🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
748 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​Менинг ёнимни оламан, дея оталарини оғринтириб қўйишмасин..." Азиза шундай ўй билан дардини ичига ютар, уйдаги гапни кўчага олиб чиқмас, бировга ҳасрат қилмас, аксинча, эри ҳақида сўрайдиган қўшнилари, яқинларига: "Эрим тез-тез келиб, болаларидан хабар олиб турибди, кунда-кунора совға-саломлар юборади"- дея ёлғон гапирарди. Бу ширин ёлғонларга ўзи ҳам ишониб яшаётгандек эди...
Азиза фарзандларини эл қатори кийинтириш, едириб-ичириш учун гоҳ мактабда фаррошлик қилди, гоҳ бозорда сут-қатиқ сотди, кейин чеварлик билан шуғулланди. Ўғиллари ҳам катта бўлиб, қанотига кириб қолишди.
Рустам эса ишни эплолмагани учун раҳбарликдан оддий ишчи ходим даражасига тушди. Ходимлар ўртасида ҳам обрўси йўқ эди. Аввалги фаровон ҳаёт, тўкин-сочин турмушга ўрганибт қолган Наргиза иши юришмаётган эрига очиқ-ошкора ёмон муносабатда бўларди. На усти бошина қарар, на овқат чойига қарарди. Рустам овқатинг борми деса, мен сизни хизматкорингизми дерди. Ишқилиб хар куни жанжал.Жанжалсиз ўтган кун йўқ эди.
Бир куни чунонам жанжал қилишдики, ортиқ Рустамга Наргизанинг уйида ер йўқ эди.
Бир оқшом дарвозахонадаги шарпа Азизани сергак торттирди. Қўрқа-писа эшикка яқинлашаркан, остонада эркак киши турганини кўриб, кўксига туфлади.
Шерзодбек,- деб катта ўғлини чақираётганит эди, шарпа тилга кирди:
— Ази, Азиза . Менман, қўрқма...
Азиза шундагина остонада бир ахволда турган эркак мол-дунё кўзини кўр қилиб, ҳою ҳавасларга берилиб, ўзини ташлаб, фарзандларини чинкиратиб йиғлатиб кетган эри эканлигини билди. Билди-ю, юрагида огриқ пайдо бўлди. Рустам озиб-тўзиб, . соқоллари ўсиб кетган эди. Хаво совуқ бўлишига қарамай усти юпун эди. Азиза шу дамда эрининг соқолини олдирмасдан, дазмолланмаган кийим кийгизмасдан кўчага чиқармаган кунларини эслади. ... Рустам ...титраб-қақшаб, деди:
— Азиза , мен кечирим сўрагани келдим. Агар қўлингдан келса, мени...
Азиза эрининг оғзини кафти билан тўсди:
— Ундай деманг, дадаси. Ким. бўпмиз, кечирмайдиган… Уйга киринг. Ўзи эндигина болаларингиз сиз ҳақингизда гапириб, жуда соғиндик дейишаётганди. Айниқса Ширин жуда соғинди сизни дадаси. Шерзодбек, Асадбек… Чиқинглар, дадангиз келди...
Рустам Азизанинг бундай очиқ кўнгиллигини, мехрибончилигини кўриб кўзига ёш келди.
-Азиза сен бир фариштасан. Мен сени қадрингга етмаган номард эканман. Кўзларим кўр бўлган экан...
Авваламбор оила муқаддас даргох. Ўтгунчи хою- хавас деб , оиладан воз кечаётганлар оз эмас атрофимизда
"Қушнинг уяси хам бузилмасин"- дейди доно халкимиз. Шундай экан азизлар мустахкам оила қўрғонимиз бузилмасин...
УЙДАГИ ГУЛДАЙ АЁЛНИНГИЗНИ, ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ ЭРКАКЛАР

https://t.me/sinovlarihayot
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...

Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Бу кампир кимингиз бўлади?
– Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, – деди қассоб.
– Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? – сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
– “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди.

Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.

Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.


https://t.me/sinovlarihayot
​​Бизда ҳам ғурур бор
 (ҳажвия)

Кечаси уйга ширакайф кириб келганимда уйқусираган кўзларини ишқалаб, «Намунча» дея хушламай эшик очган хотинимни кўргач, вақт алламаҳал бўлиб қолганини пайқагандек бўлдим. «Овқатни иситайми?» дегани қулоғимга дағал эшитилди. «Емайман!» дедим кескин. Қорин оч бўлса-да, бизда ҳам ғурур бор.
Хотиним хўмрайганича ётоққа кириб кетди. Мен эса залга ўтиб, диванга ёнбошладим. Ҳадеганда уйқу келавермади. Стол устида хотинимнинг сумкаси турарди. Шайтон ўлгур сумкани очиб яхшилаб титкила, аёл кишининг сумкаси сир-синоатга тўлиқ ҳазина, дейди. Ўнг елкамдаги раҳмон фариштаси эса «уят эмасми, кап-катта одам» деб бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Кайф — таранг, ўйлардан бошим гаранг, фикрим чалғиб, қай бирига ён босишни билмайман. Охири, шайтон васвасаси ғолиб келди. Шартта сумкани қўлга олиб ялтироқ тугмачисини тордим — «чиқ» этиб очилди. Ўпирай, кичкинагина бўлса-да, нақ хазинанинг ўзи-я: узилган тугмачаларми-ей, парча қоғозларга ёзилган телефон рақамларими-ей, кондуктордан қайтган эски-туски уч сўмлик, беш сўмликларми-ей… Хуллас, санаб саноғига ета олмаймиз. Бирдан кўзим яп-янги, бежиримгина ҳужжатга тушиб қолди. Қизиқ, буниси нима экан? Ия, ёзувлари инглизча-ку! Орасида қўлда ёзилган ўзбекчаси ҳам бор. Шошиб ўқидим — хотинимнинг исм-фамилияси дона-дона қилиб ёзилган. Ўнида эса қандайдир чет эл машинаси маркасининг номи, сотилган куни ва ҳатто ҳарфли-рақамли номеригача қайд этилган. Бунга ҳам бир ой бўлай деб қопти. Охирида қандайдир фирманинг муҳри ҳам бор. Во дариғ, бу қандай гап ахир? Қайта қуриш ўтиб, тижорат замонлари бошланиб, эрни уйга михлаб, ўзга юртларга бориб мол келтириб, олди-сотти қилиб рўзғор тебратаётган аёллар борлигини биламан, лекин сира-сира бир уйда туриб, эридан бемаслаҳат машина олган аёлни энди кўришим. Э дунёи қўтир, бир томони чўтир, эр деганнинг қадр-қиймати шунчалик бўлдими? Бир оғиз индамай, сен ҳам одаммисан демай… Ахир, бизда ҳам ғурур бор-а!
Нима қилиш керак бунақа ўзбошимча хотинни? Бесўроқ машина олса-ю, тағин бир ойдан буён ўғри мушукдек чурқ этмай, маза қилиб миниб юрса-я! «Права»ни ҳам тўғрилаган ҳойнаҳой. Ахир, мошинга пул топган одам «права»га топмайдими? Қаерга қўйди экан?
 Бир-икки умумий гараж томондан келаётганини кўргандек бўловдим-а. Ҳозироқ уйғотиб… Ҳе, ўша, эрини сариқ чақага олмай мошин минадиган ойимча-сатангни… Эси бор одам, ўз қадрини билган одам бундай хотиннинг ковушини бир кундаёқ тўғрилаб қўяди. Зўр келса, чопонини мардларча елкага ташлаб, тоғу тошларга бош олиб чиқиб кетади. Ахир, эр деганнинг обрўйи шуми?
Ўрнимдан шартта турдиму полни ғичирлатиб битта-битта босганча ётоққа кириб бордим.
— Тур! Тур ўрнингдан, — дедим бақириб хотинимни турткилаб, умримда биринчи марта санлаганча. — Сен билан орани очиқ қилмоқчиман.
— Нима, — хотиним ёқимсиз дўнғиллади. — Ярим тунда маст-аласт келганингиз етмай… Эртага гаплашармиз.
— Тур деяпман, сенга! — хунобим ошиб баттар ўшқирдим. — Ҳозир гаплашамиз! Иссиғида! Айни пайти! Эртага кеч бўлади! Мен ҳам эркакман. Ғурурим бор!
Залга чиқиб диванга оғир чўкдим. Ортимдан юз-кўзларида минг ҳадик билан хотиним кириб келди.
— Мен сенга кимман? — яна ўшқирдим унга қараб. — Айт!
— Болаларимнинг отаси.
— Яна-чи?!
— Эримсиз.
— Хайрият, унутмабсан, ўзбошимча…
Вой, нима қиппан?!
Тағин сўрайди-я! Одам деган бир иш қилса, аввало, эри билан маслаҳат қилиши керакми? Мошин олганингга бир ой бўлибди, гажаванг қилиб миниб, юрибсанакан-да! Эрингга бир оғиз айтмабсан-а, номард! Одам деган ҳам шунақа бўладими?
Хотиним шундагина бир нарсани тушунгандек дам стол устидаги очиқ-сочиқ ётган сумкасига, дам унинг ёнидаги машина ҳужжатига қараб кулиб юборди.
Вой ўлмасам, хаёл қурсин, айтиш эсимдан чиқибди. У-ми? Ахир у — немисларники-ку: «Пфафф Зингер» — тикув машинаси.
Диванда қандай турган бўлсам, шундай ўтириб қолдим. На кулишни биламан, на йиғлашни. Кечирим сўрай десам, ғурур қурғур қўймайди.
Сўнгги гапни дона-дона қилиб хотиним айтди.
Ўлганингиз яхши бу кунингиздан… Алкаш! Хурмачага сиққанча ичингда! Ғурури бормиш янаа.
Адҳам Дамин

https://t.me/sinovlarihayot
КУЗ КУНЛАРИДАН БИРИДА

Автобус оғир силтаниб йўлга тушди. Мунира ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиқда ўтирарди. Шаҳарга ёмғир ёғмоқда эди, тўкилаётган япроқлар асфальт йўлга чиппа ёпишарди.
Регистон яқинидаги бекатга келганда автобус тўхтади. Қиз бировга жой бермаслик учун юзини терс ўгириб олди.
Автобус лиқ тўлди. Манзилга етгач, қиз ойнадан нигоҳини олди-б, шундоқ ёнида сумга кўтариб турган онасини кўрди.
- Нега сиз…
- Чарчагандирсан, қизим.

Шониёз Мелибоев.
https://t.me/sinovlarihayot
​​​МЕН КЎЗИМНИ ЮМСАМ ЭРТАГА

Мен кўзимни юмсам эртага, Кўролмасам гулзор чаманни, Энг аввало авайлаб асраб, Йиғлатманглар сира Онамни!

Мен кўзимни юмсам эртага,
Букилмасин қадди Падарим!
Елкасида опичиб юрган,
Илк қадамим тутган қўлларим.

Мен кўзимни юмсам эртага,
Боғлар хазон рангин олмасин,
Қуёш юзин беркитиб булут,
Осмон ғамдан кўзёш тўкмасин.

Мен кўзимни юмсам эртага,
Она тупроқ олсин танамни,
Ким севмайди Ватанин ахир,
Униб ўсган боғу-чаманни.

Мен кўзимни юмсам эртага,
Истиробдан ғам чекманг гулим,
Энг покиза туйғулар хаққи,
Мен учун хам яшанг севгилим!

Мен кўзимни юмсам эртага,
Бахор келса боғга қайтаман,
Бизлар эккан ўша атиргул,
Тимсолида сизни кутаман.

Мен кўзимни юмсам эртага, Кўзёш тўкиб йиғламанг сира, Шеърларимни ўқинг мириқиб, Кулиб эсланг йиғидан кўра!

Мен кўзимни юмсам эртага...

🌺🦋



T.me/sinovlarihayot
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

927-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.

Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.

Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.

Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
         T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🌿 Xotin:
- Ota-onamlarnikiga borib kelaveraymi?

Er:
- Ha, boraver, salom ayt.
- Yo‘q, ham demaysiz, osongina "boraver", deysiz-a, siz mendan qutulmoqchisizda-a?

Xotin yana:
- Ota-onamlarnikiga borib kelsam maylimi?

Er:
- Xo‘p, lekin bugun emas, ertaga borarsan.
- Men sizni juda yaxshi bilaman, shunaqa, siz meni uyga qamab qo‘yasiz doim.

- Mayli, birga boramiz unda.
- Meni hatto ota uyimda tinch qo‘ymaysizmi endi. Dam olish uchun shu ozgina fursatni ko‘p ko‘ryapsizmi menga?

- tuuut-tuuuut......tugadi)))

P.S: Rasmni qachon tushunib yetsangiz, o‘shanda ayollar tilini ham tushunib yetasiz))

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿