🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
701 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Гулсанам опанинг рўпарасида ўтирган Азизбек айни дамда холасига айтмокчи бўлиб юрган сўзларидан гап бошлади.
Институтдан амалиёт хисоботини вактида
топширмагани сабабидан укишдан хайдалгани , келаси йилларда тикланиб укишни тугаллашини ва буларни онасини ранжитмаслик у-н сир саклаб келаётган хакида айтиб берди.
Хаммасини эшитиб турган холаси Азизбекка караб, онасига узи тушинтиришини ва Азизбекни бекор колмасдан дўсти б-н ишга туширган дўконни савдоси б-н яхширок шуғулланишини айтди. Кечга томон
уйига боришини айтиб Азизбек холасининг хонадонидан чикиб катта йўл бўйида кетаётиб фикрларини жамлашга ўринарди. Бир танишининг дўконидан сигарет олиш у-н кирганида ёнига Мансур исмли йигит келди.

Мансур "Кишлок хўжалиги институти"да ўкир ва Дурдонанинг кишлокдоши эди. Азизбек Дурдонани айтиб берганлари ва ўша институтда ўкийдиган дўсти Шерзодбек оркали хабари бор, лекин Мансур б-н кўп гаплашмаганди. Мансур кўл бериб куришганларидан кейин Азизбекни Дурдона б-н "Жахон бозори"да кўрганидан гапни бошлади. Азизбек Мансурни хотиржам эшитиб турарди.
-Ошна сизни кечаги куни бозорда бир киз билан кўрдим, у киз кимингиз бўлади?, деб сўради.

Ўша куни Азизбек Дурдонани харид учун
"Жахон бозор"ига боришини билиб, биргаликда боришган эди. Дурдонани хурсанд килиш максадида Дурдонага ёққан бир кўйлакни олиб бергани ва кайтишда Дурдонани уйигача кузатиб кўйганди. Бозорда бўлишгани аник, , лекин Азизбек Мансурни учратмаган ва Азизбекнинг
Дурдона билан бирга юриши бу бола у-н нега кизик?
-Ха исми Дурдона, бирга харид учун боргандик. Адашмасам хамқишлоғингиз?деб Азизбек савол б-н Мансурни кўзларига тикилиб каради.
-Бизни кишлокдан , акаси б-н ёшликда ошна бўлганмиз... Дурдонани бошқа йигитлар билан кўп учратганман, сизга тўғри келмаса керак. Кандай кизлигини билмайсиз? деб Мансур Азизбекка безлигини намоён килаётган эди.
-Исмингиз Мансур эдими?...
Хозир менга бир вактлар сизга ошна бўлган Элёрбекни синглиси хакида гапираётганингизни биласизми?, деб Мансурга Дурдона хакида хаммасини билишини етказиб кўймокчи бўлди.
Бу сурбет бола Азизбек Дурдонанинг акаси
Элёрбекнинг исмини айтилиши билан кўп
нарсани билишини фахмламаганди.
-Дурдона сизга тўғри келмайди демокчиман деб Мансур ўзини "хамхўр" либосига ўтди.
Азизбек бу сўзлардан рупарасида турган
сурбетни Дурдонанинг ортидан юрган,лекин "жавоби"ни олиб аламда юрганини сезди. Мансурни ғазабини келтириб, жиғини эзиб кўйгиси келиб озгина хазил килди:
-Мана шу қизга уйланябман, якин кунларда
тўйга айтиб уйингизга бориб коламан, деди. Бу сўзни ўрнида киз хакида суриштиришга тушишини хохлаган Мансур шимини чўнтагидан
сигаретасини олиб оғзига тутди. Хатти-
харакатини кузатиб турган Азизбек пальто чўнтагидан ёндиргич(зажигалка)ни
олиб ёкди ва Мансурга якинлашди.
Мансур лабидаги сигаретасини чукур тортиб, тутун кайтиб чикмасидан яна гапира кетди.
-Ошна сизни яхши танийман, бирга яшаб
кетолмасанглар кизни кийнайсиз, бахтини
ўйланг -деди Мансур жириллаб.

Хозиргина Дурдонани бўхтонга аралаштирмокчи б-б турган сўтак уларн бахтли яшашини ўйлаши Азизбекни ғашини келтирди. Мансур хакида дўсти Шерзодбекнинг курсдошларидан эшитган, эшитганлари куракда турмас гаплар эди. Шунинг у-н бу йигит б-н узок гаплашишни хохламай Азизбек жиддий охангда:
-Мансурбек мени Дурдона б-н қандай
яшашимизни Аллох хал килади, сени рад
килса айбни ўзингдан қидир! Бировдан айб қидиргунча хулқингни ўнгласанг бўларди. Бу гапларни сен хакингда яхши билганим у-н айтябман. Мени сен ошна дема, ошналикка бу тил билан арзимайсан, деб ёкасидан ушлаб давом этди:
-Яна Дурдона хакида гап очганингни эшитсам тилингни кесиб бабовларга бераман - деб бир сўрган эди. Мансур вазнини йўкотиб чайқалиб бир-икки кадам сурилиб колди. Азизбекни жахли чикаётганини кўриб дўкон эгаси Дилшодбек узига якин булган Азизбекни тинчлатишга ўтди.
Газаби секин чикиб, тез ўзини босиб олишга одатланган Азизбек дуконнинг токчасида турган очилмаган сигарет пачкасини олиб Дилшодбекка сигаретни пулини узатди. Дилшодга караб:
-Олдинга мана шунақа ғийбатчиларни
якинлаштирма касофати уради - деб ташкарига чикиб кетди.

Йўлда Азизбек ўзига-ўзи "бунақа хунасани адабини бериб кўйишим керак эди, Дурдона шу мишқи билан учрашиши керакми? Ишини битириб олиб бошка қизлари сингари хомиладор килиб кўядими ёки докторга бори бокиралигини тиклатиб бирорта ахмоққа эрга тегишга кўндирадими?" гапириб аламини олмаганидан ўзини Дурдона олдида айбдордек хисоблади.
" Дурдонани нега ёнини олди ,севиб колганми...?"

Дурдонанинг ор-номуси, бокиралиги
ўзининг номусидек химоя килишга ваъда берган Азизбекка у-н уни тушинган Дурдона ёнида бўлиши, Дурдонага эса унга ишонган Азизбекнинг борлиги етарли эди. Азизбек уйига келиб дарвоза хонада осилиғ турган бокс қопи(мешок)ни уриб роса аламдан чикди.

Дурдона уйига бориб ота-онасига бир дугонасини уйида булгани биргаликда чеварчилик урганишга боришини айтди, бундай ёлғон гапиришга мажбур эди. Чунки ўзига якин дугоналари турмушга чикишган ва Азизбек б-н кунларни ўтказганини кандай айтади. Болалик йилларда хар кандай инжиқлигини кутарган ота-онанинг унинг бегона йигитни уйида бир пайтлар ётиб колганини ўтара оладими, кизининг ярим жон эканини билган ориятли ота кизини жахл устида сўйиб ташлаши мумкинку. Кимга кийин, фарзандлари ва хўжайнининг кўзига караб муросага келтириб турувчи муштипар онага кийин бўлади. Лекин Дурдона бундай гузал онларни кимгадир айтгиси келади, ўйлаб-ўйлаб охири синглиси Одинахонга
айтишга карор килди. Кундузи уй ишларини бажариб юрган синглисига ёрдам берди. Кечки овкатни еб олишганларидан сўнг кизлар ўз хонасига кириб кетишди. Опа- сингиллар бир неча кундан бери гаплашишмагани у-н бир-бирини соғиниб колишган эди.Cинглиси уйи ишлари б-н овора б-б дарсларини
такрорлай олмаганди. Китобларини вараклай туриб опасидан қайси дугонаси б-н юргани ва кайердаги курсларда чеварчиликни урганмокчилигига кизикиб сўраб колди. Дурдона бироз иккиланиб туриб синглисига сўнг Азизбек хақида айтиб бера бошлади....

Дурдонанинг хис хаяжон билан айтиб
бераётганларидан опаси Азизбекни севиб
қолгани ва у йигитни бир қўрмоқчи б-б опасига бирор кун учрашувга бирга олиб чиқишини илтимос килганид Дурдона вакти-соати келганда таништириб кўйишини айтди. Опа-сингиллар бир-бирига мехрибон эди. Ойқиз хатто опасини эхтиётлаб уй ишларини, кўпрок ўзи бажарарди, бундан Дурдонанинг "касал б-б колмасин деб ишлатмаябди" дея кўнгли ўксир эди. Опа-сингиллар ширин сухбатлар оғушида уйқуга кетишди....

Дурдона туш кўрди: "Тушида Азизбек акаси оқ тулпор миниб Дурдона б-н сайр қилиб
юришибди, улар чиройли бир боғда ўтиришганда бирдан шамол кўтарилиб тулпорни кўтариб кетди...
Буни кўриб Азизбек Дурдонага "шу ерда мени кутгин, тулпоримни топиб келиб сени олиб кетаман" деб шамолни ортидан югуриб кетибди. Ортидан бор овози б-н "Азизбекакааа !"деб бакирар, лекин овозини узи хам эшитмасди". Бирдан уйгониб кетган Дурдона "Аллохга шукр тушим экан"деб, ташкарига чикиб юз кўлини ювиб келиб жойига ётди.

Душанба тонгги соат 04 :15 ўтган эди.
Кеча асаби бузилиб тунни китоб ўкиш б-н утказган Азизбек Душанба тонгида Сайёра б-н учрашиб очикчасига хамасини узил-кесил хал килмоқчи эди. Сайёра б-н учрашув белгилаш у-н кўл
телефонидан кўнғироқ қилиб келишиб олди, хар доимгидек хокимият олдидаги "Пед. коллеж" ёнида кафе "Хот-дог".

Учрашувда Сайёранинг йиғлагудек кечирим сўраши, қайтиб бундай холатни такрорламаслик ваъдаларини эшитиб ўтирган Азизбек Сайёрани яна бир марта синашга карор килди. Ва уни
кўнглидагини топгандек Марғилон марказида жойлашган боғларнинг бири "Маъмуржон Узоқов" боғига олиб борди. Кор бўлгани у-н боғда одамлар сайр килиб юришарди, улар орасида кўлларини ушлаб олишмаса кочиб кетгудек б-б юрган йигит-кизларни учратиш аник эди. Азизбек б-н Сайёра хам бир оз айланишганларидан сўнг арчалар остидаги скамейкага келиб ўтиришди. Cайёра муомаласини ўзгартирмаган олдингидек самимий сухбатлашарди.
Онасининг дугонаси уйида байрамни кўнгилдагидек ўтказа олмагани туни б-н Азизбекни ўйлаб чиққани ва бир хафтадан ортик уни кутиб юрганини айтди, лекин қўл телефонга қўнғироқ қилиб кўрмокчи бўлгани, аммо онаси кўл телефонни олиб куйгани хакида гапиришни унитганди. Бу эса , албатта, Азизбекда шубха уйготиши аник
эди. Азизбек шубхасини ичига ютиб сабр
килишни танлади, у хам муомаласини
узгартирмаган холда юраверди. "Мехр-кўзда.." деганларидек бу икки севишганлар бир неча ойдан бери учрашишмас, бирида имкон топилганда иккинчиси банд буларди.

Азибекни кунглида Сайёра сохта, юзаки моумала килаётгандек туюларди. Балки бундай уйлашига хаётига кириб келаётган Дурдонами ёки Сайёрани онаси дугонасининг ўғли Элёрга узатмокчи, кизини бахтини уйлаётган Саломат опами?Азизбек Сайёрага хиёнат килди, Сайёрага нисбатан нохаклик килгандек кунгли ғашланарди. Худди шу фикр янги йил окшомида Элёр б-н тонгача сухбатлашиб утирган Сайёранинг юрагини тирнарди, афсуски хар иккиси хам буни очик айтишса тушимовчилик окибатида ажралиб
кетишларидан кўркарди.

Аллоҳнинг иродаси б-н булар узок шахарларда оила куришлари ва фарзандли б-б куп йиллар утиб бир-бирига рўбаро келишганда уялиб колишларини кайердан билишсин?!
Кечга якин Сайёрани уйига кузатиб
куйган Азизбек кунгли ёришгандек уйига
келди, овкатланиб булгач телевизорда
кино куриб утирганида кушниси Нодирбек
чикди. Янги "Қашқирлар макони" турк сериали олиб чиккан эди.
Улар тонгача бир-бирига хазил килишиб
сухбатлашар, Нодирбек олдингидан хам
кувнокрок эди. Нодирбекнинг кувноклигига сабаб севган кизи Гулжахонни ота-онаси розилигини
олгани ва бахорга чикиб туйлари булиши эди....
Азизбек куп ишларини тухтатиб купрок
вактини савдо б-н банд килиб олди, хатто
Дурдона ёки Сайёра б-н учрашувга чика олмаганидан уларга савдо дуконига боришни айтарди.

Февраль ойининг 20-кунларида савдодан
толикиб ётган Азибекни кул телефони
чакириб колди. Кечкурун Азизбекни икки
инсон безовта кила оларди уларнинг бири Дурдона булса, иккинчиси Шерзодбек эди. Гушакни кутарганида дусти
Шерзодбек дадасининг ахволи оғирлашиб колганини айтди. Ахмаджон тога клиникада даволанганидан кейин анча яхши б-б колган, уйига кайтиб невараларини уйнатиб овунарди.
Бирок, яна касали хуруж килиб оғир холга
тушганди. Тез ёрдам келиб ахволи оғирлигини оила аъзоларига сабр
тилаб кетганини Азизбек Шерзодбекни уйига соат: 22:20 да борганида билди.

Уша куни Азизбек Шерзодбекка
хамдард б-б олдида колди.
Шерзодбек отасининг олдига кирганида
отасининг кузлари маъюс тортган, уғлига
"онасини эхтиёт килиши, доим ёнида кадрлаб кунглини оилши, уйланиб серфарзанд булиши, ака- ука, опа-сингиллар ахил булиши кераклигини" айтишга мадори етмасди. Отасини холини куриб кузига ёш келган Шерзодбекка
ота куч топиб "сен йигит кишисан, йиглама , Аллохнинг иродаси бу!
Аклингни йукотма, оилага мехрибон
бул... Онангни чакир!" дея олди.

Хонага Матлубахон ая кузларида ёш б-н кириб келди, ортидан Шерзодбекни акаси
Шохрухбек аёли б-н киришди. Ахмаджон тога гуё улар б-н хайрлашаётгандек бирма-бир караб олди.
Бироз узини тутиб, секин лабларини
кимирлатиб сузлай бошлади.
"Углим Шохрухбек энди оилани каттаси
сенсан. Онанг, уканг, опа-синглингни хафа
килма! Хар доим холларидан хабар ол, уканг укишини тамомлаб булгач ишга ёнинга ол. Хаммангни кулимдан келганича
уйли-жойли килдим. Укангни уйлаб куя десам кунмади, уканг хам тезрок оила килсин. Яхши инсон б-б, яхши амаллар килишсанг савоби тегади. Юз куришиш киёматга колябди. Яхши ,ёмонимга рози булинглар! Онаси куп сиқилма, Аллохдан келганмиз ва яна Аллохга кайтамиз! Мен сендан розиман. Сабрли бул."деб жим б-б колди.

Оила аъзолари отасини толиктириб
куймаслик максадида ташкарига чикишди. Шерзодбек отасини ёнида колишни истади. Ахмаджон тоға Шерзодбекка
бир икки оғиз суз айтдида, омонатини
топширди....
...
Давоми бор
/ Д И Л О Р А /
💥ҚИСМАТ ёҳуд ҚАЙТАР ДУНЁ ҚАЙТАДИ. 3-қисм.

Гр: https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

Қиш кунлари 21-феврал кечаси соат 03:25
эди. Азизбек ўша кунлари қатик совук
бўлишига карамай сахар вактда келар, кеч
кииши б-н уйига кайтарди.
У 20 кун фотихага келганларни кузатиш ва
дустини, онаси Матлубахон аянинг дардига
шерик булиб туришни узининг дустлик вазифаси деб биларди. Кун кетидан тунлар кириб борар, совук хам бўшашиб куёш одамларни тушингандек ерни қиздиришга уринарди...
Қишни кувиб келаётган бахор чиройини
кўрсата бошлаганди....

Бахор келиб олам гўзаллигини намойиш
кила бошлади. Эл-юрт жам б-б ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишган, ёш йигит-кизлар туйларига тайёрланишар. Ота-оналари эса
бахорга колдирган туйларни тезлаштириб
юборишганди.
Кунларнинг бирида икки дустни излаб синфдошларидан Зокиржо кидириб келди. Зокиржон "Чет тиллар институтида" ўкир ва курсдоши Зилолахонга совчи кўйганди.

Икки дўст Азизбекни уйида бўлишини билиб тўғри ўша ерга бориб тўғри килганди. Хонадонга кириб салом- аликдан сунг узига якин олган бу икки дўстни икки кун ичида буладиган никох тўйи муносабати б-н излаб келгани ва уларни туйда мехмон бўлишидан хурсанд булишини айтди. Бунга жавобан иккисидан хам табрик сузларин эшитди. Аммо Шерзодбек азадорлиги у-н
нахорги ошга бориб кайтишини айтди.
Азизбекни эса вакти бор, кўп вактларини
савдо дуконида ўтказаётган Азизбек бир кун олдин бориб кўлидан келган хизматни бажаришини билдирди. Зокиржон б-н бир соатча ёшликдаги шўхликлардан
сухбатлашганларидан сунг хурматини жойига кўйиб кузатиб кўйишди.

Баъзан инсон ёлғизликни кўмсаб колади. Дўстларини кузатгач Азизбек хам
хонадонда ёлғиз колди. Дурдонага ва Сайёрага кунғирок килиб бироз сухбатлашиб ухлашга ётди, негадир уйкиси келмасди....

Эртаси куни Азизбек холасига Зокиржонни
туйи бошлангани ва у уша ерда булишини
айтиб куннинг иккинчи ярмида киёв журалигини унитмаган холда узини тартибга келтириб Зокиржон хонадонига йул олди.
Хонадонда шодиёна, оиланинг кенжа фарзанди Зокиржоннинг кўзларида кувонч билиниб турарди. Азизбек синфдошлари б-н кам учрашарди, бирор самоварда тупланиб колишса таклифлари б-н у албатта борарди. Хозир синфдошлари б-н куришиб кунгли кутарилган булсада шу кунларда негадир кўнглини коронғулигидан ёришиб кетмади. "Балки, кечкурун яхши ухлай
олмаганимга кунглим ғашдир" деб узини чалғитишга уринди. Аммо....

Кеч кирганда Зокиржонни якин ошналари
бир маслахатга келиш у-н икки хонани
тулдириб утиришди. Йигилганлар ичидаги журабошининг маслахати б-н хамма эртанги кундаги топширикларини олишди.
Олдинги туйларда журалар ичида Азизбек
бошкарувчиликни уддаларди,кейинчалик
укишларини колдирмаслик учун синфдошлари ичидан харакатчан Элбекка журабоши булишни топширганди.
Туйда жураларнинг вазифаларини яхши
билган Азизбек дусти Шерзодбек б-н туйга
кушган туёнани Элбекка топшириб, узига белгиланган келин-киёвни шахар айлантиришга олиб чикадиган машинани нахорги ошдан к-н туйхона олдида булишини айтди. Зокиржон туйни шахар имомларининг маслахати б-н туйда "амри -маьруф" булишини айтганида, нахорда ёш келин-киёв у-н келадиган машинани келинни хонадонидан олиб келиш у-н фойдаланишига рози булди.

Азизбек диний билимдан хабари борлигини билган Зокиржон туйда амри-маъруф килиш у-н келадиган кори б-н ёнида утиришни илтимос килди. Билими канчалик куп ёки оз булишидан катъий назар "Калбнинг йуналиши ва такдир
Аллохни измида, инсонга берилган акл
тарозига куйиб иш куришни" шиор деб билган Азизбек иложсизликдан Зокиржоннинг илтимосини рад қила олмади.

Тунни Зокиржонни уйида кариндошларига
ёрдам бериб утказган Азизбек Сайёрага
кунғирок килиб саломатлиги ва укишлари хакида сўради:
-Рахмат, узингиз яхшимисиз? деб берилган
Сайёранинг саволига
-Яхшиман, Зокиржонни хонадонида
хизматдамиз. Бугун негадир кунглим гаш куни буйи иш б- н чалгитсамда ёзилмади, шунинг у-н кеч булса хам сени безовта килябман, деди Азизбек.
-Азизбек ака уйингизга бориб яхшилаб дам
олмабсизда, эрталаб яна туйга бораверардингиз деб мехрибонлик курсатди Сайёра.
-Уйда ёлгизликдан уйким кочиб, ухлай
олмайман -деб жавоб берди.
Азизбек олдинлари бундай холатга тушмасди, Дурдона б-н бирга вактларини утказганларидан сунг уйда ёлғиз колса назарида уй домига тортиб кетаётгандек сиқиларди.
- Яхшиликка булсин! Дустларингиз билан б-б эртага кунглингиз коронғуси таркаб кетар. Мендан хавотир олманг! Дугоналарим б-н дарсларни тайёрлаб олдик , хозир ухламокчи б-б тургандим деди Сайёра.
-Ундай булса вактингни олмай, бирор муаммо булса тортинмай кўнғирок килавер! Ширин тушлар кур деб хайрлашди. Кеч булиб колгани у-н Дурдонага кунгирок килишни истамади.
Зокиржонни уйида Азизбекдан ташкари яна икки Зокиржонга кушни булган синфдошлари бирга колишганди. Шунинг у-н яхши ухлай олмади. Cахар уйғонишиб туйнинг нахорги ош дастурхонини безатишга киришиб кетишди.

Шу куни эрта ухлаган Дурдона тонгда туриб юз-кулларини ювиб синглисидан олдин ховлиларни супириб сидирди. Синглиси уйгонгунча барча уй ишларини бажариб оила а'золарини нонуштага таклиф килди.
Акаси Элёрбек кунлар исиб колганидан
хурсанд б-б ишлаб келиш у-н Россия
вилоятларидан Новосибиргаота-онасининг розилиги б-н кетганди.
Дастурхон атрофида утирган отаси нонушта килиб булишганларидан сўнг сафарда юрган угли омонлиги ва кизларининг бахтини тилаб дуо килди. Оила аъзолари уз юмушлари б-н кетишгани у-н Дурдона уйда узи колганди.
Эрталабда боши оғриганига эътибор килмай "утиб кетади" деб куя колган Дурдона кундузи огрик кучайиб боришидан бетокат бўла бошлади, аксика
олиб уйда хеч ким колмаган.

Бундан бир йил олдин шундай бўлган ва
доимо назорат килиб юрувчи докторига
мурожат килишиб больницада 2 ой ётганди. Хозир кунглига ўша касали кузгани келсада "анча кучга кириб колдим, балки касалим безовта килмагандир" деб уйлади. Лекин касаллик авж олиб уни хонасидаги диванга ёткизиб куйди. Дурдона кул телефонини олиб синглисини уйга тез етиб келишини айтди. Синглиси эса тез кайта олмаслигидан энг якин билган кишиси Азизбекни ракамига кунгирок
килишга мажбур булди.
Туй хизматида овора б-б юрган Азизбек
Дурдонанинг биринчи кунғирок килганида
эътиборсизлик б-н оғрик колдирувчи дори ичишни таклиф килиб куйди.

Туйхонага келинни олиб келишганларида
Азизбекни Дурдона яна "тез келмаса
Дурдонанинг холи ёмон бўлишини"
айтди, маълумки туйхона шовкини остида
Дурдонанинг гапларини яхши тушинмаган
Азизбек ташкарига чикиб Дурдонага кайта кунгирок килди. Дурдонанинг овозидан ахвол уйлаганидан жиддий тус олганини сезиб тез етиб боришини айтиб гушакни
учирди. Хозиргина келин-куёвни олиб келган машина эгаси Азизбекка кадрдон булган Хамидакага
-"Зарур иш чикиб колди ,тез бориб
келишимиз шарт!" деди.
Туйхонага кириб журабоши Элбекка зарур
иши борлиги, хозирок бормаса булмаслигини ва Азизбекни урнини билдирмай туришларини илтимос килди ва туйхона хизматида ёрдамлашиб юрган синфдошларидан Шукриллони бирга олиб ташкарида кутиб турган ок рангдаги "Lacetti"га чикишди.
Вазиятни тез англаган хайдовчи машинани катта йул ёкасига чиккани елдек учириб кетди...

Машина ичида кетаётган бу 3 кишининг уйлари узгача, хайдовчи хизматини
халол бажариши ва унга яраша хак олиш эди. Шукриллони эса Азизбек б-н бирга кайерга кетишаётгани кизиктирарди.
Аллоҳга таваккал иш кўриб ўрганган Азизбек эса Дурдонанинг соғлигидан ташвишланиб савдо дўконидан кўпрок пул олмаганлигини эслади. Синфдоши Шукриллодан пул сўрашга орияти йўл кўймайди.
Шу вакт ўзига-ўзи "Аллоҳга таваккал" деб
куйди. Буни эшитиб хайдовчи Азизбекка бир караб олди, Хамидакани сергакланишини сезиб Азизбек вазиятни шерикларига кандай
тушинтиришни уйлаб:
-Хамидака, сиз хавотирланманг. Бир
синглимиз бетоб б-б колибди, уни докторга
олиб борамизу ортимизга кайтамиз деди.
-Хўп Азизбек ,сизга кайерга бошласангиз
кетаверамиз , деб кўйди Азизбек хулкини яхши билган Хамид ака.
-Ошна канака киз, бу янгилигу? деб сураб
колди Шукрилло
-Ошна исми Дурдона, менга якин
инсон. Хозир борайлик шароитга караб иш
киламиз, кейин хаммасини тушинтираман, деди узини хотиржам тутиб Азизбек. Бундай дейишига сабаб Дурдона хакида шу ерда айтиб берса Хамид ака нотўғри тушинган буларди.
Азизбек Хамидакага караб
-Касалхонага олиб бориш к-к булса, бирга олиб борамиз. У ерда озгина бизни кутишингизга тўғри келади- деди.
-Ука хотиржам булинг, сиз б-н бегона
эмасмиз деб куя колди кузини йулдан узмай Хамидака. Ярим соатдан ортик йул юришганларидан к-н Кува кишлогига кириб боришди. Азизбек кул телефонидан
Дурдонадан кайси томонга юришни аниклаб Хамид акага тушинтирди.
Дурдонанинг уйи жойлашган кучаси томон
боришганида кучанинг бошида Дурдона
синглиси б-н туришарди.
Дурдонанинг бир томонга огиб туришидан
касаллик кийнаётгани сезиларди.

Машинадан шошиб тушган Азизбек орка эшикни очиб Дурдонани уриндикка утиришига ёрдам бериб юборди. Дурдонанинг ёнидан синглиси Ойкиз хам урин эгаллади. Азизбек
Шукриллога олд уриндикка утиришни ишора килди ва узи машинанинг
бошка томонига утиб орка уриндикка
Дурдонанинг ёнига утирди.
-Узр озгина куттириб куйдик деди
Азизбек айбдор одамдек.
Хайдовчи ва Шукриллога салом берганидан сунг Азизбекка
-Келганингиз яхши булди, уйда дадам хам йук эди деди Дурдона.
Булаётган вокеани кузатиб турган Одинахон жим утирарди.

Катта йулда кетаётган машина хайдовчиси
-Кайси больницага борамиз, деб сураб колди. Бу саволга Дурдона паст овозда"Куйган Ёр даги олдинги номи "сарик больница" булган" касалхонани айтди. Хамидака у ерга олиб борадиган киска йулни билгани у-н машинани шиддат б-н уша куча томонга буриб
хайдаб кетди...

Касалхонага киришганида Дурдонани
даволаб, назорат килиб турувчи тиббиёт
фанлари номзоди Хайдаров Солижон
Мўминович бор эди.
Врач дуронани яхши танигани ун тез хонасига бошлаб кириб кетди. Врачнинг топшириги б-н югуриб у ёкдан бу ёкка шошаётган хамшираларни кузатиб турган Азизбек ва Одинахонлар касалхона кабулхонасида колишди...

Анча вактдан сунг Дурдонани палатага олиб кириб ёткизишди. Азизбекни олдига келиб узини таништирган Солижон Муминович уларни хонасига бошлади. Врачнинг рупарасида утирган Азизбек ва Одинахон опасининг тез олиб
келингани, икки хафта шу ерда даволаниши шартлигини Солижон Муминовичдан эшитишиб бир-бирларига караб олишди. Врач Ойкизни ташкарида кутиб туришини айтиб Азизбекка касалликнинг тугма экани, асоратлари, даволатиш у-н катта маблағ кераглигини сузлаб берди. Азизбекни Дурдонага ким булишини сураганида "акаси буламан" деб ёлгон гапириб куя колди. Азизбек олинган дори-дармонлар та'сирида узига келган Дурдонадан хотиржам булди. Ота-онасини огохлантириб куйган Ойкизни кулига камлар чикиб колса деб озрок пул бериб "синфдошини туйига боришини ва эртаси куни келишини.." айтиб кайтиб кетди.
Дурдона касалидан бунчалик куркишининг
сабаби, касаллик кузгалганда барча суяклари какшаб огрир, узини тик тута олмасди, качонки докторлар умурткасидан кандайдир суюкликни шприц оркали олишиб уколлар килишганида
огрик таркарди. Бу вактда хатто Дурдона
тилини йукотарди.
Бундай холатни Азизбек биринчи марта
гувохи б-б турарди....

Икки кун утиб Азизбек "Қишлоқ
хўжалиги институти"га Шерзодбекни олдига борди, унинг гурухдошлари б- н бирга институт ошхонасида сухбатлашиб утирар экан , Азизбекни маъюслигини курган Обиджонака саволга тутди:
-Азизбек оилангизда тинчликми, куринишингиздан бирор нохушлик булгандек? -деди.
-Ака узим хам тушинолмайман, бир юракка
икки мухаббат... Бир кизни учратиб
колдим. Унга каттик боғланиб колишдан куркябман.
-Нега, у хам сизга шундай муносабатда булса махкам ушланг. Ука, мен хам опангиз б-н учрашиб, севиб оила курганман. Булардан хабарингиз бор- деди самимий Обиджон ака.
-Тўғри, лекин онажонимни розилиги ва у
кизнинг соғлигида...
-Нимага, у кизни соғлиги ёмонми? кизикиб яна саволга тутди Обиджон ака.
-Даволатиш у-н катта маблағ керак , ундан ташкари онамни ризоси у-н узи танлаган кизга уйланишимни келишиб олганмиз деди уйланиб Азизбек.
-Аллоҳ шифо берса киз яхши б-б
колади, онангизни мана биз рози килиб
берамиз, деб хазилга йуйди Обиджонака.
"Туғри, онам рози булар даволата оламанми" кунглидан утганларини айта олмади.
Уларни дастурхонига кўшилган бошка
талабалар олдида мавзуни ўзгартиришди.
Тушликдан сунг Шерзодбек б-н биргаликда
Дурдонадан хабар олиш ун институт орка
томонидаги жойлашган уша касалхонага боришди....

Касалхона кўринишидан курилиш талаб
булсада ичидаги хоналар чиройини саклаб
колганди. Бирин-кетин булишиб икки дуст Дурдона ётган хонага кириб боришди.
-Ассалому алайкум бирдонахон! деб
Дурдонанинг кунглини кутариш у-н Азизбек жилмайишга уриниб кириб келди.
Уларни курган Дурдона урнидан кузгалиб
-Ассаламу алайкум, хуш келибсизлар . Бирдона булолмай колябман Азизбекака -деб жавоб берди.
Дурдонага жавобан Шерзодбек
-Хозирча Азизбек у-н бирдонасиз, келажакда хам бирдона б-б колишингизга
умидвормиз -деди.
Икки дустни куриб Дурдона кувониб
кетганди, айникса уларнинг хазил килишиб
кувнок сухбатлашганидан кувонч ёшлари куринди. Бир соатча мехмон булишганидан сунг Шерзодбек Дурдона б-н хайрлашиб Азизбекка ташкарида
кутишини айтиб хонадан чикди. Хонада колган Азизбек ва Дурдонани юзларида жиддийлик хосил булганди.
-Азизбекака сизга рахмат, бу ерга олиб
келмаганингизда ахволим не буларди -деди Дурдона.
-Рахматни хожати йук, дебжавоб берган
Азизбек жим б-б колди.
Буни куриб Дурдона
-Азизбекака мени ташлаб кетасизми? деб
савол берди . Дурдонанинг кузларидан ёш сиза бошлаганди.
-Бу нима деганинг, жиннивой , мени бошка бировларга тенглама. Сен ташлаб кетмасанг мен сени асло ташлаб кетмайман -деб ёнида утирган
Дурдонани нозик кулларидан махкам кисиб.
-Дурдона хабар олгани келолмасам жахлинг чикмасин, хавотир олма -деб Азизбек уйга кайтишини ва дусти кутиб колганини айтди.
-Азизбекака мени касалим жиддий бу
оламдан ўтсам мени унитиб кўйманг! деб
йиглаб юборди Дурдона.
Азизбек рўмолчасини олиб Дурдонанинг куз ёшларини артиб
-Бундай ёмон хаёлларга борма, бу дунёда
шундай яшагинки ,cендан кейин садокатингни эслаб ку'зимга ёш келсин дейишга деди-ю, Дурдонанинг кунглидаги ва'даларни бера олмади. Азизбекнинг ку'з унгида бирга 3 йил учрашиб юрган Сайёранинг хатти-харакатлари гавдаланиб Дурдонага озор бериб куйиши мумкинлигидан чўчир эди. Ундан ташкари "онасининг ризоси" турарди.

Йиллар ўтиб Азизбек орзусидаги кизни
учратмай юрган дамларида Дурдонанинг
тетикланиши у-н айтилган бу сузларни эслаб чиндан ич- ичидан куз ёш килади.
Кунлар шу зайлда ўтиб борарди. Шерзодбек ўкишдан бошини кўтармайди, онасига хамдард б-б колганди.

Cайёра шахар "тез тиббий ёрдам" булимида амалиёт утказиш у-н ишга жойлашади. Дурдона даволаниб чикиб ота-онасининг багрида булишни истаб уйида юради. T.me/sinovlarihayot
Савдо дуконни ёпишни ёки бирорта ишончли жиянига топширишни у'йлаб юрган Азизбекни холаси Гулсанам опа уйига чакиртириб колди. Хонага кирганида синглиси Севараой фарзанди Жасурбек б-н утирарди. Улар б-н куришиб холасининг чакирув сабабини суради.
-Келганинг яхши булди, кеча онажонинг б-н телефон оркали гаплашгандим. Онанг
институтда у'кишдан хайдалганингдан каттик ранжиди деди муддаога утиб Гулсанам холаcи
-Мен хам бундай булишини кутмагандим. Дукондаги савдолар хам негадир яхши эмас. Укишни тиклаш у-н 2 йил вакт бор, Москвага укамни олдига бориб ишлаб кайтмокчиман- деб иккиланиб суради.
-Опам хам мана шу фикрда, бир хафта ичида йулга чикишинг керак деди.
Бунчалик тез йулга чикишни режалаштирмаган Азизбек 10-апрелгача йулга чикишини айтиб уйига кайтишга тайёргарлик куриб турганида
холаси:
-Ундай булса икки йил ишлаб келавер, келиб ўкишингни тиклаб оласан.... уйланишинг вакти хам келябди-деди.
-Хуп, сизлар айтгандек булади, деб жиянини бироз уйнатиб к-н уйига кайтиб кетди.

Эрта тонгда Дурдона соғлиги
яхшиланганидан хурсанд б-б бугунги кунга
астойдил тайёргарлик килди.
Чунки бугун унинг туғилган куни, ушбу кун 15- март эди. Азизбекка кунгирок килиб, уни туғилган куни б-н кутлади ва учрашувга таклиф килди....
Учрашувга чикишганида Азизбек тилла суви юритилган соатни Дурдонага хадя килди, бу соатни мактаб даврларида пул туплаб олган, "мени ким чин дилдан севса ушанга бераман" деб саклаб келарди. Мана бугун соат Азизбекнинг назарида гуёки эгасини топиб турарди.
Бу соатнинг бежиримлигига караб Дурдона
хомушланди, Азизбек Дурдонани
хомушлигидан:
-Дурдона бу соатни ният килиб мактаб
давримдан бери саклаб келаман, нега
хомушсан? деб суради.
-Рахмат мехрибоним, факат соат хадя килиш севишганлар уртасида яхшилик олиб келмаслигини эшитганман , шунинг ун хайрли булсин деб уйлаб тургандим , деб жавоб берди Дурдона.
Азизбекни Дурдонага курсатаётган
мехрибончиликларидан Дурдона
"мехрибоним" деб атай бошлаганди.
Анча-мунча иримларга э'тибор
бермайдиган, "яхшилигу-ёмонлик Аллохдан" деб билган Азизбек Дурдонани
кулларини ушлаб
-Бундай бемаъни иримларга бошингни котирма, бугун тугилган кунинг юр
сайр килиб келамиз! -деб йул томон бошлади.
Икки хил дунё эгалари кулларидан тутиб боглар айланишиб ,кунгилларини
чог утказишди....

Орадан хеч канча кун утмасдан Азизбекни
хонадонида дустлар тупланишди, бунинг
сабабчиси Азизбек эди, чунки уша куни Азизбекни туғилган куни эди. Кечга якин
дуст, кадрдонлари даврасида у'тирган Азизбекни ку'нғирок килиб Дурдона
ташкрига чикишини айтди.
Кутилмаган ку'нгирокдан хурсанд бу'либ
ташкарига чикканида Дурдона ку'лида совга- саломлар б-н турарди.
-Хуш келибсан Дурдона, озгина шошибсанда эртага учрашишга келишган эдик деб хайрон б-б су'ради Азизбек.

Кундузи Сайёра б-н учрашиб келган Азизбек Дурдона б-н учрашишни
эртаси кунга режалаштирганди.
-Мехрибоним, эртага учрашамиз, совгамни
бугун бериш ниятида келдим. Безовта
килганим у-н узр сурайман, деб ку'лидаги совгаларни Азизбекка тутказди.
-Дурдона мени хижолатга ку'йма. Менга
совганг эмас, сени жонингни омонлиги
керак деб хижолат б-б турганида.
Дурдона ку'чада турган машинани ку'рсатиб,
-Сиз килган мехрибонликни бошка кила
олмайди, факат совгамни кайтарманг. Шундай кунда кутловни эртага колдиришни истамадим. Ташкарида турган машина мени кутиб турибди,
тез кайтишим к-к уйдагилар хавотир
олишади. Эртага учрашганимизда колганини гаплашамиз, деб совгаларни бериб ортига кайтди.
Уйга кириб Азизбек совгани очиб
краганида уша даврда урф булган катта ёкали ку'йлак , ёнида бежиримгина
чаккасига "...мехрибонимга.."
деб ёзилган ру'молча ва бир пачка сигарет бор эди. Ру'молчадаги ёзувни у'киб "анча овора бу'либди" деб кулиб ку'йди Азизбек.

Эртаси куни учрашувга чиккан
Азизбек Дурдонага укасини олдига
Россиянинг пойтахти Москва шахрига кетишини, кайтгунича Дурдонага кутишни, диний илми оз ва Жума кунларидан бошка вактда намоз укимайдиган Азизбек Дурдонага намоз укиб юришини,
намозларида уни дуо килиб туришини
таькидлади. Яхши ишлаб кайтиб келса албатта совчи ку'йишини айтиб Дурдонани хурсанд килди. Азизбекнинг Дурдонани касалини хаёлига келтирмасдан
уйланиш ниятидан кувонган Дурдона
Азизбекни кетиш олдидан уйларида
колиб, унга туйиб олишига
рухсат суради. Бу сузга Азизбек иккиланиб
рози бу'лди. Чунки ку'п вактни бирга утказишга одатланиб колса Россияда ишлаши кийин бу'лар ва хар доим уйга ошикишини сезган Азизбек Дурдонага эътироз билдиролмади.

Жума кунги намоздан су'нг Азизбек
Сайёрани ишхонасидан чикишини кутиб
ташкарида турарди, келишиб олинган вактда Сайёра чикиб "МАЪМУРЖОН УЗОКОВ " истирохат богида сайр килишни таклиф килди.


Davomi ertaga


https://t.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (13-қисм)
Хиёнат.

-Мени танимайсиз. Аммо, энди яхшилаб таниб оласиз? Эшитишимча, мени эримга тегаётган эмишсиз?
Бонунинг устидан муздек сув тўкилгандек бўлди. Нима деяпти бу хотин!
-Опа, н-н-нима дяпсиз? Эрингиз ким?-дудуқланганча савол қотди Бону.
Гапнинг индоллосини айтганда воқеа бундай бўлган экан. Шухрат Россияга бировнинг чақириғи билан эмас, таваккалига кетганди. У ёқда яшаш жойи ва иш топишга жуда қийналади.  Шунда унинг бахтига ёши каттароқ аёл Жайрона учраб қолади ва ёрдам беради. У ёлғиз яшаётгани учун йигитни квартирасига олиб келди. Иш топишига хам катта ёрдам берди. Маош олгунича пулдан хам кўмаклашиб турди. Шухрат Жайрона билан бир квартирада яшашга ийманган бўлса-да, унинг ёши элликка яқинлашиб қолгани бунинг устига ноиложлиги  сабаб рози бўлган кўринади. Шундан сўнг Жайрона йигитга бир илтимосини айтади. Яни, турмуши фарзанд кўрмагани сабаб бузилгани, хозирда эри бошқага уйланиб фарзандли бўлганини тушунтиради. Ўзи хам фарзанд кўришни истаётганини, буни Шухрат билан амалга оширмоқчилигини таклиф этди.
-Узр, опа мен бундай харом ишга қўл уролмайман! Сиз менга катта ёрдам бердингиз, бу тўғри. Лекин, булар хам сабаб бўлолмайди, мени тўғри тушанарсиз.
-Мен сизга харомни таклиф қилмаяпман Шухратжон. Никох ўқитамиз аввало, кейин Ватанга қайтганда сиз мени мен сизни танимаймиз. Келишувимиз Россияда қолади.
Шундай қилиб улар никох ўқитишди ва бирга яшай бошлашди. Бу пайтда Бону  севгидан, согинчдан маст булиб, қаллиғидан  смс кутиб, телефон кутиб юрган хижронли кунларда, туйни уйлаб хаяжондан энтикиб юртан тунларда улар мазза килиб яшаб юришди. Ўша  машум 10 июнда - туй арафасида қилинган қўнғироқ  бонунинг хаётини тубдан ўзгартириб юборди.
-Шухрат аввалги оиласидан хам, қизидан хам воз кечган, фақат мени дейди.-сўнгги зарбани берди Жайрона. Бу билан у бонуга, сен шунчаки эрмак эдинг, Шухрат сени икки карра алдаб юрарди демоқчи бўлгани кундек равшан эди.
Бону кўзларида ёш билан ўтриб қолди. Бу қандай гап! Етим бошимга шунча савдо! Худойим, яна қанча синовларинг бор менга?
Кутибман тунлари тонгимни кутиб
Соғинчим, азобим хижронни ютиб Суйганим бир кампир қўлларин тутиб
Юрганмуш хиёнат шаробин ичиб!

Эсласам титроқдан потирлаб юрак
Хайфми жойнамозда  қилинган тилак
Суйганим севгимиз шаробин кечиб
Юрганмуш хиёнат шаробин ичиб!

Бир умрга татийди энди бу фироқ
Юракка бермайди ишқимиз титроқ
Суйганим юздаги ниқобин ечиб
Юрганмуш хиёнат шаробин ичиб!

-Опа, сенга нима бўлди? – синглиси Бонунинг қўлларидан тутди.
-Тамом!!!-деди қиз ғазаб билан.-Хаммаси тамом!
-Нима тамом опа? Тушунтириб гапирсангчи?
-Поччанг  уйланган экан!
-Нима?! Ё, товба, опа нахотки рост бўлса! Кимдир атай тўйингни бузаётган бўлмасин яна?
Синглисининг саволи Бонунинг кўнглида умид уйғотди. Ростдан-а, балки бу оддий тухматдир?
Хамида синглиси ва ўғлини уйга ташлаб, Шухрат ўқиган институтга ўтди. Унинг бир группадош дўсти хозирда ўқишни битириб ўша ерда ишлаётганинини биларди. Бориб ўша йигитга учрашди. Умиджон аввалига ўзини пайсалга солмоқчи, чап бермоқчи бўлди-ю, аммо умр савдосида адашган қизга ёлғон гапиришга ботинолмади.
-Ха, синглим Шухрат уйланган қишлоғида. Аммо, хотини тили ўткиргина экан. Камига, гап ташийдиган қиз бўлгани учун уни гапини бунга буни гапини унга етказиб Шухратнинг қариндошларини уруштириб қўяверибди. Шухрат олти ой хам яшамасдан ажрашиб кетган. Кейинчалик хотини қиз туққанда хам ярашмади, кўнгли совуб кетган экан. Адашмасам хозир қизи тўрт ёшдан ошиб қолган бўлса керак.
Бўлди, бонуга ортиқча таъриф керакмасди. Буни эшитишга мадори хам етмасди аслида. Ранги қочган қиз, хайрлашишни хам унутиб, уйига қайтди. Хонасига кирди-ю, юзини ёстиққа босганча уввос тортиб юборди. Синглиси бор гапни онасига айтган экан, улар йиғлаб кўнглини бўшатиб олсин деган ниятда қизни безовта қилишмади. Бону ташқарига чиқавермагач, Ёдгоржонни ичкарига киритиб юборишди. Она тўғри тахмин қилган экан. Ўғли кириб онасининг сочларидан, қулоқларидан тортиб ўзига келтирди. Бону ўғлини махкам қучоқлаганча ўтириб қолди.
-Хаммаси тамом! Шухрат ака, шунчалик пасткаш, худбин бўласизми? Нахотки шу пайтгача мени алдаб келдингиз? Нега?! Нима учун ахир? Ростини айтганингизда тушунардимку менам? Мен ахмоқ асранди ўғлим бор деб сиздан минг истихолада юрардим. Сизни бирмас иккита қизингиз бор экан-а, яширибсиз!
Бону энди нима қилишини хал этиб бўлганди. Тўй хақида гап бўлиши хам мумкин эмас. Малака оширишга кетади, каникулда хам келмайди.
Шухрат юрган бу йўлларга қадамини босишданам ор қилади.
Хамида ўғлини ёнига ўтқиздириб, телефонини қўлига олди. Шухратнинг укасига телефон қилди. Шу пайтда қаллиғи билан гаплашишга юраги бетламади.
-Ало, кенная яхшимисиз?-хеч гапдан хабари йўқ қайноғаси қувноқ холда саломлашди. Бону бу йигитдан хам домангир эди. Чунки хар икки кунда телефон қилиб, бўлажак келин опасининг ахволидан хабар олиб турарди-ю, асл хақиқатни яшириб келган экан.
-Шавкатжон, жиянингизни кўриб турасизми?-Бонунинг томдан тараш тушгандек берган саволи йигитчани эсанкиратиб қўйди.
-Қ-қ-қайси жияним?-талмовсиради йигит.
-Акангизни қизчаси-да, қайси жиянингиз бўларди.
-Йўқ, биз билан яшамайди улар?-наилож хақиқатга кўчди.-Борганим билан менга кўрсатишмайди.
-Акангизга айтинг, қизини етим қилмасин! Оиласини тикласин, мени унутсин! Ха, айтганча, Хоразмда хам бир холангиз бор. Келин холангиз, ундан хам бир жиянли бўлгансиз!
-Ие, бу нима деганингиз?
-Бу шу деганимки, мен сизга учинчи кенная бўломайман. Хайр!
14.06.2017 Дониёр
https://t.me/sinovlarihayot
✍🏼 Азобли маломат

"Халқ демайман ўз халқимни ҳам,
Мени Ҳаққа олиб бормаса!"

1998 йилда ёзган шеъримдан

Зиёратдан қайтган отасин,
Пойандозлар солиб кутар У.
Ва кўз кўзлаб ҳожионасин,
Эл олдидан олиб ўтар У...

Тўй қилади, бекларга ўхшаб,
Бойларидан андоза олиб.
Сўнг қарзини тўлайди йиллаб,
Нолиб, нолиб ва яна нолиб.

Бир-бирини қилиб сазойи,
Эр талашар, мол-мулк талашар.
Наҳот кўрлик унинг жазойи,
Ахир шундай яшарми башар?

Текин деса латта путтани,
Югуради бир-бирин уриб.
Ерга кирай дейсан уятдан,
Оломондек халқингни кўриб.

Айтгил, недур исминг, шарифинг,
Қайдан сенда ношудлик, кўрлик?
Ва тобакай сенинг таърифинг:
Шўрлик, шўрлик, бечора шўрлик?!

Нима дейиш мумкин эй, инсон,
Зулматингни ёритмаса шам?
Бир саҳрони қирқ йил кезиб ҳам,
Халқ бўлмаса агар оломон.

Гар десалар, онги мажруҳ, шол,
Руҳим қулаб кетади тоғдек.
Нечун руҳинг ерларда поймол,
Ўқлар тешган йиртиқ байроқдек.

О, тийранроқ боқсам оламга,
Гўдаклар чун ваҳмим келади.
Жаҳолатга чўккан онамга,
Ваҳмим, қаҳрим, раҳмим келади!

Ва бир куни... фарзандинг деса:
"Ўзга юртда султон бўлардим.
Агар халқим халқ бўлганида,
Мен ҳам буюк инсон бўлардим"...

Ана шундай надоматларда,
Соврилмасин авлодлар асри.
Она халқим, руҳингни уйғот,
Токи тугаб кетмасин наслинг...

Сен бўлмасанг шоир бўлмасдим,
Ўзбек деган номингга қасам.
Не қилсанг ҳам ҳеч не демасдим,
Агар сени қаттиқ севмасам!

Халқим, эшит, бу менинг нолам,
Бўлмас ахир дардим ёрмасам:
Халқ демайман ўз халқимни ҳам,
Мени Ҳаққа олиб бормаса!

2024 йил, январь

Гулжамол Асқарова.
Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир,
Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир!

Юнус Эмро
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар учраган  инсон сизга бир яхшиликни олиб келади. Яхшилигини топиш сизга.

Ҳар неъмат сизга куч-қувват келтиради. Шукр келтириш сизга!

Ҳар янги кун сизга имкон беради.
Ундан фойдалана олиш сизнинг иқтидорингизга ҳавола.

Ҳар туйғу сизга ёруғлик келтиради, ёруғлик томонда бўла олишга Сиз масъул.

Ҳар тонг Сизга қувонч, бахт, муҳаббат билан ҳадя этилади. Борини баҳам кўриш сизга!

Машойихлар "Ҳар не истасанг, ўзингдан истагил" деганлар.
Ҳар ҳикмат Сизда, ҳар ҳикмат Ўзингизда!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Оилада бир тарафли жанжал бўлмайди.Бўлса ҳам бир томон жанжални катталатмагани учун тезда унутилиб кетади.Буни ҳеч ким эшитмайди ҳам.Ҳатто икки Ака-ука уйда жанжаллашиб қолиши мумкин.Аммо орадан бир қанча вақт ўтиб ҳаммаси унутилиб кетади.Эр-ҳотин ўртасидаги гапларни ҳам,ўта жиддий масала бўлмаса,ўзаро ҳал қилиш лозим.Қўл синади,аммо енг ичида қолади.Бундан ҳеч кимнинг ҳабари бўлмайди.Қолаверса,Она фақатгина қизини эмас,оиласининг номусини омонат қилиб берган куёвини ҳам яҳши кўриши керак.Унинг яҳши томонларини кўриши,вақти келса буни билдириши керак.Буни кўрган куёв йигит ҳам қайнонасини ҳурматинига лойиқ бўлиш учун ҳаракат қилади,ҳотинига нисбатан янада мулойим бўлади.Яни гул эккан киши тикан олмайди…❗️
Яхши гумон

Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди:

«Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга: «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Аммо мўйсафид алик олмай, индамай ўтиб кетаверди. Ҳакимжоннинг жаҳли чиқди: «Вой-бў, яна мусулмонликни даъво қилгани-чи… Оёғини гўр тортиб турибди-ю, саломга алик олишни билмаса! Ё бурни шунчалик кўтарилиб кетганми? Энди асло салом бермаганим бўлсин!» Жаҳли чиқиб, тутоққан Ҳакимжон чолнинг орқасидан маломатларга кўмиб ташлади. Орадан кўп ўтмай ана шу Абдураҳмон ота бандаликни бажо келтирди. Ўшанда Рамазон ойининг охирги даҳаси эди. Жаноза жумага тўғри келди. Тумонат одам йиғилди. Марҳумни сўнгги манзилга қўйиб келишди.

Одатга биноан Ҳакимжон ҳам эл қатори эртасига Абдураҳмон отанинг хонадонига таъзия билдиргани борди. Отанинг эшик олдида қўл қовуштириб турган ўғилларига ҳамдардлик билдирди, сабр тилади. Марҳумнинг тўнғич ўғли падари бузрукворининг одатлари ва фазилатларини хотирлар экан, гап орасида шундай деб қистириб ўтди: «Кейинги вақтда отамизнинг қулоқлари анча оғирлашиб, унча-мунча гапни эшитмайдиган бўлиб қолган эдилар». Шу пайт лоп этиб Ҳакимжоннинг эсига кўнгилда доғ қолдирган ўша салом-алик воқеаси тушди. «Демак, Абдураҳмон ота ўшанда саломимни эшитмай ўтиб кетган эканлар-да». Таъзиядан кўнгли хижил бўлиб қайтган Ҳакимжон ҳасрат билан «Астағфируллоҳ!» деб юборди. Аликсиз қолдирилган салом учун чолни билимсиз, нодон, кибрли кимсага чиқариб, маломат тошларини ноҳақ ёғдирганига надоматлар чекди. «Ахир кекса кишининг қулоғи оғирлашиб қолиши мумкин-ку, наҳот шунга ҳам ақлим етмаса?» дея ўзини анча койиди…»

Изоҳ: Шайтонгинг энг катта қопқонларидан бири ёмон гумондир. Танишимизда бир кўнгилсиз бизга ёқмайдиган ҳолатни ёки муомалани кўрсак шунда унга узр беришликка ҳаракат қилишимиз керак. Агар шайтонга эргашиб ёмон гумон қилса устига катта гуноҳларни олади. Ва танишдари билан орасини совушига олиб келади...

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир.»
(Ҳужурот 12-оят)
​​• Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

• Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

• Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

• Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, ҳақорат этилиб, хўрланади.

• Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш ҳолда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

• Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай муҳит ўрнини ҳамма билган муҳит эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.

• Бозорда сотувчи билан савдолашаётган пайтингизда, у "Фақат сизга нархидан ўтиб бераман" дейди. Бу каби гапларнинг аксари ёлғон бўлиб, савдонинг баракаси йўқ бўлишига, пулнинг ҳалоллигига футур етишига сабаб бўлади.

• Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

• Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса ҳам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

• Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

• Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

• Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, ҳали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия

Кунларнинг бирида математика фани устозим бир умр ёдимизда қоладиган гаплар гапирди, гапларини намойиш ҳам қилиб берди.
Доскага катта 1 рақамини ёзди ва деди:

"Бу сизнинг тарбиянгиз, одамийлигингиз. Ҳаётда энг муҳим ҳислатлар шулар булади." 1 рақамидан кейин 0 ёзди ва деди: "Бу эса сиз эришган ютуқлар, тарбия билан сизни ўн каррага юксалтиради."

Яна 0 - бу тажриба, қаранг инсон "100"га тенг бўлди.

Шундай қилиб 0 ларни ёзаверди - таълим, мухаббат, омад... ҳар битта қўшилган 0 одамни ҳар сафар 10 баробар юксалтираверди.

Сўнгра устозим қатор бошида турган 1 рақамини ўчирди. Доскада кераксиз, маъноси йўқолган 0 лар қолди...

Устозим деди: "Кўрдингизми, агар тарбиянгиз ва одамийлигингиз бўлмаса, қолган ҳислатларингиз сариқ чақага ҳам тенг эмас."