🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
704 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BARCHA BARCHAGA ASSALOMU ALAYKUM...

O'TIB BORAYOTGAN KUN XAMMAMIZGA XAYRLI BO'LSIN.

KIRIB KELAYOTGAN OQSHOM ESA FAYZLI BO'LSIN..

http://T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YEG'LAMAYMAN XECH QACHON DESANGIZ XAM MAJBUR YEG'LAYSIZ...

http://T.me/sinovlarihayot
Фарзандингизга қуйидагиларни ўргатиб боринг:

1. Ишониш — Баркамол шахс, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам ҳар жиҳатдан яхши баҳо бериши лозим.

2. Идрок эгаси бўлиши — Инсоннинг ҳар қандай ҳаракат учун маъсулиятли ўз зиммасига олишини айтинг.

3. Мослашиш қобилияти — Инсоннинг ҳаётдаги ўзгаришларга, кутилмаган ҳолатларга мослашишини ўргатинг.

5. Янгиликларни қабул қилиш — Инсоннинг янги фикрлар, ўзгаришларни қабул қилиши, булардан безовталанмаслигини тушунтиринг.

6. Истак — Инсоннинг ўз мақсадларига эришиши учун туйғуларини бошқара олишини ўргатинг ва тушунтиринг.


T.me/sinovlarihayot
Яхши табиатли инсон

Бирор кишининг "Фалон одамнинг табиати, феъл-атвори ёмон" деб шикоят қилганини кўрсанг, билки, бу шикоятнинг талаби ёмондир, ёмондирки, ёмон табиатлининг ёмонлигини айтаяпти!

Чунки яхши табиатли инсон ёмон табиатли, феъл-атворли кишиларга сабр қилади, уларнинг ёмонлигини айтмайди.

Фақат шайх бирортанинг ёмонлигини айтса, бу Аллоҳнинг амри биландир, ғазаб ёки ҳою ҳавасга эргашишдан эмас! Унинг шикояти шикоят эмас, ислоҳдир. У шикоят пайғамбарларнинг шикоятига ўхшашдир.

Мавлоно Румий

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

T.me/sinovlarihayot
📝Нуқта.

Кечаси телефонимни чуқуллаб- соатни "бир" қилибман, энди ўринга ётсам, ичимда бир нарса "тур таҳажжудни ўқи!" деб буйруқ берди...
Пича жойимда ётдим, уйқу йўқ... Ичимдаги "ҳа, ўзингга бемалол бўлиб қолдингми, ётибсан?!" деди.
"Йўғей, сўрайдиган нарсаларим бор, бозордаги анави дўконни олишга пул керак, ғойибидан етказса қани!" деб ўрнимдан қўзғалдим...
Икки ракаатни шу дўконни ўйлаб ўқидим, "ремонтини ундоқ қилишим керак, эшигини алмаштириш керак, ойнаванд қилсам, қанча кетаркан?! Тилларанг манекен ҳар бири икки юз эллик туради, иккитаси у томонга, иккитаси бу томонга қараса, ёки биттаси чала ярим ўтирганидан бўлса...
Олсам, минг кўкидан кетаркан...
Оббо, нимамни сотсам экан?! "
Кейинги- уч ракаатни "нимамни сотишим кераклиги" ҳақида ўйлаб ўқий бошладим: "тилла тангаларим- икки юз йигирма бешдан кетса... билакузугим етти юздан иккита... қайси биридан кечай экан-а?!"
Саловот ўқидим ва ана энди сўраш нуқтам келди, энди кафтимни очганимда болам ғингшиди, пичирлаб, чала-чулпа фотиҳа қилиб, боламнинг бошига чопдим.
Ҳар тугул, елкасига қоқишим билан ухлади, ўзимнинг эса уйқум келмади, энди "болани дўконимда қандай олиб ўтиришим" ни ўйлай бошладим...
"Зарари тегмайди, катта бўлиб қолди!"
Шу нуқтада лоп этиб, боя Қуръонни энди очиб, "Ясийн" ни ўқий деганимда шу болам ёнимга келиб, қўлимдан ушлаб, ошхонага судрагани ёдимга тушди: ўзи ёниб турган газга сковородкани қўйиб, қорнини силаб, "оч" лигини билдирганди. Қўлимда- телефоним билан амаллаб, туҳум қовуриб бергандим. Қара-я, қанақа ақлли бола!...
Бирдан ичимдаги буйруқчи ғимирлаб қолди "Энди тур, Ясийнни ўқи, ярим кечаси ўқилган ясийнни кетидан гуноҳларингни кечиришини сўрасанг яҳши бўлади!"
Гуноҳлар...
Улар унчалик кўп бўлмаса керак?! Ўғримасман, бузуқмасман, ота-онамга оқ бўлган эмасман, бировнинг ҳаққини ейиш тугул, мушугини "пишт" деган эмасман...
Кўрпага яхшироқ ўрандим...
Оёғимни- нимадир турткандек бўлди.
Уч марта "оят ал-курсий" ни ўқиб, атрофимга дам солдим.
"Шиф" десам, юзимга қайтадан ҳаво урилса денг...
Ҳудди кимдир маниям ўрнимдан тургазиш учун "шиф" деяётгандек...
Қаттиқроқ ўрандим. Уйқу келди...
Шу куни- уйқумда вафот топдим...
Тепадан туриб, ўз жасадимни кузатяпман...
Эшик олдига учиб бораман, яна жасадим устига қайтаман...
Тонг ёришиб, бомдодга азон айтилаётганда- дераза ёнига учиб бордим. Ғира ширада- ҳар ҳил нурлар, ҳар ҳил деразалардан осмонга шимилиб боряпти. Ҳайратдан- деразадан ҳам сизиб, ўша нур тарқалаётган деразалар ёнига учиб бордим...
Ичкарида- бир кампир намоз ўқиётган экан...
Жудаям тушкунликка тушиб қолдим. Уйга қайтиб яна ўз жасадим тепасига келдим.
Қўлим етадиган жойда қорайиб телефоним турибди. Экранида будильник ҳар беш минутда ёниб ўчяпти. Уч қадам нарида порлаб Қуръоним турибди, ҳозир унга қараб йиғлаяпман, нариги хонада эса мунғайиб- жойнамозим турибди.
Ҳаммаси тугадими?!
Ўйлаб бесаранжом бўляпман.
Орқага қайтиб яна нурлар кўкка ўрлаётган баландликка кучим борича учишга харакат қилдим.
"Ҳаммасини тагига етишим керак, сабабини билишим керак!!!"
Қизиғи, ёнимда ўзим билан тенг учиб бораётган нурни- сал баландроққа кўтарилгач сеза бошладим. Чунки у сал олдинроққа ўтиб олди: худди йўл бошлаётгандек...
У бошлаган йўлдан тепага қараб учиб боравердик.
Катта муаллақ осилиб турган ёруғлик олдига етиб бордик. Ҳалиги нур ўша нарсага тегингач, ўзимнинг "саҳифа" м очилаётганини сездим.
Тасаввуримда- улкан телефон планшети очилгандек бўлди: унда менга ҳар куни ҳар ҳил вақтда жуда кўп "қўнғироқ" лар бўлган экан...
Энг яқини- кечаги кунга қарадим.
Тепадан "мен билан боғланиш" учун бўлган жуда кўп қўнғироқларга жавоб бермабман, Кечаси ўқиган- оҳирги таҳажжуд намозимни ўзимга қўйиб беришди: "дўкон, манекенлар, тилла тангаларим" ҳақида алжирабман...
Қандайдир шабодда ёки енгил ҳаво елдими, экрандаги таҳажжуд қум барханларига самум теккандек ғижимланиб учди-кетди...
Ана ундан кейин яна бир жавобсиз қўнғироқ бўлибди: бу- ўша ўқимай, кўрпага бурканиб жим ётаверганим "ясийн" ўқишга бўлган чорлов эди...
Кетидан уч марта ўқиган "оят ал-курсий"им оҳирги амалим бўлиб остига чизиб қўйилибди...
Энди тушкунликка туша бошладим...
Ҳаммаси тугадими?!
Наҳотки, менга бошқа имкон берилмайди, наҳотки энди кеч!?
Гуноҳларимни қандай юваман?!
Шу нуқтада гуноҳларим қанчалиги ҳақида ўйлаган кечаги ҳолатимдан уялдим. Нур фикримни ўқидими, яна йўл бошлади: бу сафар пастлиққа қараб шўнғий бошладик...
Қайердадир-бошқа пастга тушиб бўлмаслигини англаган ҳолда тўхтадик...
Қорайган ҳарсангтошдек юза, кўп жойларига балчиқ, лой ёпишган...
Ҳарсангга бояги нурнинг эпкини тегиши билан ёришди: унда ҳали унга, ҳали бунга лой отаётган ўзимнинг холатим кўрина бошлади, уялиб кетдим...
Яна кўп ўзим" арзимас" деб билган гуноҳларимнинг бўй-бастини кўриб, жуда абгор бўлдим...
Нега уларни- анави осиб қўйилган болғачада "истиғфор" айтиб майдаламадим, тавба намозлар ўқиб парчаламадим, савобли амаллар қилиб гардини ювмадим, нега уларни жуда "кичкина- кўз илғамас" деб ўйлаб адашдим...
Ўтириб йиғлай бошладим. Ҳолимга ачиниб, шу қоронғу зулматда кўз ёш тўкавердим.
Ягона фонусдек порлаётган нур ҳам ачиниб, сал нарида шумшайиб тураверди. Негадир унинг туришидан онам раҳматлини эслагандек бўлдим.
-Онаммисиз?!- деб қичқирдим...
-Онамсиз-а!
Нур бош чайқагандек бўлиб, нарироқ учди...
Атрофга аланглаб узоқларда милтираётган яна икки нурни кўргандек бўлдим. Бир бирига суяниб турган нурлар жудаям олисда эди!
Йиғлайвердим, йиғлайвердим...
"Тавба қилдим, Аллоҳим тавба қилдим, ўзинг кечир, ўзинг кечиргин!" деб ўкиравердим...
Ёнимда "қарс" этиб бир тош ёрилди. Гарди шувиллаб ҳавога учди. Осмондан- ёмғир томчилай бошлади, юзларим, қўлларим, кўксим ҳўл бўлди!
-Ана ўзига келди! Ана киприги қимирлади!"
-Вой қўлини қимирлатди, тирик... Тирик худога шукр, қўрқитдинг- а, ёмон қўрқитдинг...
-Аяяяяяя!
Демак "тирик" ман.
Тирикман экан...
Кўзларимни очдим...
Тепамда- қўлида суви чакиллаб турган коса билан жуфтимни, йиғлаб қовоқлари шишган болаларимни, қалпоғи қийшайиб турган оқ халатли аёлни кўриб "тирик" эканлигимни англадим...
Демак яна имкон берилибди, ўша катта баҳайбат қояларни парчалашим учун, яхши амаллар қилишим учун, у ёқдан бўладиган "қўнғироқлар" га жавоб беришим учун яна вақт қўшиб берилибди...
Аллоҳим... Ўзингга шукр! Ўзингга мингдан-минг шукроналар бўлсин...
Ummu Zaynab Ummu.

🌸 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😂😂😂😜😘😘😘😘😘😍😍😍😍

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЙТИШ…

Мен қайтурман Сенга муқаррар,
Томган ҳар ёшимнинг ҳурмати — ҳаққи.
Қоронғу умримда бор бўлсанг агар,
Бир бор кўксим узра Офтобдай балқи!

Мен сени жудаям соғиндим…
Буни айтгим келар ўзингга фақат.
Бироқ келгунингча, аввал-охирим,
Тугаб битмасмикан мендаги тоқат?

Ўтяпсан дунёлар ортидан…
Борми бу юксакка борадиган йўл?
Мен эса ўчганча кунлар ёдидан,
Бу тубсиз чоҳлардан узатаман қўл…

Сенга етиб бормас хаёлим.
Қалбинг уйғотолмас ҳеч қандай нидо.
Мени олиб кетар бир куни ўлим,
Қўрқаман, ҳеч қачон бермайсан садо!

Юрагим зарбларин эшитиб ётар,
Кўксим узра ботган ғанима – Илон.
Токи келгунича машъум кунботар
У мени бермайди сенга ҳеч қачон!

Сен эса…
Туш каби олис-олисда
Юлдузлар бағридан учасан йироқ.
Сен учун аталган оловли ҳисда
Менинг ёнганимни билмайсан, бироқ!

Нафрат… Ўлим, Ҳасад…
ва кин оралаб,
Менинг Севгим ўтар –
ёниқ ва омон.
Сендан кетган бўлсам,
бағрим яралаб.
Ҳар бир қадамимга тўлайман товон!

Аммо Сен… Аммо Сен…
Офтобдай балқи,
Қаерда бўлсанг ҳам ёруғ, мунаввар.
Томган ҳар ёшимнинг ҳурмати ҳаққи
Мен Сенга қайтурман
бир кун муқаррар!

©Зебо Мирзо

T.me/sinovlarihayot
Эркин Воҳидов "Ёш гвардия" нашриётида шоир дўсти Сайёр билан бир хонада ишлаган. Носири Сайёрнинг туғилган куни... Стол устига бир варақ қоғоз қўйиб, шеър ёза бошлаган. Сал вақт ўтгач: "Эркин, давоми чиқмаяпти, бир чекиб келай-чи", деб ташқарига чиқиб кетибди.

Эркин ака қоғозга қараса, шундоқ мисралар:

“Мана, мен Лермонтов ёшига етдим,
Бир шоир умрини яшадим чиндан”...

Эркин Воҳидов Носири Сайёрнинг столига ўтириб, ручкасини қўлига олиб, шеърнинг давомини ёзишга киришибди:

“Қанча қоғозларнинг бошига етдим,
Ва лекин Лермонтов чиқмади мендан.

Дўстларим, ортиқча камтарлик нега,
Келажак ўн йилни кўрдим олдиндан.
Бир куни етарман Пушкин ёшига,
Ўшанда Пушкин ҳам чиқмайди мендан!”

Шундоқ ҳозиржавоб шоир эди Эркин Воҳидов!

Пост Фейсбукдан олинди

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Biroz chekinamiz

"15 йилга яқин тақиқда юргансиз, тўғрими? Унга сабабчи ким?"

Озода Нурсаидовага қалтис савол берилди ва кўрсатув жанжалга айланиб кетди...😳🤦‍♀
NOQOBIL FARZAND

Oilada yolg'iz farzand edim. Ota-Onam meni yeru-ko'kka ishonmasdilar. Yeyish-ichishimga, kiyinishimga, yurish-turishimga ko'p e'tibor berardilar. O'g'limiz o'qisin, yaxshi inson bo'lsin deb jon kuydirdilar. Kasal bo'lib qolsam o'zlariga qo'yishga joy topa olmay, shifokorlarga yugurib, men bilan birga "kasal" bo'lar edilar. Men esa bu mehribonchiliklardan taltaya boshladim.
O'rta hol oila edik. O'z uyimiz, "Jig'uli" mashinamiz bir edi. Maktabni tugatib bezori bolalarga qo'shilib ketdim. Ota-onamning pand-nasihatlariga, qaytariqlariga quloq solmadim. Oxiri bir qaltis ish qilib qo'ydm. Asab buzilishi, ruhiy azoblardan ikkalasining ham yuraklari hasta bo'lib qoldi. Lekn men noshukur bu yaxshiliklarni bilmas edim, ularga qo'pol gapirar dillarini og'ritar edim.
Mening yomonligimni qo'shnilar ham bilishar edi. Lekin bechora onam, meni ularga yaxshi ko'rsatish uchun o'zlarining yangi liboslarini olib chiqib, o'g'lim menga bayramga sovg'a qildi, o'g'lim menga tug'ilgan kunimga sovg'a qildi, deb yurar ekanlar. Men g'ofil farzand esa, umrimda bir marta bo'lsa ham, hech bo'lmaganda onamga ro'mol, otamga paypoq ham sovg'a qilmagan edim.
Hech uyda topilmasdim, faqat kechasi mehmonxonaga kelgandek, tunagani kelardm holos. O'zmcha kibrga berilib, dadamning velosipedda yutishidan or qilib (aslida mashinasini sotib, velosipedda yurishiga o'zm sababchi edim), o'zim esa piyoda yurishdan do'stlarimdan uyalib, ota-onamdan yashirincha Rossiyaga ishlashga ketish uchun hujjatlarni tayyorladim. Maqsadim pul yig'ib "Neksiya" olish edi. Hamma hujjatlar tayyor bo'lganidan keyingina ularga ketishimni aytdim. Ikkalasi ham norozi bo'lib, yig'lab qolishdi.
- O'g'lim, ikkalamiz ham kasalmiz, yolg'iz o'g'limizsan, o'lib qolsak, seni ko'rmay armonda ketmaylik. Manashu uy seniki, mashinani esa keyinroq ham olarmiz, - deyishdi. Lekin men nodon ko'nmasdan ketib qoldim.
Rossiyadan pul ishlab yubora boshladim. Otam bechora "o'g'limning to'yiga" deb yig'ayotgan pullarini qo'shib, yangi "Neksiya" olib qo'yibdilar. O'zlari biror marta ham minib chiqmasdan, darvozaxonaga qo'ygancha, "o'g'lim mashina olaman, deb ketdi, o'zi kelsin, o'zi minsin", deb velosipedda yuraveribdilar.
Rossiyadan bir oycha telfon qilmadim. Shu orada otam bechora "o'g'ilmga biror narsa bo'ldimikan", deb o'ylanib-o'ylanib, ichini yeb bitirib, yurak hurujidan vafot qilibdilar. Telfon qilganimda esa, onamning ham ahvollari og'ir ekan. Tezda samolyotga chipta topib, uchib keldim. Lekin ming afsuski, ulgura olmadim. Onam bechora ko'zlari to'rt bo'lib, meni kuta-kuta, kelishimdan sal avval, meni ko'ra olmasdan, armon bilan vafot etibdilar! Shundoq borib quchoqlasam, issiq bag'ri muzlay boshlagandi!
- Onaaaaam, meni kechiring onama, onaaaam!!!
Janoza, taziya marakalari dabdabador o'tdi. Xalqqa osh berdim, qaborlariga tosh qo'ydim. Lekin nadomadlar bo'lsinki, qalbim hech tinchilana olmayapti. Kechalari uxlolmay chiqaman. Koshki..., koshki edi ularni hech bo'lmaganda tushimda ko'rsam, qilgan ishlarim uchun kechirim so'rasam, roziliklarini olsam, bergan ozorlarimga tavba qilsam... Afsus... Afsuski endi kech, juda kech!
Darvozaxonadagi neksiyani mina olmayman, ichiga o'tira olmayman, hatto unga qaray olmayman. Huddiki manashu neksiya ota-onamni armonda ketishlariga sababchi bo'lgandek.
Omborxonaga kirib devorda suyalig' turgan dadamning velosipedlariga qarasam, ko'zlarimda yosh shoshqator oqaveradi, ko'z yoshlarimni hech to'xtata olmayman. Velosiped bilan xuddi dadam gaplashgandek gaplashaman, dardlashaman, armonlashaman. Hasratlarimni aytib, ko'nglimni bo'shatmiqchi bo'laman. Lekin afsuski endi kech!
Onamga, onajonimga sovg'a qilmagan "sovg'alarim"-ni onaizorimning, armonda ketgan onajonimning kiyimlarini olib, ko'zlarimga surtib yig'layman. Tirikliklarida aytolmagan shirin so'zlarni endi kiyimlariga aytaman. Lekin afsuski endi kech, juda keech!
Meni oxirgi marta aeroportda kuzatyotganlarida onajonim meni qattiq quchoqlab, ko'kragimga bosh qo'yib yig'lagan edi.

T.me/sinovlarihayot
Har bir kunini g'animat bilib Haqning haqini ado qilayotganlar uchun...
Assalomu alaykum boshlangan kuningiz xayrli va barokatli yakun topsin ...!

T.me/sinovlarihayot
Hikoya Elchin Safarli asari " Qaytganimda uyda bo‘l"
O‘qiymizmi

T.me/sinovlarihayot
Yoki buni o‘qiymizmi

T.me/sinovlarihayot
Elchin Safarlin


Qaytganimda uyda bo‘l
T.me/sinovlarihayot
Узингга азоб ўйлаб топма...

  1 qism
Кизим Досту,

бу ерда йил-ўн икки ой қиш хукмрон. Кўпинча чийиллаб, аҳёнаҳёнда эса ўкириб коладиган аёзи бор. Игнадек шимол шамоли бу тап-такир ерлар ва унинг аҳолисини ўз хукмронлигига асир қилганча
кўйиб юбормайди. Уларнинг кўпчилиги туғилганларидан бери садокатларидан ғурурланганча бу ерларни тарк этишмаган. Яна йиллар давомида бандидан узилган баргдек кулоч ёзиб уммоннинг бошка соҳилига кочиб кетадиганлари ҳам бор. Булар асосан
тирнокларини ёрқин рангларга бўяб олган кўнғир сочли аёллар.

Уммон ортга чекинаётган ноябрнинг сӳнгги беш кунида улар бир кўлига жомадонлари, бошкаси билан болаларини етаклаб жигарранг плашларига ўралганча бандаргох томонга шошилишади. Бу аёзли ерларга садоқатли аёллар эca деразалар копкасидаги тирқишлардан кочиб колаётганларни кузатиб қоларкан, уларга ҳасадданми, балки садокат ва окилаликдан, заҳарханда қилишади.

«Ўзларига азоб сотиб олишаяпти. Биз етиб бормаган жойларда ҳаёт яхиирок, дея ўз ерларининг қадрини топташмокда..»

Ойинг иккимизга эса бу ер яхши. Окшомлари ойинг шамоллар ҳакидаги китобларни овоз чикариб ўкийди. Худди сир-синоат оламига дахлдордек, қаддини тик тутганча, тантанавор оҳангларда. Бундай пайтларда Мария худди об-хаво маълумотларини ўқиётган сухандонларни эслатади.

«..Тезлик секундига йигирма-қирқ метрларни mашкил килади.
Ялпи сохилни эгаллаганча, тухтовсиз эсади. Кучайиб бораётган

оқимлар таъсирида бир неча километр юкорига кўтарилган шамол тропосферанинг куйи қатламларида ҳам кузатилади...»

Унинг олдидаги столда кутубхонанинг бир неча китоблари тахланган, ёнида куритилган апельсин пўстлоги ва арғивондан чой дамланган чойнак. Ойингни саволга тутаман.

«Шу тиниб-тинчимас шамолларнинг нимаини яхши кўрасан?»

У кўлидаги финжоши ликопга кўйганча янги варакни очади.

«У менга ёшлигимни эслатади....»

Қош қорайганида деярли кӱчага чикмайман. Узимизнинг мана шу, ройбуш, юмшатилган тупроқ ва сен яхши кўрадиган хӯжағат киёмли печенье хиди анкийдиган уйимизда ўтираман. Бу печенье уйимизда ҳамма вақт бор, ойинг сенинг улушингни шкафга олиб кўяди: унга халиям сен жазирма кучадан ошхонага райҳонли лимонад ва печенье учун бирдан югуриб кириб келадигандек туюласан.
Қоронгу тунлар ва уммоннинг коп-кора сувини ёктирмайман, Досту, улар сенга бўлган согинчимни кучайтириб юборади. Уйда, Мариянинг ёнида енгил тортаман, сен хам худди ёнимиздагидек туюласан.

Майли, кўнглингни бузгим йўк, бошка нарса ҳақида гапира колай..

Ойинг эрталабдан тушгача кутубхонада утиради. Бу ерларда китоблар ягона кўнгил ёзадиган эрмак. Бошкалари эса шамоллару рутубат ва халкнинг феъл-атвори туфайли кул етмас орзуга ўхшайди. Рақс тӳгараги ҳам бор, лекин у ерга ҳамма ҳам боравермайди.

Мен уйимиз якинидаги новвойхонада ишлайман. Қўлда хамир кораман. Ҳамкорим Амир билан турли: ок, жавдар, зайтунли, эзилган сабзавотли ва анжирли нонлар ёпамиз. Улар жуда ширин чикади, сенга ҳам ёккан бўларди. Хамиртуришни факат кўлболасидан фойдаланамиз.

Досту, нон ёпиш мехнатсеварлик ва сабр-токатнинг кахрамонлиги. Бу четдан қараган одамга туюлганчалик оддий эмас. Узимни бу ишсиз тасаввур қилолмайман, гӱё авваллари қилиб юрган хисоб-китоб ишларим бировнинг хастида рӯй бергандек.

Сени соғинаман..

Даданг



2.

Бизга кўп нарса берилган,

лек уларни қадрламаймиз...
Досту,

сени ўзлари билмаган ҳолда бизнинг яхши бўлишимиз учун ҳисса кўшаётганлар билан таништирмокчиман. Ёшимиз етмишга яқинлашиб қолганлигинг нима ахамияти бор! Ҳаёт – ҳеч кимга топшириб булмайдиган даражадаги юмушинг, аниқроғи ўз устингда тинмай ишлашинг. Баъзан бундан чарчайсан хам. Бунинг сири нимадалигини биласанми?

«Ҳар ким ўз эзгу сўзи, муомаласи, гап-сўзсиз мадади, суянчик була олииши, очик дастурхони билан ҳаёт йўлида енгил ва бой беришларсиз одимлашда ёрдам кўрсатганларни умри давомида учратаверади. Қайтар дунё деганлари шумикан...»

Марснинг эрталабдан кайфияти яхши. Бугун якшанба, Мария билан уйдалигимиз учун эрталабки сайрга хаммамиз чиқдик. Иссиккина кийиниб, кўлимизга чойли термосни олганча сокин пайтлари чағалайлар дам оладиган ташландик бандаргох томон жӱнадик. Марс кушларни хуркитмасдан, улардан берирокда ётиб олади ва уларга ҳавас билан термулади. Итимиз корнини совук олдирмаслиги учун унга иссик кийим тикиб берганмиз.

Мен Мариядан нима учун Марс хулди одамлардек кушларни кузатишни яхши кўришини сўрадим.

«Кушлар, биз одамларга туюлганидек, мутлақо эркин ва озод. Улар бизга ўхшаб дардларини эслатадиган жойларга боролмай ўтиришмайди..»

Досту, кечирасан, гап билан бўлиб сени Марс билан таништиришни унутибман. Такса номли зотдор ит ва оддий кўппакнинг чатиптирилишидан дунёга келган бу итимизни асрандихонадан олганимизда жуда кўркок ва хуркак эди.
Қарамоғимизга олдик, мехр кўрсатдик.

Унинг ўтмиши жуда аянчли. Марс бир неча йилни коп-коронғу ертулада ўтказган, бераҳм хўжайини уни турли тажрибаларга грифтор қилган. Ўша берахм жаллод бандаликни бажо келтирганидан сӱнг аранг жон саклаб колган кучукчани кўшнилар топиб олишган ва валонтёрларга топширишган.

Марс бир ўзи, айникса коронгу тунларда, танҳо кололмайди. Унинг атрофида иложи борича купчилик булиши керак. Уни кўпинча ўзим билан ишхонамга олиб кетаман. Бадковоккина булсаям, танишбилишларим Марсни яхши кўришади. Унга атаб уйларидан егуликлар олиб кслишади.

Биз уни нимага «Марс» деб атаганимизни биласанми? Унинг кизғиш-оловранг жунлари олис сайёра табиати каби сирли ва мафтункор. Бунинг устига у ўзини совукда яхши ҳис килади, кор уюмларида ўмболок ошишни яхши кўради. Марс сайёраси хам кизғиш-оловранг тусга эга бўлсада совуксевар. Хуллас, итимизга узининг ажойиб лакаби ярашади.

Сайрдан қайтаётганимизда кор янада кучайди. Қўриқчи
aскарлардек тизилиб олган электр устунларини тутаптириб турган узуп-узун симлар кордан қобиқ ясай бошлади. Йуловчиларнинг

айримлари ёғаётган кордан кувониб, кипригига кўнаётган қор парчаларини томоша завкланган бир пайтда бошкалари сўкинганча тезрок одимлашга тушди.
Досту, биласанми, кишилар бир-бирларига ҳалал бермасликлари накадар мухим бу хаёт онларида. Майли, улар яратаётган мӯьжиза кичик ва оддийгина бўлсин. Ҳар кимда ўзига хос сокинлик мавжуд. Кимдир оддийгина оппок варак каршисида, кимдир деразапардаси кутарилган ошхонада, яна кимдир чекка қишлокдаги шифохонада, бошка бири эса жимжит залнинг сахнасида..

Бу қараки, ташқарига чикаришдан чўчиганча ботинида каройибот яратаётанлар хам озчилик эмас.

Якинларинг иктидорини шубха остига олиш яхшимас. Ок варакка тикилганча илхоми билан суҳбатлашаётrан, пиширга таомини татиб кўриб севинадиган кишиси дераза ортида пайдо булишини кутаётган, баланддаги буюк ишларни пастдаги оддий юмушлардан бошлаган, жимжитликда гулдурос карсакларни тинглай олаётган кишиларга ҳалал беришнинг нима кераги бор.

Одамларга жуда куп нарсалар шунчаки текинга берилади. Улар эса хакикий гўзалликни қадрлаш ўрнига унинг қиймати ва тӳлови устида бош қотиради. Умр дея аталмиш неъмат ўтиб бораётган лаҳзадан лаззатланиш ўрнига қора кунларига йигинади...

Ссни соғиндим!

Даданг


3

Қайиқдасан, қаёққа

сузаётганингни унутма!
Досту,

бизнинг оппок уйимиз уммондан ўттиз турт кадам берида жойлашган. У кўп йиллар бери бўм-бўш, упга элтадиган йўллар эса қалин муз билан копланган. Мӱркони кум, чағалайлар пати ва сичкон тезаги билан тўла. Печкаси оловни, деворлари эса илик ҳароратни унутиб кўйган. Музлаган дераза ойналаридан уммон деярли кўринмасди.

Шу ерликлар бу уйдан хадиксирашади ва уни «мечес», яъни
«оғрик юқтирувчи» деб аташади.

«Бу уйда яшаганлар ўз қўрқувлари асирига айланишиб, эсдан айрилганлар...»

Бундай ахмокона таърифлар хам бизни тухтатиб қололмади ка унга кадам кӱйганимиздаёқ бу уйни яхши кўриб колдик. Балки, кимларгадир у зиндонга ўхшаб колгандир, аммо бизлар учун чинакам бахт қасрига айланди.

Кучиб киргап заҳотимиз печкага ўт қаладик, чой дамладик, туни билан иликлик сингган деворларга эртаси куни бӱёк тортдик. Ойинг бипафша ва лаванда oралиғидаги «юлдузли тун» рапгини танлади. Ажойиб манзара. Бизга бу ранг ёқиб колганлигидан деворларга расмлар осиб уларни тусиб кўймасликка келишдик.
Энди уйимиз ичида хам юлдузли тунимиз бор...

Печка атрофига сурат илмаган бўлсакда меҳмонхонамиз деворларидаги токчаларни тулдирдик. Досту, токчалар сенинг болалик оламингни тўлдирган рангли китоблар билан тӳлди.

Ойинг айтган гаплар эсингдами? Бу ўгитларни сирға қилиб такқанингга шубҳа йўқ.

«Агар ишларинг ўхшамаса, қўлингга китобни ол, у ёрдам беради!»

Олисдан уйимиз қорнинг оқлигига кўшилиб кетади. Эрталаблари оппок кенгликка қараб кўзинг камашади. Факат уммоннинг кўкимтир сахни ва Ўзгирнинг занглаган ёнлари кўринади, холос. Бу бизнинг дӱстимиз, унинг суратини хам юборяпман, танишиб ол.
T.me/sinovlarihayot
Ўзгалар учун бу алимсоқдан қолган балиқчилар катери. Биз учун эса ўзгаришларни мардларча кабул қилиш қанчалар муҳим эканлигини эслатадиган қадрдонимиз. Бир пайтлар Ўзгир ҳайбатли тӳлкинлар қанотида уммон багрига тӳр отганча яркираб сузиб юрган, энди эса хорғин ва ювош ҳолда кирғок лабида кун кўрмокда.

У хамон мавжудлиги ва уммонни олисдан бўлса-да кўриб турганидан хурсанд.

Ўзгирнинг каютасидан турли ғаройиб фикрлар билан тӳлдирилган борт журналини топиб олдим. Кайднома дафтари шу ерликлар лахжасида тӱлдирилган. Бу ёзувлар кимга тегишли эканлиги номаълум бўлса-да, Узғир хотира дафтари оркали биз

Кеча Ўзғирдан такдир ҳукмига ишонишғишонмаслигини сўрадим. Журналнинг учинчи cаҳифасидаги ёзувлар мени хайратга солди.
«..Бизга вактни бошкариш хукми берилмаган, аммо уни нима билан ва қандай тулдиришни узимиз ҳал қиламиз.»

Ўтган йили махаллий ҳокимият вакиллари Ўзгирни металлломга топшириб юбормокчи бўлишди. Агар Мария булмаганида катернинг умри якунига етарди. У катерни ховлимиз ёнига ташитиб