🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
715 subscribers
27.1K photos
16K videos
65 files
30.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Турмуш қургач, жуфтингиз билан қуйидаги 7 та олтин қоидага келишиб олинг.

1. Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2. Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6. Уйингизда уч нарсага бе эътибор бўлманг
Узур сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7. Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи

Ва бу қоидаларни ҳеч қачон бузмасликка аҳдлашинг!


T.me/sinovlarihayot
СИЗ БУНИ БИЛАСИЗМИ?

ХАММА ЖОЙДА АЁЛНИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ АЙТИЛАДИ,ЛЕКИН ЭРНИНГ ХАМ ВАЗИФАЛАРИ БОРКУ
БИЗ ШУ ХАКИДА ГАПИРАМИЗ?!

Эрнинг уй бекаси(хотини) олдидаги вазифалари …

1. Унинг олдида ҳар вақт oдoбли бўлиш,

2. У билан ҳар доим юмшоқ муомалада бўлиш,

3. Уйга келинганда унга салом бериш,

4. У билан ёлғиз қолинганда унга ўз муҳаббати ва севгисини ифодалаш,

5. Хафа кўринган вақтларда, ундан ҳол-аҳвол сўраб, унинг кўнгулини кўтариш,

6. Ҳар вақт, ҳар бир ишда унинг кўнгулига қараш,

7. Болаларнинг тарбиясида унга яқиндан ёрдамчи бўлиш,

8. Улар яшаётган жойларда одат бўлган чиройли кийимларни кийдириш,

9. Имконига қараб унга яхши емаклар едириш,

10. Уни, ҳеч бир сабаб ила урмаслик,

11. Бир кундан ортиқ ундан аразлаб юрмаслик,

12. Унинг камчиликларига сабр этиб, ўзида ҳам камчилик борлигини унутмаслик.

13. Унинг яхшиликлари кўпайса, Оллоҳга шукр қилиш,

14. Эр ўзини, унинг хоними ҳаммадан яхши кўради – севади, деб билиш,

15. Уй ва ташқарида бўладиган ва оила ишларида, хонимнинг фикрига ҳам қулоқ солиш,

16. Икки тараф ҳам уйда раис, эркак эканлигини қабул қилиш,

17. Унинг гуноҳ бўлмаган камчиликларини кўрмасликка олиш,

18. Унинг айб ва қусурларини бошқаларга сўзламаслик,

19. Вақти-вақти билан у билан ҳазил-мутойиба айтишиб, ўйин-кулги қилиб туриш,

20. У билан фитнага сабаб бўладиган жойларга бормаслик,

21. Лозим бўлса, унга динини, ҳалол, ҳаром ва вазифаларини ўргатиш,

22. Унинг розилиги бўлмаса, сафарга чиқмаслик,

23. Унга душманларини ва қарзларини сўзламаслик,

24. Унга хайр(яхши) дуоларда бўлиш ва уни ҳеч вақт қарғамаслик.

25. Иккинчисига уйланишдан олдин розилигини сураш.(Яширинча бошкаси бн яшаб юриш уйда утирган хотинини алдаш номардлик)


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
Аёллар базан билмаган ҳолда кўплаб хатоларга йўл қўяди.
Бу хатоларни кўриб чиқамиз!

1⃣ Ёрдам сўрамайди. Ҳамма ишни қилишга ҳаракат қилади,ҳечкимдан ёрдам сўрамайди. Чарчаса ҳам югуриб елиб ишларни қилади. Аммо кечки пайтга келиб энергияси тугаб қолади. 

2⃣ Барча ишни ўз зиммасига олади. Бу орқали эримга ёрдам беряпман деб ўйлайди. Аксинча ёрдам бермаяпсиз,сиз уни эркаклик даражасидан тушириб ўзингиз шу даражага чиқяпсиз. Аёл киши нозик ҳилқат бўлади. Сиз шу нозиклигизни йўқотмасликка ҳаракат қилинг.

3⃣ Ғийбат қилиш. Аёл киши вақт топди дегунча онасига,дугонасига телефон қилади ёки қўшнилар билан суҳбатлашади. Оддий суҳбат ғийбатга айланиб қолади. Унутманг ғийбат аёллик энергиясини йўққа чиқаради. 

4⃣ Энг асосий пункт ўзига вақт ажратмайди. Ҳаммани ўйлайди,ҳамманинг ҳизматини қилади ўзига келганда эса вақт йўқ. Ўзига вақт ҳам ажратмайди,маблағ ҳам ажратмайди. 

Хўш чиройлиларим сизда хам шундай хатолар борми🤭


🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
          T.me/sinovlarihayot
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
🔶Аёлларга насиҳатлар

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг.

Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг.
Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг.

Фикр билдирганда «Бу менинг қарашим», деб айтинг.

Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг.
Сухбатдошизга диққат билан қулоқ солинг.

Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг.

Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтгачўғга ураверманг.

Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг.

Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг.

Сўз бердингизми бажаришга қатъийлик билан киришинг.

Фақат ва фақат рост гапиринг
ҳар ерда мақбул сўз айтинг чиройли гапиришга ҳаракат қилинг

Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг

Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг оз гапиринг!
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг.

Хеч кимни алдаманг масхараламанг.

Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса қабул қилинг
.




Kanal:
T.me/sinovlarihayot
«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
   
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди» 
   Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
   «Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»

  
Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

#Тафаккур


Kanal:
T.me/sinovlarihayot
Сиз ҳеч Аллоҳ билан жаннатда қўшни бўлишни истаганмисиз ёки, ўйлаб кўрганмисиз?

(Аллохим мени,ота оналаримни ва яқинларимни ва биродарларимни ўзиинга қўшни қилгинг Амиин Ё Зал Жалоли вал Икром !!!??

Ибн Касир -роҳимаҳуллоҳ- нинг "Бидоя ва Ниҳоя" китобида Табароний Ҳусайн р.а дан ривоят қилган асар келади:

«Қиёмат куни бўлганида, бир нидо қилувчи "Фазл аҳли ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга - "Жаннатга марҳамат қилинглар!" дейилади. Сўнг уларга (бошқа) фаришталар йўлиқади ва "Қаерга кетябсизлар?" деб сўрйдилар. (шу орада, фазл аҳли билан фаришталар орасида суҳбат бўлади)
-Улар: Жаннатга!
-Фаришталар: Ҳисоб-китобсиз-а?!
-Улар: Ҳа!
- Фаришталар: Сизлар ким эдингиз?
-Улар: Биз фазл аҳлллари эдик!
-Фаришталар: Фазилатингиз нимада эди?
-Улар: Агар, бизга жоҳиллик қилинса, биз ҳалимлик қилар эдик. Агар, зулмлансак, сабр қилар эдик. Бизга ёмонлик қилинса, кечирар эдик!
-Фаришталар: Марҳамат киринглар жаннатга! Солиҳ амал қилган кишиларнинг ажри нақадар яхши-я..!!! - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Сабр аҳли турсинлар..!" деб нидо қилади. Инсонлардан бир тоифаси ўрниларидан турадилар. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар!" дейилади. (Йўлда) фаришталар йўлиқади ва "АҳлиФазл"ларга йўлланган саволлар билан мурожаат қиладилар.
-Улар: Биз сабр аҳлимиз! (дейдилар)
-Фаришталар: Нималарда сабрли эдингиз?
-Улар: Биз Аллоҳга тоат-ибодатда сабр қилдик. Маъсиятлардан тийилишга сабрли бўлдик. Синовларга сабрли бўлдик! - дейдилар.
-Фаришталар: Яхши амал қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Киринглар жаннатга - дейдилар.
Сўнг, бир нидо қилувчи "Аллоҳнинг қўшнилари ўрнидан турсинлар..!" дея нидо қилади. Одамлардан озгинаси туради. Уларга "Жаннатга кўтарилинглар" дейилади. (Йўлда) Фаришталарга йўлиқадилар ва "Аҳли фазл" , "Аҳли сабр" ларга берган саволларни йўллаб - Қандай қилиб Аллоҳга қўшни бўлиш шарафига муяссар бўлдингиз?! - деб сўрайдилар.
-Улар: Биз, бир-биримизни Аллоҳ учун зиёрат қилар эдик, Аллоҳ учун мажлис қилар эдик ва Аллоҳ учун (ҳадиялар) улашар эдик! (деб жавоб қиладилар)
- Фаришталар: Яхши амаллар қилувчиларнинг ажри нақадар гўзал!!! Марҳамат, киринглар жаннатга - дейдилар»

Аллоҳ учун дўстингиз бўлса, демак сиз дунё-охират ютуғига эришибсиз. Дунёда яхшиликларга чорлаб, охиратда қўлингиздан тутиб жаннатга етаклайди. Қиёматда Пайғамбарлар, Шаҳидлар, Сиддиқларни ҳавасини келдириб, нурдан бўлган минбарларда савлат тўкурсиз!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади,
Ин Ша Аллоҳ!
Аллох учун эринманг!!!
#кўчирилган

Kanal:
T.me/sinovlarihayot
Муҳаддис Аъмаш раҳимаҳуллоҳ олдиларида толиблари жуда кўпайиб кетгач, баъзилар у кишига “буларни кўплигини қаранг ! “ деди.

Шунда Аъмаш айтдилар:

“Буларни кўплиги сени ажаблантирмасин. Буларнинг учдан бири ўлиб кетади. Яна учдан бири тирикчиликка ўтиб кетади. Қолган учдан биридан ҳам ҳар юз кишидан бир донаси ютиб чиқади..“

(Ал-жаме-ли-ахлақур-ровий )

***

Ўша охирги бир киши бўлиб қолишга харакат қилайлик биродарлар.

#толибларга_насиҳат

T.me/sinovlarihayot
Сиз севгини кўрмаётган бўлсангиз, ҳис қилмаётган бўлсангиз бу - ҳаётингизда севги йўқ дегани эмас...

Эрталаб ўйғонганингизда ўйлаган ўйингиз севги...
Юзингизни силаб ўтган шаббода севги...
Сизга бақираётган яқинингиз аслида сени яхши кўраман деяпти...

Ишга кеч қолаётганингиз севги...
Муаммоларингизни борлиги севги...
Пулингизни камлиги аслида севги...

Сиз истаган нарсага эришолмаганингиз севги... Ҳатто чуқур тушкунликда бўлсангиз ҳам... бу катта Севги...
Энсангиз қотяптими?...
Аслида Борлиқ сизга асл севгини кўрсатиш учун биздан биз истаган, биз ҳаётимиз мазмуни деб ўйлаган инсонларни, нарсаларни олиб, бизга ўзингга қайт, ўзингни сев, сен ахтариб юрган севги атрофда эмас, ичингда деяётган бўлади!

Ишонинг, азизим сиз қанча қидирманг, севгини тополмайсиз атрофдан!
Сиз ўзингиздан, ўзлигингиздан узоқлашдингизми, сизни қалб йўлингизга қайтариш учун муаммолар,касалликларомадсизликлар берилаверади.
Хаммаси сиз ўзингизга қайтишингиз учун!!!
Айтинг энди, бу аслида Севги эмасми?
Севги!

https://t.me/sinovlarihayot
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР

1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
2. Тишларингизни тоза тутинг.
3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.
10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
12. Уйқуси қочган одам асал яласин.
13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

T.me/sinovlarihayot