🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
701 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Qora_tun
BONU
🌟FAYZLI MAZMUNLI OQSHOM QADRDONIM..

@sinovlarihayot
Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим ,яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг,ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹@sinovlarihayot 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
Арзимайсиз!
Малохатхон
🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼

🦋🦋Арзимайсиз!🦋🦋

Муалифига коттакон рахмат!

Малохатхон...🎤

🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂
🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼🌺🌼
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзларимда ёш кўрсанг сўрама ҳеч ҳам,
Демагин қароғинг нечун бунча нам.
Айтмагин, дилингда ғам бўлдими жам,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН...

Ҳижронлар йиғлатди кулганча хандон,
Йўлимдан чиқмасин дедим шу армон.
Ҳаёллар сен томон тортқилар ҳар он,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН....

Муҳаббат куксимни олган эгаллаб,
Кунларим ўтмоқда сенсиз амаллаб.
Висолинг қачонлар қўяр экан лаб,
СЕНИ СОҒИНГАНИМДАН...
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
  🌺🌹@sinovlarihayot🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
💥Қайтар дунё.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Андижонлик бир синглимиз ўзларини бошидан ўтказганларини ёзиб юбориб, мендан хикоя тарзида ёзиб сайтга қўйишимни илтимос қилиптилар. Мен бу синглимизни мактубларини, кўзимда ёш билан ўқиб яна бир бор Оллоҳ нақадар буюк хар нарсага қодир эканига амин бўлдим. Синглимизни хаётлари кимгадир сабоқ бўлар деган илинжида хикояни ёзишни жоиз, деб билдим.

-Болалигимдан мен жуда қайсар, ўжар ўз айтганимни қилдирадиган қиз бўлиб вояга етдим, онам оддий колхозчи, дадам колхозда тракторчи бўлиб ишлардилар.-Мактабни амаллаб тугатдим, дадамни танишлари орқали тиббиёт билим юртига ўқишга кирдим.-Уни ҳам зўрға тугатдим.
У пайтлар ишга кириш учун йўлланма бериларди. Менга Фарғона вилоятига ишлашга йўлланма берилди. Табийки уйдагилар бошқа вилоятга бориб ишлашга тиш тирноқлари билан қаршилик кўрсатишди, яна дадам анча югур югурдан кейин мени йўлланмамни вилоят,, юқумли касалхонаси "га тўғирлатиб бердилар.
Мен хамшира бўлиб ишладим, кейин турмушга чиқдим.-Турмуш ўртоғим мактабда рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлардилар оғир босиқ, қайнонам хам ўқитувчиликдан касалликлари туфайли нафақага чиқиб уйда ўтирардилар,қайнатам анча илгари,, қанд" касаллиги билан ўтиб кетган эканлар.-Мени аввал бу оилага кўникишим анча қийин кечди, чунки мен бошида айтганимдек жуда
қайсар айтгани айтган, дегани деган хеч кимга итоат қилмайдиган қиз эдимда, лекин дадамни тўйимдан олдин, -қизим юзимизни ерга қаратмийсан, деган умиддаман,-агар юзимиз ерга қарайдиган бўлса шуни билгинки-мени сендек қизим йўқ, дедилар.
-Мени дадам бош фарзандлари бўлганлигим учунми, бошқа болаларидан кўпроқ яхши кўрардилар. Хар доим олдиларида олиб юрар оғзимдан чиққан хар бир илтимосимни бажардилар, хатто трактор хайдашниям ўргатгандилар.-Мен ҳам бирор бир маслахатли ишим бўлса нимагадир онам билан эмас, дадам билан маслахатлашардим.
-Дадамни шу бир оғизгина гаплари билан мен қайнонамга яхши келин, эримга суюкли хотин бўлдим.
-Асосий келин қиладиган ишларни қайнонам секин аста ўргатдилар, билмаган кўп ишларни у кишидан қунт билан ўргандим. Аввалги жиззакиликдан асар хам қолмади. Икки ярим йил, оралиғида икки нафар қизчалик бўлдик. Шундан кейин Оллоҳ бизга бошқа фарзанд раво кўрмади.-Мен ўғлим бўлишини жуда жуда хохлардим, шунданми кейинчалик тез тез асабийлашадиган бўлиб қолдим.-Қайнонам хам, эрим хам хеч қачон ўғил туғиб бермаяпсан, деб мени юзимга солишмасди, қайтангга қизларинг қайси ўғилдан кам, деб мени овутишарди.-Мен эса қайсидир яқин киши ўғил туғипти, деганини эшитсам, хам хавасдан, хам хасатдан куйиб кул бўлардим.
Орадан йиллар ўтди қизларимиз хам бир биридан аққили чиройли қизлар бўлиб каттаришиб ёрдамчи бўлиб қолишди.-Эримни муаллимликдан олган маошлари билан рўзғор тебратиш анча қийинлашиб қолди. Тўғриси олган ойлик маошлари қайнонамни дори дармонлари-ю, қора қозонни қайнатишдан бошқасига етмасди.-Шундан кейин эрим, дипломни сандиқни бир четига ташладилару Россияга ишлаб рўзғорни кам кўстини тўлдиришга кетдилар.
-Уч йил ишлаб яхшигина пул жўнатдилар бу орада иккита қайнисинглимни турмушга бердик, қайнонамни
яхши духтурларга кўрсатиб даволатдик, хар йили қишда келиб кетадиган эрим кейинчалик пул ҳам кам юборадиган қишда келмайдиган одат чиқардилар.- Нега аввалгидек пул жўнатмаяпсиз?-десам аввалгидек иш йўқ аммаллаб жўнатияпман, деб қўярдилар, у кишини бу жавобларидан мени кўнглим тинчимасди, хаёлимда фақат ўша ёқларда бировни топиб уйланиб олган, агар ўғил туғиб берса бир умрга ўша ёқларда қолиб кетадилар, ёки устимга кундош оладилар, деган ўй менга тинчлик бермасди.-Ичимдагиларни сиртимга чиқармасликка харак қилсамда, барбир дадам бир кун сезиб қолдилар.-Кейин ичимдаги хамма дардларимни дадамга тўкиб солдим, бу орада йиғлаб ҳам олдим.-Дадам э каллаварам кўнглингда шунча гумонларинг бор экан, энди қизларин каттариб қолишди, қайнонангга ёрдамчи,-нима Россия қочиб кетиптими?-қайнонанг билан маслаҳатлашда бор эрингни орқасидан бирга бўласизлар, бирга ишлайсизлар, деб маслахат бердилар.-Дадамни фикрлари менга маъқул бўлди, қандай яхши дадам борлар-а, онамдан хеч қачон бунақа фикр чиқмасди, қайтангга мени койийдил
ар.
- Вокзалда эрим мени ўзлари кутиб олишди.-Ўзбекистонда кунлар анчагина иссиб ўриклар гуллаб бўлганди.-Бу ер анчагина совуқ ерда хали қорлар бутунлай эриб улгурмаган экан.Совуқдан этиб увишиб,баданим жунжикиб кетди.-Эрим дархол устидаги курткаларини ечиб менга кийгизиб қўйдилар.-Такси тутиб ижара уйларига етиб келдик.-Тўрт хонали тахтали ховли уй бир хонасида Тожикистонлик эри хотин,қолган хоналарида ҳам икки уч киши дан бўлиб яшашаркан.
-Бир хонасида биз яшайдиган бўлдик,лекин кўримсизгина уй бўлсада шароитлари жуда зўр,айниқса газ иссиқ совуқ сувлари...
-Мен эримни юзларига қарадимда у кишига нисбатан бўлган гумонларимга ўзим,ўзимдан уялиб кетдим.Ранглари сўлғин,анча озиб кетибтилар. Ҳақиқатдан ҳам ишлари яхши бўлмаётган,уни устига қилган ишларига ҳақ олишаолмаётган экан.Россияда ишлаб пул топиш мен ўйлаганчалик осон иш эмас экан.-Олти ой у ёғдан,бу ёққа ишлаб юрдим ишимни ҳам олган пулимни ҳам тайини бўлмади.
-Қизларимни уйдагиларни роса соғиндим, эримга кўрсатмасдан йиғлаб йиғлаб олардим. Тўғриси келганимга минг пушаймон едим.
-Баъзида жонимга тегиб кетса кетаманга тушиб қолардим.
-Бир кун эрим мен боб яхши иш топилганини, яхши иши бир адвакатни онасига қаровчи яъни энага бўлиб ишлашим кераклигини хабарини айтиб ишдан келди.
-Агар ойлиги яхши бўлса ишлардим, келганимга яраша,-дедим хохлаб, хохламайгина.
-Эртасига кўрсатилган манзилга телефон рақами
орқали топиб бордик.
-Жуда чиройли ҳовли, икки қаватли уй эшикни таққилатгандик бир чиройлигина адашмасам ёши мен тенги аёл эшикни очиб бизни илиққина кутиб олди,-сизларни Сергей юборган-а,-деди у эримга қараб, ширин таббассум билан бизни ичкарига таклиф қилди.
-Марина Николаевна, оддийгина қилиб Мария, десанг ҳам бўлаверади!-Дилбар,-дедим мен ҳам ўзимни таништириб, кейин тўғри ошхонасига кириб онаси билан таништирди Галина Александровна онам!-Онамдан бошқа хеч кимим йўқ биттагина ўғлим уям бўлса бошқа шаҳарда , дадам ўлганига олти ой бўлди.-Онамга дадам қараб турарди соппа соғ юрган дадам эрталаб хонасига кирсам ўлиб ётипти. Шундан буён энагага ялчимадим, бирови кеч келади, яна бировини иши чиқиб қолади.-Қиладиган ишинг онамни дориларини вақтида бериб, вақтида овқатини берасан, кейин хар куни бир маҳал укол қиласан,-деди Марина мени қиладиган ишим билан таништираркан.
Биз иш соатларини ойлик маошларини келишиб, олдик. Шу кундан бошлаб ишга киришдим.
Галина Александровна ҳам кўп йиллар адвокат, судья бўлиб ишлаган, шу билан пенсияга чиққан, икки йилдан буён қон босими жуда баланд ҳам,, қанд" касаллиги билан оғриркан. Галина Александровна ўзи билан ўзи гаплашиб кимларнидир, оқлаб яна кимларнидир қамоқ жазосидан озод қилиб хукм ўқиб юрарди. Яна бир одати саксондан ошган бўлсада тинимсиз юриб турарди.
Ишга ўрганиб қолдим, ишим ҳам олаётган маошим ҳам мени қониқтирарди Марина ишда ушланиб қоладиган, ёки дам олиш кунларимда ишлайдиган бўлсам у ойлигимга қўшимча ҳақ тўларди.-Эримни ҳам ишлари юришиб кетиб, ўзлари бригада тузиб, қурувчилик қилардилар.
Россияда вақтам бир пастда ўтиб кетаркан, уч йил деганда ўзимизни анча тутиб олдик. Уйга ойма ой чиқараётган пулимиздан ташқари яхши кийиниб, яхши ейишга ҳам ўрганиб қолдик, ўзимиз алоҳида ижара олиб чиқиб кетдик. Одамни қанча пули кўп бўлса яна кўпроқ бўлишини хохлаб қоларкан, энди уйда хатто дам олиш кунларимда ҳам ўтиргим келмас қўшимча иш олиб ишлардим.
Секин аста шу ерни шароитига кўникиб кетдим, энди қизларимни ҳам илгаригидек соғиниб кўз ёши тўкмасдим.
-Қизларимни пуллари бор ҳеч кимдан кам эмас, деб ўзимни ўзим овутиб юрардим.

Катта қизим Дилфузахон тўққизинчи синфни битказиб, мактаб томонидан хужжатларини ўқишни давом этириши учун колледжларни бирига ўқишга юборилди ўқишлари аъло бўлмасада яхши ўқиб юрганди.
Биринчи курсни тугатиб дадасини амакисини ўғли билан учрашиб юрганини эшитдик. Аслида бир пайтлар ака укалар ер талашиб ораларида келишмовчилик бўлиб бир бирлари билан анча йиллар аразлашиб юришган экан. Шунинг учун эрим амакиларини унча ёқтиришмасди. Қизимга хали ёшлиги у ўқиб бирор хунар ўрганиши лозимлигини қанча тушунтирмайлик у барибир ўша ўқишни Японияда тугаллаб келган ўз
идан етти ёш катта йигит билан учрашиб юрганини эшитардик. Охири хеч нарсага кўндиролмайдиган қизимизни қайнонамни гаплари билан шу йигитга узатадиган бўлдик. Қизимни фотиҳа тўйларини бизсиз ўтказишди. Тўйга яқин бориб чиройли тўй ўтказиб қайтдик. Қизимни ўқиши ҳам чала қолди ёши етмагани сабабли ЗАКС дан ҳам ўтишмади. Қудаларимиз ҳам куёв ҳам бизга мақул бўлди. Қудамиз анча ўзгаришган акалари билан бир пайтлар келишмовчилик бўлиб ўтганини бунинг учун қаттиқ пушаймон эканликларини айтиб қайнана ва эримдан кечирим сўрашди.-Бир ёғдан қуда бўлганимиз ҳам яхши бўлди, дадангни руҳлари шод бўлади,-дедилар қайнонам эримга. Эски гина кудратлар унитилди, қизим куёв билан яхши хавас қилса арзигудек бўлиб яшашарди.

-Хар кун эрталаб ишга соат саккизда келардим. Ўша куни ишга бораётгандим йўлда телефонимни олиб соатга қарасам хали етиб боришим учун вақтим бор, лекин нимагадир эшитмапманми Марина менга икки маратоба қўнғироқ қилган-тинчлик бўсинда ишқилиб!-дарҳол қайта қўнғироқ қилдим, узр сўраб эшитмаганимни айтгандим,-хеч қиси йўқ Дилячка сендан илтимос мен бугун эртароқ чиқиб кетгандим онамга завтрак тайёрлашга улгурмадим ўзинг пиширарсан илтимос,-деди хижолат бўлманг албатта пишираман!-ундан кейин давленисиниям ўлчамагандим-ҳўп, ҳўп хавотир олманг!-шу қисқача суҳбатдан кейин телефонни сумкамга солдим.

-Ишга етиб келиб ўзимни калитим билан эшикни очиб секин кампирни хонасига кирдим, хайрият хали ухлаб ётган экан!-тургунча кашасини пишириб қўяман, дедимда ошхонага бурилиб кетдим.-Кампирга завтракни тайёрлаб келгунимча у аллақачон ўрнидан туриб хонада у ёғдан бу ёққа юрарди. Ошхонага обордим, овқатини бердим, дориларини бериб, қайтариб хонасига олиб кирдимда ўзим кирланган идишларни ювиб қайтиб кирдим, энди бемалол тушликкача қизларим билан гаплашиб ўтирсам бўлади.-Телефонни излайман телфон йўқ қаерга қўйдим экан.-Хар кун кеганимдан сумкамга чиқариб телевизорни олдига қўярдим, йўқ ё боя йўлда Марина билан гаплашиб тушириб қўйдиммикан?-йўғ-э, бўлиши мумкин эмас, сумкамдан чиқарган этимку шекилли яна сумкамни титкиладим хуллас телефонни тополмадим-Эссизгина янги телефон эдия. -Орадан икки соатлар чамаси вақт ўтди кимдир қўнгироқ қилди телефон жиринглаб қолди. Дарҳол овоз келаётган ерни қулоқ солдим, нимагадир телефонни овози кампир қаерга юрса ўша томондан келарди, демак телефонни олган эканда, деб ҳамма ёғини титкилаб кўрдим, жиринглаган овоз уни жемперини енгини орасидан чиқарди.-Телефонни беринг!-деб сўрагандим у қўлини қучоқлаганча мендан яширишга уринарди. Икки уч маратоба жаҳл билан сўрадиму эса мендан узоқроққа қочишга уринарди Жаҳл устида ўзим билмагаган холда телефонни уни қўлидан олмоқчи бўлиб уни итариб юбордим. Бечора зўрға судралиб юрадиган кампир ух ты,-дедида ўқдек отилиб олдинга қараб бор бўйича йиқилиб тушди. Саросимага тушиб қолдим, судраб келиб аммалаб ўрнига ётқиздим. Бир пастда қошини усти ёрилиб ёнғоқдек катталикда келадиган ғурра пайто бўлиб кўкариб чиқди. Оғриқ кучлилигидан фақат оёғим, оёғим , деб инграрди кўзидан сизиб оқиб чиқаётган ёш юзларини ювиб бўйнигача оқиб тушарди.-Қўрқиб кетдим дарҳол, юзларини артиб қўлиям, шилиниб кетган экан қонларини артиб боғлаб қўйдим.
-Марина ишдан келиши билан югуриб олдига чиқдим.
-Яхши ўтирипсизларми?-йўқ Марина яхши эмас Галина Александровна йиқилиб тушдилар-яна-я. Ҳа юриб турган ерларида қоқилиб йиқилдилар. Безбетларча ёлғон гапирдим.
-Марина ховлиққанча онасини ёнига кирди.
-Нима бўлди?-мен сенга неча марта айтим, кўп юрма, деб одам озгина калласини ишлатадида,-энди бу нима аҳвол?-у онасини койиди.
-Мен эса қўрққанимдан дир дир қалтирардим.
-Менга хужум қилишди,-ким сенга хужум қилади?
Марина жоврай жоврай ,, тез ёрдам "чақирди мен эса иш соатим тугаганига қарамай ўзимни меҳрибон кўрсатиб ўтиравердим.
,, Тез ёрдам " зум ўтмай етиб келди обдон текширгач, ўнг оёқ болдир суяги синган бўлиши ёки ёрилган бўлиши мумкин биз бу аҳволда касалхонага олиб кетолмаймиз, деб оғриқ қолдирувчи укол қилиб яна Марина билан нималарнидир узоқ гаплашишди то улар гапларини тамомлагунча мен юрагимни ховучлаб ўтирдим. Шундай қилиб бечора, бегуноҳ кампир ётоқ бўлиб тўша
​​​​гда қолди Марина мени ойлигимни яна кўтарди.

Қизимда хомиладорлик бир мунча оғир кечаётган эди. Хомиласи олти ойдан ошгандан кейин, у ўзидан ўзи уйдан чиқиб кетадиган, қилаётган ишини чала қолдирадиган одат чиқарипти. Қудалар бу ҳақида бир неча бор қўнғироқ қилиб айтишди, мен эса баъзида шунақа бўлади бола туғилгач хаммаси ўз ўрнига тушиб кетади, деб ўйлардим. Ойига бўлмасада икки уч ойда қизимни ўзига, деб юз доллардан пул чиқариб турардим.
-Қизимни ойи куни яқинлашгач хеч ким уни бажаролмай қолипти.-уни устига иккинчи қизимга ҳам тинимсиз совчилар келаётган экан.-Бир пайтлар бир уйда яшаётган тожик аёлга ишимни топширдимда ўзим уйга қайтдим
-Ўзбекчиликни биласиз тинимсиз келди кетди, лекин қизим ҳам қудаларим ҳам биров йўқлаб келишмади.-Ўзим анча мунча совға саломлар билан қизимникига бордим.-Қизимни аҳволини кўриб, уялиб кетдим янги келин усти боши бир аҳволда. -Келинойим яъни қудам роса қизимни ёмонлади, фақат уч ойгина яхши юрганини кейин манабунақа қилиқлари чиққанини гапириб мени изза қилди.-Ахир илгари бунаққа қилиқлари йўқ эдику, ўғлийиз кўриб билиб, учрашиб уйланди менга осон тутманг, деб йиғладим.-Ҳақиқатдан ҳам қизим унақа эмасдида, хуллас бола туғилгунча кутайлик кейин бирор чора излармиз,-дедим-қилмаган амалимиз қолмади, бизам қараб ўтирганимиз йўқ, дўхтирларам хомиладорликни бўлиши мумкин кутайликчи дейишди,-нимаям қилардик чидаб турамизда бу ёғи қариндошчилик қудамни шу гапидан кейин анча ўзимни босиб олдим, лекин барбир хуснига қараб туймайдиган қизимга ич ичимдан ачиниб эзилдим.

Иккинчи қизимни ҳам тенги чиқанди ўйлаб ўтирмай узатиб юбордик, тўй ташвишларидан ариб энди кунда катта қизимни аҳволидан хабар олишга бораман.

Ниҳоят қизимни дард тутиб туғруқхонага олиб бордик. Иккала қудам, куёв ҳам ўша ерда ишқилиб эсон омон қутилиб олсинда,-деб тинмай дуо ўқийман бечора куёв ҳам сабрсизланиб гоҳ ташқарига чиқади, гоҳ ичкарига киради.- Сабрсизланиб кутилган дақиқалар келди, эшик очилиб терлаб кетган ёши қирқлардаги доя хотин чиқди.-Суюнчини коттасини берасизларда!-ўғил неварали бўлдиларинг, ўзиям нақд тўрт килоя!-ўзи қандай, ўзи яхшими?-ўзиям отдай, хавотирланманг хаммаси яхши, Худога бир айтганларинг бор эканда. Доя кулди бунақа пахлавонни хар киммам ўзи туғавермайди!
Хурсанчилигим узоққа чўзилмади уч кундан кейин қудам неварамиз туғма кўр бўлиб туғилганини айтганди хушимдан кетиб йиқилдим. Туғруқхона бош врачи буни қариндошлик оқибати, деб изоҳлабти.
Қизимга олти ой уйдагилари яхши қарашди, қаерда яхши табиб, қаерда яхши шифокор бор деса олиб боришаверди, лекин фойдаси бўлмади, ноилож биз чарчаб кетдик озроқ сиз ҳам қаранг, деб боласи билан бирга уйга олиб келиб ташлаб кетишди.
Иккинчи қизим ҳам зинадан йиқилиб белини синдирди уни ҳам куёвим ногирон, деб олиб келиб ташлади.
-Эримни чақиртириб олдим, қизларни аҳволини кўриб дод, деб йиғлади кейинчалик сиқилганидан ичкиликка берилиб кетди. Ҳар дардим ичимда хаммасига мен айбдорман бегуноҳ бир қарияга озор бердим уриб йиқитиб, тўшакка миҳлаб қўйдим хаммадан яширган гуноҳ ишимни Оллоҳдан яширолмапман тез орада ўзимга қайтарди энди ўзим бир уйда уч ногиронга қараб ўтирипман. Кейинчалик намоз ўқишни ўргандим, хаммасини бўлмасада қуръонни ёд олияпман шунданми Худо астойидил қилган товбаларимни қабул қилдими?-эримга инсоф кирди ичишни ташлаб яна Россияга кетди. Хар ой пул юбориб турипти яратганни ўзига шукур!.
Мен бу ўтмишим билан четда сиделка, няня бўлиб ишлаётган аёлларга шуни еказмоқчиман хеч қачон химоясиз инсонларга озор берманг, агар бирор қилиғи ёқмаса қўл кўтарманг уни миллати бошқа бўлгани билан яратгани битта экан. Оллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи, деб бекорга айтилмас экан.
Тамом.
Рухсора Раҳимова.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌹🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌹🍀

🌺🍀 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌺🍀 Кўнглингизни хотиржам,
🌺🍀 Юзингизни нурли қилсин,
🌺🍀 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🌺🍀 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌺🍀 Танангизни саломатлик,
🌺🍀 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌺🍀 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌺🍀 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

🍀💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

@Sinovlarihayot Уйда к,олинг 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
#Мулоҳаза

Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчи.

Кимдир кучли бўлишни ўргатади, кимдир - доно.
Кимдир кечиришни ўргатади, кимдир - бахтли бўлишни ўргатади.

Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, лекин бизни синдиради.
Лекин бу ҳам тажриба!

Барчани қадрланг, чунки унинг пайдо бўлиши - бу тасодиф эмас.

@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
O'zbekiston Vatanim manim (dodasi.com)
Bahrom Nazarov
🎶Bahrom Nazarov - O'zbekiston Vatanim manim
@Sinovlarihayot Уйда к,олинг
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни борича қабул қилинг. Яшаш осонроқ бўлади.

Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг.Ы
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.
💸 Ризқ;
️Муҳаббат;
😊 Бахт...
Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹