🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
729 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"
Муаллиф Наргиза Усанбоева

https://t.me/sinovlarihayot
"МАНЗИЛСИЗ МАКТУБЛАР"
Муаллиф Наргиза Усанбоева

https://t.me/Sinovlarihayot
ИЙМОНИНГИЗНИ ҚАНДАЙ КУЧАЙТИРАСИЗ?⚡️

Бунинг учун кунлик режа

1️⃣. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2️⃣. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3️⃣. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4️⃣. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5️⃣. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6️⃣. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7️⃣. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8️⃣. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ🔻
https://t.me/sinovlarihayot
чисиз? Олмазорга олиб бориб қўяйми ё бу билан индамай шийпонга бораверасизми?

- Тўхтанг, гапи бўлса шу ерда гапирсин, келинчак. деди Кейин бошқа безовта қилмасин. Ку-

йиб кетдим ортимдан юришидан! Шу билан мени

тинч қўйсин!

- Бу сенинг отангми, акангми?! Султон қаҳқаҳ уриб кулганча келинчакни мазах қилди. Рўпа- рангда ўтирибман, нега у орқали гапираяпсан? Менга гапир, ўв, менга! Қачондан бери иффатли бўп қолдинг? Тарихингни дунёга достон қилаёт- ганим йўқ-ку! Бўл, нега мени ҳезалакка чиқарга- нингни тушунтир! Назирага нима дединг? Бурҳон- га вақиллаганинг учун ўлдирсам ҳам кам!

Сиз тушиб турасизми? деди келинчак менга. Шундай ғазабландимки, «ўлмайсанми» деб ик- ковини шу ерга ташлаб, машинамни ванғиллатиб жўнаб кетмоқчи ҳам бўлдим. Келинчак-ку у! Нега энди қизлик давридаги ошиқ йигити билан мунозара қилиб, гап талашмоқчи? Бундай юргандан ўлиб қўя қолганинг афзал эмасми?! Садқаи келин кет!

Султон «кўрдинг» дегандек мен билан ғолибона кўз уриштирди. Шу дамда нотаниш келинчакнинг нотайин феълидан эмас, Назокатдан хавфсираб қолдим. Модомики, Султон турмушга чиққан сев- гилисини шунчалик таъқиб қилаётган экан, хоти- нимга ҳам ола қарамаганмикан? Ўтган йили Назо- катга уйланмасам ўламан деб ҳар нимага тайёр эди. «Ўчимни олмадим» деди, илло ишониб бўлармикан бу нокасга?

Кейин гумон оловига сув сепдим. Нималар де- япман? Назокат мана шу келинчакнинг тенгими? Унга ўхшаб бегона эркак билан баҳслашиб ўтира-

9
T.me/sinovlarihayot
дими? Назокат хотиним бўлди, бас. Тўйдан аввал ортидан юрган ошиқ йигитлар билан учрашмайди, гаплашмайди, тортишмайди. У фақат меники. Ўлса ўладики, хиёнатга тенг бундай учрашувга рози бўл- майди.

Келинчакнинг ўзи илтимос қилгач, машинамдан тушиб, бир неча қадам нарига бордим. Шийпонга боргунча, машинамда икки оғиз гаплашиб, орани очиқ қилиб олар деган хаёлда эдим. Султон орқа ўриндиққа ўтиб олди. Даставвал гап талашишди, сўнг бақир-чақир қилишди. Тўхтадим. Келинчак аҳмоқ бўлса, мен соғман-ку, нега уларни машинам- да жанжаллаштириб ўтирибман?

Изимга қайтганимда, Султон уни маҳкам қучиб олган эди. Худди иккиси қучоқлашган дамда Худо қарғаб, тошга айлантириб қўйгандек қимир этмас эдилар.

Ўргилдим сендақа ошиқлардан! деб орқа ўриндиқ ёнидан гапириниб ўтдим ва рулга ўтир- дим. Эшикни қарс ёпиб, калит суқдим. Султон, мард бўлсанг, машинадан туш-да, бу келинни тинч қўй. Қиз боладан хафа бўлиб, тўйидан кейин ҳам изидан юриш қандай қилиб савлатингга тўғри кела- ди-я? Ипириски эмассан-ку, жўра, феълингни кенг қил! Сиз ҳам, ҳўв келинчак, қандай наҳсга ботаётга- нингизни тушунинг-да, эсингиз борида этагингизни йиғиштиринг!

Султон оғир нафас олиб, айтганимни бажарди. Бироқ:

- Назокат қалай? сўради ишшайиб. Поликли- никада ишлаб юрибдими гул-гул очилиб?

Нима дединг?!

Хе-хе-хе... Салом айт унга, куёв бола. Рашкинг бурнингнинг учида-я!

10

Давоми ертага кечда

https://t.me/sinovlarihayot
қутқарганларнинг бири гапирди.
— Тирикмикин ўзи? — бошқа бири аввал томир
урушини, сўнгра нафас олаяптими йўқми шуни
текширар экан, унинг алаҳсираётганини эшитиб
қолди. — У нимадир деяпти. — Яхшилаб қулоқ
солар экан, менимча у "Муяссар" деб алаҳсираяпти.
*
*
*
— Бу витаминларни қабул қилишдан олдин сизга
битта укол қилишимиз керак, — доктор телефонни
қўйгач Муяссарга қаради.
— Бу уколнинг фойдаси борми? — Санамга негадир
докторнинг кўзлари бежодек туюлди.— Албатта, биз фақат беморларимизнинг соғлиғи
ҳақида қайғурамиз, — сохта жилмайди.
— Тушунарли, — Санам ўрнидан тураркан, —
келинойи юринг уколизни олиб кетайлик.
— Яхшиси бундай қиламиз, — доктор ҳам ўрнидан
турди. — Сиз мана бу витаминларни олиб келинг.
Унгача келинойингиз уколини олиб бўлади. Уколдан
кейин албатта бу дориларни қабул қилишни
бошлаши лозим.
— Хўп, — Санам истамайгина чиқиб кетди.
— Доктор бемор оғирлашиб қолди, — Ҳошим
Агзамовга қараётган навбатчи ҳамшира
ҳовлиққанча югуриб докторни ёнига келди. — 7-
палатадаги бемор оғирлашиб қолди.
— Юринг, — доктор ҳам шошганча жонлантириш
бўлимига борди. У ерда Ҳошим Агзамов кўзлари ола
- кула бўлиб, оғзи кўпира бошлаган эди. Докторлар
минг урунишмасин, Ҳошим Агзамовни сақлаб қола
олишмади. Ишга келиши билан қайнотасининг
оғирлашиб қолганини эшитган Камрон ҳамжонлантириш бўлимига кириб келар экан,
палатадан чиққан докторнинг бир аҳволда чиқиб
келаётганини кўриб,
— Тинчликми, уларга нимадир бўлдими?
— Ҳалиги, — доктор кўзларини олиб қочар экан, —
Камрон Фарҳодович сабр берсин. Биз қўлимиздан
келганини қилдик, Аллоҳни иродаси экан, —
елкасига қоқиб қўйди.
— Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, — Камрон
юзига фотиҳа тортди.
— Яқинларингизга ўзингиз....
— Ҳа, — Камрон оғир қадамлар билан қайнонаси ва
боягина ўзи билан келган рафиқасининг олдига
чиқди.
— Камрон ака, — Маржона эрига умид билан
қаради.
— Ўғлим, — Дилором опанинг бир неча кундан буён
уйқу бегона кўзларида ҳам умид учқунлари
йилтиллаб турарди.— Маржона, ойижон, — Камрон нима дейишни ҳам
билмасди.
— Камрон ака нима бўлди?
— Дадажон....
— Дадамга нима бўлди? Дадам яхшими?
— Аллоҳ сабр берсин, бу Аллоҳни....
— Дада, дадажоним, — Маржона ҳушини йўқотди.
— Ҳошим ака, — бу ёқда Дилором опа ҳам ҳушини
йўқотди. Шусиз ҳам бир аҳволда ўтирган аёл учун
бир умр севгани, суянган тоғини йўқотишдек оғир
дард бўлмаса керак.
*
*
*
— Мана шу палатага киринг, ҳамшира ҳозир келади,
— доктор Муяссарни энг четки палаталардан бирига
киритиб юбордида, ўзи тезда жуфтакни ростлади.
Муяссар кириб ўтириб ҳамширани кута бошлади.
Орадан 10 дақиқа ўтар - ўтмас юзига маска тақиболган лўппигина ҳамшира ва битта доктор кириб
келди.
— Шуми? — ҳамшира уколни тайёрлар экан ёнидаги
доктордан сўради. Доктор бош чайқаб "Ҳа" деб
тасдиқлади. — Унда маҳкам ушланг, — ҳамшира
шундай деганча тайёрлаган уколини олиб, Муяссар
томонга юрди.
— Тезроқ бўлақол, ҳозир ёнидаги келиб қолса
улгурмаймиз, — доктор гапирди. — Бу ишни ҳам
битирсак, Агзамовлар авлоди қурийди, — бу гапдан
кейин Муяссар уларнинг асл мақсадини тушуниб
етиб, ўзини маҳкам ушлаб олган доктор ниқоби
остидаги одамнинг қўлидан чиқишга урунарди.
— Маҳкам ушланг, — ҳамшира типирчилаётган
Муяссарнинг билагидан тутиб, эндигина шприсни
қадамоқчи эди, эшикни кимдир бир тепиб очиб
ичкарига кирди. Иккинчи тепки билан сийланган
ҳамшира хонанинг нариги бурчагига бориб тушди.
— Яқинлашма, — Игор тезда чўнтагидан пичоқ
чиқариб Муяссарнинг бўғзига пичоқ тиради. —
Йўқса уни ўлдираман.— Наҳот мени бунга йўл қўйиб беради деб ўйлаган
бўлсанг? — бояги одам бошидаги капишонини ечди.
Игор қалтираб кетди.
— Ҳей кўзингни оч, — кепкали йигит Ҳасаннинг
юзига бир - икки шапататилади.
— Муяссар, — Ҳасан кўзларини очар - очмас яна шу
исмни такрорлади.
— Турсангчи эркак, — охири йигитни тоқати тоқ
бўлди шекилли, силтаганча Ҳасанни турмоқчи
бўлдию, лекин унинг оёқи сингани учун ўрнидан

T.me/sinovlarihayot
қамоқдан чиқарилиши, Нишонов у билан алоқам
йўқ деб ҳаммасидан тонаётган пайтда, Игорнинг
уникига ташрифи етарлича бўлди. Игор сабабНишонов ўз вазифасидан озод қилиб тергов ишлари
бошлаб юборилди.
* * *
Игорнинг вафотига келадиган бўлсак, эсларингизда
бўлса Санжар Яминовга чап тарафдан келиб урилган
машина ҳақида гапиргандим. Ўша машинани Игор
бошқараётганди. Бу тўқнашувда Игор ҳам, Санжар
Яминов ҳам ўлди.
* * *
Ҳикоя ҳақида икки оғиз гапирадиган бўлсам, тўғри
номидан рамантик ҳикояга ўхшаши мумкин. Лекин
жа рамантик эмас. Мен бу ҳикоя орқали
ўқиганларга нимадир бера олган бўлсам,
хурсандман.
Ўқиганларга катта раҳмат.ТАМОМ
Якунини атай оддийгина қилдим. Чунки шу еригача бўлиб ўтганлари менимча етарли Муаллиф: Моҳира Икромовна.

https://t.me/sinovlarihayot
Аллоҳнинг уйи Ҳарамда бир одамни кўрдим-у, сесканиб, юзимни буриб олдим. Аммо кўзимда қолган асоратдан танамга сесканиш югурди. У орқа қаторда ўтирарди. Юзимни қанчалик тез ўгирмай, хаёлан ундан қутула олмаётган эдим. Тошкўмир ундан оқлик қиларди. Қора ҳабашлиги майли-ку-я, афти ҳам... пешонаси олдинга туртиб чиққан, бурун деярли йўқ, ияк томоққа ёпишган... Чиройли нарсалар одамнинг кўзига қанчалик тез ўрнашса, хунуги ҳам худди шундай бўларкан.
"Худойим-эй", деб юбордим беихтиёр. Хаёлимни чалғитиш учун атайлаб она юртимни, юртдошларимни кўз олдимга келтира бошладим. Одамларимиз қанчалик истарали, келишган, хушрўй. Аллоҳим, бизларни хўб ярлақаган экан-да.
Ўрнимдан аста-секин тураман-да, "нуқсонсиз қилиб яратганинг учун", дея икки ракат шукрона намозини ўқийман. Ичимдан унсиз бир ҳайқириқ гулдираб келади. Ҳарамда туриб, худди улар мени эшитаётгандек, юртдошларимга бир нималар дегим келади: "Эй менинг азизларим, қадрдонларим, ака-укалару опа-сингилларим, фарзандларим! Аллоҳим бизнинг диёрларни қанчалар гўзал қилиб яратганини билсангиз эди. Одамларимиз-чи, табиатимизга мос гўзал, бетакрор! Аллоҳга қанча шукрона келтирсак, оз".
Дарвоқе, шукрона келтириш кўплар ўйлаганидек жойнамоз устида ибодат қилиш эмас. Аллоҳ қайтарган ишлардан қайтиш, буюрганларини адо этиш ҳам шукрона. Ҳалол еб, ҳалол ичиш, хиёнатдан, фитнадан ҳазар. Нафснинг қулига айланмаслик. Юртни ёмон кўзлардан, ёмон сўзлардан асраш. Ҳимматли бўлиш, савоб ишларнинг этагини тутиш... буларнинг бари шукрона. Жойнамоз устидаги ибодатимиз шуларнинг мукаммаллигига каффорат. Яратган Эгам хушсурат қилиб, жаннатдек маконларда яшатиб қўйибдими, барча ишларимиз шунга яраша бўлмоғи керак...
Шу пайт ғоятда нафис ва майин Қуръон тиловати бошланди. Овоз орқа тарафдан эшитиларди. Аллоҳнинг каломи қанчалар ҳузурбахш-а. У кимнинг ва қайси миллат вакилининг тилидан учмасин, бирдек ёқимли, бирдек сеҳрли. Киройи қироат шунақа бўлса-да. Аста-секин кўзларим намлана бошлади.
Орқага қарашимга икки нарса монелик қиларди. Бири – бояги қиёфага кўзим тушишидан қўрқиш бўлса, иккинчиси – ҳофизи Қуръонни чўчитиб юборишдан андиша. Ҳа, у, атрофдагиларга малол кел­яптимикан, деб қироатни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Шуларни ўйлаб Аллоҳга ёлбораман: "Эй буюк яратган Эгам, мени ҳам шунақа ёқимли, таъсирли қироат эгаларидан қил, нафасимни иссиқ айла!"
Қироати борлиғимга нурдек таралиб, қалбимга сингиб бораётган қорининг қиёфасини тасаввуримда чиза бошладим: мош-гуруч соқолли, кулча юзли, борлиғидан нур ёғилиб турган мўътабар бир зот. Қўлида Аллоҳнинг китоби – Қуръон.
Ёнимдагилар беихтиёр орқага қарай бошлашди. Охири чидай олмадим. Шундай овоз эгасини кўрмаслик, миннатдор бир нигоҳ билан уни зиёрат қилмаслик мумкин эмас.
Аста чап тарафимга буриламан. Аксига олиб ҳофиз ўнг тарафда экан. Тахминан ҳалиги одамнинг ёнида бўлиши керак. Балки ҳабаш аллақачон ўрнидан туриб кетгандир ҳам. Шу ўй билан ботирланиб қарадим-у... тошдек қотиб, кўзимни узолмай қолдим. Каъбатуллоҳга қараб Қуръон тиловат қилаётган одам...
Аллоҳим гуноҳларимни кечсин, ҳофизи Қуръон ўша мен хунуклигидан сесканган одамнинг ўзи экан! Ён-атрофдагилар унга кунгабоқардек эгилиб қолган эдилар. Қори ниҳоятда ёқимли, истарали кўринарди.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, ҳозиргина бир бандасининг ташқи қиёфасидан даҳшатга тушиб юз ўгирган эдим, лаҳза ўтмай маҳлиё қилиб, унга юзимни ўгириб қўйди.
Эркин МАЛИК



https://t.me/sinovlarihayot