🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
759 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Eng gullagan yoshlik chog'imda
Farhod va Shirin
Дунёда гўзал туйғулар бор...Бу туйғулар бизни янада юксакроқ, гўзалроқ, самимийроқ қилади.Бутун дунё кўзингизга янгидай... Кўнглингиз бутун оламдай...Бир бирингизга меҳрли эканингизни, суюкли эканингизни билдиришдан ажойиб нарса йўқ😉

Барчангизга шундай туйғулар ҳамроҳ бўлсин, азизлар!!!😘🤗🙋🏻‍♀️

https://t.me/sinovlarihayot
❤️❤️❤️🌹🌹🌹
Қалбингиз тубида яшайман ўзим.
Сиз менинг ягонам менинг ёлғизим.
Малол келмас сизга сўзлаган сўзим
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Кимдандур баландсиз, кимдандур пастроқ.
Кимдандур кўркамсиз, кимдандур орриқроқ.
Мухаббат бизларга солмайди фироқ.
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Ёмон дейишса хам феъл атворингиз
Биламан шу асли сизнинг борингиз
Эшитинг мажнуним сўзлар ёрингиз
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Қимматли машина, саройлар керакмас
Сизданда тенгсиз чиройлар керакмас
Хавасда юришсин мен деган бойлар
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН..❤️

Сиз қалби осмоним тенгсиз инсоним
Сиз яхши деб юрган асли ёмоним
Сиз билан қолмагай қалбда армоним
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Унутманг хаётда сиз деб яшайман
Ўзимданда кўпроқ сизни ўйлайман
Ўлсам хам исмингиз айтиб олай ман
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН..❤️🍃


Jozibador ayollar 👉
T.me/sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (16-қисм)  

Мусофирда ўқиш осон эмасди, айниқса қиз болага. Муслима оасининг насихатларини қулоққа тутиб, ўзбек аёллари билан бирга ётоқда яшай бошлади. Яна ўтган йилгидек кундузи ўқир, тунда ишларди. Иш жойида ватандошлари қаторида Тожикистондан, Қирғизистондан хам йигит-қизлар ишларди.  Ишхонада аввалига хаммаси яхши эди. Ишчилар орасида дўстона муносабат шаклланган, цех хўжайини хам яхши одам экан. Муслима бошқа ишчилар билан салом-аликни жойига қўяр, аммо хечам сирлашиб, дардлашиб ўтирмасди. Иш орасидаги кичик танафус пайтлари ишчилар тўпланиб олиб дунё янгиликларида гаплашиб ўтирганда, у китобларини олиб мутоалага бериларди. Иш бошлаганига ўн кунча бўлганида кичик дилхиралик бўлиб ўтди. У ерда Хоразимлик  Оғабек исмли 1979 йилда туғилган йигит хам ишларди. Ўзи озғиндан келган, кетмон сопни орқасига ўтса кўринмай қоладиган чиллашир йигит эди. Оғабек бону билан ишлар иккиси тайёр махсулотларни каробкаларга тахлаб-жойлашарди. Йигит доим қизга суқланиб қарар, илмоқли гаплар ташлаб турарди. Бир куни иш пайти коробкаларни тахлаётган йигитга Бонуни кўрсатиб тамшанди:
-Шундоқ хотининг бўлсами... ммм... 25 соат қучогимдан қўймасдим!
Бону индамаса гап болалаб кетаётгани учун бу сафар қаттиқроқ гапириб қўймоқчи бўлди.
- Ака нечинчи йилсиз?
-79 йилман,- деди йигит.
-Мусулмонмисиз?
-Ха,- деди йигит шамол қаёққа эсаётганини фахмламай.
-Мусофирдаги муслима кизлар мусулмон эркаклар химоясида бўлади унитманг! Биринчи бор огохлантирдим, яна кайта гапирсангиз, хафа булманг!- деди босиқлик билан.
Оғабек шеригига иршайиб қўйди. Бонунинг гаплари таъсир қилди шекилли бошқа гап очмади. Аммо, эртасига бир ёши каттароқ аёл олдида яна шунақа гап қилди. Бонунинг мияси кизиб унга яқинлашди. Бону хозир унга кучи етиш- етмаслигини ўйлайдиган ахволда эмасди.  Анча йил спорт билан шугуллани учунми, хечам хайиқмасдан унинг кўкрагига кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб деди:
-Сени огохлантиргандим-а?
Оғабек аёллар олдида бонуга ён беришни истамадими, ё ўзини кўрсаткиси келдими, қизни икки қўллаб туртиб юборди. Кейин ортига гандираклаб кетган қиз устига бостириб борди:
-Нима келади қўлингдан, сен кучингни тўшакда кўрсатасан, бу ерда эмас!
Энди бу муаммони гап билан хал этиш фурсати ўтганди. Бону эпчиллик билан машғулотларда ўрганган усулини қўллаб, қорнига тепди. Оғабек нафаси қайтиб букчайиб қолди. Бону пайтдан фойдаланиб тиззаси билан унинг юзига зарба берди. Кучли зарбадан сўнг йигит ортига бир қоп гўштдек шалоп этиб йиқилди. Хаммаси бир зумда содир бўлди. Бошқа ишчилар худди кино кўраётгандек жойларида анграйиб қолишганди. Шу ерда хозир бўлган йигитлар Бонуга қўрқув аралаш қарашса, аёллар “бопладинг!” дегандек жилмайиб туришарди.
Цех хўжайини камера орқали бу жангни кузатиб турган экан. Бир зумда ёрдамчиси билан етиб келди. Нима гаплигини суриштира бошлади. Бону бўлган гапни айтиб берди. Бошқалар хам уни тасдиқлашди. Хўжайин эшик орида турган швабрани кўтариб келди-да, қизга узатди.
- Ур!- деди йигитга имо қилиб. Бону  индамай турганди, ўзи Оғабекни  урди.
-Яна бир марта шу қиз олдига якин йулаганингни курсам ўша кун хайдайман,-деди ғазаб билан. Жанжалда йигитнинг бошига жарохат етган экан,  3 кунча ишга чиқмади. Ишга қайтганда хам пати юлинган товуқдек, Бонунинг олдида қисиниб юрадиган бўлди. Энди бону уни хурмат қилмас,  иш бюрганда хам сенсираб гапирарди... Бир ўзбек аёл буни  кўриб насихат қилгиси келди:
-Нега бунака муомила қиласан қизим. Нима қилсаям эркак кишику?
-Опа, бунга сабок булсин! Мусофирда ўзагини кесиш окибатини кўриб қўйсин! Шу воқедан кейин бону бошқа муоммоларга учрамади. Энди соғинч қийнарди холос. Тез-тез уйидагилар билан телефонда гаплашар, бунга сари ўғлини баттар соғинарди. Хафта-ўн кунда устози билан хам телефонлашар, иш юзасидан маслахатлашиб туришарди. T.me/sinovlarihayot
   Кези келганда устози хақида хам тўхталиб ўтсам, азиз ўқувчим қарши бўлмаса керак. Мухаммадамин домла нафақат тиббиёт профессори, балки диний билимларни хам пухта эгаллаганди. Ёшига нисбатан малакаси ортиқ, қўли гул жаррох хам эди. Гапнинг очиғини айтганда устоз хам Бонуга бефарқ эмасди.
Аммо, қизга бўлган мухаббатини яширар, муносабатлари самимий эди. Бону ўғлини охирги операция қилдирганда касалхона харажатларини ўз зиммасига олди. Гарчи бу бонунинг норозилигига сабаб бўлса хам, фикрида қатъий туриб, хамма чиқимларни тўлади. Бу хам етмагандек, Бону фарзандини уйига олиб кетгандан сўнг хам катта совға-саломлар олиб уйига борди. Дарвоза остида қизга қўнғироқ қилди.
-Кўчага чиқинг, Бонужон, мен келдим! Қўлимдагиларни қабул қилиб олинг!
Унинг келганини эшитиб қувонганча ўрнидан сакраб турган бону, сўнгги гапидан кейин иккиланиб қолди.

-Устоз, бекор қилибсиз! Сизнинг келганингизни ўзи байрам эди бизга! Келтирганларингизни фарзандларингизга олиб боринг!

-Бу қанақа гап Бонужон? Нима мени бехурмат қилмоқчимисиз, шуми хурматим? Тезда чиқиб олмасангиз, хаммасини ташлаб юбораман!

-Устоз, агар мени хурматим бўлганда аввал мени огохлантирардингиз. Сизга хурматим чексиз, аммо совғаларингизни қабул қилолмайман. Касалхона харажатларини қоплаганингизни хам хазм қилиб улгурмадим хали.

-Қайсар!!!-устози шундай деди-ю, қўлидагиларни ташлаб ортига қайтиб кетди.  
Табиийки, бону хам чиқиб олмади. Муносабатларига бироз путур етгандек бўлиб, аразлашиб қолдилар. Бу вақтинча эди, қиз Россияга келиши билан мана яна хол сўраб қўнғироқ қилди. Бону билади, устозининг мухаббатига таъриф йўқ. Ўзи севган Шухрат эса... Шухрат хам тез-тез телефон орқали, интернет орқали қиз билан боғланишга уринар, ялиниб ёлборарди. Бону уни соғиниб яшар, телефони кутарди хам. Лекин, гаплаша бошлаши билан қалбини нафрат қоплаб олар, йигитни гап билан узиб-узиб оларди. Улар бир жанжаллашиб олардиларда, шу билан 5-6 ойгача жим бўлиб кетардилар. Тўғри, Шухрат уни кечиришини сўраб тинмай смслар ёзар, қайт ортингга, тўй қилайлик деб холи жонига қўймасди. Лекин, бону бу гапларни ўқимагандек бепарво бўлишга уринарди. Қиз аниқ қарор қабул қилди, энди хаётида Шухратга ўрин йўқ! Гарчи севса хам, соғинса хам йигитга сир бермас, оиласини тиклашни айтиб, хайрлашарди. Шухрат усиз яшай олмаслигини минг марта тайинласа хам, хамон никохидаги Жайрона билан  алоқани узмаган, Россияда у билан яшаб юрарди. Жайрона телефон қилиб тўйни тўхтатганда, бонуга ёлғон гапирган экан. Хатто, бир йилдан кейинги қўнғироғида хам қизларимиз иккита бўлди деб алдаганди. Бу ёлғонларини охирги марта телефон қилганида ўзи тан олди. Йиғлаб узр сўради. Фарзандсизлик сабаб турмуши бузилганди, мана иккинчи турмушида хам фарзанд бўлмаётган экан. Бону гинеколог эмасми, Жайронага маслахатлар бериб, керакли дориларни хам ёзиб берди. Хамида биларди Шухрат бир кун бу аёлни ташлаб кетади! Шуни билгани учун бу аёлга бироз ачинди хам.
*
Азиз дўстларим, мана шифокор синглимиз хақидаги хикоям хам поёнига етиб бормоқда. Кейинги қисм Якуний қисм бўлади назаримда. Чунки, сизларга етказишим керак бўлган маълумотларини деярли ёзиб бўлдим. Баъзи номалум қолган гапларни эса, синглимиздан аниқлаб олиб, кейин сизларга етказиш хақидаги ниятим амалга ошмай қолди. Шифокор синглимиз билан хеч алоқа қилолмадим. Бунга сабаб, гохида синглимизга аччиқроқ гапириб қўйганим бўлса, Хамида бонудан узр сўрайман! Кўпчилигингиз мендан унинг профилини сўраяпсиз, расмини сўраяпсиз! Афсус, хикояда исмларни ўзгартириб ёзганимга бўлган сабаб туфайли, синглимизни бу маълумотларини сир сақлаяппан. Қидирманглар, хозирда бу қиз друзямда йўқ. Баъзи сабабларга кўра уни друзямдан чиқаргандим. Агар Хамида қиз мени ўқиётган бўлсанг, Мохи рамазон сабаб менга қилган адолатсизлигингни кечирдим. Сен хам аччиқ гапирган бўлсам авф эт! Хозирда хатто, қора рўйхатимга тушган кимсаларни хам озодлика чиқаряаппан! Кечиримли бўлайлик дўстларим, Аллох кечиримли бандаларини суяркан!  Охирги қисмда кўришгунча, қадрдонларим!

19-06-2017 Дониёр Ахмаджонов
https://t.me/sinovlarihayot
​​Бу янгиликни эшитиб туриб Марғуба гўё танасидаги оғриқни ҳам, кўнгил айнишини ҳам унутди. Ортга қайтгач, ҳар томонини ўйлаб жигарига аниқ ташхис қўйган врачга ялинди:
— Жон дўхтир, бу эр-хотин ўртасидаги доимий жанжал, холос… Ҳаммаси шу… Фарзандсизликдан бўлувди… Энди туғарканман-ку!..
​​Уйдагиларимга калтае  еганимни айтмай қўя қолинг, оилам бузилиб кетмасин…
— Эҳ, сиз, — норози бош чайқади врач, — кўнгилчанлик ҳам эви билан-да!.. Сал бўлмаса ўлдириб қўйишаёзибди-ю, сиз оилам дейсиз… Майли, сиз айтганча бўла қолсин… Энди ётиб дам олинг… Ҳозир ҳамшира куйган ерингизга дори қўяди…
Ўша кеча Марғуба кўз юммади. Йўқ… Оғриқдан эмас… Хаёлан ҳали туғилмаган фарзанди билан дардлашиб чиқди. Қур-қур ёнидаги кароватда унга безовта тикилиб ўтирган ойисига жилмайиб қўйди… Чунки у бахтиёр эди…

АДАШДИМ-А, АДАШДИМ!
Марғуба касалхонада икки ойдан ортиқроқ даволанди. Бу орада қорни ҳам анча билиниб қолди… Яхшиям, ота-онаси бор экан. Бетиним ҳолидан хабар олиб туришди. Лекин… Ҳошимжон бирон марта бўлсин қорасини кўрсатгани йўқ… Ҳа, майли… Марғуба буни хижолатпазликка йўйди… «Ҳали борай, қилмиши учун бир уялтирмасамми…» дея холис ният қилди. Касалхонадан чиқадиган куни ойисига ялинди:
— Ойижон, мен тўғри уйимга бора қолай… Юрагим ҳовлиқиб кетяпти…
— Борарсан ўша уйга, — деди норози оҳангда Соҳиба опа қовоғини уйиб, — Қочиб кетмас… Аввал бир-икки кун бизникида ётиб сал ўзингга келгин, қизим…
— Йўқ, ойи, худо хоҳласа куёвингизминан келамиз…
Соҳиба опа юраги ғаш тортганича қолаверди. Марғуба эса то Қумлоққа — келинлик ҳовлисига етгунча ҳам ширин хаёллар суриб чарчамади. Бундан икки ой бурун кўрган кунларининг барча-барчасини унутди. Энди, мана энди ҳаёти яхшиланиб кетишига ишонди…
Манзилга етгач, юраги қувончдан гуп-гуп уриб секин дарвозага яқинлашган эдики, ичкаридан қўлида супурги ушлаган, худди келинчаклардек кийинган ёшгина жувон чиқиб қолди.
— Келинг, сизга ким керак эди?.. — ҳайрон бўлиб сўради у Марғубага бошдан-оёқ разм солиб чиқаркан.
— Ўзингиз… Ўзингиз ким бўласиз?..
— Менми?.. — Жувон бироз уялиб ерга қаради, — Мен… Шу хонадоннинг келини бўламан…
Марғуба миясига кимдир гўё тош билан ургандек қалқиб кетди… Шунда ҳам сал ўзини йиғиштириб, «келин»ни саволга тутди:
— Ҳошим ака… Уйландими?..
— Ҳа, бир ой бурун тўйимиз бўлган… Опажон, кечирасиз-у, сизни таниёлмадим-да!.. Қариндошларимисиз ё танишларимисиз?.. Уйга кирсангиз бўларди…
Марғуба жавоб бермади. Худди биров ҳайдаётгандек кескин орқага бурилди-ю, тез-тез юриб, келган томонига кета бошлади. У шу тобда аламдан, фақат аламдан тиззалари букилиб, силкиниб-силкиниб йиғлар, ҳомиладорлигини айтишга улгурмагани, туғилмаган боласи бебахт бўлиб қолаётгани учун яна ўзини-ўзи койирди…
Олимжон ҲАЙИТ

https://t.me/sinovlarihayot
​​– Эртак айтиб берайми? – чучвараларни қозонга солиб бўлгач дейман унга.
– Ҳа, ҳа! – ўрнида чаққонгина сакрашга тушади у. – Сиз ростданам бувимга ўхшаркансиз, бувим кўп эртак айтиб берардилар, эшитиб ухлаб қолардим. Ойим айтмайдилар, чарчаб, ухлаб қоладилар доим.
– Айтиб бераман, фақат бир шартим бор, эртагимда иккита қиз бор, бири ақлли, бири ақлсиз. Сен ақллисига ўхшашга ваъда берасан.
Бошчасини иякчасига қайта-қайта эггач, унинг онаси билан суҳбатимиздан олган хулосам ва режамга биноан “Зумрад ва Қиммат”ни айтиб бердим, фақат сал ўзгартириб. Яъни Зумрад ақлли ва зийраклиги, сўраганини онаси бажармаса қайтиб сўрамаслиги, “хўп бўлади” дейиши, ана шу фазилатлари боис сеҳргар кампир уни қимматбаҳо либос ва тақинчоқлар тўлдирилган сандиқ билан сийлагани, Қиммат эса унинг акси экани, сўраганини онаси қилмаса кечгача йиғлаб, хархаша қилавериши, бунинг эвазига сеҳргар кампир аждарҳо солинган сандиқни совға қилгани, ваҳший уни ютиб юборгани, ўша зараркунанда ҳозир Қимматга ўхшаган қизларни излаб юргани, Зумрадларга зарар етказмаслигини айтдим...
– Овқатим қўлинг теккани учун бирам ширин бўлибди-ки, – кўзимни хиёл юмиб, бошимни чайқатиб дейман унга овқатланаётиб.
Хурсандлигини кўрсангиз. Сўнг фаромушроқ бўлиб сўрайди:
– Холажон, ростдан ҳам Қимматхўр илонлар борми?
– Албатта, қизим.
– Мен энди ойимдан туфлимни олиб беринг, деб бир мартагина сўрайман (кўрсатгич бармоқчани кўрсатади), йўқ, десалар, хўп бўлади ойижон, дейман.
– Баракалла қизим! Бошқа истакларингни ҳам бир мартагина сўра хўпми?
– Хўп бўлади!
Иккимиз оватланиш сўнггида дастурхонга тўкилган ушоқларни териб-териб едик-да, неъматларимизга шукр қилиб, юзимизга фотиҳа тортдик. Биргалашиб идиш-товоқларни ювдик. Сўнг митти ёрдамчимнинг онасига ҳам бир косагина таом олиб тушдик.
Аммо негадир эртаси, индин ва кейинги кунлар ҳам ўтдики, уларни овози чиқмади. Кўчиб кетишганга йўйдим.
Адашган эканман, кечагина ишдан қайтишда ёнбош кафени ёнидан ўтаётсам бўйчасидан баланд супурги билан йўлакларни тозалаётган қизалоққа кўзим тушди. Қарасам, ўша қизалоқ! Ишига берилиб кутганидан атрофга қарамас, ўзига ўзи сўзларди: “Бир бор экан, бир йўқ экан, Зумрад билан Қиммат бўлган экан. Зумрад ақлли, одобли, сўраганини онаси бермаса қайтиб сўрамас, аксинча қўлини кўксига қўйиб, мана бундай эгилиб, (супургига таяниб, етти букилди) хўп бўлади, деркан...”.

Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА.

T.me/sinovlarihayot
-Сен билмайсан Шахноз у иш жойида бошқа бой эркак топиб у билан юрибди, мен қандай уни аёлим дейман айт, қандай?
-анави иккита фарзандизни дунёга келтираётганингизда ўйланг эди буни, биз аёллар чидаймиз, фарзандларимиз учун сизлар нима учун чидамаслигингиз керак, чидайсиз, керак бўлса умрингизнинг охиригача чидайсиз, икки қизингиз учун ҳам чидайсиз ажрашмайсиз.

«Аллоҳим хато қилсам ўзинг кечир, жуфти ҳалолимга сабр бер, мен бирор йўли

​ни топмагунимча илтимос уни гунох ишга йўл қўйишидан ўзинг асра.»
. . .
-Ҳой Ситора!
-Вой Шаҳноз опа нима гап тинчликми?
-Машинага чиқинг гап бор,
-нега?
-Чиқинг билас,
-Айтаверинг мени шеригим бор улар кутиб турибдилар,
-шерингиз эркак кишими? Хўжайин буни нотўғри тушунадилар деб қўрқаман.
-Хўжайин сизники, қолаверса бизни хўжайинингиз аллақачон билиб бўлган.
-чиқ машинага кейин гаплашаман сен билан.-
Мажбурлаб машинага тиқиб уйига олиб кетди.
-Нима сенларга оила ўйинчоқми? А? Ҳоҳласанг никоҳ ўқиб, ҳоҳламасанг ажрашиб кетадиган? Э аҳмоқ аёл бу ишни бошидан ўйла эди, иккита қизни туғиб уларни етим қилиб ўстиришми ниятинг, отасидан айириб а? Чидайсан, иккинчимисан, иккинчи бўлиб умрингни охиригача яшайсан, акс ҳолда эса сени енгилтакликда айблаб умрингни охиригача қаматиб қизларингни ҳам кўрсатмайдиган қиламан. Танла ё шу тақлид яшайсан ё қамоққа тушасан, ўйнашларингни ҳаммасини жавобини беришинг шарт ва шу ерда мен билан яшайсан. Қизларинг ҳам сен ҳам, Хуршид ака ҳам, ҳамма.
Тўрт кун шу таҳлидда яшаган Ситора, чидолмади, эридан ўз хохиши билан розилик сўради, Шахноз эса эрига ажрашмайсиз деб туриб олган, фарзандлар етим бўлади деб куйиб пишарди. Охири тилхат ёзиб қизларини отаси қарамоғига ташлаб Ситора жавобини олиб қонуний отасига қизларини расмийлаштириб Шахноз уйга келгунча қочиб кетишга ҳам улгурди. Шахноз чидолмади, топишга урунди, ҳамма жойга эълон берди, Хуршид эълонни қайтариб олди.
-биз имомдан сўрадик, ўз хохиши билан руҳсат сўраб кетаман десаю уни мен мажбурлаб ушлаб турсам ҳам гуноҳ экан шунинг учун уни кетишига қўйиб бердим.

Кейингина Шахноз қидиришдан тўхтади. Биларди бир кун албатта келишини қизларни ҳам онасини тушунадиган қилиб тарбиялади.
Тамом.

Лапасова Шаббона.

https://t.me/sinovlarihayot
🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;

https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ASSALOMU ALAYKUM VA RAHMATULLOHI VA BAROKATUH!

JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZ DINDOSHIM!

🕌 Qiblaga yuzlanib shodlansa yurak,
🕌 Shu onda rahmatin yog'dirsa falak,
🕌 Ulug' zot bormi Allohdan bo'lak,
🕌 Мusulmon ahliga juma muborak!
🕌 Kunlarning shohidur "Juma" ayyomi,
🕌 Shu sabab ulug'dur bu kunning nomi.
🕌 Men sizga tilayman oltindan bir taxt,
🕌 Allohim nasib etsin ilohiy bir baxt...

Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Yaratgan egam yor va madadkor bo‘lsin!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
💁‍♀️ҚАЛБ ФОЖИАСИ.

Вужуд суд залига айланди. 

Қалб жиноятчи.
Ақл қораловчи.
Ғурур жабрланувчи. 

Ақл айтди:

- Қалбни ўтда ёқиш керак. У хиёнаткорни севиб қолиб ғурурни яксон қилди. 

Қалб айтди:

- Мен севиш учун бу вужудга берилганман. Мен севдим, қолгани мени айбим эмас.

Ғурур айтди:

- Қалбни бу вужуддан бутунлай ҳайдаш керак. Минг лаънат сенга қалб. Сени борлигинг барчамизни барбод қилди. 

Қалб йиғлади:

- Нега бундай? Мени ҳам севиб-севилишга ҳаққим йўқми? Бахтни ҳис қилишга ҳаққим йўқми? Ана қанчадан-қанча нопок қалблар бахтиёр.

Ақл айтди:

- Сен қалб бошга битган боласан. Кўр-кўрона бир аблахни севиб қолиб ғуруни яксон қилдинг!

Қалб айтди:

- Йўқ, йўқ у аблах эмас. Мен яна минг бор қайта шу вужудга берилсам ҳам, яна уни севардим.  

Суд залида исён кўтарилди.
Ғурур айтди:

- Қалбни ўтда ўқиш керак.

Соғинч айтди:

- Қалбни осиш даркор. 

Изтироб айтди:

- Қалбга ўлим... 

Исёнчилар қалбни ўтда ёқа бошладилар. Қалб олов ичра ёнаркан нажот кутарди. Ҳа, у ўз севгилисидан нажот кутарди. Уни бу азобларда қутқаришини, қайтиб келиб уни бахтиёр қилишини, чиндан ҳам севгани, севишини айтишини қалб кутарди. Аммо у келмади...

Қалб олов ичра ёнаркан йиғларди:

- Ахир айб менда эмас. Ақл ўзинг эмасми уни макаммал ва кўркам деган? Соғинч ўзинг эмасми уни қайта-қайта соғинаверган? Ғурур ахир сен эмасми, уни севмаслигини билсанг ҳам бизни тўхтатмаган?
Изтироб ахир сен эмасми, севги азоб бўлса ҳам, ширин азоб деган? Ахир ўша хиёнаткор ақлдан ўтиб, ғурурни енгиб, соғинчни янчиб, изтиробни авраб, менгача етиб келдику.
Энди менда нима айб?!

Қалбда нима айб?! Қалб ўтда ёнаркан дод солиб йиғларди. Айб менда эмас.Қалб ёлвора-ёлвора ёниб кул бўлди.  Қалб ўлди...

Энди бу вужуд қалбсиз яшашга маҳкум. Энди бу вужуд ҳеч қачон севмас ва ҳеч нарсани ҳис қилмас эди!... 

© Оқил Тўрақул.



https://t.me/sinovlarihayot
​​​​💁Хикмат излаганга -хикматдир дунё!

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағал
ликда бўлавермайди:

– Соғлик ҳам синовдир.

– Бойлик ҳам синовдир.

– Гўзаллик ҳам синов
дир.

– Мулк ҳам синовдир.

– Амал ва мансаб ҳам синовдир.

– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.

– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссалом нинг тилидан шундай марҳамат қилган:

- Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир.
(Намл сураси, 40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!

Сулаймон деди:

- Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматла рингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»ю.
(Намл сураси, 19-оят).

https://t.me/sinovlarihayot
​​Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам
талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати
остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
———————————————-
T.me/sinovlarihayot
Shunday ketayki
Sherzod Karim
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ




Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судланувчининг суддаги охирги сузи😂😂

https://t.me/sinovlarihayot
Андиша

Санобарнинг дарси кам эди. Қандайдир безовта бўлаверди. Уйига ошиқди. Болаларининг бири мактабда, бири боғчада. Хамир қормоқчи бўлди, аммо кўнгли ошиқиб кетаверди. Хамир қилгиси келмади. Юраги сиқилиб, қаёққадир қочиб кетгиси келарди. Турмуш ўртоғи эшик тагида сигнал чалди, у дарвозани очиш учун қадамини тезлатди. Эри асабийроқ, тез чиқмаса, жаҳли чиқиб кетади. Дарвозани кенг очмоқчи бўлди-ю кўнглига ўз-ўзидан бошқа ўй келди.
—Дадаси, негадир юрагим шошяпди, мени уйга олиб бориб келинг.
Турмуш ўртоғи ҳам кўна қолди.
Санобарни ота ҳовлисига ташлаб қўяркан, тайинлади:
—Сен шу ерда ўтириб тур, икки соатда келиб олиб кетаман.
У боши билан тасдиқ ишорасини қилгач, уйига кириб кетди. Ҳовлига гир айлантириб иморат солинган. Онаси ўнг қўлдаги уйда яшайди. Негадир укасининг аёли кўринмади.
Тўғри онаси ўтирадиган уйга кириб борди. Эшикни очиши билан хонтахта четида ўтирган онаси "ялт" этиб қаради.
—Вой болам, келдингми-я! Шу гапларни айтаркан кампир йиғлаб юборди.
—Худодан бир меҳрибрнимни жўнат, деб сўраётгандим, сени юборибди-да...
—Нима бўлди, ойи, негадир юрагим безовта бўлди, кейин шошиб келавердим.
—Ҳали юзимни ҳам ювганим йўқ, болам, нонушта ҳам қилмадим.
Санобар ортиқча нарса сўрамади. Обдастада илиқ сув тайёрлаб, онасига сочиқ тутди. Кейин чой қўйди. Овқат иситди. Онасининг қорни тўйиб, юзига қизил югурди.
Секин ёстиққа ёнбошлади.
Шу пайт дераза ёнидан ўтаётган келин бир лаҳза тўхтаб қолди.
Кейин эшикдан унинг қораси кўринди.
—Вой, опажон, қачон келдингиз? Қаранг-а, кўрмапман.
—Ҳозир келдим, Фаридахон, ҳижолат бўлманг.
— Ойижон, яхшимисиз? Энди олдингизга кирмоқчи эдим. Чақирмапсиз-да.
—Майли, болам, ишингиз кўп сизнинг, безовта қилгим келмади.

Аслида келин эрталабдан бери дераза тагидан ўн марта ўтган, қайнонаси ҳар ўтганида уни чақирган эди...
Келинидан садо чиқмагач, Аллоҳга ёлборганди.
—Бир меҳрибонимни жўнат!

Эшик тагида таниш машинанинг сигнали эшитилди.
—Мен борақолай, ойи, куёвингиз келдилар, мана Фаридахон қиздан аъло қараб ўтирган эканлар...
Онасини қучар экан волидасининг "тез-тез келиб тур, қизим" дея пичирлаган овозини эшитиб кўзидан бир томчи аччиқ ёш чиқиб кетди, билдирмай сидириб ташлади. Машинага ўтирди-ю келинига айтолмаган гаплари бўғзини куйдириб келди, сўнг елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

Феруза Салходжаева

Муаллиф исми ва канал линкисиз тарқатманг, омонат


https://t.me/sinovlarihayot
💥#СОХТА_НИКОХ.. (3- қисм)



Муаллиф: Робиябегим

T.me/sinovlarihayot
Бир газетада укигандим.
Тулкини тутишиб, уни кулга ургатиш учун, генетикасини узгартириш учунсал кам кирк йил кетган экан. Баъзи инсонларга оналик хиссини тиклаш учун канча йиллар керак буларкан...
Фотима, худди ёввойи курбакага ухшайди, мауглига ухшайди... чунки у инсонийликни акс этмаган хаётда катта булди. Уз онасидан мехр олмади ва табиийки уз боласига хам узида йук мехрни бера олмади. Янаям тушунарли килиб айтганда, инсон узида йук нарсани бировга беролмас экан.
Аллох узи хар бир бандасига акл , фаросат, мехр берсин ва тугри йул курсатсин...
Крик Души Шухрат

https://t.me/sinovlarihayot