#МУЛОҲАЗА_УЧУН
Мулойимлик — ахлоқли одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир”.
Бир ёши улуғ донишманд дарё бўйида ўтириб, атрофидаги гўзал манзара ҳақида фикр юритар, нималарнидир хаёл қиларди... Тўсатдан сувга тушиб кетиб, ундан халос бўлишга ҳаракат қилаётган чаёнга кўзи тушди. Донишманд уни қутқаришга қарор қилиб, қўлини узатган эди, қўлини чақиб олди. Оғриқнинг қаттиқлигидан қўлини тортиб олди. Лекин бир дақиқа ҳам ўтмасдан қария чаённи қутқариш учун яна қўлини чўзган эди, чаён яна чақди. Бироздан сўнг қария учинчи бор қўлини узатди.
Унинг бу ҳаракатларини кузатиб турган бир одам: “Эй инсон! Биринчи маротабада ҳам, иккинчи маротабада ҳам хулоса чиқармадингизми... Нима сабабдан яна учинчи бор ҳаракат қиляпсиз?!” – деди.
Донишманд унинг огоҳлантиришига эътибор бермай, ҳаракат қилиб чаённи қутқаришга муваффақ бўлди. Сўнг ҳалиги киши томон борди ва елкасига қўлини аста қўйиб мулойимлик билан: “Эй болам!
Чаённинг табиати – чақиш. Менинг табиатим – мулойимлик билан раҳм-шафқат қилиш. Нима учун унинг табиати менинг табиатимдан ғолиб бўлишига йўл қўйишим керак экан”, – деди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсонларга ўз табиатингиз билан муомала қилинг, уларнинг табиати билан эмас. Сизларга баъзи ҳолларда қанчалар озор бермасинлар, ўз табиатингиз асосида муомала қилинг.
Шундай экан, ҳар бир инсон жамиятнинг бир узвий сифатида ўзи мансуб бўлган мазкур жамиятнинг ҳар бир аъзосини ҳурмат қилмоғи, ҳар қандай муаммоли вазиятда ҳам мулойимлик билан муомалада бўлмоғи даркор.
Зеро, мулойимлик замонавий мулоқот психологияси томонидан ҳам, буюк алломаларимиз томонидан ҳам, шунингдек, Исломда ҳам эътироф этилган ва улуғланган фазилатдир.
Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇
https://t.me/sinovlarihayot

Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари