🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
699 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Умр Ўтар
Ортик Отажонов
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан,
Сенинг юришларинг, сенинг кулишларинг...

@Sinovlarihayot
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ.

Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр) ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртоғим (эрим) , - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

T.me/sinovlarihayot
ХОФИЗ

2-кисм

Шоир. Куп қўшиқларимнинг матнини, асосан, у ёзиб беради. Озгина
майхўрлиги ва девоналигини ҳисобга олмаганда, яхши
одам. Хуллас, агар имконини қилсангиз, эртага унинг
ёнига олиб борсам, сизга қараб чиройли шеър ёзиб
берса-ю, мен уни қўшиқ қилиб куйласам…
— Менга қараб шеър…
— Сиз сираям хавотир олманг. Мен ўзим ёнингизда
бўламан. Агар эртага пешинда худди мана шу ерга чиқиб
турсангиз, келиб олиб кетардим.
— Қандай бўларкан? — деди қиз ўнғайсизланиб.
— Жуда яхши бўлади. Бир ўзингиз боришга уялаётган
бўлсангиз, бемалол битта дугонангизни ҳамроҳ қилиб
олинг. Хўш, нима дейсиз?
— Майли, — деди қиз ва қаддини ростлади.
Бекали у билан хайрлашгач, қалби шодликка тўлиб,
газни босди.
Эртасига Лоланинг ёлғиз ўзи чиқди. Улар шоирнинг
ёнига боришди. Қотмадан келган, кўзлари бироз қисиқ,
қошлари қалин, юзи чўзинчоқ бир киши эди у. У ҳам
қизни кўриши билан унинг гўзаллигига бир олам таъриф
келтирди. Ҳатто икки қатор шеър ҳам ёзди. Шунинг
билан бирга, уч пиёла ароқ ҳам ичди.
— Хафа бўлмайсиз, — деди ҳофиз шоирнинг ёнидан
чиққанларидан кейин Лолага, — шоир халқи ўзи сал
девонароқ бўлади. Кейин нимагадир алкаш… Аммо шеър-
ни шунақанги қийиб ташлашадики, ҳайрон бўлмасдан
иложингиз йўқ. Қани, мошинага ўтирдик, биргалашиб
шаҳар айланамиз.
Айланишдан кейин улар ресторанга кириб, тамадди
қилишди. Сўнг эртагаям учрашувга чиқишга Лоланинг
розилигини олгач, Бекали қизни ётоқхонасига кузатиб
қўйди.
Учрашувлар сони кўпайиб бораверди. Қиз ҳам унга
боғланиб қолди. Ўртада муҳаббат пайдо бўлди. Орадан
икки ой ўтар-ўтмас, Бекали Лоланинг қўлига тилла узук
тақди. Тўй-томоша қилиб, қизни Асакадан пойтахтга
бутунлай олиб келди.
Кўз очиб юмгунча орадан ўн беш йилдан кўп вақт ўтиб
кетибди. Лола ҳофизнинг кўнглидан чиқди. Уни ортиқча
рашк қилмайди. Уйи доим саранжом-саришта. Қариндош-
уруғ билан борди-келдиям жойида. Аммо фарзанд йўқ.
Улар бормаган дўхтир, учрашмаган табиб қолмади ҳисоб,
лекин бола бўлмади. Ана шу нарса ҳофизни қийнайди.
Шунча обрў-эътибор, мол-дунё… Лекин татимайди
бирортасиям. Бир-икки марта Бекали хотинининг
оёқларини қучоқлаб ялинди:
— Биттагина бола туғиб бер, бўйинг баробар тиллага
кўмаман! — деди.
Лола йиғлади.
— Қанийди… қанийди!.. Юрак-бағрим эзилиб кетди,
нима қилай?! Додимни кимга айтай?! — дея айюҳаннос
солди.
Шу-шу Бекали бола тўғрисида унга оғиз очмайди. Зим-
зимистон уйга келади-ю, ғамга ботади.
Мана, ҳозир ҳам хотини ёнида турибди. Бир сўз
демайди. Дейдиган бўлса, бола ҳақидаги гап оғзидан
чиқиб кетадигандай.
Бекали сўзсиз таклифномани хотинига кўрсатди.
— Бу областга бошқа бормайман, деб онт ичгандингиз-
ку, — деди Лола таклифноманинг манзилига кўзи тушиб.
— Бу гал бормасдан иложим йўқ. Тўхта Полвоновичнинг
шахсан ўзи келди. У ёққа бормаслигимни билса керак-
да. Майли, бораман-у, қайтаман, — деб чуқур хўрсинди
ҳофиз.
Бекалининг тўйга бориши шов-шув бўлиб кетган,
шекилли, тўйхонага тумонат одам йиғилибди. Буни
кўрган ҳофизнинг кўзи қувнади. Ҳар кимниям шунча
одам кутмайди-да, ҳар кимниям шунчалик кўп мухлиси
йўқ-да!
​У айнан Бекалининг келиши шарофати билан махсус
қилинган саҳна тўридаги столга бориб ўтирди. Аввал
мезбон билан озгина чақчақлашди, сўнг торини созлади,
бир-икки пиёла чой ичди. Унгача тўйни маҳаллий
отарчилардан бири қиздириб турди.
Ниҳоят, ўртакаш унга навбат берди. Бирдан атрофда
қарсакбозлик бошланиб кетди. Ҳофиз одатдагидай
мухлисларига қарата бир неча марта таъзим бажо
келтирди. Тўйнинг эгаси Тўхта Полвоновични қиз
узатаётгани билан табриклади. Ўзиям тахминан ярим
соатча гапирди. Сўнг созандалари томонга назар ташлаб,
«бошладик» ишорасини қилди.
Аввал иккита оғир қўшиқ айтилди. Орқасидан авжи зўр
шўхини куйлай бошлади. Шу пайт… Ҳа, ҳа, худди ўша
пайт осмондан тушдими, ердан чиқдими, саҳнадан икки
қадам нарида раққоса пайдо бўлди. У бутун борлиғи
билан мусиқага мос равишда хиром айларди. Бекали
жуда кўп раққосаларни ўйнатган, лекин умрида
бунақасини кўрмаганди. Бекалининг юраги худди ўн беш
йил аввалгидай безовталаниб ура бошлади. Бир неча
дақиқа раққосадан кўзини узолмай қолди. Назарида,
Лола раққосалар кийимини кийган-у, ўртага тушгандай
эди. Ана жозиба, ана латофат! Бекали бир-икки марта
ўзига ёд бўлиб кетган қўшиқ матнидан адашди. Унга
Лолани топиб берганидан бери ёнидан муқим жой олган
Дониёр туртиб қўймаганида, эҳтимол, оғзига келган
гапни қўшиқ қилиб айтаверарди.
— Хўжайин («устоз» деган сўзни Дониёр аллақачон
унутиб юборган эди. Қолаверса, унинг «хўжайин»
дейиши Бекалига хуш ёқарди), «салом-алик» қилиб
кўрайми? — деди Дониёр қўшиқ тугаб, улар дам олиш
учун ўтирганларида.
— Нимага шама қилаяпсан? — дея ўзини гўлликка солди

Давоми бор

@ibratli_sozlar
​​​​​📝 Эрини қаршилигига қарамай Нигора Россияга ишлагани кетди..

Сиз ўйлагандай улар ночор аҳволда эмасди.. Оиласи тинч эрини топгани рўзғорга етиб турганди. Энг замонавий , қимматбахо либосларни киймасада. Икки фарзанди ва эри билан бахтли эди..
Хаммаси кутилмаганда бошланди. Нигора бир куни кўчада синфдош дугонасини кўриб қолди. Уни таққан зеб-зийнатларию, кийган либослари уни ақлидан айирди..
У ҳам шу дугонаси каби Россияда ишлайман деб туриб олди.. Эрини: "Кетсанг жавобинг ўзинг билан, мени сендай хотиним йўқ"- деган гапларига ҳам парво қилмади..
Нафс дегани бало экан.. Нигора хам шу бало гапига кириб оиласини, фарзандларини ўйламади...
У Россияда бир магазинга фаррош бўлиб ишга жойлашди. Хар куни 12соатли иш уни чарчатарди..
Бир томондан эса согинч азоби қийнарди.. Фарзандларини хатто овозини эшитишни хохлаб кўнғироқ қиларди, лекин эри уни болалар билан гаплашишига қарши эканини айтиб, гўшакни қўйиб қўярди...
Орадан икки йил ўтиб Нигора ўз юртига қайтди.. Ўзи хохлагандай замонавий кийимларда, кимматбахо такинчокларда. Фарзандларига совғалар билан уйига борди..
Эшикни ёшгина жувон очди..
--- Ассалому алайкум келинг... деди
Нигора нима дийишни билмай эсанкираб қолди. Бир пайт ичкаридан бир болакай чиқиб: " Ойи укам йиғлаяпти" - деб аёлни чақирди...
Нигора болакайга термулганча тош қотди.. Чунки бу болакай уни катта ўғли Жамшид эди.. Нигора уйдан кетганда, у 4 ёшда бўлган...
Бундай холатни кутмаган Нигора карахт холатига тушиб қолди.. Гапиролган гапи эса " Узр адашибман" бўлди...
Катта йўлда кетаркан, кўзидан ёш тўхтамади.. " Нахот шу арзимаган бойликни деб, фарзандларимни, оиламни йўкотган бўлсам" хаёл гирдоби билан светофорга қарамай, йўлни кесиб ўтмоқчи бўлди...
Бирдан машинани тормоз овози эшитилди........
Лекин афсус кеч эди. Бир дунё қимматбахо тақинчоклари билан Нигора асфальтда ётарди...

T.me/sinovlarihayot
​​​​​📝 Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.

T.me/sinovlarihayot
#Мани тик-токимда биронта фахш, музика, концерт чиқмайди.
Тик-токни янгиттан регистрация қилинг ва сизга чиққан ёқимсиз мавзу устига босиб туринг ва чиққан менюда "Не интересно" ни босинг бўлди.
Бошқа фахш чиқмайди.

Тик ток алгоритми, худдики ютуб кабидир.
Нимага тикилиб қолсангиз, узоқроқ кўрсангиз, қайта кўрсангиз, ўша мавзудаги видеони кўпроқ кўрсатади.

Тик токда сизда фахш кўп чиқяптими, демак бошида шуни кўпроқ кўргансиз.
Фазшмас мавзулар:
- Психология
- Тавхид
- Таомлар
- Маданий дам табиат қўйнида
- Техника
- Билиб қўйган яхши
- Хаётий воқеалар
- Тарих
- Тил ўрганиш

Ютубдан фарқи, бу ерда тоқатиз синалмайди, максимум 3 минут видео.

Агар тик-токингизда беъмани нарса кўп бўлса, бошқаттан плей маркетдан ўрнатинг ва янги аккаунт очиб, 5-10 минут ичида керакмас мавзуларни "Не интересно" денг.

Менда асосан тарих, психология ва турк тили чиқади.
Олам гулистон.
Қизиқарли нарсалар керакмас десангиз, умуман ўрнатманг.
Тавхид бобида рус биродарларнинг зўр видеолари боракан лекин.

Сўфийлар хам бор, боя айтганимдек, ўша гап.
"Не интересно".

T.me/sinovlarihayot
Всем добрый день ☕️