🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
715 subscribers
27.1K photos
16K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Аёллар базан билмаган ҳолда кўплаб хатоларга йўл қўяди.
Бу хатоларни кўриб чиқамиз!

1⃣ Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилади,ҳечкимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади. 

2⃣ Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз,сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

3⃣ Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига,дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади. Унутманг ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради. 

4⃣ Энг асосий пункт ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди,ҳамманинг ҳизматини қилади ўзига келганда эса вақт йўқ. Ўзига вақт ҳам ажратмайди,маблағ ҳам ажратмайди. 

Хўш чиройлиларим сизда хам шундай хатолар борми🤭


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🔶Аёлларга насиҳатлар

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг.

Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг.
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг.

Фикр билдирганда «Бу менинг қарашим», деб айтинг.

Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг.
Сухбатдошизга диққат билан қулоқ солинг.

Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг.

Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтгачўғга ураверманг.

Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг.

Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг.

Сўз бердингизми бажаришга қатъийлик билан киришинг.

Фақат ва фақат рост гапиринг
ҳар ерда мақбул сўз айтинг чиройли гапиришга ҳаракат қилинг

Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг

Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг оз гапиринг!
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг.

Хеч кимни алдаманг масхараламанг.

Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса қабул қилинг
.




Kanal:
T.me/sinovlarihayot
«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
   
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди» 
   Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
   «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»

  
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

#Тафаккур


Kanal:
T.me/sinovlarihayot
Сиз ҳеч Аллоҳ билан жаннатда қўшни бўлишни истаганмисиз ёки, ўйлаб кўрганмисиз?

(Аллохим мени,ота оналаримни ва яқинларимни ва биродарларимни ўзиинга қўшни қилгинг Амиин Ё Зал Жалоли вал Икром !!!??

Ибн Касир -роҳимаҳуллоҳ- нинг "Бидоя ва Ниҳоя" китобида Табароний Ҳусайн р.а дан ривоят қилган асар келади:

«Қиёмат куни бўлганида, бир нидо қилувчи "Фазл аҳли ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга - "Жаннатга марҳамат қилинглар!" дейилади. Сўнг уларга (бошқа) фаришталар йўлиқади ва "Қаерга кетябсизлар?" деб сўрйдилар. (шу орада, фазл аҳли билан фаришталар орасида суҳбат бўлади)
-Улар: Жаннатга!
-Фаришталар: Ҳисоб-китобсиз-а?!
-Улар: Ҳа!
- Фаришталар: Сизлар ким эдингиз?
-Улар: Биз фазл аҳлллари эдик!
-Фаришталар: Фазилатингиз нимада эди?
-Улар: Агар, бизга жоҳиллик қилинса, биз ҳалимлик қилар эдик. Агар, зулмлансак, сабр қилар эдик. Бизга ёмонлик қилинса, кечирар эдик!
-Фаришталар: Марҳамат киринглар жаннатга! Солиҳ амал қилган кишиларнинг ажри нақадар яхши-я..!!! - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Сабр аҳли турсинлар..!" деб нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар!" дейилади. (Йўлда) фаришталар йўлиқади ва "АҳлиФазл"ларга йўлланган саволлар билан мурожаат қиладилар.
-Улар: Биз сабр аҳлимиз! (дейдилар)
-Фаришталар: Нималарда сабрли эдингиз?
-Улар: Биз Аллоҳга тоат-ибодатда сабр қилдик. Маъсиятлардан тийилишга сабрли бўлдик. Синовларга сабрли бўлдик! - дейдилар.
-Фаришталар: Яхши амал қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Киринглар жаннатга - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Аллоҳнинг қўшнилари ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Одамлардан озгинаси туради. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар" дейилади. (Йўлда) Фаришталарга йўлиқадилар ва "Аҳли фазл" , "Аҳли сабр" ларга берган саволларни йўллаб - Қандай қилиб Аллоҳга қўшни бўлиш шарафига муяссар бўлдингиз?! - деб сўрайдилар.
-Улар: Биз, бир-биримизни Аллоҳ учун зиёрат қилар эдик, Аллоҳ учун мажлис қилар эдик ва Аллоҳ учун (ҳадиялар) улашар эдик! (деб жавоб қиладилар)
- Фаришталар: Яхши амаллар қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Марҳамат, киринглар жаннатга - дейдилар»

Аллоҳ учун дўстингиз бўлса, демак сиз дунё-охират ютуғига эришибсиз. Дунёда яхшиликларга чорлаб, охиратда қўлингиздан тутиб жаннатга етаклайди. Қиёматда Пайғамбарлар, Шаҳидлар, Сиддиқларни ҳавасини келдириб, нурдан бўлган минбарларда савлат тўкурсиз!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади,
Ин Ша Аллоҳ!
Аллох учун эринманг!!!
#кўчирилган

Kanal:
T.me/sinovlarihayot
Муҳаддис Аъмаш раҳимаҳуллоҳ олдиларида толиблари жуда кўпайиб кетгач, баъзилар у кишига “буларни кўплигини қаранг ! “ деди.

Шунда Аъмаш айтдилар:

“Буларни кўплиги сени ажаблантирмасин. Буларнинг учдан бири ўлиб кетади. Яна учдан бири тирикчиликка ўтиб кетади. Қолган учдан биридан ҳам ҳар юз кишидан бир донаси ютиб чиқади..“

(Ал-жаме-ли-ахлақур-ровий )

***

Ўша охирги бир киши бўлиб қолишга харакат қилайлик биродарлар.

#толибларга_насиҳат

T.me/sinovlarihayot
Сиз севгини кўрмаётган бўлсангиз, ҳис қилмаётган бўлсангиз бу - ҳаётингизда севги йўқ дегани эмас...

Эрталаб ўйғонганингизда ўйлаган ўйингиз севги...
Юзингизни силаб ўтган шаббода севги...
Сизга бақираётган яқинингиз аслида сени яхши кўраман деяпти...

Ишга кеч қолаётганингиз севги...
Муаммоларингизни борлиги севги...
Пулингизни камлиги аслида севги...

Сиз истаган нарсага эришолмаганингиз севги... Ҳатто чуқур тушкунликда бўлсангиз ҳам... бу катта Севги...
Энсангиз қотяптими?...
Аслида Борлиқ сизга асл севгини кўрсатиш учун биздан биз истаган, биз ҳаётимиз мазмуни деб ўйлаган инсонларни, нарсаларни олиб, бизга ўзингга қайт, ўзингни сев, сен ахтариб юрган севги атрофда эмас, ичингда деяётган бўлади!

Ишонинг, азизим сиз қанча қидирманг, севгини тополмайсиз атрофдан!
Сиз ўзингиздан, ўзлигингиздан узоқлашдингизми, сизни қалб йўлингизга қайтариш учун муаммолар,касалликларомадсизликлар берилаверади.
Хаммаси сиз ўзингизга қайтишингиз учун!!!
Айтинг энди, бу аслида Севги эмасми?
Севги!

https://t.me/sinovlarihayot
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
2. Тишларингизни тоза тутинг.
3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.
10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
12. Уйқуси қочган одам асал яласин.
13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

T.me/sinovlarihayot
#ривоят.

Қадимда бир аёлнинг иккита кўзаси бор экан. Уларнинг бирини чети ёрилган, бирини эса ҳамма жойи бутун экан.

Аёл ҳар куни шу икки кўзасида уйига сув ташир ва уйига етиб келгунича ёриқ кўзадаги сувнинг ярми йўлга оқиб кетаркан.

Ёриқ кўза сувни тўлиқ олиб келолмаганига жуда хижолат бўларкан.

Бутун кўза эса ўз ишидан - сувни ҳеч қаерга тўкмай келтирганидан мағрурланаркан.

Бир куни ёриқ кўза ўз хижолатчилигини аёлга билдирибди.

Шунда аёл жилмайганча жавоб берибди:

- Сен хижолат бўлма! Ҳатто шу нуқсонингни ҳам ким учундир бир ҳайри борлигини унутма!

Эътибор бер, йўлакнинг сен келадиган томонида майса ва гуллар бир қатор бўлиб униб чиққан.

Бошқа томони эса қуп-қуруқ...

Ҳар сафар шу йўлакдан юрганимда сенинг сувинг томчиб унган гулларни кўриб кўзим қувонади, кўнглим кўтарилади...

Уйимга териб келтираман, хонам ва йўлим безаги улар...

Сен шундай бўлмаганингда менда бу қувонч бўлмасди...

Қиссадан ҳисса шуки бироз ўйласак, биз ёмон деб ўйлаган нарсалар ортида ҳам қандайдир ҳикмат борлигини биламиз...

Фикр қилиш инсонгагина ҳос, ўйланг-ҳикматини топасиз!

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


T.me/sinovlarihayot
Онамнинг исми Эргашхон эди, лекин ҳужжатларда Хосиятхон ёзиларди. Шу тарзда 74 йил яшадилар. Дадам ўтганларидан кейин бир ҳақиқатни билиб қолдим ва юрагим ҳайратдан увушиб кетди – “Хосиятхон” онамнинг кундошини исми экан.

У киши фарзанд кўриб қазо қилган, дадамнинг иккинчи турмуши бўлган онам эса ўша аёлнинг паспорти билан юраверибдилар. Бундан хабар топгач, онамга дедим:
– Ойижон, нега ундай қилдингиз? Бир умр бировнинг исми билан ўтибсиз-а?

Шунда онам:
– Ҳай-ҳай, ундай дема, болам! Ўзи ўлиб кетибди, номи ҳам ўчиб кетсинми? – деб узоқ жим турдилар-да, секин қўшиб қўйдилар: – Дадангни кўнгли учун шундай қилдим, болам, нима бўлганда ҳам кўз очиб кўргани-да!..

©Турсуной Содиқова

«Эр ризоси ила аёл жаннатга кирур»дейилгани шу бўлса керак.

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

T.me/sinovlarihayot
УНУТМА

Аллоҳга қасамки, аёлларни хўрлаган халқ ҳеч қачон ғолиб бўлмайди.☝️

Унутма! Сен ва бошқалар тамонидан Камситилган, хўрланган аёлинг, сенга камситилган, хўрланган фарзанд туғиб беради, ҳолос.

УНУТМА☝️
Эртадан кечгача уришган, асаб толаларини тугатган аёлинг ҳеч нарсага ярамаган бир бола тарбиялашдан бошқасига ярамайди.

УНУТМА! ☝️
Ҳурмат қилмаган онанг ҳеч қачон сени ғалабага эришишинг учун дуо қилмайди.

УНУТМА☝️
Билим олишдан ман қилган қизинг бу умматнинг фойдасиз одамларидан бири бўлади.

УНУТМА☝️

Аёлларга яхши муомала қилинглар, сабаби улар мустаҳкам бинонинг пойдеворидир. Улар жамиятнинг тикланиш манбаидир.

Кимнидир аёлига, қизига
Гапиришдан олдин опангиз синглингизни кўз олдингиздан ўтказинг.
Кейин гапиринг. Олдин пичоқни ўзингизга уринг, оғримаса кейин бировга.

Аёлингизни қизғонинг.Қизингизни ҳимоя қилинг.Опангизни онангиздек кўринг. Онангизни пойидаги гардни кўзингизга суртинг. Борида қадрланг, қадрига етинг.

🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

T.me/sinovlarihayot
РЎМОЛЧАДАГИ ҚУРУТ.

Болалагимда онам билан автобусда қаергадир сафарга чиққанимизда кўнглим айниб қайт қилдим. Шунда йўловчи аёллардан бири менга бир дона қурут бериб: “Мана шуни шимиб юрсанг, кўнглинг кўтарилмайди”, деди. Ҳақиқатдан ҳам қурутни шимишим билан кўнглимдаги беҳузурлик босилди. Шу-шу онам ёнида қурут олиб юрадиган бўлди. Қачон сафарга чиқмоқчи бўлсам ёки сафардан келсам, албатта менга бир неча дона қурут тутқазарди. Онам қурутни рўмолчага тугиб, билагига боғлаб оларди.
Дафн маросими ўтказилган кун кечаси тушимга онам кирди. У бошимни силаб, пешонамга қўлини қўйганча мени эркалаб: “Чарчаган кўринасан, озгина иситманг ҳам бор. Мана бу қурутларни оғзингга солиб ол, бироз дармон бўлади”, дермиш…
Нимадандир кўнглим ғаш, ниманидир йўқотгандек карахт юрганлигимнинг боисини энди тушунгандек бўлдим.
– Келинойи, онамнинг билагида ҳамиша рўмолча боғланган бўларди. Мабодо шуни кўрмадингизми.
– Вой эсим қурсин-а, онамнинг рўмолчасини бекитиб қўювдим, ҳозир олиб чиқиб бераман, – янгам уйдан шошиб-пишиб рўмолчани олиб чиқди.
Воажаб, кечаси тушимда кўрган рўмолчанинг ўзи-ку бу! Унинг бир учига ёнғоқдек-ёнғоқдек қурут доначалари тугилган эди…


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

T.me/sinovlarihayot
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди:
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай:
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ!


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

T.me/sinovlarihayot
КЕЛИНЛАРГА

Бу дунёга нима бўлди?
Жойида турибдику!
Одамлар бош биланмас
Оёкда юрибдику!

Нега қизлар ўзгарди
Охир замон келдими?
Аёлларнинг аёллиги
Энди малол келдими.

"Сув келса симирасан"
Деган гапни ўчириб,
Энди "тенг баробармиз"
Дейишмоқда бўкириб.

Бир замонлар қайнотага
Тик боқмаган келинлар,
Энди хаққу-хуқуқ сўраб
Боши осмон керилар.

Аёл уйин "Каъбам" десин
"Пир" десин бош эгасин,
Қайнонаю-қайнотага
"Чўриманми?" демасин.

Ўғил, қизи катта бўлиб
Бошга тушса қарилик,
Чаппак чалиб дейишмасин
Кўргиликда кўргилик.

Қайтар дунё, буғдой эксанг
Буғдойингни ўрасан,
Яхшиликлар савобини
Қайтганида кўрасан.

Узр, билмай домлалар
Фатво бериб қўйишди,
Бу замоннинг келинларин
Бошга бало қилишди.

Хижобини ўраб олган
"Парда" эмас бу "мода",
Ичида намози йўқ
Бир қип-қизил шарманда

Ёзганларим ибодатли
Қизларимга тегмасин,
Гап топади эгасини
Асло ерда қолмасин.

Эрдан рухсат олган эмиш
Хатлаб қайнонасини,
Кўчага чиқиб кетди
Кўргани онасини.

Шошманг келин, жон болангиз
Катта бўлса кўрасиз,
Келинингиз бир хўмрайсин
Бошни қайга урасиз.

Оллохни чиндан севсанг
Ниятинг бўлса жаннат,
Ҳурмат қил қайнонангни
Десинлар ота онангга рахмат!

Хуршидахон онахондан


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

T.me/sinovlarihayot
КЕКСАЛАРНИ ДАНГАСАЛИККА ЎРГАТИБ ҚЎЙМАНГ, АЗИЗ ЁШЛАР!




Кекса инсонларни уринтириб қўймаслик керак. Бу тўғри,  аммо кекса одамларни дангасаликка ўргатиб хам қўймаслик керак.

Ўзи кўмаксиз юришга қодир бўлган инсонларга машинани эшигини ўзи очиб ўтириб ўзи ёпишига, тахоратга сувни ўзи тайёрлашига, ўзи кийим алмаштиришига, дўконларга чиқиб у бу нарса олиб келишларига тек қўйиб беринглар.

Бу майда ишлар кекса инсонни дангаса томири тортиб қолишдан химоя қилади.

Баъзан ўзимизни уйда хам баъзи майда чуйда ишлар билан машғул бўлиб қолсам уйдагилар дарров "Сиз қўяверинг, ўзимиз қилиб қўямиз" деб айтиб қолишади.

Кекса одам ҳам баъзан мана шундай майда чуйда ишлар билан ўзини овутиб, кексаликдан ўзини чалғитиб туришни хохлаётганини улар тушунишмайди.


Азиз фарзандлар!

Сизлар хижолат бўлманглар!

Мадори бор экан кекса одам кўнгли тусаган ишни қилишига тек қўйиб беринглар.

Аёлингларга "ота онамни овора қилиб қўйибсан, қарамаяпсан" деб маломат қилманглар.

Мадори бор экан харакат қилаверсин.

Вақти келиб дармон оз қолганида ўзи аста секин майда чуйда юмушлардан хам ўзини тийишни бошлайди.

Бу дегани кекса инсонларни ўз холига ташлаб, эътибор ва қаровсиз қўйиб қўйиш керак дегани эмас.

Баъзи нобоп фарзандлар ва келинларга бу пост дастак бўлиб қолмасин.

Харакатда касаллик қочар экан, ўзини қаттиқ уринтирмаган холда уй ишларини қилиш ўзига фойдадир.


Яна битта маслахат.

Кексаларнинг хонасига хар хил ширинликлардан озгинадан доим олиб кириб қўйинглар.

Онда сонда  одам бир дона печенье ёки бир дона шоколад егиси келиб қолар экан.

Бу хам барча биладиган лекин хаммани доим ёдида туравермайдиган йўриқнома эди холос.

Кексаларни эъзозлаган барча бандаларидан Аллоҳ рози бўлсин

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум

Бизнинг суҳбатимиз ОЯТлар бўлсин,
Сухбатлар чўзилиб СОАТлар бўлсин.
Юриш- туришимиз ТОАТлар бўлсин,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

ҚИЁМАТда сизлар ёрдамчи бир дўст,
ОТА-ОНАмизга тикилса-да кўз.
Ёрдам беролмайди сиз каби чин сўз,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

Келинг СУННАТларни айлайлик бажо,
Бошимиз САЖДАда қилиб илтижо.
САЛОВАТлар айтиб РОББИМга сано,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

ҒИЙБАТга кетмайлик ҲАДИСлар қолиб,
САВОБ бераркансиз МАХШАРгоҳ бориб.
Юринг САВОБ излаб ўйларга толиб.
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

Ғойибдан ДУО қилиб ҳақларимизга,
ФАРИШТАлар келар сафларимизга.
САВОБ топиб АЪМОЛ дафтаримизга,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.

Сиз билан дўст бўлиб топдим ҳаловат,
ЗИКРимизда илм ҚУРЪОН тиловат.
ҚИЁМАТда Ҳақ берар албат мукофот,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aрктикада, Россия ва Канада ўртасида, Ой 30 сония йўл босиб, қуёшни 5 сония давомида тўсиб қўйди. Қаранг қандай ажойиб манзара!

Ажойиб монтаж қилишган экан

Кайта кайта курдим 😳 аллохимни иродасига тил ожиз😳

T.me/sinovlarihayot
💁Газ плитаси, духовка ва микротўлқинли печни қандай тозалаш керак?

Ошхонадаги маиший техникаларни тозалашда таркибида кимёвий моддалар бўлган турли воситалардан фойдаланишга қўрқади киши. Бундай пайтда ҳар бир хонадонда топиладиган табиий воситалар қўл келади.

📌Микротўлқинли печни тўғри маънода “ялтиратиш”да ош содаси ва сиркадан фойдаланиш мумкин. Ярим стакан ош содасини 3 ош қошиқ сув билан аралаштиринг ва печдаги кирланган жойларга суриб чиқинг. Уни бир кечага шу тарзда қолдиринг. Эртаси куни аралашмани нам латта билан артиб ташланг.

📌Шиша-керамика газ плитасини тозалаш учун, унинг юзасига ош содасини сепиб чиқамиз, устидан бироз сирка қуямиз. Шунда табиий кўпик пайдо бўлади. Уни 15 дақиқадан сўнг ҳўл латта билан артиб ташлаш мумкин.

📌Зангламайдиган пўлат плитани эса қаттиқ чўтка ёрдамида кирдан халос этиш мумкин. Ош содаси ва сирка аралашмасини плита юзасига чўтка билан яхшилаб ишқалаш кифоя. Охирида нам латта билан тозалаб артинг.

📌Духовка ичини тозалашда губка асқотади. Ярим стакан сувни 1/3 стакан сода билан аралаштириб, идиш ювиш воситасидан бир ош қошиқ қўшиб юборамиз. Аралашмага губкани ботириб олиб, духовкага суриб чиқамиз. 15—20 дақиқадан сўнг тоза губка билан артиб ташлаймиз.



https://t.me/sinovlarihayot
💁Семиришга олиб келувчи сабаблар!

Купчилик одамлар семириб кетишнинг олдини олиш учун одамда ирода кучли булиши яъни узини куп овкат ейишдан тия олиши керак деб уйлайдилар. Бу фикр албатта тугри, аммо одам узининг иродаси билан хам назорат кила олмайдиган, семиришга олиб келадиган бошка сабаблар хам бор:

1️⃣. Депрессия - тушкунлик!

Тушкун кайфиятда юрадиган одамларда тана вазни купинча нормадан ортик. Бунинг сабаби хаёт тарзи, моддалар алмашинувининг узгачалиги ва антидепрессант дорилар. Деперссияга карши дориларни кабул килиб юрган одамлар ярим йилда тахминан 4 кг ёг туплар экан.

2️⃣. Таблеткалар!

Агар сиз хомиладорликка карши, уриндош гормонал, бета блокаторлар, кукрак ракига карши, ревматоид артрит ва мигренга карши, зарда кайнашига карши дориларни ишлатиб келаётган булсангиз аста секин семираётганингизнинг гувохи буласиз.

3️⃣. Сизнинг ичагингиз секин ишлаши!

Овкат егандан кейин бир соатдан кейин хожатхонага йул олсангиз бу яхши, агар бу вакт 2 соатдан утиб кетса сизнинг овкат хазм килиш тизимингизда нимадир издан чиккан. Купинча бу организмда суюклик етишмаслиги, ичакларда фойдали микробларнинг камайиб кетганлиги, клетчаткаси кам овкатларни ейиш сабабли булади. Ичаклар секин ишласа овкатни тулик парчалай олмайди ва унинг бир кисми ёг куринишида тупланади.

4️⃣. Организмга айрим моддалар етишмаслиги!

Булар витамин Д, магний ва темир моддаси. Булар етишмаса хам одам семиради.

5️⃣. Фасциит!

Фасциит, остеоартрит ва бошка харакатни чекловчи касалликлар хам одамнинг семиришига сабаб булиши мумкин.



https://t.me/sinovlarihayot