Sirdaryo viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali
805 subscribers
11.8K photos
1.76K videos
43 files
3.17K links
Download Telegram
Куннинг иккинчи ярмида Қоракўл туманидаги ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” уйи фаолияти билан танишилди. Ушбу муассасада ҳозирда 305 нафар васийликка олинган шахсларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

Маълумки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар моддий бойликларни Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилди.

Айни шу имкониятдан фойдаланиб, Давлат божхона қўмитаси Раиси Бухоро вилоятидаги “Мурувват” уйларига 42 дона телевизор ва 24 та кондиционерларни беғараз топширди.

- Буларнинг барчасини Муҳтарам Президентимизинг сизларга кўрсатаётган юксак ғамхўрлиги деб қабул қилинг. Унутманг, Сизлар ҳамиша давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборидасизлар. –
деди Акмалхўжа Мавлонов.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Саховатнинг энг буюк жасурликлари ватанга муҳаббат туфайли юзага келган.

Ж. Ж. Руссо
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Сирдарёда ноқонуний олиб кирилган 54 дона телевизорлар манзилиги етиб бормади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Сирдарёда божхоначилар томонидан тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Божхона соҳасидаги тартиб-таомиллар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чиқиб, қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга бинонан Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▶️ божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштириш;

▶️Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини ташкил этиш;

▶️транзит декларацияси ва товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш тартиботлари учун пасайтирилган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

▶️қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини соддалаштирилган тартибда декларациялаш.

Эндиликда

▶️Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.

▶️Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг магистратура таълим йўналишига қабул қилинган ходимлар Институт тингловчиси ҳисобланади. Магистратурада ўқиш даврида тингловчиларнинг охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.

▶️Шунингдек, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларига ҳам қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

На следующей неделе Самарканд примет заседание Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества. Это мероприятие станет первой очной встречей лидеров ШОС с 2019 года и завершением председательства Узбекистана в организации.

Основной акцент в ходе председательства Узбекистана был сделан на таких важнейших приоритетах сотрудничества в рамках организации, как укрепление экономических и торговых связей, продвижение промышленной кооперации, расширение транспортно-коммуникационной взаимосвязанности, цифровая трансформация и "зеленая" экономика, укрепление международного авторитета ШОС.

Facebook|Instagram|Twitter
“Инсон қадри учун” тамойили асосида “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида васийликка олинган шахслар божхоначилар томонидан қўллаб-қувватланади.

👉 Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook
⚡️ Сирдарёда инсон онгига кучли таъсир қилувчи дори воситалари йўқ қилинди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олиб қўйилган товарлар суднинг қарорлари асосида йўқ қилинди.

👮‍♂️Тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, МИБ Гулистон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ, СЭО ва ЖСБ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

🔢 Дастлаб, масъул ходимлар томонидан “Сирдарё Дори дармон” МЧЖ омборида сақланаётган ва далилий ашё сифатида олинган 1188 дона “Тропикамид 1 % 10 мл” ва 5712 дона “Регапен 300 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари саноқдан ўтказилди.

Сўнгра иштирокчилар аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича далилий ашё сифатида олинган жами 6900 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини судларнинг тегишли қарорларига асосан ёқиш йўли билан йўқ қилишди.

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Сирдарёда инсон онгига кучли таъсир қилувчи дори воситалари йўқ қилинди.
Ҳурматли юртдошлар!

Сиз божхона органларига мурожаат йўлламоқчимисиз?

Ариза, шикоят ёки таклифларингиз борми?

Унда Сиз Давлат божхона қўмитаси расмий-веб сайтининг янги такомиллаштирилган версияси орқали мурожаатни янада осон ва қулай тарзда юборишингиз мумкин.

Бунинг учун паспорт серияси, рақами ва туғилган кунингиз ҳақидаги маъулмотларни киритсангиз, кифоя.

Энг муҳими, эндиликда Сиз ўзингиз юборган мурожаатнинг ҳолати ва ижрочиси ҳақидаги маълумотларни ҳам онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Мурожаатларга қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши кафолатланади.

Мурожаат юбориш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
https://new.customs.uz/uz/services/appeals
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда инсон онгига кучли таъсир қилувчи дори воситалари йўқ қилинди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости томонидан 2022 йил 8 ойи давомида жами 15 456 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Ушбу расмийлаштирилган божхона юк декларациялари йўлаклар кесимида

🟢 яшил йўлакда – 4 499 та ёки 29 фоиз;

🟡 сариқ йўлакда - 7 479 та ёки 48 фоиз;

🔴 қизил йўлакда - 3 478 та ёки 23 фоизни ташкил қилади.

💻 Шунингдек, дастур томонидан 1048 та декларация ёки 7 фоизи инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

✍️ Ундирилган божхона тўловлари натижасида давлат бюджетига 424,11 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари ўтказилди.

❇️ “Хавфни бошқариш” ААТ тизими орқали жами 438 та БЮДда хавф аниқланиб, жами 11,3 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

ТИФ қатнашчилари томонидан ишлаб чиқилган 202 млн. АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook
Forwarded from Sirdaryo.uz
Жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоят божхона бошқармасининг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости томонидан жами 15 456 та божхона юк декларациялари тегишли йўлакларга тақсимланиб:
- “яшил” йўлакда 4 499 та (29%);
- “сариқ” йўлакда 7 479 та (48%);
- “қизил” йўлакда 3 478 та (23%) расмийлаштирилган.

Ундирилган божхона тўловлари натижасида давлат бюджетига 424,11 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари ўтказилди.

"Хавфни бошқариш тизими" орқали 438 та "Божхона юк декларацияси"да хавф аниқланиб, 11,3 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Ташқи истисодий фаолият қатнашчилари томонидан ишлаб чиқилган 202 млн. АҚШ долларидан зиёд маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
Янги Сирдарё газетасининг 34-сони 1, 3-саҳифалари
⚡️ Сирдарёда мактаб ўқувчилари билан тўгарак ўқув машғулоти ўтказилди.

2022 йил 9 сентябрь куни божхона бошқармасига бириктирилган Гулистон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан навбатдаги тўгарак машғулоти ўтказилди. Мазкур тўгарак соати “8 сентябрь – Халқаро саводхонлик куни” муносабати билан “Китоб-билим ўчоғи” мавзусида ташкил этилди.

❇️ Ушбу тўгарак машғулотида Сирдарё вилояти Маънавият ва Маърифат бўлимининг ходими Озода Бекбетаева иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Telegram | Facebook