🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
709 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ

Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
#Тафаккур #Қуръон_фазилатлари

Қалб хотиржамлиги нимада?

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра, сафарим чўзилиб кетди. Мана, келганимга ҳам тўққиз ойдан ошиб қолди. Шаҳарнинг кенг ва ёруғ кўчаларидан бирида юриб боряпман-у, аммо хаёлим уйимда, ёлғиз қолган қизларимда. Улардан хавотирланиб: «Уларга бирор нарса бўлдимикин?», «Соғ-омон юришганмикин?» − дея ўйлаб кетяпман. Шу пайт хаёлимни бир фикр чулғаб олди: «Эй Абдуллоҳ! Бу нимаси? Агар қизларинг учун қайғурадиган акалари ёки ҳимоя қиладиган боболари бўлганида, хавотирланармидинг? Йўқ, хавотир олмас эдинг, ҳатто ўйламасдинг ҳам. Шундай экан, уларни ҳимоя қилувчи Зот Аллоҳ таоло бўлса-ю, сен нега қайғурасан!

Қандай хавотир олишинг мумкин?!» Агар мен ҳозир уларнинг ёнида бўлганимда, бордию, Аллоҳ таоло уларнинг тақдирига қандайдир мусибатни битиб қўйган бўлса, мен нима қила олардим? Буларни ўйлаб борар эканман, ич-ичимдан қандайдир хотиржамликни ҳис қила бошладим…

Кутилмаганда бошимга бир ташвиш тушиб қолди. Кейин ундан халос бўлиш йўлларини излай бошладим. Шундай бўлса-да, эртага нима бўлар экан? − деб қўрқардим. Кейин: «Шунчалик нодон бўламанми?! Ишларимни ўзим бошқара оламан, ғам-ташвишларни елкамда кўтара оламан, деб ўйлаяпманми?! Ахир, гўдаклигимда, худди ёстиқ каби ерга ташлаб қўйилган пайтимда, ким мени асраган?! Ўшанда ҳеч нарсага тушунмас, гапира олмас эдим.

Агар бир чаён олдимга ўрмалаб келса ё бирор чивин атрофимда учиб юрса, ҳатто ўзимни ҳимоя қила олмаганман-ку! Ўшанда ҳам ўз ишларимни ўзим бошқарганманми?! Ундан олдин-чи, ким мени асраган? Буларнинг барчасини қилишга Қодир бўлган Зот энди мени ташлаб қўяр эканми?!» деб ўйладим.

Хаёлимдан шундай фикрлар ўтаркан, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Тунда эса хотиржам уйқуга кетдим…

Хотиржамликнинг калити, иймон ҳаловатига етиш йўли – бу дуодир. Доимо дуо қилиб, Аллоҳ таолодан каттаю кичик ҳожатингизни сўранг. Дуо қилишнинг ўзи ҳам бир ибодатдир. Бунда сўзамол бўлиш шарт эмас. Энг муҳими қалбнинг тайёрлиги, дуо қилувчининг ихлосли бўлишидир.

Кўпинча, паст овозда айтилган, содда бўлиб кўринган, лекин ихлос билан қилинган дуо инсонлар кўнглини юмшатадиган, ҳамма қойил қоладиган, бироқ тил учида қилинган дуога нисбатан қабул бўлиши осонроқ бўлар экан.

Агар сиз солиҳ инсонларнинг суҳбатидан доимо баҳраманд бўлсангиз, Аллоҳ таоло доимо қалбингизда бўлса ва ҳар доим дуо қилиб юрсангиз, ҳар кечангиз «Лайлатул-қадр» бўлади. Агар сиз бунда нафснинг роҳати, руҳнинг ҳаловатидан бошқа нарсага эриша олмасангиз ҳам, майли, шунинг ўзи ҳам етарли. Бу орқали сиз Охират саодати, Ҳақ таолонинг розилигига эришасиз-у, нега етарли бўлмасин?!

Али Тантовийнинг «Роваиъут-Тантовий» китобидан
Ҳамидуллоҳ Нажмиддинов таржимаси

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
БИР ГРАМ ВИРУС #тафаккур

❗️Дунёдаги бор коронавирусни йиғсак у БИР ГРАМ чиқади.

Бир грам вирус 420 миллион тонна одамни уйига қамади.

Бир грам вирус азон қатламини ўнглади.

Бир грам вирус бир миллиард тонна нефтни омборда сақлади.

Бир грам вирус 20 триллион доллар маблағни битирди.

Бир грам вирус 45 жойдаги урушни тўхтатди.

Бир грам вирус 100 миллион инсонни ишсиз қолдирди.

Бир грам вирус мингларча компанияларни инқирозга тутди.

Бир грам вирус ҳавонинг 75%ини тозалади.

Бир грам вирус ишлаб чиқариш ва сарф-харажатни қуйи босқичга туширди.

Бир грам вирус бутун давлатларнинг чегарасини ёпди.

Бир грам вирус бутун биржаларни остин устун қилди.

Бир грам вирус сайёрани қизилга бўяди.

Бир грам вирус барча технологияни енгди.

Бир грам вирус милиардлаб инсонларнинг оғзини ёпди.

Бир грам вирус барча инсонларни тенглаштирди.

Бир грам вирус етти миллиард инсонни шошириб қўйди.

Лекин келинг, кўрингки ОДАМ БОЛАСИ БИР ГРАМ ҲАМ АҚЛЛАНМАДИ...
Намозга қандай ошиқ бўламиз?

- Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани хақида хеч ўйлаб кўрганмизми?!

- Тахорат қилаётганда, подшохларнинг подшохи билан юзма-юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намозни бошлаётиб, такбири тахримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот - Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намозда Фотиха сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос сухбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?!

- Намоздаги харакатларда, Аллохдан бошқа хеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар хақида ўйлаб кўрганмизми?!

- Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?!

- Намоз охирида салом берганда Аллох билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу-шавқдан куйиб ёнганмизми?!

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
T.me/sinovlarihayot

Россияда Яндекс такси компаниясида ишлайдиган бир қариндошим хат ёзибди.
Айтадики, компания ҳайдовчиларга жуда қаттиқ туради, мижозга эшик очиб, табассум қилиш шарт қилинмаса-да, шундай қилганга қўшимча балл ҳисобланади. Буларда назорат, ҳисоб –китоб ўта кучли. Ишимни йўқотмай деган одам мижозлар олдида ҳатто қулоғини хам ортиқча қимирлата олмайди. Агар одам ота-онасининг айтганига "Яндекс" бошқарувчисига қулоқ солгандай итоат қилса, дуонинг тагида қолиб кетади.
Агар Аллоҳнинг айтганига "Яндекс" қоидасига ўхшаб амал қилса, жаннати бўлиб кетади –дейди...

Гаплашиб бўлиб, қорнимиз учун шу қадар амал қиламиз, жонимиз учун ҳам бирор қисмичалик амал қилдикми, деб, сизга ҳам илиндим...

Салим Айюбий

T.me/sinovlarihayot
​​​​#тафаккур
Узоқлашмоқ керак, Унга яқинлашмоқ учун

- Кимга?
- Мени севганга-да...

Айтади-да: "Сайтларга, бошқа дўстларингга кўп вақтингни ажратасан, нега Мендан вақтингни қизғонасан?
Нега учрашувга гоҳида ўз вақтида келмайсан?
Мени яхши кўришингни айтасан-ку, нега яхши кўрганингни айтганини ўз вақтида бажаришга киришмайсан?
Сенга гапиришни истасам-у, вақт ажратсам-у, нега вақтингни бошқаларга сарф этасан?" - дегандек бўлади.😔

Уни ўйласам, Унга кўп вақт ажратмаганим учун қалбим оғринади.
Йиғлагим келади негадир...
Менга жуда яқин бўлса ҳам соғиниб кетавераман...
Кейин ўзимни койишга тушаман.
Нега Унга кўпроқ вақт ажратмаяпман!?
Нега чалғиб қоляпман!?
Нега Уни айтганларини Ўзи хоҳлагандек бажармаяпман!?
Нима тўсқинлик қиляпти?
Нега У берган нарсаларга раҳматни кўп айтмаяпман?
Деган саволлар айнала бошлайди.
Сўнг, жавоб топишга киришаман.

Барчасига ўзим, ўзим ва яна ўзим айбдорман.😔

Шундай бўлса-да У мени яхши кўради.
Шу ҳолимда ҳам яхши кўришини ўйласам, йиғламай бўлмас...
У менга яхшиликларни соғингани сари, ўзимга-ўзим ёқмай кетаман...
Наҳот, мен айтганини чиройли қилмасам-да, менга яхшиликларини бераверди...
Ўнгланишим учун вақт беряпти, мен эса гоҳи ундан фойдалансам, гоҳи акси бўляпти.
Мен хато қилсам, хатоимни англашда, ўзимни ислоҳ қилишда турли йўлларни рўпаро қилиб қўяди.
Хатоларимни кўрсатгани, билдиргани учун ҳам Уни яхши кўраман.
Кўрсатмаса, англатмаса нима қилардим, билмасман...
Дийдор онлари хатолардан ҳоли бўлган ҳолда юзлашиш насиб этишидан умидворман.
Унга яқинлашиш фақат ва фақат фойда келтиради.
Ундан узоқлашиш азобдан бошқа нарсани бермайди.

- Ким экан у, мен танийманми?

- Албатта-да!
Ўйлайманки, У сизни ҳам севади.

- Вой, ажойиб-ку!

- Оламлар Роббисидан бошқа ким ҳам мени ҳаммадан кўп яхши кўра оларди!? Фақат У.

- Мени эмас, фақат ўзингизни айтманг-да, бизни денг-да.
- Хўп бўлади, бизни .

Ким ҳам Аллоҳдан-да ортиқ бизни яхши кўра олади?
Ким бизни Аллоҳдан-да кучли сева олади?
Ким бизни Аллоҳдан ҳам кўп хурсанд қила олади?
Ким бизга Аллоҳ берадиган кўнгил ҳотиржамлигиданда ортиқ ҳотиржамлик беради?
Ким оз яхшилигингизга кўп қилиб қайтаради?
Ким йиғласангиз, йиғингизни табассумга ўзгартира олади?
Фақат ва фақат У (Аллоҳ)!
Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

🌹🍃
https://t.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг..

Биз Рамазонни қадрини тушиниб етдикми ёки йўқ!?
#тафаккур

ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ

Ҳикоя қишиларича, ёлғон ва ҳақиқат бир куни учрашиб қолишибди. Ёлғон ҳақиқатга дебди:
-Бугунги кун жуда ҳам гўзал!
Ҳақиқат атрофга гумон билан қараб кўзини осмонга тикди. Ҳақиқатдан ҳам гўзал эди. Ҳаво ҳам ажойиб эди. Бугунни ёлғон билан ўтказишга қарор қилди.
Сўнгра ёлғон яна ҳақиқатга деди:
- Қудуқдаги сув ҳам жуда гўзал. Кел сувга тушамиз.
Ҳақиқат ёлғонга иккинчи марта гумон билан боқди ва сувни ушлаб кўрди. Сув жуда ёқимли эди. Улар кийимларини ечиб сувга тушишди.
Шунда ёлғон пайт пойлаб сувдан ирғиб чиқдида, ҳақиқатнинг кийимларини олиб қочиб кетди. Ҳақиқат ҳам сувдан чиқиб ғазабланган ҳолда унинг ортидан югурди. Аммо унга ета олмади. Атрофдаги одамлар ҳақиқатни яланғоч ҳолатда кўриб бечора ҳақиқатдан ғазабланиб ундан юз ўгиришди. Ҳақиқат қаттиқ хижолат бўлганидан сув қарига қайтиб тушди ва ундан қайтиб чиқмади.
Ана ўша кундан бошлаб ёлғон ҳақиқатнинг кийимида оламни кезиб юрибди. Олам уни ҳақиқат деб ўйлаяпти. Инсонлар бир вақтнинг ўзида ҳақиқатни яланғоч кўришдан бош тортишмоқда!

Жуброн Халил Жуброн

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

T.me/sinovlarihayot
​​​​#тафаккур
Узоқлашмоқ керак, Унга яқинлашмоқ учун

- Кимга?
- Мени севганга-да...

Айтади-да: "Сайтларга, бошқа дўстларингга кўп вақтингни ажратасан, нега Мендан вақтингни қизғонасан?
Нега учрашувга гоҳида ўз вақтида келмайсан?
Мени яхши кўришингни айтасан-ку, нега яхши кўрганингни айтганини ўз вақтида бажаришга киришмайсан?
Сенга гапиришни истасам-у, вақт ажратсам-у, нега вақтингни бошқаларга сарф этасан?" - дегандек бўлади.😔

Уни ўйласам, Унга кўп вақт ажратмаганим учун қалбим оғринади.
Йиғлагим келади негадир...
Менга жуда яқин бўлса ҳам соғиниб кетавераман...
Кейин ўзимни койишга тушаман.
Нега Унга кўпроқ вақт ажратмаяпман!?
Нега чалғиб қоляпман!?
Нега Уни айтганларини Ўзи хоҳлагандек бажармаяпман!?
Нима тўсқинлик қиляпти?
Нега У берган нарсаларга раҳматни кўп айтмаяпман?
Деган саволлар айнала бошлайди.
Сўнг, жавоб топишга киришаман.

Барчасига ўзим, ўзим ва яна ўзим айбдорман.😔

Шундай бўлса-да У мени яхши кўради.
Шу ҳолимда ҳам яхши кўришини ўйласам, йиғламай бўлмас...
У менга яхшиликларни соғингани сари, ўзимга-ўзим ёқмай кетаман...
Наҳот, мен айтганини чиройли қилмасам-да, менга яхшиликларини бераверди...
Ўнгланишим учун вақт беряпти, мен эса гоҳи ундан фойдалансам, гоҳи акси бўляпти.
Мен хато қилсам, хатоимни англашда, ўзимни ислоҳ қилишда турли йўлларни рўпаро қилиб қўяди.
Хатоларимни кўрсатгани, билдиргани учун ҳам Уни яхши кўраман.
Кўрсатмаса, англатмаса нима қилардим, билмасман...
Дийдор онлари хатолардан ҳоли бўлган ҳолда юзлашиш насиб этишидан умидворман.
Унга яқинлашиш фақат ва фақат фойда келтиради.
Ундан узоқлашиш азобдан бошқа нарсани бермайди.

- Ким экан у, мен танийманми?

- Албатта-да!
Ўйлайманки, У сизни ҳам севади.

- Вой, ажойиб-ку!

- Оламлар Роббисидан бошқа ким ҳам мени ҳаммадан кўп яхши кўра оларди!? Фақат У.

- Мени эмас, фақат ўзингизни айтманг-да, бизни денг-да.
- Хўп бўлади, бизни .

Ким ҳам Аллоҳдан-да ортиқ бизни яхши кўра олади?
Ким бизни Аллоҳдан-да кучли сева олади?
Ким бизни Аллоҳдан ҳам кўп хурсанд қила олади?
Ким бизга Аллоҳ берадиган кўнгил ҳотиржамлигиданда ортиқ ҳотиржамлик беради?
Ким оз яхшилигингизга кўп қилиб қайтаради?
Ким йиғласангиз, йиғингизни табассумга ўзгартира олади?
Фақат ва фақат У (Аллоҳ)!
Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ🔻

https://t.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг

Aтрофдагиларни заҳарламанг

🎤 Икром Шариф

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур_қилинг

Борларида қадрига етмаймиз...

Бошқаларга ҳам улашинг

T.me/sinovlarihayot