🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Рисолат доимо ўз билганича иш тутиб доимо овсинини ёмон кўрсатишга ҳаракат қилар овсини қила олмаган ишларни ўзи дўндириб бажариб керилиб юрарди. Рисолат доимо овсинликни рақобат деб ҳисоблар бора бора ишларни ҳам бўлиб олди. Бу бўлиш ҳам албатта ўзининг фойдасига бўлди.
Энг оғир ишлар Гулзода опани гарданига юкланганди. Шунда ҳам Гулзода индамас бамайлиҳотир ишларни қилиб юрарди.

Ахвол шу даражага етдики Гулзода опани еган овқатигача ҳисоблайвергач Рисолатни алоҳида қилиб чиқариб юборишди. Алоҳида уйда ҳам тиниб тинчиб яшамади. Уйда у қолмади уйда бу қолмади дея келиб келинлик уйидан ҳадеб ўз уйига егуликлар ташишни одат қилди.

Бунақа яшаб бўлмасди. Сарвихон ая ўғли Миршодни олдига чақириб гаплашмаса бўлмаслигини тушунди.

-Миршод хотингни феълига умуман тушуниб бўлмайди. Бунчалик ичи қораликни қаердан олади билмадим. Иккита боланг бўлмаганда ажратиб юбориб онаси ўпмаган 18 ёшлисига уйлаб қўйган бўлардим. Афсуски невараларимни кўзим қиймайди. Хотингни фақатгина битта зўр тарафи бор у ҳам бўлса болаларига жуда зўр қарайди. Мен ўзим сизларга хотининг болаларингга қараганчалик ҳам қараган эмасман.

Шуларни ўйлаб ҳам ажратиб юборолмайман. Қолаверса сени ўзингга ҳам яхши эътибор беради. Бундан кўнглим тўқ. Аммо Гулзодага қилаётган муомаласи буни умуман ҳазм қилиб бўлмайди. Ўзи бу урушлар барҳам топсин дея сени бўлак қилиб чиқардим. Шундай бўлсада яна муаммо.

-Яна нима бўлди она?

-Сени топиш тутишинг камайдими? Ишинг орқага кетдими?

-Йўғэ она ҳаммаси зўр. Яна ишларим ривож топаяпти.

-Унда нега хотининг рўзғорингда камчилик борлигини айтиб бизни уйдан нарса ташийди.?

-Мен уйга керакли нарсаларни ҳаммасини келтириб берганманку?

-Билмадим. Болам сендан илтимос оиламизга совуқчилок туширмасин.  Аканг ўзи уста бўлса. Топиши ҳам жуда зўр эмас. Шунинг учун сендан илтимос хотинингни олгинда опамни хувиллаб қолган уйига Чаманзорга жўна.


-Она унақада сизни ойлаб кўра олмайману.

-Мени кўрмасангда оилалариз тинч бўлса бўлди. Қариган чоғжмда келинларимдан нолийман деб сира кутмагандим.

-Ойи мен ўзим Рисолатни йўлга соламан буни ўйламанг. Ўзи уйдан чиққанимиздан бери сиз йўқ жойда яшаб бўларим бўлди. Узоқларга кетсам кўришолмай юрийманми?

-Сен мени гапимни икки қила кўрма. Хотининг шундайлигича қолади. У ўзгармайди.  Аёл қовурғадан яралган. У тўғри бўлмайди. Агар уни тўғирлайман  десанг синдириб қўясан.

-Ойи мен ўзим Рисолатни йўлга соламан буни ўйламанг. Ўзи уйдан чиққанимиздан бери сиз йўқ жойда яшаб бўларим бўлди. Узоқларга кетсам кўришолмай юрийманми?

-Сен мени гапимни икки қила кўрма. Хотининг шундайлигича қолади. У ўзгармайди.  Аёл қовурғадан яралган. У тўғри бўлмайди. Агар уни тўғирлайман  десанг синдириб қўясан.

-Мен кетсам ҳаммаси изига тушадими?
-Тушади. Меб Гулзодадан бирор ёмонлик кўрмадим. У ўзим орзу қилганимдай келин. Ҳамма иши кўнглимдагидай. Мен хотингни ёмонламайман. Феъли шунақа экан. Нима бўлса ҳам ёлғиз эрка қизлигига боради. Шундай экан унда ҳам айб йўқ. Оиланг билан кўчиб кетсанг ўзингга ҳам ўша ерлардан иш топиш осон. Сендай кадрлар ҳар доим ҳар ерда керак бўлган. Отанг чойхонадан келса у ҳам фикримни маъқуллайди.

-Мехмонга бориб тураман. Қизинг Диёра ҳали чақалоқ уни соғиниб қоламан.

-Бўпти ойи бир дуо қилинг мен уйга бориб тайёргарликни бошлай.

Миршод уйга келмасдан аввал ишхонасига бориб ишини Чаманзордаги филиалга кўчирди. Кейин эса бориб хотинига кўчиб кетамиз деди.


-Дадаси нималар деяпсиз? Нега кетарканмиз а?

-Ишимни кўчиришди. Кетмасак бўлмайди.

-Мен шу ерда қоламан. Ҳеч қаерга кетмайман.

-Жиннилик қилма. Кетамиз тур тайёрлан.


Давоми бор.

T.me/sinovlarihayot
Нега доим биз? Нега айтинг?
Ана овсиножим тайёр уйда ялло қилиб яшаяпти. Билсангиз мен эмас у кўчиб чиқиши керак эди. Доим ойиз мени ёқтирмай ўша келинларини ёнини олиб ўтирадилар.  Мен эса бор ёғи икки хонадан иборат мана бу ҳали битмаган ҳовлига келиб ўтирибман.

-Нега ношукрлик қиласан ахир ўзинг эмасми иш қилгандан чарчаб кетганман дея.  Ота онамни ҳам хизматини қилишни хоҳламадинг. Келинойим билан ҳадеб сан манга бординг. Билсанг Гулзода келинойим Абера келинойим билан 5 йил бирга яшаб сен менга боришган эмас. Сен эса бир ойдаёқ ҳамма билан тортишиб бўлдинг.

-Сиз доим шунақасиз...

Рисолат доимги макрини қўллашга киришди. Йиғлай бошлади.
-Фақат мени айбдор қиласиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз қарс икки қўлдан чиқишини? Доим мен ёмон мен айбдор. Улар бегуноҳ. Гўёки фаришта.

Миршод хотини йиғлаганда ҳар сафар овутар унга ён босарди. Бу сафар эса йиғлашига эътибор ҳам қилмади.

-Сенга гапирганни фойдаси йўқ. Кейин Гулзода келинойимга келсак Дилшод уйланиши билан улар ҳам кўчиб чиқишади. Кўнглинг тўқ бўлсин.

-Мен барибир ҳеч қаерга бормайман. Ана ўзиз кетаверинг  ҳар ҳафта келиб турасиз.

-Кетасан. Бўлмаса онангникига жўнайвер. Мени айтганимни қилмайдиган, эрни эр ўрнидан кўрмайдиган хотинни менга кераги йўқ.


-Шунақами ҳали. Кетаман қорамниям кўрмайсиз. Яхшиликни билмаган садқаи эр кетинг

Рисолат шундай деганча тез тез нарсаларини йиғиштириб чақалоғини кўтарганча уйдан чиқиб кетди. Катта қизини эса боғчадан бориб олди. Миршод ҳам нарсаларини тайёрлаб қайдасан Чаманзор дея йўлга чиқди.

Рисолат эрим ортимдан ялиниб келади дея чучварани хом санаганини тушуниб етди.

Орадан бир ой ўтса ҳамки эридан дарак бўлмади. Уйда онаси эса уйингга кетдан бошқа гапни билмайди. Болалари ҳам отасига ичикдими, униси қўйса буниси, буниса қўйса униси тинмай касалдан боши чиқмади. Табиийки ўзлари кўпчилик тиқилишиб қолган уйда Рисолат ва болалари ортиқчалик қила бошлаганди.

Дори дармонга ҳам пули қолмагач Рисолат тиш ёриб ойисидан сўраб балога қолди.

-Мен сенга аразлаб кел дебмидим. Ана бола эрингники. Сен ҳам бу уйдан чиққансан. Уйингга жўна. Меҳмонни ҳам иззати уч кун сен эса бир ярим ойдан бери бошимга келиб олгансан.

-Ойи мен ҳам болангизманку.

-Боламсан ҳалиям. Лекин мен сен ва болаларингни боқолмайман. Уйда учта аканг оиласи билан тиқилиб яшайди. Шуни кўра билиб турибам келганингга ўлайми. Бошқаларни эрига ўхшаб урган бўлмаса,  бир мушт уриб тишингни синдириб ёки кўзингни кўкартирса ҳам мен сени тушунардим. Лекин мен билан кетасан деганига аразлаб келганингни мен қабул қилолмайман. Мени онам десанг уйингга жўна.

-Ҳайдаяпсизми мени? Дадамларга айтаман бу гапларизни.


-Даданг ҳам шу фикрда. Айтсанг айтавер.

Рисолат ота уйида ортиқ қололмаслигини ҳис қилиб ўз уйига равона бўлди. Аммо уй қандай кетган бўлса шундайича турар ҳамма йўқ чанг ва ўргимчак тўри бўлиб кетганди. Эрини излаб қайнонасиникига борди. Қайнонаси ҳам ўғли ўша куни кетиб бўлганини айтди.


-Ойижон энди мен қандай борсам бўлади у ерга?

-Мен манзилни ёзиб бераман. Бирор бир машинани кира қилиб юклариз билан борасиз. Миршодни янги ишхонасини телефони анави ёндафтарчада ёзилган. Қўшнини уйидан чиқиб қўнғироқ қила қолинг. Сўрангчи кутиб олармикан?

Рисолатни қўнғироғига жавобан котиба Миршодни чақириб берди.

-Алло  эшитаман. Ким бу?

-Ассалому алейкум. Миршод ака бу мен Рисолатман.


-Нега қўнғироқ қиляпсан. Сен билан гапимиз тугаган.

-Мен ёнингизга бормоқчиман.


-Келиб ўтирма. Энди кеч.

-Нега унақа дейсиз ўртада болалар бор.


-Сен товуқмия олдинроқ ўйламадингми шуни?

-Кечиринг ҳамма айб ўзимдан ўтди.

Эрини юмшатишга ҳаракат қилиб дарровда ялинишга тушди. Кўряптики Миршод жуда қаттиқ хафа.

-Мени деб бўлди. Болалар ҳам сизни соғниб кўп касал бўлди.

-Кўрдингми нималар қилганингни. Доимгидай  ўзингни ўйлайсан бошқалар жабр кўради.


-Мен болаларни олиб ҳозир йўлга чиқаман. Кутиб олинг.

-Келма юравер ўша ерларда. Қайтиб қўнғироқ қилма.

Миршод шундай дея трубкани қўйиб қўйди. Рисолат бўлса қайта қайта қўнғироқ қилибам тушолмагач қайнонасининг  олдига кетди.

T.me/sinovlarihayot
-Ойи ўғлингиз мени қабул қилиш ниятлари йўқ. Лекин мен барибир бораман. Болаларга қараб туринг мен уйга бориб, кетишга керакли нарсаларни тайёрлай.

Рисолат ҳамма нарсасини тахт қилгач қайнонасидан йўлкира учун пул олиб эрининг олдига жўнади. Қайнонаси тушинтирган манзил бўйича холасининг уйини топиб борди. Кечга яқин кириб борганлари учун Миршод уйда экан. Уларни кўриб олдинига ҳайрон бўлди. Кейин эса истар истамас уйга киритди.

-Дадаси кечиринг. Бошқа гапингизни икки қилмайман.

-Сенга ишонмайман. Ўз билганингдан қолмай ўрганиб бўлгансан. Мени гапимни шу вақтгача ҳам инобатга олмагансан.

- Ундай деманг. Майли охирги бор имкон беринг. Кейин қандай қарорга келсангиз ҳам розиман. Қаранг сизни қанчалик соғинган Насиба.

Рисолат эрини қучоғида ўтирган қизига ишора қилди.

-Бўпти. Унда нарсаларингни жойлаштир. Мен ўзимга етарли картошка қовурганман. Яна бирор нима пиширарсан. Диёра ҳам ухлаб қолибди. Уни мана бу хонага ётқизиб чиқ.

Шундан кейин Миршод бир икки кун хотинига рўйхушлик бермай юрди. Кейин эса ярашиб ҳаммаси изига тушиб кетди.

Мана ўша воқеаларга ҳам йигирма йил бўлай дебди. Орада яна неча бора Рисолат калтак ҳам еб олган. Чунки у умуман тилини тийишни билмасди. Ҳозир анча босилган билан барибир ўйламай гапиришию кўнгилга озор бериши ҳалиям қолмаган. Диёрани опаси Насиба кўп тарафлама онасига тортган. Бир йил бўлар бўлмас турмушидан ажраб келган. Мана энди қандолат цехида ишлайди.

Менга хаёт бағишла:
Икки кундузги, икки кун кечки сменада ишлайди. Диёра у билан кўп келишолмайди. Ёзги таътилларни амакиси Маҳмудни уйида ўтказгани учун Ширин билан яқин эдилар. Кўпинча қўнғироқлашиб сирлашардилар. Диёра ҳам ўша онани тарбиясини олган. Онасини кўриб қизини ол дейишганидек унда ҳам ғайирлик қиладиган ҳислатлар йўқ эмасди. Энди доимо ўзини ўзи Шириндан қаерим кам. Нега у тегдию мен қолиб кетдим дея туну кун ўйланиб ўзини ўзи абгор қиларди. Бир ҳаёли бориб Ширинга ҳаммасини айт деса, бир тарафдан Сарвар Диёрани севмаслигини яхши тушуниб турарди.
  Диёра шу вақтгача бир Сарвар билан эмас ундан олдин синфдоши Соҳиб билан ҳам аҳду паймон қилганди. Соҳиб билан ораси бузилишига эса Насибанинг турмушидан қайтиб келгани асосий сабаб бўлди. Насиба Соҳибнинг аммасини ўғлига турмушга чиққанди. Насибанинг қандай феъл атворга эгалигини билишгани учун улар сира ҳам Диёрани келин қилишмасди. Соҳиб онаси қўйган қатъий талаб билан орани очиқ қилган, Диёра билан шундан бери гаплашишмасди.

Насиба келин бўлиб тушгач қайнонасига бўйин эгишни хоҳламасди. Эрини бурнидан ип ўтказиб олишга қанча ҳаракат қилди. Қайнонаси ўқимишли кўпни кўрган аёл бўлиб олдинига тўғри  гап билан йўлга соламан дея ҳаракат қилди. Келини эса ҳаттоки қайнсингилларини ота уйига келишига ҳам қаршилик қила бошлади. Улар келса ҳушламай ўтирадиган ёки хонасига қамалиб умуман чиқмайдиган бўлиб олганди. Қайнонаси Санобар опа қанча яхши гап билан тушинтирди, йўл йўриқ кўрсатди аммо Насиба барибир ўз билганидан қолмади.

Насиба келин бўлганига саккиз ой бўлганда уйидагилардан сўроқсиз дугоналари билан тоққа кетди. Қайтиб келганида эса уни уйга киритишмади. Қайнонасининг ўзи сабр косаси тўлиб бўлганди. Ортиқ бунақа келин билан яшашни тасаввурига ҳам сиғдиролмади. Насиба тоққа кетган куни қайнонаси Хурсанд опа қон босими кўтарилиб ётиб қолганди. Келини эса шу ҳолатни билиб, кўриб туриб ҳам эътиборга олмай қаровсиз ташлаб кетиб қолганди.

Ўша куни ишдан эрта қайтган Иброҳим онасини бир аҳволда ётганини кўриб қўрқиб кетди. Тез ёрдам чақирди. Шифокорлар биринчи ёрдамни кўрсатишгач Хурсанд опа анча ўзига келиб қолди. Хотинини сўраган Иброҳим онасининг билмаслигидан таажубланди.

Насибани телефони ўчирилган, ота уйидагилар ҳам билишмасди. Соат 23:00 бўлганида Насиба саёҳатдан чарчаб ҳориб қайтди. Эшикдан кирганда уни, эрини қахрли нигоҳлари кутиб олди.

Давоми бор.

@ibratli_sozlar
Мактабда аълога ўқирдим. "Тўрт" олган куним туни билан йиғлаб чиқардим.Бир куни нимаям бўлиб дарсга кеч қолдим. Йиғлагудек бўлиб югуриб кетаётсам , яна бир аълочи қиз шошиб бораётганига кўзим тушди. У ниҳоятда одобли , ҳамма фанлардан “ аъло“га ўқийдиган синфдошим эди.Ўқиш бобида бир- биримизни пинҳона рақиб билиб юрардик.Унинг ҳам дарсга кеч қолиш одати йўқ эди. Уни кўриб бутун вужудимда аллақандай хотиржамлик , осойишталик югурди , бояги ҳижолатпазлик , уялиш , гуноҳкорлик ҳисси қаёққадир учиб кетди. “ Ана , қиз бола бўлатуриб , Гулсара кеч қоляпти-ю...“ деган ўй ўтди хаёлимдан. Иккаламиз деярли бараварига синфга кирдик. Гулсара йиғлаяпти , биз без бўлиб турибмиз. Муаллим иккаламизга ҳам ўтиришга рухсат берди. Гулсара ўтиргандан кейин ҳам йиғларди...
Мен ўйланиб қолдим: бировнинг кулфати сенинг кулфатингни енгиллаштира олмайди деган хулосага келдим ва бутун умр шу ҳикматга амал қилиб келяпман. Мактаб , ҳақиқатан ҳам мактаб бўлган.

Шароф Бошбеков

T.me/sinovlarihayot
Момомни ҳеч қачон дарвоза олдида кўрмаганмиз.Бу аёл уйидан ташқарига чиқмай , дўкон кезмай , бозорни танимай ўтиб кетди.Йўриқларга борса ҳам энг тез кетадигани , ҳеч ётиб қолмайдигани у эди.Йўргакдаги болани қандай авайласа , момом амакимни шундай эҳтиётлар эди.Уларнинг бош қиз Кароматхон ҳикоя қилади: “ Бир куни келсам , онам дадамнинг оёқларини тоғорага солиб ювяпти. Ювганда ҳам ихлос билан , ҳар бир бармоғини меҳр билан ишқалаб ювяпти. Беихтиёр қотиб кузатяпман. У дадамнинг оёқларини қайта- қайта чайқаб , ўз тиззасига қўйиб туриб қордай оппоқ сочиқ билан авайлаб артиб ҳам қўйди. Дадам эса ёш боладай яйраб ўтирар эди“.
“Дадамнинг , - дейди Тоҳиржон ўғли, - бирор марта онамга ҳақоратли гап айтганини , бирор марта қўл кўтарганини кўрмаганман. Дадам бизга қош чимириб туриб ҳам севиш мумкинлигини , тил ишлатмай туриб ҳам аҳли аёлинг ҳурматини жойига қўйиш мумкинлигини ўргатиб кетди“...

Турсуной Содиқова хотираларидан

T.me/sinovlarihayot
#Менга_хаёт_бағишла:
-Нега унақа қараяпсиз тинчликми?

-Буни сендан сўраш керак. Салом йўқ алик йўқ менга яна қайси юз билан савол беряпсан.

-Вой бууу шунга шунчами?  Ассалому алайкум. Бўлдими?

Хотинининг бепарво гапига Иброҳим тутақиб кетди.

-Бор ана эшикни ташқаридан ёқиб кетавер.

-Нега экан? Мен сизга нима қилдим.

-Нима қилдим? Сен ҳали ҳеч нима қилмадингми? Кимнинг, қайси ўйнашингни қучоғидан келаётган бўлсанг ҳам ўшани олдига даф бўл. Йўқооол.

Насиба эрининг гапларидан ҳайратга тушди. Унинг ақли индамай кетганига, унинг устига ярим кечаси кириб келганига етмасди.

-Кетмайман. Мени ҳеч қанақа ўйнашим йўқ.

-Унда қаердан келяпсан? Кимдан сўраб кетдинг ўзи?


-Ойижонга мен кетдим дедимку.

-Кетдим дединг. Лекин қаергалигини айтмадинг. Ойим жойидан туролмай бир ахволда ётибди. Сен эса қайсидир гўрга йўқ бўлгансан.

-Ойиз сизни кўриб ролга кирган.

Насиба шу гапни айтиши билан юзига тарсаки келиб тушди. Тарсакини кучи тасирида орқароққа сурилиб кетди.

-Менга сендай хотиннинг кераги йўқ.
Иброҳим хотинини судраб дарвозадан чиқариб ташлади.

-Тўрт томонинг қибла. Бу уйда ортиқ қорангни кўрмай. Уч талоқсан.
Иброҳим дарвозани ёпиб ичкаридан қулфлади.
Насиба эса бўлаётган ишлардан карахт ўтирарди. Ташқарида туриб қанча ялинди ёлворди. Тоққа дугоналари билан кетганини керак бўлса дугоналаридан сўраши мумкинлигини айтди. Аммо ичкаридан садо бўлмади. Йиғлай йиғлай ота уйи томон йўл олди.
Соат 1:00 да эшиги тақиллашидан уйғонган  Миршод ака эшикни очиб ҳайрон бўлди.

-Насиба сен бу ерда нима қиляпсан?

-Дадажон куёвиз мени уйдан ҳайдади.

Насиба отасини қучоқлаб йиғлаб юборди.

-Бўлди бу ерда турма уйга кир.

Уйга кирса ҳамки Насибанинг йиғиси тинмасди. Шовқиндан уйқусираганча Рисолат ҳам чиқиб келди.

-Иее Наси сен бу вақтда нима қиляпсан уйимизда?

-Онаси саволга тутмай жойини тахлаб бер дамини олсин. Эртага бафуржа гаплашамиз.

Насибани олдин ўзи яшаган хонага жойлаштириб онаси у ухлаганча ёнида ўтирди. Кейин эса ўзи ҳам бориб жойига ётди.

Эрталаб бўлгач ҳам Насиба ҳадеганда туравермади. Кеча уйқудан қолган дея уни уйғотишмади. Соат 9 лардан ўтиб Насиба турди. Бугун дам олиш куни бўлгани учун отаси ҳам уйда эди.

-Нонушта қилиб бўлган бўлсанг энди гапирчи нима бўлди?


-Қайнонам мени доим ёмон кўрган. Неча кундан бери тоққа бораман деб айтиб юрудим. Кеча дугоналарим билан кетдим. Айтгандим. Келсам куёвиз жахл қилиб турган экан. Ойиси ўзини касалга солибди. Мен айтиб кетсам ҳам айтмади деб эримга роса ёмонлаган. Эрим ҳам лаққа тушиб мени урди. Кўчага судраб чиқариб ташлади. Уч талоқсан деди. Энди нима қиламан?

Насиба йиғлаб йиғлаб ота ва онасига бор гапни айтиб берди. Ўзининг айтмай кетганини эса яширди.

-Ҳали у номардни ўзим биламан нима қилишни. Тавбасига таянтираман.

Миршод ака ҳам қизининг гапларига чиппа чин ишонган эди.

-Тур кеттик. Бориб кўч кўронингни йиғиштириб келамиз.

-Дадаси ярашиб кетар ҳали.


-Сен доим товуқмиялигингга борасанда. Талоқдан кейин яшаш ҳаром ҳисобланади.

-Нега энди?


-Сени ақлинг етмайди. Энди қизинг токи бошқа турмуш қуриб ундан талоқ олмагунча Иброҳим билан оила қуролмайди. Ўзи буни иложи ҳам йўқ. Бўлларинг бориб аниқлик киритиб тугатиб келайлик.



Уччовлари Иброҳимнинг уйига кириб боришди. Уларни совуқ муомала билан Иброҳим кутиб олди.


-Қани куёв масалага ойдинлик киритинг қани? Нима гап? Нима сўз ажралишгача боряпсизлар?

-Дада шу пайтгача қилган ишларига чидаб юргандим. Ойим қўй болам ҳали ёш ўзгаради деб доим ёнини олиб келдилар. Ишонсангиз сингилларим буни дастидан ота уйига келолмай қолишди. Уларни ҳам ёқтирмас очиқчасига ҳадеб келаверасанларми дея чақиб оладиган бўлди. У бечоралар эса Насиба уйларизга боргандагина келиб кетадиган бўлди. Ойимни қон босимлари баланд кеча жуда кўтарилиб кетган. Мен ишдан қайтганда ҳеч нимани билмай ётгандилар. Тез ёрдам чақирдим кейин сал бўлсада ўзларига келдилар. Насиба эса ҳеч қаерда йўқ.

Уйларизга ҳам қўнғироқ қилдим Диёра бу ерга келганлари йўқ деб айтди. Қаердан излашни ҳам билмадим. Бу кишим бўлса кеч 23:00 да кириб келиб ўтирибдилар. Мен билмайман нималар қилган ўзи билади. Энди ортиқ у билан яшамайман.

T.me/sinovlarihayot
-Ёлғон мен сизга ҳам онангизга ҳам айтганман.

-Насиба энди фойдаси йўқ. Йўлғонларингга ота онанг ишонар аммо мен ишонмайман.


-Сиз қизимга тухмат қиляпсиз куёв.

-Ойи нима десангиз денг мен ҳақиқатни айтдим. Бошқа гапим йўқ.


Шу пайт беҳоллиги сабаб ҳам ўз хонасида ётган қайнонаси кириб келди.

-Вой қудамлар келибдиларку бир оғиз чақирмайсизлар.


-Ойи ўзизни уринтирманг улар кетишяпти.


-Нега???  Насиба туринг овқатга уннамайсизми? Қудамларни олдиларига ширинлик ҳам қўймапсизку.

-Қуда севикли ўглиз қизимга талоқ берибди. Ортиқ бирга яшашмайди.


-Вооой бу нима деган гап? Ўғлим қайнонанг нима деяпти?

-Она мени биласиз. Шошилиб иш қилмаймайман. Мен ортиқ Насиба билан яшашни хоҳламайман.


-Сен эсингни йиғ ҳаёт ўйинчоқми?

-Ойи энди кеч. Мен қарор қабул қилиб бўлдим.


-Рахматли отанг тирик бўлганларида сен бунчалик қулоқсиз бўлиб кетмасмидинг? Сени шунақа тарбия қилдимми а?

-Асабийлашманг яна қон босимингиз кўтарилиб кетади. Насиба қилган ишига яраша жавоб олди. Буни ўйламанг.

Шундай қилиб Насибани кўч кўронини олиб кетишди. Иброҳим эса онаси қийналиб қолмасин дея ажримни ҳам тезлаштириб 6 ой деганда эридан наркоманлиги туфайли ажрашган аёлга уйланиб олди.

Насиба эса ўшандан бери уйда. Қилган ишидан заррача ҳам афсусланмади. Синглисига ҳам ўзи туфайли ҳали совчи келгани йўқ. Укаси эса ҳали мактабда ўқийди.
Миршод ака ўша кундан кейинам қизига ишониб куёвини ноҳақ деб биларди. Унинг бу фикрини янада мустаҳкам бўлишига Иброҳимнинг уйланиб олгани ҳам бўлди.

Насиба синглисининг тунд қиёфада юришини кўриб гап нимадалигини сўради.

-Диёра тинчлими? Қовоғингдан қор ёғяпти.

-Шундоқ ўзим. Ҳеч нима бўлмади.


-Мени алдама нима бўлди айтақолсангчи?

-Ҳеч нима бўлмаган бўлса нега унда Ширинни тўйига бормадинг? Жаа опоқ чақоқ эдингизку?

-Мазам йўқ эди кўрдизку.


-Сен бу гапинг билан ойимни алдайсан мени эмас. Қани айтчи?


-Ширин мен севган йигитга турмушга чиқди.

-Нимааа ҳали оғзингдаги очни олдириб юрибсанми?


-Ширинни севиб қолганмиш.


-Ширинчи?


-Уни мажбуран узатишдику. У билмаган Сарварни мен билан севишганини.


-Билганда ҳам тегарди. Анави сен билан бирга Лаваш Бургерда суратга тушган йигитми?
- Ҳа ўша.

-Жуда красавчик эдида. Шарта тегволган. Сен эса юрибсан.


-Опа дардимни янгиламанг.

-Шунақа анқов бўлиб юрасанми? Тўйга бориб шарта шарта ҳаммасини айтишинг керак эди.

-Дадам ўша ерни ўзида ўлдирсинлар кейин шундайми?


-Хўш энди нима қиласан?

-Ҳеч нима юравераман.


- У йигитни жуда бой дегандинг. Ширин жуда содда гўл. Ўзинг илинтириб тегиб ол. Шубдай йигитни қўлдан чиқариб юраверасанми?


Давоми бор эртага 08:00 ДА
T.me/sinovlarihayot
* * * И к к и о қ к а б у т а р * * *

Султон Рашод анча ёшга бориб қолган бўлишига қарамай тахтга ўтирган эди. Усмонли султонларининг энг кексаси бўлган Султон Рашоднинг ўша вақтларда жиддий бир ҳасталиги ҳам бор эди.

Султон Абдулҳамид тахтдан туширилгандан кейин, иттиҳодчилар тарафидан тахтга ўтқазилган Султон Рашодга, ҳеч нарсага аралашмаслик шарти қўйилган эди.

У атрофидаги одамларга тез-тез:
- Мен бу мақомга лойиқ эмасман. Ватанга, миллатимга ўзим истаганимдек хизмат қила олмаяпман. Шу сабабли қаттиқ мутаассирман, - дерди.

Ичидаги чуқур хафаликни, қалбидаги ғашликни ва жисмидаги ҳасталик изтиробини кетказиш мақсадида саройдаги бир қанча кабутарлар билан машғул бўлар, уларни ўйнатар эди...

Бу орада унинг ҳасталиги жиддий тус ола бошлади. Яқинда амалиёт бўлиши керак эди. Бундай амалиёт, Усмонлининг олти юз йиллик тарихида илк бор ўтказилиши керак бўлган амалиёт эди.

Ўша куни у ўзининг кабутарларининг олдида эди. Кабутарларнинг ичида иккита оқ ранглиси бор эди. Мана шуларини Султон бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрар эди. Уларни қўлига олиб узоқ вақт эркалади. Қушчиларнинг бошлиғини олдига чақирди.
- Бу иккитасига яхшилаб қара. Буларни мен жуда яхши кўраман, - деди Султон.
Аммо, негадир Султон шу сафар кабутарларга узоқ вақт тикилиб қараб қолди. Қушчибоши Султоннинг бу ҳолига ўзича бир маъно беролмади.

Орадан кунлар ўтиб, Султон Рашоднинг амалиёт бўладиган кун ҳам келди. Барча тайёргарликлар тугаган эди. Кекса Султон докторлар билан ҳалоллашгандан сўнг, қиблага қараб қўлларини кўтарди. Ва:
- Аллоҳим! Агар миллатим ва Ватаним учун хайрли бўлмасам, мана шу амалиёт тахтасидан мени тирик турғазма, дея ёлборди.

Амалиёт бошланди. Кўп шукрлар бўлсинки, амалиёт муваффақиятли ўтди. Ҳар ким севинч ичида эди. Бу гўзал хабарни дарҳол халққа эшиттирилди. Халқни гўё бир байрам ҳавоси чулғаб олган эди.
Султон амалиётни бажарган докторларга қийматли ҳадялар берди.

Султон Рашод ўзига келар келмас, ёрдамчисини ҳузурига чақирди. У бир оз кайфиятсиз ва ўйчан эди. Ёрдамчига қараб, ёнидагилар ҳам тушуна олмаган мана шундай амр берди:
- Тезда «Бешиктош» саройига боринг. Қушчибоши менга яхши кўрган кабутарларимни келтирсин.

Орадан бир муддат ўтиб, қушчибоши келди. Султоннинг ҳузурига кирди. У жуда ҳижолатли ва ҳафа бир ҳолда остонада тўхтади. Ёнида кабутарлар йўқ эди. Аҳволни тушунтирадиган бир калом ҳам сўйлай олмасди. Султон Рашод қушчибошининг кўзларига яхшилаб тикилди. Кейин секин деди:

- Ўлдилар. Шунақами?

Қушчибоши, «ҳа» дегандек, бошини қимирлатиб пастга қаради. Аммо, бир тарафдан ҳайратланди: «Султон ҳазратлари бу ҳодисани қаердан билди экан?» Кекса Султон кўзларидан бир неча қатра ёшларини оқизар экан, қизиқиш тўла боққан кўзларга жавоб бўлсин дея, ҳар кимни ҳайратга солган, ўзининг кўрган тушини англатди:
- Тушимда ўзимни амалиёт курсисида кўрдим. Ёнимда бир зот бор эди. Аммо у ҳеч нарса гапирмас эди. Мен ҳам:
- Сиз кимсиз, - деб сўрадим. У зот менга:
- Руҳингни таслим олмоқ учун келдим, - деди. Аммо, айни шу дақиқада менинг ўша икки кабутарим ўртага отилиб чиқиб:
- Уни олманг, бизни олинг! Уни олманг, бизни олинг! деб фарёд қила бошладилар. Мен шундан англадимки, улар менинг ўрнимга ўлдилар.

Султон тушини англатгандан сўнг, ўзидек маҳзун ҳолга тушган қушчибошига тасалли берди:
- Бу ишда сенинг айбинг йўқ, деди. Унга бир қанча эҳсонлар берди.

Султон ўзидаги ҳасталикдан қутулган эди. Аммо, қалбидаги бу ҳодиса туфайли пайдо бўлган ғашлик, то умрининг сўнггига қадар уни тарк этмади...

Ҳатто ҳайвонлар ҳам руҳларини фидо айлаган аждодларимизга лойиқ авлод бўла олишлик тилаги ила...

* * * * * * * * * * * * * * * * *

Туркчадан Шоолим Шомансуров таржимаси.
💥Менга ҳаёт бағишла💥
Муаллиф Шамсинур.(Маюсгина)
9-қисм.

-Опа сизни ақлли маслаҳатларизга зор эмасман. Кўрдим ҳаётизни нима қилганизни. Қандай яшашнию нима қилишни ўзимга қўйиб беринг.

-Яхшиликни билмаган. Менга деса эрсиз қолиб кетмайсанми. Тавба.

Насиба шундай деганча кетиб қолди.

Ўзи бу икки опа сингил доим шундай бўлишган яхши гаплашиб туришадию кейин бирдан урушиб қайта гаплашмай кетишади.

Диёра қийналсада Сарвар энди бошқанинг турмуш ўртоғи эканига кўника бошлади.


***


Сарвар Ширин билан бахтли ҳаёт кечирарди. Ширин эрини шу қадар севиб қолдики нақд телбага айланди. Сарвар ишга кетиб то қайтиб келгунча ўтган вақт Шириб учун асрга тенг бўлар. Чаққонгина эмасми уй ишлари ҳам ундан ортмасди. Бир пасда ҳаммасини жой жойига қўйиб саранжомлаб қўярди. Қайнонаси бирор жойга бормоқчи бўлса ҳам дарров нимадир пишириб тайёрлаб қайнонасини хурсанд қилиб юборарди. Ҳафтада бир марта ота онасини кўргани Сарварни ўзи олиб бориб қўяр ишдан қайтишда эса олиб келарди.

Ҳаммаси ажойиб икки оила ҳам болаларни бахтини кўриб хурсанд эдилар. Ширин эса сира ҳам ўйламаганди ўзи турмушга чиқишни хоҳламаган одамини бутун вужуди билан севиб қоламан деб.

Тўйдан бир ой ўтгач Комил аканинг қистови билан келин куёв вилаятлар аро саёҳатга чиқишди. Чет элга эса кейинроқ боришни режа қилишганди.


Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё, Андижон,Наманган, Фарғона каби шаҳарларни айланишди. Тарихий обидалару янги қурилган боғлар кўнгил очар масканларга қилган сайрлари Ширин учун кутилмаган ва бир умрга эсда қоларли бўлди.

Турмушларини тўртинчи ойида Ширин жуда беҳол ҳар нарсага аразлайверадиган бўлди. Сарвар Ширинга қараб олдинги Ширинни топа олмас худдики биров билан алиштириб қўйгандек эди.

-Ойи келинингиз жуда ўзгариб қолган. Унга сира ҳам тушунолмаяпман.

-Ҳали ёшда. Қўявер ҳали ўзига келиб қолади.


- Уни бунақа аразлайверишига қаттиқ хафа қилиб қўймай дейманда. Феълимни биласизку.


-Биламан болам биламан. Энси сал оғирроқ бўл ўзинг ёшгинасини танладинг. Чидашдан бошқа иложинг йўқ.


-Шундай дейсизу сабр косам тўлиб боряпти. Ширинни эса кундан кун жанжаллари кўпайяпти.


Она боланинг суҳбатини ошхонадан ниманингдир тарақлаб кетганию чинни идишлани синган товуши эшитилди.

-Оббо нима бўлдийкан?
Сарвар югурганча ошхонага борди.
Ошхонада деворга суянганча Ширин турар рангги оқариб кетганди.

-Ширин сенга нима бўлди? Тинчликми?

-Бошим айланиб кетди. Қўлимдагиларни тушириб юбордим.

Ширин беҳолгина сўзлади.

-Вой болам қара хотинингга хоналаризга олиб. Рангида ранг қолмаптику.

-Узр ойижон беҳосдан бўлди. Ҳозир бу ерни йиғиштирволай.

-Қўйинге ,ўзиз бир аҳволсиз. Бориб дамизни олинг. Сал ўзизга келсангиз Сарвар шифокорга олиб боради.

-Ҳозир ўтиб кетади шарт эмас.


-Бўлди. Гап тамом. Олиб боради энди хоналариз марш!


Сарвар Ширинни бу ахволидан қўриб кетганди.


Хонасига олиб кириб ётоққа ётқизгач унга деди:

-Шириним жуда қўрқитиб юбордингку. Ҳозир анча яхшимисан?

-Сарвар ака гилос егим келяпти.


-А? Гилос. Хўп топиб келаман.


-Менга музлатилгани эмас дарахтдан узилгани керак.


-Вой мана бу қизни гапини. Мен сенга кузда гилосни қаердан ёпиб берай а?

-Билмадим ўшандан егим келяпти жуда жуда.


-Бошқа бирор нарса айт. Фақат шу мавсумда пишганидан бўлсин.

-Ғалатироқ бўлиб қолмаганмисан?

-Йўқ беҳоллигимни айтмаса ҳаммаси жойида.


-Анча ўзингга келиб қолган бўлсанг кийимларингни алмаштириб ол. Шифокорга бориб келамиз.


Эру хотин икковлашиб шифокор қабулига боришди. Қабулхонада уларни ўттизлардан ўтган аёл қаршилади.


-Қайси шифокорга кўринмоқчисиз?

-Мен аниғини билмайман. Белим билан қорнимни пастида оғриқ бор.кейин жуда беҳолман. Кимга мурожаат қилишни билмаяпман.


-Хўўўш. Тўйизга қанча вақт бўлди.?

-Тўрт ярим ойча.


-Ҳмм. Унда касаллик варақасини тўлдирамиз. Исм шарифингиз?


Ширин айтиб турди. Котиба аёл тўлдириб чиқди.

-Мен сизни фақатгина гениколог Умида Ҳамидовнага ёза оламан. Қолганини улар билан гаплашасиз. Мана варақангиз. Гинеколог хонаси ўнгдан тўртинчи хона.

T.me/sinovlarihayot
-Аха. Рахмат сизга.
Қийналмай гениколог хонасини топиб келишди. Бахтларига тушликдан кейин бўлгани учун фақат ичкаридагина одам бор экан. У чиққач эру хотин Умида Ҳамидовнани қабулига киришди. Умида опа шикоятни эшитгач дарровда жавоб қила қолди.

-Сиз дорихонадан бориб ҳомиладорликни аниқлайдиган тест олинг. Кейин бориб текишириб менга аниғини айтинг. Ўшанга қараб сизга ташхис қўяман.

-Доктор ҳомиладор бўлмасам керак. Икки ҳафта олдин текшириб кўрганимда ҳеч нима чиқмаганди.


-Ширинхон яна бир марта текшириб кўриш зарар қилмайди. Тезроқ бўлинг менга жавобини айтишиз керак.


-Хўп.

Тестни текшириб чиққан Ширин эрини маҳкам қучиб олди. Қўлидагини кўрсатиб сиз яқинда ота бўласиз деди.

Сарвар ҳам жуда хурсанд бўлиб кетди. Умида Ҳамидовнанинг қабулига киргач шифокор Ширинга қараб кулди.

-Бу энди нима?


-Иккита чизиқ.
Ширин жилмайганча жавоб берди.

-Ҳалиям мен сизни текширгани юбордим. Сизни гапизга кириб дори дармон ёзиб берардим кўрардиз кейин. Уларни орасида ҳомиладорликка умуман тўғри келмайдиганлари ҳам бўлиши мумкин эди.
Энди эса бундай қиламиз. Сиз қон топшириб гемоглабинни аниқлаб келасиз. Агар қонингиз кам бўлса қон кўпайтирувчилардан ҳам ёзиб бераман.
@ibratli_sozlar
👆👆👆👆👆давоми
****

Ширинни ҳомиладорлигини эшитиб икки қудалар ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Вақт соати етиб Ширин фариштадеккина қизалоқни онаси бўлди. Сарвар хотини ва қизини еру кўкка ишонмас бахтдан осмонларда учарди. Токи... Токи ўша машъум кун келмагунича.


Ширин қизи бир ёшга тўлиши муносабати билан тўйларининг эса икки йиллиги бўлгани учун уюштириладиган базмни ўзгача тайёргарлик билан кутиб олди. Базм безакларию кийимлари ҳар бир деталигача алоҳида эътибор қаратди. Қизи Шахина ва ўзига атаб бир хил кийим буюртирганди. У танлаган кийим юксак дид билан тикилган орқаси узун шлефлик эди.

Ўша куни ҳаммани диққат эътиборида Ширин бўлди. Гарчи хоҳламасада Диёра ҳам ота онасига қўшилиб келганди.

Диёра бошқасига унаштирилган бўлсада ҳали ҳам фикри-ҳаёли Сарварда эди. Ширин эса Диёрани жуда ҳам ўзига яқин олар Диёра энг ашаддий душмани эканини хаёлига ҳам келтирмас эди.

Ҳаммаси зўр кетаётган бир вақтда Ширин иккинчи қаватга қизига бошқа кийим олиб тушиш учун чиқаётганди. Нимадир бўлдию орқаси билан йиқилди. Бирор киши нима бўлганини англай олмай қолди. Кўйлаги илиндими ўзи қоқилиб орқага қараб йиқилдими униси аниқ эмас. Ўша йиқилиш асносида бошининг орқа тарафи пиллапоянинг қиррасига текканди.

Ҳаммаси жуда ҳам тез содир бўлди. Сарвар югуриб боргунча Ширин тепадан пастга қулаб бўлганди.

Сарвар хотинининг олдига келибоқ кўтариб олди. Бир зумда ҳамма ёқ тўс тўполон бўлиб кетди. Узун этакли кўйлак шу жойда жуда ҳам панд берди. Элбек қимматбаҳо кўйлакни пастини йиртиб ташлаб куёвига юришни осонлаштирди. Шод хуррамлик билан ўтаётган базм дилларни хуфтон қилиб ниҳоя топди.

Сарвар билан Элбек ҳеч кимга қарамай ҳеч кимни кутмай Ширинни машинага солиб яқин атрофдаги шифохонага олиб боришди. Шифохонага олиб киришгач эса Ширинни операция хонасига  олишди.

Бу орада Ширинни ота онасию қайнота қайнонаси ҳам етиб келишди.

-Болажонимга нима бўлибди. Соғми Элбек ўғлим гапир?

-Ойижон Ширин ҳали операциядан чиққани йўқ дуо қилиб туринг унга ҳеч нима қилмасин.

-Ширин қизим сенга кўз тегдими а? Нега ўзингга қарамайсан? Болажоним фақат сенга ҳеч нима бўлмасин онанг адо бўлади.

Гулзода опа тинмай йиғларди.


-Қуда бўлди ўзизни қўлга олинг. Келин кучли ҳозир яхши хабар эшитиб қоламиз.

Дилфуза опа қудасини тинчлантиришга ҳаракат қиларди.
Уларни сабрини синаб эса ичкаридан ҳа деганда хабар булмасди.
Ва ниҳоят ичкаридан шифокорнинг ҳорғин юзи кўринди.
-Доктор нима бўлди. Ширин яхшими?

-Сиз турмуш ўртоғимисиз?


-Ҳа мен.

-Биз афсуски қўлдан келган барча чорани кўрдик. Операция ҳам тўрт соат давом этди. Аммо...


-У... у ўлдими?
Сарвар ҳолсиз деворга суяниб қолди.

Сарварнинг аҳволини кўриб аёллар йиғлаб юборишди.

-Тинчланинг  Ширин тирик. Лекин унга
Тетраплегия   ташхисини қўяман. Мен неврохирургман. Ширинда орқа миянинг кучли жароҳатланиши кузатилди. Қонни тўхтатдик. Қанча ҳаракат қилмайлик танасида ҳаракат сезилмаяпти.

-Бу нима деганингиз.


-Бу деганим шуки қиз фалаж бўлиб қолган.


-Доктор қизим тузаладими?
Маҳмуд ака зўрға ўзини қўлга олиб шу саволни берди.


-Прогноз кўп жиҳатдан фалажнинг сабабини келтириб чиқарган омилга боғлиқ. Аксарият ҳолларда мушакларнинг кучини тўлиқ ёки қисман тикланиш мумкин. Бироқ, баъзи ҳолларда мушак фалажи тузатилмаслиги мумкин. Шунингдек, мумкин бўлган асоратлар, хусусан, бўғимларнинг контрактуралари ва анкилозлари шаклланиши мумкин. Шунинг учун менинг барча тавсияларимга амал қилиш керак, чунки фалажни даволашнинг муваффақиятли натижаси асосан беморнинг ўзига ва яқинларига боғлиқ.


-Тахмиман қанча вақт шундай ётади.

-Бу айтимку беморни ўзи ва сизларга боғлиқ. Барибир ҳозир уйғонганда у стрессга тушиши мумкин. Бу эса ўз навбатида яна ахволини орқага кетишига сабаб бўлади.

-Фақат юролмайдими?

-Йўқ ҳали кўзини очсин қолгани аниқ бўлади. У гапиролмаслиги кўзини ҳам эплаб юмиб очолмаслиги мумкин. Ғилайлик келиб чиқиши ҳам мумкин.
Яна бир гап  фалажланган мушакларининг узоқ вақт ҳаракациз қолиши мумкин эмаслигини унутмаслик керак, чунки мушакларнинг ҳаракациз қолиши уларнинг функцияларининг қайтариб бўлмайдиган йўқотишга олиб келади. Шундай экан қизимизни қўл оёқларини ҳаракатга келтириб туриш керак.

Гулзода опа ўзини қўлга ола билмас нуқул йиғларди.

-Қизим шу кунларам бормиди бошингда. Энди қандай чидайсан. Эй Аллоҳим қизимга рахминг келсин, у бу дардни кўтара олмайди.


- Онаси ўзингни қўлга ол. Худога шукр тирик қолдику.

-Доктор мен ҳаммасига тайёрман. Яна қандай дори дармон қўллаш керак хотинимга ўзим қарайман.

-Кўпинча антихолинестеразлар гуруҳига кирувчи Ипигрикс буюрилади. Ушбу препарат мараказий асаб тизими ва асаб-мушак синосида синапсларини рағбатлантиради.
Кейин эса Фалажни даволашда нейропротекторлар қўлланилади. Ушбу дорилар асаб тўқима моддаларининг метаболизмини яхшилайди, миелин вайронаси жараёнини секинлаштиради ва асаб толаси қобиғининг қайта тикланишига таъсир қилади шуларни олиб келинг

Беморни ҳар ҳафта электрофарез ва магнитотерапияга олиб келасиз.
@ibratli_sozlar
Менга хаёт бағишла:
***

Шириннинг бу ҳолати кўпчиликни ғамга ботирди. Айниқса онаси Гулзода опа туну кун йиғларди. Ширин ўзига келгандан кейин умуман ҳаракат қила олмади. Ҳаттоки кўзлари билан ҳам тушунтиришга ярамасди. Қизига қарашни эса Дилфуза опа ўз зиммасига олди.

-Қизалоғим. Юрагимни бир парчасисан сени бу аҳволда кўриш мен учун жуда ўғир. Кўзларингни очдинг тирик қолдинг. Энг асосийси шу. Энди эса аста оёққа тураверасан. Қанийди Аллоҳ сени дардингни олиб менга берса. Афсус бунинг иложи йўқ. Сен...  Илтимос қизим йиғлама. Болажоним ўзингни қўлга ол. Агар тушкунликка тушсанг енгиб ўтолмайсан. Шифокоринг вақтинчалик ҳолат деди. Лекин ўзингни қўлга ололмасанг бу узоқ вақт давом этади. Мени ҳам қийналишимни истамасанг кураш болажоним.

Мен ҳозир қайси дорингни вақти бўлганини билиб келай кейин кираман олдингга.
Гулзода опа чиқиб кетгач хонага бир сутка даввомида мижжа қоқмаган  Сарвар кирди. 

-Шириним тузукмисан?

Шундай дея хотинининг юзидан ўпиб қўйди.

-Мени жуда қўрқитдинг. Агар сенга бир гап бўлса мен нима қилардим. Қандай яшардим.  Фақат бир нарсани илтимос қиламан. Тезроқ оёққа тур. Шахина ақлини танийдиган вақти сени мехрингсиз қандай яшайди. Унга ўзинг қарашинг керак. Мен эса сени соғайишинг учун ҳамма нарсага тайёрман. Қалбимнинг ягона эгаси танҳо маликам. Бу кунларни эслаб  кулиб  юрамиз ҳали.

Менга хаёт бағишла:
Ширин ҳар битта гапни эшитиб ётар,ҳозирги аҳволидан жуда ҳам стрессда эди. Кўзини очганида танасида ғалати ўзгариш сезди. Қўлини қимирлатай деса қўли, оёғини қимирлатай деса оёғи ҳаракатга келмади. У бу холатидан дахшатга тушди. Бақириб юбораман деб ўйлаганди аммо овози чиқмади. Ана шундагина дунёси қоп қоронғу бўлиб кетди.  Шу пайтгача қадрига етмаган нарсаси ҳаётида энг муҳими экан.

Инсон борида қадрига етмай йўғида қадрлашга ўрганиб қолган.  Ўша киндан бошлаб Ширинни ҳаёти мисли кўринмас азоб билан ўта бошлади. Ёнига кириб чиқиб унга далда бераётганлар, ота онаси, акалари, турмуш ўртоғи, қайнота қанонаси ҳаммалари гапираётган гаплари Ширин учун азоб эди. У бундай мусибат бошига тушишини сира ҳам ўйламасди. Бахтга лиммо лим ҳаёти эндиликда маъзмунсиз бир хилда ўтарди. Ширин жуда озиб бир бурдагина бўлиб қолди.  Егани фақатгина шўрва эди. Оғзини қимирлата олмагани боис бошқа таом ейиш унинг учун орзу эди. Кунлар ўтар Гулзода опа бир кун уйда бир кун қизини ёнида бўларди. Гулзода опа ҳам қизидан кам қийналаётган эмасди.

Ширинни кўрсатмаган Шифокорлари ҳам қолмади 2 ойни ичида ҳаттоки чет элларгача профессорларга кўрсатишди. Натижа эса сира ўзгармасди.  Сарвар ҳам эндиликда қўрқа бошлади. Хотини ўз ҳолига қатмаса нима бўлади?

Ҳаммани шу савол қийнарди. Ширин учун алоҳида қаровчи аёл ёллашди. Гулзода опа энди бир икки бўлсада уйида ўтира оларни. Бечора она икки уй ўртасида сарсон бўлди. Қизини дарди уни букчайтириб қойганди.

-Ойи Саломат Ширинга яхши қараяптими?


-Ҳа яхши қараяпти. Вақт орттириб Шахинадан ҳам хабар олади. Жуда қийналган аёл экан. Лекин у ҳам бор ёғи тўрт ой ишлай оларкан. Кейин эса турмуш ўртоғи  Россиядан қайтаркан. Уйимга кетаман деди.


- Майли ойи унгача ишлаб тура қолсин. Кейин яна бирор одам топармиз.


-Топмаймиз болам. Худо хоҳласа Ширинни ўзи оёққа туради. Бу кунларни унутиб юборамиз.


-Онажоним қанийди шундай бўлса. Тезроқ соғайиб кетса.


-Сиқилма Аллоҳ ҳам бизни синаяптида. Биз ҳали бу кунларни ортда қолдирамиз.

-Айтганиз келсин.

Менга хаёт бағишла:
Сарвар ҳар ҳафта Ширинни электрофарезга олиб борар докторлар нимаики айтса ҳаммасини бажарарди. Шунча урунишларга қарамай Ширинда бирор бир ўзгариш сезилмасди. Сарвар Ширин олдида ўтириб узоқ вақт гапириб турар келажаклари хотини билан қаерларга саёҳатга бориши ҳаммасини ажойиб тарзда айтиб берарди. Ширин эса ҳаттоки жавоб тариқасида киприк қоқиб қўймасди.  Баъзан шундай вақтларда кўзидан ёш оқар лекин жавоб қайтаришга ожиз эди.
Ширин ҳеч нимани сезмаслигидан, ҳаракатлана олмаслигидан жуда жуда тўйиб кетганди. Ягона орзуси тезроқ Аллоҳ жонини олсаю бу азоблардан қутилса. Ҳар гал муолажалардан қайтишар экан турмуш ўртоғининг кўзидаги умидсизлик уни тамоман ўлдириб борарди. Овқатдан ҳам бош тортиб кўрди аммо кейин ошқозон оғриғи пайдо бўлиб баттар азоб чекди. Аллоҳга бир айтгани бор эканки қаровчи аёл инсофли экан. Ойиси келмаган вақтларда ҳам виждонан ишлайди. Ҳеч ҳам ирганмайди. Ширин қоқ суяк бўлиб жуда

Озиб кетганди. Онаи зорини ҳолати эса Ширинни янада азобланишига сабаб бўларди. Боласи ёнига кирарди уни овозини эшитардию қўлига олиб эркалолмас боласига алла айтиб беролмасди. Қанча орзулари орзулигича қолиб кетди.

Аллоҳга тинмай нола қилар тезроқ соғайиб ҳаммаси ортда қолса эди дерди. Ҳар тонг кўзимни очсам бари туш бўлиб қолсайди дерди. Мана энди Аллоҳнинг берган неъматларини қадрига етяпти. Соппа соғлом юраверган экану бир бора шукр қилишни билмабди. Аллоҳ таолога ҳамд айтиб сажда бош қўймабди. Бирдан бир орзуси оёққа турса намоз ўқишни ўрганади. Роббисига ҳамд айтади. Яқинларига ўзини фидо қилиб яшайди. Ширинни деб қанча қийналишяпти. Бир бора бўлсин "Э" дейишмади. Қайнонаси ҳам доим кириб ҳолидан хабар олади.
Қайнонаси :
-Келин сиз оёққа турган куниз Самирга совчиликка бораман дейди. Тўйда маза қилиб рақсга тушасиз,- деб доим айтарди.

Менга хаёт бағишла:
***

-Онаси бўлди ҳадеб йиғлайверма.


-Сиз шундай дейсизу қандай чидай айтинг. Болам ҳаётдан тўйиб кетди. Ҳар куни кўзим очилмаса эди деб уйғонади. Юрагим билан ҳис қиламан уни дардини. Мунгли кўзларига қараб мана бу ерим ёнади.
Гулзода опа кўксини уриб йиғларди.
-Қани эди дардлари менга ўтсаю чопқиллаб юриб кетганини кўрсам.

-Қизимиз кучли. Ёшлигида ҳам бирор бир касални писанд этмасди. Кулиб турарди. У сира дардга енгилмаган. Сен унга далда бўлиш ўрнига кўз ёши қилсанг у қандай курашсин. Қизарган кўзларингни кўриб умидлари сўнмайдими? Тузалмас эканман ойим ўша учун йиғлаяпти демайдими? Қани айтчи.

-Бошида хато қилдим. Сиз тўғри айтган экансиз. Ёнимизда юриб ўйнаб кулгани яхши эди. Бунақа фалокатга йўлиқмасмиди?

-Ношукрлик қилма. Аллоҳ билади кимга қанақа дард беришию қанча умр бериб уни олишигача ўзи билади. Сен қаердан биласан балки бу синов ҳам яхшиликкадир.

-Нима бўлса ҳам тезроқ тугасин бу кунлар. Болам дош беролмай қолса мен ўша кун ўламан.  Туну кун дуоларимда Аллоҳдан Ширинга соғлик сўрайман.

--Мен Элбекка қўнғироқ қилай мени Ширинларникига олиб бориб қўйсин. Уч кундан бери олдига бора олмадим. Жасуржон истмалагани учун. Мана яхшику энди келинни ўзлари эплаб қарай оладилар.


-Майли онаси бориб кела қол.




Гулзода опа Ширин ётган хонага кирдию қизини кўриб фана кўнгли бузилди. Бу туришда қизини олиб кетмаса бўлмайди. Касалхонадан чиқаётган кун куёвига қанча худони зорини қилди ўзим олиб кетай деб. Сарвар рози бўлмади. Ойи ҳали қизиз бир ҳафтага қолмай согпайиб кетади деганди. Мана орадан беш ой ўтди. Ахвол ўша ўша. Қудаларга ҳам энди малол келаётгандир. Бошимизга битган бало бўлди дея.

-Қизалоғим яхшимисан. Болам овозингни бирам соғиндим. Тезроқ ойижон десангу ҳамма дардлар унитилса.  Маҳалламиздаги дугонанг Сарвиноз сенга кўпдан кўп салом айтди. Болалик бўлибди. Қизалоғи бор экан.

Гулзода опа яна бир қанча янгиликларни айтди. Кейин эса Саломат билан биргаликда қизини ҳаммомга олиб киришди.
Бугун ўйлаган гапини куёвига айтади. Қани нима деркан.


Сарвар ишдан қайтгач дарровда умид билан Ширинни олдига кирарди. Киргандан сўнг яна ўзгариш бўлмаганини кўргач кайфияти тушиб кетарди.

-Ассалому алайкум. Ойи яхшимисиз? Уйдагилар яхшиларми?


-Ваалайкум болам. Соғ омонмисиз? Тузук ҳамма яхши.

Анча у ёқ бу ёқдан гаплашиб туришгач Гулзода опа муддаога ўтди.

-Сарвар илтимосим бор. Мен Ширинни олиб кетсам. Уйда ўзим қарайман.

-Ойи бу гапни бир айтдиз бошқа айтманг. Бу илтимосизни бажара олмайман.

-Ширин илоҳим тузалсин. Аммо аҳволида ўзгариш бўлмаса шундай юраверасизми?


-Менга Шириндан бошқаси керак эмас.

Давоми бор.

@ibratli_sozlar
Айша исмли ҳофизи Қуръон қиз Туркиянинг Измир шаҳрида яшарди. Aйша ҳар куни бомдод намозигача баланд овозда Қуръон тиловат қилар, онаси ҳар сафар қизининг хонаси олдида қироатини тингларди. Кунларнинг бирида, Айша оқ қон касаллигига чалинди. Бу тузалмас дард билан олишар экан, ҳар кун Қуръон қироатини канда қилмади. Қиз касаллик сабаб, 16 ёшида вафот этди. Кунларнинг бирида она қизининг хонаси ёнидан ўтиб кетар экан, қизининг хонасидан йиғи овозини эшитди ва эшикни очиб қаради, лекин у ерда ҳеч ким йўқ эди. Бу ҳолат ҳар куни тундан қуёш чиққунча такрорланаверарди. 
Бу ҳолатдан ташвишга тушган она Измирдаги машҳур шайхдан маслаҳат сўради. Бу воқеани эшитган имом қизни хонасига келиб ушбу ҳодисани ўзи кўриш истаги борлигини билдирди. Кечқурун имом қизни эшиги олдига келди. Ҳақиқатдан ҳам қизни хонасидан йиғи овози эшитилиб турарди. Қизни хонасига кирган имон «Аллоҳy Акбар» дея йиғлай бошлади. Бу ҳолатдан саросимага тушган онаси имомдан нега йиғлаётганини сўради. Шунда Имом:
Менга хаёт бағишла:
-Юравераман. Аммо у албатта оёққа туради мен бунга ишонаман.


***


Диёра Ширин фалажланиб қолганидан бир ой ўтгач турмушга чиқиб кетди.
Турмуш ўртоғи Саид билан ҳам танишуви супермаркетда юз берди. Саид катта бозорлик қилдию пулини тўлаш учун касса ёнида турганида ҳамёнини топа олмай роса ҳамма ерни излади. Тоқати тоқ бўлган кассир хоним бўлар бўлмас гаплар гапира бошлаганда орага Диёра тушиб йигит билан ҳамённи излаш учун расталар тарафга юриб кетди. Саид ярим тайёр маҳсулжтлар оладиган жойга ҳаёл билан қолдҳриб кетган экан. Сабаби ўша пайт унга қўнғироқ бўлганди ва ҳаридни тезроқ тугатиб уйга келиши буюрилганди. Шу шу бўлдию Саид бир ҳафта тинимсиз қатнаб Диёрани розилигини олди.

Диёра ҳам Саид билан анчагина чиқишиб қолганди. Тўй ўтдию йигитни асл башараси очилди. Кўча хандон бўлган бу йигит тўртта қиздан кейин туғилгани учунми жуда ҳам аёлларни ишига аралашадиган мижғов бўлиб чиқди.

Олдинлари учрашган вақтлари эътибор бермаган экан Саид хаддан ташқари ҳамма ишга аралашаверадиган йигит экан. Оддий мехмон келиши керак бўлса пиёлани қандай туришигача эътибор берар. Овқатларни ҳам пиширишда ундай қил бундай қил дея буйруқ бериб турарди.

-Саид ака ойимланикига борсам майлими?

-Икки ҳафта олдин борудингку яна нима қиласан бориб?

-Соғиндим кўриб келай.

-Яна бир икки кун кут кейин борарсан.

-Нима учун.


-Мен айтганим учун.

-Илтимос хўп деяқолинг.

-Бўпти боравер.


-Пул беринг.

-Нимага?

-Таксига ва бирор бир ширинлик олишим керакку.


-Ўзингни яшаган уйингку шундоқ боравер. Мени пулим йўқ. Бир соатча юрсанг етасан. Сенга уч соат вақт. Икки соат йўлга бир соат ўтиришингга. Соат бирда шу ерда бўл. Агар кеч қолсанг яна боришни унут.

-Саид ака бу нима деганиз?  Ахир жуда узоқку.

Диёранинг хўрлиги келди. Кўзлари ёш тўлди.


-Ҳеч қиси йўқ ўрганиб кетасан ҳали.

Диёрани бу онасининг уйига иккинчи марта бориши эди. Йўлда кетар экан тақдирга лаънатлар айтиб кетарди. Ота уйига бориб бориб икки соат ўтириб қолди. Қайтишда таксида кетаман эрим пулни беради илож бўлмагач дея ўйлади, ва ортга қайтиш учун жойидан турди.

-Мен энди борай бир соатда қайтаман дегандим.


-Қизим ўтирақолсангчи келганингга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмадию.

-Ойи яна келаман. Ўзи шошилиб чиққанимдан пулни унутуб қолдирибман. Ҳеч нарса ололмай келдим.


-Қизим бизга ҳеч нима керак эмас ўзинг келиб турсанг бўлди.


-Хўп ойи кетдим унда.
Диёра такси билан уйга келганда эри айтган вақтдан 15 минут ўтганди. Ичкарига кириб эридан пул сўраса Саид важоҳат билан қаради.

-Мен сенга такси кел дебмидим. Бор ана ўзинг ҳал қилсанг ҳал қил. Мени бошимни қотирма,- деди.

Нима қиларини билмаганДиёра қайнонасидан ялина ялина пул олиб таксини жўнатиб юборди.

-Менга қара сен нега кеч қолдинг?

-Ойимлани жуда соғинибман вақт қандай ўтганини сезмапман.

-Менга бунақа бахоналарибг ўтмайди. Кейинги гал боришни ҳаёлингга ҳам келтирма. Сенга жазо сифатида кечги овқат йўқ.


Диёра эрининг бу гапидан хангу манг бўлиб қолди. Ҳатто жавоб қайтаришга ҳам ҳоли қолмади.
Қанақаер бу қилаётган ишлари одамни ғашини келтиради.
Энг алам қилгани эса қайнона қайнотаси ҳам бир оғиз овқатга келинг демади. Хол ахвол сўрамади. Эри эса овқатланиббўлиб Диёрани ошхонани йиғиштиршга жўнатди.

-Яна у бу ейман деб хомтама бўлма. Сенга ҳеч вақо йўқ.

Диёра янада эридан хафа бўлиб кетди. Осбхонага кириб эса ҳайрати минг чандон ошди. Музлаткич қулфланган чинданда ейиш учун ҳеч нима қолдирилмаганди. Қолган егуликлар эса қайнонасининг хонасидаги шкафга. Нима бўлса бўлди дедию ошхонани топпа тоза қилиб хонасига қайтиб кирди. Саид ҳали ухламаган экан.

-Сен ўзи бугун нега таксида келдинг?

Менга хаёт бағишла:
-Саид ака мен сизга тушунолмаяпман. Яна шу саволми?

-Менга ақл ўргатма. Олдин жавоб бер.


-Пиёда юргим келмади.


-Ўрганишинг керак. Соғлом бўлиш учун ҳам кўп ҳаракат қилиш керак.

-Чарчадим. Ухламоқчиман.


-Сенга ҳали рухсат бермадим. Оёғимни уқалаб қўй. Кейин ухлайверасан.

Диёра чарчаган бўлишига қарамай эрини айтганини бажаришга мажбур бўлди.
Уйларида отаси ҳеч қачон Рисолатга пулни нима қилдинг деган эмас. Рисолат ҳам ўз ҳолича ишлатиб юрарди. Диёра ҳам ишлаган вақтлари бемалол ҳоҳлаган нарсасини сотиб олган доим қўлида пул бўлган.

Бунақа қурумсоққа тегишини билгани ишдан бўшаб ҳам юрмасди. Саид бу феълида хотинини олган маошини ҳам тинма тин ҳисоблаб олса керак.
Кун ўтгани сайин Саидни феъли баттар ёмонлашар Диёрага қўл ҳам кўтарарди. Қайнонасининг эса ҳеч нима билан бўлмас ҳаттоки келинини таёқ остида қолганини кўрса ҳам пинагини бузмасди.

-Сизни бунақа қилиқлариздан тўйиб кетдим. Ишга кираман.


-Киравер. Олдин маошини аниқла менга айт. Ўшанга қараб кириш кирмаслигингни ҳал қиламиз.


-Мен маош олсам ҳам ўзимга ишлатмоқчиман.


-Сени ҳамма нарсанг етарлику


-Олишим керакбўлганлари бор ҳали.

-Уйингдагилар мебелингни тузук қила олишмади. Сен эса ишлаб ўшани ўрнини тўлдириш керак.

-Ҳаммасини ортиғи билан қилдиларку.


-Шуми ортиғи билан қилганлари.
Ана Зиёдни қара қайнотаси чалларида янги "Cобалт"машинасидан берибди.
Мени эса битта чопон билан оғзимни ёпишди.

Менга хаёт бағишла:
-Сизни бу даражада паст кетасиздеб ўйламагандим.


-Ҳалиям даданг рахмат десинла сени хотин қилиб юрганимга.


-Менга нима бўпти?


-Юрардинг ҳалиям савдо қилиб.

-Ўшандай юрганим яхши эди.

-Ношукрлик қилма мендай эринг бор. Қанчаси йўлимга кўз тикиб турибди.

-Агар тегса биларди сизни қанақалигизни. Ўзи сизга кимни ҳам кўзи учиб турибди.
Диёра бу гапларни фақат ичида айтди.

Диёра жуда ҳам пушаймон энди. Келиб келиб шу мижғовни топаманми дея. Вақт ўтгани сари эрини ёмон кўра бошлади охири унинг бу қилиқларига чидолмай ойисининг уйига кетиб қолди.

Олдинига Саид бориб турди кеттик дея. Кейин эса судга бераман. Тўйни пулиниберасалар дея дағдага ўтди. Диёра эса барибир ҳам рози бўлмади кетишга.

Ажрашганига ҳеч қанча бўлмай Ширинни қаровчи кетганини эшитиб ўзи борди уларнинг уйига. Дилфуза опа ҳам келинимни жигари дея Диёрани ишга олди. Агар билса эди ўшанда Диёра туфайли бошига тушиши керак бўлган ишларни. Диёрани умуман бу хонадонга яқин йўлатмас эди.

Давоми бор.

@ibratli_sozlar
Мусулмон бўласизми? (ТАЛАБИДА ҚАТЪИЙ ТУРИШ)

Йўқ.

Қўрқманг. Холамнинг ўғли хуш келибдилар. Али ва Амоманинг отаси хуш келибдилар. (АЖРИМ ВА АДОЛАТ)

Пайғамбар алайҳиссалом бомдод намозига имомлик қилдилар. Намоз ўқиб бўлингач, масжиднинг охиридан бир овоз келди:

Мен Абу Ос ибн Рабиъни ўз ҳимоямга олдим.

Нимадир эшитгандек бўлдим, сизлар ҳам эшитдингларми?
дедилар Пайғамбар алайҳиссалом.

Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди саҳобалар.
Зайнаб деди:

Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Абу Ос узоқдан келадиган бўлсам, холамнинг ўғли, яқиндан келадиган бўлсам, болаларимнинг отаси, мен уни ўз ҳимоямга олдим.

Пайғамбар алайҳиссалом ўринларидан туриб:

Эй одамлар, куёвимиздан ёмонлик кўрмаганмиз, рост гапирган, берган ваъдасига вафо қилган, маъқул кўрсангизлар, унга молини қайтариб бериб, шаҳрига қайтиб кетишига қўйиб беринглар, шундай қилишинглар менга ҳам ёқади, маъқул кўрмасангизлар, унинг масаласи сизларнинг қўлингизда, қандай ҳукм қилсангизлар ҳам сизларни айбламайман, - дедилар. (ШЎРО)

Молини қайтариб берамиз эй Аллоҳнинг пайғамбари, - дейишди одамлар. (АСКАРЛАР ОДОБИ)

Пайғамбар алайҳиссалом Зайнабга қараб:
Сен ҳимоянгга олган одамни биз ҳам ҳимоямизга олдик, - дедилар.

Кейин Зайнабнинг уйига бориб:

Зайнаб, уни яхшилаб меҳмон қил, ҳурматини жойига қўй, у холангнинг ўғли, болаларингнинг отаси, лекин унга яқинлашма, у сенга ҳалол эмас, - дедилар. (МЕҲРИБОНЛИК ВА ШАРИАТ)
- Хўп бўлади, отажон, - деди Зайнаб. (ИТОАТ)

Зайнаб уйга кириб, Абу Осга:

Бизни ташлаб кетиш сизга шунчалар осонми, ундан кўра мусулмон бўлиб, шу ерда қолавермайсизми? - деди. (МУҲАББАТ ВА УМИД)

Йўқ, - деди Абу Ос ва молини олиб, Маккага қайтиб кетди.
Маккага етиб келгач:

Эй одамлар, мана молинглар, менда яна бирон нарсанглар қолдими? - деб сўради. (ҲАЛОЛЛИК, ОМОНАТДОРЛИК)

Худо хайрингни берсин, жуда гўзал вафо қилдинг, - дейишди одамлар. (ТАБИИЙЛИК)

Ундай бўлса, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. (НЕЪМАТ)...

Бомдодда Мадинага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига бориб:

Эй Аллоҳнинг пайғамбари, кеча мени ўз ҳимоянгизга олгандингиз, мана бугун ёнингизга келдим ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сиз Аллоҳнинг расулидирсиз, - деди. (ЭНГ ГЎЗАЛ СУРАТДА ЯХШИЛИККА ЯХШИЛИК ҚАЙТАРИШ)

Кейин Пайғамбар алайҳиссаломдан, Зайнабнинг олдига қайтсам бўладими, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом эса унинг қўлларидан тутиб, юр кетдик, дедилар. Зайнабнинг эшиги олдига келиб, эшикни қоқдилар ва:

Зайнаб, холангнинг ўғли яна келиб, яна қўлингни қайта сўраяпти, розимисан, - дедилар.

Зайнабнинг юзи қизарди ва табассум қилди. (ДОИМИЙ РОЗИЛИК)

Шу воқеадан бир йил ўтиб, Зайнаб оламдан ўтди...

Абу Ос шу қадар қаттиқ йиғладики, ҳатто одамлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари уни юпатганини кўришди. У шундай дерди:

Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг пайғамбари, Зайнабсиз яшай олмайман, тоқатим етмайди. (УМР ЙЎЛДОШИ)

Зайнаб ўлимидан бир йил ўтиб, у ҳам вафот этди.
Менга хаёт бағишла:
Диёра ишга кирганидан кейин Гулзода опа ҳам бир мунча камроқ борадиган бўлиб қолди. Энди кўнгли тинч эди. Жигарику қизимдан яхши қарайди деб ўйлаганди.

Диёра биринчи навабтда Дилфуза опага ёқишга ҳаракат қилиб уй ишларига ҳам қарашди.

- Ширин биласанми нима? Сен мен билан Сарвар акамни ўртамизга бекорга қўшилиб қолдинг. Қара бу ишинг ҳам Аллоҳга хуш келмай қандай ахволда ётибсан. Биламан яхши эшитасан. Сенга жуда катта ёрдам бераман. Бунақа ахволда ётишдан жудаям зерикиб кетгансанку. Майли бу ҳизматим эвазига рахмат шартмас. Сарвар акам билан менга бахт тиласанг бўлди.


Сарвар ишдан қайтгандан кейин уйда юрган Диёрани кўриб олдинига ҳайратланди.
- Сен бу ерда нима қиляпсан?


- Ассалому алейкум поччажон. Мен Ширинга қарашга келдим.

-Сен а? Сени ким ишга олди?

- Ойингиз. Келинойим келган эканлар. Ўша вақтда ойим Ширинни ахволи яхшими деб сўраш учун қўнғироқ қилган эканлар. Келинойим Ширинга қарайдиган аёл бутунлайга кетди ўшанга Ширинни олдидан кетолмаяпман дедилар. Бу гапни эшитиб қарашга ўзим келавердим.

- Майли яхши қарарсан деган умиддаман.

-Албатта яхши қарайман. Ахир у менга сингилку.

Диёра Сарварни кўрган онидан бошлаб янги режалар туза бошлади. Биринчи режага кўра Ширинга берилиши керак бўлган дорини дозасини пасайтириб айрим вақт бермай қўйди. Ширинни доим қўл оёқларини қимирлатиб туриш кераклиги бўлмаса фалажлик тузалмаслигини эшитиб умуман қимирлатмади. Ўз ҳаётидан куйгани учун энди Сарварни кўз остига олган қандай қилиб у билан боғланиш йўлини ўйлаб юрган вақтларида бирдан ойисини телефонда гаплашиб турганини эшитдию дарровда мен қарайман дея қолганди.

Сарвар олдинига Диёра деярли эътибор бермади. Кейинчалик ишдан келгач Ширинни олдига кирганида ясаниб олган Диёра кўзини ўйната бошлади. Сал кам етти ойдан бери хотини тўшакка михланиб ётибди. У ҳам эркак. Диёра эса ўзини кўз кўз қилишдан қайтмасди.

*



-Лочин менга қараб юбор болам.

-Чеча менда бирор юмушиз бор эдими?


- Тошкентга бориб келишим керак. Мени олиб бора оласанми?


- Нимаики юмишиз бўлса ҳаммасини бажараман аммо буни сўраманг.

-Болам, сенда ҳеч қандай айб йўқку. Нима учун бутун умр узлатга чекиниб ҳаммадан беркиниб яшашинг керак?

-Буни тушинтириб беролмайман.

- Сен доим шу мавзудан қочасан. Уч йил бўлади. Отанг билан онанг ҳам қийналиб кетишдику.


- Чеча мен кетсам сиз қийналасиз. Қўйинг бунақа гапларни. Ундан кўра айтингчи нима қиласиз шаҳарда?

- Бир жияним бор Гулзода ўшандан хабар олишим керак. Тушимда жуда хафа ҳолатда кўрдим уни.


- Қўйингее битта тушга ишониб бу аҳволизда узоқ йўл юриб сизга нима зарил?

- Сен бола доим шунақа устимдан куласан. Аввалги кучим бўларди елкангдан бир ўхшатиб солардим. Ўшанда кўрардинг Чаман чечангни қанақалигини. Нақ ўн кун қўлингни қимирлата олмасдинг.


- Гапниям оласизда. Мен кетдим мол ҳоллардан хабар олай. Кейин Илёс акани гаплашиб келаман сизни Тошкентга кетадиган машиналаргача олиб бориб қўяди.

- Бўпти бўпти. Борақол. Билардим барибир сени кўндириб бўлмаслигини.

****


Мебел ишлаб чиқариш фирмасига эга Холмурод аканинг хонадонида бир қиздан сўнг кетма кет иккита ўғил дунёга келди. Фарзандлари билимли бўлишини хоҳлаган Холмурод ака доимо улардан эътиборини аямади. Хотини Зиёдага ҳам доим такрорлайдиган гапи:
- Болаларни ўқишига қара уларни олий ўқув юртларида ўқитаман дерди.

Ўзи йўқчиликда катта бўлиб қўли калталиги ва билими етмагани учун ўқиёл!ай қолганди. Олий ўқув юртларида ўқиш унинг энг катта армони бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам болалари ўқишини хоҳлади. Қизи Олтиной физика фани ўқитувчиси бўлган бўлса Лочин адвокат, Лазиз эса муҳандис бўлди. Фарзандларини ўқитиб барча орзуларим ушалди деб юрган бир вақтда ишлари доимгидан ҳам гуллаб яшнади. Яхши ниятлар билан Лочин учун икки қаватлик данғиламма иморат солинди. Замон талабларига мос равишда мебеллару гиламлар билан жиҳозланди.

Қизи Олтинойни узатгач Лочинга қиз қидиришга тушишди.
Лочин адвокатлик билан биргаликда отасига ҳам катта ёрдамчи эди. Шу билан бирга жуда ҳам дўастлари кўп бўлиб доимо куни ўтиришларда ўтарди. Пулдан муаммо бўлмагани учун кўп ўтиришларини пулини Лочин тўлаб кетаверарди. Дўстлари учун жон беришгада тайёр эди. Самад исмли ўртоғи билан биргаликда " Адвакатура" очишди. Ундан сўнг эса жуда кўплаб судларда ютиб чиқавергач у очган " Адвакатура" ни номи жуда машҳур бўлиб кетди. Шундай кунларнинг бирида Лочин Сабо билан танишиб қолди. Кўк кўзлари ўзига ярашган бу қиз тасодифан Лочинни машинасига чиқиб қолдию бу тасодифлар кўпайиб кетди. Бора бора уларнинг мухаббати илдиз ўтиб тўй бўлиши билан якун топди. Тўйдан олдин қаршиликлар жуда кўп бўлганди.

- Лочин эсингни йиғ ошна. Уни ҳали жуда яхши билмайсанку.

- Меҳрож мен унга ишонаман.

- Нимасига ишонасан. Кўзларига ҳамма ердан олма терадию.

- Жинни бўлма. Сен бўлажак хотиним ҳақида гапиряпсан.

- Мен сени огоҳлантирдим. Эртага бир гап бўлса ўзингдан ўпкала.

- Бунақа гапларни қўй ўртоқ. Тўйда кутаман. Ўтарсан.

Ота онаси ҳам таг зотининг тайини йўқ мехрибонлик уйидан чиққан қизни хушлашмади. Лочин севиб қолгани учун ноилож рози бўла қолишганди.

Сабо ўта замонавий қиз эди. Рус мактабида ўқиган уни устига ўзи ҳам рус миллатига мансуб эди. Доим катта катта харажатлар қилиб ўзини ўзи хурсанд қиларди. Ўзларига аталган уйда икки ёш бахтли ҳаёт кечиришарди.
Сабо ўзи ҳақида ҳеч қачон Лочинга тўлиқ айтиб бермаган. Шу пайтгача қаерларда яшаган бу ҳам мавҳумлигича қолганди. Лочин билан доимо дискотекаларга боришни хуш кўрар эри йўқ деса у билан хафталаб ҳам гаплашмай аразда юрарди

Менга хаёт бағишла:
Лочин ўйламай чиқарган қарори ўзини жуда кўп бора изза бўлишига сабаб бўлишини билмаганди. Сабо энди танишган вақтлари ўзини жуда одобли тутган бўлса, тўйдан кейин аста секин асл юзини кўрсата бошлади.  Спиртли ичимликларни ҳам рад этмай ичаверарди. Ўртоқлар йиғилиб аёлларини ҳам олиб чиқишса Сабо Лочиннинг рашки келишини била туриб ҳам унинг дўстлари билан ҳам бемалол суҳбатлашиб рақсга ҳам тушиб кетаверарди. Зиёфатдан қайтишгач эса доимгидай бир жанжал бўларди.

- Сабо сен жуда ҳаддингдан ошиб кетяпсан.

- Лочин мен сизга тушунолмадим. Яна нимани нотўғри қилдим?

- Сен ўзингни шундай тутаяпсанки худди...


- Нима худди? Гапиринг. Ичизда қолиб кетмасин.


- Сени кўрган одам эрли аёл деб ўйламайди.


- Яна жавобдан қочдиз. Фохиша дейди демадизда. Шунақами???

- Ҳа шунақа. Ўзингни йиғиштириб ол. Кейин анави дўстинг Мишка билан алоқангни уз. Уни сенга еб қойвудек қараши мени жахлимни чиқаряпти. Сени хафа бўлмасин дея кўз юмиб келдим. Кейинги гал насибасини ейди.


- Лочин сиз жуда қолоқсиз. Сизларда йигит билан қиз гаплашса бу уят, ёнма ён ўтирса бузуққа чиқади. Тупурдим бунақа дунёқарашдан. Ҳиқилдоғимга келди. Қачон маданиятли одамдек бўласизлар. Ўртоқларизни хотинини ҳам мени кўришга кўзи йўқ. Ҳаёлида мен уларни эрини тортиб олсамда. Лекин уларни эри умуман мени қизиқтирмайди.

- Ўчир овозингни. Бизни ҳаётга кўникишга мажбурсан. Бор менга аччиқроқ қаҳва тайёрла бошимни оғритиб юбординг.

Сабо эрига қаҳва тайёрлаб бериб ўзи ҳаммомга кириб кетди.


Сабо эридан қандай қилиб пул олиш йўлларини изларди. Дўконда кўрдим уни олмоқчи эдим буни олмоқчи эдим дея доим катта миқдорда пул олиб келди. Лочиндан мана шу данғиллама уйни ўз номига ўтказишини ҳам бир амаллаб сўраши керак.

Ҳаммомдан чиққач эрини ухлаб ётганига ишонч ҳосил қилиб аста хонани эшигини ёпиб ташқарига чиқди.

- Алооо жооон яхшимисан?

- Воой Сабо. Манумча йўқ бўлиб қолдинг? Янги эринг жуда ёқиб қолган кўринади.

- Мишка қўй бу гапларни. Менга айтчи қачон тугайди булар. Ўтган гал ҳам бу охиргиси дегандинг?

- Мен сенга бойваччаларини топиб беряпману.

- Мен бора бора мени севишингга шубҳа қила бошлаяпман.

- Гўзалим бу гапларни қўй. Мен сени севмасам сен учун шунча жон куйдирармидим?  Танҳо маликамсан. Эрингни ҳам ишини битирайлик ақчани чўнтакка уриб Европами ёки Дубайми кетворамиз. Жаннатда яшаймиз.

- Кўп чўзилиб кетмасинда. Хўп дорини қачон беришни бошлай?

- Аллақачон бериш керак эди. Ўрганаверсин. Кейин эса пул оқимини кўрасан.

- Эртадан бошлайман.