🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
698 subscribers
27.3K photos
16.1K videos
65 files
30.7K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
БИРОВНИ УСТИДАН КУЛМАГИЛ ЗИНҲОР…

Ўша куни Нодирбек Жумъа намозини ўқиш учун Кўкча масжидига борганди. Асосий қаватида жой тирбандлиги сабабли пастки қаватига тушишга мажбур бўлди. Аста-секин у ер ҳам гавжум бўлиб одамга тўлди. Суннат намозини ўқиётганида ёнидаги нотаниш йигит эътиборини тортди. Намоз вақтида чалғиш ёмонлигини билсада унинг ҳаракатлари ғашига тега бошлаганди. Аниқроғи – ҳаракатларидан чиқаётган овоз. Яъни ҳар сафар саждага бораётганда оёғининг қайсидир бўғини шақиллаб қўярди. Бу ўша йигитга боғлиқ нарса эмаслигини Нодирбек яхши тушунарди. Лекин ҳар сафар бу товуш уни намоздан чалғитарди. Эшитмасликка ҳаракат қилса ҳам иложи бўлмасди. Охири "Намунча шақилламаса!” деб юборди ичида. Бу вақтда фарз намози ҳам бошланиб бўлганди. Астағфируллоҳ, биринчи саждага бораётганида Нодирбекнинг тиззасидан "шақ!” этган овоз чиқса бўладими! Этлари жимирлаб кетди! Кейин саждадан тураётганида ҳам ҳудди шундай овоз эшитилди! Аллоҳнинг қудратини қаранг, ўша ондаёқ Нодирбекка жойида хатосини кўрсатиб қўйди. Бир масжидда имомнинг "Кимки бу дунёда бировнинг устидан кулса, ўзи ҳам бошидан шуни ўтказмагунча бу дунёдан ўтмайди” мазмунида айтган сўзлари ёдига тушди. Зудлик билан истиғфор айтди. Тавба қилди! Иккинчи ракатда саждага борганида эса тиззасидан товуш чиқмади. Ва намоз сўнгига қадар қайтарилмади. Ўзи билан ўзи оввора бўлиб ёнидаги йигитни ҳам унутиб юборди. Намоз сўнгида яна бир бор истиғфор келтириб, хато қилган оннинг ўзида кўзини очиб қўйганига Яратувчига шукрлар айтди. Шу-шу ҳаттоки ҳаёлда ҳам биров ҳақида хулоса чиқаришга шошмайди... ("Ҳ.С")

Ҳаётда жиддий нуқсонга эга бўлган, оғир аҳволда қолган одамлар кўп, лекин уларнинг устидан кулиш керак эмас. Сизни ҳам унинг аҳволига тушмаслигингизга хеч ким кафолат бермайди. Қуйидаги бўлган воқеа буни исботидир.Уч дугона ўқишдан уйга қайтаётган эдилар. Уларнинг кулгуси кўчани тўлдирар ва атрофдагиларни эътиборини тортарди. Бу вақтда қарама-қарши томондан уларга қараб бир йигит келаётган эди. Йигит яқинлашганида қизлар унга кўз ташладилар. Йигит хушрўйгина бўлгани билан кўзлари ожиз эди. Икки қиз “- Эсиз шундай йигит” деб, унга ачиниш билан қарадилар. Учинчиси эса “- Вой, ануни кўзини кўрдиларми, ғилай эканку?!” деб, росмана устидан кулибди. Шунда қизлардан бири “- Бировни устидан кулиш яхшимас” деб дугонасига танбеҳ берибди. Учинчи қиз эса “- Ман бунақа ғилайга эрга тегмасдим!” деб, йўлида давом этибди. Кўп ўтмай, дугоналар машиналар серқатнов чорраҳага етишибди. Пиёдаларга йўл очиқ бўлгани учун қизлар чорраҳадан ўта бошлабдилар. Йўлнинг ярмидан ўтиб бўлишганларида яшил чироқ ўчиб-ёниб, машиналар юришидан дарак бера бошлабди. Шунда икки дугона югуриб, чорраҳадан тезда ўтиб олибдилар. Учинчи қиз эса “улгурмайман” деб, чорраҳанинг ўртасида туриб қолибди. Машиналар шошиб тезлик билан бирин-кетин ўта бошлабдилар. Шу пайтда икки қиз дугонамиз қани деб орқаларига ўгирилиб, уни қидирибдилар. Ва уни, чорраҳа ўртасида, икки қўли билан юзини ёпиб чинқираётган ҳолда кўрибдилар. Машиналар тўхтаб, пиёдаларга йўл очилганида қизлар дугоналарининг олдига шошибдилар. Учинчи қиз тинмай чинқирар, юзини ёпган қўллари орасидан қон сизиб чиқарди. Қизлар нима бўлганини тушунишмас, қандай ёрдам беришни билмай карахт бўлиб, бир муддат туриб қолдилар.Сўнг, тезлик билан машина тўхтатиб, уни яқин атрофдаги касалхонага олиб бордилар. Касалхона қабул бўлимида қизлар нима воқеа юз берганини айтиб беролмадилар. Жароҳатланган қизнинг ўзи ҳам буни тушунтиролмас эди. Қабулхона шифокори қизни кўрикдан ўтказиб, жароҳат сабабини тушунибди. Қиз чорраҳада турган вақтида ўтаётган машиналардан бирининг ғилдираги остидан майда тош учиб келиб, қизнинг бир кўзига теккан ва уни қаттиқ жароҳатлаган эканлиги маълум бўлибди. Натижада қиз бир қўзидан бир умрга айрилибди. Бу, кўзи ожиз йигитнинг устидан кулган қиз эди.
Олтин сўзлар

--- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини оласан. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб юргин.

--- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржам бўлганларгина чуқур уйқуга кета оладилар..

--- Ҳар бир кунингизни гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлиб юринг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр қолади..

--- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина хотираларимиздан ўчира олади..

--- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан..

--- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.

--- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.

🌹🌹Кун ҳикмати
Эшикни очиш учун уни итариб кўрамиз, лекин оча олмаймиз. Куч ишлатиб ҳаракат қилиб кўрамиз, очолмасдан заҳмат чекамиз. Сўнгра унинг бошқа томонга очилишини кашф қиламиз. Муаммолар ҳам ҳудди шундай. Сен уларни ақл билан ечишга ҳаракат қил, қўполлик билан эмас..

https://t.me/sinovlarihayot
📖 БЕШИК…

(даҳшатли воқеа. Юраги бўшларга тавсия қилинмайди)

Хилола эрта сахардан кирларни тўплаб ювмоқчи бўлдию, негадир ўғли инжиқланиб ҳеч иш қилишга қўймасди. Қайнона болани баҳона қилмаслигини айтиб, дахлизда турган бешикни олиб кириб беришини буюрди. Келин бешикни олиб кирди, бешикни тўғрилаган киши бўлдию, иш билан эшикка чиқиб кетди. Ойижониси болани ечинтириб бешикка қаттиққина қилиб белаб қўйди. Хилола эшикдан кириб болани эмизиб, ухлатмоқчи бўлди, бола негадир ижиргаланиб ҳеч ухлолмасди. Қайнона келинига бемалол кирини ювиб, ховлини супуриб, ишларини қилиб олишини, болани ўзи тебратиб ухлатиб қўйишини айтди. Хилола ўчоққа ўт ёқиб сув исита бошлади, сув исигунга қадар, ховли ишларини қилиб олди. Уй ичидан болани йиғи овози эшитилиб турарди. Хилола кирни кир машинасига солиб уйга кириб болани бешикдан ечиб олишни ойижонисидан илтимос қилди.
Қайнона:
— Биз ҳам бешикда беш олтита бола катта қилганмиз. Бир кун кечгача ётса хеч нарса қилмайди, болани эмизиб, ишингизни билиб, билиб қилаверинг, деди кесатиб. Хилола болани яна эмизиб кирини ювгани чиқиб кетди. Бола йиғидан тўхтамас, бувижониси бешикни қаттиқ қаттиқ тебратишни тўхтатмас эди. Хилола уч соат ичида бутун бошли оила кирини ювиб тугатолмай, болани йиғисига чидолмай яна уйга кирди. Бола йиғидан толиб кўзлари сузилиб қолганди. Келин яна ойижонисига юзланди:
— Ойижон неварангизни ҳеч бунака одати йўқ эди, келинг бир ечиб, орқаларини силаб яна бошидан бешикка боғлаб қўямиз, йўқ деманг ойи, деб ялинар эди.
Ойижон наилож рози бўлдилар. Хилола бешикдан болани ечаётиб қўли хўл бўлганини сезди, сийдик ёйиб ухлолмабдида деб ҳаёлланиб не кўз билан кўрсинки, бу сийдик эмас, қон эди! Болани белаётиб бешикни кўздан кечирмаганди. Бешикнинг тувагига каламуш кириб олган эди. Хилола шок ҳолатига тушиб қолди. Бу ҳолатни кўрган ойижон бақир чақир қилиб қўшниларни чақирди. Кимдир тез ёрдамни чақириб қўйди. Тез ёрдам келиб она болани касалхонага олиб кетди. Бола кўп қон йўқотгани ва каламушнинг заҳарли тишларидан заҳарлангани учун уч кун реанимация бўлимида ётиб, тўртинчи куни оламдан кўз юмди. Онаизор савдои бўлиб қолганди. Қайнона қилган ишидан минг пушаймон бўлмасин, неварасини ортга қайтаришни иложиси йуқ эди.


https://t.me/sinovlarihayot
Енг афзал амал

Муовия ибн Қурра айтади: «Ҳасаннинг ҳузурида эдик. Қайси амал энг афзал экани ҳақида гаплашдик. Ҳамма тунда қоим бўлиш деб иттифоқ қилди. Мен эса: «Ҳаромларни тарк қилиш», дедим. Шунда Ҳасан: «Гап тамом, гап тамом», деди».
Нафл рўза ва нафл намоздан афзал амал
Муслим айтади: «Яйловга келаётиб, Муовия ибн Қуррани учратдим. «Нима қиляпсан?» деган эди, «Оилам учун у-бу нарсалар сотиб олдим», дедим. У: «Ҳалолларидан олдингми?» деди. «Ҳа!» дедим. У: «Сен қилган мана шу иш билан ҳар куни банд бўлиш мен учун тунлари қоим, кунлари соим бўлишдан суюклироқ», деди».

«Солиҳлар гулшани» 
T.me/sinovlarihayot
​​📝Aйрим аёллар учун ибрат!!!

“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя


Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.

T.me/sinovlarihayot
БАДАВЛАТ АЁЛ ВА СОЛИҲ ЙИГИТ (қисса)

Бир фожир аёл мусулмон, тақводор, солиҳ ва гўзал бир йигитга ошиқ бўлиб қолди. Йигит шу атрофдаги бир масжидга қатнар, лекин доим Аллоҳдан хавфда бўлар эди. Фожир аёл эса бадавлат ва гўзал эди. У йигитни бир неча марта ўз уйига чақирди, аммо йигит бош тортди. Аёл йигитни оғдириш учун кўп чоралар қўллади, аммо барчаси беҳуда кетди. Аёлнинг қалбидан йигит мустаҳкам ўрин олган бўлса, йигитнинг қалбидан Аллоҳ жой олган эди.

Ниятига етиша олмаган аёл ниҳоят сеҳр-жодуга қўл уриб, йигитни кечаси келадиган қилиб сеҳрлади. Ярим тунда йигит ўзида нимадир ҳис қила бошлади. Нимадир уни қаергадир тортар эди. Йигитнинг кўнглида ўша аёлни кўришга иштиёқ пайдо бўлиб, кучая бошлади. Йигит бунга қарши чиқишга ҳаракат қилар, лекин уддасидан чиқа олмас эди.

Ниҳоят, оёқлари уни ташқарига бошлади. Шунда йигит отасининг олдига бориб, «Отажон, мени боғлаб қўйинг» дейишга мажбур бўлди. Ота аввалига бундан бош тортди, лекин ўғли гапида туриб олгач, ноилож уни уйнинг устунига боғлаб қўйди.

Йигит: «Отажон, дод деб йиғласам ҳам арқонни ечманг», деб тайинлади. Вақт ўтган сари йигитнинг дод-фарёди ортиб борар, йиғлаб, оғриқдан бақирар эди. Тонг отгач, йигитни овози чиқмай қолди. Отаси яқинига борганда эса у ҳаёт билан видолашиб бўлган эди.
Офарин! Қалби пок йигит ўлим азобида ҳам Роббига хиёнат қилмади. Шунинг учун Аллоҳ ҳам уни ҳимоя қилиб, гуноҳдан сақлади ва гўзал хотима билан тақдирлади


T.me/sinovlarihayot
Айтишларича, Аллоҳ таоло Мусулмон Умматини бешта нарса билан икром қилган:

1) Кибрланмаслик учун уларни заиф қилиб яратди.

2) Овқат, ичимлик ва кийимга бемалол бўлсин, деб уларни кичкина қилди.

3) Гуноҳлари кам бўлсин учун умрларини қисқа қилди.

4) Ҳисоб-китоблари Қиёматда осон бўлсин учун уларни камбағал қилиб яратди.

5) Қабрларида камроқ ётсин, деб уларни охиргилардан қилди.

🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸
#Barno

T.me/sinovlarihayot
Мехрли калбингизни бахт ва кувонч эгалласин.... !!!
Калбингизда бахор, хаёлингизда гу́заллик, рухингизда ёруглик, ниятингизда эзгулик, ку́лингизда китоб, тафаккурингизда Аллох бор бу́лсин......
Одамлар бахт билан бирга яшаб бахтни излаб юрадилар......
Аслида эрталаб уйингизда сизни тушунган дунёларча яхши ку́рган инсон билан ичган бир пиёла чойингиз хам бахт......!
💦🌸💦Аёл бамисоли атиргул...
Мехр берсангиз
Ифорини сочади.
💦🌸💦Хафа килсангиз...
Тиконини санчади.
Биз ўзи шундаймиз. Неъматни қўлдан чиқариб, унга зор бўлганимизда қадрига етамиз. Бироқ шундай неъматлар борки, қўлдан чиқарсак, қайтиб келмайди. Яқинларимизни қадрига етайлик, улар ҳам бир неъмат.