🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

Ҳақорат қилганлик учун онасидан келиб, ”ҳароми”, ”исқирт” каби бузуқ сўзлар билан сўкиш 6 800 000 сўм жаримага сабаб бўлади

Сизни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган одамни бемалол судга беришингиз мумкин👇🏼👇🏼
T.me/sinovlarihayot
Ажиб одамлар туркумидан

"Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".

Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"

Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

P.S.: Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

©️Зулфия Махмуд

https://t.me/sinovlarihayot
Ҳаётий ҳикоя

Онам,онагинам...
(Йигиитнинг бошидан кечирганлари)

Бир хонадонда тўрт ака-ука яшашарди. Ҳар бирига икки хонадан уй ажратилган.
Вақт ўтиши билан болалар улғайгач, икки хонали уйлар кичиклик қила бошлади. Тўрт ўғилда учтадан-тўрттадан фарзанд. Болаларни ҳам уйли жойли қилиш керак, ахир.
Ана ўшанда онам масъулиятни бўйнига олди-ю, Россияга ишлагани кетди. У ерда кампир қарай бошлади. Мактабни тугатгач, мен ҳам иш излай бошладим. Шаҳарлик бир устага шогирд тушдим. Икки қиздан сўнг туғилган ёлғиз ўғилман. Опаларим турмушга узатилганди. Онам билан фақат телефон орқали гаплашардик, виртуал дийдорлашардик. Йиллар эса ўтиб борарди.
Шундай кунларнинг бирида қашқадарёлик қиз билан танишиб қолдим. Муҳаббат инсонга куч бераркан. Муносабатларимиз тобора жиддийлашиб уйланишга қарор қилдим.
Қашқадарёга совчиликка ўзим бордим. Аввалига қизнинг онаси билан бувиси кўнишмади. “Берсангиз ҳам берасиз, бермасангиз ҳам берасиз”, деб остоналарида ётиб олдим ҳисоби. Қатъиятимни кўргач, рози бўлишди.
К елиб дадамга, амакимларимга айтдим. Онам эса телефон орқали хабар топди. Бўлажак келини билан ҳам ижтимоий тармоқ орқали юз кўришди.
Т ўйга кўпроқ пул ишлаш мақсадида қўшни Қозоғистонга ишлашга кетдим.
Икки йил...
Икки йил онамнинг келишини кутдим.
“Она, бўлди, келинг энди”, дейман ҳар гал қўнғироқлашаганимизда.
“Оз қолди болам. Уй олайлик, сенга ва келинга... кейин бемалол бораман”.
“Нега энди, биз сизлар билан яшаймиз. Бирга яшаймиз, мен ҳам ишлаяпман... етади пулимиз, келинг “, дейман куйиниб.
“Йўқ, эр-хотин алоҳида яшайсизлар, худо хоҳласа. Биз даданг билан ўша катта хонадондаги уйимизда яшайверамиз. Мен ҳар куни бориб келаман”, деб кулади онам.
Икки йил “ана бораман, мана бораман”, деб алдади онам.
Икки йилдан сўнг... онамнинг вафоти ҳақида хабар келди.
Қўшни давлатдаман. Амаким қўнғироқ қилди. Ҳайрон бўлганча гўшакни кўтардим.
“Мурод, бардам бўл, бандалик экан”, деганида ҳам хаёлимга онам келмади...
“Ким? Ким ўлди?” дея олдим холос.
“Онангни бериб қўйдик. Россияда юрак хуружидан вафот этибди. Тезроқ кел, бориб майитни опкелишимиз керак!”
Ишонасизми ,телефон қўлимдан қандай тушиб кетди, қандай ўтириб қолдим... Шок ҳолати дейилади. Мана шу ҳолатни онамнинг ўлимини эшитганимда ҳис қилдим. Қўл-оёғим ишламай қолди гўё. Ҳеч нарсани сезмайман. Карахт аҳволдаман. Фақат лабларим “Онам”, деб пчиирлайди холос.
Қариндошлар йиғилиб, бир ҳафта деганда онамнинг совуқ танасини Ватанга олиб келдик. Ўзи юриб, кулиб чиқиб кетган онам тобутда қайтди... Аламли , оғриқли ҳолат.
Икки йил кутдим... юзларини кўрмаганимга икки йил бўлганди. Телефондаги дийдор дийдормиди?
Онамнинг оппоқ, совуқ дийдорига тикиларканман, бўғзим ачишарди.
“Мени кимларга ташлаб кетдингиз? Нега ? Келинг, деганимда нега қайтмадингиз?” ичимдаги овозлар эди бу.
Ўкириб ўкириб йиғлагим келарди-ю, йиғлолмасдим. Нимадир томоғимга тиқилиб, фарёд отилолмасди. Онамнинг юмилган кўзларига қараб ичимдан эзилардим. Шаҳло кўзлигимни нигоҳлари ҳам армон эди...
Дийдорини соғинганим, чиройли юзлигимни қора тупроққа бериб қайтдик.
Ишонасизми, ҳеч нарсанинг қизиғи қолмади мен учун. Одамзод дунё талабида югуравераркан-у, аммо сонияларда дунё билан видолашиб кетаркан... Онасизлик оҳир бўларкан. Узоқда бўлса ҳам ҳар куни бир неча марта гаплашиб турардик. Жонсиз телефонга тикиламан. Қанийди “Онам” деган ёзувдан қўнғироқ бўлса... йўқ бу ҳам армон эди энди...
25 ёшдаман, ўзимни ўзим эплай оламан, лекин Онасиз ҳеч ким бўлиб қоларкансиз!
Вақт ҳамма нарсага даво. Бир йил ўтиб, ғамимиз ариди, қайғуларимиз эскирди. Одамларга қўшила бошладик. Дадам тўй тадоригини бошлади.
Онам биз учун сотиб олган уйни безатдик. Қўшиқчининг “Онамсиз тўйим бўлди”, деган қўшиғини эшитганмисиз?
Эшитганимда, ҳеч нарсани ҳис қилмаганман, шунчаки ашулада деганман. Аммо айнан ўзимнинг тақдиримда шу ҳолат содир бўлди. Мен куёв бўлдим. Лекин онам дуоси билан кузатмади. Уйимга оқ либосда келин келди, бироқ биринчи бўлиб онам кутиб ололмади. Аламли, оғриқли, армонли...
Онам кўп нарсани билган экан. Мана, ҳозир эр ва хотин алоҳида яшаяпмиз. Аёлим ҳомиладор... насиб қилса, фарзандли бўламиз. Онам раҳматли бўлажак келини билан гаплашганда, туғилажак набиралари учун ҳам исм айтиб кетган экан. Сезган экан онам... билган экан онам...
Ҳозир исмингизни эшитиб, бир қалқиб тушдим. Онамнинг исмлари ҳам Саида эди. Исмингизни эшитиб, онам ёдимга тушди... деб ҳикоясини якунлади уста йигит.
Ҳаётнинг кутилмаган зарбалари қаршисида баъзан ожиз бўлиб қоласан. Уста йигитнинг ҳикоясини шунчаки тинглолмадим, қоралаш истаги туғилди. Зеро, ҳар ким ўзига яраша хулоса чиқариб олади деб ўйладим...

САИДА ҚОРАБОЕВА

T.me/sinovlarihayot
БАРДОШ

Ҳикоя

Чақирув бўлди, тез ёрдам улови ўқдай учди: "Каттабоғ кўчаси, 10-уй, 60-хонадон...".
Тўртинчи қаватдаги хонадонга шошилинч чиққан шифокор аёл тўшакда чўзилиб ҳушсиз ётган беморнинг тепасига келиб сесканиб кетди. Карахт аҳволда қалтираб-салтираган уй бекасига далда берди:
— Мана ҳозир укол қиламиз, ўтиб кетади. Сиз қўрқманг, тутқаноғи тутибди-да, кеча бекор ичирибсиз.
— Оз... Озгина, — дудуқланди бека.
— Икки соатдан кейин уйғониб, ўзига келади. Ловия ва мош солиб кесган ош қилиб беринг. Сиз, шаҳарликлар угра дейсизлар. Сузма аралаштиринг..... Сўнгра кийик ўт дамламасига асал қўшиб ичиринг. Тетиклашгач, ҳаммомга бораман дейди, рухсат бераверинг.
Бека таажжубланди:
— Сиз буни қаердан биласиз?
Шифокор аламли жилмайди:
— Итининг феъли ҳам, касали ҳам эгасига маълум-ку. Ҳа, дарвоқе, — аёл қия очиқ эшикка суянган кўйи иҳранди: — хизмат сафари тугагач, Сизникида қолаверсин, айтиб қўйинг.
Шифокор эшикни қарсиллатиб ёпди. Беканинг кўз олди қоронғилашди.
....Тез ёрдам улови катта йўлда ўқдай учиб борарди. Шифокор аёл бу дунёнинг аламларини ич-ичига ютиб, ўзини баъзўр тутиб турарди... ва ниҳоят унинг елкалари силкиниб, кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади.

Қўчқор Норқобил

T.me/sinovlarihayot
📝ОТА, НИМА УЧУН....
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...

Мени хикояларимни укиб коментарийда уз фикр ва тилакларини билдираётган инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман...
Хозир мен сизларга такдим этадиган вокеа одамзотни ларзага солиши аник булган жинрят хакидадир....мархамат.
Янгиланиш фасли булмиш бахорнинг март кунлари эди. Бугун ишдан эртачирок кайтаётган Тамара опа, йул йулакай энди хаёти уз урнига тушаётганидан Худога шукрлар айтиб хурсанд холда уйи томон борарди. Бундай хаётга, яхши яшашга хакли эди. Чунки биринчи умр йулдоши уни бошига не кунларни солмади. Эри куп ичадиган купол инсон эди. Уни то турмуш кургунича бунака одати йук эди....хаммаси турмуш кургандан кейин бошланди. Анча азобли хаётидан кутулиб яъни турмушидан ажрашиб кизчаси билан яшай бошлаганди. Узи мактабда укитувчи булиб ишларди.
Кунлардан бир куни уни хаётига бир инсон кириб келди. Тугрироги тез ёрдамда хайдовчи булиь ишлйдиган инсон билан турмуш курди. Бу турмуш уртоги умуман ичмасди. Хаттоки нос ёки сигарет хам чекмасди. Энди Тамара опани турмуши яхши, уйи хам шинамгина эди. Уларнинг оиласида киз фарзанд тугилди. Катта кизчаси ун бир ёшга тулганда энди сингилчаси унга хамрохлик учун тугилганди. Катта кизчаси онасига ёрдамчи эди. Машина хам олишганди.
Ишдан келиб эшикни очган Тамара опани димогига кандайдир бир нарсани куйган хиди урилди. Уйга кириб келгач ошхонадаги газ плитаси устида кастрюлда хали совумаган куйиб кетган лавлагига кузи тушди. Телефон трубкаси аппарат ёнида ётарди. Кучада итларнинг аккиллаши эшитилиб турарди. Ваннахона чироги ёник турарди. Тамара опа ваннахона эшигини секин очиб каради. Нимадир оклаттага уралган холда ванна ичида ётарди. Ваннани ичи сувдан тула эди. Мен хозир факат курук сузлар билан ёзаяпман, лекин Тамара опа уша дамда нимани хис килганини тасаввур хам килолмайман. Ванна ичида уша ун бир ёшли катта кизчасининг мурдаси ётарди. Боши ок халатга уралган, куллари кизил сакрамачок билан богланган, оёкларига резина этик кизгазиб сим билан богланган холда сувда ётарди. Тамара опа кизчасини танасини тезла кутариб коридорга олиб чикди. Ванна ичидаги сув илик эди. Бошидаги халатни, кейин кулларини ечди. Сунъий нафас бериб курди. Лекин буни хеч хам фойдаси булмали, чунки ун бир яшар кизчасини аллакачон жони узилиб булганди. Тамара опа дахшатдан бакира бошлади. Унинг бу бакирик овозларини эшитган кушнилар даррров етиб келишди. Дархол тез ёрдам ва ички ишларга хабар жунатишди.
Котил эрини кундуз куни гараждан тахминан 14:30 ларда кулга олишди. Уша куни тонгги соат 8:30 да тунги навбатчиликдан келиб гаражга машинасини куйди. Уйда катта кизчасидан бошка хеч ким йук эди. Кизча аллакачон сингилчасини богчага элтиб куйганди. Угай ота ва кизчаси лавлагини бирга тозалашди ва кайнатиш учун кастрюлда газ плитага куйишди. Ота кизига кастрюлга караб куйишини айтиб узи ухлашга кириб кетди. Совт ун бирларда ота лавлагини куйган хидидан уйгониб кетади. Кизчаси уйда йук эди. Акса ура ура балкон эшигини очади. Уйни хавосини тозалаш максадида шамоллатади. Гаражда буламан деб когощга ёзиб колдирдида энди чикиб кетмокчи эди, уй телефони жиринглаб колди. Трубкани олса кизчаси:
-- Отажон, эшикни замогини кулфламанг мен калитни уеитиб колдирибман!- деди.
Котил ота лифтда хеч нарса булмагандек кушниси билан пастга тушиб кетди. Подъезддан гаражга караб жунаб колди. Шунча суриштирув ишлари булса хам хеч кандай айблов куйишолмади. Бор йуги бир ярим йил под судда утириб чикди. Очикликка чиккан котил ота тез ёрдамда машинасини хайдаб юраверди. Шунча суровдан кейин хам уни айбдорлигини исботловчи далил топиша олмади. Нахотки акли хушли ота бир уша куйиб кетган лавлаги учун кищини улдирса....
Уни адвокатлари уни доим айбсизлигини исботлаб келишди. Баъзида жазолаб турардим, деб куйди уша котил ота. Лекин хеч,кандай далил йук , мени камашга хакларинг йук дерди.
​​Тамара опа бир куни тунда ухлаб ётиб туш курибди. Уша кизчаси бошидаги уралган ок халатини олиб:
-- Ойижон....отамга ишонманг, мени отам улдирди!- дея йигларди.
Афсуски бу далил эмасди.
​​Лекин зукко терговчиларни саййи харакатлари билан айбдор ванихоят айбини уз буйнига олди. Уни айтишича уша кунгирокдан сунг кизини жазолаш учун кутиб туради. Кизи уйига келгач кизини уриша бошлайди ва уни суриб юборади. Кизча оркага йикиб боши билан деворга каттик урилиб полга йикилади. Кизчани бошини ок халат билан ураб , кулларини сакоамачок билан боглаб, оёгига резина этик кийдириб сим билан боглаб ваннахонага олиб бориб ваннани ичига ташлайди. Иссик сувни очади уни куркитиш учун. Бир икки марта кизча кимирлаб кулларини ечишга харакат килади лекин буни уддасидан чиколмайди.
Айтганимни килмаганлигинг учун бу сенга жазо дерди. Котил ота илгари иниернатда санитар булиб ишлаганди. Бундай метод билан куп инсонларни куркитарди. Лекин бу сафар кизчани котилига айланди. Кизча аллакачон сувга чукиб булганди. Ота хеч качон бундай тарзда уз фарзандини жазоламайдику....
Судда прокурор котил отага энг юкори жазони куллашни суради. Суд уни 15 йилга озодликдан махрум килди. Лекин камокхонада болани котили булган бундай инсонга(агар уни инсон деб атай олсак) уз улими билан эмас камок муддати тугамасдан улиши куп бор исботланганди.
Хар кимга инсофни яратганни узи берсин....

T.me/sinovlarihayot
Мана шу Масжидул Ақсо бўлади орқа тарафдаги сариқ гумбазлик масжид эмас. У Қуббатус сахро дейилади. Уша жойдан Пайғамбаримиз Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам мерожга кутарилган.

Бизга кўп суратда Ақсо деб шу сариқ томлик масжид расмини қўйган холда тарқатишади. Муқаддас жойларимизни яхши таниб олайлик биродарлар.
​​Масжидул Ақсо биз учун нега қадрли?

✓Шом диёридаги Фаластин ерининг Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас маеон — Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис дейиш мумкин.

✓Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид.

✓Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан эътиборан намозларни аввало Масжидул Ақсо томонга юзланиб ўқидилар. Ўн уч йиллик Макка даври тўлиқ шундай ўтди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам мазкур масжид қиблаликда давом этди. Фақат ўн олти ой ўтибгина намозлар йўналиши Маккадаги Ҳарам томон ўзгарди. Эндиликда намозда Масжидул Ҳаром сари юзланадиган бўлдилар. Демак Ақсо— биринчи қибламиз.

✓Кўпчилик олимларнинг таъкидлашига кўра, уни отамиз Одам алайҳиссалом барпо этган.

✓Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган.

✓Кейин Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли ва набираси — пайғамбарлар Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар.

✓Сўнгра пайғамбар Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди.

✓Исро кечаси Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан Қуддусга — Ақсо масжидига сайр эттирди. Бу ҳақида Қуръонда айтдики: «Ўз бандасини тунда Масжиди Ҳаромдан атрофини баракотли қилиб қўйганимиз Масжиди Ақсога оятларимизни унга кўрсатиш учун сайр эттирган Зот (ўзига нолойиқ сифатлардан) покдир». Исро сураси 1-оят.

✓Қиёмат арафасида келадиган Дажжол бу маконларга кира олмайди: Масжидул Ҳаром, Масжиди Набавий ва Масжиди Ақсо.

✓Дажжолни пайғамбар Исо алайҳиссалом ўлдиради ва бу ҳодиса, ҳадисларда айтилганига кўра, Ақсо масжиди яқинида рўй беради.

✓Зиёрат учун алоҳида сафар қилиб бориш мумкин бўлган масжидлар учта бўлиб, биттаси Ақсодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо».

✓Масжиди Ақсода ўқилган битта намоз оддий ердаги намозларнинг 250 тасига тенглаштирилган.

✓Исро кечаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккадаги Масжиди Ҳаромдан чиқиб, фаришта Жаброил алайҳиссалом билан Қуддус шаҳрига бордилар. Масжиди Ақсода барча пайғамбарларга имомлик қилиб намоз ўқиб бердилар. Бу воқеа пайғамбар бўлганларидан ўн йил ўтиб, Ражаб ойининг 27 кечасида содир бўлди.

✓Мазкур масжид ҳақида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Байтул Мақдис бирам яхши жойда! Унда турган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳиддек гўё. Ҳали шундай замон келадики, «Байтул Мақдисдаги биттагина ғишт бўлсам қанийди» деб қолишади”.

✓Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари олдинги пайғамбарларнинг ҳам муқаддас масканларини туташтириб, бир-бирига боғлади.

Демак

Масжидул Ақсо Ислом динининг шиор маконларидан бири, икки қибланинг биринчиси, учта асосий масжидлар сирасидан, мусулмонларга тегишли муборак маскан. Унга нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз Исломга тажовуздир,

Фаластиннинг мусулмонлар учун қандай қадри бор-ки, йилдан йилга у учун жонини фидо қилувчилар сони кўпайса кўпаядики, лекин камаймайди? Нима учун қалблар Ақсо томон талпинади?

Фарзандларингизга айтиб беринг - Фаластинда бизнинг илк қибламиз бўлган! Айнан ўша ерда инсоният саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан меърож ҳодисаси содир бўлган!

Қолаверса шуниям айтинг-ки - Аллоҳ ушбу ерни муқаддас қилиб, олдинги кўплаб пайғамбарлар учун бошпана бўлишини ирода қилган:

Иброҳим алайҳиссалом Фаластинна кўчиб ўтган;

Лут алайҳиссалом қавми ҳалок қилингандан сўнг у зот Фаластинга йўл олганлар;

Довуд алайҳиссалом Фаластинда гумбаз қурганлар;

Сулаймон алаҳиссалом Фаластинда бўла туриб бутун дунёга подшохлик қилган;

Қуръондаги Намл сураси, 18 оятдаги ҳодиса ҳам Фаластин яқинидаги Асқалон шаҳрининг ан-намл водийсида содир бўлган;

Фаластинда Закариё алаҳиссаломнинг ҳам гумбазлари бор;
T.me/sinovlarihayot
Аллоҳ Мусо алаҳиссаломга бани исроил Фаластинга йўл олишини буюришини ваҳий қилган;

Ақсо Мусулмонларники....
​​Жиноят ва жазо. Сиртмоқдаги сир...


— Мана, кўриб қўй, бозордан арқон сотиб олиб келдим... Энди яна бир маротаба ғижиллашсанг, осаман...
Ётоқхонага кутилмаганда кириб келган Рашид (исм ўзгартирилган) нинг бу гапидан Малоҳатнинг юрагига ҳадик оралади. Ич-ичидан ўзига тасалли берди: "Ҳар доимгидек қўрқитмоқчи бўлади-да. Нега қўрқишим керак...”.

Тошойнага қараб, кўзининг атрофидаги қорамтир доғларни кўриб, ҳўрлиги келди. Бироқ, ўзини тутишга ҳаракат қилди.
— Чой дамлаб кел, аччиқ бўлсин. Бошим оғрияпти...
У ўрнидан туриб ошхона томонга кетди. Зум ўтмай чойнак-пиёла кўтариб ётоқхонага кириб келди.

- Мана , ичинг....
- Иеее... қайтариб, қуйиб бермайсанми?
- Керак бўлса, ўзингиз ичаверинг!

Хотинининг бу каби Рашиднинг кайфини тарқатиб юборди. Жаҳл устида ўрнидан тураётиб, чойнакни Малоҳатга қараб отди.
Гилам устида чил-чил синган чойнакнинг қопқоғи атайлаб қилгандек Малоҳатнинг кўзига тегди....

Бақир-чақир овози хонадонни тўлдирди. Дод-войлару, ҳақоратли сўкишлар қўни-қўшниларга бемалол эшитилиб турарди. Кўчадан ўтаётган йўловчилар ёки қўшнилар жанжални эшитишса-да, келиб тўхтатишга ҳаракат қилишмади. Эр-хотиннинг бу галги можароси эса, яхшилик билан тугамади.

Деярли ҳар куни жанжал рўзғордаги етишмовчиликларга бориб тақалаверарди. Ичкиликни канда қилмайдиган Рашид ҳам, Малоҳат ҳам бирон фойдали иш билан шуғулланишмас, кунни бекорчилик ва ғиди-биди билан ўтказишарди.

Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди. Деярли ҳар куни ичиб келиб, уйда жанжал чиқарадиган эрнинг бу қилиқларига энди Малоҳат ҳам чидолмай қолди. Одатдагидек ярим кечаси гандираклаб кириб келган эрини шу сўзлар билан қарши олди:

— Қуриб кетсин ароқ деганиям. Шуни пулига уйга егулик олиб келсангиз бўлмайдими... Нуқул ўзингизни ўйлайсиз...
Жаҳл устида эрига ғазабини сочаётган Малоҳат уни қарғишлари билан ҳам "сийлаб” ўтди.

Ичкилик қарғишлар таъсиридан "қутурган” эр хотинига ташланди.
— Энди сени ўлдираман!
Бу таҳдид жавобсиз қолмади. Эрининг тарсакиси учун қўлларини юмдалашга тушган Малоҳат яна бир мушт егач ўзини йўқотди. Уни сочидан тортиб ётоқхонага олиб келиб, темир каравот томонга буюмдек ирғитган Рашид дарвозани ҳам қулфлаб келишни унутмади.

Шу топда унинг ёдига арқон тушди. Шошилганча уни олиб келиб, деярли ҳушидан кетаётган Малоҳатни бўйнидан ва чап оёғидан каравотга боғлади.
— Қўйиб юбор...
Малоҳат сўзини тугатолмади. Бўйнига ўралган арқон гапиришга халақит берди.

— Сенми ўша менга гап қайтарадиган. Мана сенга....
Калтаклашда давом этаётган Рашид хотинининг олайиб қолган кўзлари, қорайган юзига қараб ўзига келди. Уни силкитиб кўрди. Совиб бораётган баданини ушлаб, сесканди.

"Нима қилиб қўйдим?! Ўлиб қолдими?” Рашид жонсиз ҳолда ётган Малоҳатга қараб, қўрқувга туша бошлади... Жасаднинг бўйнидан арқонни бўшатишга уринди. Қўлларидаги арқон илондек кўринди кўзига. Қўлларининг қалтираши энди баданига ўтди. Юрагига ваҳима тушди.

Қўрқув бутун баданини қоплаган эди. "Уни ўлдириб қўйдим... Малоҳатни ўлдирдим!...”
Қайта-қайта айтилаётган сўзлар давомида қўлларидаги арқоннинг бир учини шифтга боғлади... Унинг қўллари ўзига бўйсунмасди.

Бу машъум воқеани Шовот туман прокуратураси жиноят иши сифатида ўрганиб чиқди. Оиланинг нотинчлигини била туриб, буни четдан кузатган маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда профилактика инспекторига нисбатан қонуний чора кўрилди.

Оилаларда юз берадиган бундай нотинч ҳолатларнинг олдини олишга, жанжални бартараф этишга, соғлом муҳитни яратишга масъул инсонлар ўз вақтида зиммаларидаги масъулиятни тўлақонли ҳис қилганларида бу воқеа рўй бермаслиги ҳам мумкин эди. Ён-атрофдагиларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги, қолаверса, бетартиб кечирилган ҳаёт тарзи икки инсоннинг бўйнига ажал сиртмоғини солди...

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚kanalga qoshiling
​​Кетяпсизми? - деб сўради у кўзларига ёш тўларкан.
- Ха . . . Мен бошқасини севиб қолдим! Сен жонимга тегдинг, болаларнинг бақир-чақири жонга тегди!
- Аммо бу сизнинг фарзандлариз! Улар хали мурғаккинаку! Қандай ташлаб кетасиз?
- Бўлди, тинч қўй мени! Сен гўзаллигингни хам йўқотдинг!
- Ахир кенжамизни туққанимдан кейин хали ўзимга келмадим. Буларни хаммаси ўткинчику . . .
- Мен кетаман дедимми, кетаман! - деб аёлини бир силтадида итариб юборди.
Аёл йиқилди, боши деворга урилиб қаттиқ оғриқни хис қилди. Лекин йиғламади, томоғига келган аччиқни юта олди. Икки ёшли ўғли уйғониб кетиб, бу “манзара”ни кузатиб ўтирарди.
- Яхши, кетаверинг. Лекин бир нарсани унутманг. Биз хеч қачон сизни ёнингизга бормаймиз! Яшаб кетамиз! Кеттизми, ортга йўл йўқ! - деди хотиржамлик билан аёл.
Кейин ичкари хонага кириб, беш ойлик кенжасини қўлига олди. Уччови уларни ташлаб кетаётган эр ва отанинг ортидан қараб қолишди . . .
- Ха, алло? Ха, кетаяпман. Хозир бораман! -деб такрорларди ўттиз ёшлардаги эркак телефонда, зинапоялардан шошганча тушиб бораркан . . .
Орадан беш йил ўтди.
- Эй, Худойим. Қанчалик жонимга тегди бу хотин! - деб ўйларди эркак, - яхшиси хиёбонга бориб бироз чалғиб келай, уйга боришга умуман оёғим тортмаяпти.
У хиёбондаги ўриндиқда ўтирганда кўзи атрофда ўйнаб юрган болакайларга тушди. “Қизиқ, менинг ўғилларим хозир қандай экан-а? . . . Катта бўлиб қолишгандир . . . Аёлимчи, у қандай бўлган экан-а? Бирор марта қўнғироқ хам қилмади . . . Ахмоқ бўлган эканман . . .” ўтарди хаёлларидан.
Ва кутилмаганда таниш сиймони кўрди.
- Эй, Худоим. Унинг ёнига қандай борсам экан-а? - асабийлаша бошлади эркак собиқ хотинига қараб.
Аёл ортидан икки болакай онаси томон югуриб келаётганини кўриб эркак амаллаб сўз бошлади.
- Салом! - деди у.
- Салом . . . - жавоб берди аёл хайрон бўлиб.
- Сизларни кўрганимдан қандай қувонганимни билмайсан! Булар менинг ўғилларимми? Мени танишармикин?
- Йўқ, энди бунинг ахамияти йўқ!
- Айтмоқчиманки . . .
- Сиз айтадиганиззи гапириб бўлгансиз, ўшанда . . .
Бирдан болакайлар “дада!” деб қичқириб улар томон югуриб кела бошлашди. Ота бундай бахтга ишонолмай хаяжонланиб кетди. Лекин болалар унинг ёнгинасидан ўтиб кетиб ўзларини улар томон келаётган бошқа бир эркак қучоғига отишди. Улар биргалашиб яқинлашиб келдилар. Эркак аёлни юзидан ўпиб қўйиб, аёли ёнидаги бегона эркак билан кўришди.
- Азизам, ким бу?
- Шунчаки нотаниш. Энг яқин маганзин қаерда эканлигини сўраётганди. Майли, юра қолинглар уйга. Сомса пиширганман. Мазза қилиб еймиз.
Улар узоқлаша бошлаганда собиқ эр ва ота изларига ғамгин термулиб қолди.
- Амаки, - ўгирилиб гапирди етти ёшдаги ўғли, - магазинни бурилишдан кейин топасиз...


T.me/sinovlarihayot
Chikita
KAYFARIK BASS HD
Туйлар_-_муборак_(www.hotplayer.ru)
<unknown>
😂🤣😅