🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
-доктор амаки ийтимос дадамни бий куяй унга айтадиган гапим бой. Ийтимос
-куркмайсанми?
-йук,
-факат тез чикасан.
-хуп.
-ойи юйинг.
Ичкари киришди. Бобур наркоз таъсирида эдию лекин боласи ва хотини ку'риб тез у'зига кела бошлади.
-дадажон мен келдим.
-болам. Болажоним. Мени кечир онанг х,ам кечирсин уйга к,айтинглар жон хотин уйга к,айт.
-Ху'п дада к,айтамиз сиз х,ам к,айтасми уйга?
-х,а мен х,ам к,айтаман. Яна ухлай бошлади.

Бобур уйг'онгач х,амма текширувлардан у'тди.
Натижалар эса жуда ачинарли эди. Бир к,анча вакт Бобур ногирон булиб колар экан. Кейинчалик тузалиши мумкин лекин тузалмаслиги хам мумкин экан.
Бобур бу ташхисдан кейин тушкун ахволда колди.

Шаббона ёнига кирганида гап бошлади.
-кечир сенга к,илган хатоларимга энди жавоб бераман. Мана ногиронман. Энди умуман сендан хеч нарсани илтимос к,илмайман. Уйга хам кайт демайман. Энди йулинг очик, се

н хам хаёт йулингни топ. Бахтли бул. Фак,ат хар-хар замон углимни куриб турсам булгани.
-куп гапириб юбордингиз. Энди дамиз олинг. Бу хакда бошка пайт гаплашамиз.
-йук, хозир кучим етган пайт айтиб к,олай гапларим кейин айтоламанми йук,ми билмайман.
-унда мана шу халокат яхшиям булибди.

-акс холда сизни кечирмас эдим. Ёнингизга келмас х,ам эдим. Хотинингизман. Касал холида ташлаб к,уйибди деган одамларни гапини кутара олмайман. Узим карайман сизга тузалгунингизча. Кейин жавобимни берсангиз кетаман.
-аникми?
-ха
-унда бир умр ногирон яшашга розиман.

Улар уйга кайтишди. Бобур юролмайди. Умртка суякдаги асаб томирлар кучли сикилиш доирасида ишдан чик,кан. Уни бор дардига Шаббона шерик булди.

Кунларни бирида Шаббона унга овкат едириш учун ёнига утирди.
Бобур
-бир нарса сурасам майлими?
-ха суранг.
-мени уп.
-нима.
-хотинимсан хакким йукми?
-яхши факат бир марта.
Уни упди. Бобур к,'ллари тузалганидан фойдаланиб уни к,учди. Шаббона энди турмокчи эди бунга йул к,уймади. Уни шунчалар кучиб упди. Бунга Шаббона хам каршилик килмади.

Мех,рожбек хурсанд дадаси ва ойиси ярашганига. Аслида ярашиш х,ам шу бола учун эди.

Бир куни Бобур Шаббонани к,аттик, кучаркан оёк,лари к,имирлаганини сезди. Лекин буни Шаббонага билдирмади. Индамади. У йук, пайтлари оёк,ларини х,аракатлантириб курди. Улар энди-энди к,имирлай бошлади. Демак тузалябди.
-йук, мен тузалишим керакмас. Ундан айрилиб коламан. Бир умр шундай к,олишни истайман.

Шаббона к,айнона-к,айнотаси билан гаплашди.
-мен у'г'лингизни шах,арга олиб кетсам катта доктор танишим бор у'шанга ку'рсатсам. Нима дейсилар?
-бемалол бораверинг мени бироз пулим бор. Доктор билан гаплашинг к,олганини кейин мол сотиб олиб борамиз.
Шаббона рухсат теккач машина гаплашди. Бобурга айтмай машинага "бир жойга бориб к,айтамиз" деб к,уйди. Текширув учун келганини Бобур касалхонага боргач билди.
Доктор Бобур тузалганини к,изига айтишга шошмади. Аксинча Бобурни узига к,уйиб берди. Бобур к,уркиб гап бошлади.
-биласанми мен тузалдим сенга буни айтишга к,уркдим. Ташлаб кетишингдан жуда к,уркдим.
-жинни табриклайман. Яна бир гап мен энди кетолмайман чунки хомиладор эканман.
-а ростдана.
-х,а факат бир шарт билан. Шахарда яшаймиз.
Хуп жоним хуп.

Эх худо тинч бу'лишсинда.

-Ассалому алайкум ойи, дада.
-во алайкум ассалом. Келинг сизни келмаса керак деб у'йлагандим.
-нега яхшими ах,воли?
-Билмайман х,еч ким х,еч нима демаябди.
-она яхши бу'либ кетади хавотир олманглар.
-келин эрталаб сизни е'нингиздан чик,к,андан су'нг шунак,а ку'йга тушган сиз х,еч нима демаганмидингиз.
-а мен йу'к, х,еч нима демагандим.
Ростдан мени олдимдан кетгандан кейин у шу х,олга тушган эх Худо мени гапларимга шунак,а к,илдими? Нахотки.
Шаббона сик,илишни бошлади. Х,ар дак,ик,а х,ар сонияда хавотирда у'тирди. Хатто тузалишини Худодан е'лвориб су'рай бошлади.
Жамол келиб йиг'лае'тган онасини ва тинмай дуо к,илае'тган Шаббонани овутди.
Доктор операция хонасидан чик,иб келгач Жамол су'ради.
-доктор ах,воли к,алай. . . .

. . . . Текширув бошланди.
Шаббона эса х,али х,ам хавотирда. Шу он телефони жиринглаб к,олди. Олиб к,араса Мурод акаси.
-аъло ассалому алайкум ака тузукмисиз?
-во алайкум ассалом рах,мат яхши к,алайсан.
-э су'раманг деб х,амма гапни айтиб берди.
-эх аттанг яхши бу'мабди. У'зига келдими?
-х,а яна уйг'ониб юраман деб операциясини очвориб бошк,атдан операция к,илишябди.
-х,а сик,илма яхши бу'либ кетади. Мех,рожбек к,алай.
-яхши у х,ам шу ерда.
-салом айт.
-ху'п.
-у'зингизда нима гаплар?
-менда хушхабар.
Мен уйланябман
-э зу'ру табриклайман кимга?
-у'зимизни ишхонадан Нигорахон дугонангга
-ха яхши к,из ту'г'ри к,илибсиз. Бахтли бу'линглар. Ака кейин гаплашамиз доктор келябди.
-ху'п майли.

-Доктор нима гап
-акасини к,они ту'г'ри келди. К,он олдик.
-Яхши у'зи яхшими?
-х,а яхши.
-акамизчи
-у х,ам яхши. Тонг отай деди дамингларни олаверинглар.
Операция тугади. Х,озир хонага олишади.
Яна реанимация хонасига олишди. . .

. . . .х,амширалар х,ам.
Шаббона бир неча бор бориб ойнадан к,араб келди. Мех,рожбек бобосини тиззасига бош к,у'йиб ухлар эди.
Эрталаб Шаббона ва онаси ухламай чик,сада Бобурдан хабар кутди.
У'зини овутиш учун телефон у'йнай бошлади. Кейин Муродга телефон к,илиб у билан гаплашди. Нима к,иларини билмае'тганини айтди. Кутиб тур деб маслах,ат берди.
Ва нихоят вак,т х,ам у'тди.
Бобур уйг'онди.. . . .
. . . .-унда бир умр ногирон яшашга розиман.
-нима
-х,а розиман.
-нимага бундай к,илдингиз мендан аразладингизми? Айтган гапим учун у'зизни х,алок к,илмок,чи бу'лдингизми?
-йу'к, энди сен е'нимга к,айтмайсан деб у'йладим. Сенсиз яшолмаслигим аник, яна арок,ху'р е' наркоман бу'либ кетишим биламан ундан у'либ к,утилиш истадим.
-энди х,ам истайсизми?
-х,еч к,ачон.
-дамиз олволинг мен шу ердаман. Мех,рож х,ам шу ерда.
-Яхши.
Улар уйга к,айтишди.. . . .

Хотима.
. . . Ундан кейин шахар кучишди. Комила жанжал к,илди. Бу ерда яшамайман деб лекин мажбурлаб таёк, билан Жамол олиб колди.
Элёр доимий опасидан хабардор булиб турди. Уйни к,айтариб олмади хам. Бобурни ота-онаси хам шах,арга к'чиб боришди. К,ишлокдаги жанжаллардан чарчаб. Мурод уйланди. Уни туйига боришди. Ва энг охири Элёр хам уйланди. Х,амма к,ариндошлар ярашишди. Борди-келди яна бошланди.
Орадан вакт у'тди.
-аъло Шаббона сенми?
-аъло Мех,рож ака ха мен калайсиз?
-яхши рахмат узр кеча уйга келгандим уйдагилар туй бошлашибди. К,оилмисан.
-ха к,анака ту'й?
-нима билмайсанми? Мени туйимда ук,ишни битиришимни кутишаётган эдику. Шу
-э уйланябсизми табриклайман.
-устимдан кулма. Сендан бошк,асига уйланмайман барибир.
-жиннимисиз. Биз ака-укани боласимизку.
-йук, Алпомиш х,ам Барчин билан ака-укани боласи булишган. К,олаверса сен амакимни узини к,изимассан демак хакким бор. Таёргарлигингни кур.
Туй жуда катта дабдаба билан утди. Жамол.
-ушалмаган орзулар фарзандларда ушалар экан коилман.
Шаббона эса рости Жамол нима х,акида гапирганини тушунмади.
Чунки унинг Жамол хакдаги хотираси кайтмаган эди. Елка к,исиб индамай мех,монлар ёнига кетди.
Шу билан х,икоя них,осани топди.
Аслида хикояни бу иккинчи тугаши эди.
Биринчи тугаши эса аслида Шаббонани вафот этиши билан тугар эди. Лекин у ерда тугатишни айтмай охири ёзишга к,арор килгандим.
Рахмат хаммангизга. Энди хикоядаги камчиликлар ва бошка айблар хакда фикрингизни билмокчиман.
Тамом.
Лапасова Шаббона.



https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
#Nafs_sirtmogʻida

6 qism


Хикматов бошини икки кафти орасига олиб, кўзларини юмди. Салимов мириқиб торттан тутунни четга пуфлаб юборди-да, ўзига-ўзи гапираётгандек кўнглига келган гапни яшириб ўтирмади.

- Жиноий гуруҳларнинг делоларини яна синчиклаб кўриб чиқиш керак. Балким...

Балким... - яна ўрнидан қўзғалган Ҳикматов унинг сўзини бўлди. - Янги гуруҳ пайдо бўлгандир, лекин делоларни қайта кўриб чиқиш зарар қилмайди. Ҳар қандай янги нарсанинг ҳам илдизи эскиларига бориб тақалади. Бу ҳақиқат!

Салимов ҳам ўрнидан турди.

- Айтмоқчи, қандай фикрга келдинг?! Ҳикматов унга синчков назар ташлади.

- Хужжатларни ўрганиб чиқаман.

- Қўнғироқ қилишса, демоқчиман?!

Жавобини берганман, Салимов огриниб жавоб қайтарди.

Мийиғида кулиб қўйган Ҳикматов ёрдамчисига яқинроқ келди-да, елкасига қўлини куйиб, кўзига тикилди.

- Рози бул!

Салимовнинг ранги ўзгариб, кўзлари катталашиб кетди. Ёрдамчи сининг норози қиёфасини кўриб, Ҳикматов жиддий тортди: - Бу буйруқ! Қолганини кейин тушунтириб бераман!

Хилоланинг ўлими Камолни бутунлай телба қилиб қўйди. Инсон умри ўлчоғлиқ эканлиги, жонимиз танала меҳмон бўлиб, Яратган ўз омонатини хоҳлаган вақтда қайтиб олиши мумкинлиги ҳақидаги кулогига чалинган гаплар бегуноҳ, норасида қизининг ўлимидан сўнг янги маъно касб этиб, бор даҳшати билан кўз олдида намоён булди. Кулоклари остидан қизчасининг охирги куни иситмалаб ётганда «адажон... адажон... сув... сув... адажон...» дея ёлвориши кетмас, мултираб турган мунчоқ кўзларининг илтижоли боқиши, нажот тилаши кўз олдида мухрланиб қолганди. Қизчасини ўйлади дегунча, ўзининг чорасиз аҳволи эсига тушиб, бир дарди минг бўларди. Таъзия билдиргани келганларнинг «Нима бўлди?- деган саволларига болалар шифохонаси врачининг гапларини тўтикушдек такрорларди: «Икки томонлама ўпка шамоллаши. Бепарволик билан ўтказиб юборилган. Кечикдик... кечикдик... У кенжатойидан айрилиб қолишларида ўзини айбдор ҳисоблаганидан қулоғига ҳеч қандай таскин, юпатиш сўзлари кирмас, хотинининг: «Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди, болам!»- дея фарёд солиши ҳам «Сен ўлгунча отанг ўлса бўлмасмиди, болам» каби эшитиларди. Ҳамиданинг бағрига ёпишиб олганча ҳўнг-хунг йиғлаб, «онам ишга кетганларида кўчада болалар билан қор еди, уришсам ҳам еяверди» деган сўзлари маъносига ҳам эътибор берадиган аҳволда эмасди.

6-238

81
ҳаёт қонунларига бўйсунади. Баъзида бу қонун чизиқларини бузиб ўтади, натижада ўзанидан айрилиб, дала-туз, қир-адир, чўл-биёбонларда алашиб, йўқлик бағрига сингиб кетади. Баъзилар ўзанга қайта интилиб, не машаққатлар чекканча мақсадига етади ва Ҳаёт деб аталмиш умр дарёсида қайта сузиб, олдинга интилади. Бу дарё бизгача асрлар давомида оқиб келган ва биздан кейин ҳам асрлар давомида оқади. Унинг тўгри оқишини назорат қилиш эса бизга қонун қўриқчиларига юклатилган.....

Салимов ҳаёт ҳақидаги фалсафий ўйлар оғушида кўчасига бурилганда шом тушиб, чор-атроф қоронғилик бағрига сингиб борарди. Кечки изғирин кузгалиб, бадани увишди, пальтоси ёқасини кўтарар экан, уйида кутаётган хотини, жондан азиз якка-ёлғиз ўғли: ишдан эрта қайтганда хурсанд бўлганидан буйнига осилиб эркаланувчи Сарвар, ним табассум ила майин овозда салом берувчи умр йўлдоши кўз олдига келди-ю, қадамини тезлатди. Ҳозир боради-ю, аввалига бир пиёла қайноқ чой ичиб, кечки овқатга ўтиради. Овқатдан сўнг Сарвар билан уйнашиб кулишади, анчадан бери чақчақлашгани йўқ у билан. Тун қоронғисида келиб, у ухлаб ётганида ишга кетади, жуда согинибди узиям....

Куп қаватли уй йўлаги олдида уч-тўрт қўшниси ва улар орасида мотамсаро ҳолда турган хотинига узоқдан кўзи тушган Салимовнинг юраги «шиг этиб кетди.

- Тинчликми? Нима гап?! - деди уларга яқинлашиб, шошганидан овози титраб Табиатан босиқ, ўн ўйлаб бир гапирадиган Нафиса

қўшнилар олдила гапиргиси келмай, ўзини қўлга олди. Деярли пичирлаб салом берар экан, қизарган кўзларини яширмоқчидек ердан узмай:

- Сарвар Сарвар болалар билан ўйнаб узоқроққа кетиб қолганга ухшайди. Кидириб тушган эдим,- деди синиқ овозда.

- Мактаб ҳовлисида бир туда бола сирпанчиқ учаётган эди, ўша ерда булса керак. Ўзлари билан бир қаватда яшовчи паст буйли, семиз, кўп болали қўшни аёл уни юпатган булди. Мани шумтакаларимам качон қараманг ўшатда. На совуқ таъсир қилади, на мани жаврашларим.

Унга юқори қаватдаги шаддот аёл қўшимча қилди: Бола булгандан кейин шух булади. Аммамни бузоғига ўхшаган-

ларидан бир иш чиқмайди. Бунақа болани боридан йуги. Уларнинг гапидан фойда йўқлигини сезган Салимов хотинининг

елкасига оҳиста туртиб куйди. - Уйга чиқ, ўзим қараб келаман! Совуқда юпун туришингни қара?!

Эрининг «ўзим қараб келаман» деган гапи Нафисага «Сарварни ҳозир олиб келаман» қабилида эшитилиб, кўнгли бир оз таскин топди-ю, сузсиз ичкарига йўл олди.

Сарвар ҳеч қаерда йўқ эди. Мактаб ҳовлисида яхмалак учаётган кушни болалар уни йўлак қаршисидаги дарахт тагида қорбобо ясаётганда кўришганини, лекин ўзлари билан бу ерга келмаганини айтишди.

83
Салимов катта кўчанинг нариги бетидаги болалар боғчаси ҳовлисигача қараб чиқди. Йўқ. Олти яшар ўғлининг вақти-вақти билан кўчада ўйнашига хотини рухсат беришини билар, лекин Сарварнинг ўзича узоққа кетиб қолиши мумкинлигини хаёлига сиғдира олмасди. Ортига қайтаётган Салимовнинг боши қотди. Қаерга кетиб қолиши мумкин? Бу яқин орада қариндош-уруғи турмаса. Борди-келди қиладиганлари ҳам шу қўшнилар. Бирортаси алдаб... У хаёлига келган фикрни давом эттиришни истамади. Бўлиши мумкин эмас!

Дили бир зумда хуфтон булиб, аниқ бир қарорга келолмай, карахт ҳолда уйига кириб келди. Салимов хотини буйнига осилиб йиглаб юборганини кўриб, кўнгли бузилиб кетди. Ичидагини сиртига чиқармас ликка уриниб, томоғига тиқилган аламни куч билан ичига ютиб, Нафи- сани юпатишга уринди:

Куй, куй, йиғлама, ўзингни бос! Тинчлангин... куй....

Ўша... ушалар. Ўшалар, хотини ўзини тутиб ололмасди,

кунглим сезганди, ўшалар... ўшалар....

Салимов хотинининг икки елкасидан ушлаб енгил силкитди. - Нима, уша? Нима деяпсан? Аниқроқ гапирсанг-чи, нима, ўшалар?!

Хозир, ҳозир қўнғироқ қилишди... Нафиса бор овозда ҳунграб

йиглаб юборди. Энди нима қиламан?!

Хотинининг «қўнғироқ қилишди» деган сўзлари Салимовнинг миясига гурзидек урилиб, тиззаларигача титраб кетди. Қандай воқеа юз берганини англаб, аъзойи бадани шалвираб тушди. «Булиши мумкин эмас! Наҳот... эҳ, ит эмганлар!» Кеча нотаниш одам яна қўнғироқ қилганда Салимов иккинчи марта рад жавобини берган, аммо уларни бу даражала пасткашликка боришлари мумкинлигини хаёлига ҳам

келтирмаганди.

Нима деди? Ўзини аранг тутиб турган Салимовнинг саволи

Узига ҳам зурга эшитилди.

Нафиса ичидан пуртаналек тошиб келаётган тўлқинни минг

машаққат билан тутишга ҳаракат қилиб пиқилади:

- Хавотир олманг... яна, яна қўнғироқ қиламан, дейди, деди-ю, қаттиқроқ овозда ҳўнграб йиглаб юборди.

Ўша кунги номерсиз оқ «Жигули»нинг орқа ўриндиғига ўтиришим билан кўзимни қора рўмол билан қаттиқ тангиб борлашди. Тахминан 10-15 дақиқа йўл босдик. 2-3 марта буриддик, сўнг бошқа машинага ўтқазишди. Бу машинада ҳам икки томонимда иккитаси қўриқлаб ўтирар, гунг одамлардек ҳатто бир-бирлари билан ҳам гаплашмасдилар. Димоғимга ароқ ҳиди аралаш наша ҳиди гупиллаб уриларди. Булар кимлар, қаёққа олиб кетишяпти фарқи йўқ эди. Фикри-зикрим Сарварда. Тинч, соғ-омон бўлса бўлди....

84
Салимов нафас ростлаб олди, сўзларини диққат билан тинглаётган Ҳикматовга қараб, хўрсинганча сўзида давом этди.

- Машина тўхтаганини сездим, тушарканмиз деб қўзғалиб қўйдим-у, ёнимдагиларнинг қимир этмай ҳайкалдек қотиб ўтиришларини сезиб, кута бошладим. Яна қўзғалдик, назаримда дарвоза очилиб, ичкари кирдик. Икки култиғимдан иккитаси тутиб олган. Сирпанчиқ зиналардан юқори кўтарилдик. Кандайдир хонага олиб киришди. Беш-олти қадам юргач, пастта туша бошладик. Бу зиналар қуруқ бўлса ҳам сирпаниб кетмаслик учун эҳтиёт бўлиб қадам ташлардим. Хонага кирганимизда юзимга урилган иссиқ ҳаво тобора қизиб борар, яхшироқ нафас олиш учун огзимни билинар- билинмас очиб олган эдим. Темир эшик, ошиқ-мошиғи анчадан бери мойланмаган бўлса керак, гижирлаб очилди. Хавоси спирт ва қуланса ҳидга туйинган хонага қадам қўйишим билан қўлтиғимдан тутиб кирганлардан бири билагимдан ушлаб, чап томонга ундади-да, елкамдан босиб, суянчиги йуқ ёгоч стулга ўтқазди. Кузларимни ечишга шошилишмади. Асабларим шу даражада таранг тортилган эдики, портлаб кетай дердим. Кулларимни мушт қилганча тиззаларимга ботириб, зинадан тушиб-чиқаётганларнинг кадам товушларига бутун диққатимни жалб қилганман. Устига-устак тамаки шундай хумор қилдики, қани энди босиб-босиб мириқиб чексанг.

Истеҳзоли жилмайганча стол устидаги сигаретдан бирини лабига қистириб, ут олдирган Салимов қўрғошин гус тугунни босиб-босиб ичига тортди. Бурни аралаш тутун пуфлади.

- Қисқаси, кўп ўтмай қадам товушлари тиниб, ортимдан дагал

- Кузини еч! Ёнимда тик турган барзанги йигит рўмолни ечиб, кучли бармоқлари

билан бошимдан тутиб, буюрди: - Орқантта қарама!

Унинг хириллаган овозига буйсунишга мажбур эдим. Куз олдим
T.me/sinovlarihayot
жимирлаб, буйнимни гоз тутганча тугрига қараб ўтирардим. Куз

олдимнинг жимирлаши тарқагач, хона бурчагида, пешонам бурчакка Урилгудек ўтирганимни билдим. Ўзимни аранг қўлга олиб, бепарво тутишга уриниб, сўрадим: - Чексам буладими?!

Ортимдаги розилик билдириб, бош чайқади, шекилли, барзанги сигарет ёндириб, лабимга қистириб қўйди. Дағал овоз яна эшитилди: Сени нега олиб келганимизни билсанг керак?!

Жавоб беришга шошилмай, мириқиб сигарет тутунини ичимга ютарканман, саволга савол билан жавоб қайтардим. Ўғлим қаерда?

Ақлинг киргандир?! ҳиссиз овоз бир парда кўтарилди, хавотир олма, у жавобимни ҳам кутмай сўзида давом этди. Сенга ёмонликни раво кўрмоқчи эмасмиз. Аксинча, сенга ҳам фойдаси бор иш таклиф қиляпмиз.

85
Индамай ўтиравердим. Ўзимча овоз эгасини тасаввуримга келтирдим.

Назаримда озғин, баланд буй, сал дудуқланиб гапиради, ёши эллик-

лардан ошган бўлса керак. Сўзларни чертиб-чертиб гапиришидан қаҳри

қаттиқ, буйруқ беришга ўрганган, бир гапини икки қилувчиларни ёқтирмайдиган одамлар тоифасидан. Буни орқа миямга тиканлек қалалиб турган нигоҳи ҳам исботлаб турарди. - Ўша гап! Сенга Холиқовнинг қотилини топиб берамиз, сен бир- икки ишда бизга ёрдам берасан, у томоқ қириб олди. Бекорга

эмас, албатта, улушингни оласан! Буёғидан хотиржам бўл!

Ўтган сафар кулга тушган бир «укахон»ларини бушатишда ёрдам

сўраганлари ёдимга тушди. Укахонингизнинг иши осон эмас, нима билан қўлга тушган.

Шунинг учун ҳам сенга айтган эдик, йўлини қиласан. Майда безорилик қилгани учун штрафини тўлайди.

Сигаретим ёниб бўлиб бармоқларимни куйдира бошлаган эди, оёғим остига ташлаб, туфлимнинг учи билан эзиб ўчирдим. Яхши! Ўғлимни кўрсам буладими?! Ўзимни анча босиб

олганимдан сўнг, назаримда, товушим дадилроқ чиқди. Шошма! Холиқовнинг қотилини ушлаганларингда эсингда бўлсин, Ўзларинг изига тушиб, топгансанлар. Бу ишга бизнинг алоқамиз йўқ! - Шунинг ўзими?!

Ортимдан енгил, қуруқ кулги эшитилди.

- Бизнинг ишда шошмашошарлик кетмайди, сенинг ишингда ҳам. Розимисан?

- Розиман! бу гал бир оз сукут сақлаб жавоб қайтардим. Асосий топшириқни кейин оласан. Омон бўл, фақат... фақат ўйлаб иш қил, ёш бола бўлма. Кемага тушганнинг жони бир....

Унинг сузини охиригача тинглашга ҳам сабрим чидамади: - Углим...

Сен боргунингча каравотида ухлаб ётган бўлади. У сузимни кескин тарзда бўлди. Гап битта, айтилган сўз, отилган ўқ. Бизда бошқача бўлмайди...

Салимов ортиқ ўтира олмади. Ҳикматовнинг синчков нигоҳига эътибор бермай, ўрнидан туриб, дераза олдига яқинлашди. Кўчанинг нариги бетидаги ялангоч шохларида бир жуфт қарға ўтирган терак учига тикилиб, ўзига-ўзи гапираётгандек ҳикоясини якунлади:
T.me/sinovlarihayot
- Қандай олиб келишган бўлса, шундай кўзларимни қора рўмол билан боғлаб, машинадан-машинага ўтқазишиб, сўзсиз, йўлагим оғзида тушириб кетишди. Уйга кириб борганимда тун ярмидан ошган, Нафиса «тиқ» этса эшикка қараб ўтирган экан. Эшиги қия очиқ болалар хонасидан Сарварнинг усти очилиб қолган жажжи оёқчалари кўзимга куринди-ю, елкамни босиб турган тоғдек юкдан кутулгандек кўл-оёғим бушашиб, жавон олдига қўйилган стулга беҳол ўтириб қолдим. Аҳво- лимни кўриб жойида ҳайкалдек қотган Нафисага қараб зўрға жилмайдим.

86
- Бир пиёла чой бер....

Шунда туйқусдан жиринглаган телефон овозидан сапчиб туриб кетибман.

Алло!

Ваъдани бажардик,

гўшакдан нотаниш одамнинг таниш овози

эшитилди, навбат сенга, омон бул! Салимов ҳикоясини якунлар экан, ичини бўшатганидан енгил тортиб, чукур нафас олди...

Ёрдамчисининг сўзларини бўлмай, диққат билан эшитган Ҳикматов анча вақт жим қолди. У Салимов билан бўлган воқеани ўзича таҳлил қилиб хаёл суриб ўтирарди.

- Буйруқни бажариш керак эди, деди ниҳоят мулойим товуш билан танбеҳ берган булиб. Яхшилик билан тугагани учун худога шукур қил, худо кўрсатмасин....

Салимовнинг юзига табассум югурди. Ҳикматовнинг багри- кенглигига яна бир марта тан берди.

Ёмонликнинг юзини тескари қилсин. Бошқа йўли йўқ эди, дея Салимов кўнглидагини энди очиқ айтди. Дарров рози булсам, гумонсирашлари мумкин эди.

Хикматов унга «ялт этиб ўгирилиб қаради. Бу қарашда ёрдамчисига будган меҳр ҳам, унинг устамонлигидан ҳайратланиш ҳам, нафақат Ўзини, ҳатто фарзанди ҳаётини хавф остига куйиб, матонат ва мардлик кўрсатган ҳамкасбига бўлган фикр ҳам мужассам эди. Шундай бўлса- да, юрагидаги хавотирни яшириб ўтирмади.

Бундан кейин бемаслаҳат иш қилмайсан. Арзимаган хато жуда-жуда қимматга тушиши мумкинлигини сира ёдингдан чиқарма. Бизнинг эса хато қилишга ҳақимиз йўқ. Бу тамойил биз учун қонун бўлиши керак... Тушки овқатдан сўнг бўлган воқеани атрофлича яна бир марта синчиклаб таҳлил қилиб чиқишга келишишди....
T.me/sinovlarihayot
Йигитлардан бири билан айтилган вақтга етиб келган Нуриддин «Босс»нинг чиқишини анча вақт кутиб қолишди. Шом тушган бўлса ҳам куча чироқлари негадир ёнмаган, ҳаво очиқ, аммо юлдузлар порлашига ҳали эрта. Оёғининг чигилини ёзиш учун машинадан тушиб, у ёқдан-бу ёққа юрган Нуриддиннинг бадани увишди. Кечки изғи- рин чарм пальтосидан ўтиб, танасига игналарини санча бошла- ди. Магнитафондан қандайдир хорижий қўшиқни эшитиб, ўрин- дикда ястаниб ўтирган тақамўйлов Шукур қисиқ кўзларини эриниб очди.

- Чиқмадиларми?

Шофёр ёнига ўтириб, шошиб эшикни ёпган Нуриддин бармоқла рини печкага тутди.

87
- Яхшигина изғирин. Ҳаво очиқ кечаси совуқ забтига оладиганга Ўхшайди.

Камгап Шукур унинг гапини эшитмагандек яна кўзларини юмиб олди. «Эрталабгача ухламай, қарта ўйнашнинг оқибати». Нуриддин хаёлига келган фикрни тилига чиқармади. Чиқарганда ҳам фойда йўқ, Шукур насиҳатга қулоқ соладиганлар хилидан эмас. У қўлларини бир- бирига ишқалаб, кўчага назар ташлади.

Шанба куни бўлганиданми ёки совуқ касриданми, кўча кимсасиз. Онда-сонда енгил машиналар, баъзан эринибгина троллейбус ўтиб қолади. Одатда шанба-якшанба кунлари кўчага одам сиғмай кетарди. Кулги, қаҳқаҳа, ширакайф йўловчиларнинг баҳси... Гуё, қандайдир байрамни нишонлаётгандек, ҳамма кўчада. Меҳмондорчилик, «Юв-ЮВ».

Дам олишми, дам олиш. Энди бўлса.... Баданига иссиқ югурган Нуриддин одати бўйича чор-атрофни кузата бошлади. Кўчанинг нариги бетига жойлашган «Сауна» қаршисидаги қаҳвахона эшиги ёпиқ. Ичкаридан тушаётган ёруглик унинг эшиги пардаси ортида қандайдир соялар тархини чизиб кўрсатарди. Сояларга ортиқча эътибор бермаган Нуриддин парда тирқишидан ўзларини

кузатаётган бир жуфт кузни пайқамади.

Кимни суквотти?!

Ким, кимни... бир сапчиб тушган Шукур атрофга аланглади.

Магнитафонингни айтяпман, суквоттими, йиғлавоттими? -

Нуриддиннинг миллий куй-қўшиқдан ўзгасини тан олмаслигини яхши билган Шукур унинг ҳазилини сезиб қолиб, қайта ўриндиққа ястанаркан, узиб олди:

Замондан орқада қолган қолоқ.... деревня Шу пайт «Сауна» эшиги очилиб, «Босс» кўринди. Қора драп пальто.

сувсар телпакда йигитлардек шахдам қадам ташлаб, машина томон юрди. Негадир ундан бир қадам ҳам силжимайдиган Тилла кўринмасди. Нуриддин «Босс»га пешвоз чиқиш учун машина эшигини очиши билан кетма-кет қарсиллаган ўқ овози янгради. Мункиб кетган «Босс» ўнг кули билан сирпанчиқ асфальтта тиралиб қолди-да, бошидан учиб кетган телпагига ҳам парво қилмай, тезда ўзини ўнглаб олиб, машина томон югурди. Ўқдек отилиб борган Нуриддин унинг қўлтиғидан олмоқчи

эди, «Босс» силтаб ташлади.

Калпоқни ол! Қаҳвахона томонга эҳтиёт бўл!

Куз очиб юмгунча машина кучли силтаниб, тор кўча ичига шўнғиб кетди. Қаҳвахона биноси ортидан отилиб чиққан қора «Волга»га икки Йигит шошиб ўтираётганини Нуриддин орқа ойнадан аранг кўриб улгурди.
T.me/sinovlarihayot
Шукур чаққонлик билан машинани учириб бораркан, дуч келган кучага бурилар, катта йўлга чиқмаслик, изни йўқотиш пайида эди. Кимсасиз кўчалар уларнинг жонига оро кирди. Магнитафон ҳамон бир овозда куйламоқда.

88
Чап елкасини қўли билан чангаллаб олган «Босс» инграб юборди.

- Учир овозини!

Нуриддиннинг жаҳл билан берган бу буйруғини «Босс» йўққа чиқарди: - Куявер! Сен бехавотир жойни мўлжалла!

Нуриддиннинг мияси яшин тезлигида ишлай бошлади. «Босс» бежиз «бехавотир жой» демади. Уй томон бориш хавфли, йўлда пойлашлари мумкин. «Босс»нинг инграшидан яраланганга ўхшайди. Тинч жой керак, тинч жой...

Машина кичик чорраҳалардан яна бирини кесиб ўтиб, катта йўлга чиқай деганда Нуриддиннинг кўзи таниш кўп қаватли бинога тушди. Ўнгта бур! Охирги йўлак оғзида тўхтайсан!

Зумрад икки ўт орасида қолди. Кейинги бир-икки ой ичида бўлиб Ўтган воқеалар: Камол хотинининг келиб тўполон қилиб кетиши, унинг кенжа қизининг бевақт вафоти, кўп ўтмай гирт маст Камол ярим тунда кириб келиб, огушига олгани, қўни-қўшнилардан хижолат бўлмаслик учун ичкиликдан ақлини йўқотган Камолни тинчлантириш уйида унинг истагига бўйсунгани Зумраднинг ҳаётини, тинч, осуда турмушини остин- устун қилиб юборди. Болаликдан не-не машаққатлар тортмаган, ота- она меҳри нима эканлигини билмай ўсган Зумрад энди ҳаёт йўлимни топиб олдим, оёққа турдим деганда умр аталмиш пуртанали дарë тўлқинлари уни писта пучогидек ҳар томон отиб, ўйната бошлаган эди. Худо урганни пайғамбар ҳам ҳассаси билан туртиб ўтади, деганлари шу бўлса керак. Бу ёруг дунёда якка-ю ёлғиз тирговичи, маслаҳатдоши, сирдоши булмиш бувисидан ажралиши унга етиб оргарди. Бечора бувиси ёлғиз неварасини бахтини кўрмай, келинликнинг оқ либосини кийган Зумрадни багрига босиб, оқ фотиҳа бера олмай, кўзи очиқ кетди. Бу ҳам кам экан, мана энди эл-юртга ош тортмай, карнай-сурнай садосига, «ёр-ёр» оҳангларига сел бўлмай, келинлик сурурини тотмай, оилали одамнинг хотинига, аникроги иккинчи хотинига, яна ноқонуний ҳолда айланиб ўтирибди. Шуларни ўйлаганда Зумрадга дунё тор, қалби пора булиб кетар, яшаш ҳам ортиқчалик қилиб қоларди. Аммо Камол кириб келиши билан барча тортган азоблари эсдан чиқиб, унинг меҳр билан боқишига дош беролмай багрига сингиб кетганини билмай қоларди. Бундай дамларда тиллар сўздан қолиб, диллар кўз орқали тиллашарди:
T.me/sinovlarihayot
«Сизни согиндим!»

«Мен ҳам!»

«Кеча нега келмадингиз?»

«Қизим қўнғироқ қилиб қолди. Ёлғиз экан, онаси уйига, ота- онасини кўргани кетибди. Ишдан сўнг тўгри уйга кетдим».

«Бугун қоласизми?»

«Мени қийнаманг, қизим ухламай ўтиради».

89
«Хотинингизни севасиз-а?!»

«Уни эмас, қизимни».

«Нега бизни тақдир олдинроқ учраштирмаган?»

«Ҳали ҳам кеч эмас-ку!»

«Хотинингиз-чи?! У ҳам умид билан бир ёстиққа бош қўйган».

«Илтимос, юрагимни сиқманг! Битта ишонганим, бу ҳаётда топган кувончим сизсиз. Сиз бўлмасангиз аллақачон ўзимни осиб ўлдирардим. Ҳаётнинг манга қизиғи қолмаганди».

«Мани севасизми?!»

«Ўзимдан ҳам ортиқ».

«Сизнинг доимо ёнимда бўлишингизни истайман». «Ёнингиздаман-ку!»

«Ҳазилга бурманг!»

«Сиз менинг нажоткоримсиз».

«Сиз менинг ҳам кувончим, ҳам дардим...»

Турли хаёллар гирдобида ўзи билан ўзи гаплашиб, пишган овқатини ҳам сузмай, сузгиси келмай ўтирган Зумрад эшик қўнғироғининг овозидан

бир чучиб тушди. Шанба, якшанба кунлари Камолнинг келмаслигини билса ҳам ички бир согинч илинжи билан юраги потирлаб эшикка отилди. Остонада баланд бўйли, чарм пальтоли нотаниш йигит кўзлари бежо, олазарак бўлиб турарли. Йўлакдан ёпирилиб кирган совуқ ҳаво Зумрадни

сергаклантирди, шошиб пахмоқ халати ёқасини чангаллаб, очиқ бўйнини ёпар экан, таажжубини яшириб ўтирмади.

Ким керак эди?!

Танимадингиз-а?!

Йигитнинг овози таниш туюлиб, Зумрад унинг юз-кўзларига яхшироқ разм солди. Каршисида Самарқанддан машинасида бирга олиб келган йўловчи ҳамроҳ Нуриддин турарди.

- Вой, келинг, келинг, ассалому алайкум, танимай қолдим, киринг, -

Зумрад баттар хижолат бўлиб, тавақани каттароқ очди. Бой бўлар- кансиз, танимадим, қайси шамол учирди?

Самимий муомаладан Нуриддиннинг чехраси ёришди. «Бу ерга кириб хато қилмаганга ўхшайман. Эри қандай қабул қиларкин?»

Безовта қилганим учун айбга буюрмайсиз. Мажбур бўлиб... Нуриддин Зумраднинг елкаси оша ичкарига кўз югуртирди. Поччамла?! - Ҳеч ким йўқ, кираверинг! Зумрад уни ичкарига самимий таклиф

этарди. Ёлғиз ўзимман.

Ёлғиз эмасман, Боссимизнинг мазалари қочиб қолиб... Нуриддин тавақа ортига ишора қилди.

У ишора қилган тарафга назар солган Зумрад башанг кийинган олтмиш ёшлардаги кишига кўзи тушиб, баттар шошди.

- Вой! Ассалому алайкум! Келинглар, кираверинглар, бемалол.... Улар ичкарига киришлари билан Нуриддин эшикни тезда ёпиб, Босснинг пальтосини ечишга ёрдамлаша бошлади. Чап елкасидан ўнг

90


Davomi bor

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aллоҳ сенга ниманидир раво кўрмаслиги мумкин. Aгар ўзингга тўғри ва холис бўлсанг, билки, бунинг ортида ажиб бир ҳикмат ётгусидир.

Балки, у сени нимадандир асраётгандир. Зеро, фақатгина Яратган сенга нима энг яхши эканини билгучидир.

Тақдирнинг ҳар бир ишига шукрона қилишни ўрган, хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон!
T.me/sinovlarihayot
📚ЎЗИМНИКИСАН. I боб


— Ўчир овозингни, — Қодир ака Муяссарнинг юзига тарсаки туширди. — Туркияда 5 йил яшаганинг, менинг юзимга сапчишинг кераклигини англатмайди. Мен сенинг тенгдошинг эмас, дадангман. — Дадам бўлсангиз ҳам, менинг ҳаётимни ўзингизча ҳал қила олмайсиз, — Муяссар тарсакидан кейин ачишаётган юзини ушлаганча дадасининг кўзига тик боқиб гапирарди. — Мени мажбурлаб эрга бера олмайсиз. Мен 22 ёшдаман ва бўлажак турмуш ўртоғимни аллақачон ўзим танлаб бўлганман. — Ақидааааа, — Қодир ака бор кучи билан столга бир урганча аёлини чақирди. Боядан буён юракҳовучлаганча эшик ортида турган аёли тезда
кабинетга кирди.
— Лаббай дадаси.
— Мана бунингни ҳозироқ кўзимдан йўқот, акс
ҳолда уни бир бало қилиб қўяман, — аёли ва қизига
орқа қилганча гапирар экан, ғазабини жиловлашга
урунарди.
— Хўп бўлади, — Ақида опа 28 йиллик турмуш
ўртоғини жуда яхши билгани учун ортиқча бир сўз
айтмасдан, Муяссарни олиб кабинетдан чиқар экан,
эшик ёпилиши билан ичкарида нималарнингдир
синган овози эшитилди.
— Ойи, дадам....
— Мен билан юр, — синган овозларни эшитиб
ортига қайтаётган қизининг билагидан ушлаганча
хонаси томонга юрди.
— Ойи, дадам жароҳатланган бўлишлари мумкин,
— Муяссар бояги тарсакини бутунлай унутганча
дадаси ҳақида қайғурмоқда эди.— Жароҳатланган дегин, — қизини хонага силтаб
киритар экан Ақида опанинг кўзлари негадир
қизариб кетганди. — Сен ҳозиргина нима қилиб
қўйганингни биласанми? — Муяссар ҳеч нимани
тушунмаганча савол назари билан ойисига ҳайрон
қаради. — Демак, катта бўлиб қолдим дегин? —
Ақида опа қизига бироз хафа бўлгандек қараркан, —
22 ёшга тўлиб оқ ва қорани яхши ажратадиган бўлиб
қолдингми? Шу сабабли, сенга ўзидан ҳам кўп
ишонадиган, сени ор-номуси, ғурури деб биладиган
инсоннинг юзига оёқ қўйиб, кўчада йигитлар билан
етаклашиб юрибсанми?
— Ойиииии....
— Ўчир овозингни? — Ақида опа қизига шундай
қарадики, Муяссар бу қарашларни кўргунча
боягидақа тарсакиларнинг 10 тасига ҳам рози эди.
— Нима сиз мени....
— Сен катта бўлиб қолганингни пеш қилиб....
— Дадам мени ўз бизнеси учун қурбон қилишларига
йўл қўймайман, — Муяссарнинг яна қайсарлиги
тутди. — Мен севиб - севилиб оила қурмоқчиман.— Даданг нима деса шу бўлади. Кимга деса шунга
тегасан.
— Ҳеч қачон, ҳеч қачон сизлар айтгандек бўлмайди.
Чунки менинг севганим бор ва мен фақат унга
тегаман. Сизлар бунга рози бўласизларми, йўқми
буниси мени қизиқтирмайди, — Муяссар
хотиржамгина юриб, бориб ётоғига ўтираркан,
ойисига бир қараб қўйди. Ақида опанинг ҳолати
айни дамда, отилишга шай вулқонни эслатарди.
Орага сукунат чўкди. Муяссар айтганларим ойимга
қандай таъсир қилди экан? дея бир - бир ойисига
қараб қўяр, Ақида опа эса кўзларини юмганча
нималарнидир ўйларди.
— Демак, севганим бор дегин? — яна 5 дақиқалик
сукутдан сўнг Ақида опа гап бошлади. — Яхши, жуда
яхши, — деганча эшик томонга юраркан, — мен бу
ҳақида дадангга ётоғи билан тушунтираман.
— Ростанми? — Муяссарнинг кўзлари порлаб кетди.
— Ростан дадамни, севганимга тегишимга
кўндирасизми? — ўрнидан учиб турдида, югуриб
келиб ойисини қучди. Ақида опа жилмайганчақизининг сочларидан силаб қўйдида, хонадан
чиқиши билан даб - дурустдан эшикни қулфлади.
— Ойи, бу нима қилганинггиз? — Муяссар ҳеч
нимага тушунмаганча эшикни ичкаридан ура
бошлади. — Ойи, эшикни очинг.
— Бекорларни айтибсан. Тўйинггача шу хонадан
чиқмайсан, — Ақида опа эшикни 2 марта қулфлаб,
калитни оларкан гапирди.
— Яна қанақа тўй?
— Даданг айтган тўй, — хотиржамгина жавоб берди.
— Ойи, сиз боя менга....
— Уларни унут ва ҳозирдан ҳаммасига кўникавер.
Чунки дадангнинг сўзи қонун, — эшикдан
узоқлашганча жавоб берди. — Шундай экан, даданг
айтган йигитга турмушга чиқасан.
— Ҳеч қачон, ҳеч қачон сизлар айтгандек бўлмайди.
Хонамга қамаб, ҳеч нарсага эриша олмайсизлар.
Ҳасанга тегиш учун керак бўлса бу уйдан қочиб ҳам
кетаман, — Муяссар тинмасдан эшикни уриб, тепарва овози борича бақириб гапирарди. Ақида опа уни
эшитмаганга олганча эрининг ёнига кетди.
* *
*
— Мумкинми? — кабинет эшигини 2 марта
тақиллатиб, секин очганча ичкарига кираркан, хона
анчагина тартибсиз бўлиб ётганидан эрининг
қанчалик ғазабланганини тасаввур қилди.
— У ҳозир қаерда? — Қодир ака аёлига бир қараб
қўйганча қизи ҳақида сўради.
— Хонасида, қулфлаб қўйдим. — Эрининг ёнига
келиб ўтирар экан, тиззасига қўлини қўйди. — Сиз
ҳеч ҳам хавотир олманг. Қизинггиз албатта сиз
айтган йигитга турмушга чиқади.
— 6 йил деганда оталик бахтига эришганимда
мендан бахтли инсон йўқ эди, — Қодир ака бир
нуқтага тикилганча гап бошлади. — Марҳума онамгаўхшаган оқила қиз бўлсин деб онамнинг исмини
қўйдим. Бу қиз тушмагур эса худди ўзим, —Қодир
ака кулиб қўяркан, — сен ҳақ чиқдинг. Доим қиз
болани ортиқча эркалатавермаслик керак дердинг.
Мана суюб эркалаб, катта қилган қизим бугун
қаёқдаги битта ялангоёқни деб юзимга сапчиди.
— У ҳали ёш. Оддий бир ҳавасни севги деб ўйлаб,
ўзича ўша ҳавас учун курашмоқда. Вақти келиб,
ҳаммасини у учун қилганинггизни тушунади. Ва,
раҳмат айтади.
— Борингга шукр онаси, — Қодир ака тиззасида
турган аёлининг қўлини меҳр билан силаб қўйди.
* * *
— Мен бугуноқ уйдан кетаман, албатта кетаман. Кун
келиб, Ҳасан акам билан бахтли ҳаёт
кечираётганимизни кўриб албатта кечиришади. Жа,ўша йигитни куёв қилишмоқчи бўлса ана Дурдон
бор, — Муяссар хонасида тинмасдан уёқдан-буёққа
бориб келар экан, ўзи билан ўзи гаплашарди.
Бугундан уй қамоғига маҳкум этилгани учун, кечки
овқатни ҳам хонасига олиб киришди.
— Ёқимли иштаҳа опажон, — Дурдона қўлидаги
патнисни тарақлатганча стол устига қўяр экан, —
дадамнинг айтишича ҳа демай, анави пакана
ҳамкорининг ўғлига тегиб, бу уйдан қорангни
ўчирар экансан. Рости буни эшитиб жуда хурсанд
бўлдим, — кулганча гапираркан, — эринг ҳам
қайнотажонингга ўхшаб пакана бўлса, бахтингни
очилгани шуда, — масхаралагандек кулишда давом
қилди.
— Ҳа кул - кул, фақат секинроқ кул хўп. Охирида
йиғлаб юрма тағин, — Муяссар ҳам худди
синглисидек кинояли гапирди.
— Кўрамизда, — нозланганча эшик томонга
юраркан, — дадам ҳам сен кимга мослигингни жуда
яхши биладида. Йўқса, шунча ҳамкорлари турганда,
ўша пакана амаки билан қуда бўламан деб туриболмасди. Етмаганига тепа кал ҳам, — Дурдона
опасини масхаралаб мазза қилиб кулганча, эшикни
қулфладию, кечки овқатга тушди.
— Ҳа сингилжон, ҳозирча мазза қилиб кулиб ол.
Мен бу уйдан кетгач, ўша пакана амакининг
арзандасига ўзинг тегасан. Ана ўшанда ҳам
кулармикинсан кўрамиз.
Ярим тун. Ҳамма ширин уйқуда. Аммо, бизнинг
Муяссар ҳали ҳам бедор. Сабаби, у бугуноқ уйдан
қочиб кетмоқчи. Бу ҳақида Ҳасан билан ҳам
келишиб олди. Бир амаллаб, уйидан чиқиб кўча
бошигача бора олса уёғига марра уники.
— Тайёрмисан? — Ҳасан ҳам у каби
тоқацизланмоқда. Ахир, кимсан Қодир
Латиповичнинг қизини олиб қочмоқчи. Буни Қодир
Латипович билиб қолса борми, Ҳасаннинг боши
кундада.
— Ҳа, бир амаллаб уйдан чиқиб олсам бўлди, —
Муяссар ҳам жавоб ёзди.— Эҳтиёт бўл. Даданг сезиб қолмасин, йўқса
иккимизнинг ҳолимизга ҳам вой.
— Қўрқаяпсизми? — негадир Муяссар Ҳасаннинг бу
хабарига бироз хафа бўлгандек бўлди. — Қўрқаётган
бўлсангиз ҳозирдан айтаверинг, сизсиз ҳам ўзим
амаллайман.
— Муяссар, илтимос дарров хафа бўлиб олмагин.
Мен шунчаки эҳтиёткорлик зарар қилмайди
демоқчиман холос. Майли, тезроқ чиқа қол.
Кўчангни бошидаман.
— Хўп, ҳозир чиқаман, — Муяссар жавоб ёзгач
телефонини жавон устига қўйдида, 2-қаватдаги
хонасидан пастга тушиш учун чойшабларини
олдида, йиртиб, арқон ясай бошлади. Ярим соатда
бу ишни ҳам тугатди. Деразани очиб, пастга қаради.
— Ҳеч ким йўқ.
Қўриқчилар алмашинадиган вақт ҳам бўлиб қолди
чоғи, — қўлидаги соатига бир қараб қўйдида, ясаган
арқонининг бир учини каравотининг оёғига боғлади.
Иккинчи учини эса деразадан пастга ташлаб, унга
осилиб пастга туша бошлади. 2-қаватдан тушишиганақ 15-20 дақиқача вақт сарфлади. — Худога шукр,
— оёғи ерга тегиши билан енгил нафас олди. — Энди
эса буёққа, — ҳовлининг чап тарафига ишора
қилдида, секин юра бошлади. Лекин, бирдан
кетаётган жойида тўхтаб қолдида, — у ерда
дадамнинг итлари бор-ку, — унинг кўз олдига қоп-
қора каттагина итлар келди. Бу итлар Муяссардан
бошқа ҳамма билан чиқишиб олдию, шу Муяссарни
ҳеч хушлашмади. Ҳар гал уни кўришлари билан
ириллаб, тишлашга урунишади. Муяссар уйда
пайтлари иложи борича ҳовлининг итлар яшайдиган
тарафига ўтмасликка ҳаракат қиларди. Бугун эса,
уйдан қочиш учун, айнан ўша итларнинг уйи олдига
бориши керак. — Илож қанча? — шундай деганча
юришди давом қилди. — Итларнинг овози
эшитилмаяпти, демак ухлашяпти, — Муяссар ўзини
шундай овутганча секин уларнинг уйчасига (аслида
номигагина уйча холос) яқинлашаркан,
қўрқувданми ёки бошқа сабаб туфайлими юраги тез
- тез ура бошлади. Бахтига итлар жим, у нарвон
орқали итлар учун қурилган уй томига чиқди. Бу
ердан девордан ошиб ўтиш анча осон, негаки, бу
ернинг девори бошқа жойларникидан паст. Муяссараввал ҳам бир неча марта бу ернинг деворидан ошиб ўтган. У пайтлари мактаб ўқувчиси эди. Дадаси дугоналари билан кечки сайрларга рухсат бермаган пайтлари доимо шу ердан ошиб ўтиб, қочарди. Кейин дадаси 3 та ит олиб келдию, Муяссар бу ердан ўтолмай қолди. Бунинг устига ўзи ҳам ўқиш учун Туркияга кетди.
Муяссар девордан сакраб пастга тушдию, қадамини тезлатганча кўча бошига қараб юрди. 35-40 дақиқада кўча бошига етиб келди. Аммо, бу ерда Ҳасаннинг қораси ҳам кўринмасди. — Қаерда қолди эканлар-а? Муяссар гапирганча чўнтагига қўлини олиб бордию, телефони уйда қолиб кетганини билди. — Оббо, энди шуниси етмаётганди. Лекин, бу мени ниятимдан қайтара олмайди, — дедию кўчанинг қоронғулигига қарамасдан кета бошлади. Бироз юргач, ўзи билмаган ҳолда боши берк кўчага кириб қолганини сезиб, энди ортига қайтмоқчи бўлганди ҳамки, йўлини 3-4 та безори тўсди. — Қаёққа жонидан? — улардан бири илжайганча Муяссарга яқинлашди.

📚ЎЗИМНИКИСАН II боб


— Мана бу сенинг ҳаққинг, — боягина ювиниш хонасидан чиққан Аюб кўйлагини кийиб, тугмаларини қадаш баробарида чўнтагидан бир нечта юзталикни олиб, ётоқда чойшабга ўраниб олганча ўзига ўзгача эҳтирос билан тикилиб ўтирган қизнинг ёнига ташлади. — Биз бошқача келишгандик, — қиз нозланиб ўрнидан турдида, Аюбга яқинлашиб кўрсатгич бармоғини очиқ кўксида секин юритди. — Ахир, сиз бошқача гапиргандинг.... — Ҳар ҳолда сенга уйланишимни кутмаётгандирсан? — Аюб қизнинг қўлини силтаб ташлар экан, унга жиркангандек қараб қўйди.— Ишим битди, эшагим лойдан ўтди
қилмоқчимисиз? — қизнинг қовоғи солинди. —
Энди менинг ҳаётим нима бўлади?
— Мана буни ҳам ол. Эрга тегаётганингда онангдан
туғилгандек бўлишингга етиб ортиб қолади, — Аюб
чўнтагидан яна пул чиқариб қизнинг қўлига
тутқазди.
— Менга бу пуллар керак эмас, — қиз лаб бурганча
пулларни сочиб юборди. — Менга сизнинг
меҳрингиз ва муҳаббатингиз керак, — нозланганча
қўлларини эндигина унинг бўйнига ташлаётганди,
Аюб ортга юрди.
T.me/sinovlarihayot
— Ҳаққингни олдингми, энди кўзимдан йўқол, —
Аюб бироз қўполлашди.
— Шунақами? — бу сафар қизнинг ростакамига
жаҳли чиқди. — Қилар ишни қилиб, энди ҳеч нима
бўлмагандек кетмоқчимисиз? Бекорларни айтибсиз
ҳурматли жаноб, — қиз асабийлашганча устидаги
чойшабни ечиб ювинишни ҳам эсидан чиқариб
кийина бошлади. — Мен буни шундайқолдирмайман. Ҳали ҳаммаси учун қонун олдида
жавоб берасиз.
— Қонун? — Аюб кулиб юборди. — Қайси қонунни
айтиб турибсан? Агар билсанг, сен айтаётган ўша
қонунларни ҳам биз яратамиз.
— Бу билан ҳеч нима қила олмайсан
демоқчимисиз? — қиз кўйлагининг замогини ёпар
экан, Аюбга бир қараб қўйди.
— Шунақароқ....
— Бекорларни айтибсиз. Мен буларни шундай
қолдирмайман. Мана кўрасиз, — қиз стул устидаги
сумкасини олиб, эшик томонга юрди.
— Кутаман. Сенга роппа - роса 3 соат муҳлат. 3
соатда шу айтганингни қила олмасанг, сен билан
бошқача гаплашамиз.
— 3 соатдан кейин, ўзингизни терговда кўрасиз, —
дедию қиз эшикни тарақлатганча ёпиб кетди. Аюб
бир кулиб қўйдию, телефонини олиб кимгадир
қўнғироқ қилди.— Миша, ҳозир чиқиб кетган қизни кўрдингми? Уни
кўздан қочирма. 3 соат давомида қаерга борди,
нима қилди ҳаммаси ҳақида менга хабар бериб тур,
— дедию телефонни ўчирди. Кейин эса кийинишни
ҳам якунлаб, устига капишонли спорт кийимини
кийиб, ярим тун бўлишига қарамасдан қора
кўзойнагини тақиб, пастга тушди. Бир четда эътибор
тортмасдангина турган мотоциклига ўтирдию, ўт
олдирди.
Аюб Агзамов, 28 ёшли бу йигит Ҳошим Агзамовнинг
ёлғиз ўғли. Тўғри синглиси ҳам бору, лекин Ҳошим
Агзамов қиз бола меросхўр, ота давомчиси бўла
олмайди деб ҳисоблайдиганлар хилидан.
28 ёшга кириб, ҳали ҳам уйланмаган қаҳрамонимиз
қизларга фақат бир кечалик овунчоқ сифатида
қарайди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта,
чунки ҳеч ким ўз - ўзидан ёмон бўлиб қолмайди.
Аюб мотоциклни бир маромда бошқариб кетар
экан, ўтмишидаги оғриқларини хотирлаб кетар экан,
негадир ўша пайтлари кўнгли бўш бўлганиданўзидан нафратланиб кетарди. Кейин эса, қалби
билан ўйнашган қиздан яхшигина аламини олганини
ўйлаб, бироз нафрати босилгандек бўлди.
Аюб мотоциклни эндигина чап тарафга, яъни ҳамма
нарсадан ҳоли қолиш учун олиб қўйган
квартирасига олиб борадиган йўлга бурганди ҳамки,
қиз боланинг овози эшитилди. Бошида овоз эгасини
кўрмади. Кейин атрофга яхшилаб разм солиб битта
қиз ва унинг олдида турган 4 та кўча безориларини
кўриб,
— Бугун бир чигалларни ёзар эканман-да! — деганча
улар томонга юрди. — Ёрдам керак эмасми? —
уларга анча яқин келгач, овозини бироз
баландлатганча сўради.
— Бор йўлингдан қолма, — қизнинг билагидан
маҳкам сиқиб, ушлаб олган биттаси уни
жеркигандек қараб қўйдида, қизнинг юзларини
силади.
— Балки, бу қушчани мен билан ҳам баҳам
кўрарсизлар, — гарчи Аюб ўзгаларнинг қўли теккан
қизларга яқин йўламаса ҳам, ҳозир бу йигитларбилан яхшичиликча гаплашиб олишга ҳаракат
қилаётганди.

— Менга қара, — безориларнинг биттаси ўзича
Аюбни менсимаганча унга яқинлашар экан, —
яхшиликча туёғингни шиққиллат, йўқса ўзингга
қийин бўлади.
— Йўғэее, — Аюб жилмайганча мотоциклдан
тушаркан, — қани бир кўрайликчи, дедию
қаршисидаги йигитга бир мушт туширди.
— Сен....сен, — буни кутмаган йигит гандираклаб
кетдида, — йигитлар бунинг бир ақлини киритиб
қўяйлик. У ҳали кимга сакраётганини билмаяпти
чоғи. — Йигитнинг бу гапидан кейин қолган
йигитлар ҳам Аюбга ташланди. Аммо, минг
урунишмасин, уларнинг кучи Аюбга етмади. Аюб
бир пасда тўртласини ҳам тутдек териб ташлади.
— Хўш, қани турмайсизларми? — Аюб ерда икки
букилиб ётган йигитларни оёғи билан туртганча
кинояли жилмайиб қўяркан, — борингиз шу экан-у,
яна баланд кетганинггизничи? — дедию боядан буёнҳеч нимага тушунмай турган қизнинг ёнига келди. —
Бир ўзингга тўрттаси кўплик қилмайдими?
— Ааааа, —қиз ҳеч нимани тушунмаганча унга
кўзларини катта - катта очиб қаради.
— Фақат ҳеч нимани тушунмадим дема, — Аюб
асабий ҳолда пешонасини силаб қўйди.
— Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз? — ниҳоят қизнинг
тили сайрай бошлади.
— Ўйлашим шартмас. Ҳаммаси ойдек равшан.
Тунгги соат 3. Хилват кўча, олдингда тўрттаси.
Биттаси билагингдан ушлаб, юзингни силаяпти. Сен
эса жим турибсан.
— Ёрдаминггиз учун раҳмат, — қиз зарда қилганча
Аюбни айланиб ўтар экан, — аммо, ёрдам
бердинггиз дегани мени истаганча ҳақорат
қилишингиз мумкин дегани эмас. — Аюб эндигина
гапириш учун оғиз жуфтлаганди ҳамки, телефони
жиринглаб қолди. Телефонга жавоб бериш
баробарида, қизнинг билагидан тутиб қолди.
T.me/sinovlarihayot
— Эшитаман.— ......
— Тушунарли. Мен ўз уйимдаман. Уни бу ерга олиб
келавер. У билан ўзим гаплашиб қўяман, — дедию
телефонни ўчирди.
— Қўлимни қўйиб юборинг, — қиз унинг қўлидан
қутилиш учун ҳаракат қила бошлади.
— Сен билан ичкарида гаплашиб оламиз, — дедию
билагидан маҳкам сиқиб ушлаганча кўп қаватли
уйлар тарафга кета бошлади.
Муяссар қанча чиранмасин, Аюбнинг қўлидан чиқа
олмади. Улар кўп қаватли уйнинг, 8-қаватига лифт
орқали кўтарилишар экан,
— Нега мени бу ерга олиб келаяпсиз? —
Муяссарнинг ичида озгина қўрқув пайдо бўлганига
қарамасдан, ўзини дадил тутишга ҳаракат қиларди.
— Олдин сен билан яхшилаб танишамиз, кейин эса
сени йигитларимга совға қиламан. — Аюб бу
сўзларни оддийгина сўздек гапирдию, лекин
буларни ўйлаган Муяссарнинг будун баданиданмуздек тер чиқиб кетди. Ахир, бу йигитнинг бир оғиз
сўзи билан бутун ҳаёти барбод бўлади. Кейин, ота -
онаси, яқинлари, дўст-у душманлари олдида ким
деган одам бўлади, у шуларни тезда миясида
айлантирдида,
— Йўқ, сиз бундай қила олмайсиз.
— Нега? — Аюб қизга қўлингдан нима ҳам келарди
дегандек қараб қўйдида, — бунга арзирли сабаб
борми?
— Менинг кимлигимни билсангиз, бу фикрингиздан
қайтасиз. Хатто, яхшигина пул ҳам ишлаб олишингиз
мумкин, — Муяссар ҳаёлига келган фикрдан
негадир ўзини бироз хотиржам ҳис қилди.
— Яъни, — унинг сўзлари бу сафар Аюбда ҳам
қизиқиш уйғотди. — Яхшигина пул, сени четга
пуллаб юборишимни назарда тутаётганинг йўқми?
— Йўқ-йўқ, мен буни эмас, дадамга хабар берсангиз
деган маънода айтгандим.
— Тушунарли, демак сен "Катта" одамни қизисан.
Буни ҳам аниқлаймиз, — Аюб лифтдан тушаркан,
бўш қўли билан чўнтагидаги калитни олиб эшикниочиб, қизни силтаганча ичкарига олиб кирди. — Сен
ҳозирча мана бу ерда ўтира тур, — Аюб эшикни
қулфлаши билан, Муяссарни бўш стуллардан бирига
ўтқаздию, уни боғлай бошлади.
— Бу нима қилганинггиз? — Муяссар ўрнидан
турмоқчи бўлдию, аммо, оёғи боғлангани сабаб,
тура олмади. — Мени ҳозироқ қўйиб юборинг,
бундай қилишга ҳаққинггиз йўқ. Менинг
кимлигимни биласизми? Мен кимсан Қодир
Латиповичнинг қизиман, шундай экан...
— Чакагингни юм, — Аюб шундай дедию каттагин
скочни олиб, қизнинг оғзини скочлаб қўйди. — Мана
буниси бошқа гап, — Аюб қизни столга боғлаб
қўйганидан кўнгли тўлгач, нариги бўш столга
ўтириши билан эшик очилиб, бир қизни етаклаганча

Миша кириб келди. — Кимларни кўраяпман? — Аюб
кинояли кулганча ўрнидан туриб, қўлларини икки
ёнга ёйганча қизга пешвоз чиқди.
— Сиз аслида кимсиз? — қиз кўзлари қизарганча
йигитга тик боқди.— Яхшиси билмаганинг маъқул. Энди сен гапирчи,
нега дадамнинг ёнига бординг? — Аюб асабий
пешонасини қашлади. — Сен қонун олдига
бормоқчи эдинг, аммо, мана бу нозик оёқларинг, —
Аюб қизнинг оёқларига бир қараб қўйдида, —
манзилда адашган кўринади.
— Мен шунчаки, қилган ишинггизга жавоб
беришингизни хохлагандим, — бу сафар қизнинг
овозида титроқ, кўзларида ёш бор эди.
— Мен сени огоҳлантиргандим. Бир кеча ва
ҳаққингни олиб ҳаммасини, хатто мени ҳам
унутасан дегандим. Лекин сен...
— Бундан ортиғини хохладим, —қиз бироз
афсуслангандек унинг гапини давом қилдирди.
— Худди шундай, энди эса бунинг учун жавоб
берасан.
— Мени нима қилмоқчисиз? —қиз ёш тўла
кўзларида илтижо акс этганча унга қаради.
— Буни ҳозир биласан, — деганча Мишага қаради,
—буни йигитларга олиб бор, — қизга ишора қилиб
гапирди. — Йўл-йўлакай, Қодир Латиповичга хабарберинглар. Келиб, омонатини олиб кецин. — Бу гапларни эшитган Муяссарнинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Чунки унинг уйдан қочганини билган дадаси сог куймаслиги аник,.........

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
​​КУЧЛИДАН ҲАМ КУЧЛИ БОР.

Жудаям чиройли, қоматлари келишган ёш қиз кучли, гавдали, навқирон йигит билан кетаётган эди. Улардан олдинроқда, кекса, қалтироқ касалга чалинган чол зўрға гандираклаб юриб борарди. Йигит ва қиз айнан унга яқинлашишганида чолнинг оёғи лой сув билан тўлган чуқурга тушиб, қизнинг кийимларига кўпгина сув сачраб кетди. Қиз:
- Нималар қилдинг, ҳайвон, бефаросат чол, эшак?! - деб чунонам чолнинг юзига қичқирдики, йигит ҳеч нарсани ўйламай чолга қаттиқ зарба бериб йиқитди. Нафрат билан қарашди.

Чол аста ўрнидан турар экан, йигитнинг бақувват мушаклари, бўй - бастини кўриб, жавоб зарбасини бера олмаслигини тушунарди. Ҳеч ким эшитиб тушуна олмайдиган, заиф овозда нималарнидир пичирларди. У ҳали туриб улгурмасдан, чуқурнинг ёнидаги бинога йигит ва қиз кириб кетишди. Бинонинг зиналаридан кўтарилар эканлар, йигитнинг бехосдан оёқлари тойилиб йиқилди. У думалаб бинодан чиқиб, айнан чол йиқилган чуқурга келиб боши билан тушди. Ўша заҳоти ўлди.

Қиз:
- Севгилим, севгилим, - деб бақира бошлади.
Чолга қараб:
- Сен уни ўлдирдинг! Сен айбдорсан! - деб бор овози билан қичқирди. Яқинларини чақирди. Дарров одамлар тўпланди. Барчалари чолни айбдор деб билиб, қозининг ҳузурига олиб бордилар. Қиз:
- Бу чол, сеҳргар, жодугар, у нималарнидир айтиб, пичирлагандан кейин, эрим йиқилиб ўлди! - деди. Қози чолдан сўради:
- Нима бўлди?
Чол деди:
- Оёғим бехосдан сув тўпланган чуқурга тушиб кетди. Бу қизнинг устбошига сачради. У билан бирга бўлган йигит менинг бошимга қаттиқ урди. Унга менинг кучим етмасди. Лекин мен «Аллоҳим, бу йигит ўз кучини менда кўрсатди. Сен ҳам Ўз кучингни унда кўрсат!» дедим. Ҳеч қанча фурсат ўтмай у ўша чуқурга тушиб ўлди.
Қози қизга қараб:
- Турмуш ўртоғингни бу чол ўлдирмабди.
У сенинг ҳолингдан ғазабланиб, буни урибди. Бунинг Роббиси эса, эрингни жонини олибди! - деди.

Хулоса

✳️ Зулм кўрсангиз, Аллоҳга юзланинг. У Эшитувчи. У Кўрувчи.

✳️ Оёқларингиз ерда из қолдирса, тилингиз қалбларда қолиради.
Қандай из қолдириш ўз ихтиёрингизда.

✳️ Ҳеч кимни ғийбат қилмайдиган, тили билан озор бермайдиган, ўзини ўзгалардан афзал билмайдиган бўлиш, қандай яхши!

✳️ Бу дунёда барчамиз мусофирмиз. Бир -биримизни ранжитмайлик!

https://t.me/sinovlarihayot
СИЗНИ БИР БОР КЎРСАМ ЭДИ... (Ўқинг фақат йиғламанг)

Биз шундай яшайликки, орадан йиллар ўтиб, ортга разм солганимизда ҳаётимизнинг ҳеч қайси саҳифасини ўзгартириш истаги пайдо бўлмасин. Қаердадир ниманидир ўзгартириш истаги пайдо бўлдими, демакки, қаердадир хатога йўл қўйган бўламиз, деб ёзган эди донишмандлардан бири...

Яна баҳор келди, эрта баҳор. Ҳавода майин илиқлик ҳукм сурмоқда. Қуёш табиатни ўзининг илиқ нурлари билан сийламоқда. Заминдан шошқалоқ кўкатлар бош кўтарган. Лекин дарахтлар уйқуга тўймаган боладай ҳали қобиғига ўраниб ётибди. Сайроқи қушлар эса табиатнинг энг тароватли фасли-баҳор келаётгани ҳақида оламга жар солмоқда...

Бугун сизни кўргани келдим. Ҳа яна кўргани келдим. Илгарилари дарвозадан кўринишим билан иқболимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб юборар эдингиз.

— Кел болам, тузукмисан? Уйинг тинчми? Болаларинг, эринг соғми? Тинчлик билан келдингми?

Мени эса ҳали нафасимни ростлаб олмасимдан сўроққа тутганингиздан энсам қотади:

— Фақат, нотинч бўлсам сизни кўргани келаманми? Қизиқсиз –а, ойи?

Жавоб берардим-у, айб иш қилиб қўйган боладай кўзларимни яширардим. Сиз эса шундаям тинчимай:

— Ҳа болам-а, мени кўзим хирароқ. Тоғни кўрмай қолишим мумкин. Лекин онаман. Сени кўзларингдаги мунгни, ёшни кўр бўлсам ҳам кўраман,-дердингиз.

Шу сўзларингиздан кейин киприкларимда омонатгина осилиб турган ёшлар селга айланарди. Бор дардимни йиғлаб-сиқтаб, сизнинг юрагингизга ағдарар эдим. Ўзим енгил тортардим-у, алам юкининг бор залворини сизнинг кексаликдан чўкиб қолган елкангизга ортар эдим.

Сиз эса жимгина эшитардингизда:

— Болам ҳаёт ҳар қадамда бизни турли синовларга гирифтор қилади. Пешинангга ёзилган экан, сабр қил, — дердингиз.

Менга тасалли берардингиз-у, ўзингиз изтироб ўтида ёнардингиз. Турмушим нотинчлигида ўзингизни айбдор ҳис этиб, ич этингизни ердингиз. Чунки мени ўзингиз танлаган инсонга турмушга бергансиз. “Жияним, укамдек яқиним қизимни эҳтиёт қилади” деб ўйлагансиз. Сизнинг хатоингиз ҳам гуноҳингиз ҳам шу.

Мени алдаб-сулдаб, юпантириб топганингизни қўлимга тутқазиб жўнатар эдингиз. Мен нотавон уйимга кулиб кетар, сиз эса ортимдан бўзлаб, куйиб қолар эдингиз. Кейинги келишимгача минг ўлиб, минг тирилиб яшардингиз. Яна келганимда эса сиз кўзимга термуласиз, мен сизни оловда ёқишда давом этаман.

Ўша воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Ҳар доимгидек ҳам учиб-қуниб кутиб олдингиз. Борингизни дастурхонга тўкиб содингиз. Мен эса дардимни дастурхон қилишдан чарчамадим.

Сиз эса, кўзингизни бир нуқтага қадаганча, ҳар доимги гапни тилга олдингиз.

— Сабрли бўл, қизим!

— Сабр, сабр, қачонгача сабр қиламан, — дея заҳримни сочдим. – Сиз менга ўхшаб эр жабрини тортмагансиз. Дадам сизни урмаган, сўкмаган, қаттиқ гапирмаган. Ўзингиз айтардингизку, отангдек инсон бошқа бу дунёга келмайди, деб.

Сиз индамасдан бошингизни қуйи солиб, кўз-ёшларингизни енгингиз учи билан артдингиз.

Ҳа, отам сизни кафтида кўтаргани рост. Лекин, мен қиз бўла туриб, сизнинг шугина бахтингизни ҳам юзингизга солдимми? Отам билан бахтли ҳаёт кечирганингизга ҳасад кўзи билан боқдимми? Сизга, ўз онамга-я? Эсласам, ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман.

Мен эса, кунда-кунора уйингизга кўз-ёшимни оқизиб келишда давом этдим. Бу ҳол то бетоб бўлиб ётиб қолгунингизга қадар давом этди. Сиз оғир дардга мубтало бўлдингиз. Турмушидан куйган бахтсиз қизингиз-менинг дардим сизни адои тамом қилди. Оёқларингиз, қўлларингизни қимирлата олмайдиган бўлиб қолдингиз.

Энди сизга қараб мен куя бошладим. Ҳаётий муаммоларимдан сизнинг соғлигингиз, ҳаётингиз мен учун муҳимроқ эканлигини англаб етдим. Аммо, сизни ҳар сафар кўргани келганимда, кўзларимга синчковлик билан тикилишда давом этардингиз... Уларнинг тубига чўкиб кетган ғам ва жавоби топилмаётган саволларни ўзингизча таҳлил қилардингиз, гўё.

Мен бешафқат, мен золима ўша ҳолингизда ҳам сизни қақшатиб кетдим. Аслида сизни шу кўйга солган мен бўлсам ҳам. Ахир мен ҳам аёл эдим. Мен ҳам она эдим. Турмушнинг паст-баландларига қаноат қилолмадим, сиз айтгандек бироз сабрли бўлолмадим.

T.me/sinovlarihayot
​​Рўзғор ташвишларини, ҳамма оилада бўладиган араз-гиналарни кўргулик деб қабул қилдим. Кап-катта аёл бўлсам ҳам ёш боладай этагингизга осилиб олдим. Мустақил бўлолмадим. Менинг эркаликларим, инжиқликларим сизни йиқитди.

Онажон, менинг изига тушмаган ҳаётим учун сиз айбдор эмассиз. Сиз фақатгина менга яхшиликни раво кўргансиз, холос. Шунчаки, менга умр йўлдоши танлашда тақдир бизга кулиб боқмади, холос. Ахир ҳамма адашади. Ҳаттоки, авлиёлар ҳам. Сиз эса авлиё ҳам эмассиз. бор-йўғи “ОНА” сиз, менинг онам.

Яна баҳор келяпти, қушлар сайраяпти, бутун борлиқ уйғониб янги ҳаётни қаршиламоқда. Аммо, сиз...

Бугун сизни яна кўргани келдим. Сиз ёқтирган кўклам ёмғири шивалаб ёғяпти. Болалигим ўтган ота уйимизга кирар эканман, ҳовлининг ҳар бир бурчагидан, ҳамма нарсадан сизнинг тароватингизни туяман. Қаршимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб ташлашларингизни жудаям соғиндим. Аммо, афсус, энди сира ундай бўлмайди. Чунки сиз мангу уйқуга кетгансиз, арши аълодан менга боқиб, мен ва болаларимга яхшиликлар соғинасиз энди...

Шуларни ўйлайману, кўзимдаги томчилар селга айланади. Бўғзимга нимадир тиқилиб, ичимдаги алам юки кўксимни ёриб юборай дейди-ю,беихтиёр қуйидаги сўзларни пичирлайман:

— Ойи, ойижон. Мен тинчман. Болаларим ҳам соғ-саломат. Мен сизни соғиниб келдим, ойи. Мени кечиринг, тўккан кўз ёшларингиз, сизга берган озорларим учун кечиринг. Қаранг, сиз ёқтирган баҳор келди, сиз ёқтирган ёмғир ёғяпти. Ойижон, бугун туғилган кунингиз, агар ҳаёт бўлганингизда яна бир баҳорни қарши олардингиз...

Йиғлаб ичимдаги ғуборлар ювилгандек бўлади, бироз енгиллашаман. Уйимга қайтдим. Аммо бу гал кулиб эмас йиғлаб қайтдим, икки қўлим бўш, қалбимда залворли юк-пушаймонлик юки билан қайтдим.

Атрофда баҳор, сукунат. Аммо ўша сукунатдан онаизоримнинг меҳрли унини туйгандек бўлдим:

— Сабрли бўл, қизим...

https://t.me/sinovlarihayot