🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
708 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...

- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

• Аллоҳим!
Одамлар орасидаги оқибатга, мехр-мурувватга барака ато кил 🤲

@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН

Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга

Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонимларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга

ХУРШИД КАРИМ.

@sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени йиғлатган ҳикоя.

Бу ҳикояни биров айтиб берди. Мени каналимдаги ""ХХХХ номли ҳикоямни ўқиган инсон айтиб берди. Эшитганда бир йиғлаганидим. Ёзиб тугатгунча яна йиғладим. Балки менинг кўнглим бўшдир. Сиз ҳам ўқиб кўринг азизлар!

... Қишлоқда Жими мелиса лақабли соҳиби узр бор эди. Унинг асли исми Умиджон эканини кўпчилик жанозасида билган. Жими мелиса доим мавсумга қарамай, пала партиш кийимда юрарди, хатто қахратон қишда битта футболкада, ёзнинг саратонида эса эгнига фуфайка, оёғига ипли ботинка кийиб оларди. Хиндларнинг ўша вақтлардаги "Танцор диско" фильмидаги Жимининг қўшиғини чучук тили билан "аяама дисто таншо" деб айтиб юришидан, фильм қахрамони Жимига ўхшаб, қалин сочини орқага тараб, унгга тақлид қилишидан Жими лақабини олган эди. Тол ходасидан йўниб ГАИникидай зебра қилиб олган таёқчани кўтариб, катта йўлда эски мелиса фурашкада ҳуштак чалиб, тартибталаб бўлганидан уни "Жими мелиса" деб чақиришарди.
Баъзи пайтлар катта йўл ёқасидаги мактабдан ўқишдан қайтаётган кичкина болакайларни кўриб қолса, хуштак чалиб, таёқчасини кўтариб йўлни ўртасига чиқиб машиналарни тўхтататарди. Йўлнинг бошқа томонига ўтказиб қўярди. Бесунақай гавдасига бир оёғини сал судраб юрар, калласи ўнг томонгга сал қийшайган, оғзидан оқиб турган елни куйлагининг енгига артаверганидан қотирсоқ бўлиб кетган, кўзлари олайганроқ бўлса-да, кўзларидаги меҳр сезилиб турадиган Жимини кўпчилик устидан кулиб, масхаралаб ўтар, ўтганда ортидан тош, кесак отиб кулгу қилишарди. Девонасифат бўлса-да, ақли унчалик заиф эмас эди. Яхши ёмонни ажратарди, меҳрибон, эзгу ишлари кўп эди.
Жими мелиса бувиси билан яшар эди. Отаси у туғилганида онаси билан ажрашиб кетишган ва бошқа бошқа турмуш қуришган эди. Болани ногиронлар интернатига бераман деганда кампир кўнмади, "сангга керак бўлмаса, ман боқаман, уволидан қўрқаман" деб додлаб олиб қолди. Жими улғайиб кампирга кўмакчи бўлиб қолди. Қишлоқдаги мактаб, қишлоқ ва касалхона ошхоналаридан мева, полиз пўчоқларини олиб келиб, кампирнинг қўйларини боқарди.
Ашулаларни ўзи билганича чучук тилида хиргойи қилиб ишлашини кўриб кампир ичида пинҳона эзилиб йиғлаб оларди. "Отам болам, мени отам!"-деб эркалаб қўйса тамом Жими хурсанд бўлиб ўйингга тушар, кампирни қучоқлаб "онаш онашам" деб қувонарди. Кейин қўлига узук таққан қилиқни қилиб "Кейинчак апте мангга" ( Келинчак олиб кел мангга) деб уйланишни талаб қилиб эркаланар, кампир баттар эзилиб, "қўйларимиз, пулларимиз кўп бўлсин, зўр қизга уйлантираман отам болам" деб қўярди. Шунда Жими роса завқ билан овозини борича қах қах уриб куларди.Давоми:Қишлоқдаги тўйу маъракаларда доим дастёр эди, хатто ўтин ёришда унгга тенг келадигани йўғиди. "Яша Жими, маладес Жими" дейишган сари завқи келиб ишларди. Баъзан масжидга бориб, орқа сафдаги болаларнинг ичига кирволиб, жим маъруза эшитиб ўтирарди. Бирор ёш бола кулса ёки қилиқ қилса, Жими бошини сарак-сарак қилиб, кўрсаткич бармоғини лабининг устига кўндаланг қўйиб, "тшшш! " деб, уларн
и тинчлантирарди. Масжиддан чиқиб ҳаммани оёқ кийимини кетиш йўлига тўғрилаб, қарияларни хассасини қўлига ушлатарди. Катта уламолар, қарияларнинг қўлини ўпиб, юзига суртарди. Кимдир унинг бошини силаб дуо қилса, кимдир жирканиб қўлини тортарди. Жими эътибор қилмасиди, лекин оғрингани билиниб турарди. Масжидда у тўғрида ихтилофлар бўлиб "таҳорати бузилиб юради, кирмасин"деган эътирозларга қори домла "индаманглар, худонинг эркатойи у, гуноҳи мангга" деб кескин нуқта қўйганиди.
Жими 28 ёшида каналга тушиб оқиб кетаётган 5 ёшли болани қутқариб, ўзи чўкиб, ҳалок бўлди. Ўша куни намозшомга яқин тўғондан ўлигини топиб олиб келишди. Жимини олиб келишганда кўрган ҳамма ҳайратга тушди. Тавба, шунақангги хушсурат, истарали гўзал йигитга айланган, сочлари ялтираб, ажойиб жилмайиб турарди. Жанозага келган қори домла "айтувдиму, бу бола фаришта" деб, дея хўнграб йиғлаб юборди. Кампирнинг доди бутун қишлоқни ларзага солди. "Ҳар куни мангга куёв бола бўволиб, тўй-тўй ўйнайдиган болам-а"..."Чимилдиқ кўрмаган болам-а"... "Салдат бўламан, армияга кетаман, сени ташлаб деб зарда қилиб қўрқитадиган болам-а,

ташлаб кеттинг ростана" деган фарёди ҳаммани йиғлатди. Кейингги хотини билан бошқа жой олиб кўчиб кетган отаси келганларга бошини эгиб, "бандалик экан" деб билинар билинмас соҳта инграб қўйишдан бошқага ярамади. Жанозага кўпчилик йиғилди. Тобути қабристонгача қўлма-қўл оқиб борди. Биринчи марта уни кўчада биров хайдамади, туртмади, ортидан тош отмади. Кампир иккита катта қўчқорни бирини сотиб, иккинчисини сўйиб маъракаларини ўтказди.
Орадан йиллар ўтиб кампир ҳам омонатини топширди. Жанозага келганлар кампирнинг уйидаги Жимининг мелиса шапкаси, ола таёқчаси, ювиб, дазмолланган кийимларини кўриб ҳайратга тушишди.

Ҳа азизлар бундай фариштасифат одамлар ҳозир ҳамма қишлоқларда бор, ҳамма даврда яшаб ўтган. Уларни туртманг, масхара қилманг. Қўлингиздан келса арзимаган нарса билан кўнглини кўтаринг. Ростанам уларни худонинг эркатойлари дейишади. 

📡 @Sinovlarihayot 🌹🌹
Хайотий хикояа .
#Ибратли_воқеа

“ҲАММАГА ҲАЛОЛ, ФАҚАТ МУСУЛМОНГА ҲАРОМ”

Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди.

Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди.
Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга. Аҳмад:

- Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:
- Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:
- Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди.

- Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди.
-Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам “ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром” деб ëздирасан?

- Далилим бор, аммо исбот талаб қилади,- дебди бошини эгиб турган Аҳмад.
- Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?
- Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.
- Хўш...

“Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”.
Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
-Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.

“Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар.

Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга.
-Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади.
-Хўш, нима истайсан яна?
-Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”.

Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди.

- Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз.
- Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.
- Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.

Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:
- Хўш, нима қиламиз энди?
- Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
“Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:
- Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?
Султон аччиқ табассум қилиб:
- Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.

Хулоса сиздан...

Ҳар бир канал админлари, барча инсонлар ўзини қилган хозирги холатдаги ишини бир торозига солиб кўришни ва хулоса чиқаришини, АЛЛОҲ ОЛДИДА НИМА ДЕЙИШИНИ БИР ЎЙЛАБ КЎРИШНИ МАСЛАХАТ БЕРАМАН.

Нега АЛЛОҲ бутун ДУНЁГА жуда катта синов берди охир оқибат улим билан тугаш хавфи бор кўзга кўринмайдиган КОРОНАВИРУС берди.

@sinovlarihayot
Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз:

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

@sinovlarihayot
‼️​​БУГУН ЖУМА

Икки дақиқа вақт ажратиб, кунимизни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтиш билан бошлайлик! Аллоҳ рози бўлсин сиздан азизлар!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!
Унутманг, хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).

https://t.me/sibovlarihayot
💠 1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

💠 2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

💠 3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

💠 4. Секин-секин шошил.

💠 5. Феълнинг кенглиги – ризқнинг мўллиги.

💠 6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали қўлга киритилмайди.

💠 7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

💠 8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

💠 9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

💠 10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

💠 11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

💠 12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.

💠 13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

💠 14. Кўп кишилар сирларини сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.

💠 15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.

💠 16. Қудуқнинг ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.

💠 17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

💠 18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

💠 19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

📚 “Бахтли ҳаёт сари” китобидан


Кўк линк устига босиб бизга қўшилинг! 👇
👉https://t.me/sinovlarihayot
❗️Гул экмасанг, тош ҳам экма биродарим,
Бу дунёда ҳамма меҳмон, кўнгли ярим,
Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим,
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор,
Туғилдингми, демак бир кун ўлмоғинг бор.

Кимдур келиб қозонига гўшт тушмаган,
Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмаган,
Фақат Аллоҳ, ўзга ҳеч ким жон олмаган,
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор,
Гулладингми, бир кун хазон бўлмоғинг бор.

Бу дуёнинг бойлигига сароб бўлсанг,
Жаннат сенга эшик очгай савоб қилсанг,
Бир нодонсан, чин дунёни хароб қилсанг,
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор,
Оловмисан, қанча ёнма, сўнмоғинг бор.

Отанг кетди, онанг кетди, қолиб бўлмас,
Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас,
Бу дунёга келган мағлуб, ғолиб бўлмас,
Пешонангда неки бўлса, кўрмоғинг бор.
Бешик миндинг, демак тобут минмоғинг бор.

Икки эшик ораси бу юриб ўтдинг,
Кимдур қаср, кимдур кулба кўриб ўтдинг,
Биринг йиғлаб, биринг даврон суриб ўтдинг,
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор,
Тупроқ эдинг, яна тупроқ бўлмоғинг бор.

Шоир шеърин битди тўкиб кўзда ёши.
Тақдир деган бир хоқонга эгик бошин,
Бир кун бошин эзиб ётар қабр тоши,
Пешонангда неки бўлса, кўрмоғинг бор,
Туғилдингми, демак бир кун ўлмоғинг бор.

🍃🌺ГУЛИ🍃🌺

https://t.me/sinovlarihayot
#Psixologik_test_natijasi

Test nomi: Mazkur testdan oʻting va qanchalik samimiyligingizni bilib oling.

1. 🙎🏼‍♂️ Odamning yuzi. Ushbu tanlov, siz samimiy va ochiq inson ekanligingizni koʻrsatadi. Siz juda sodda va har doim nima oʻylasangiz shuni gapirasiz.

Bunday odat, koʻpincha, atrofingizdagi, haqiqatni xushlamaydigan odamlarni jiʼgibeyron qiladi. Ammo yaqinlaringiz sizni ushbu fazilatlaringiz uchun ham qadrlashadi.

2. 🌊 Dengiz. Bu tasvirni, his-tuygʻularini yashirishga oʻrganib qolgan odamlar koʻradi. Oldin olgan salbiy tajriba hamma narsani oʻz ichida tutib turishga va kerakli fazilatlarni ochilmay qolib ketishiga olib keladi.

3. 🛳 Kema - moʻjizalarga ishonib, ijodiy salohiyatga ega boʻlgan odamlar tomonidan koʻriladi. Bunday odamni ochiq va hattoki jabr-diyda deb ham atash mumkin. Ular koʻngil boʻshlikdan koʻpincha azob tortadilar.

4. 📝 Yozuvlarni tadbirkor va ehtiyotkor shaxslar koʻradi. Ular holatni yaxshi koʻra oladilar, qayerda ochiq va sergap, qayerda jim boʻlib, shunchaki tinglovchi boʻlishni biladilar. Bu fazilatlar ularga moliyaviy koʻmak koʻrsatishga yordam beradi.

Ushbu testni yaqinlaringiz hamda qavmi-qarindoshlaringizga ham taklif qilsangiz boʻladi. Bu ularni yaxshi bilish va ularning samimiyligi haqida toʻgʻri xulosalar chiqarish uchun ajoyib imkoniyatdir.

@PSIXO_MASLAHAT - Biz bilan albatta yuksalasiz!

ℹ️ Agar sizga test maʼqul boʻlsa, uni oʻzingizga saqlab olingda, doʻstlaringiz bilan oʻrtoqlashing!
👇👇👇
https://telegram.me/sinovlarihayot
МЕН СЕНИ СЕВАРДИМ

Мен сени севардим тушларимда ҳам,
Ибо -ю ҳаёга ювилган юзи,
Севардим баҳор, ёз, қишларимда ҳам,
Бошида дўпписи бор ўзбек қизи.

Қирқ кокил елкангда турса солланиб,
Қирқ ажал келса ҳам жонимдан тониб,
Мен сени севардим шунчалар ёниб,
Қошида ўсмаси бор ўзбек қизи

Юзингга термулиб э кўкдаги моҳ,
Севгандим юлдузлар бўлганди гувоҳ,
Қайларга беркинди у маҳзун нигоҳ,
Эгнига атласлар зор ўзбек қизи.

Шамолдек фурсатлар елиб бирма бир,
Дунёлар ўзгариб кетдими ,дилгир,
Мен сени жонимдан севардим ахир,
Юзида ҳаёси бор ўзбек қизи.

Мен сени севардим тушларимда ҳам,
Бошида дўпписи бор ўзбек қизи,

ХУРШИД КАРИМ




@sinovlarihayot
🌙💐🤲🌺 ЖУМЪА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲🍀🌻

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!!! 🤲

🕊💐🕊ЖУМА МУБОРАК!🕊💐🕊


🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃
 __________________________________

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак, 
Меҳрибон диндошим ЖУМА муборак!


https://telegram.me/sinovlarihayot