🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
719 subscribers
27K photos
15.8K videos
65 files
30K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Олиянинг синглиси Нозима патнисда тўртта коса кўтариб кирди. Хонани қайнатма шўрва ҳиди тутди.
Барчалари жамулжам бўлиб таом тановул қилди. Ўзаро гурунг қизиди. Олия камгап эди. У ҳамманинг оғзига қараб, сўлғин жилмайиб қўяр, гоҳ-гоҳ эрига ўғринча нигоҳ ташлаб, шу йўл билан меҳрини сездирмоққа уринарди.
Аммо, меҳр қанақалигини бошқа маскандан топган одамга бундай хатти-ҳаракатлар эриш туюлар, шу боис ҳеч нарса билмагандай ўзини хотиржам тутарди у.
Ботир ҳовли саҳнига чиқди. Яхшики, йўлак бўйлаб сепилган майсазор ёпиқ айвон остида экан. Уч қадам нарида қор тахланяпти, рангли шифер тагидаги хиёбон эса, унга баҳорни эслатяпти. Баҳорни эслашнинг ўзи нақадар ҳузур бахш. Унинг назарида кўклам Баҳоридан андоза олгандай. Ҳар иккиси ҳам гўзал ва дилни яшнатувчи.
Ботирниннг назарида орадан йиллар ўтгандай эди. Шу тобда севгилисининг хумор кўзларини жуда-жуда соғинганини ҳис қилди. Аслида, бу туйғу юрагининг мезбонига, йўқ, султонига айлангандай. Севгининг сийратини меҳр ва соғинчдан чизишганми?!
Айвоннинг икки табақали эшиги секин очилди. Ботир ортига ўгирилди. Онаси, деб ўйлаганди, адашибди, Олия экан. У ёғоч қуббага суяниб, жилмайиб қараб турарди. Анчадан буён чеҳрасига бунақа табассум қўнмаганди. Устидаги кўйлаги қимматбаҳо эди, аммо, шошилиб кийиб олганлигидан нозик қоматига катталиги билиниб қолибди.
— Бугун байрам таомини ўзим пиширмоқчиман, сиз нима дейсиз? Ботирнинг қулоғига Баҳорнинг овози эшитилгандай туюлди. Эрталаб у ҳам худди шу маънода гапирганди. Фақат фарқ шуки, у эркаланиб, нозила оғиз очган, ҳар бир сўзига меҳрдан безак кийдирганди.
Олиянинг товушида маҳзунлик ва ялинчоқлик оҳанги кўпроқ эди. Ботир худди шу муомаладан қўрқади. Негаки, ўзидан паст келган одамга ҳеч қачон терслик қилолмайди.
Олия сездирмай, ичкарига кириб кетди. Йўқ, сездирди, аввал совқотганлигини билдирди, кейин томоқ қирди, сўнг индамай ўзини иссиқ уйга олди.
Яхшиям шундай бўлгани, чунки у эшикни ёпиши билан Ботирнинг қўл телефони овоз берди.
— Жоним! Мен уйдаман. Тезроқ кела қолинг.
— Ҳозир етиб бораман.
Ботир кўчага чиқди-ю, Фарруҳга жавоб бериб юборгани ёдига тушди. Аксига олиб йўл сирпанчиқлиги учун қатнов кам. У тор кўчадан тез-тез юриб, шоҳкўчага ўтди. Бахтига битта “Нексия” чайқалиб келиб, уч-тўрт қадам нарида тўхтади.
— Ўтиринг ака, обориб қўяман.
Сариқ мўйлови ўзига ярашган йигит Ботирга илтифот кўрсатиб, олд тарафдаги эшикни очди. У раҳмат айтиб, ўриндиққа жойлашди.
— Эски шаҳаргами, ака?
— Шундай!
Йигит сўзамолгина экан.
— Эски шаҳарга боришимни қаердан биласиз? — деб сўрамадингиз ҳам. — Ким билади, назаримда, ҳамма уйига чопаётгандай.
— Сизни ўша томонда кўп кўрганман. Оппоқ “Нексия”да юрасиз.
— Жуда синчков экансиз.
— Раҳмат, ҳайдовчи синчков бўлмаса, йўлини топа олармиди? Ҳозир индамай туринг, мен сиз борадиган домнинг ёнида тўхтайман.
Бу гап Ботирнинг ғашини келтирди. “Сиз борадиган дом” эмиш.
Чиндан ҳам сариқ мўйлов мўлжални тўғри олди. Бироқ Ботир унга сир бой бергиси келмади.
— Сал адашдингиз, яна озроқ юринг.
Ҳайдовчи мулзам тортиб, машинани жадаллатди.
— Энди тўхтанг, — деди Ботир чўнтагини кавлаб пул узатаркан, “Адашганингизга хижолат чекманг, бўп туради”, деб кесатиб ҳам қўйди.
Нақшинкор эшик қия очиқ эди. Ботир йўлакка туфлисини ечди, пальтосини шкафга илиб, секин меҳмонхонага мўралади. Биллур қандил остидаги ёнгоқдан тайёрланган стол гўё сингудай ноз-неъматларга тўла безатилганди. Дастурхонга курраи заминда етиштириладиган барча мевалар тортилган. Цитрус мевалари алоҳида саватчага дид билан терилган. Анвойи шарбатлар, маъданли сувлар, турли ичимликлар бурчакдаги ойнали столдан жой олибди. Шундай кенг столга бор-йўғи иккита стул қўйилган. Сал нарида Эрон шкафи устида қандолатчилик маҳсулотлари жажжи ликопчаларга солинган.
Ботир хонадон соҳибасининг ўткир дидига яна бир карра тан бериб, ошхона томонга чиқди. Лекин, Баҳор бу ерда ҳам йўқ эди. Энг муҳими, шарпаси сезилмасди. Наҳотки, уни кутгани пастга тушган? Йўғ-е, ташқарида турса кўриниш берарди-ку. Энди у узун йўлакдан юриб, чап томондаги ётоқхона эшигини очди. Очди-ю, ҳайратдан кўзлари ёнди, юраги гурс-гурс ура бошлади.


Давоми бор
https://t.me/sinovlarihayot
Анвар Ботирни маҳкам қучди.
— Барибир ўлмадим-ку!..
Ботир беихтиёр инграб юборди.


— Ўлмаганинг учун ҳар доим ўлимингга розисан! Севги қон билан кирибдими, жон билан чиқади, шекилли.
— Унда нега иккиланасан? Олияни ташлаб, Баҳорни бағрингдан узоқлаштирма.
— Не қилайки, виждон азоби севги оғриғидан ҳам оғирроқ экан.
— Унда ишққа кафан бичавер!
— Ўша ишқ ичида ўзлигим бор, ушалмаган орзуларим бор. Наҳотки, ҳаммаси саробга айланса?
— Унда, Баҳорни яхшилик билан йўлга солайлик...
— Вақти келганда, Баҳор ҳам ўрнини бошқа фаслга алмаштиради. Менинг Баҳорим ҳам шундай, шекилли. Уни ортга қайтариш, фаслларни ортга қайтариш билан баробар.
Анвар Чориевич бу фикрга мутлақо қўшилмади. Кутилмаганда тамомила бошқача фикр изҳор этди.
— Ҳой бола, эсинг бўлса, асло ишқ билан ўйнашма! У ҳам худди гриппга ўхшайди, ўзидан асорати ёмон. Уқдингми? Унда, кетдик, тамом-вассалом. Худо хоҳласа ҳаммаси яхшилик билан тугайди.
Меҳмон остонада туриб уй соҳибасига товуш берди.
— Баҳор, Баҳорой, хайрлашишга ҳаддимиз сиғадими?
Айвон (балкон) тарафдан кўзлари қизарган ҳолда Баҳор чиқиб келди. У бошини кўтармай, Анвар билан хайрлашди, Ботирга қараб ҳам қўймади.

Давоми бор...

Abdumutal Abdullayev


https://t.me/sinovlarihayot
Аксига олиб уйидагилари ҳам қўшниларнинг феъл-атворини муҳокама қилиб ўтиришмас, қайнонаси бировни яхши деб мақтаса мақтарди-ю, асло ёмонламас, Рисолат холанинг бу дунёда борлигини ҳам унутгандек асло тилига олмасди. Гоҳ-гоҳида қўшни хола бир косада ҳолвайтарми, чучварами кўтариб, эшикдан кириб келар, қайнонаси билан гурунглашиб ўтириб, тағин изига қайтарди. У чиқиб кетгач қайнонаси бироз дилгир ҳолда юрар, асабийлашар, бир-икки соатдан кейингина ўзига келарди. Кунларнинг бирида Жамила уларнинг суҳбатини тасодифан эшитиб қолди-ю, дарди дунёси қоронғи бўлиб кетди. «Аслида, менинг ойдай набирагинамдан яхшиси йўқ эди. Аммо сизлар уни назарга илмадингиз. Мана шу тўрсайган келин Адҳамжоннинг тенгимиди-а? Эсиз йигит, эсиз йигит-а», дерди қўшни кампир. «Рисолат опа, буни тақдир деб қўйишган. Набирангизнинг ҳам пешонасига битилгани бўлар. Адҳамжоннинг тақдири шу Жамила билан боғланган экан-да. Келиним ёмон эмас, Худога шукр. Оёқ-қўли чаққон, муомаласи жойида, фаросатлигина…» Қайнонасининг гапи чала қолди. Рисолат хола жаҳл билан ўрнидан турди. «Булар онаси билан биргалашиб сизларнинг тил-жағингизни боғлаб қўйишган. Ҳали кўрасиз, бир куни кўзингиз ярқ этиб очилади-ю, бунинг асл башарасини кўрасиз! Унгача кеч бўлмасин дейман-да, қўшни», дея қўшни аёл ғудрана-ғудрана дарвозага қараб юрди. Жамиланинг кўнгли синиқди. Бирдан кайфияти тушиб, хонасига кириб кетди. «Гап бу ёқда экан-да, набирасини Адҳам акамга узатишни истаган, булар уни олишмагани учун менга олақараш қилиб юраркан-да, бу шум кампир», деб ўйлади эзгин бир алфозда.
Кечқурун Адҳам ака ишдан келганида «Гаплашиб, вазиятни ойдинлаштириб олсаммикин, балки буларнинг ўзи ўша қизга умид беришгандир», деган ўйда саволга оғиз жуфтлади-ю, онасининг: «Бўлар-бўлмас гапларни кавлаштириб, беҳудага эрингнинг асабига тегма, ҳамма нарса вақти-соати билан ойдинлашади», деган насиҳатини эслаб тилини тийди. Аммо онасини кўргани уйига борганида жим туролмади. «Қўшни кампир мени сира чиқиштирмаяпти. Аслида, набирасини Адҳам акамга тиқиштирган экан. Аммо улар менга уйланганига алами келиб, ҳамма ишимдан айб топади. Маҳаллада ҳам ёмонотлиқ қилиб юрибди», деди йиғламоқдан бери бўлиб.
— Қўявер, индама. Қайнонанг сени бировга хафа қилдириб, томошабин бўлиб ўтирмайди. Маҳалла-кўй вақти соати билан кимнинг қанақалигини билиб олади. У ерда ҳали янгисан. Катталарга терс гапириб, обрўнгни тўкма. Ёшлар бир гапдан қолса, осмон узилиб ерга тушмайди, — деди онаси.
Жамила дардини ичига ютиб, уйига қайтиб келди.
Ҳар сафар қўшни кампирнинг янги-янги ғийбатлари, дағал-совуқ муомаласига рўпара бўлганида юраги сиқилар, ҳеч кимга билдирмай йиғлаб ҳам олар, шундай кезларда онасининг «Сабрли, қаноатли бўлиш жуда оғир, агар шундай бўлолсанг, икки-уч йилда маҳалланинг энг олди келинига айланасан. Бунинг учун шу машаққатларни енгиб ўтишинг керак. Шукр қил, уйингдагилар зулмкор эмас», деган насиҳатини эслаб, таскин топарди. Қўшни кампирни эса «чурқ» этиб бировга ёмонламасди…
Жамила қишнинг изғиринли кунида ишдан қайтаркан, рўпарадаги уйнинг дарвозаси ёнида «Тез ёрдам» машинасини учратди. «Рисолат холанинг мазаси йўқмикин», деган ўйда уйига кирди. Кечки овқатга уннаганида ҳам ошхона деразаси оша кўчага бир-икки назар ташлади. Гарчи «Тез ёрдам» машинаси кетган бўлса-да, Рисолат холанинг келин-қизлари, ўғиллари безовталаниб, ҳовлига кириб-чиқиб юришарди.
— Қизим, бир коса овқат сузиб беринг, Рисолат опанинг тоби йўқмиш, хабар олайлик, — деди қайнонаси.
Кампирдан кўнгли қолган Жамила косани қайнонасига тутқазаркан, ичини тирнаб турган гапни беихтиёр тилига чиқарди:
— Шу қўшнимиз ҳеч кимга яхши гапирмайди-да, ойижон.
Қайнонаси унга танбеҳли назар билан қараб қўйди-да, эшик тарафга бир қадам ташлаб тўхтади.
— Бунақа дийдаси қаттиқ бўлманг, қизим, — деди сўнг насиҳатомуз оҳангда, — кўздек қўшнимиз-а. Мусулмончиликда «Эшиги эшигингга энг яқин бўлган қўшнингга яхшилик қил», деган гап бор. Қўшниликнинг ҳақини адо этганларнинг охиратдаги савол-жавоби енгил бўлармиш. Бугун гина-адоват қилиб ўтирсак, кейин Аллоҳнинг ҳузурида уялиб қолмаймизми?........
T.me/sinovlarihayot
Жамила кўзи билан ер чизиб қолди. Келин бўлиб тушганидан бери бўлиб ўтган гап-сўзлар кўз олдидан бирма-бир ўта бошлади. Қайнонаси сира бировни ёмонламас, аччиғи чиққан кезларда: «Аввало инсоф берсин, инсоф бермасаям қийин», деб қўярди. Жамила бундай кенг феълли, кечиримли бўлиб яшашнинг оғирлигини шу тобда ҳис этгандек бўлди. Қайнонасига ҳурмати янада ошди. Камзулини елкасига ташлаб, дарвозахонада унга етиб олди:
— Майлими, ойижон, мен ҳам сиз билан кириб чиқсам…
Қайнонаси меҳр билан унинг елкасига қоқди-да:
— Юринг, қизим, юринг, — деди.
Рисолат хола бир сиқимгина бўлиб, шифтга термилиб ётарди. Уларни кўриб, юзига билинар-билинмас табассум югурди. Аммо қимирлай олмади.
— Дўхтирлар жойидан жилдирманглар, дейишди. Қон босими ошиб кетибди. Уколларини қилиб туришга қайси ҳамширани чақирсак экан, деб бошимиз қотиб турганди, — деди Рисолат холанинг катта қизи.
— Ие, нега бошингиз қотади? Мана, келиним ҳамшира-ку…
Рисолат холанинг қизи андишали оҳангда деди:
— Жамилахон рози бўлармикин?..
— Бу нима деганинг, нега рози бўлмайди?! — қайнонаси гапира туриб Жамилага «Бирор нарса десанг-чи», дегандек қараб қўйди.
Жамила Рисолат холанинг томир уришини текширди. Қон босимини ўлчади. Шифокор тайинлаган укол-дориларни кўриб, вақтини белгилаб олди.
— Шу… Биттасини кечқурун ўнда қилиш керак экан-да, сизни безовта қилиб қўямизми, деб хижолат бўлиб тургандик, — деди Рисолат холанинг қизи унга мўлтираб қараб.
— Йўғ-э, нималар деяпсиз, мен, барибир, кечроқ ухлайман.
Қиш мартнинг ўрталаригача чўзилди. Рисолат холани икки марта касалхонага ётқизишди. Лекин у: «Уйимга кетаман, ўзимнинг дўхтир қўшним бор», деб охиригача даволанмай қайтиб келаверди. Қиш ичи Жамиланинг бир оёғи Рисолат холаникида бўлди. Устига-устак маҳаллада биров шамолласа, бошқаси тумов билан оғрир, шифокор тайинлаган битта-яримта уколни олиш учун қишлоқ врачлик пунктига боришга эриниб маҳалладошлари унинг уйига келишар, «дўхтир келин»нинг ҳурматини жойига қўйишарди.
Энг қизиғи, ҳар куни эрталаб супургисини кўтариб, кўчага чиққанида эшигининг олди қорлардан тозаланган, супуриб-сидирилган бўлар, Рисолат холанинг қайсидир набираси бу юмушни адо этарди. Келин: «Мени ноқулай аҳволга солманглар, ўзим йиғиштириб оламан», деса, «Бувимни биласизу, икки эшикнинг ораси бир қадам, Жамиланинг дарвозасини ҳам тозалаб қўйинглар, оғироёқ нарса, тойиб, йиқилиб нетиб юрмасин, деб қўймайди», дейишарди. Шундай кезларда Жамила катталар ният қилганидек «Туп қўйиб, палак ёзиш» қанчалар машаққатли, қанчалар мураккаб эканини, унга сабр, кенг феъл ва кечиримлилик билангина эришиш мумкинлигига иқрор бўларди.

https://t.me/sinovlarihayot
​​з супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин
деб. Куёвим билан баъзан эр- хотинлигимиз
эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб
кетардим.Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги
дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид к,илдим.

Мана келин бўлганимга хам бир йилдан
ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у
уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим,
бахшидан дам солинган нарсалардан
тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки
эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам....
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга
бердик. Синглим бой хонадонга турмушга
чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай
ишларди . К,уда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл , менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймок, , сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.

Бир куни синглим хар галгидак онамларникига
мехмонга келётганда боласини кийимлари
тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб
сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб
сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига
кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси
икта нон ва чинида қаймок, кўтариб уни
сумкасига солмок,чи бўлиб " Келин, қудамга
мана буларни оборинг. , қуруқ борманг "
дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади,
синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч
бўлганди...

К,уда хола синглимни махаллада шарманда
к,илиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади е'ки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига к,айтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда....
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим.
К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима к,илай, болалигимда ота - онамга ўғил
болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан
уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени
к,из боладек тарбиялашганда сингилларимга
хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни
уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим..

Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини
қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага
тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада
сарамжон - саришталикка ўргатганда , балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир,
уларни хаёти, келажаги нима бўларкин....
Бу фақат ёлғиз яратганга аён.... Ўқинг
фикр қилинг , сизни оналарингиз ундай
аёлмаслигига шукроналар келтиринг....

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
         T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
ИШҚ

Бир кун Исо пайғамбар боғ суғораётган бир навқирон йигитга дуч келади. Йигит Исога: «Раббимдан менга бир зарра севги сўраб бер», - деб арз қилади. Исо: «Аллоҳдан бир зарра севги сўраб берсам, сен унга бардош беролмайсан», – деганида, йигит: «У ҳолда зарранинг ярмини берсин!» - деб ялинади. Исо: «Ё Раббим, бу навқирон йигитга зарранинг ярмисича севгингдан ато эт!» - дейди ва ўтиб кетади. Бир муддат
кейин яна айни шу ерга келганида, у ўша навқирон йигитни суриштиради. Одамлар уни ақлдан озиб қолди ва тоққа чиқиб кетди, дейишади. Исо ўша ёшни ўзига кўрсатишини сўраб, Аллоҳга илтижо қилади ва уни тоғда бир қоя устида самога термилганча ўтирган ҳолда топади. Салом беради, лекин йигит алик олмайди. Шунда мен Исоман, дея садо беради у зот (алайҳиссалом). Вале Аллоҳ ваҳий орқали Исога буюрадики: «Эй Исо, қалбида зарранинг ярмисича менинг севгим бўлган кимса инсонларнинг сўзини қандай эшитсин?! Иззатим ва жалолим ҳаққи айтаманки, агар бу йигитни арра билан арраласанг ҳам сезмайди».

«Мукошафатул қулуб» китобидан.

Сиз ҳам ошиқмисиз?...
T.me/sinovlarihayot
🌿 СИЗЛАР ТУШУНМАЯПСИЗЛАР...

Бир куни ҳазрати Ийсо (алайҳиссаллом) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар. Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлашиб, тамом бўла бошлабди.
Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:
- Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансизки, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (алайҳиссаллом):
- Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар.
Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:
- Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.
- Тирик ҳар жон ўлади... Сен ҳам бир кун ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим, холос.
Қўй буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, - деб жавоб берибдилар.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
        T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
​​📝БИР КАМ ДУНЁ...

Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон - роҳатижон.
Қизиқ...
Кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...

https://t.me/sinovlarihayot
​​📝 Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.

У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди..

УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди. лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.

ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.

Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.

Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз~узига...
Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми ~ деди.


Кейин туртинчи аёлга:
Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан~деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан:
бу амримаҳол ~ деб бурилиб кетди..

Учинчи аёлини чақиртириб:
Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?~деди.
Аёл:
Йуқ.
Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман ~ деди.


Иккинчи аёлни чақириб:
Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди.
Аёл:
Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди.

Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.

У шундай бир ахволда турганида узоқдан.

Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди. Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди.

ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:

Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.

Учинчиси молу~дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.

Иккинчиси аҳл ва дустлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур.

Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир.
ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз..

Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.

Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми?


Ҳаттоки энг улкан эшикларни ҳам ~ кичкина калитлар очади. Ноумид бўлманг!

https://t.me/sinovlarihayot
​​АЁЛИМ САБАБ...😢

Бир синфдошим бор. Ўзи жуда яхши йигит, аммо ибодатсиз, кайфу сафога берилган, таралла бедод йигит. Қанча гапирсам ҳам парвойига олмасди. Шу учун, ўртамиздаги ришта фақатгина синфдошлик нуқтаи назаридангина қолганди.
Вақтлар ўтиб уйланадиган бўлди. Тўй "дискотечний" бўлгани учун бормадим. Келин тараф ҳам ўзига ўхшаган казо-казолардан экан. Тўйда роса маишатбозлик, оқию, қизилидан бўлганини тўйдан кейин билдим.

Вақтлар ўтиб дўстим ўзгара бошлади ва бир кун олдимга келди. Ҳамма нарсани бошидан айтиб берди. Келинг, бўлган воқеани унинг тилидан айтиб бера қолай.

Тўй тугаб, илк никоҳ кечаси куни уйга кирдим. Озгина кайфим бор эди. Дўстлар билан ичгандик. Не кўз билан кўрайки аёлим жойнамоз устида ўтирибди. Ғалати туюлди. Бир оз ўнғайсизландим. Намозини тугатгач, кайфим зўрлик қилиб тегинаман дедим. лекин:
–"Илтимос, бугунча ётиб уҳлайлик",–деди.
–"Нозингдан ўргилдим",– дедимда ётиб уҳладим. Шу билан эртанси куни пешинда уйғондим. Кеч кирди. Яна ёлғиз қолдик.
Сўнг гап бошлади.
– "Илтимос, таҳорат қилиб чиқинг. Кеча айта олмадим, никоҳ намозини ўқисак дегандим",–деди.
– "Ие, буёғи қизиқ бўлдику, сиз отин ойимисиз?",–дедим.
Индамади.
Таажжубланганим қизнинг отаси, яъни менинг қайнотам шаҳарда катта ароқфурушлардан эди. Унинг қизи эса менга:
–"Намоз ўқинг",–деяётганди.
Ё тавба, мен эса ибодатлик аёлга уйланганимдан мутлақо беҳабар эдим.

Ўша кун таҳорат қилишни билмаслигимни, кейин ўқишлигимни айтдим. Кунлар ўта бошлади. Аёлимга ота-онам қистови билан уйлангандим. Кўчадан лаззатини топадиган мендек нобакор ўғилни мажбурлаб уйлантиришганди.
Тўй ҳам эҳтиёжлар устига қурилганидан ҳабарим бориди.
Аёлимни оиласи бизнинг оиламизга мосиди. Ота-онамнинг қистови билан ёқмаса ҳам уйланиб юборавергандим. Лекин аҳли аёлимда ундай нарсалар йўқ, жуда содда, оддий ва камига тақводор ҳам эди. Ўзи кўримсиз бўлса ҳам одоб ва аҳлоқи билан ўзига ром эта бошлади. Меҳрим ошиб борди. Кеч юришлар камайди.
Лекин ичиб келишим тўхтамасди. Аёлим билан шундай "договор" қилиб олгандик, ичиб келган куним уйга кирмайман. Бошқа хонада ётаман.
Одатий кунларнинг бирида ичиб келдим. Бошқа ҳонага жой солинган экан..
"Қаердан билди экан ичганимни?" дедимда, ётдим.
Эрталаб турсам олдимда ўтирганча уҳлаб ётибди. Қимирлаганимни билиб уйғониб кетди. Юз қўлимни ювиб чиқдим..
.Бир вақт аёлим тиз чўкиб қўлимни ушлади:
– "Ёлвораман, Аллоҳдан қўрқинг, шу нарсани ичишни ташланг. Яқинда ота бўласиз.
Фарзандимнинг отаси бундай бўлишини ҳохламасдим",–деди.

Кўзидан оқаётган ёш, ота бўлишлигим қувончи ичимдан бир нарса узилиб кетгандек бўлди.
Озгина қотиб турдимда:
"бошқа ичмайман" дедим.
Ўша кундан ичишни ташладим. Улфатлар ҳам ёқмай қолди. Аввалги базмлар энди йўқ, кўришиб дарров кетардим. Дўстларимнинг:
"Хотин қули, уйланиб ўзгарибсизу, мунча ҳотиндан қўрқмасанг",–каби сўзларига аҳамият бермай, улар билан алоқани уздим.
Аста секин таҳорат, намозни ҳам ўргандим.
Мана энди дўстим масжидга олиб чиқиш сенга қолди", –деди.
Дўстим гапирарди, мен эса йиғлардим.

Аллоҳ нақадар буюк зот-а? Сиз сўрамаган яхшиликни ҳам сизга бериб қўяди. У шунчалик меҳрибонки, золимдан олимни чиқариб қўяди..


Alloh buyuk va haq zotdir.☝️ Òzimni hayotiy haqiqatimga òxwab ketti🤦‍♂. Alloh Turmuw qurmaganlarga Solix-Solixa juft, Turmuw qurganlarga Solix-Solixa farzand bersin🤲🤲🤲Barchamizga Ota-onalarimizni Ka'batulloh ziyoratlariga olib borish nasib qilsin .
T.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳимма солли васаллам ва баарик алайҳ

Ассалому Алайкум  
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕋 18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳа ва Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.

🕋  Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин.

Я Роббим,  марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу ЖУМАНИ  Жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!

Маҳшар кунида 124 минг пайғамбарларини барчамизга шафоатчи қил.

Боқий дунёда Набийимиз Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнилари қаторида бўлишлигимизни Ин ша Аллоҳ Ўзинг насиби рўз айлагин. АМИЙН.!



➥Линкни босиб 
T.me/sinovlarihayot
каналига обуна бўлин
г
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобдан

https://t.me/sinovlarihayot
Бугун муносиб ёр бўлолмадими, эртага суюклилик мақомига эришиш жуда қийин. Шу важдан ҳам сени узоқ кутгандек бўлавераман, Дилнура. Негаки, Назокатга уйланганимда ҳам оилавий бахтни, юрак ҳаловатини, васлига ошиқона талпинишларни ҳис этмаганман. Эр-хотинлик кундалик ташвишнинг бир қисми эди гўё. Ишчи ҳар куни ишга келганидек мен ҳам ҳар куни оиламга қайтардим. Оила, рўзғор булар касбимга айланиб қолиб, кўнгил дунёсини йўқотиб қўйдим. Ҳар қандай инсонга, гарчи у оддий таксичи бўлса ҳам, кўнгил керак. Мажбуран яшаш бир кун келиб барибир жонга тегади. Бунда хотиннинг ҳам, эрнинг ҳам ўз оёғига болта уриб қўшган ҳиссасига кўз юмиб бўларми- ди? Ким кимга кўпроқ болта урди, бошқалар айтсин. Сенга аён бўлиб бормоқдаки, «Назокат билан ажрашиб, Дилнурага уйланаман», десам, энди ҳеч қандай антиқа ҳодиса эмас. Булутсиз осмонда момақалдироқ чақиб, ёмғир ёғмагани каби мен ҳам ҳе йўқ-бе йўқ сенга ҳаракатимни бошлармидим, Дилнура? Ақллар лол қолган, юракларга марҳабо фасл келган эди.

«Сиз Назокат янгамга осонгина эришган экансиз, нега у киши ҳам осонгина рози бўла қолганлар? Аввалдан таниш эмасдингиз, севишмагансиз, бир- бирингизга бегона эдиларингиз, шундайми?»- деб сўрайсан. Тўғри. Уйланиш учун қиз ахтариб юрган кунларимда Назокатни тавсия этишди, яқинда ўқишни битирган, яхши қиз, поликлиникада ишлайди, дейишди, учрашдик, бир-биримизга маъқул келдик, уйландим. Шу гапни ўн марта такрорлагандек кўринаяпман. Йўқ, ҳозиргина ўқиганинг жумла замирида сени қанчалик кутганим ҳақидаги

103
T.me/sinovlarihayot
Тинчлик, - дедим ўзимни бепарво кўрсатишга тиришиб, аммо уддалаёлмадим.
Бу киши охирги вақтларда шунақанги бўлиб қолганлар, изоҳ берди Назокат овози титраб.
Мирвоҳид, одамга қараб гапир. Уришдиларингми? Уйга келган ўша қассоб бола сабаб...

Ҳа, уришдим, эна. Бундан кейин ҳам уришаман! Бир умр уришаман! Чунки хотиним мен қамоқдалигимда ҳам, озодликда юрганимда ҳам душманларим билан гаплашишга ҳаққи йўқ! На- фақат душманларим билан... ҳеч ким билан! Иш юзасидан бўлса экан... Лекин у қассоб билан ишхонасининг ошхонасида гаплашди. Яхшиям, ўзимни босдим, ўрнимда бошқа бўлганида...
Назокат ўрнидан дик этиб турди. Кўзлари менга мўлтираб қараганини кўриб, негадир баттар жаҳлим чиқди. «Товуқмия! деб ўйладим. Шунчаликка боришимни истамас экансан, нега бировлар хиралик қилишига йўл қўйиб берасан? Узр сўра! Қассобни қарға! Нима учун мени рашкчи ва баджаҳл эр сифатида нишонга олаверасан? Душманинг мен эмас, Султон! Султон! Султон!.. Бу ғалваларни ундан кўр! Фақат ундан нафратлан!»
Назокат! Онам чақирса ҳам, у хонасига кириб, эшикни бекитиб олди. Уят, - деди онам. Шунақа экансан, ишлатма!
Уйга қамаб ўтир! Ҳовлини қирқ қатор пахса девор билан айлантириб, хотинчангни паранжи билан ўраб-чирмаб ташла, ҳеч ким бармоғини ҳам кўрмасин! Нима сабабдан ўқиганни, бунинг устига эркагу аёлни бирдай даволайдиган ҳамшира қизни олдинг?

Қассоб...

110


Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
         Х А С Т А    О Н А М Г А

Она, сизни бир фарзанддай суёлмадим-
Бурчимни ҳам жой-жойига қўёлмадим...
Мадор кетди танингиздан бизни ўйлаб,
Сизни битта ҳассачалик суёлмадим!

Эсга олсам шоду нолон дамларимни
Бахт келганда тўлдирдим ўз камларимни !
Дард келганда яна барча ғамларимни
Сизга ошкор этмоқликдан уёлмадим !

Борган сари танингизни куч тарк этар-
Шафқатсиз вақт қувватингиз олиб кетар;
Кунларингиз бир хил - файзсиз, рангсиз ўтар-
Ҳаётингиз камалакка бўёлмадим.

Қодир Аллоҳ, кечир  мени, волидамни,
Комил шифо бер, мағфират эт онамни-
Икки дунё раво кўрма дарду ғамни
Дуо ила кўз ёшларим тиёлмадим...
https://t.me/sinovlarihayot
​​​​📝 ​​БЕГОНА АЁЛ

Дунедаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага ёрдам берар, уларни хурсанд килишга харакат киларди. Охирида узи энг бахтли инсонга айланарди. У соф юракли одам эди.
Бир куни дукондан чикаётганда еш бир аёлнинг ахволи диккатини тортди. Ранги учган, куллари совкотган ба буйни букилган эди.
- Нега бу ахволда экан, - деб уйлади.
Аёл Баходирни кургач, дарров олдига борди. Огир ахволидан нолиб:
- Менга факат сиз ёрдам бера оласиз, -деди.
Баходир хавотир ола бошлади. Аёл гапида давом этди:
- Менинг эрим йук, 3 ёшли углим касалманд, операция у.н катта пул керак. Боламни ташлаб ишлай олмаяпман. Операция пули у.н сиз ёрдам бера оласиз...дея илтижо килди.
Баходир дарров дуконга кирди ва савдо пулин борини берди. Аёлга:
- Иншооллох хохласа болангга фойдаси тегади, -деди.
Аёл хурсанд б.б пулни олди ва у ердан кетди. Баходир эса кунгли хотиржам уйига кетди. Углини кучогига олганда уша аёл яна ёдига тушди. Ёрдам берганидан яна узини бахтиёр хис этди.
Орадан 3 хафта утди. Баходир хонасида газеталарни куриб чикаётганида уша аёлнинг суратига кузи тушди, хабар диккатини тортди. Хабарда:
"Сохтакор аёл охири кулга тушди ! " , деб ёзилганди.
Хабарни диккат б.н укиб, аёлнинг касал боласи йуклигини билди. Дарров газетани ёпди. Сунг узида йук хузур б.н гапирди:
" Уч хафтадан бери эшитган энг яхши хабарим шу булди. Хайрият, аёлнинг касал фарзанди йук экан" ...
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ китобидан.
T.me/sinovlarihayot
ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН БИЛАН

ҚАТТИҚҚЎЛ ЎРТАСИДАГИ

ФАРҚЛАР

• Ҳақиқий мусулмон мудом ўз иймони билан банд бўлади; ўз устида ишлайди.

• Қаттиққўл эса бошқалар иймони билан овора бўлиб, иш амали ўзгалар ймонини текшириш бўлиб қолади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзини ва ўзгарларни Жаннатга киритиш учун саъй-ҳаракат қилади.

• Дийдаси қаттиқ шафқатсиз эса ўзидан ўзгаларнинг жаҳаннамга киришини исботлаб бериш учун елиб югуради, ўлгидай чиранади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзгаларнинг хато ва камчиликларини кечириб юбориш учун уларга турли узр, баҳоналар истайди.

• Аммо қаҳри қаттиқ эса одамларни жазолаш, айбини элга овоза қилиш учун уларнинг хатоларини, камчиликларини ковлаб, тирноқ ичидан кир қидиради.

https://t.me/sinovlarihayot
📚ҚАЙҒУ ВА ТАШВИШНИНГ ОҒИРЛИГИ ҚАНЧА?

Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди.
У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?" деб сўради.
Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кутариш лозим. Ишдан қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларингизни ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қуйинг".

https://t.me/sinovlarihayot