🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
”Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонларга дўст бўлайлик.
Уларнинг ғам-ташвишларини бўлишайлик.
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз.”

Ассалому алайкум! Хайрли тонг Азизлар!

T.me/sinovlarihayot
МУТОЛАА
Шавкат Раҳмон

Қичқирворди уйғониб тонгда:
мен гиёҳман,
бир ҳўл гиёҳман.

Мен гиёҳман,
қат-қат япроқли,
гултож бўлгум улғайганимда.

Мен гиёҳман,
сакрасам агар
шовиллашим мумкин дарахтдай.

Мен бақириб қушга дўнаман,
агар учиб чиқсам...

Шу кечаси нозик гиёҳнинг
товушини эшитди осмон.
T.me/sinovlarihayot
Аёлнинг макри

Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди.

Шунда эркак: “Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?” деди.
Аёл бироз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди.

Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради.
Аёл: “Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим” деди.

Эркак: “Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?” деди.

Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак” деб ўйлади.

Аёл қишлоқ аҳлига: “Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди” деди.

Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан ҳурсанд бўлиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Эркак аёлдан нега шундай қилганини сўради.

Аёл: “Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга озор берсанг, сени ўлдиради. Агар у сендан рози бўлса, сени бахтли қилади” деб жавоб берди.
T.me/sinovlarihayot
Менда Samsung билан Iphone телефон бор. Samsung‘ни ишлатиш учун олганман, Iphone‘ни мақтанишга.😂😂😂😂
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қўли билан оғзини тўссин, чунки шайтон кириб кетади», дедилар.

[Имом Муслим ривояти]
#Долзарб

Мусулмон бўлмаганлар ўқимасин.

Ётган эдим. Кечаси соат ўн икки. Бирдан гум, қарс-қурс бўлиб кетди. Кичкинтойлар чўчиб тушди. Кичиги биғиллаб йиғлай бошлади. Ўзимга келиб, ойнадан қарагунимча баланд овозда "Бу менинг онамдир, бу менинг онам" деган ашула эшитила бошлади. Калламни ойнадан чиқариб турсам, ичкаридан овоз келади "Нима бўляпти?", "Қўшнимни ҳе оннасси... ни туғилган куни экан"...

Шамлар... Биттаси торт кўтарган, мушаклар отилиб ётибди. Мени уйимда гўдаклар йиғисига аралашиб, ажойиб муҳит юзага келди. Беихтиёр "падарига лаънат", деган сўз оғиздан чиқиб кетди.

Энг ажабланарлиси катта баннер осилган: УММАТ БЎЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН. Ё алҳазар. Ҳамма рўмол ўраган аёллар кўчада ҳожи онани табриклаб ётибди. Бирдан калламда чақмоқ чақди. Қўшним туппа-тузук диндор, мусулмон одам эди, шекилли?!

-------------------------------------

Узоқдан қашқирлар макони мусиқаси қулоққа чалина бошлайди. Мусиқа остидан бир "разборшик" иккита айбдорни гапига обоснават қилдириб, олиб бориб, олиб келяпти. Жипириқларни нимагадир овози чиқмайди. Фақат разборшик гапиряпти. Яқинроқ бориб эшитсам, у домла экан. Салласи ва минбар бўлмаганида Дед Ҳасан ўзбекча гапиряпти, деб ўйлар эдим. Каллада чақмоқ чақади. Ё Роббим. Бу домла диндор, мусулмон эмасмиди?! Мусиқани ҳукмини билмайдими? Одоб ахлоқдан дарс олмаганми?

---------------------------------------

Ижтимоий тармоқларни титкилайман. Биттаси хотинини реклама қиляпти. Бошқаси қизларини. Рўмоллик қизлар ўйинга тушяпти. Эр ёнида сўппайиб турибди. Биттаси изоҳга "Ома хотинизга гап йўқ", деб ёзса лике босиб қўйяпти. Аёл кишини юзи одамни фитнага солмаса, яна қандай йўлдан озиш мумкин? Бўйдоққа итни думи ҳам гулзор, деган қўпол мақол бор. Уларга фигура қизиқдир. Аммо "катталарга" юзга қарамай фитналаниш йўқ. Зийнатланиб кўчага чиқма. Тор либос кийма, дейилган аёлларга ҳижоб паналаниш учун эди. Улар рўмол билан тобора кириб келишяпти. Шундоқ ярим метрда ифорларини, нафасларини ҳис қиляпмиз. Каллада яна ўша чақмоқ. Ажабо. Бу одамлар муслималар эмасмиди?

--------------------------------------------

"Фалончи ҳожи бўлиб келибди. Зиёратга борамиз", деб қолди ҳамкасбим.
- "Ҳозир ҳаж мавсуми эмас-ку?", дейман ҳайратланиб.
- "Қайдам, бориб келибди-ку?!.
- Умрага боргандир?
- Нима фарқи бор? Борамизми?
- Ҳа, фарқи йўқ ростдан ҳам.

Тўй. Бир ёнда дастурхончилар "келинг, келинг", деб ётибди. Гиламлар солинган. Тўй ўрнига янги эрмак. Мени халқимни қонига сингиган экан. Америкадаги кутиб олишни кўриб, қаерда яшашни аҳамияти йўқ, дедим ўзимга ўзим. Швецияда йўлни тўсиб қўйиб "закс" қилган ҳам шу миллат эди. Тўйлар билан олишиб, бекор қилибмиз. Биз дабдаба, риёкорлик, одамлар нима дейди? Учун яшар эканмиз. Бу нарсаларни тўйдан бўлмаса умрадан, умрадан бўлмаса азадан чиқариб олаверамиз. Кимдир бошлаб берса кифоя. Ахир очликдан қорнига тош боғлаган пайғамбарни уммати эмасмизми? Очидан қийналаётган, томидан сув ўтаётган замонамиз одамларини кўрмаймизми? Яна ўша чақмоқ чақади. Ҳали чақмоқ кучи кетмай кейинги ҳожи акани кўргани боришга таклиф тушади.

------------------------------------

Туғруқхонага овқат олиб бордим. Икки келин-куёв виқор билан чиқиб келяпти. Қўлларида бола. Камерачи айланиб юриб видеога оляпти. Микки Мауслар ўйнаб ётибди. Мусиқа варанг. Ҳаммани кўзи шуларда. Эр соқолда, аёл рўмолда. Ажабо. Камерачи пичилганмикан? Ёки қолганлар маҳрами эдими? Йўқ, шахсан менга қариндошчилиги йўқ. Ҳа, топдингиз. Яна ўша чақмоқ.

--------------------------------------

Жумадан чиқдик. Дўстим айтди:
- Бугун одам роса кўп келди-а?
- Ҳа, шундай, шекилли. Қанча одам намоз ўқир экан, нима деб ўйлайсан?
- Хотин ва болалардан ташқари 80 фоиз эркак намоз ўқиса керак.
- Унда кўчадаги мана бу либосли яланғочлар кимни хотини, қизи, опа-синглиси экан-а?!

-----------------------------------------

Шариатни нафсга ҳар қанча мослаб, шукрона кун, уммат бўлган кун деган билан туғилган кунни ҳукми ўзгариб қолмайди.

Мусиқани мафиозискийсини қўйиб "домла эмас, разборшикман", деган тақдирда ҳам мусиқани ҳукми ўзгариб қолмайди.

T.me/sinovlarihayot
​​Xotira yashab qolishni istaydi. Yashab qolish uchun esa hammasini unutish kerak.

©️Erix Mariya Remark
Muhabbat faqat bir tarafning xohishi istaklariga qurilsa ikkinchi taraf doim egilishga majbur bo‘ladi, egilgan yurak ko‘proq sevgan bo‘ladi.

T.me/sinovlarihayot
​​«Hamma ayollar aslida farishtadirlar. Faqat... qanotlarini sindirib qo‘ysangiz, supurgiga minib oladilar xolos».

Paulo Koelo
braziliyalik adib
​​...Yunus alayhissalomning baliqning qornida qanday nido qilganlari esingizdami? «La ilaha illa anta subhanaka, inni kuntu minaz-zolimiyn»–«Sendan o‘zga hech ilohi ma’bud yo‘q. Sen poksan. Albatta, men zolimlardan bo‘ldim», - deb turdilar. «...Bas, Biz uning (duosini) mustajob qildik va uni g‘am-g‘ussadan qutqardik. Biz mo‘minlarga mana shunday najot berurmiz», - deya marhamat qiladi Alloh taolo Anbiyo surasining 87-88-oyatlarida.
Unutmangki, bizlar - Yunus alayhissalomga baliqning qornidan yo‘l bergan;
Yusuf alayhissalomga chohning ichidan yo‘l bergan;
Muso alayhissalomga dengizning o‘rtasidan yo‘l bergan;
Iso alayhissalomga suvning ustidan yo‘l bergan;
Ibrohim Xalilullohga olovlar orasidan yo‘l bergan Zotning qullarimiz. Bizga yo‘lni faqat U berajak.
Bu yo‘lga sazovor bo‘lmoq uchun esa, ojizlar singari: «qurbon bo‘lyapmiz, beqadr bo‘lyapmiz» deya zorlanmoq emas, anbiyolar singari: «zolimlardan bo‘ldik» deya o‘zimizga zulm qilayotganimizni tan olmoq va o‘z-o‘zimizning islohimiz uchun jiddu jahd etmog‘imiz shart.
T.me/sinovlarihayot
YUK

Og'ir kunlar, po'latday qattiq,
Oyoqlarim tolar shu qadar.
Tungi osmon, oy degan qandil,
Soya solmas hech qanday xatar.

Og'ir kunlar, besamar, bir xil,
Ko'zlarimga botmay qiynalar.
Kuzgi olam etagin qirqib,
Yoqa-yengin tinmay qiymalar.

Og'ir kunlar, shiddatsiz, sokin,
Miltillagan barglar zangori.
Bir nuqtada qotganday oqim,
Bir suratda qotgan angorim.

Og'ir kunlar, do'nmoqda qishga,
Ta'qib etmas meni hech vaqo.
Qorlar bo'lib yog'ib ketishga,
Izn bermas qa'rimda bahor...

XONDAMIR
T.me/sinovlarihayot
ДИЛИДА ҚОЛОЛМАГАНИМ.....

Ишқи дунёларга ўт қўяр, аммо,
Лек ўзи мен дея ёнолмаганим.
Кўзларим ёшлатар бепарволиги,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Шу зайл хижронда ўтмоқда кунлар,
Мени бир бор йўқлаб келолмаганим.
Куйида шамдайин эриб битсам ҳам,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Дарё ўзанига сиғмас сув бўлиб,
Соҳилин бир бор тарк этолмаганим.
Қалбим дарёсида тўғонлар қуриб,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Қалбим оташ эди, музлади, сўнди,
Шу оташ чўғида куёлмаганим.
Дунёлардан тондим, сен деб яшадим,
Дил бериб, дилида қололмаганим .

Хазонрез куз каби сўлиб, сарғайиб,
Умрида баҳори бўлолмаганим.
Алвон лолалардек бағрим қон қилиб ,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Музласа мен томон бошлар йўлаклар,
Кўнглим кўчасига киролмаганим.
Совиб бормоқдадир айтар тилаклар,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Ўчиб кетмоқдадир хотираларинг,
Қалбим кўзгусидан тополмаганим.
Қоронғу тундайин бедор юрагим,
Дил бериб, дилида қололмаганим.

Туйғуларим булоқ сувидай тоза,
Бир бора қониб сув ичолмаганим.
Сенинг танловингдан юрагим пора,
Дил бериб, дилида қололмаганим....

T.me/sinovlarihayot
#Kechir

Kechirimni har doim ham aybdor so‘ramaydi. Kechirimni munosabatlarni ko‘proq qadrlaydigan inson so‘raydi.

©Erix Mariya Remark

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayot kitobimni bexos varaqlab ,

Oʼtgan umrimga achinmay qoʼydim......
***
Manda sig‘ar ikki jahon, man bu jahona sig‘mazam,
Gavhari lomakon o‘zim, kavnu makona sig‘mazam.

Arsh ila farshu kofu nun, barchasi mandadir bugun,
So‘zlama, qo‘ygil endi man sharhu bayona sig‘mazam.

Kavnu makondur oyatim, zoti aning bidoyatim,
Istar esang nishonami, men bu nishona sig‘mazam.

Shubha gumon ila kishi, haq bila bo‘lmag‘ay ishi,
Haq tanigan bilurki man shubha gumona sig‘mazam.

Surata boq-u, ma’nini surat ichinda san tani,
Jism ila jon o‘zim, vale jism ila jona sig‘mazam.

Ham sadafu ham injuman, hashru sirot o‘tuvchiman,
Buncha matoyu mol ila men bu do‘kona sig‘mazam.

Ganji nihon mening o‘zim, ayni ayon mening o‘zim,
Gavhari kon mening o‘zim, bahrayu kona sig‘mazam.

Garchi muhiti a’zamam, Odam otimdir Odamam.
Kunfayakun bo‘lib o‘zim, man bu makona sig‘mazam.

Jon bila ham jahon o‘zim, dahr ila ham zamon o‘zim,
Ko‘r bu latifani ki man dahru zamona sig‘mazam.

Anjum ila falak manam, vahy manam, malak manam,
Senki tilingni tiy, bugun men bu lisona sig‘mazam...

Zarra manam, quyosh manam, chor ila panju shash manam,
Surati ko‘r bayon ila, chunki bayona sig‘mazam.

Zot ila sifot ila, qadr ila, barot ila,
Gulbashakar navot ila, basta dahona sig‘mazam.

Nor manam, shajar manam, arsha chiqan hajar manam,
Ko‘r bu olov tilin, ki man, ushbu zabona sig‘mazam.

Shams manam, qamar manam, shahd manam, shakar manam,
Ruhi ravona mandadur, ruhi ravona sig‘mazam.

Garchi bugun Nasimiman, Hoshimiyu Qurayshiman,
Bundan ulug‘dur oyatim, oyati shona sig‘mazam.

Nasimiy
T.me/sinovlarihayot
Узр айтганинг сен хатокор, бошқалар тўғри дегани эмас.

Балки бу бировларга бўлган муносабатни шахсий ҳаётингдан кўра юқорироқ қадрлашингни англатади.
Истиғфор айтиб фарзандли бўлиш мумкинми?

САВОЛ: Мен бир неча йилдан бери оилалиман. Лекин фарзандимиз йўқ. Бир куни бир танишим келиб: «Мен бир олим одамдан эшитдим, агар икковларингиз юз минг мартадан истиғфор айтсангиз, фарзандли бўласизлар», деди. Агар шундоқ бўлса, унинг шартлари қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар бир бандага қўша-қўша фарзандларни ато этган бўлсин, жумладан, ушбу саволни йўллаган мухлисимизнинг оилаларига ҳам Роббул оламийн яхши-яхши фарзандларни ато этиб, ўша фарзандларни бу оиланинг аъзоларига кўз қорачиғи бўлишини насийб этган бўлсин.
Албатта, бефарзанд одам турли йўллар билан фарзанд топишнинг пайидан бўлади, Аллоҳ таоло-га илтижо қилади, мутахассисларга мурожаат эта-ди.
Фарзанд кўрмасликнинг сабаблари эрдаги ёки хотиндаги маълум бир беморлик, хасталик, камчи-лик бўлиши мумкин, буни тиббий йўллар билан муолажа қилишга ҳаракъат қилиш лозим бўлади.
Лекин асосий тилак, асосий истак Аллоҳ субҳану ва таолонинг Ўзидан бу нарсани сўраш бўлади. Аллоҳ таолодан фарзанд сўрашнинг, Аллоҳ таолога илтижо қилишнинг йўлларидан бири- Роббул оламийнга истиғфор айтиш, «Астағфируллоҳ» ёки «Астағфируллоҳал аълиял аъзим, аллазий лаа илааҳа илла ҳува ва аътубу илайк» сўзларини кўп марта ихлос билан, Аллоҳдан фарзанд сўраш ния-тида такрорлашдир. Мана бу ерда, демак, ўша маслаҳат берган одам бир олимдан эшитганидай юз минг марта айтишни тавсия қилибди. Бу, бир тажрибадан келиб чиққан нарса, юз минг мартадан кўп бўладими, оз бўладими, лекин ихлос билан қилинса, шу ният билан қилинса, шоядки, Аллоҳ таоло банданинг илтижосини тингласа, дуосини ижобат қилса, сўраган нарсасини берса. Қуръони Каримда Аллоҳ субҳану ва таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг тилидан у зот ўз қавмига истиғфор айтишини ва истиғфорнинг фойдаларини баён қилувчи ояти каримани нозил қилган. Нуҳ алайҳиссалом:
«Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим» («Нуҳ» сураси, 10-оят), дейдилар-да, кейин истиғфорнинг фойдаларини айтадилар:
«У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир». («Нуҳ» сураси, 11-12 оятлар). Ана шу ерда фарзанднинг кўпайишига ҳам Аллоҳ таолога истиғфор айтиш фойда бериши айтилган. Шунинг учун ҳам, Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кишилар келиб, турли нарсалардан: кимдир ёмғир ёғмай қўйганидан, кимдир камбағаллик тарқалганидан, кимдир бефарзандликдан ва бошқа нарсалардан шикоят қилишганида, «истиғфор айтинг», деганлар. Одамлар «Ҳаммага «истиғфор айтинг» деяпсиз, бу қанақа бўлди?» деганида мана шу оятларни ўқиб берганлар. Ҳақийқатан, истиғфорнинг фойдаси ниҳоятда кўп, ана шу фойдалардан бири фарзанд талабидаги кишилар ният билан истиғфорни кўп айтсалар, шоядки, Аллоҳ таоло ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқиб, ўша бефарзанд би-родарларга, опа-сингилларга ҳам фарзандларни ато этса. Аллоҳим, барча бефарзанд биродарларимизга, опа-сингилларимизга Ўзингнинг ғайб хазийнангдан қўша-қўша фарзандларни ато қилгин, уларнинг кўзини қувончга тўлдирсин, қалбини, кўксини фарзандга тўлдиргин, мурод-мақсадларига эриштиргин. Валлоҳу аълам.