🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
718 subscribers
27.1K photos
15.9K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​​#ОЯТ_ВА_ИБРАТ

Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг буйруғи билан фиръавннинг ҳузурига кетаётганларида бир дуо қилдилар, яъни Аллоҳ таолога илтижо қилиб, Ундан ёрдам сӯрадилар.

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي

Роббишроҳлий содрий. Ва йассирлий амрий. Ваҳлул ъуқдатам миллисааний. Йафқоҳуу қовлий.

Маъноси: «Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар.»
(«Тоҳа» сураси, 25-28 оятлар).

Бу дуо кӯпмаъноли бӯлиб, фақат даъватчилар учун эмас, балки ҳар қандай ҳолатда ҳам сабр қилиб, нажот истаган, мақсадига етишишни истаган барча мӯмин-мусулмонларга фойдалидир.
"... қалбимни кенг қил", яъни сабрли бӯлишимга ёрдам бер.
"... ишимни осон қил", яъни нажот бер, мадад бер.
"Тилимдаги тугунни еч. Сӯзимни англасинлар", яъни ишим сӯз орқали битадиган бӯлса, нутқимни равон қил, токи мени яхши тушунсинлар.
Ҳақ йӯлида даъват қилувчилар, ӯзи ва сӯзи имтиҳон қилинувчилар ҳамда хайрли ишга жонли мулоқот орқали бел боғлаганлар ушбу дуони ӯқиб, Аллоҳ таолога илтижо қилсалар, иншаАллоҳ, албатта нажотга эришадилар.
Динийми, дунёвийми, бирор масала юзасидан фикр билдирувчи ҳар бир мӯмин-мусулмон ҳам шу дуодан баракотлар топиши шубҳасиз, иншаАллоҳ!
@ruqiy77
#ОЯТ_ВА_ИБРАТ

Аллоҳ таоло айтади:
«Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Биз Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат тақво (аҳли) учундир».
(“Тоҳа” сураси, 132-оят)

Изоҳ:
📌 Оила аъзоларингизни мунтазам равишда фарз, суннат ва нафл намозларни ўқишга чорланг ва уларнинг сусткашлик қилишларига йўл қўйманг.
📌 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга одамларга намозни тўғри ўқишни ўргатиш буюрилган.
📌 Шу билан бирга, у зотнинг ўзлари сабр-тоқат билан намозни адо қилишга, унинг кўрсатмаларини бажаришга ва Раббилари олдида тавозелик кўрсатишга буюрилганлар.
📌 Дарҳақиқат, бирор киши мунтазам равишда намозни тўғри ўқиса, у диннинг қолган барча кўрсатмаларини ҳам мунтазам равишда бажаради. Агар у ибодатда камчиликларга йўл қўйса, у Раббининг қолган амрларини ҳам эътиборсиз қолдиради.
📌 Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё ташвишлари уларнинг диний аҳкомларни бажаришдан чалғитмаслиги учун Ӯзи ризқлантиришни ваъда қилди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло нафақат Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, балки бошқа барча махлуқотларга ҳам ризқ туширишни ўз зиммасига олди.
Аввало, бу Парвардигорининг амрларини бажарган ва доимо Уни зикр қиладиган кишиларга тегишлидир.
📌 Дунё моллари эса тақводор бандаларга ҳам, ношукур бандаларга ҳам берилиши шарт экан, инсон, энг аввало, охиратда абадий саодатни қандай топиш ҳақида қайғуриши шарт. Бу мақсад эса фақат тақво туфайли амалга ошиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу дунёдаги ҳаёт давомида ҳам, ўлимдан кейин ҳам саодатга эришиш фақат Аллоҳнинг амрларига амал қилган ва Унинг қайтариқларидан эҳтиёт бўлган тақводор мусулмонлар учун тайёрланишини эслатиб ўтган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “Яхши оқибат фақат тақводорлар учундир”.
(“Қасос” сураси, 83-оят)
@ruqiy77