🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Менга хаёт бағишла:
***


Диёра қанчалик ўзига қарамасин барибир Сарварга унга ортиқча гап айтмас, деярли гаплашмасди. Аммо зимдан кузатаётганини билиш қийин эмасди. Шундай кунларни бирида Дилфуза опа неварасини олиб синглисини туғилган кунига кетди. Бу эса Диёра учун қулай фурсат эди. Ишдан келган Сарварга Дилфуза опанинг маслаҳати билан овқат тайёрлаб бериб ўзи ҳам у билан бир дастурхон атрофида ўтирди.

- Ёқимли иштаҳа Сарвар ака.

- Рахмат. Ўзинг емайсанми?

- Мен кейинроқ ерман. Ширинга овқат берадиган вақтимда.

- Ҳа майли. Унда ўзинг биласан.

- Сарвар ака...

- Нимадир демоқчимисан?


- Мени унутиб юбордизми? Шунчалик тез?

Диёра бор маҳоратини солиб ишга киришдики ролини қойилмақом ижро қилди. Унга қараган одам, чиндан ҳам севги дардида адо бўлибди деб ўйлашарди.


- Бизни муносабатларимиз аллақачон тугаган.


- Аммо мен учун эмас.


- Бу гаплардан энди нима фойда?

- Фойда йўқ. Аммо билишизни истадим ҳолос. Бори шу.


Диёра ортиқ гапирмай Ширинни ёнига кетди.

- Биласанми нима? Ширин мен сенга шу вақтгача кўп айтдим. Деярли бир биримизни тушиниб қолдик. Мен сенга, сен менга ёрдам берасан. Бу учун тезроқ Сарвар акам билан орамзидан чиқ. У ҳам эркак киши. Сени деб етти ойдан зиёд аёл кишига яқинлашмаган. Бошқаси бўларди аллақачон битта яримтани топиб оларди. Аммо мен битта яримта қаёқдаги эмасман. Қизингга ҳам оналик қила оламан. Ўзи шундоғам бувисидан ажралмайди.
Сен эса қайсарлик қилиб ҳалиям кетгинг келмайди. Туришингни бир кўрсанг юрагинг ёрилади. Сен туршак бўлиб қолгансан. Ҳеч вақога ярамайсан. Мен билан осмон ва ерчалик фарқинг бор. Шундай экан энди мендан хафа бўлма. Севгим учун курашаман.



Ширин доимо Диёранинг гапларию ўзини тутишини билиб ётар, афсуски жавоб қайтаришга ожиз эди. Диёра биринчи марта айтганида юраги жуда ҳам қаттиқ оғриди. Кундан кунга уни ҳатти ҳаракатларидан эса баттар хасталаниб борарди. Энг ёмони нима биласизми? Бу ҳеч нима қила олмаслик. Диёра тирик бўлиб тирик эмас, ўлик бўлиб ўлолмасди. Жуда жуда ожиз эди. У шу ҳолатда ҳам шукр қилиб келаётганди. Онаси учун. Онасини гаплари учун.
Энди эса ўлимига мингдан минг рози эди. Майли бунақа ётгандан кўра Диёрага ўрнини бўшатиб берақолсин. Фақат бу азоблардан қутилса бўлгани. Қизига ҳам Диёра қарайди. Шунча вақтдан бери тузалмади. Бундан кейин ҳам тузалмаса керак.

Диёра эндиликда Сарвар Ширинни олдига келишига очиқроқ тор кийимлар кийиб оларди. У сепадиган атирлар Сарварни жинни қилай дерди. Ўзини босишга ҳаракат қиларди.

Навбатдаги электрофарезга боришганда уларга шифокор:

- Бемор ҳам ўзлариз ҳам қийналиб кетдингиз. Менимча қаттиқроқ жароҳат олган шунинг учун шунча вақтдан бери соғаймаяпти,
деди.

- Доктор нима бўлсада охиригача чидайман. Мен тузлашига ишонаман.

Уйга келишгач эса Диёра Ширинни ётқизаётган Сарварга қараб йиғлай бошлади.

- Сарвар ака наҳотки у тузалмаса? Эндигина йигирма ёшга кирди. Синглимга жуда раҳмим келаяпти.

Диёра ўксиб йиғларди. Унга қараб раҳми келган Сарвар уни елкасига қўлини қўйиб тинчлантиришга ҳаракат қиларди.

- Бўлди йиғлама Диёра Ширин ҳали соғайиб кетади.

Шу гапни кутиб тургандек Диёра Сарварни қучоқлаб баттар йиғлашга тушди. Сарвар ҳам нима қиларини билмай қолди. Йиғлаётган қизни кўксидан итарсинми ёки овуцинми?

Бироз шу ҳолатда туришгач Диёра Сарварни қўйиб юбориб узр сўради.

- Узр Сарвар ака. Мен Ширинни бундай ётишига чидолмай кетяпман. Биз у билан жуда аҳил эдик.

- Майли ҳеч қиси йўқ.

Сарвар шундай дея хонадан чиқиб кетди.

Сарвар икки ўт орасида қолганди. Бу энди нафс ва виждон ўртасида борарди.
Нафс:
-Ўзингни қийнаб нима қиласан бир имо қоқсанг қучоғингга киришга шай хурлиқо ёнгинангда турибди ундан фойдалан деса,
Вижон:
-Хотингни шу ҳолатидан фойдаланиб қоляпсанми дерди.
T.me/sinovlarihayot
Неча кунлар икки ўт орасида бир қарорга келолмай юрди.  Дўстининг туғилган кунидан ширакайфроқ қайтгач ўзини тутиб туролмади.

Ширинни олдига киргач  анча вақт Ширинга қараб ўтирди. Дардларини айтди.
- Шириним нега бир сўз демай мени қийнайсан? Сени шу ахволда кўриб юракларим қанчалик эзилишини билсанг эди. Ҳаммасига мен сабабчиман агар ўшанда Шахинани кийимига кола тўкиб юбормаганимда сен тепага кийим учун чиқмасдинг. Бу ҳолатга тушамсдинг. Илтимос ўзингга кел. Мен учун бўлмаса ҳам қизимиз учун ҳаракатга кел. Ҳаммасини эшитасанку. Сени жонидан ортиқ севадиганлар олдига қайт.
Диёра Сарварнинг гапларидан адо бўлай деганди. Ширинни ҳеc қачон таҳслаб менга қиё боқмайди деб ўйлаганди.
Сарвар яна анчагина гапирди ва  ўз хонасига ўтиш учун турганда мувозанатни сақлолмади. Йиқилай деганда тутиб қолган Диёра Сарварни хонасига беминнатгина олиб бориб қўйди. Сарварни хонасига киритгач ортга қайтмоқчи бўлганида йигит уни қучоғига тоетиб олди.
Ўша кеча гуноҳ кечаси бўлди. Айни ўша кеча Ширинни киприклари пирпираб атрофни кўзи билан кузата олди. Унинг илк ҳаракати ўша эди.

- Эрингни ёнида кўп ўралашишинг менга умуман ёқмаяпти.

- Унда нима қил дейсан? Ажрашай десам қўймайсан ҳали иш битмади дея. Ўтган галги бойваччадан зўрға қутилганимиз эсингдами? Мен жуда қийналиб кетдим бу линзада. Сочимни асл ранги билинмасин дея тез тез салонга бориб бўятишимга тўғри келяпти.

- Бир ойга қолмай ўлжани қўлга киритамиз. Кейин эса ялло қилиб яшаймиз. Менга ишон бу охиргиси.

- Сенга ҳам ишонч қолмади. Рашк қилмасанг бу қанақа севги бўлди а?

- Сен севги билан бунақа муносабатни аралаштирма. Мен доим сени севганман ва шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки эҳтиёж. Сен бундан умуман ҳавотир олма сен рашк қиладиган аёллар эҳтиёж қондирилгач бир буюмдек ташлаб юбориладиган матоҳ. Сен эса ўзингни уларга тенглаштириб ўтирибсан. Агар сен ҳам ўшандай бўлганингда аллақачон воз кечиб кетган бўлардим.

- Бу бир тарафлама жавоб бўлди. Мени рашк қилмаслигингчи?

- Бу эса ишимиз шу орқали уларни қармоғимизга илинтиряпсан унутма. Бўлмаса уларга умуман яқин йўлай олмасдинг. Айтяпманку эрингни олдида ўралашиб юришинга  чидолмай кетяпман. Фақат бу охиргиси дея сабр қиляпман. Ишларимиз битгач хоҳласанг ҳам сени ўзга билан бўлиша олмайман. Мендан у вақтда хафа бўлиб юрма.

Сабо учига чиққан афиристлар тўдасидан эди.  Мишка унинг бошлиғи бўлиб ҳақиқий хуштори ҳам эди. Мишка билан шу вақтгача неча неча бойларни ўғилларига қармоқ ташлаб наркотикка ўргатиб анчагина пул соғиб олган кейин эса ўз номига уй машина ўтказиб олиб жуфтакни ростлаб қоларди. Ҳозиргача ўнг бирта бойнинг арзандасини қармоққа туширганди. Ҳар галги овидан сўнг имидж ўзгартиришга мажбур бўлар. Ўзи ов қилган ҳудуддан изсиз ғойиб бўларди. Авваллари Михаил(Мишка)ни ҳеч ким билан таништирмас бу сафар эса одатига хилоф равишда Лочин билан таништириб қўйганди.

Сабо Самадни ҳам бир икки бора авраб кўриб ўзига қизиқиш уйғотди. Шундан сўнг у билан ҳам Самаднинг шаҳар четидаги уйида кўришиб турадиган бўлди. Самад дўстини хотини билан қилиб юрган ишларидан виждони қийналар аммо Сабо уни ўзига оҳанграбодек тортарди. Бора бора Сабо берадиган дорига ҳам ўрганиб қолди. Олдинига бир икки марта текинга дори олгач кейинчалик дорисиз туролмайдиган ҳолга келди. Лочин ҳам худди шундай. Ўз ихтиёрисиз оғуга ружу қўйганди. Энди иккала дўстнинг ҳам фикру ҳаёли дорини сотиб олишда бўлиб қолди. Самад Сабодан олар, Лочин эса Мишканинг мижози эди. Вақт эса Мишка белигилангандан ҳам ўтиб кетди. Икки ой деганда мўмайгина пулли бўлишди. Энди фақатгина Сабо уйни эридан ўз номига ўтказишини сўраши ёки Мишка уй эвазига дори бериши керак эди.

Холмурод ака ўғлининг ўзгариб ранг рўйи ўзгариб қолгани учун кузтишга киришди. Келинини ортидан ҳам одам қўйишни унутмади. Кузатишларидан маълум бўлдики Сабо Самад билан ўйлаганидан ҳам яқин экан.
Самад Сабони олиб шаҳар четидаги уйига кетганини хабарини олгач ўғлига қўнғироқ қилди.

- Алло Лочин қаердасан?

Кайф таъсридан ҳалиям чиқолмаган Лочин бир муддат нима деярини билмай ўтирди.

- Ассалому алейкум. Уйдаман дада.

- Беш минутда офисга кел зарур гапим бор.

Лочин совуқ душ қабул қилиб бироз ўзига келиб олгач отасининг ёнига борди.

- Ўғлим Самаднинг шаҳар чеккасидаги уйига боришимиз керак тезроқ.

Улар машинага ўтиришгач Холмурод аканинг ҳайдовчиси машинани манзил томон учириб кетди.
-Эшик қулф экан. Сенда калит йўқми?

- Йўқ. Мен уни калитини нима қиламан.

Холмурод ака бир амаллаб эшикни очди. Ичкарига эса бир сўз демай бостириб кириб кетишди.

Лочин кўрган манзарасидан дахшатга тушди. Ҳаттоки тили айланмай қолди.

-Сен бу ерда???


****


Диёра қайтиб келавермагач Шириннинг вужудида рашк алангалана борди. У севиклиси унга хиюнат қилмаслигига ишонар амма, ҳозир ширакайф. Диёра фойлалансачи? Ӯзи шундоқ ҳам ярим бӯлган бу жон буткул ёниб битмайдими?


Бардошим етгунча кўнаман,
Кейин,
Вулқон кўз очади юрак сатҳида.
Ишон, дунёлари менга бир тийин,
Мен сени қизғаниб кетган пайтимда!

Бардошим етгунча чидайман,
Кейин,
Бирдек яксон қилар бўрон борлиқни.
Розиман, бўйнимга осиб қўйсинлар,
Энг буюк ҚИЗҒАНЧИҚ  деган ёрлиқни!

Билмадим, бардошим етар қанчага,
Тишимни-тишимга босиб чидайман!
Кейин, юракнинг ҳар ҳужайрасига,
Санчилиб, санчилиб қолар тиғдайман!

Бардошим етмоғи маҳол, шубҳасиз,
Битта нигоҳингга бера олгум жон.
Ўзганинг шамоли тегса сочингга,
Дунёга ўт қўйиб юборгум, ишон!

Азобли, андуҳли ишқ бердинг нечун?
Аллоҳим, ўзингсан якка сирдошим!
Балки рашк ўлдириб қўяр шу бугун,
Балки бир асрга етар бардошим!

Ҳуллас...
Бардошим етгунча яшаб тур.



Аллоҳим илтимос сендан. Фақат Сарвар акам менга хиёнат қилмасин. Асло. Асло бунга чидолмайман. Ширин ӯша кеча ухламай Диёрани жойига келишини кутиб ётди. Диёра дориларни бермагани сабабли уйқуси ҳам келмади.

Давоми бор.
T.me/sinovlarihayot
Менга хаёт бағишла:
Эрталаб кўзини очган Сарвар ёнида ётган қизни кўрдию эсхонаси чиқиб кетай деди.

- Сееен. Диёра бу ерда нима қиляпсан?

- Сарвар ака турдизми? Ҳали вақтлику.

- Саволимга жавоб бер!

- Нима қилардим. Ўзиз кетгани қўймадизу.

- Кетгани қўймасам қолавердингми?

- Нима қилай Диёра қол қийналиб кетдим деганиздан кейин? Мен қолганимга афсусланмайман.
Диёра шундай дея ўрнидан туриб ювиниш хонасига кириб кетди.

Сарвар эса бошини чангаллаганча қолди.

- Эх. Нимаалар қилиб қўйдим. Энди Ширинни кўзига қандай қарайман. Нима бўлса бўлди мен ҳам одамманку. Ҳеч нима бўлмайди. Қолаверса Диёра ҳам мени ёқтиради у ҳам қийналиб кетди. Ширин эса саккиз ой бўляпти ҳамки тузалмаяпти. Мени эса ёшим ҳам ўтяпти. Ҳали кўўўп фарзандли бўлишим керак. Укамни ҳам уйлантириш керак. Бу аҳволда юриб бўлмайди. Ширин ҳам тузалса мени тушинади. Бунга ишонаман.
 
    Диёра эса ювиниш хонасидан чиқиб бир сўз демай кета бошлаганди Сарвар уни тўхтатди.

- Диёра тўхта.

- Лаббай Сарвар ака?

- Муносабатларни тўхтатмаймиз мен бир қарорга келдим. Кейинроқ уйдагиларга айтамиз. Ҳозирча ҳеч ким билмасин.

Диёра келиб Сарварни қаттиқ қучиб олди.

- Рахмат Сарвар ака севгимни жавобсиз қолдирмаганиз учун.

- Сенга ҳам рахмат Ширинга яхши қараётганинг учун.


Диёра ўзида йўқ хурсанд бўлиб Ширин хонасига кетди. Кетар экан ҳеч ким кўриб қолмасин дея атрофни кузатишни ҳам эсдан чиқармади.


- Салом Ширин. Бугун бирам хурсанманкиии. Асло тасаввурингга ҳам сиғдора олмайсан. Сарвар акам мени қабул қилди. Мана орзуларим ушлаяпти. Сени Сарваринг сенга " хиёнат" қилди. Энди сени унга керагимг йўқ. Тўрт муччаси соғлом Диёраси бор уни. Йиғламааа. Йўқ йиғлаб мени раҳмимни келтираман деб ҳомтама бўлма. Мен энди асло ортга қайтмайман. Сарвар меники. Икки қулоғингга ҳам қуйиб ол. Энди соғайиш ҳақида ўйламасанг ҳам бўлади. Тўғрисиямда нима қиласан тузалиб барибир ҳеч кимга керагинг йўқ.


Диёра сочини қуритиб бўлгач яна хонадам чиқиб кетди.

Ширин ўша онда буткул сўнди. Юраги парча парча бўлди. Ҳаммасини кўтарарди хиёнат эмас. У ишонганди, севганди. Севгани эса вафо қилмади. Унинг тўшакка михланиб қолганидан фойдаланди. Ғурури топталди. Кўз ёшлари эса тинмасди. Кечагина Сарвар Ширинни ёнида соғайишини илтимос қилиб ўтирганди. Кечагина сенсиз яшолмайман деганди. Бир кечадаёқ Ширинни бир четга суриб қўйди. Ширин Сарварнинг сўзлари тасирида шу вақтгача ҳаракатга келтиролмаган кўзини ҳаракатини сезди. Шу пайтгача билмаган совуқни ҳис қилди. Энди соғайгани билан ҳаётида нур бўлмаса нима керак. Унга яшаш учун куч ҳаёт бағишловчи инсони хиёнат қилгач соғайиб нима қилади. Сарварсиз қандай яшайди.

Гулзода опа негадир Шириндан хавотир ола бошлади Диёрага қўнғироқ қилганди ҳаммаси яхши деган жавобни олди. Шундай бўлсада барибир йўлга отланди. Етиб келди ҳам.

Дилфуза опа билан сўрашиб қизининг хонаси томон одимлади. Ширинни кўриб эса барчасини тушунди.

- Қизалоғим нечун бунчалар паришон маюс бўлиб қолибсан? Бирор жойинг оғрияптими?

Ширин йиғлаяпсанми? Она қизим сен енгилмаслигинг керак. Мен учун. Даданг учун. Бизларни ёлғиз эркатой қизимизсан. Қандай бизгабу азобларни раво кўряпсан. Шахина ҳам сени оёққа туришингни интизор кутяпти. Тили бирам ширин қизки. Худди ёшликдаги қилиқларингни қилади. Унга ҳам балиқ ёқмас экан. Уч тўрт кун олдин келганимда балиқ едирай десам емади. Худди ўзинг.

- Ассалому алейкум келинойи яхшимисиз?

- Ваалайкум салом. Диёра қизим яхшимисан? Синглинг сени қийнаб қўймадими?

- Йўқ асло. Ҳаммаси жойида. Уйдагилар яхшимилар?

- Ҳа яхши. Келганингга ҳам ўн беш кун бўлибди. Уйингга бориб келасанми?

- Ёғе. Қўнғироқлашиб турибман. Улар ҳам ишдалар кейинги ҳафта бораман.

- Ҳа майли ўзинг биласан унда.
Қани ёрдам берворчи Ширинни ҳаммомга олиб кирайлик.
T.me/sinovlarihayot
Ширинни кийимларини ечишганда унинг орқасига ётоқ яра чиққанини кўриб Гулзода опа жуда асабийлашди. Чўмилтирб бўлишгунча гапирмадию кейин тилга кирди.

- Диёра нега Ширинни ҳаракатлантирмаяпсан?

- Доим ҳаракат қилдиряпман қўл оёқларини.
- Мен сенга қандай ҳаракат қилдиришни айтгандим. Сен уни жойидан силжитмагансан оқибатда ётоқ яраси пайдо бўлибди. Сенга бегона эмас жигарингку. Сендан олдин Саломат қараганда ҳеч бир малолсиз ҳаммасини аъло даражада бажарарди.

- Келинойи менга тухмат қилманг. Ў,и чиққиси келгандирда. 

- Майли бундан бу ёғи эътиборлироқ бўл. Ҳозир қанчалик азобда Ширин. Яна яра ҳам унга жуда азоб бераётгандир.

Сен уни ётоқдаги жойини ўзгартириб турмасанг бу яралар кўпайиб кетади. Сарвар келсинчи шифокорга олиб борармиз. Мен унгача қудамни олдиларида бўлиб турай.


-Қуда, Диёрадан ҳам кўз қулоқ бўлиб турибсизми?

- Қайси маънода айтяпсиз?

- Ишини эплай оляптими? Шуни сўрамоқчи эдим. Ҳозир чўмилтираётганда елкасидаги ётоқ яраларни кўрдим. Бу бир жойдан қимирламай ётиш оқибатидан.

- Вой ўлмасам. Қуда Диёра ўзларизники деб мен унга буткул ишонибман. Яхшиям айтдиз. Энди назорат қилиб тураман.

Сарвар ишлари чиққанини кеч келишини айтиб онасига қўнғироқ қилди. Гулзода опа эса кутгани бекорлигини учун уйига йўл олди.

Ярим кеча қайтган Сарвар Ширинни хонасига кириб олдида бир оз ўтирди. Виждони қийналарди. Лекин шу йўлни танламаса ҳам бўлмайди. У қарор қабул қилиб бўлди.

Шу ҳаёлларда ўтирганида орқасидан келиб қучган қўллар соҳибасига қаради.

- Сарвар ака яхши бориб келдизми? Жуда соғинтирвордизку.

- Яхши рахмат. Ўзинг чарчамадингми?

- Йўўўқ ҳеч ҳам. Лекин кунни ўтиаҳи қийин бўлдида.

- Нега?

- Сиз келавермагач.

- Мана келдимку.

- Айтганча овақатланасизми?

- Йўқ ўртоқларим билан ўтиргандим.

- Унда яхши.

Сарвар ўрнидан турди, Диёра ҳам унинг ортидан эргашди.


  Яна хонада ёлғиз, ночор Ширинни ўзи қолди. Диёра бугун пардоз андозга берилиб кетиб Ширинга овқат беришни ҳам унутганди. Ширин очликдан қийнала бошлади. Ўзи ичгани шўравю компотлар бўлгани сабаб ошқозони ҳам кичрайиб кетганди. Аммо у кечадан бери ҳеч нима истеъмол қилмаганди. Қани энди эри билан амакваччасини кўрмаса, қани эди буларни барчаси туш бўлса. Афсус... Ҳаммаси ҳақиқат. Диёра Сарварни олдида, уни қучоғида. Энди Ширин унга қизиқ эмас. Ширинни ёш эканига ҳам қарамай ийланиб олганди. Ширин еттинчи осмонларда эди. Сарвар акаси учун жонини ҳам берарди. Мана кўряптики Сарвар акаси жонини койитишига заррача ҳам арзимас экан. Шунча неъматларига шукр қилмаганди қадрига етмаганди. Мана ҳаммасидан жудо бўлган. На забони бор ва на оёққа тура олади. Олдинлари бирор нимадан хафа бўлса ўлишни хоҳларди. Лекин ўшанда хато қилган экан. У хафа бўлишига арзигулик ҳеч нарса бўлмасада ўлимга рози экан. Уни юриб туришини ўзи бир бахт экан. Мана узоқ вақт давомида ётиб ҳаммасини тушиниб етяпти.

Суйгани ҳам Ширинни кўз олдида Диёра қучсада унга ёмон гапирмади. Индамади. Шу фурсатгача ҳаммаси ёлғон Диёрани ёлғони дея ўзини ишонтириб ўтирганди. Рост экан. Барчаси рост экан.

****



- Ифлос сен билан танишганимга минг лаънат. Сендай дўстим борлигига ҳам минг лаънат.

Лочинни келиб қолишини кутмаган Сабо дарҳол устини чойшабга ўраб олди.

- Лочин сиз нотўғри тушундиз.

- Овозингни ўчир фохиша бу ҳолатингни бошқача қандай тушиниш мумкин.


- У... У мени мажбурлади. Сизни ўлдираман дея қўрқитди.

- Ҳей сен нималар деб алжираяпсан ўзинг эмасми сизни севиб қолдим кўрмасам ўлиб қоламан деган. Лочин ўртоқ биласан эркак кишимиз. Буни ўзи менга осилганда мен нима қилишим керак эди.


Лочин икки яқини инсонини хиёнатидан дахшатга тушиб қолганди. У ҳаммадан кутсада улардан кутмаган эди. Мана отаси ва шофёрни олдида ер билан битта бўлди.  Уларни уришга шайлангани сезган онидаёқ отаси ва Ҳайдовчиси Лочинни ушлаб турарди.

- Иккаланг ҳам қайтиб кўзимга кўринма. Қўйворинглар мен бу ифлосларга қўлимни учини ҳам тегирмайман. Касофати урмасин. Сени эса тўрт томонинг қибла бошқа уйимга қадам босма.
T.me/sinovlarihayot
- Лочин ака илтимос тўхтанг. Мен бундай қилмоқчи эмасдим. Бу ҳаммаси англашилмовчилик. Илтимос тўхтанг.

Сабо Лочиннинг ортидан қараганча ерга ўтриб қолди йиғлай бошлади. У ҳаётида биринчи марта қилган ишидан афсус чекканди. Биринчи марта шу ҳаётда туғилганига уни ҳаётини барбод қилганларга лаънатлар айтиб йиғлади.
Ўша куни Сабо Мишканинг уйига кетган бўлса Самад эса дўстининг гаплари сабаб икки кун бўшатмай ичди. Адвокатурага борганида эса унинг нарсалари уйига жўнатилганини ва бу ерга қайтиб келмаслигини айтишди.

Лочин тушкунликка тушиб қолди. Биртарафдан хиёнатдан азоб чекса бир тарафдан ҳамма ери қақшаб оғрир Сабо берадиган дорини ҳумори тутаётганди. Бир икки таниш билишлар орқали топди. Фақат укол эмас таблеткасидан. Куни ўшани қабул қилиш билан ўта бошлади. Токи Холмурод ака билиб қолмагунча. Холмурод ака докторларга кўрсатиб бир икки ойга уни соғайтириб олар яна Лочин хумор тутиб чидай олмай дорини қабул қиларди. Бундай давом этиб бўлмаслигини билган Холмурод ака сўрай сўрай Чаман бувини манзилини топиб борди. Сурхоннинг чекка қишлоғида яшовчи бу кампир ёшлигидан бери табиблик қилиб келарди. Бутун қишлоқ аҳоли докторга бормай унга мурожаат қилишарди.

Чаман бувини уйини топиб келишганда феълини ёмонлиги билан ном чиқарган буви эшигини очди.

- Аассалому алейкум буви. Яхшимисиз? Бардам бақувватмисиз?

- Ваалайкум салом. Мақсадга ўт. Мени сен билан ваққилашга ортиқча вақтим йўқ.

- Ўғлимни тузатиб берсангиз.

- Ўғлингга нима қилган?

- У дорига ўрганиб қолган.

- Мен наркаманларни тузатмайман. Бор кетавер.

- Илтимос йўқ деманг.

Холмурод ака қанча ялинмасин Чаман бувини кўндира олмади. Уларни сухбатини эшитиб турган Лочин машинадан тушди. Отасига кетамиз деб айтиш учун улар тарафга юрди.

- Дада бўлди кетамиз юринг.

Чаман момо овоз келган тарафга қарадию кўзларига ишонмади.

Бундан 20 йил олдин 25 ёшида жувонмарг бўлган ўғли қаршисида турарди.

Давоми бор.
T.me/sinovlarihayot
Чаман бувининг яралари янгиланди. Айни уйлантираман деган ёшида автоҳалокат туфайли бу дунёдан кўз юмганди. Ўзи Ўринбой бува билан 18 йил тирноққа зор бўлиб шу Тилаболдини дунёга келтирганди. Ундан бошқа боласи бўлмади. Шу ўғлини ҳам ажал олиб кетди. Чоли эса ўғлидан кейин кўп яшамади икки йилда омонатини топширди. Чаман момо тоғлар орасида уйида ёлғиз қолиб кетди. Ўшандан бери қолган умрини ибодат-у табобатга бағишлади.

Ҳозир эса қаршисидаги йигит марҳум ўғлига жуда ўхшар экан

Чаман момо жуда серҳаракат ва шу билан бирга қариликни бўйнига олмаганлардан эди

Қахри қаттиқлик билан рад жавобини берган бўлса, кейин негадир даволаш қарорига келди.  Агар шу йигит бўлса.

-Шу йигитми оғлинг?
-Ҳа шу. Исми Лочин.

-Майли розиман. Даволайман. Қолдириб кетасан.

-Сиз нима десангиз шу.

-Мени даволашимни ким айтди.

-Музроб овчи мени армиядош дўстим.

-Музроб чолимни шогирдларидан. Чўпонликка ҳам ўзи олганди.

-Ўғлим қандай бўлсада шу оғудан қутулса бўлди. Ўзим сизни рози қиламан.


-Авваламбор Аллоҳдан шифо. Кейин эса иймони ҳали бут бўлса ўзи бу дардни енгиб ўтади.

Тўғрироғи бу дард ҳам эмас, иллат ёки тўқликка шўхлик бўлган.

- Иккаласи ҳам эмас. Кейинчалик ўзи сизга айтиб берар.

- Қани ўғлим кирақол унда.


Ота бола хайрлашиб, Лочин юкларини олиб ҳовло очига кирди. Пастаккина ҳовли бўлсада лекин ораста. Ҳамма жой саранжому саришта эди.

- Мана бу хонага жойлашасан. Чаман момо Лочинга ўғли яшаган хонани кўрсатди.

Лочин жойлашиб олгач ташқарига чиққанида момонинг уйда намоз ўқиб ўтирганини кўриб юраги алланечук бўлиб кетди. Шу ёшга кирибам ибодатларда бардавом экан. Лочин бўлса намоз ўқишни ҳаёлига ҳам келтирмаганди.

Отасининг илтимосию онасининг кўз ёшлари сабаб бу ерга келишга рози бўлди. Аслида ҳам у ўзи тузалишни истарди. Яна бир тарафи эса шаҳардан ўзини танийдиган одамлар даврасидан кетгиси келганди. Ҳаёлида ҳамма қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ҳамма масхара қилаётгандай бўлаверар эди. Ана қаранглар хотинини эплолмаган латта, шуям эр бўлдими, лақма бўлмай ўл, қўш!ачику бу хотини билан дўстини қўшиб қўйган, наркоманку бу ва ҳоказо ўй ҳаёллар  тинмай уни асабларини таранглаштирар аламини нимадан олишни билмасди. Отаси кўп таъкидлайвергач эса кетиш энг тўғри қарорлигига амин бўлганди.


Чаман момо биринчи навбатда Лочинга дин борасида билганларини ўргатди. Лочин хаттоки калимани ҳам билмасди.

- Болам сен анча кечиккансан. Бу сени айбинг эмас сен ўша муҳитда катта бўлгансан. Биринчи навбатда калималарни ёдлашни бошлайсан. Хумор қилган вақтида эса истиғфор айтиб, айтиб мана бу дамлани ичиб турасан. Ҳам танангга куч, ҳам дорига бўлган эҳтиёжингни қондиради.

****


Сабо ўша кетган кунидан бошлаб Мишканинг номардлигига гувоҳ бўла бошлади.  Мишкада Сабодайчинлардан жуда кўплаб экан. У қизларни қандай авраш йўлларини билар ҳисоб рақамлари номига ўтган уйлар бари сохта бўлиб чиқди. Сабо ҳам бир ҳафтача яшагач унга совуқ муомала қила бошлади. Ҳар гапида қизни жеркиб берар деярли эътибор бермасди.

- Сабо тайёрлан сенга янги иш чиқди. Битта зўридан топиб қўйдим. Бугун қнадай бўлиб бўлсада уни гапиритира олишинг керак.

- Михаил нималар деяпсан. Энди унақа иш қилмайсан дегандингку.

-Лочинни ишини охиригача олиб боролмадингку.

- Сен уни ортидан қанча қанча пуллар ишлаб олдингку. Аҳу ҳисобмасми?

- Йўқ азизам ҳали бу кам. Жуда жада кам. Биз бор эътиборимизни қаратиб бу одамдан фойдаланишимиз керак.

- Бўлди сабрим тугади. Бормайман энди.

- Тушунмадим? Мен сендан борасанми деб сўрамадим. Борасан деяпман.

- Менга буйруқ беришга ҳаққинг йўқ. Мен сени қўғирчоғинг эмасман.

-Сени одам қилган ким? Ташландиқ етимчага ким уйидан жой берди? Қами айтчи?

- Мен бу ҳизматларингни ҳаққини ортиғи билан тўлаб қўйганман.

- Сен ўла ўлгунингча бу қарздан қутила олмайсан.

- Севаман деганингчи?



Сабонинг кўзларига ёаҳ келди. Ўзи ҳаётида ҳеч яхши кун бўлмади. Ўз ҳолича яшамади. Доим кимлардир чизган чизиқдан юрди. Энди эса мана ишонгани унга нималар деб турибди. Аслида ўзи ахмоқ Мишкани ёнига яқинлаштирмаслиги керак эди.

***

T.me/sinovlarihayot
Ширин энди ҳар куни бир бора ўла бошлади. Авваллари ҳар ҳафта элефтрафарезга боришса энди ўша 10 кунга тушиб қолди. Эри билан Диёра эса Ширин борлигига ҳам парво қилмай бемалол сухбатлашиб ўтиришади. Гапни орасида Ширин соғайс қолиш қолмаслигини ўзи ҳал қилади дея қарорларини билдириб қўйишарди.   Ширин жойидан қимирлай олсаку бу гапларни эшитмаса чиқиб кетса. У ҳаттоки овозларни ҳам эшитмаслик йўлини қилолмайди.

* * *

Адолатинг қани ҳой, дунёи-дун,
Озорда юракнинг оҳларин суйдинг.
Қодирий ўзи ҳам дод десин учун,
Кумушни бекорга ўлдириб қўйдинг!

Юракдан юракка элтувчи йўлда,
Қоработирларинг шимардилар енг.
Қайсни мажнун этиб саҳрои чўлда,
Тохирни сандиқда оқиздирдинг  сен!

Ёрига етмаган  Ширинлар озми,
Юракхўр махлуққа ўхшайсан гўё.
Айт, олчоқ , шу янглиғ қилмишинг созми,
Айт, яна қай муддат турасан Дунё?

Ҳийлакор ҳисларни  безатдинг чунон,
Ялтир-юлтурлари кўзларда қолди.
Вафони билмаслар бағрингда омон,
Хиёнат нечанинг жонини олди!

Адолатинг қани, ҳой, дунёи дун,
Сенга келганимдан минг пушмоним, минг!
Ахир кўксимдаги митти бир дунё,
Сендақа дунёнинг миллионига  тенг!

Адолатинг қани ҳой, дунёи-дун...
Davomi ertaga 08:00 da

T.me/sinovlarihayot
ЖИН ИЗМИДАГИ ЙИГИТ
T.me/sinovlarihayot
Ушбу воқеани сирдарёлик мухлисамиз Мастура Ёрбоева ёзиб юборган...
Бу воқеа ўтган йили содир бўлганди. Очиғини айтсам, эсласак ҳалигача юрагимизга ваҳима солади. Айни қовун пишиғи вақти эди. Жуда катта жойга қовун экканлигимиз боис, бир укам полизнинг бир бошида ётса, иккинчиси қарама-қарши томонида ётиб қоровуллик қиларди. Албатта, улар ўзларига қулай қилиб чайла ҳам қуриб олишганди. Кечки овқатни бири келиб уйдан олиб кетар, сўнг ўша ерда бирга тамадди қилиб олишгач, ўз чайлаларига жойлашишарди. Шукрки, қовунларимиз ҳавас қилгулик эди. 
— Сергак ётинглар. Шунча меҳнат зое бўлмасин. Мол-ҳол ораласа борми, ҳаммасини пайҳон қилади,— тайинарди отам.
Онам эса ҳамма оналар каби болаларининг ўзидан хавотирда бўларди:
— Бир-бирингдан хабардор бўл. Эҳтиёт бўлинглар. Қўрқсаларинг, бир жойда ётинглар...
Албатта, онамнинг гапидан улар кулишарди:
— Бир-биримизга қоровуллик қилсак-чи, ойи?
— Куласан-а, куласан! Эҳтиёт бўлган яхши-да, — ўзини оқларди ойим.
Ана шундай кунларнинг бирида.

Кўнгли бўшлар ва ёш болалар ўқимасин...
#САБОҚ

-Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?

Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади.Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.

Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингизг-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...Мана ,онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба ҳола дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...

Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!

Феруза Салходжаева.

T.me/sinovlarihayot
​​​​Жохил эр

Жуда ғашим келадиган бир ҳолат бор: Эркак болаларига хаттоки пайпоқ ҳам олиб бермайди. Ҳаммасини хотиннинг онаси тошқилаб олиб келиб беради!
Яхшиям келиннинг онаси бор экан-а? Бўлмаса, болачалар ялангоёқ юрармиди, деб ўйлайман.
Жуда яхши келинчак бор. Ўзининг аёллик тутуми ҳақида у шундай дейди: эримнинг аввал пайпоғини кийдириб, кейин туфлисини ҳам кийдириб, энгашиб ипларини ўзим боғлаб қўяман, эр бўлиб ҳали бирон марта уйдан чиқиб кетишда ўзлари эгилиб туфлиларини киймаганлар. Айтган гапларига бирон марта қарши гап айтмаганман.
Браво дейман!
Чунки камина турмуш ўртоғимнинг оёғига пайпоғини кийдириб, туфлисининг ипини боғлаб қўйган хотин эмасман. Нимага? Турмуш ўртоғим мени оёғининг остига бирон марта эгилтирмаган.
Ҳижолат бўладилар қанақадир.
Энди айнан ўша келин эри ҳақида айтади: Болаларимга ҳамма нарсани онам қилиб берадилар. Ҳатто памперсигача ташилади.
Мен эса каранда эрнинг бу безлигига нима дейишни билмай туравераман.
Ахир, бола уники-ку! Оёғи остида пилдираб юрган хотинини қул, унинг боласини қулвачча кўряптимикан?
Келинчакка "бўлди, онангиз бошқа ҳеч нарса қилиб бермасин. Эрингизга айтинг, шунақа-шунақа нарсаларим кам, олиб беринг! деб тил келиб сўранг!" дейман.
"Опа барибир қилиб бермайдилар. "Бошимни қотирма, ўзи ишдан чарчаб келяпман!" деб гапимни эшитгисиям келмайди" дейди у яна.
-Яхшики, онангиз ҳаёт! Савдога чиқадилар. Бугунча шунақа! Эртага савдога чиқмай қўйишлари мумкин. Хўш, ана ундан кейин нима бўлади?
Ўзингизга савол беринг, менинг ўрнимда бўлганингизда нима қилардингиз? Турмушга чиққан пайтимда ота-онам оламдан ўтишганди. Ўзим жигарларимдан узоқ жойга тушганман. Мени қиз қилиб чиқарган опамникига ҳам анча-анчада борардим.
Келинчак мум тишлайди. Гоҳ-ногоҳ қиммат машинасини ўрнидан жилдираётган куёв тўрага кўзим тушиб қолади. Очкисини ҳам хотини тақиб қўйган бўлса керак, у ечиб қўймагунча кўчада "Нусрет" бўлиб юради!
Шу келин менга яқинда яна телефон қилди: бўйида бўлиб қолган экан, буни эшитиши билан эри болани "олдирасан" га тушиб олибди.
"Опа, шуни гуноҳлигини кўп айтардингиз. Ичимда ишқилиб, шунақа вазиятга тушмай дердим. Мана озми, кўпми хатм қиляпман. Ҳечам шу болани олдиргим йўқ, аммо эрим қўймаяпти. Нима қилсам, бўларкан?"
Нима дейишни билмай қоламан...
Олифта хўжанинг карандалиги энди асабимни қўзғата бошлайди. Шу "керилишига" учта болани боқолмайман деб қўрқармикан-а? Дардни еб туғадиган бу- у эмас, хотин киши бўлса...
Кейин бу боланинг кетига пасперс ташийдиган ҳам у эмас, бир ожиза аёл бўлса...
Бекорга "дўстинг ола қарға бўлса, титганинг гўнг бўлади " дейишмас экан-да!
Солиҳаликни қиёмига келтираман деб яшаётган аёлга нега солиҳлардек муносабат қилинмас экан?
Келинчак боласини олдириб келди. Кейин бир неча марта иситма чиқиб, дўхтирга қатнаганидан ҳам хабардорман.
Мен кеча UZI аппарати ҳақида ўқиб қолдим. У ихтиро қилинган 1945 йилдан бери UZI да қиз жинсдалиги айтилган ёки туғилиши исталмаган 33 миллион ҳомила нобуд қилинган.
Тақрибан бу 2010 йиллардаги Ўзбекистон аҳолиси сонига тенг рақам!
Қуръони каримнинг бир қанча сураларида "тириклай кўмилган қизлар" ҳақида ояти карималар бор.
Қиёмат даҳшатлари тасвирланган Таквир сурасида ҳам очиқ-ойдин билдирилган:
"Вақтики, тириклай кўмилган қизлардан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?"
Менга бугун яна бир аёл ёзди. У ёзган хатдан контекст келтираман:
"Ман аввал фақат одам пули купайса шунақа харом йулга қадам қуяди деб уйлардим ё пули бумасаям харомга юрадиганла боракан 8 йил булган булса эрим 3 та баламга наскича оберган эмас хаммасини аям қилганла тугилганига, бешигига, тугилган кунига, байрамлага, хайитга оберганлари билан катта буляпти."
Мана яна бир шунга ўхшаган ҳолат...
Бир психологни ҳамма ҳар томондан чайнади: Бунақа эркак аёлга нима учун керак дегани учун!
Энди ана ўша эркаклар ўз танасига ўйлаб кўрсин: Чиндан ҳам нима учун яшашяпти?

Ummu Zaynab Ummu

T.me/sinovlarihayot
ДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ХУНУГИ
(Мен яхши кўрган ҳикоя)

Йигирманчи юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчилар ҳам бор. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бир қанча аёллар мукофотга қўйилган катта миқдордаги пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларнинг устидан кулишарди. Марий уялиб бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб тушди. Энди у “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қилинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий ОНА эди. Ҳечким унинг она эканлигини ҳис қилмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаш эвазига ўзларини буюк хис қилишга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандлари халол боқиш ва ҳечкимга муҳтож қилмаслик эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделъер билан суҳбат бўлди. Моделъерга савол билан мурожаат қилишди, у эса кулиб, “Биламан, каллам бўш, лекин вақтим чоғ” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бугунги кўзлар калласи бўш бироқ вақти чоғ аёлларда.

“Ҳаммаси болаларим учун деди ўз-ўзига”. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, нимадир дедингми?” деди. “Ҳечнима, ҳечнима демадим” деди Марий. Марий ҳечнима демасдан кетди !
T.me/sinovlarihayot
Тамер Дурсун

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси
Telba Qoriya (hikoya)
t.me/audio_kitobxona
Sarflangan internet trafigiga arzirli audio Hikoya.
Tavsiya qilinadi
🔥Менга хаёт бағишла🔥

Муаллиф: Шамсинур (Маюсгина )

1-Қисм.


#менгаҳаётбағишла