🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
707 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 🔻 ГУНОҲКОРЛАР

Ислом динига эътиқод қилган ва лекин ўзини тута олмай, гуноҳ қилган кишилар мусулмонликдан чиқадими ёки йўқми?
🔸Чиқмайди. Aммо фосиқ ва гуноҳкор бўлади.

Гуноҳкорлар дўзах азобидан сақланиши эҳтимоли борми?
🔸 Aллоҳ таоло кечирган баъзи бандалар дўзахга эмас, жаннатга кириши мумкин.

Aллоҳ баъзи гуноҳларни кечирадими?
🔸Aгар хоҳласа.

Aллоҳ қайси гуноҳларни кечиради?
🔸 Ҳар қандай гуноҳни кечириш Aллоҳнинг ихтиёридадир. Aллоҳ одилдир. Яна чин ихлос билан тавба қилган кишиларнинг гуноҳидан кечишга Aллоҳ ваъда қилган.

Бевақт вафоти туфайли тавба қилолмай ўтган мўминларнинг гуноҳлари кечирилиши мумкинми?
🔸Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатлари сабаб бўлиб кўп кишиларнинг гуноҳи кечирилиши мумкин. Фарз ва вожиб амалларини қилгандан сўнг суннат амалларини қилган кишиларни Муҳаммад алайҳиссалом шафоат қиладилар.

Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатларидан маҳрум бўлган гуноҳкор кишиларнинг ҳам гуноҳи кечириладими?
🔸Aллоҳ кечиргувчи. Марҳамат ул Зотнинг ўзидан. Aммо Aллоҳнинг марҳаматига таяниб гуноҳ қилмоқ жоиз эмас. Чунки Aллоҳ қаҳрли ҳамдир.

"Ibodati islomiya"дан.
Каналга уланиш: 👇
@


Каналимизга уланиш учун
қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
​​ХУШ КЕЛДИНГ, РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ!
ХУШ КЕЛДИНГ, МАВЛУД ОЙИ!

Бугун рабиъул аввал ойига кириб келдик. Бу ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлар. Шу боис ҳам бу ой Мавлид ойидир.
Робиул аввал ойи муносабати билан ер юзидаги барча мусулмонларга Мавлуд ойи муборак бўлсин!
Бу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот ва саломлар йўллаш лозим. У зот алайҳиссаломга салавот айтишни Аллоҳ таоло биз умматларга буюриб, шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтишади. Эй иймон келтирганлар, унга салавот айтинглар ва салом йўлланглар. Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди (Аҳзоб сураси, 56-57-оятлар).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади”, дедилар. (Имом Аҳмад, Имом Насоий ривоятлари).
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг исботи сифатида доимо салавот айтиб юришга одатланишимиз жуда ҳам катта фазилатдир.
Бу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин.

Барчангизга Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!



Каналимизга уланиш учун
қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/sinovlarihayot
ҲАРОМ ЕЙИШ ВА ҲАРОМДАН ТОПИШ

Аллоҳ таоло айтади:
«Мол (ва бойлик) ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!..»
(Бақара сураси, 188- оят).

Яъни, бир-бирингизнинг молингизни - ҳақингизни емангиз.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Яъни, ноҳақ, ёлғон қасам билан киши биродарининг молини ўзиники қилиб олишдан қайтарди».

Бировнинг хақини ейиш икки хил бўлади: биринчиси, зулм орқали тортиб олиш, хиёнат на ўғрилик қилиш каби, иккинчиси, ҳазил ва ўйин орқали – қимор ва бошқа бокорчи эрмаклар сингари.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:«Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ шўнғийдилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур»
(Бухорий ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар:«Бир киши узоқ сафар қилади, сочи тўзғиб, уст-боши чанг бўлади. Қўлларини осмонга чўзиб: «Эй Раббим, эй Раббим», дейди. Ҳолбуки, егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаромдан озиқланган. Бас, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин»
(Муслим ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» асаридан.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sinovlarihayot
​​​​РУҲИЙ ТУШКУНЛИКНИНГ ДАВОСИ

  Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг. Зеро бу, ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

  Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу нарса сизга янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

  Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин, эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

  Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

  Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг:.

 «Шу нарса асабийлашишга арзийдими?
 Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?»

👆Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

@sinovlarihayot
​​АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар.

• Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади.

• Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан.

• Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан.

• Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан.

• Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан.

• Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан.

• Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан.

• Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади.

• Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан.

• Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан.

• Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.

@sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🤲💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🌙🌺

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌻🍀 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🌻🍀 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🌻🍀 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🌻🍀 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌻🍀 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

🌻🍀 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

🌻🍀 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

🌻🍀 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐🌹

☝️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳ 🍃

Рабиул аввал ойининг 2- куни

Оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!


Азиз каналимиз обуначилари !
Бошланаётган кунингиз ҳайрли ва барокотли бўлсин !🌿


♻️ Яқинларингизга улашинг
@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Коронавирусга “энг бардошли“ қон гуруҳи маълум қилинди

Биринчи қон гуруҳига эга одамлар коронавирусга камроқ чалиниши аниқланди.

Даниялик мутахассислар коронавирусга текширилган 473 мингдан кўпроқ кишининг маълумотларини ўзаро таққослашди. Олинган натижаларга кўра, тест мусбат чиққанлар орасида AB0 (биринчи) қон гуруҳига эга одамлар камроқ, А (иккинчи), В (учинчи) ва АВ (тўртинчи) қон гуруҳига эга одамлар нисбатан кўпроқ бўлган.

Олимлар бу омилни биринчи қон гуруҳи организмга вирусларни ўтказувчи эритроцитлар антигенига эга эмаслиги билан тушунтиришган.

Аввалроқ Аввалроқ Хитой, АҚШ ва Эрон олимлари коронавирус асоратларидан 2-қон гуруҳига эга одамлар кўпроқ, 3- ва 4-қон гуруҳига эга одамлар эса камроқ ўлишлари ҳақида хулосага келишган.

🚑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифохоналарда даволанёотган инсонларга Оллохим шифосини берсин
Врачлармизни юузини ёорук килсин