🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
746 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.3K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
📝​Очкўзлик балоси.

Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади.

"Ботирака "банковский" бўлгани билан барибир дом. "Дом" деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб.
Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз?"

Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди.

Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди.
"Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!"

Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди.
Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади.

Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди.

Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: "Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди..."

Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди.

Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: "Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер", деди.

Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4 та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек.

Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди.

Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрди-ю кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди.

Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: "Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз бор-ку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак!"

Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: "Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдин-ку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан ҳавотир олма жўнатиб тураман".

Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди.

Ботир отасининг эҳсонини берди-ю, Россияга учиб кетди.

Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми?

"Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади", деди-ю қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди.

Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир.

Зулфия Махмуд.

https://t.me/sinovlarihayot
арзимайди..... бу жахл б.н уриб булгандан сунг ховлига чикди.Мадина урнидан туришга узига куч топди.Булди Ойижон мен кетаман деб нарсаларини йигиштира бошлаганди.Кулидан бир туртиб аклингни тупла бир марта урса айб узингда Эрни айтганини бажариш Хотинни вазифаси каекка борасан Онанг сени турт кават курпага утирардими хеч каерга бормайсан чик чой кудим дастурхон беза турмуш-мушт дегани тиши кувватлилар яшаб кетади деб танбех бериб чикди.Балким Кайнонамни айтганлари тугридир деб колди.
Кайнонаси Мадинани кун буйи ёлгиз куймади.Мен йукимда уйига кетмасин шунча пул туплаб туй килдим елгиз углимни канча орзулар б.н уйлантирдик.Майли хали ёшда булар болали булса яхши булар.
Окшом Сардор кеч кириб келди.Ичликиллик олган узича ала нималар деб гапириб хонасига кирди.Мадина Сардорни куриб урнидан туриб соатга каради,соат икки ярим экан вой улмасам келганизни билмабман яхши келдизми деб каради.Ха кишлакки мазза килиб ухлаяпсанми мени бугун бахтсиз куним ана энди сен хурсанд бул Асалимни хомиласи тушибди, Шифохонага олиб борувдим болани олиб ташлади, Энди асалга тугиш мумкин эмас экан.Сен роса хурсанд булавер кишлоки замон сенга кулди.
Мадина на хафа булишни на хурсанд булишни билмади.Болага нима гунох эссиз яхши булмабди деб индамай ётди кузидан уйку кочди. Энди нима булади экан такдирим Аллохим бир хайрлиси булсин деб тонгача ухлолмай уйлаб ётди.Яна эрталаб хеч нарса булмагандек туриб уй ишларини килиб дастурхон езди.Кайнонаси Углим турмадими Мадина хеч шу болага уйкуга туймайди-да деб жавраб гапирди.Намунча писмикланмасанг Келин деган Эрни махкам узинга каратмисанми латта Келин деб захрини Мадинага сочди. Мадина чой каерига иганини сезмади.Бошини ерга каратганча келажагини уйлаб уйига етолмасди.
Сардор иккаласи бир-бирига караб индамай яшаверди.Сардор аста-секин Уйида куп коладигон окшомлари чикмайдигон булиб колди.Мадина кун буйи рузгор иши б.н Сардорни кунглига аста-секин иликлик Кира бошлади.Асали б.н алокани узиб келди.Кунгирок килса очмай телефонга умуман карамай куйди.Хар куни смс езиб Асал холи жонига куймасди.Ишхонасигача бориб жанжал килиб келган.Шу учун Сардор индамай дарди ичида булиб юрди.Ота-онасини хабари йук шунча ишлардан.
Кечкурун хаммаси ховлида овкат ейишотганди.Кайнонаси Мадина бор аччик кук чой дамлаб кел,бугун бошим огрияпти.Хуп Ойижон деб Ошхонага кетмокчи б.б тургандиям боши айланиб ерга тушди.Вой шурим Сардор карачи Келинга нима булди,вой дод деб Кайнонаси бакириб юборди.Сардор машинасига олиб Шифохонага олиб кетишди.Шифохонда текширишди томиридан укол юбориб хушига келтиришди.Кузини очгандиям Сардор Кайнонаси,Кайнотаси Хамшира опаси бошида утиришибди.Вой менга нима булди Ойижон деб узи ётганидан уялиб турмокчи булгандиям Вой Кизим ётгин дамингни олгин Болам Якинда неварали буларканмиз кушалок набира деб суюнчи олди.Мадина хурсандлигидан кузлари ёшга тулди.Аллохимга минг шукр Мен хам Она буларканман деб аста Сардорга уялиб каради.Рахмат Мадинам мени узимни Фариштам мени кечир сени куп деб айтаётгандиям кечирдим булди энди эртанги кунимизни уйлаймиз утган кун ортга колсин деб куз ёшларини артди. Шифохонада уч кун Сардор б.н колди.Конни камайиб дармонлари куриган Мадинага хар хил уколлар килишди.Сардор хеч бошидан айрилмади.Мехр -мухаббат б.н Мадинага карарди.Узинга шукрлар булсин Аллохим деб ичида дуо килиб ётарди.
Шифохонадан чикиб уйларига боришди.Мадинани уйдагилариям эшитиб келишибди.Хаммаси дастурхон атрофида булажак набираларини сог саломат кулига олишини дуо килишди.Кайнона хам анча узгарди. Мадинага ёрдам бериб ёнига юрар,нима егинг келяпти деб Сардорни магазинга юборар туккиз ой парварищ килишди.Ва нихоят улар икки Киз фарзандли булишди.Фотима -зухролар дунёга келди.Хаммалари хурсанд Ховлиси чакалок йигиси эшитилди.Кайнопасигаям Уйланиб ажрашган Йигитдан совчи келди.Гулбахорни хам туйини килишди.Гузал кичикини хам Фотиха туйларини килишди.Бирин-кетин шодликлар кириб келди.Икки кизига Сардор ишдан чикиб тугри уйига келиб Кизларини курар........

T.me/sinovlarihayot
Зулмат ортидан бахт дегани шу булса керак Азизларим.Оила -Мукаддас.Оиламизни асраб аввайлайлик.Борига шукр килиб кадрига етайлик.Хеч бир аёлни кузидан ёш окмасин Иллохим. Сабр т​аги сарик олтин деб бежиз айтишмаган.Сабрли булайлик.Хаммангизга Рахмат хатоллари булса узр сурайман. Хаетдан олинди. Эьтиборингиз учун Рахмат..

Муниса хон.

https://t.me/sinovlarihayot
Титкиланган оила.

Элдор ўқишни битириб, дипломини қўлга олгач, яхши бир оиланинг, яхши қизига уйланди. Азиза ҳам олий маълумотли... Элдор даромадли ишга жойлашганда онаси деди: "Ўғлим, хотининг ҳам ишласин! Биргаликда рўзғорнинг тизгинини тортсин! Укаларинг бирин-кетин катта бўлишяпти. Улар уйлангунига қадар, уй қилиб чиқиб кетишларинг керак. Бир ўзинг чиранганинг билан бўлмайди. Биргаликда ишласанглар, уй олишинглар осон бўлади. Барибир кун бўйи уйда ўтирибди. Бекор ўтирганидан нима фойда...?"

Келин-куёв эрталаб чиқиб кетишади, шомга яқин тинка-мадорлари қуриб, кириб келишади. Азизага қийин...Келинликни гаштини суролмай, мазасини кўрмай, уй олиш илинжида ишга тушиб кетди. Топганини Элдорнинг топганига қўшади-чатади. Баъзида Азиза онасига ҳаётнинг оғирлигидан шикоят қилганда, онаси: "Сабр қил! Ҳали ҳаммаси олдинда. Меҳнатнинг эвазига келган мулк, мазали бўлади. Уйли-жойли бўлганингда, кўрган қийинчиликларинг эсингдан чиқиб кетади. Озгина сабр қил...", дейди, қизига таскин бериб. Азиза ҳам, бошқа келинларга ўхшаб, янги чиққан кийим-кечаклар кийгиси, эри билан дам олишларга боргиси, кафе-ресторанларда ўтириб, тансиқ таомлар егиси келади. Лекин ўзини тияди.
"Уй олиб чиқиб кетсак, иншааллоҳ маза қилиб яшайман. Хоҳлаган нарсамни кияман, хоҳлаганимни ейман. Ошхонам катта бўлади. Музлатгичим ҳам катта бўлади. Ичини зўр нарсаларга тўлдириб қўяман. Ортган пулларимизга эса, эрим билан дунёни кезаман...", деб, ҳаёл суради. Ҳаёл яхши нарса. Ҳаётда эришолмаган нарсаларимизга ҳаёлимизда эришамиз, қўямиз. Ҳаётда бўлмаса бўлмасин тўғрими? Ҳаёлда бўлса ҳам, ўшани ўзи неъмат.

Элдор ва Азиза кетма-кет уч фарзандли бўлишгач, тўрт хонали уй олдилар. Етмаганига қарз-ҳавола қилиб, янги уйда яшай бошладилар. Кўкракка шамол тегишига ҳали анча бор. Тўлашлари керак бўлган қарзларини, ейишдан қисиб, кийишдан тежаб, амаллаб 3-4 йил деганда тўлаб қутилдилар. Ўзбекистон шароитида уй олиш, мошина олиш ҳазил гап эмас. Йиллаб меҳнат қилиб, тер тўкиб ололмаётганлар қанча...
Элдор билан Азиза ҳам, ўша меҳнаткашларнинг миллиондан бири. Уй олиб чиқиб кетиш, улар учун осон бўлмади. Келин-куёвлик гаштини суриш ўрнига, уй олиш ғамида, қарз тўлаш ғамида тиришиб, тирмашдилар.
Еган кунлари бўлди, емаган кунлари бўлди. Баъзан қозон қайнаса, баъзан нон, чой дегандай...

Инсоннинг ҳаётида унинг бахтига чанг соладиган, умидларини кўкка совурадиган, хонадоннинг файзини учириб, баракасини йўққа чиқарадиган бириси чиқса, билингки бу Аллоҳнинг синовидир! Баъзан Аллоҳ таолонинг синовлари қаттиқ келади, баъзан юмшоқ. Инсоннинг тоқатига қараб, Роббим синовлантиради. Сабр қилсак ютамиз, сабр қилолмасак ютқазамиз. Баъзан ютқазмасак-да, асабларимизни тўкилгани, соғлиғимизни кетгани қолади холос.
Бу оила ҳам энди оёққа туриб, уйларига барака кириб, кўксиларига шамол текканда "лоп" этиб, йўқ жойдан Элдорнинг ҳаётида бириси пайдо бўлди...

Гули ўзини сўраб келган совчиларни танлай-танлай 27 га кирди. Ҳаёллари ҳар доим осмонда. Ҳамма нарсанинг энг сарасини ейди, энг сарасини кияди. Ҳафтада бир гўзаллик салонига боради. Пулини ўзидан аямайди. Шартаки...Шартта-шартта гапиради. Каттами-кичикми демайди. Ўзига ортиғи билан бино қўйган. Ундан яхшиси йўқ, ундан зўри бўлмаган.

Ота-онаси жаврай-жаврай охири гапирмай ҳам қўйишган. Гули билганидан қолмайди.

Ишга боради, ишдан келади. Ўзи тенгилар 3-4 та болалик бўлиб кетишган. Гули фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Унга қайнона-қайнота, эрнинг уруғи керак эмас. Шу баъзида келиб кетадиган пулдор бириси бўлса...

Гулини таъминласа, қўлига жарақ-жарақ пул берса. Тагига мошина олиб берса. Келганда қўни-қўнжини тўлдириб, бозор қилиб келса...У фақат шулар ҳақида ўйлайди. Шунақаси чиқа қолмади...Қачондан бери шундайини кутиб яшайди.

Мана Элдор юмшоққина, муомалали...Бир жойда анчадан бери бирга ишлашади. Элдор секин-аста юқориламоқда. Бошлиқ ёрдамчиси лавозимигача чиқиб олган. Гули Элдорни зимдан кузатади. Ҳар бир ҳатти-ҳаракатинию, Элдорнинг топган пулигача санаб, ҳисоблаб юради. Етади! Маза қилиб яшаса бўлади. Лекин Элдор оиласига ўта садоқатли. Бошини айлантира оладими, йўқми шуни ғамида

https://t.me/sinovlarihayot
. Режаси ўхшайдими, йўқми шуни ҳавотирида.

Гули Азизани бир-икки марта кўрган. Соддагина, оддий аёл.
"Ҳа, бўлди! Элдорни осон қўлга киритаман. Хотини шалвиллаган экан...Қанақа қилиб, шу хотин билан яшаб юрган экана...? Мана менга уйланса, хотин қанақа бўлишини унга кўрсатаман...", деган эди, ўзига-ўзи.

Ҳар куни бошқа кийим, ҳар куни бошқа турмак Гули учун ҳеч нарса эмас. Топганини ўзидан бошқага ишлатмагандан кейин, ўзи учун етиб ортади.
Ҳар сафар ишга кетиш олдидан ўзига оро берар экан, кўнглидан Элдор ўтади.

Элдор ўз иши билан банд. Аёллар билан иши йўқ. Лекин Гули ҳали у қоғоз, ҳали бу ҳужжат баҳонаси билан Элдорнинг хонасига киргани кирган.
Гупиллатиб атирини сепиб оладию, Элдорнинг эшиги тагида айланаверади.
Нима қилса бўлади?

"Қачондан бери шуни илинтириш илинжидаман. Қилиб кўрмаган нарсам қолмадия...Тошга ўхшайди. Қилт этмайди. Нима қилсам экана..." хонасига кириб олиб, ўйлайверади.

Элдор Гулини ҳатти-ҳаракатини сезмайди, билмайди дейсизми? Ноз-ишваларини, бир қарич пошнасини тақиллатиб, бўлар-бўлмас баҳоналар билан хонасига кириб келишларини, сонигача кийган кийимларини, оппоқ оёқларини, тиниқ юзинию атирининг ҳидларини Элдор ҳам билади. Билмасликка олади. Шунга ҳаракат қилади. Обрўсини ўйлайди. Шайтонга "ҳай" беради.
Чегара, масофани ушлайди. Лекин қачонгача? Кутилган ўша чегара бугун бузилди.
Чегарани Элдор бузди. Ишдан чиқаркан зинадан тушиб кетаётган Гулига деди: "Гули метрогача ташлаб қўяйми..?"

Азиза анчадан бери Элдордаги ўзгаришни сезади.
"Ишлаб чарчаётгандир. Ахир осон эмас бир оилани боқиш...", ўйлайди, эрига ачиниб. Билмайди! Болаларининг дарслари, ўқишлари билан бўлиб, бечора сезмайди ҳам. Элдор Гулини, иккинчи хотин қилиб олганини, содда Азиза қаердан ҳам билсин.

"Командировка" яхши баҳона. Элдор бир ҳафтага, баъзан икки ҳафтага йўқ бўлиб кетади.

Азиза тунлари уйқу қочганда, ёнбошлаганча ўйлайди...
"Элдор акам аввалгидек бозор қилмайдиган, пул бермайдиган, болаларга эътибор қаратмайдиган бўлиб қолдилар. Менга-ку ойлар бўлди яқинлашмаганларига...
Ишқилиб соғмикинлар, бирор жойлари оғриётган бўлсая..."

Элдоракаси кайфини суриб юргани, ҳаёлининг кўчасига ҳам келмайди. Эрига раҳми келади, унга ачинади. Болаларига қайта-қайта ўргатади.
"Аданглар келганида тўполон қилманглар! Ишдан жуда чарчаб келадилар. Бизларни деб юрибдилар..."

Элдор Гулини оладию гоҳ Дубайга, гоҳ Малайзияга дам олгани кетади. Азизани бирон марта тоққа ҳам олиб чиқмаган бўлса керак.

Гули ҳомиладор бўлдию эркалиги ошиб кетди. Ҳали у, ҳали бу...Элдор Гули нима истаса муҳайё қилади. Туққанидан кейин, баттар бўлса бўлди, яхши бўлмади.
"Ижарада яшаш жонимга тегди. Ўзимни уйимда ўтиришни хоҳлайман. Хотинчангизга уй олиб бергансизу. Менга ҳам олиб беринг..!"

Элдор боришига бир дунё жанжал. Азиза ўтирган уйни эр-хотин ишлаб, бирга олганларини Гули ақлига ҳам сиғдиролмаса керак...
Азиза Гулига ўхшаб тайёрига келмаган эди. Азиза келганда Элдорнинг ҳеч вақоси бўлмаган. Биргалашиб рўзғорнинг аравасини тортиб-тортиб, шу кунларга етганларини Гули қаёқдан ҳам билсин.

"Ишим яхши бўлиб кетса олиб бераман. Сабр қил!", дейди Элдор уҳ тортиб. Гули бу жавобдан қониқмайди.
"Унгача ижарада ўтиравераманми? Бўлмаса Азиза ижарада ўтирсин. Мен сизнинг уйингизга кўчиб бораман..!", бақиради Элдорга қараб.
Элдорнинг шу маш-машалардан кўнгли айнайдиган, Гулини эсласа боши оғрийдиган бўлиб қолганди.

Гули иккинчисини туғдию,
Элдорни топганини ямламай
ютадиган анакондага айланди қолди. Азиза бир куни Элдорга ёрилди: "Элдорака, сиз бизни боқаман деб, қийналиб кетяпсиз. Қачондан бери уйга гўшт, тухум келмайди. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Энди мен ҳам ишга тушсам бўлади. Сизга ёрдамлашмасам бир ўзингизга қийин бўлиб кетяпти..."

Элдор индамай кўниб қўяқолди. Азиза кўп ўтмай ўзининг эски жойига ишга тушиб кетди.

Тақдирнинг ишлари ажойиб...
Азизанинг топгани оиласи, бола-чақаси учун. Элдорнинг топгани Гули учун. Агар Элдор Гулининг айтганини қилмаса борми...

https://t.me/sinovlarihayot
Ўша ондаёқ Гули: "Азизага телефон қиламан. Ўзимни таништираман...", деб пўписа қилишни бошлайди. Элдорнинг сочи оқариб, тўкилиб кетди. Эрта қариди. Гулининг қўрқитишларидан юрагини олдириб қўйган. Ази

зага, болаларига ачинади. Азизани кетиб қолишидан қўрқади.
Нафсига қул бўлиб, Гулига уйланган кунидан бери ҳаловати йўқ. Тинчи, ҳузури бузилган. Яхши топгани билан, олдингидай баракали эмасдай...
"Уйимдаги жанжаллар туфайли барака бўлмаяпти шекилли", дейди ўзига-ўзи.

Орадан олти йил ўтди. Азиза ойлигидан тежаб йиғиб юрган пулларини ўзидан бошқа ҳеч кимга айтмаган. Нияти домни кичикроқ ҳовлига
бўлса ҳам алмаштириш эди.

Авваллари Азиза Элдор билан аслида бу ҳақида кўп гаплашар эдилар.
"Насиб қилса, ҳовли оламиз. Биз ҳам одамлардай маза қилиб ҳовлида яшаймиз", дерди Элдор яхши ният қилиб. Гулига уйлангач, ҳовли ҳақида оғиз очмайдиган бўлиб кетди. Азиза ҳам эслатмасди.
"Ўзи қийналиб юрибдилар. Ҳовли ҳақида гапирсам ёқмаса керак...", деб ўйларди.
Шунинг учун ҳам, индамай оз-оздан пуб жамғариб юрган эди.

Бир жойда шошилинч ҳовли сотилаётганини эшитган Азиза, ишдан чиқиб уйни кўргани борди. Ўзи орзу қилгандай шинамгина, ораста ҳовли...
"Элдорака бугун ишдан эртароқ қайтинг илтимос! Маслаҳатлашиладиган иш бор эди...", деди Элдорга телефон қилиб.

Азиза анчадан бери эри билан бемалол ўтириб гаплашмайди. Элдор ё кеч келади, ёки "командировка" да бўлади.
Азиза Элдорнинг қаршисига ўтириб, узоқдан гап бошлади ва ҳовлига келиб тўхтади.
"Элдорака кеча сизга айтмай бир сотиладиган ҳовли кўриб келгандим. Ҳовли менга ёқди. Ўша ҳовлига кўнглим кетди. Эртага сиз билан бориб кўрсак, шунга нима дейсиз. Эгаси шошилинч сотяпти экан. Балким гаплашсак келиштириб берар. Домни сотиб, ўша ҳовлини олсак...
Болалар ҳам катта бўлиб қолишяпти".

Элдор Азизага термулиб унинг гапларини эшитаркан ўйлади...
"Бечора Азиза...Уйим-жойим, болам-чақам деб югургани югурган. Кўзларини тагига чизиқ тушибдими? Шу бечорагинага қачон янги кийим олиб бердим, шуни қачон бир жойларга айлантиришга олиб бордим? Қачон қарама уй иши, болалар, рўзғор ташвишда юраверади. Бир нарсага ҳархаша ҳам қилмайди. Тавба мана энди бўлса аёл боши билан ҳовлини ташвишига тушибди. Кийимлари ўша-ўша, онаси тўйида қилган...Гули эса ҳар ой янги олдиради. Тўймас, очкўз..." Иккисини солиштирдию ғазаби қўзиб кетди.
Энди жаҳли чиққани билан фойдасиз. Ажрашай деса иккита боласи бор. Болалари етим бўлмаслиги учун ҳам, тишини тишига қўйиб яшаб юрибди.

Биргаликда ҳовлини бориб кўрдилар. Элдорга ҳам ҳовли маъқул келди. Уй эгасининг ўғли қамалиб қолгани учун, шошилинч пул керак бўлиб, уйни сотаётган экан. Уй баҳосини келиштирдилару домни сотиб, ҳовлини оладиган бўлдилар.

Аллоҳ таоло бир ишни осон қилиб қўйса, у ишни ҳеч ким қийинлаштириб қўёлмайди. Ҳовлини эгаси Элдорга телефон қилиб: "Ҳовлим сотилса дом олиш ниятида эдим. Ўша домингизни менга берақолинг. Сиз ҳам уйингизни сотилишини кутиб ўтирманг дегандим. Менга ҳам пул зарур. Қолган пулни тезроқ қилиб берсангиз бўлди...", деди тушунтириб.

Азиза ўзида йўқ ҳурсанд. Ниятига етиб, ҳовлилик бўлди. Болалари ҳовлида ўсиб-унади. Яқин қариндош-уруғларни чақиради, ҳовлига жой қилади...Шулар ҳақида орзу қиларкан севинчдан энтикиб кетди.

Элдор Азизанинг ҳурсандлигидан ҳурсанд. Ўзи ҳовли учун пул қўшолмаган бўлса ҳам, лекин хотини, бола-чақасининг севинчидан, кўнгли таскин топди. Катта юкни елкасидан отган одамдай, енгил тортди.

Гули Элдорнинг ҳовли олганидан хабар топдию: "Уйга келсин сочини битталаб юламан. Менга: "Пулим йўқ", дейди, унга бўлса бор", деб Элдорга қўнғироқ қила бошлади. Элдор юрагини қўлига олиб, Гулининг ёнига учди.
"Менга пулингиз йўқ. Анунга бор шунақами?", бақиришни бошлади Гули.
"Ҳовлини мен олиб бермадим. Ўзи йиғиб юрган пули бор экан. Домни сотиб, қўшиб-чатиб амаллаб олинди. Мен бир сўм қўшганим йўқ...", тушунтиришга ҳаракат қилди Элдор.

Қани энди Гули тушунса. Қўлига телефонини олдию, ғазаб билан: "Мана энди ўзингдан кўр! Ҳозир хотининга телефон қилиб,

https://t.me/sinovlarihayot
ўзимни таништираман... ", деганча Азизага телефон қилди. Элдор шошганича Гулининг қўлига ёпишди. Гули Элдорнинг қўлини тишлаб олди. Ва югуриб хонасига кириб, эшикни қулфлади. Элдор эшикни бор кучи билан тепаркан, Азиза шошиб келиб, жиринглаётган телефонини кўтарди.

"Лаббай!"

"Яхшимисиз?"

"Ҳа, раҳмат. Кимсиз танимадим?"

"Элдоракангизни иккинчи хотинлари...Болаларимнинг ҳаққидан

ҳовли олдирибсиз. Буюрармикан? Эримнинг топганини ғамлаб юришга уялмайсизми...?", қағиллашга тушиб кетди Гули.

Азиза Гулига тенг келишни истамай телефонни ўчирди.
Ҳовли бурчагидаги тўнкага ўтирдию бошини чангаллади.
Бироз аввалги гапларни тушунишга ҳаракат қиларкан, боши ғувиллаб кетди. Ростмикин? Ёки биров ўйин қиляптимикин?
Кимдир ҳазиллашган бўлса керак...Элдоракам бошқасига уйланмайдилар. Уларга ишонаман!
"Командировка"...
Ҳаёлидан ўтди...
Тинмай кетадиган бўлиб қолгандилар. Балким рост бўлсая...

Гули эшикни очиб, ташқарига чиқиши билан, Элдор қарсиллатиб Гулининг юзига туширди.
"Ҳали бунисига ҳам жавоб берасан...", деди ўзини бузмай Гули.

Элдор кечаси минг ўй билан уйга келди. Кўнгли нотинч, юрак ўйноғида эшик қўнғироғини босди.
Эшикни Азиза очди. Ҳеч нарса бўлмаган, ҳеч нарсадан хабарсиз кишидек Элдорни кутиб олди. Овқат сузди, чой қуйди. Элдор ҳайрон. Катта тўполонни устига келаман деб ўйлаганди. Адашди.
"Демак Гули мен билан ҳазиллашибди. Азизага телефон қилмабди. Мени қўрқитиб қўймоқчи бўлибди аҳмоқ. Бекордан бекорга калтак егани қолди...", ўйлади Элдор.
Орадан 5-6 ой вақт ўтди. Азиза Элдорга бу вақт ичида бирон марта ғиринг демади.
Ҳеч нарса билмаган киши бўлиб юраверди. Ҳаммасини ичига ютди. Иш билан ўзини овутди. Болалари билан ўзини чалғитди. Дардини ютган сари, дард унинг ичини кемириб бораётган эди. Баъзан юраги ёки боши оғриса: "Ҳаммаси асабдан, ҳаммаси чарчоқдан...", деб ўзини алдаб юраверди. Бирон марта шифокорга кўринмади. Мана шу Азизанинг энг катта хатоси бўлди!

Кунлар кетидан ойлар ўтаверди. Элдор бошқа юксакроқ ишга ўтиб кетди. Бир ёқдан тижорий ишларини ҳам йўлга қўйиб олди. Лекин пулининг баракасини кўра қолмасди. Гули эрининг пулини гўзаллик салони, дам олиш, ўйин-кулгу, чет-эл сафарларига сарф қилгани қилган...

Элдорнинг топганини йиғса, 4-5 йилда данғиллама ҳовли олса бўларди. Лекин Гули ўпқондек...Бели оғриб топмагани учун, эрининг пулларини ҳавога совургани совурган эди.
Яна ўлганни устига тепган қилиб, эридан уй ҳам талаб қиларди. Элдор Гулига кичикроқ квартира олиб бердию қутилди.

Азиза ўша куни чиройли қилиб дастурхон тузади. Сомса тугди, лағмон чўзди. Қизлари билан ҳар хил ширинликлар пиширди. Чунки Элдор "командировка" дан қайтаётган эди.

Азиза чарчади. Негадир боши ўша куни кўп оғриди, кўнгли беҳузур бўлди. Лекин чарчоққа йўйдию бирпас дам олиш учун ётоғига ёнбошлади.

Эшик қўнғироғини эшитиб, ўрнидан турган Азиза, гурсиллаб ерга ағанади. Бечора Азиза...
Эрим деди, бола-чақам деди, рўзғорим деди. Ҳеч ўзига қарашга вақт ажратмади. Катта хато қилди.

Шифокорлар Азизага инсульт ташхисини қўйдилар. Яъни,
артериал гипертония -
қон босимининг ошиб кетиши натижасида келиб чиқадиган касаллик.
Азиза ақл ва хотирасини йўқотиб, фалаж бўлиб қолди.

Мана икки йилдирки Азиза ота-онасининг уйида... Тўшакка михланганча ётади. Гулининг эса куни туққан...
Азизанинг уйига жойлашиб олганча яшаб юрибди.
Азизанинг ота-онаси, қайнона-қайнотаси ҳам, Элдорнинг иккинчи аёлидан хабарлари бор. Қандай аёл, феъли-турқи қандай ҳамма ҳаммасини суриштириб билиб бўлишган. Беркитиладиган нарсанинг ўзи қолмаган.

Азиза ота-онасини, болаларини кўп қийнамади.
38 ёшида бу ёлғончи дунёдан, абадий дунёга қараб йўл олди.
Йиққанию тергани ҳаммаси ноинсоф, виждонсиз кундошига қолди.

Катта тўполонлар билан олдирган квартирасию, машинаси Гулига камлик қилиб, Азизанинг ҳовлисини ўз номига ўтказиб олиш илинжида анчадан бери зир югуради.
Гули ниятига етди. Азизанинг ҳовлисини ўзининг номига ўтказиб олди.
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!

"Бўлди, ОК! Есть киламан" — деманг!
"Инша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Вааауув даҳшат! Қойил!" — деманг!
"СубҳанАллоҳ!" — деб айтинг!

"Супер! Гап йўқ!" — деманг!
"Маша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Чўткиман!" — деманг!
"Алҳамдулиллаҳ!" — деб айтинг!

"Спасибочки, раҳмат" — деманг!
"Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр" (Аллоҳ сизни мукофотласин) — деб айтинг!

"А, давай, пока! Bye bye!" — деманг!
"Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!" — деб айтинг!

"Салом, қалесан?" — деманг!
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" (Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) — деб айтинг!


🌷Каналга Обуна Бўлинг🌹
https://t.me/sinovlarihayot