🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
703 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 та ФАРҚНИ ТОПИНГ ВА КОМЕНТАРИЯГА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЖАВОБНИ  ЮБОРИНГ🤔🤔🤔
@sinovlarihayot
MAROQLI XORDIQ JONLI EFIR SOATLARI TAQDIM ETILISHI BOSHLANDI AZIZLAR....
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 та ФАРҚНИ ТОПИНГ ВА КОМЕНТАРИЯГА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЖАВОБНИ  ЮБОРИНГ🤔🤔🤔
@sinovlarihayot
#Мулоҳаза_учун

НАВБАТ

Ҳилола опа бугун вақтли турди. Ҳомиладор қизи Лобарни шаҳардаги касалхонага олиб бормоқчи эди.

- «Лобар, тезроқ кийин, эртароқ бормасак, касалхонада навбат кўпайиб кетади» – деб қизини шоштирган бўлди.

Она-бола касалхонага кириб келишганида соат 10 дан ошган эди.

Касалхона коридори навбат кутиб ўтирган аёллар билан тўла эди.

Ҳилола опанинг хаёлидан, бу кетишда пешингача ҳам навбат келмайди... деган гап ўтди.

Қизига :
- «Сен ўтириб тур» - деб касалхона ҳовлисига чиқди.

Сумкасидан телефонини чиқариб таниши Жаҳонгирга қўнғироқ қилди. 
- « Жаҳонгир, касалхонага келгандик, жуда навбат кўп экан, ҳалиги таниш докторингизга телефон қилиб тайинлаб қўйинг, бизни навбатсиз чақириб олсин.»
- « Опа, ахир неча марта ёрдам бераман? Ўтган гал ҳам шундай қилган эдингиз. Биласиз, бунақа ишларни ёмон кўраман. Ахир, навбат кутиб соатлаб ўтирганлар бор. Уларга нисбатан ҳурматсизликку бу! »

Ҳилола опа ялинавергач, Жаҳонгир бу сўнгги марта эканлигини таъкидлаб, рози бўлишга мажбур бўлди.

Таниш докторга телефон қилиб Ҳилола опанинг фамилиясини берди.

Ичида доктор унинг илтимосини рад этишидан умидвор эди. 
Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас касалхона коридорида Ҳилола опанинг фамилияси янгради ва у қизини етаклаб доктор қабулига кириб кетди.

Одамларнинг норози нигоҳларига жавобан:     -« Қўлингдан келса, сен ҳам шундай қил»- дегандай кўзларини сузиб қўйди. 

Кейинги ҳафта Ҳилола опа иш билан банкга кирди.
Қараса, яна навбат.

Одатдагидек Жаҳонгирга телефон қилди. Лекин, минг уринса ҳам у билан боғлана олмади.
Ноилож навбат кутиб ўтирди.
Бир соат деганда навбат келиб, энди киришга шайланган эди ичкаридаги одам кимнингдир фамилиясини айтиб чақирди.

Фамилиясини эшитган одам эшик томон кела бошлади.
Ҳилола опа йиғи аралаш: -«Ахир, мен бир соатдан бери навбатда турибман» – деди.

Ҳалиги одам эса эшикни ёпар экан, унга бир қараб қўйди. Нотаниш одамнинг нигоҳларидан опага таниш бир гапни ўқиш мумкин эди:
-«Қўлингдан келса, сен ҳам шундай қил!»...

Қиссадан ҳисса шу-ки, пичоқни олдин  ўзинга, оғримаса  бошқага ур!


T.me/sinovlarihayot
🔥ПРЕМЕРА🔥

#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ариқлар тўла сув, ташнаи зорим болам,
Сандиқлар тўла дон, оч, наҳорим болам




Ҳаёт, доим биз кутганимиздек бир текисда кетавермас экан. Бунга неча минг марталаб амин бўлдим.


Менинг исмим Эфнан. Балки исм тақдирга таъсир қилади деганлари ростдир. Эфнан маъноси жаннат боғларида очилган митти гул экан. Бир китобда ёзилишича Эфнан жаннатда етим болалар қасрини безаб турувчи гул ҳисобланаркан. Онам нима учун бу исмни менга танлаганлари ҳамон тушунмайман. Мен доим синфдошларим орасида ҳам ўз исмим билан ажралиб турганман. Яна мени улардан ажратиб турган бир жиҳатим, ёшлигимдан сочимни кестирмаганимдир. Мактабга чиққан вақтимдаям менчалик сочи узун қиз бўлмаган. Иккинчи синфда сочларим белларимга тушарди.



Биз оилада тўрт кишимиз. Дадам, онам, мен ва укам. Онам шифокор эдилар. Шифокорлар камчиликни ташкил қилгани учун, онам икки жойда ишлардилар. Туғруқхонада доя бўлиб ишлаганларидан ташқари, жонлантириш бўлимида ҳам ишлардилар. Онам кўпинча ишда бўладилар. Дадам эса... Дадам эса, топганини ичиб келадиган одам. Ичиб келиб тинч ўтирганда ҳам майли эди. Қилдан қийиқ ахтариш бу одатий ҳолга айланган.

Дадам кўп ичгани бир томон бўлса, онам дадамни ичишини ёмон кўриши бир томон эди. Улар шу масалада кўп тортишишарди. Онам дадам ичган вақтлари битта гапдан қолмай тенгма тенг гап талашарди. Табиийки бу дадамга ёқмай, онамга қўл кўтарарди.


Онамни ҳам тушунса бўлади, кечаси билан навбатчиликда беморларга қараб чарчаб келгач, дадамни ичиб олиб маза, бемаза гапларини айтишини кўтаролмасди.


Болалигим ана шундай ўтарди. Биз болалик нималигини ҳис қилмасдик. Уйдаги ҳар кунги жанжаллар, дадамнинг бизга ҳам қўл кўтариши руҳиятимизга таъсир қилмай қолмасди.

Дадам ичиб келганида биз стол тагига ёки шкафга беркинадиган ҳам бўлиб қолгандик.

Бугун ҳам шундай бўлди. Дадам ичиб келганди. Онам ишдан чарчаб келган. Дадамга бозорлик қилиб келинг деганди аммо дадам буни ўрнига улфатлари билан ичиб келишни афзал билган.


Ҳозирам уйга кириб битта ароқни ичиб ўтирибди.


-Қанақа одамсиз? Мен ишдан кеч келаман. Бозорлик қилиб келинг дегандимку.


-Ўчир овозингни. Керак бўлса ўзинг қилиб кел.


Дадам парво қилмай, яна ичишда давом этди.



-Жонга тегди шу ароқ ҳам. Уйи куйсин ароқни чиқарганни.

Онам ароқ шишасини олиб улоқтириб юборди. Дадам эса жахли чиқиб онамни ура кетди.


Онамни ураётган дадамга биз бас кела олармидик? Дадам ичиб келганида онамга қўшиб укам иккимизни ҳам аямай калтакларди.


Калтакланган юзини упа ёрдамида аранг бекитган онам зўрға қадам босганча ишга кетарди. Нариги уйда эса кечаги ишидан бехабар дадам ухлаб ётарди .


Онам туни билан йиғлаб чиқди. Қачонгача бу кунлар давом этади деб ўйласа керак...
#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:

2-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Ёшлигимиз дадам ичиб келиб, жанжал қилиши билан ўтган десам адашмайман. Биз дадамни ичишидан шунчалар юрак олдириб қўйгандик-ки, ичмаган куни бизни уйда байрам эди гўё .

Ўнинчи синфимда онам қаттиқ оғриб қолдилар. Ўшанда бувим кўришга келгандилар.


-Қизим пиёлаларни ювиб кел.


Онам менга пиёлаларни бердилар. Мен ювиб тезда изимга қайтдим. Дастурхон ёзилган, укам бувимни қучоғида ўтирарди.


-Неча марта айтдим сенга ўзингга эътиборли бўл деб.


-Иссиқ жонни истмаси бор. Биласизку шу соҳани ичидаман. Бироз юпун кийиндим шекилли, буйрагим шамоллаб қолибди.


-Яна оёқда ўтказиб юборма. Таътил оласанми тезда даволаниб ол.


-Хўп ойи. Ҳаракат қиламан. Аммо ҳозирда касал кўп. Таътилга чиқолмасам ҳам керак.


-Рўзғорниям кўпроқ ўзинг тортасан, соғлиғингни эҳтиёт қил. Куёвга барибир.


Ўша куни бувим кетдилар. Эртасига онам урологга бориб зарур дори дармон ёздириб олдилар. Табиийки таътилга чиқмай ишлайвердилар.

Онам ўзича даволаниб юраверибди. Аммо асл касали бошқа экан. Онам билса-да, эътибор қилмай, ҳеч кимга билдирмай юраверган. Ахийри дард устунлик қилиб онамни аҳволи оғирлашди. Онамда миома бор экан. Вақтида даволанмагани учун аҳвол операциягача келибди.

Онамни бир ҳафта давомида операция учун дори дармон қилиб тайёрлашди. Кейин эса операция қилишди. Афсуслар бўлсинки, онам операциядан яхши чиқмади. Миома баттар авж олиб кетди. Операциядан кейин онамни аҳволи янада оғирлашиб кетди.

Онамни етти ой умри қолган дейишди. Касалхонадан келган онам, бир кун ҳам яхши яшамади. Куни докторма доктор юриш билан ўтарди.

Онам кимётерапия муолажаларини олиб келгандан кейин, янада аҳволи оғирлашиб қолди. Мен катта қиз эмасманми рўзғорни барча ишини ўз бўйнимга олгандим. Дадамга ҳам инсоф бериб ичмай қўйди. Тинмай ишлаб онамни даволатиш учун елиб югурарди.



-Қизим сочим оғирлашиб қолгандек бўляпти. Тараб юборасанми, мен тарайман десам ҳаракатим қолмади.


-Хўп ойижон.


Онамни сочларини тараяпманууу, тароқ сочдан тўлди. Жуда кўп сочлари тўкиларди ҳар тараганимда.


-Қизим нимага жимиб қолдинг?


-Она сочиз жудаям кўп тўкиляпти.


-Ҳа шунинг учун оғирлашибдида. Майли тарайвер.


Онамни кўзлари бунақа беморларни кўравериб пишиб кетгани учун ортиқча ҳавотир олмадилар.
Онам жуда озиб кетгандилар. Бир бурдагина қизини кўриб эса бувим тинмай йиғларди.


-Айтгандим-а? Айтгандим. Қулоқ солмадинг. Вақтида даволаниб юришинг керак эди.


Бувимни бир оёғи бизни уйда бўлиб қолган эмасми қизига жони ачирди.

Онам бир кун яхши бўлса, икки кун оғриб қоларди. Тортган азобини эса айтмаса ҳам бўлади. Тунлари ухлаёлмай инграб чиқади. Дадам пул етказолмай уйда сотгулик нарсани сотиб дори олиб келарди. Эртадан кечгача ишларди. Шунда ҳам пул етказиб бўлмасди.
T.me/sinovlarihayot
Тоғаларим, холаларим ҳам қараб туришмади. Аямни даволатиш учун қўлларидан келган ёрдамни аяшмади
#БИЗ_ЙИҒЛАГАН_ОҚШОМЛАР:

3-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Бувим охирги вақтларда онамни умри тугаётганини билиб ёнидан жилмай қўйди. Фарзандини дардида шамдай эриди. Бир бурдагина бўлиб қолди.

Ҳар куни ишонинг ҳар куни тонг отмаса, кун ботмаса дердим. Яқинлашиб келаётган муқаррар айрилиққа рўбаро бўлишни истамасдим. Вақтни тўхтаб қолишини сўраб дуо қилардим.

Онамни чеккан азобларини кўриб турибмиз-у, аммо ҳеч биримизни қўлимиздан ёрдам бериш келмасди. Борган сари онамни умри якунланиб шомига қараб кетарди. Бир кун уйда, бир касалхонада бўлиб етти ой ҳам ўтиб кетди. Бу вақтга келиб эса онам ёшаргандан ёшарди. Сочлари елкаларига тушиб қоп-қора бўлиб чиройли бўлиб қолди. Онам шунақа чиройли бўлдилар-ки, кўрган одам ўлмайди дерди.


-Онажон қошларизам қалинлашиб жуда бошқача бўлиб кетяпсиз.


-Ўзимга сезилмаяпти қизим.

Ҳаммамиз ҳурсанд эдик, онамни соғайяпти деб. Айниқса бувим болам тузалди деб ўзида йўқ ҳурсанд эди. Бу ҳам Аллоҳнинг бир неъмати экан.


Дадамни чақириб келган улфатларини, дадам рад этарди.


-Хотинни даволатайлик, пул топишим керак.


Бир кун туш кўрдим. Онам Каъба ёнида бувим билан ибодат қилиб юрардилар. Бувим ерда юрибдилар лекин онам учиб юрибдилар. Икковлари ҳам оппоқ либосда эдилар. Онам жуда чиройли юзларидан нур ёғилиб турарди. Бирам ҳавасимиз келди. Кейин улар учиб ёнимизга келишди. Бувим ерга тушди. Аммо онам осмонда муаллақ туриб қолди.


-Она сиз пастга тушмайсизми?


-Йўқ мен қайтиб кетаман. Она яқинда сизни ҳам олиб кетаман.


Онам бувимга шундай деб учиб кетди. Мен онажон деганча уйғониб кетдим.


Ўша куни онам яна оғирлашди зўрға нафас оларди.


-Мастура қизим яхшимисан?

Бувим онамни бошларида ўтирганча терларини артарди.


-Она... Ҳаво... Ҳаво етмаяпти.


Бувим дарров дадамни чақирди.


-Куёв қўшнини машинасини олиб келинг. Аҳволи ёмон.


Дадам шоша пиша машина топишга чиқиб кетди. Мен эса касалхонага керакли нарсаларни тайёрладим. Дадам машинада келгач, онамни кўтарганча чиқиб кетди. Бувим ҳам уларни ортидан чиқди.

Ўша куни онам жонлантириш бўлимида комага тушиб қолди.

Мен учинчи кун касалхонага борганимда бувимни шифокорлар билан тортишаётганига гувоҳ бўлдим.


-Йўқ уни аппаратдан узмаймиз. Шу ерда ётади. Ҳали болам ўлгани йўқ. Нафас олиб турган боламни қандай олиб кетаман?


-Ҳола тушининг уч кун бўлди. Барибир одам бўлмайди.

Онам ўзи бирга ишлаган шериклари онам ҳақида айтган бу гаплари бувимни юрагини нақд тешиб ўтди. Бўлмаса онам ўша инсонлар билан йигирма икки йил опа укадек бирга ишлаганди.


-Буви онам яхшими?

Бувимни кўз ёшларини артганча мени қучиб бир муддат тек қотди.


-Яхши болам яхши. Онанг тузалиб кетади мана кўрасан.

Муаллиф: ШАМСИНУР
Давоми бор
T.me/sinovlarihayot
Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшкли айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди.
Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди:
- Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим.
- Қандай масалалар экан улар?
- Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик?
- Сенингча қайси бири кўп экан?
- Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради.
- Хўш, иккинчи масала нима экан?
- Дунёда хотин кўпми ёки эркак?
- Қайси бири кўп экан?
- Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - дебди бойўғли.
Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай мажлисни тарқатиб юборибди.

jonixonov

T.me/sinovlarihayot
#имтиҳон

ИЛК ТААССУРОТ

- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
       Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини,  бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
        Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
       Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
         Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар"  Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
        Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
       - Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
       Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
    -  Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
        Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
    - Бўлди , ойим сизникидалар
      Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
      - Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл  Лайло узатган чойни оларкан.
        Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз"  баҳо олган эди ...

                                      Хазонрезги

T.me/sinovlarihayot
​​✒️Бундан бир неча йиллар олдин эрим қурилишда ишлар эдила.
Айримлар (мардикор) ҳам деб аташар эди.
Меҳнатлари жудаям оғир эди.
Катта катта харсанг тошларни кўтариш, лой сувоқ қилиш, семент қориб стяшка қилиш, деворни қумли сувоқ қилиш ва шу меҳнатлар натижасида қўллари кесилиб ёрилиб кетар эди.
Натижада ўша ёриқлардан қон сизиб чиқрди.
Кечга уйга келганларида қўлларини кўриб  бизни боқаман деб қийналиб кетдингиз деб йиғлар эдим.
Ҳар йили 1 сентябрь  мактаб учун форма қилиш учун бозорга кийим кечак учун боллар билан бозор айланар эканмиз, иссиқда
йўл четида  тизилиб ярим қоп ёки сўмкада мош, нухот, лубия сотиб турган эркакларни кўриб беихтиёр кўзимга ёш келарди.
Болларимга даданг неча кун ишлаб иссиқда қийналиб қўллари ёрилиб топкан пулларини биз икки соатка қолмай йўқ қилдик деб йиғлардим.
Алҳамдулиллаҳ хозир фарзандларим улғайди оз бўлсада қийинчилик кунларимиз ортада қолди.
Нима демоқчиман эрларимизнинг қийинчилик билан топаёткан пулларини, меҳнатларини қадрига етайлик!

Ғаффорова Нафис

T.me/sinovlarihayot
​​✒️ТАҚДИР ЎЙИНЛАРИ...
(ўқинг фақат йиғламанг)
Менга дада бўлинг!

Эркак қаердандир пайдо бўлган, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олган боланинг сўзларини аввалига англолмади. Сен қаердан келиб қолдинг болакай? – Менга дада бўлинг... Эркак аста тиз чўкиб, болакайнинг оппоқ лўппи юзларини силади. – Нима сенинг даданг йўқми? Болакай боши билан “йўқ” ишорасини қилди. Эркакнинг бутун вужуди жимирлаб кетди. Мусаффо, мунчоқдек кўзларга, сарғиш, жингалак сочларга, ярми емирилиб, ярми тушиб кетган кемшик тишчаларга қараб кўнгли ийиди. Чўнтагидан конфет чиқариб, болакайнинг қўлларига тутқазди. Болакай қувончдан ирғишлаб кетди. – У-р-р-а-а, дадамни топдим! Сиз ростдан ҳам менинг дадам экансиз! – Қаердан билдинг буни? – Ойим даданг жуда яхши инсон деганлар. Кучли, меҳрибон деганлар. Яначи, ҳали келса сенга кўп ширинликлар, кааттакон машина олиб келади деганлар. Мана, менга конфет бердингиз- ку! – Ойинг тўғри айтган экан, қани буёққа юр-чи... Эркак болакайнинг жажжи қўлларидан тутиб, йўлнинг нариги бетидаги ўйинчоқлар дўконига бошлади. – Вуй зўрлигини! Шу менгами? – болакай кўзларини катта-катта очганча ўйинчоқ машинани бағрига босди. – Қалай ёқдими? – Даҳшатку! Нодирдаям йўқ бунақаси! – Нодир ким акангми? – Йўқ, ўртоғим. Доим менга сенинг даданг йўқ, менинг дадам бор, дадамнинг машинаси ҳам бор, деб мақтанади. Ҳали уйга борай, мен ҳам унга роса мақтанаман. Сизнинг машинангиз борми? – Бор. Уйинг қаерда, қани ойингнинг юраги ёмон бўлмасдан борқолайлик-чи... – Ойим ҳув анави ерда, – болакай бармоғи билан сал наридаги шифохонага ишора қилди. – Ойинг касал бўлиб қолдими? – Ҳмм... Мен уларни кўргани кетяпман. Бувим ухлаб қолгандилар секин, билдирма- аай чиқиб кетдим. – Оббо сеней! Қани, борақол унда, бувинг ҳам хавотир олаётгандир. – Сиз бормайсизми? Ойим сизни кўриб роса хурсанд бўладилар. – Йўқ, мен кейин... Ўзим бораман хўп? – А-а, билдим, гул олиб кейин борасиз-а? Кинода шунақа қиладику, майли, унда мен кетдим. Лекин тезроқ боринг, ойим иккинчи қаватдаги, тўғридаги хонада ётадилар. Эркак қўлларини силкиганча узоқлашиб бораётган маҳмадона болакайнинг ортидан жилмайиб қараб қолар экан, ич- ичини нимадир кемирар, гўёки оёқларининг учигача музлаб борар эди. "Шўрлик болакай, дадаси вафот этганмикин? Агар тирик бўлганда ақалли бир ойда бир йўқлаб турса бўлардику. Агар менда шундай фарзанд бўлганидами..." Эркак биринчи аёлига кўнгил қўйиб, онасининг норизолигига қарамай оёқ тираб олиб уйланганди. Она норози бўлса барии бир рўзғорда ҳаловат бўлмас экан, қайнана келиннинг жанжаллари ахийри оиланинг бошига етди. Аёли индамайгина чиқиб кетдию, қайтиб қадам босмади. Ажрашдилар... Бошда йўқлаб боришга ғурур, сўнгра имкон йўл бермади. Кейинги аёли эса... У енгилоёқни эслагиси ҳам келмайди. Биринчиси барии бир биринчиси экан... Ўшанда сабрли бўлиб икки тарафни муросага келтирганда, балки... Оғир хаёллар эркакни чарчатди, беихтиёр бояги нотаниш болакай ҳақида ўйлади. Балки онаси оғир аҳволдадир? Қийналиб қолишгандир балки... Балки бола деразадан термилиб, "дада"си келишини пойлаб ўтиргандир? Эркак бир қарорга келгандек, шаҳдам қадамлар билан шу яқин атрофда жойлашган гул бозорига қараб кетди. – Ана, ана айтдимку, дадамни топдим, ҳозир келадилар, деб! Палатанинг очиқ эшиги ёнида чўккалаб олганча ўтирган болакай югуриб келиб эркакнинг бағрига отилди. Дераза ёнида жойлашган каравотда осмонга тикилганча ётган рангпар аёл эшикдан кириб келаётган эркакка кўз учида боқди- ю... – Сиз? – Маҳфуз?... ...Алам устида ҳаммасига қўл силтаб, юрагининг остида ура бошлаган жажжи юракча ҳақида айтишни ҳам жоиз топмай уйдан бош олиб кетган ёлғизликнинг этагидан тутишга қасд қилган аёл орадан беш йил ўтиб қаршисида қадрдон нигоҳларни ҳис этар экан, тинмай талмовсирар, ўзини тартибга келтиришга уринар, дадасининг қучоғида ўтирганча кўзлари қувончдан порлаётган гўдак тақдирнинг кутилмаган совғасидан каловланиб қолган эркакнинг бақувват елкаларига бош қўйиб, онасига “Охири топдим уларни!” дегандек жилмайиб қарар эди.

T.me/sinovlarihayot
—Мана шу дуони ёдла.
—Хўп, хўп...

***
—Тунов куни айтган дуомни ёдладингми?.
—Адаси, эсимдан чиқибди, ёдлайман, иншааллоҳ...

***
— Ўша куни айтган дуони ёдладингми, айтиб бер.
— Йўқ, ҳали...
— Дуони  ёдлашинг шарт кейин, ҳар куни  қирқ марта айтишинг керак. Унинг боши тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири истиғфордир. Шунча шеър ёдлаган одамга битта дуони ёдлаш шу қадар қийинми?
Ёдламасам қутулмаслигимни биламан. Ишдан келсам, уйда ҳеч ким йўқ экан. Овозимни чиқариб юз марта қайтаргандим ва ниҳоят ёд олдим. Энди хурсанд бўлиб ўтирибман. Алҳамдулиллаҳ

Ёдлаганимни айтиб  "суюнчи" олсам, яна рағбатлантириб қўйдилар.

—“Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн”ни кўп айтишинг керак. Бу зикр ғамларга қаҳр кўрсатиб, шодликни жалб қилади.  Бу Юнус алайҳиссаломнинг дуолари бўлиб, шу дуолари сабабли наҳанг қорнидан қутилганлар.

Бизга шодлик соғинганлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Сизнинг ҳам шундай устозингиз
борми?

Феруза Салходжаева

T.me/sinovlarihayot