🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
705 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати одамларни бир бирига бўлган мехр-муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиш мумкин эмас.
❤️❤️
Аллоҳнинг бу инъомига сазовор бўлиш хаммамизга насиб қилсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💦💦💦



Дардларинг бўлмаса, табассум қадрин,
Қандай х,ис этардинг фариштахоним.
Дардларинг юзингда бўлмиш намоён,
Сох,ибжамол гўзалим орастажоним.

✏️ Олия Равшанова

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

💦💦💦
Muhammadziyo - Deysana (audio 2022)
NevoMusic
ОТА ва ҚИЗ
Ҳикоя

Шаҳарда яшаганим билан овулдан узилиб кетолмадим. Бутун яқинларим шу ерда: тўй бор, маърака бор. Улардан орттириб ўттиз-қирқ кунда, баъзан, иш кўпайиб қолганида эса икки-уч ойда бир келиб-кетаман. Шунга қарамай, Ўзбековулда бўлаётган барча гап-сўзлардан, катта-кичик воқеалардан миридан-сиригача хабардордекман: ҳол-аҳвол сўрашиб, ҳали нафасимни ростлаб улгурмасимдан хешларим тахи бузилмай турган янгиликларни олдимга дастурхон қилиб ёйишади.
Қишлоғимизнинг баъзи одамлари ҳақида эса ўзим сўраб-суриштираман: “Фалончи ака бор эди-я... Пистончи нима қиляпти?..”
Тўғри, бир танишимнинг исмини тилга олгим келмайди, у ҳақида ўйласам бас, юрагим увишиб кетади. Аммо, на илож, гапдан гап чиқади ва ногоҳ англайманки...

* * *
Овулнинг ёш-қариси тан берган: Қобил – фалокат-да, бечора камбағални туянинг устида ит қопади, деганлари асли шу ўзи – кутилмаган дардга чалиниб, эси кирар-чиқар бўлиб қолган опасини ташлаб қўймади; айримларга ўхшаб, шўрлик қизни тупканинг тубидаги, айтишларича, сочи тақир олинган беморлари йиртиқ-ямоқ, доғ-дуғ босганидан рангини ҳам ажратиб бўлмайдиган кўйлак-иштонда юрадиган номи ёмон жойга обориб ташламади. Ваҳоланки, қанча ҳамқишлоқ унга шундай жўяли маслаҳат берди, ҳатто “Қоғозбозлигига биз туриб берамиз”, дея кўкрак керганларам бўлди, аммо – падарига минг рағбат бундай меҳрибон ва садоқатли, ғамхўр ва фидойи жигарнинг! – Қобилтой қутқуларга учмади, аксинча, бир қориндан талашиб тушган опажониси Ўғилойни авайлаб-асради, ундан бир тўғрам беминнат нонини аямади.
Тўғри, ҳамма жойда бўлгани каби, Ўзбековулда ҳам учраб қоладиган баъзи бир ичи қора, бадбин кимсалар Ўғилойнинг молхона ёнидаги поли йўқ ҳужрада шит­рага ботиб яшашини, умри укасининг молларига қараш билан ўтаётганини, инчунин, унинг текин хизматкордан – йўғ-э, ҳаттоки хизматкор ҳам ойлик талаб қилади-ку, тонг-саҳардан қоронғи тушгунча тиним билмайдиган ақли ноқис қариқиз эса қорни тўйганига хурсанд – фарқи йўқлигини айтиб қолишади. Ҳа, нима, дея уларнинг сассиқ ғийбатларини шартта кесишади овул оқсоқоллари, бечора Қобилтой битиб кетган боймидики, опаси учун алоҳида қаср қуриб берса; шусизам дастурхони бир, еган-ичгани бир; шунча уйида бўлдик, бирон марта, дарҳақиқат, шитрага ботиб юрадиган опасидан ирганганини, уни кўксидан итарганини кўрмадик; аксинча, меҳрибон ва ғамхўр, ғамхўр ва меҳрибон – нақ бошига кўтаради-я! Шу ҳолида Ўғилойни далага чиқариб, кетмон чоптириб қўйганида, нима, хурсанд бўлармидиларинг? Хўп, ана, далага чиқардиям дейлик, бироқ, Худо кўрсатмасин-у, миянг хато – беақл – қиз ўт чопаман деб, кетмонини биронта бола-моланинг бошига соб қолса, дардингни кимга айтасан? Шуни билганидан, бировга дамини чиқармай, уйгинасида асраб ўтирибди-ку! Ҳалиям шу болага раҳмат денглар, отаси берган тузни оқлади лекин. Унгаям осон эмас... Одатда, бундай пўписали эътирозлар бирон кўнгли бўшаб кетган мўйсафиднинг қўл очиши ва титроқ овозда тилак билдириши билан якунланарди: “Келинглар, шу боланинг ҳақига бир дуо қилиб қўяйлик. Илоё, шундайин оқибатли, солиҳ фарзанд ҳар ота-онага насиб айласин...”

* * *
Қобил уйланганида эл қатори тўйга чақирилдим, аммо бормадим... боролмадим. Жобир отани сўнгги йўлга кузатишаётганида эса етиб келдим. Ўшанда, қабристондан қайтиб, фотиҳа қилиб чиқаётганимизда Қобилнинг бир қиз, бир ўғилли бўлганини, қайсидир фермернинг қўлида ишлаётганини эшитгандим.
Баъзи нарсаларни, ҳаттоки танишларни, уларнинг қиёфаларини, гап-сўзларини эсдан чиқарсам, буткул унутсам дейсан. Аммо эл-улус бунга йўл қўймайди. Тешик қулоқ: ҳар тус гап эшитасан; очиқ кўз: кўрасан.
Хуллас, бир келганимда менга тўлиб-тошиб гапириб беришди. Қобилнинг учинчи синфда ўқиётган қизи Норой мактабда дугонасининг қўғирчоғини ўғирлайди. Менга дўконда худди ўшанақа қўғирчоқни кўрсатишди: бўйи бир ярим қаричча келадиган узуноёқ “Барби”. Қишлоқ қизлари ўртасида энди-энди урф бўлаётганди, шекилли. Ҳаваси келгандир-да.
Эрталаб денг, тасодифан буни ота кўриб қолади, яъни дарсга бориш олдидан қизалоқ яйраб қўғирчоқ ўйнаётган бўлади. Табиийки, уйдаги игнага қадар ёддан биладиган Қобил қизидан “Барби”ни қаердан олганини суриштиради. Отани алдаб бўлармиди? Қўлга тушган қиз қўрқа-писа айбини бўйнига олади.
Ана шунда... Қобил қизини бўйнидан чангаллайди, ҳовлига судраб чиқади, хуржунга тиқилган халачўпни олади-да... Норойни то мактабга қадар диконглатиб судраб, халачўпда тинмай уриб олиб келади. Сўнг қизини синфига судраб киради, анқайиб қолган муаллиманинг кўз олдида Норойни ўша сабил қолгур қўғирчоқни эгасига топширишга мажбур этади. Уят, алам, ваҳимадан дир-дир титраётган, зориллаб йиғлаётган қизалоқ жаҳлдан кўкариб кетган ота­си­нинг айтганини қилади.
Ана шундан кейингина пачақ кўкрагини мағрур керган Қобил бутун синфга эшиттириб: “Бизнинг уйдан бундай шарманда чиқмаган! Яна бировнинг бир нарсасига тегинса, айтинглар, буни ўзим уриб ўлдираман!” дейди ва “гурс-гурс” қадам ташлаганча хонадан чиқади-кетади.
Болалар... Болаларни эплаб бўлармиди... Мактабда дарслар тугар-тугамас бутун овул “ўғригина қиз” тарихидан бохабар бўлиб улгурди.
Нечукдир бу воқеа овулнинг ўн-ўн беш ёши улуғроқ оқсоқол ва кайвони момоларига маъқул кўринади. Улар атайлабдан келиб, бир пиёла чойдан бошланган тўкин дастурхон устида Қобилни роса алқаб кетишади.
Қилар ишни қилиб қўйганидан сўнг юраги пўкиллабгина раиятнинг хулоса-ҳукмини кутиб ўтирган, азалдан мақтовга ўч, ўз шаънига айтиладиган ширин сўзларни сотиб олишга тайёр Қобилга Худо бериб қолди-ку... Элчилик, қорни бир тўйгани эвазига сахий мезбон шаънига ширин хушомад сўзларини ёғдиришнинг роса ҳадисини олган Пиримқул найнову Акмал ҳамсояларнинг издошлари овулда етарли эди: улар ипакдай эшилиб, Қобилни мадҳ этишдан чарчашмади, уй эгаси бўлса уларга дас­турхон ёзиб...
Э, Худо, гоҳо ошқозон измида нақадар майдалашиб кетамиз-а...
Бу издиҳом ҳатто шу воқеага беихтиёр шоҳид бўлган муаллима Назокат опанинг қиз бола руҳияти, қалб жароҳати хусусидаги ожизона эътироз аралашган мулоҳазаларини ҳам босиб кетди. “Қобилбой педагогика-медагогика, илмий ёндашув деб, ланжлик қилиб ўтирмади, – дея унинг гапини қайириб ташлади ўқитувчилар йиғинида директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Бахтиёр ака. – У аллақачон палак отиб, барг ёйиб келаётган муаммони илдиз-пилдизи билан суғуриб ташлади. Икки юз фоиз кафолат бераман, энди унинг болалари икки дунёдаям ўғирликка қўл уришмайди! Бу, аслини олганда, бошқа болаларгаям жонли ибрат бўладиган ҳодиса, мана шу жиҳати билан ҳам бизга янада қадрли!”
Ишқилиб, овулда шу пайтгача телба опасини ташлаб қўймаган меҳрибон ука сифатида танилган Қобилнинг обрўйи янада ошиб кетди, энди у “болаларининг эгриқўллигини кўтаролмайдиган, бундай иснодга чидолмайдиган қаттиққўл ота” сифатида ҳам донг таратди.
Ҳа, Қобил том маънода қўли қатттиқ ота экан. Мактабда шармандаи шармисор этилган Норойнинг баданида кўкармаган жойи қолмаганди.
Халачўп излари-ку, ҳафта-ўн кун деганда тузалиб кетди. Аммо қиз бечора қаттиқ қўрққан эканми, шундан кейин тили тутилиб, яхши гапиролмайдиган бўлиб қолди. Аммо қаттиққўл, лекин адолатли ва ўта меҳрибон ота қизини махсус мактабга юборишларига кўнмай туриб олипти, “Соғида керак қизим, касалида керакмасми? Йўқ, Норойим ҳар не бўлсаям, ёнимда бўлади”, дебди. Бу қадар олийжаноб­ликдан ҳайратга тушган овул аҳлининг қанча-қанчаси кўз ёшлари шашқатор оқар даражада мутаассир бўлишган, яна қанчаси чопиб келиб, тўкин дастурхон бошида бағридарё отанинг шахсан ўзига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этишга шошган...
Мен бу қизни кўрдим...
Қайсиям бир йили Наврўз байрамида мактабда учрашувга таклиф этиб қолишди. Расмий тантанага бироз вақт бор экан. Шунинг учун, ўқитувчининг рухсати билан тўққизинчи синф ўқувчиларнинг дарсига кирдим.
Охирги партадаги қизнинг ёнида жой бор экан, ўша ерга бориб ўтирдим.
Муаллима мавзуни тушунтиришда давом эттирди. Разм солсам, ёнимда ўтирган сарғиш юз қиз диққат билан дарс тинглаяпти. Унга халақит бергим келмади, шунинг учун сумкамдаги китобимдан бир-иккита олиб, ички муқовасига “Ўзим ўқиган мактаб ўқувчисига муаллифдан” дея дастхат ёзиб қўя бошладим.
Бир пайт ёнимда ўтирган қиз китобимга қизиқсиниб, ўғринча қараб-қараб қўяётганини сездим.
Қизга қарадим. У бирдан кўзларини олиб қочди, сўнг, худди бир гуноҳ иш қилгандай, парта четига сурилди, айбдорона қунишиб, ғужанак бўлиб қолди.
Пичирлаб сўрадим:
– Совға қилайми?
Бунақа таклифни кутмаган эканми, бир сониялик эсанкирашдан сўнг туйқус қувончдан кўзлари чарақлаб кетган қиз шоша-пиша бош ирғади.
– Отингни айт, ёзиб бераман.
Қиз дув қизарди, сўнг, мен томонга сал энгашганча, қийналиб, ютиниб аранг:
– Но... но... Но-рой, – дея олди.
Ўлай агар, аввалига қиз ҳаяжон­ланганидан шундай гапиряпти, деб ўйладим. Аммо шу пайт олдинги партада ўтирган қиз ёнидаги дугонасига шивирлаб қолди:
– Дудуқ синфимизни яна шарманда қиладиган бўлди.
Шундагина мен ёнимда Қобилнинг қизи ўтирганини билдим.
Довдираб, китобимга дастхат ёзиб беришга ҳам улгурмадим: келганимдан хабар топган, шекилли, директор синфга чопиб кирди ва мени иззат-икром билан кабинетига олиб кетди.
Учрашув чоғи залга диққат билан кўз ташладим, аммо Норой кўринмади.
Шу билан қиз, унинг сиймоси ёдимдан кўтарилиб кетди.

* * *
Мана, орадан ўн йил ўтиб, Норойни бугун эсладим. Эслаганда ҳам жуда аниқ-тиниқ. Худди бир гуноҳи бордай, парта четида айбдорона қунишиб, ғужанак бўлиб ўтирган сарғиш юзли қиз...
Норой туман марказидаги коллежни битиргач, аммаси Ўғилой билан уй ишларини қилиб юрган. Орадан уч-тўрт йил ўтса ҳам, қизга совчи келавермаган.
Қобил бу борада дудуқ фарзандининг толеси порлашига унчалик ишонмаган, шекилли, Норойни ими-жимида қўшни қишлоқдаги хотини ўлган бир эркакка узатиб юборади.
Гоҳ у улфатининг, гоҳ бу улфатининг уйида, баъзида эса қишлоқ чойхонасида ҳафталаб ётиб ичадиган эрнинг қўли югурикроқ бўлади. Норой калтакларга беш-олти ой сабр билан бардош беради. Аммо навбатдаги “урди-урди”дан сўнг қорнидаги ҳомиласи тушиб қолгач, жон аччиғида уйига қайтиб келади.
Ў, ўша лаҳзалар тафсилотини Ўзбековул аҳли анча пайтгача гапиравериб-гапиравериб, сақич қилиб чайнаб юборди ўзиям.
Тасаввур этинг: юз-кўзи, бўйнию қўллари кўкарган, қуйи лаби ёрилиб, дўмбирадай шишган, беҳол – ахир, бола ташлаган, оёқларини базўр судраб босаётган жувон қишлоққа кириб келади ва уни уйининг ёнида – ким нохуш хабарни етказиб, суюнчи олиб улгурган, ноаён – қўлларини белига тираган, чўққи соқолли ияги дир-дир титраётган дарғазаб отаси кутиб олади.
Томошаталаблар қўшни уйлардаги деразалардан, дарвозалардан бўйлашади, безбетроқлари бемалол кўчага чиқиб ҳам олади.
Ҳали бахтсиз жувон остонасига етиб келмасидан ота кўзларининг пахтаси чиқиб, қўлларини палахса қилганча ўшқиради:
– Мен сени чақирмадим, нега келяпсан?! Мен сенга эрингнинг уйида тош бўлиб қол, деганмидим, шундай бўлиб қоласан!
Шўрлик Норой ниманидир тушун­тирмоқчи бўлади, қўрққанидан, ваҳимага тушганидан баттар дудуқланади:
– О... о-та...
Аммо айни дамларда ўзини жуда олийжаноб, мақтовларга сазовор йўл тут­япман, деб ишониб турган, бу туйғудан сармаст, ўзини ўзи жуда яхши кўриб кетаётган ота қизини эшитмайди ҳам. Қобил яна пачақ кўкрагини керади ва қизига ҳозиргина ўзи судралиб келган қишлоқ томонни кўрсатади:
– Уйингга бор! Ватанингга бор! Эрингнинг, қайнона-қайнотангнинг хизматини қил! Бу ерга кўз ёшингни оқизиб келганингни кўрмай!
Отасининг ўз қарорига мутаассибларча ёпишиб олишини, ундан энди ўлса ҳам қайтмаслигини, ҳар қанча ялиниб-ёлворгани билан зиғирча ҳам ён бермаслигини кўрган Норой йиғлай-йиғлай ортга қайтади.
Ўзбековул аҳли Қобилнинг бу жасоратини яна кўкларга кўтариб мадҳ этади, не-не саркаш келинларга, кўнгли юмшоқ оталарга ибрат, намуна қилиб қўрсатилади..
Бу воқеа ўтган йиллар мобайнида беш-олти марта такрорланади. Ҳар гал ота забун, эзилган қизини қатъият ила ортига қайтараверади. Ҳатто бир сафар девордан анграйиб бўйлаб турган опасини кўрсатганча, титроқ овозда:
– Менга аммангнинг ташвиши каммиди ўзи? – дея нола қилиб юборади.
Буни эшитган алкаш эр баттар қутураверади. Фақат, айтишларича, бу махлуқ энди айёрлик аралаш ваҳшийлик йўлига ўтади: айрим ҳамқишлоқларидан, маҳалла-кўйдан дакки эшитавергач, хотинининг устига ҳўл латта ташлайди-да, энасининг пахта савалайдиган хивичида ура бошлайди: шундай қилса, танада из қолмас экан... Из йўқми, далил ҳам йўқ-да...

* * *
Наврўз арафасида қишлоққа келгандим.
Тонгга қадар қозон бошида ўтириб чиқдим: аёллар сумалак пиширишди.
Саҳар палла сал дам олай дея уйга кетаётгандим, кўчамиз тарафдан шовқин эшитилгандай бўлди. Қадамимни тезлаштирдим.
Қобил дарвозасининг ёнида ҳайкал мисоли ғўддайиб турарди. Ён-атрофда беш-олти эркак-аёл ўзаро гаплашиб, уни кузатишмоқда.
Кўча бошида шу томонга судралиб келаётган бир қора кўринди.
Қора яқинлашди ва мен Норойни базўр танидим. Бу турмуш ташвишлари, хўрлик-ҳақоратларга дуч келавериб, адойи тамом бўлган қаримсиқ аёл эди.
Қобил театр актёри мисоли чуқур нафас олди, кейин ўнг қўлини афтодаҳол қизи судралиб келган қишлоқ томон чўзди:
– Қайт!
Бу фармон эди. Отанинг қизига фармони.
Норой гапиришга уринди:
– О... о-та...
Бу илтижони Қобилнинг қаҳрли овози бузди:
– Қайт, дедим мен сенга!
Бу буйруқда салобат, қудрат шу қадар зўр чоғи, бир неча лаҳза иккиланиб туриб қолган Норой алоҳа индамай ортига қайтди.
Томошабин эркак-аёллар ҳайратланиб бош чайқашди:
– Буни қаранглар-а... Ота-да, ота: қизининг тинчини ўйлайди... Бизнинг келинлар у, уйига чопиб борса, ота-онаси дарров қучоғини очади... Қобил ака боп­лади лекин...
Ва ҳоказо.
Шу лаҳзада эшик ғийқиллади. Биров кўрди, биров кўрмади: бор-йўғи бир қаричча очилган эшикдан сирғалиб чиққан, униқиб кетган кўйлак-лозимдаги, ялангбош, ялангоёқ савдойи Ўғилой нечукдир Норой ортидан зипиллаб йўлга тушди. Атрофни тезак иси тутди.
Томошабинларни айланиб ўтиб, уйга ошиқдим. Аммо...
Совуқ хабар тез тарқалади.
Овулимизда негадир қудуқларни жуда тор қилишади. Оёғинг билан тушсанг-ку, ҳай-ҳай, ҳеч бўлмаса, пақир арқонига осилиб, жон сақлаб туришинг мумкиндир. Аммо бошинг билан тушдингми, тамом, минг урин, минг ҳаракат қил, бефойда: бир қулоч келар-келмас айланада ўзингни ўнглаб ололмайсан. Худди оёғидан осилган одамга ўхшаб қоласан.
Норой ўзини қудуққа боши билан ташлаган экан...
Орқадан етиб келган Ўғилойнинг кучи дод солишга етибди. Шу... телба қиз сезган нарсани биз соғлар сезмабмиз...

* * *
Жаноза маҳали кўрдим: Қобил ора-сира ҳассакашлар қаторига келиб, “Кизим-о... қизим-о...” деб овоз чиқариб қўяди, сўнг яна келаётган одамларни кутиб олишга, уларни жойлаштиришга шошади, орада чой қайнатаётган, нон ташиётган йигитларни назорат қилишга ҳам улгуради.
Ичаверганидан тўрвадай осилиб қолган икки бужур юзи қип-қизил, қайнотасининг “Қизгинам киндик қони тўкилган уйидан чиқади”, деган талабига шоша-пиша рози бўлган алкаш эр ҳам келган экан, уям ора-сира хириллаб, бўғиқ овоз чиқариб қўяди: “гулим-ов... гулим-ов...”
Акам билан бориб кўнгил сўрадик, “Бандалик...” дедик. Қобил мени маҳкам қучиб олди, ўпкаси тўлиб гапирди:
– Қойим ака! Бечора... китоб ўқишни бир яхши кўрарди-ей...
Дарвоза ёнига “Нексия” келиб тўхтади. Қобил ҳовлиқиб шу томонга чопди...
Майитни сувга олишлари олдидан одамлар орасида висир-висир гап ўрмалаб қолди: “Мулла жаноза ўқимайман, деяётганмиш... Худкушларга лозим кўрилмас экан...”
Нохуш хабар қулоғига етиб борган, шекилли, Қобил ташвишманд қиёфада, кўзлари ғилтиллаб ичкарига кириб кетди ва орадан беш-олти дақиқа ўтар-ўтмас катта муаммони ҳал қилган одамдай мамнун қиёфада чиқиб келди.

* * *
Ёшгина жувонни шоша-пиша ерга жойлаб, қайтаётганимизда одатдаги саволни ўртага ташлаш ҳардамхаёлроқ аҳволда турган мулланинг ёдидан чиқди, шекилли, дарвоза ёнига етганимизда ортимизда келаётган Қобил тўсатдан садо бериб қолди:
– Халойиқ! Менинг қизим қандай қиз эди?..
Одамлар гуриллаб “Яхши эди... Яхши эди”, дейишди.
Кимдир бош чайқаб қўйди:
– Ота-да, ота...
Яна биров унга жўр бўлди:
– Қобил шу қизини ер-кўкка ишонмасди лекин...
Шу ердаям ўзи ҳақида мақтов эшитганидан эриб кетиб, лаб-лунжини йиғиштиролмай қолган Қобил қадамини тезлатди.
У ёнимдан шошиб ўтаётган маҳали тирсагимдан тутди. Сесканиб кетдим.
– Қойим ака! Ҳозир туври уйга борасиз. Озроқ жилитмамиз бор эди...
Рости, Қобилнинг нима деётганини тушунмадим. Буни сезди, шекилли, у қайғули тусда изоҳ берди:
– Боқувда уч яшар танамиз бор эди...
Орқадан кимдир овоз берди:
– Танамиш. Камтарлик қилиб ўтирмай, бемалол ҳўкиз деяверинг, Қобил ака.
Чағир кўзлари йилтиллаб кетган Қобил янада ҳокисор қиёфага кирди:
– Шу танани... Мол одамнинг жонидан азиз бўптими, дедим-да, сўйиб, қозон осдириб қўйганман... Қирқига... қирқига иккита жонлиқ атайман ҳали...
Жон ҳалпида Қобилдан узоқлашмоқчи бўлдим, аммо улгуролмадим: кимдир чақириб қолди, чоғи, унинг ўзи ошиғич тарзда нари кетди...

Абдуқаюм Йўлдошев

T.me/sinovlarihayot
🌞Ассалому-алайкум азизлар. Сог-омонмисиз?Янги кун муборак. Бугунги кунингиз яхшилик билан бошланиб, яхшилик билан тугасин.
Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин.
Сизни кимдир хафа қилдими ?
Парво қилманг, Aллох сизни хурсанд қилсин.
Кимдир сизни ёмон кўрдими ?
Парво қилманг, Aллох сизни яхши кўрсин.
Кимдандир дилингиз ранжиса , унутиб юборинг.Aллох сизни хурсанд
қилсин. Аллох учун Азиз бўлган
яхши инсоним !
Хар хил гап сўзларга эътибор қилмасдан ширин хаёл ва ширин орзу-ниятлар билан кунингизни мазмунли ўтқазинг .
Аллохимнинг бугунги
берган ризқига шукур қилиб, эрта тонгни яқинларимизга табассум улашишдан бошлаймиз.

🌹🍁🌺🍂 T.me/sinovlarihayot 🌹🍁🍂🌺
Mehmon ekanmiz+
<unknown>
Азизларим меҳри уммон Дўстларим. Аввало борларингга минг шукроналар бўлсин...
Аллоҳим буйук топилмас гавхар Ақлни бизга бир умрлик ҳамрох қилар экан, Ўзига беадад шукурлар бўлсин.
Гоҳида инсон шу уз ақлини, ўз ўрнида ишлатмай, бир умр хаётдан нолиб ўтар экан. Ўзини сабр ва бардош ила, Ақлини ўз ўрнида ишлатиб, хаётни тўғри йўлга қўяр экан. Илоҳим гавҳари ноёб, Ақлимиз то абад расо бўлсин Азизларим!!!
Ўртамиздаги Қадр Қиймат ва Меҳр Оқибат асло Бир биримизни тарк этмасин. Азизларим. Борларингга Минг шукур дея Раънонгиз🖊


Нималар ёзишни билмасам бу дам,
Дўстларим соғиниб, кўзларимда нам.
Раъно бор йўғини кўради баҳам,
Ё Раб, Азизларга узок умр бер.
Romeo&Julet
R Claudermann
__СОҒИНЧ


Соғинч сени нима қилай айт,
Юракларни қийнайсан нечун?
Ширин дийдор қумсаганда қалб,
Ёмгинамда бӯлмайсан нечун?

Соғинч сени нима қилай айт,
Изтиробинг кӯтаролмасман.
Тунлар ойга тикилиб махзун,
Хаёллардан узулолмасман.

Соғинч сени нима қилай айт,
Йиғлайинму, унсиз садосиз.
Кӯнгил тирнар пинҳона бӯзлаб,
Ашклар оқар сӯзсиз нидосиз.

Соғинч сени нима қилай айт,
Фироғингда куйиб ӯтайму?
Соғинчларинг пинҳона тутиб,
Дил тугунин ичга ютайму?

Соғинч сени нима қилай айт,
Ойу йиллар бӯламан хаста.
Билмайсанму соғинганимни?
Қалбим йиғлар бӯлиб шикаста.

🖊 РАЪНО АЛИЕВА
2021.02.
The Title
The Author