🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
704 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#НЕЪМАТ... (Бўлган воқеа)

Карантин баҳона ҳаммамиз уйда камалиб ўтирибмиз. Ўкитувчи бўлганим учун касбим такозоси билан мен ҳам фарзандларим билан уйдаман. Унда бунда магазинга ёки дорихонага чиқмасам, деярли уйда рўзғор ташвишлари билан овораман. Ўзи табиатим нозикрок бўлгани учунми яқинда шундай кучли шамолладим, иссик- совуқданми, елвизакданми қаттиқ оғридим. Аммо фарзандларимни ўйлаб ўзимни зўрга уч кун деганда оёққа тургиздим. Худога беададшукур, дадамиз ҳам тушунадиганлардан, аҳволим оғиррок бўлгани учун "тез ёрдам чақирамиз"- дедилар, аммо унамадим. Оҳир оқибат ўзимни ўзим даволаб оёқга турдим. "Мана яхшиман" -деганимда ҳид билиш, там билиш сезгиларим йўқолганини билдим. Аллоҳни қудратини қаранг-ки, еган таомингизни лаззати, табиатдаги барча ҳид- ифорларни ҳис қилиш тўйиш бу Аллоҳнинг бизга берган неъмати экан. Еган ичганимни мазасини ҳис қилмаганим учун анча қийналдим. Бу борада ҳар ким ҳар ҳил фикри билдирди:
" Сен каронавирус касаллигини бошингдан ўтказибсан. Ҳали кўп қийналасан..."
Бу қабилидаги гап-сўзлардан ҳафа бўлиб бироз тушкунликка тушгандай бўлдим. Аммо зудлик билан бир қарорга келдим :
- Аҳир мен оптимистман-ку, бундай яшан мен учун эмас,- дедим-у, курашишни бошладим ва ўзимни яхши парваришладим. Ҳар доимгидек озодаликка риоя қилганча, шифокор маслаҳатига амал қила бошладим.
Бир куни доимгидек қўлимни сув билан чайиш учун гулзор томонга бордим ва ...не ажаб-ки, бурним райхон ифорини сезди... Во ажаб райхоннинг ҳиди шунчалик ҳуш бўй экан. Жаннат ҳидининг таровати, бўй, иси қандоқ экан-а... оний лаҳзада ўтган бу фикрлардан бошим айланди, кўзимларимдан ёш чиқиб кетди. Ё Аллоҳ, қудратингдан! Мени аҳир таъм ва ҳид билиш сезгиларим яна қайтган эди.
-Уррааааа ! Ҳаёт ҳам шунчалар гўзал бўладими (бу орада ошхонада маззали таом ҳиди хам димоғимга урилган эди) ...Бирдан шууримни чақмоқ ургандек, фикрларим ёришиб кетди. Ичимда кимдир мени саволга тутиб кетди.
- Хааа сенга бу неъматларни ким кайтариб берди?!
... Парвардигор...
- Ундан олдин Аллоҳ берган неъматларни билармидинг???
- Ха, албатта. Аҳир кўраман, эшитаман, ушлайман, юраман...
- Иш кўплиги, вақт йўқлигини баҳона қилиб ўқимаган намозларинг, қазо қилиб ўқиган намозларинг... а лаббай ёдингга тушаяптими...

Кўраяпсанми , АЛЛОҲ раҳмдил, Аллоҳ меҳрибон, унинг карами кенг. Сендек осий бандасини шунча гуноҳларига қарамай яна бандам деб шунча неъматлар билан сийлаган...

* * *
- Юзингизни юваяпсизми, йиғлаяпсизми? - овсинимни саволи мени ўзимга келтирди.
- Ўзим шунчаки.
Зудлик билан таҳоратимни янгиладиму, шукр намозини ўкишга киришдим...

Ха, айтганча , одамларни гап сўзидан қутилиш учун уч марта анализ таҳлил топширдим. Менда ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқ экан.

Ҳулоса ўзингиздан, азизларим. Ўзингизни асранг ва Аллоҳ берган неъматларга шукрона келтиринг...


МУАЗЗАМ НУР