гўшт маҳсулотининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилиш мумкин.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Энди дастлабки божхона декларациясини тақдим қилаётганда товар юк жўнатувчи мамлакатда ортилганлигини тасдиқлашга ҳожат йўқ.

Шунингдек, шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизилиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йил 30 август куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-132 сон Фармонни имзолади.

Белгиландики:

а) экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:

солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;

божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасидқлаш учун асос бўлади.

Бунда мазкур тартиб ушбу Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун тақдим этилган аризаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

б) асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади.

Шу мақсадда 2024 йилнинг октябрига қадар тегишли қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Шунингдек, ички бозорга маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун қулайликлар яратишга оид Президент қарори лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган хомашё ва бутловчи қисмларни сертификатлаш орқали божхона божидан озод қилиш тартибини жорий қилиш;

тўқимачилик, электротехника, қурилиш материаллари, машиий кимё, озиқ-овқат каби драйвер соҳаларга зарур хомашёлар учун импорт божи ставкаларини тушириш назарда тутилади.

2024 йилнинг декабрига қадар солиқ ва божхона органлари ўзаро қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишни такомиллаштириш бўйича ҳам Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада “ВВВ” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиб тартибини татбиқ этиш назарда тутилади.

https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Фармон билан Божхона қўмитасига қўшилган қиймат солиғи ўрнини қоплаш жараёнларини рақамлаштириш юкланмоқда.

Бунда экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш учун божхона органларининг электрон маълумотлар базасида товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар корхоналар кесимида тўлиқ акс эттирилишини ва ушбу маълумотлар реал вақт режимида солиқ органларининг электрон маълумотлар базасига узатилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

https://t.me/customschannel
#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини хамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-иловасида келтирилган “Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари” рўйхати 35 ва 36-позициялар билан тўлдирилди.

35. Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

36. Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома


Қонуннинг 4-иловаси III бўлимида келтирилган ваколатли органни хабардор этмасдан фаолиятни амалга оширганлик, шунингдек хабардор қилиш тартибида фаолият юритиш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилганлиги юзасидан ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлик учун жарималар миқдорига кўра, юқоридаги хабарномалар билан шундай ҳолатлар содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Кейинги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, божхона тартиб-таомилларини амалга оширишда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмокда.

Шу билан бирга амалиётда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан божхона юк декларациясини расмийлаштиришга ушбу соҳада касбий тажрибага эга бўлмаган шахсларни улар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузмасдан жалб қилиш ҳоллари учрамокда.

Шартномавий ҳуқуқий муносабатларни лозим даражада расмийлаштириш ҳам халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона чегараси орқали етказиб бериш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашнинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ушбу омиллар божхона органларига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигида, белгиланган божхона хамда солиқ тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланишида акс этади.

Ушбу Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини, шунингдек мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун товарларнинг божхона расмийлаштируви ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга, шунингдек божхона ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлашга ва уларга чек қўйишга хизмат қилади.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 19 май куни Бангкок шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан қабул қилинган Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдо жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битимга қўшилди.

Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги белгиланди.

Шунингдек, 2024 йил 29 январь куни Брюссель шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида Йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги битим ҳам тасдиқланди.

Ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Транспорт вазирлиги белгиланди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ фаолиятини кенгайтириш, соҳага янги молиявий воситаларни жорий қилиш бўйича «Йўл харитаси»га биноан жорий йилнинг октбярь ойидан товар-хом ашё биржалари тизимида маҳаллий индексларни жорий қилиш белгиланган.

Ҳужжатдла солиқ ва божхона органлари томонидан бозор нархларини ҳисоблашда товар-хом ашё биржалари маҳаллий индексларидан кенг фойдаланиш назарда тутилган.