🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
714 subscribers
27.2K photos
16K videos
65 files
30.5K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

... Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.

... Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

... Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

... Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

... Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

... Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

... Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

... Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

... Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

... Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди. 😢

T.me/sinovlarihayot
#сарказм

Қўшнимиз Умрага кредит олиб кетганди. Бугун мехмонларига ифторлик қилгани продуктага қарз сўраб чиқибди. Энди ўзи ҳам емаган нозу-нематларни олиб обрў учун дастурхонга қўяди. Катта ўғли фарзандини операциясига пул йиғолмаяпти, кичик ўғлини уйи йўқлигидан квартираларда сарсон яшаб юради. Аввал шу муаммоларини ҳал қилса бўлмайдими деб қўшнилар ҳам муҳокама қилишяпти. Лекин қайтганида йўлига гиламча солиб йўлизни берсин дуо қилинг деб сохта тиржайиб туради ҳаммаси. Касал жамият...

Бобур Алимов
T.me/sinovlarihayot
#Жума_муборак

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 😊

Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг!


T.me/sinovlarihayot
БИЗДА ГУНОХ КУПАЙИБ КЕТИБДИ!!!
Хайрон колдим,астагфируллох дедим.
Дунё сир-синоатларга,жумбок ва турфа такдирларга тула экан.

Кеча туйга айтилган эдим,кечга харакат килиб туйхонага етиб бордим.
Аслида туй сохибини танимайман,мени хам кимлар оркали булса керак таклиф килишган экан.
Павелецкий метроси ёнидага Самарканд кафесига кириб боряпмиз,бу ер менга таниш чунки биринчи танишганимизда худди шу кафеда сайтдош дустим Хайруллажон мехмон килганлар.

Туй сохиби каерга утирасиз деб парвона денг,ёлгизлигим учун бир четга караб юра бошладим.
Энг четдаги столда бир аёл утирганлигига кузим тушди,менга шу чеккарок маъкул деб уша столни мулжалга олдим.
Бориб аёлдан рухсат сураш йук,салом йук,индамай стулни тортиб утирдим,аёл хайрон,жойлашиб булгач кулимни дуога очдим.
Туй сохиби яна бир бор миннатдорчилик билдиргач эшик томонга кетди.

Чойдан куйинг,ниме анкайиб утирибсиз дедим,максад аёлнинг овозини эшитиш,чунки куп инсонлар бир-бирларини куз карашидан ёки муомиласидан билиб олишади,мен овоздан хам билиб олишим мумкин.

Туйга келгансизку,бунча гамгинсиз,очилиб утиринг,сизга ярашмас экан дедим,бу биринчи курол булади.
Илмлик одамга ухшайсиз,айтингчи келин уз кайинотасига турмушга чикса буладими деб берган саволига бошим котиб колди.
Тугри,аёл уз эридан талогини олса ёки эри оламдан утса,идда муддати тугаган аёл бошка эркакка турмушга чикса булади,аммо келин уз кайинотасига деганига бошим котиб колди.
Эри улган аёл кайинакасига ёки кайинукасига эрга текканлигини эшитганман ва кузим билан гувох хам булганман.
Аммо уз кайинотасига!!!

Мастура Киргизистонлик экан.
17 ёшида турмушга чикиб,22 ёшгача 2 болалик булибди.
Эри хайдовчи булганлиги учун уйда кам булар,айтиб беришича эри Киргизистондан Россиянинг турли шахарларига одам ташир экан.
Мастура келин булган 3-йили кайинонаси тусатдан оламдан утиб колади.
Мастурага унчалик иш йук,2 болани эплаштириб утирса булди,эридан катта 3 нафар кайинопалари булиб,кунда келиб хабар олишар,рузгорнинг ишларига хам карашиб кетишар эди.

Йулда халокатга учраб,дунёдан куз юмибди деган хабар келганига 4 кун булганда маййитни олиб келишди.
Мастура 22 ёшида бева деган номни олди.
Такдир чархпалаги айланиб Мастура ота уйига кетишга карор килди.

Кетманг,углим утгандан сунг оиламиз хувиллаб колди,бу ёкда аянгиз хам йук деган кайинотаси кузига ёш олди.
Мастуранинг хам бир хисобда кетгиси йук,кетса уй-жойдан курук колади,ота уйига боргани билан аканинг ва янганинг ковогига караш керак,кетмай деса ёш хам 26 дан утиб бормокда,кундалик эхтиёж деган талаблар уз кучини секинлик билан билдирмокда.

Тугри,Мастура еб-ичишдан кийналгани йук,кайинотасининг номида машина устахонаси,ва дурадгор устахонаси бор эди.

Келин,бу ёкка каранг деган кайинота чакирди,утиринг гап бор деб бошлади.
Келин сиз хам ёшсиз,биламан хаммасини,углим улгач остона хатлаб кучага чикмадингиз,минг рахмат сизга,аввало бу уйдан кетманг,шу уй жойни сизнинг номингизга утказиб куйсак,опаларингиз хаммаси рози булишади,хаммасига хам уй-жой килиб берганман, мен хам 7 йилдан буён ёлгизман,энди бир гап деган кайинота эшик томонга караб олди.
Хуп десангиз иккимиз никохдан утсак,истасангиз хеч ким билмайди,мен масжиддагилар билан гаплашдим, Мастура уйланиб колди.
Осон эмас,ёлгиз аёлга осон эмас деймиз,аммо бир уйда суккабош эркак билан 5 йилдан буён яшаб келаётган Мастурага ундан хам осон эмас эди.
Никохни 2 ойгача биров билмади,ойни этак билан яшириб булмас экан,кайинопалар мехмонга келишганда отасининг хонаси йигиштирилган,сарамжон-саришта эканлигига хайрон булишган булса,3-ойдан сунг Мастуранинг билиниб колган корнига караб хайратдан котиб колишди.
T.me/sinovlarihayot
2.БИЗДА ГУНОХ КУПАЙИБ КЕТИБДИ!!!

Пиёладаги чойдан хуплаб,каршимда утирган Мастурани тинглаб утирибман.
Вахиманинг хаммаси шундан бошланди,бир-бирлари билан хабарлашган кайинопаларим кечга йигилиб келишди.
Хаммаси хайрон,мен ерга карайман.
Дада бу нима ахвол деган кайинопам дадасига каради,кизим аралашма,ёш нарса,бу хам турмушга чикишга,бахтли булишга хакки борку деган эримнинг гапидан ханг-манг булиб колишди.
Кайинопаларим аклли эдилар,сал-пал тушунгандек булишди.

Катта кайинопам орага тушди,тугри дадажон,ая утганларидан сунг биз огиз сурамадик хам сиздан,аслида айб узимиздан утибди,нима хам килардик,такдирга тан берамиз деб бошини эгди.

Вахиманинг каттаси энди бошланди,менинг уйимдагилар етиб келишди,мени фохишадан олиб гарга солишди,орага тушган эримни калтаклаб кетишди.
Конкретно деб русча суз кушиб куйган Мастура,шарманда булдик деб бошлади.
Ота-онам шундай килиб туришгандан сунг махалламиз катталари бизни кучиб кетишлигимизни талаб килишди.
Кетамиз,Россияга кетамиз деган эрим уйни сотувга куйиб юборди.
Мен ам уз хузур ва рохатимни уйлаб розилик бердим.

Худди шу ерда тузатиб булмас хатога йул куйган эканман!!!
Уйни катта кайинопам сотиб олди,ташкаридан киришда айвонда утирган эрим билан кайинопамнинг гапини эшитиб колдим.
Дада,качон кайтиб келсанггиз уй сизники,Мастурани олиб келасизми-йукми ихтиёрингиз,биз бир нарса демаймиз,лекин укамнинг болаларини сизларга бериб куймаймиз,узимиз катта киламиз.
Отилиб уйга кирдим,нима учун бермас экансиз,болалар меники дедим ховликиб,келин бу икки бола укамнинг боласи,сиз биздан бесурок турмушга чикдингиз,демак хаётингиз олдинда,болалик хам буласиз,лекин укамнинг болаларини тинч куйинг,сизлар бориб жойлашиб олгунча анча вакт кетади,болаларни сарсон килманглар,колайберса сиз хомиладорсиз,ишлай олмайсиз,сизнинг узингизга алохида тарбия керак булади деб яхши гапирди.

Москва шахрининг бир четига келиб жойлашдик,иш топилгунча,сотиб олишга уй топилгунча,хужжат масаласи бир ёкли булгунча кулимиздаги пулни ишлата бошладик.
Мен ишламас эдим,эрим устахонага ишга жойлашди.
Мусофир юрт,кийинчилик куп булди.
Биз угил фарзандлик булдик.
Курмаганни кургани курсин деймизми,бу магазиндаги арзон нарсаларни куриб менинг нафсим хакалак булиб кетди.
Уйда козон осмас эдим,хар кечга кучага чикиб бирор нарса олиб келар эдим.
Иссикрок овкат килсангиз булмайдими деган эримга,битта мени бока олмасангиз нима килиб юрибсиз эркакман деб гапиришга утдим,менинг ёшлигиними ёки боламиз кичкиналиги учунми эрим менга каттик гапирмас эди.
Сал каттик гапирса куз ёшимга эрк берар эдим,у ёкда колган дурадгор устахона билан техобслужкани пулини кизларинг еб ётишибди,бундай булишини билганимда тегмас эдим,хали хам карашимга жонини берадиганлар топилади дейишгача бордим
Эримни уйга жунатишга ва устахоналарни сотиб келишга кундирдим.

Тикилиб утирибман,ха аёл макри деб куяман,содда эркаклар бунчалар куп булишмаса,бир парча гуштга шунчалар алданишадими (тилни айтяпман) деб куяман.

Эрим Киргизистонга жунаб кетди,шу кетганича 3 ой колиб кетди.
Техобслужкани сотиб келди,пулидан кизларига ва навараларга нарсалар олиб бериб,пулнинг баракасини учириб келганлиги учун 20 кунлар ковогимни очмадим.

Менга ухшаган эрга тушмагансанда дедим гапини булиб,терингни шилиб олиб,узингни кечаси билан ухлатмай конингни суриб чикадиган эрнинг кулига тушмагансанда дедим сенсираб,бир йилдан сунг эрим фукоролик олган вактлари эди.
Бу ерда кичикрок дачани сотиб олиб,одам яшайдиган уйга айлантириб олган эдик.
Эрим аслида боргиси хам йук эди,шурлик узининг тинчлигини уйлади,чунки мен хар куни дурадгор цехини сотиб келишликни талаб килар эдим.
Иш бутунлай тескари булиб кетди,катта кайин опам дурадгор устахонани менинг катта боламга утказибди,хатто отасига хам кулрк солмабди.
Телефонда эримга нималар деганимни тасаввур хам килмайсиз,менга жахл килган кайинопам эримни уйлантириб куйибди.
Мен шу Россияда олган уйимизда боламни кучогимга босганимча колдим.

Орадан 6 ой утиб,эрим уйланган аёлнинг кетиб колганлигини эшитдим.
T.me/sinovlarihayot
​​​​​​АЁЛ...

Аёл қизлигида ота-онасига  жаннат учун эшик бўлади
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради!
(Термизий ривояти.)

Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин!
(Байҳақий ривояти.)

Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
Далил:
Муовия ибн Жаммоаҳ  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
(Насоий ривояти)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

T.me/sinovlarihayot
Бир подшохни соқов ўғли бор экан, ҳеч гапирмас
экан. Подшох
ўғлини бир донишмандни олдига олиб бориб: -
Шу ўғлимни гапиртириб берсангиз устингизда
зар сочаман дебти. Шунда
донишманд подшохга: - Ўғлингиз саройда ҳудди зиндонда ўтиргандай
ўтиради, бир кенгликка чиқамиз ўша ерда ўғлингиз
гапиради дебти. Хуллас
табиат қўйнида бир ҳилват жойга чикишибти.
Донишмандни қўлида
бир кабутари бор экан шуни озод этиб учириб юборса, бояги соқов бола
"Эх, ана кабутар энди эркин яшайди" деб
гапирибди. Подшох
ўғлига ия сен гапирар экансанку Нега шунча
пайт гапирмадинг деб
ғазабланиб 50 дарра камчин урдирибди. Шунда соқов бола: -
"Умримда бир марта гапириб, 50 дарра камчин
едим бу гапимга ҳали
охиратда қандай жавоб бераман? Эндиям
умуман гапирмайман" деган
экан . . . ! ! ! - Ха биродарлар, биз ҳар бир гапимизга агар бу
дунёда бўлмаса ҳам,
охиратда жавобини берамиз. Шу учун тилим бор
экан деб ҳар хил
хақоратомуз сўзламайлик! Ҳар бир гапимизни
муҳофиз фаришталар ёзиб боради. Тил бесуяк бир аъзо,
уни чиройли
ишлатиб тарбия бериб турмасангиз ўзидан
кетиб колади. Яна бир
нарсани унутмангки - Аллоҳни каломи "Қуръони
Карим" хам бизни тилимизга, талафузимизга мос қилиб
неъмат қилинди. - Бу
тиллар Куръон ўқисин. Бу тиллар Ширин сухан
бўлсин . . . ! ! !
T.me/sinovlarihayot
Ҳикоялар

КЕЧИККАН УЧРАШУВ.

Қирқни қоралаган эски таниш икки инсон, эркак ва аёл шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йили келмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи эркакнинг сўзларини хаёлан тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил. Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда? Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?!
Шу инсонни 20 йил унутмабмана.
Бугун унинг бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ўзим эса қанчалар ношукрлигимни ҳис қилдим.
Шуни англашим учун 20 йил керак бўлдими?!
Барибир Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўради.

Ўзингга шукур!
Шуҳрат ОРИФ
T.me/sinovlarihayot
​​БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.

T.me/sinovlarihayot
НОШУКУРЛИК..

- Хаммаси жонимга тегди! Чарчадим! - деди деразадан кучага боққанча эрига сим қоқди аёл - болаларимиз бирам шўхки, бошимни айлантириб юборишди. Вақтлироқ келиб қарашиб юборсангизчи? Ўзимга қарашга хам вақт тополмайман. Мен ҳам дугоналаримга ўхшаб яшасам, уларга қўшилсам, дўкон айлансам, бозорга борсам. меҳмондорчиликларда юрсам дейман. Қаерда? Кун бўйи шу икки шумтакангизни орқасидан югурганим югурган. Каттангиз челакдаги сувни ағдарса, кичигингиз кийимини лой қилиб келади. Уларга қара, рўзғор қил, кир юв, супур сидир, чарчадим. Овқат қилишга ҳам вақтим бўлмади. Асабларим... Гўшакни у томонидан у кутган жавоб бўлди шекилли, аёл мамнун жилмайди.. - Бўпти кутамиз. Ҳа айтганча, кабобни қиймалисидан олинг. Жахонгир қиймалигини хуш кўриб ейди.
У гўшакни қўйдида гуёки бир арзирли ташвиши аригандек енгил тортиб яна деразага боқди. Кечки салқин, болалар кўчада. Каттаси болалар билан копток ўйнаяпти. Кичиги ҳар доимгидек тупроқ ўйнаш билан овора. Шу пайт аёлнинг кўзи сал нарироқда болаларга ҳавас билан термулиб турган ногиронлар аравачасидаги болага кўзи тушди. Онасига нимадир деди шекилли тепасида турган она эгилиб уни эркалаб нимадир деди. Болакай мамнун жилмайиб, яна ўйинни томоша қила бошлади. Аёл ўзини беихтиёр шу аёл билан таққослади. Бу аёл яқинда маҳаллага кўчиб келди. Эри ўлгач қайнонаси ногирон бола билан кўчага хайдабди. Онаизор шу мажрух бўлсада гўдаги ёнида эканлигига шукрона келтирар, эҳтимол. Аёл ўйлай бошлади. У ўзини ташқаридан қараб нақадар бахтли эканини хис қилди ва шукрона келтирди. Оилам бут, икки пахлавондек ўғлим, топганини оила фарзандларидан аямайдиган, улар учун елиб югурадиган, қайғурадиган бегим ёнимда. Рўзғор ишларидан бўш пайтимда шуғулланадиган севимли ишим (парда тикиш) бўлса, мен нега бунчалик нолияпман? Аллоҳим ўзинг кечир...! Аёл ўз қилиғидан уялди ва оиласи фарзандлари учун мазали кечки таом тайёрлаш мақсадида ошхонага томон юрди.!!!
T.me/sinovlarihayot
☝️ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....
T.me/sinovlarihayot
БОЛАЛАР ҲАМ ФИКРЛАЙДИ.
(таъсирли ҳикоя)


Аям уйдан кетиб қолди. Дадам иккиси бироз айтишишди. Аям остонада дадамга қараб: Менга жавоб беринг деди. Дадам Йўқ деди. Мактабда ўқитувчимиз жавоб бермаса, уйга кетмас эдик. Лекин аям кетиб қолди. Мени ҳам ўзи билан бирга олиб кетмоқчи эди, кўнмадим. Дадам менга Мансурбек, ўзинг биласан, ўғлим деди. Аямни яхши кўраман. Менга жуда меҳрибон. Барча аялардан чиройли. Мени мактабга анча жойгача кузатиб келади. Кичкиналигимда синфгача кирар эди. Ҳозир катта бўлиб қолдим тўртинчида ўқийман. Ўқишдан келишимга ширин-ширин овқатлар пишириб қўяди. Мазза қилиб еб, кейин ўйнагани кўчага чиқаман. Кечқурун дарсимни тайёрлашга кўмаклашади. Шундай бўлсаям, дадам билан қолдим. Дадамни ҳам яхши кўраманда. Сен катта бўлсанг, зўр одам бўласан, дейди. Уйда Аям йўқлигида овқат пиширмайди. Кафе ва ошхоналардан олиб келади. Колбасалар, пишириқлар, ширинликлар... мазза.
Дадам шифокор. Беморларни даволайди. Гавдаси ҳам катта. Сочини доим орқага тарайди. Галустик тақишни билади. Кўчада қўл ушлашиб кетаётганимизда кўпчилик салом беришади. Болалар ҳам қараб-қараб қўйишади. Шунда мен хурсанд бўлиб кетаман.
Аяни ёмон демайману, баъзи ишидан дадам аччиқланиши ўринли. Кўп ҳолларда дадам гўшт олиб келганда, аямнинг бепарволиги туфайли гўштни мушук олиб қочади. Овқатдан соч чиқиб қолганда, дадам Овқат нега ширин бўлибди, десам соч солган экансизда, дейди кулиб. Аям қовоқ уяди. Бирга ўқийдиган Жаҳонгир деган ўртоғим бор. Баъзан уларникига бораман. Жаҳонгирнинг дадаси бундай пайтда товоқни овқати билан улоқтириб юборади. Аяси кўзига ёш олади. Жаҳонгирнинг ойиси Мунира ая жуда яхши, меҳрибон. Тинмайди. Қачон борсам, нимадир иш билан банд. Мол-қўйлари бор. Бизга яхши гапиради. Сут пишириб беради. Даладан ўт ташийди. Томорқасига қарайди. Бодринглари кўп. Мунира ая ювган кирлари қуригач, сўрида ўтириб, бирма-бир кўрикдан ўтказади. Йиртиқ жойларини тикади. Менинг дадам бўлса, пайпоғидаги тешикчадан бармоғини чиқариб, Дарча очилиб қолибдику, дейди. Бир-икки кун ўтгач, ўзи тикаётганини кўраман. Дадамнинг нолишича, кийимларни тикиш керак бўлса ёки тугма қадашга аям мос ип қидириб ўтирмас экан. Дуч келгани билан тикиб қўя қолар экан. T.me/sinovlarihayot
Кеча мактабдан келганимда дадам Аянгни соғингдингми? деб қолди. Мен индамадим. Дам олиш куни олиб келамиз деди. Яйраб кетдим. Бугун мактабга борсам, аям турибди. Дадамнинг гапини айтдим. Аям бўлса Ўҳ-ҳў, эртароқ борса бўлмас эканми? деди. Мен бир ўғилман. Дадам Сенга ука олиб келамиз, деганига анча бўлди. Мен ҳам укамни ўйнатиб юргим келади. Уларнинг эсларидан чиқиб қолди, шекилли. Саҳарлаб кимдир сочимни силаяпти. Аямнинг қўлларини дарҳол сездим. Мен туш дебман. Ўнгим экан. Аям қайтиб келибди. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Якшанбагача анча бор эди. Яхши бўлибди. Аяжоним менинг!
✍🏼ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА

1-ҚИСМ
Ҳурриятхон ичкари хонадан эрининг қаттиқ овозда гапираётганини эшитиб, ичидан зил кетди: “Оббо, яна Иродахонни хафа қиляптиларми? Кўп айтдим-а, кўнглини оғритаверманг, Худога хуш ёқмайди деб. Яна ўз билганидан қолмайди бу эркак...”
Ҳурриятхон ичкарига кириш- кирмасликни ҳам билмай коридорда бир муддат туриб қолди. Бироз кейин эрининг овози аввалгидан қаттиқроқ эшитилганди, чидай олмай ичкарига отилиб кирди:
— Дадаси, бу нима қилганингиз? Эмизикли боласи бор аёлни калтаклаяпсизми?!
Жамол қаҳр билан хотинига қаради:
— Сен аралашма! Тушундингми, сен аралашма! Бу қизни сен эркалатдинг, онанг эркалатди. Сени ўгай она деяпти бу, тушуняпсанми?! Сен бунга ўгайлик қилиб нима қилган экансан?!
Ҳурриятхон ўгай қизига ҳайрон тикилди:
— Сизни хафа қилганмидим, қизим?.. Мендан бирор хатолик ўтганмиди? — Аёлнинг овози титраб кўзларига ёш келди.
— Йўқ. Ҳозир кино кўраётгандик, ўгай онани кўрсатди. Мен худди аямга ўхшаркан, дедим. Шунга дадамнинг жаҳллари чиқди.
Ўгай қизи шундай деб бурнини бир тортиб қўйди-ю, отасидан ҳам хижолат тортмай кўкрагини ёқасидан чиқариб боласини эмиза бошлади. Ҳурриятхон ўгай қизининг бунақанги қилиқларидан эрининг олдида хижолат чекавериб кўникиб ҳам қолди. “Она тарбиясини ҳам, ота тарбиясини ҳам кўрмаган-да, бояқиш... Энди буни тарбиялаш мушкул... Яна шу ҳолида туғиб ҳам олди. Ўзи одоб, тарбия кўрмаган она боласини қандай тарбиялаши мумкин-а?..”
Ҳурриятхон Иродахоннинг кўкрагини мазза қилиб сўраётган оппоқ, дўмбоққина болакайнинг юмуқ кўзчаларига “қўриқчи”лик қилаётган узун-узун киприкларига термулиб меҳри яна ошиб кетди. “Дадасининг ҳам неварасига меҳри тушиб қолган. Болачаси чиндан ҳам суйгулик-да, кўз тегмасин, бало-қазолардан асрасин...”
— Боланинг қорнини тўйдириб, менга беринг. Яхшилаб чўмилтириб, дадангизга бераман. Бугун кун бўйи соғингандир...
Жувон уйқусираган кўзларини телевизордан узмай, боши билан тасдиқ маъносини кўрсатди.
Ҳурриятхон ўн етти ёшида узатилганди. Отаси уни сўраб келган биринчи совчиларгаёқ розилик беришини онасига уқтираётганда, орзулари бир олам, ўқишни, опасига ўхшаб пойтахтда қолиб ишлашни, худди унингдек ўзига муносиб, кўнгил қўйган кишиси билан турмуш қуришни кўнглининг туб-тубида ният қиладиган Ҳурриятхон эшик олдида шундай гапни эшитиб қолди:
— Мухторжон аканинг ўғлидан сўраб келган совчиларга розилик бераман. Тайёргарлигингни кўравер! - Онаизор бу буйруққа қўрқа-писа эътироз билдирган бўлди:
— Вой ўлмасам... Ҳалитдан-а?.. Қизингиз ўқимоқчи эди-я...
— Э, шу ўқийди деган гапни гапирма менга! Биттаси ўқийман, деб нима қилди?! Аллақаёқдаги таг-туги номаълум бир йигитга тегиб кетди. Энди бу қизингни ҳам шунақа бебошлик қилишига йўл қўйиб бермоқчимисан?!
— Унақа деманг, дадаси. Куёвингиз ўқимишли, ўз юртида обрў-нуфузга эга бўлган одамлар. Қизингиз бахтли, хотиржам. Ношукрчилик ёмон. Болаларимиз юзимизни ерга қаратадиган иш қилишмайди, Худо хоҳласа...
T.me/sinovlarihayot
Онанинг астойидил ранжиди.
— Ўқиган жойидан эр топган қизингни орқасидан мақтаняпсанми?! Хуллас, гап тамом. Биринчи келишларида нон синдирсак, келаси ҳафталарга унаштирувни ўтказамиз. Бир-икки ой ичида тўйни ҳам ўтказиб, хотиржам бўлиб оламиз.
Ҳурриятхон йиғлади, онасига аччиқ қилди, опасига ёлворди, бу ишлардан ҳеч натижа чиқмаслигига ақли етгач, тақдирига тан берди.
Тўй бўлиб ўтди. Куёв деганлари Ҳурриятхондан ўн ёш катта экан. Тўйдан бир ҳафта ўтгач, куёв хайр-хўшни ҳам нася қилиб кетиб қолди. Аввалига қудалар, «ўғлимиз иш билан Қирғизистонга кетган, яқин орада келади» деб юришди, бир ойга чўзилган «яқин ора»да куёв эмас, ундан бир энликкина хат келди: «Мен бормайман. Уйдагини жавобини беринглар. Мен жавобини берганман». Ўн етти ёшли келинчак бу хатдан хабар топиб, қанот чиқариб уйига учди:
— Аяжон, у келмас экан, энди ўқишга борсам майлими?
Икки қудалар қирпичоқ бўлиб жанжаллашгани ҳам, онасининг кўз ёшлари, отасининг абгор аҳволи ҳам Ҳурриятхонга бир ҳафтагина келин бўлиб, бахт туймагани, айни очилиб-яшнайдиган пайтида орзу ғунчалари хазон бўлганин
✍🏼ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА
2-ҚИСМ

уқтиролмади. У хурсанд эди. У ниҳоятда бахтиёр эди. Хурсандлигидан дунёларга сиғмай ҳужжатларини қўлтиқлаб Тошкентга — опасиникига йўл олди. Хосиятхон синглисининг тақдиридан ўкиниб, қийналса-да, унга билдирмай кириш имтиҳонларига яхши тайёрланиши учун имконият яратиб берди. Йўл-йўриқ кўрсатиб, ёрдамлашиб турди. Ҳурриятхоннинг астойдил қилган нияти ҳаққи омад ҳам уни қўллади. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликкка қабул қилинди.
Талабалик, йиллар сабоғи қизни улғайтириш баробарида кўнглига ҳазинлик, андуҳ қўндириб борарди. У ўн етти ёшида ота-онасининг шошма-шошарлиги оқибатида ҳаёти хазон бўлганини, бошқа дугоналари каби энди орзу-ҳавасларда оқ либос кийиб, чиройли гўшангаларда келин бўлолмаслигини ўйлаб эзилар, айниқса, турмушга чиқаётган дугоналарининг тўйларига бориб келганидан кейин бир ҳафта, ўн кун ўзи билан ўзи овора бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмай юрадиган бўлди.
Синглисининг изтиробларидан хабардор опа унга таскин беришни истар, аммо бир оғиз гап билан шундоқ ҳам тушкун жигарининг кўнглини чўктиришдан чўчирди.
— Била-туриб ҳаётимга тажовуз қилишган экан, опа. Нега бировни урган, ўлдирган жиноятчиларга, йўл ҳаракати қоидасини бузиш оқибатида бехосдан кимгадир зиён етказган, умрига зомин бўлганларга жавобгарлик бору, она сути оғзидан кетмаган гўдакнинг ҳаётига тажовуз қилган, тўй-томошаю карнай-сурнай билан орзуларига, бахтига, тақдирига жаноза ўқиганларга жавобгарлик йўқ, опа?!. — деб ўкинганди бир куни Ҳурриятхон. Опа жавоб беролмади. Ҳўнграб йиғлаб юбормаслик учун лабларини тишлаб, ёшли кўзларини четга бурганди. Ҳаммалари — опаси ҳам, акаси, ота-онаси ҳам Ҳурриятхоннинг олдида ўзларини айбдор сезишар, иложи борича сингилларининг кўнглини ўкситмасликка, унга қарши сўз айтмасликка уринишади. Бу ҳам қизнинг кўнглига қайғу солади: уни деб яқинлари азобда, гуноҳкорлик ҳиссидан қийналишяпти.
Жамол билан танишуви ҳақида опаси орқали уйдагиларига билдирганда ҳам шу ҳолга дуч келди. Қизнинг дилини оғритмаслик учун улар ҳам кўнгилларида борини айтишдан тийилишди. «Сен бизнинг хатойимиз сабаб бир бора куйиб қолдинг, энди яшнашинг керак, бахтли бўлишинг лозим. Кўзингга қара, тағин адашиб қолма», дегани ҳеч ким ўзида куч тополмади.
Ҳурриятхон Жамол билан бир йилча учрашиб-синашиб юришди. Йигит аллақандай келишмовчиликлар сабаб, олти ойда турмушидан ажрашган экан. Хотинининг онасиникида кўзи ёриган, икки яшар қизчаси бор экан. Йигит ҳунарманд бўлиб, енгил ва юк машиналарни таъмирлайдиган устахонаси бор эди. Учрашувлар самараси — ёшлар ўртасида муҳаббат уйғонди ва бу туйғуларини никоҳ риштаси билан мустаҳкамлашга аҳд қилишди.
Жамол Ҳурриятхоннинг ниятларини рўёбга чиқариш ниятида қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам ихчамгина, аммо орзу-ҳавасликкина тўй қилди. Ҳурриятхоннинг яқинлари, қизларига бахт тилаб, тиниб-тинчишини астойдил истаб, келин-куёвни Тошкентга юборишди.
Турмуш — тўрт мушт, дейдилар. Хурриятхон билан эрининг орасидан ҳам ола мушук ўтган, гап талашиб, жанжаллашиб қолган кезлари ҳам бўлди. Аччиқ устида, алам устида бир-бирига ола қараган, бир-бирларидан аразлаган кезлари бўлди. Аммо Ҳурриятхон ҳар қандай ҳолатда ҳам эрига қарши сўз дейишдан, кўзига тик қарашдан тортинди.
— Сени севмасликнинг ҳеч иложи йўқ, сен на кундошликни, на ўгайликни биласан. Илтимос, мендан хафа бўлма, баъзан яхши кўрганимдан ҳам сени уришаман. Рашк қилганимдан ҳам қўл кўтараман, - дерди эри ҳар галги ярашувларда. Шундай аёл менинг жуфтим эканлигига ишонмаганимдан уришаман сен билан. Жанжалу аразларимизда ҳам муҳаббат яшайди.
Ҳурриятхон индамасди. Эридан хафа бўлганида ҳам қаттиқ ранжимасди, нафратланмасди. Севишини, уни еру кўкка ишонмаслигини ҳам биларди. Жамол Ҳурриятхоннинг қистови билан биринчи хотинига талоқ бермади.
T.me/sinovlarihayot
— Рўзғордан файз-барака арийди. Битта бўлса ҳам фарзандингиз бор, касалманд экан, бошқа турмуш қилмайди. Ўзингиз ғамхўрлик қилсангиз, паноҳ бўлсангиз яхши.
Ҳурриятхон кундошининг вафотидан кейин....

(Давоми бор)
ТАҚДИРГА ЎҚИЛГАН ЖАНОЗА
3-ҚИСМ

на тоғалариникига, на холалариникига сиғмаган ўгай қизини онасиникига олиб борди:
— Ая, бизга қандай меҳрибон бўлган бўлсангиз, опа-сингилларим билан мени қандай тарбиялаган бўлсангиз, Иродахонга ҳам шундай муносабатда бўласиз. Қизимизни фақат сизга ишонаман.
Онаси Ҳурриятхон истаганидан-да зиёда қилиб ўгай неварасини парваришлади, ҳатто нафақа пулларини жамлаб, ортмаганига ўғилларидан пул сўраб, қўни-қўшниларидан қарз-қавола қилиб сеп-суруқ қилди, орзу -ҳавасини бадастир қилди. Гарчи куёви қаттиқ қаршилик қилиб, «оёқяланг қашшоқларга берадиган қизим йўқ. Мени қанақа одамларга тенг қиляпсан», деган бўлса-да, қизнинг кўнглини кўтарган, қийин кунларида парвона бўлган Ҳурриятхоннинг онаси бўлди. Иродахон фарзандли бўлгач, яна Ҳурриятхоннинг онасига Худо берди. Кунда кунора қизи билан куёвига қўнғироқ қилиб, бешик тўйини, маросимнинг ташвишларини эслатар, қўлига тушган уч-тўрт сўмни Иродахонга, куёв бола билан чақалоққа сарпою совға-салом қилар, ора-сирада қизига қўнғироқ қилиб, «болам, сен ҳам қизингга у-бу нарса қиляпсанми, лекин, ўгайлик қилсанг, сени кечирмайман», деб койиб ҳам қўярди.
Бешик тўйидан кўп ўтмай қайнонаси ўғлию невараси билан Иродахонни уйдан чиқариб юборди. Ҳурриятхоннинг онаси ўртага тушганди, қудағай:
— Кейинги ўғлимга келин туширишим керак. Келинпошшанинг дадалари қизлари билан куёвларига битта бошпана қилиб берар?! — деган иддаони рўпара қилди. Шундан бери Иродахон боласи билан отасиникида яшаяпти, эри қайнотасининг устахонасида туради. Ота-бола кунда тортишади, гап талашишади, Ҳурриятхон орага тушиб, Иродахоннинг ёнини олади. Қизига нимадир оладиган бўлса, аввал ўгай қизини эслайди. Эмизикли боласи бор, деб музлаткични тансиқ егуликларга тўлдириб қўяди.
Иродахоннинг ўгай она, деб қарагани аёлнинг кўксини ёндирди. Ётоқ чироғини ўчиришган бўлса-да, алламаҳалгача эр-хотиннинг кўзига уйқу инмади. Сўзсиз шифтга термулиб ётавериш жонига теккан Жамол оҳиста ўгирилиб, хотинига термулди:
— Аяси, ухламаяпсанми?..
— Уйқум келмаяпти....
— Хафа бўлдингми? - Жамол ёнбошлаб олди.
— Йўқ...
—Ундан ўпкалама. Онаси раҳматли ҳам шунақа бефаросат эди. Тилини эркин қўйиб ҳаммани хижолатга қўярди... Бу ўгай онага йўлиққмаган-да, Ҳури, агар ўгайлик кўрганида борми, сенинг оёғингни тавоф қиларди ўзиям...
— Оёғимни тавоф қилишнинг кераги йўқ, дадаси. Қадримга етишса, менга ўгай она, иккинчи хотин, деб қарашмаса бўлди. Энг оғриқли жойим — ўгайлигим ва иккинчилигимда...
— Сен мен учун ягонасан... — Жамол Ҳурриятхонга мамнун тикилди.- Бунақа нарсаларни ўйлама. Сенинг тенгинг, ўхшашинг йўқ...- Ҳурриятхон енгил тин олди. Аёл эридан ўзи кутган жавобни олганди...


T.me/sinovlarihayot
Қадимда бир мамлакат бор экан. У мамлакат подшоҳларига ғалати муомала қилишаркан. Подшоҳ бутун умр бўйи шу мамлакат учун югуриб елиб, уни обод қилиб, аҳолисини тўйдириб, доим шу мамлакат дардида ёнаркан. Лекин у қариб қолса уни бир қайиққа ўтказиб олиб бориб кимсасиз, на бир дарахти, на бир озуқаси бор биёбон, жазирама бир оролга ташлаб келишаркан. Подшоҳ ўша ерда азобда, очликда ўтаркан. Ҳамма подшоҳларга шундай муомала бўларкан. Мана янги бир оқил подшоҳ эски шоҳ ўрнига тахтга ўтирибди. Иш бошлашдан аввал ўйланиб қолибди.
Шунча подшоҳлар шу мамлакат учун хизмат қилишди, фақат шу мамлакатни обод қилишди, лекин барибир уларни ўша кимсасиз оролга ташлаб келишди. Мени ҳам шундай оқибат кутаябди, нима қилсам экан?
Унинг оқил бир вазири бор экан, вазирини чақириб маслаҳат сўрабди. Вазир:
- Подшоҳим, сиз оқил инсонсиз, сиз бошқалардек иш тутманг, сиз бу мамлакатни обод қилиш билан бир қаторда ўша оролни ҳам обод қилинг.
У ерга ҳам ўзингизга сарой қурдиринг, боғ барпо қилдиринг, озуқа заҳира қилдириб қўйинг. Бу мамлакатда ишингиз тугаб сизни қайиққа ўтказиб ўша оролга жўнатишса, ўзингиз обод қилган оролда роҳат- фароғатда яшайсиз дебди. Вазирни гапи подшоҳга маъқул тушибди. Бу мамлакатни ишни бажариб обод қилиш билан бир қаторда кимсасиз оролни ҳам обод қилибди, боғ барпо қилибди, озуқа заҳира қилибди, сарой қурибди.
Подшоҳлиги тугаб қайиққа ўтказиб оролга жўнатишаётганда кўнгли хотирижам, хурсанд ҳолда ўзини обод қилган оролига кетибди.

Қиссадаги мамлакат- дунёмиз. Подшоҳ- ўзимиз, қайиқ - тобут, кимсасиз орол- қабр, жаҳаннам, обод қилинган орол эса- жаннат. Оқил вазир- иймонимиз. Ҳар биримиз бу дунёни обод қилиш учун елиб югурамиз, лекин аксарият ҳолларда охиратни унутиб қўямиз.
Жазирама, очлик, азоб оролида - жаханнамда азоб тортмайлик десак, борадиган еримизни- оҳиратимизни обод қилайлик, оҳиратга ҳам озуқа захира қилайлик, абадий роҳат фароғатда ўтайлик. Барчамизга Аллоҳ Таоло Жаннатларда юришни насиб этсин, жаханнам азобини бизлардан узоқ қилсин! Амийн!

#hikoya

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉


T.me/sinovlarihayot
ФАРЗАНДИН ОТАСИЗ КАТТА ҚИЛГАНЛАР!

Хаёт ташвишлари тушса хам бошга.
Маъсума кўзлари тўлса хам ёшга
Курашар  бир ўзи, қоқилса тошга.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!

Хар хил бўҳтонлардан асаби таранг.
Рўзғорнинг ғорини тўлғизар аранг.
Осонмас холини сўранг-сўраманг.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!

Кимдир боқар унга ёмон кўз билан.
Кўнглини ранжитар хар хил сўз билан.
Рўзғорин тебратар ёлғиз бош билан.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!

Номусин сотмаган оғир холда хам.
Тилло кумуш хамда пулга кўмса хам.
Сабрда яшаган ғамга ботса хам.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!

Қизчаси сўрайди отам қаерда ?
Не жавоб беришни билмайди она.
Яратган ғамҳўри ёлғиз ягона.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!

Ўғлини ўқитиб элга қўшган хам.
Халол мехнат билан қиз узатган хам.
Айтинг бундай аёл қай эркакдан кам.
Фарзандин отасиз катта қилганлар!


Лутфуллоҳ Хўжаев

🌸

T.me/sinovlarihayot
🌸Tabassum😊
Бир қиз уйқудан олдин ҳаёл суриб ётибди:
"Ҳозир қаердадир ман танимаган бўлажак эрим қайсидир қизга ҳайрли тун тилаб смс ёзаётгандир. Ха-ха, у ўйлаяптики ўша қиз унинг келажаги, хотини бўлади деб. Чучварани ҳом санабсиз азизим! Сизни катта сюрприз кутяпти!"

👉
T.me/sinovlarihayot