ЧЎЧҚА БИЛАН ҚЎЙНИ ЧАТИШТИРИШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қозоғистонда чўчқа билан қўйни чатиштиришган. Туғилган янги турдаги ҳайвон бир қарашда чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайди. Уларни ейиш ҳаромми ёки ҳалол?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ижтимоий тармоқдаги Қозоғистонда чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Мутахассислар фикрига кўра тарқатилган видеода “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган.
Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Қолаверса, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: diniysavollar

ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ТЕЛЕГРАМДА ТУРЛИ ВИДЕО-ФОТО ТАСВИРЛАРНИ КЎРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Синфдошлар группасига ва бошқа чатларда ёки каналларда ҳар хил видео ҳазиллар, воқеалар келади. Биз у видеоларни очиб кўрамиз, шунда исрофга кириб қолмайдими? 2-савол: телеграм интернетларда бегона аёлларни кўрамиз унда гуноҳ йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Аслида шариатга зид бўлмаган видео тасвирларни кўриш мубоҳ — мумкин бўлган ишлар сирасига киради. Лекин кўп вақтни бехуда видеоларни томошасига сарфлашлик вақтни, умрни исроф қилиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир мубоҳ ишда меъёр бўлгани каби, ижтимоий тармоқларда ҳам имкон қадар эҳтиёж миқдорида фойдаланиш, вақтни фойдали нарсаларга сарфлашга уруниш лозим.
2. Номаҳрам аёлларга қараш, у хоҳ видео тасвир бўлсин ёки фото тасвир бўлсин бегона аёллар суратини томоша қилиш албатта гуноҳ саналади. Ҳадисда уни "кўз зиноси" дейилган, Аллоҳ сақласин.

БЎЁҚ ТЕККАН ЖОЙ БЎЛСА ҒУСЛ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас деган қатъий далиллар йўқ. Имкон бўлса, хурмо билан, агар хурмо бўлмаса сув билан оғиз очиш суннатга мувофиқ бўлади. Лекин, бу нарсалар бўлмаганда бирор мева ёки олов теккан нарса билан очса ҳам зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Рўзадор одам чанқаган вақтида оғзига сув олиб ютмасдан ғарғара қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зарурат бўлса, рўзадор одам оғизини оҳиста чайиши мумкин. Лекин ғарғара қилиб, оғиз чайиш макруҳ бўлади. Чунки бунда сув ютилиб кетиб, рўзани очиб юбориш хавфи бор. Агар қаттиқ чайиш оқибатида ичга сув кетиб қолса, рўзаси бузилади ва Рамазондан кейин қазосини тутиши шарт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Рўзадор одам қон анализи топширса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рўзадор одам турли мақсадларда қон топшириши мумкин, бу иш билан унинг рўзаси очилмайди. Чунки рўза ичга кирувчи нарсалар сабабли бузилади. Лекин рўзадор қон топширса, заифлашиб қоладиган бўлса, макруҳ бўлади. Бу ҳолатда қон топширишни ифтордан кейинга қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
T.me/sinovlarihayot

ҲАЖДАН ҚАЙТГАНДАН КЕЙИНГИ МАРОСИМЛАРГА ПУЛИ БЎЛМАСА, САФАРНИ КЕЧИКТИРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.