Эрининг иккинчи аёли борлигини билиб қолди ва сабр қилди.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Сифатус софва" деган китобларида қуйидаги қиссани келтирадилар.
Бағдодда кийимлар билан савдо қиладиган бой бир савдогар бор эди. Бир куни дўконига ёшроқ аёл келди, савдогар билан савдолашиб турганда юзи очилиб қолди. Савдогар кўрган заҳоти ҳайратга тушди: “Валлоҳи, лол қолдим!” – деди.
Ёш аёл айтди:
“Ўзи мен бирор нарса харид қилмоқчи эмасдим. Анчадан бери бир киши қалбимни ўртайди, унга хотин бўлишни хоҳлайман. Лекин айтишга ҳаё қилиб юрибман”.
“Мен айтишим мумкин унга, ким экан у?” – деди савдогар.
Ёш аёл: “У – сизсиз!” – деди.
Савдогар:
“Мен уйланганман, хотиним амакимнинг қизи бўлади. Бир фарзандим ҳам бор”.
Ёш аёл айтди:
“Менинг уйим ва молу мулким бор, ҳафтада икки бор келиб турсангиз, етади”.
Савдогар рози бўлиб, унга уйланди. Ҳафтада икки кун унинг уйида қоладиган бўлди.
Хотинига: “Баъзи дўстларим илтимос қилди, ўшанинг уйида тонг оттирдик”, деб юрди.
Савдогар хотини сиқилмасин, деб яна бир аёлга уйланганини айтмаган эди. Ойлар ўтиб савдогарнинг хотини эридан шубҳалана бошлади. Жорияни ишга солди. Эри дўконга кетар экан, ортидан яширинча эрини кузатишни, қаерга борса, изидан боришга буюрди. Жория бекаси айтгандек қилди. Савдогар кун қайтгач, ёш аёлининг уйига борди. Жория уни кузатиб келди ва савдогар кириб кетган уйни кўрди.
Ўша уйнинг қўшнисидан “Бу уй кимнинг уйи?” – деб сўради. Ёш бир аёлнинг уйи, у яқин ойлар ичида бир савдогарга турмушга чиққани ҳақидаги жавобни олди. Жория келиб, барча кўрган ва эшитганини бекаси айтиб берди. Бекаси жориядан буларни ҳеч кимга айтмаслигини тайинлади. Ўзи ҳам ўзини ҳеч нарсадан хабари йўқдек тутди. Шу ҳолда бир йил ўтиб савдогар вафот этиб қолди ва ўзидан саккиз минг динор мерос қолдирди.
Савдогарнинг хотини илмли аёл эди. Мерос тақсимини биларди, шунга кўра еттиминг динорни ўғлига, минг динорни эса иккига бўлди ва бир қисмини ўзига олди. Иккинчи қисмини халтага солиб жорияга берди ва айтдики: “Буни ўша уйга олиб бор ва унга: “Хожам вафот этди, қолдирган меросидан сизнинг улушингизни бекам бериб юборди деб буни ташлаб кел!”
Жория борди ва ёш аёлнинг уйига кириб, бекаси айтгандек қилди. Ёш аёл йиғлади... Ва айтдики: “Бекангизга мендан салом айтинг ва яна шуни айтингки савдогар мени талоқ қилиб кетганди. Бу меросни олишга менинг ҳаққим йўқ, буни бекангизга қайтариб беринг” – деди. Жория беш юз динор солинган халта билан бекасининг уйига қайтди.
Азиз ўқувчи!
Билмадим бу икки аёлнинг қай бирининг иши ажиброқ. Биринчининг зукколиги, эрига бўлган ҳурмати, тақвоси, мусибатда турганда ҳам адолатга кўра иш қилишими ёки иккинчисининг мероснинг саккиздан бирига ҳақли бўла туриб, уни олмаганими? Чунки савдогар уни талоқ қилмаган эди. У халтадаги динор уники эди. Аммо у ҳам биринчининг олийжаноблигидан қолишмайдиган бир жўмардлик қилган эди.
Араб тилидан Абдулатиф қори Атаханов таржимаси.
T.me/sinovlarihayot

Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Муғийра ибн Шўъба уйланиш ниятида бир аёлга совчи қўйди. Билса, у аёлга бошқа бир йигит ҳам совчи қўйган экан.
Икки кишидан баробар таклиф олган аёл уларни кўриб суҳбатлашиб кўрмоқчи эканини, истасалар, ҳар иккииси бирга келишини айтди.
Муғийра ва нариги йигит бирга келдилар, қизга кўринадиган ҳолатда ўтириб жойлашдилар. Муғийра қараса, бирга келган совчи келишган йигит экан. Аёл уни ёқтириб қолиши эҳтимолини катта баҳолаб, йигитни саволга тутди:
— Кўз тегмасин, Аллоҳ таоло сени кўркам яратибди. Яна бошқа ниманг бор? Ўзинг ҳақингда гапирчи.
Йигит ўзининг табиати ва қобилиятлари ҳақида бироз гапирди. Муғийра энди савол услубини ўзгартирди, нозик тарафдан савол берди:
— Ҳисоб-китобга қандайсан? Мол-мулкингни қандай тасарруф қиласан? — деб сўради.
— Бир сўмимни ерда қолдирмайман — деди йигит — бир тийинни ҳам ҳисоб-китоб қиламан, ўйлаб сарфлайман.
Муғийра шу жойида гап олди:
— Мен эса ҳамёнимни ҳам кўтариб юрмайман, уйда қолади. Уйдагилар истаганича олиб ишлатаверади. Қанча олиб ишлатишларини билмайман ҳам, ишим ҳам йўқ..
Бу гапни эшитган аёл:
— Худо ҳаққи, бир тийингача ҳисоб китоб қиладиган йигитдан кўра берганини санамайдиган одамга текканим яхши — деб Муғийрага тегишга рози бўлди.
Икром Шариф таржимаси.
Бунақаси олдиндан бўлган. Аёлларни маломат қилмаймиз..)))

БУ ЕР ДУНЁ, БУНДА РОҲАТ ЙЎҚ
«Аллоҳ яратмаган нарсани дунёдан изламанг», дейди бир ориф зот. «Аллоҳ нимани яратмаган?» дейишса, «роҳатни», деб жавоб берибди. Ҳа, шундай, бу дунёда роҳат изламанг, тополмайсиз. Бу ерда ҳеч нарса боқий эмас. Роҳат ичига беҳузурлик, завқ ичига алам киради. Бу беқарор дунёда роҳат истаган нима қилиши керак? Ҳаяжонли ва ҳаракатчан қилиб яратилган инсонларнинг роҳати - меҳнат ва ҳаракат қилишда. Ғайрат, ғайрат ва яна ғайрат. Ҳеч бўш турмасдан ишлаш, бирор дақиқа ғафлатга тушмай ҳаракатда бўлиш керак. Инсон бўла олиш, инсон бўлиб қола билиш, инсонга ярашмаган ҳолатларга тушмаслик учун тинимсиз ҳаракат қилиш керак. Бунинг бошқа йўли йўқ, ғолибо. Чунки инсонмиз. Роҳат ва имконларни кўрганда, келажакни унутишимиз мумкин.
Банда ансорлардек бўлиши керак. Шунда сурув-сурув қўйлар, туя-сигирлар, сандиқ-сандиқ жавоҳирлар унинг асосий истаги бўлмайди. Дунёда ансорлар ва муҳожирлар каби яшаш керак. Аллоҳ ҳар нарсани ҳикмат билан яратган экан, ярим йўлда қолганлар, охиратни унутиб дунёга майл боғлаганларнинг ҳам шу юришида бир ҳикмат бўлса керак.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.

📝Солиҳа аёл илтижоси туфайли ҳидоят топган Олим.
Кунларнинг бирида тун ярмидан ошиб қолган пайтда ишдан уйга қайтдим. Бу вақт ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Роббингиз дунё осмонига тушиб, дуо қилувчилар борми, дуоларини қабул қилсам”, деб айтилган.
Уйга кириб дам олиш хонасидан аёлимни топа олмадим. Бошқа хоналарни қараб чиқдим. Шу пайт қулоғимга авваллари эшитмаганим – жуда ҳам гўзал тиловат эшитилди. Ўша томонга қараб юрдим. Не кўз билан кўрайки, уйнинг қоронғу бир четида аёлим икки қўлини кўтарган ҳолатда дуолар қилар эди. Яқин бориб, қулоқ солдим.
Ё Аллоҳ! У ўзидан олдин мени дуо қилар, Ўзининг ҳожатларидан олдин менинг ҳожатларимни сўрарди. Унга бир муддат табассум билан термилиб, сўнгра йиғлаб юбордим. Аёлимнинг кўз ёш тўкиб, ихлос билан менинг ҳаққимга қилаётган дуолари ички ҳиссиётларим ва қалбимда ўтган аламли дамларимни ҳамда Роббимнинг тоатида беэътибор бўлиб, унга осийлик қилган соатларимни эслатди. Аёлим кўзда ёш билан мени ҳидоятга бошлашини Аллоҳ таолодан қайта-қайта сўрарди. Унинг оҳ уриб қилаётган дуо-илтижолари музлаб қолган қалбимнинг туб-тубигача етиб борган, ичимдан нимадир отилиб чиқмоқчи бўлаётгандек эди гўё. Ўз ҳолатимга ачиниб кетдим. Аллоҳ раҳм қилсин менинг ҳолимга. Шунча кунларни осийлик ила ўтказиб, қалбим бир зум бўлсада Аллоҳнинг зикри ила ором олмаганини ич-ичимдан ҳис қилдим. Кўзларимдан оқаётган ёшларни артдим, икки қўлимни дуога очиб, Роббим мени ҳидоятга бошла деб қалбан илтижо қилдим.
Беихтиёр ўзимни сарҳисоб қила бошладим. Мана неча ойдирки, уйимни саранжом-саришта тутадиган, кундузи истаган нарсамни муҳайё қиладиган, тунда уйда ёлғиз ташлаб кетиб, фисқу фужур ишларим билан алламаҳалда уйга қайтганимда жойнамоз устида Аллоҳдан мени ҳидоят қилишни сўрайдиган солиҳа аёлим борлигини унутган эканман.
Қалбимда ўзгача ҳис сеза бошладим. Гўё қалбим икки нарса орасида тинмай курашаётган эди. Бири аввал қилиб юрган гуноҳ ишларимга чорлов бўлса, иккинчиси ҳозиргина Аллоҳнинг муҳаббати ила топган ҳаловатим эди. Икки тиззамни қучиб ўтирарканман, кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Гўё қалбимдаги бор фисқу фасодлар кўз ёшларим орқали тўкилиб тушаётгандек эди. Аёлимга назар ташлаб, қалбимга озор бермаслик учун бунча дард аламларни сездирмай сабр қилиб, бор ғам-ғуссаларини тунда Аллоҳнинг ўзига арз қилиши сўқир кўзларимни очди. Уйга келганимда очиқ чеҳра билан кутиб оладиган, хонадонимни бахт-саодатга тўлдирадиган, ишга ҳам таббассум билан кузатиб, эшикни ёпиши билан жойнамоз устида қалбидаги оҳу-нолалари ила Аллоҳдан мени ҳидоятга бошлашини илтижо қилиб сўрайдиган солиҳа аёлим экан.
Ҳозиргина топганим – қалбим ҳаловатидан ҳузурланиб турганимда ногаҳон муаззиннинг “Намозга шошилинг! Нажотга шошилинг!” деган нидоси қулоқларим остида жаранглади. Ҳеч бир иккиланишсиз ўрнимдан туриб таҳорат олиб, масжидга отландим. Шу куни бомдод намозини ўзгача туйғу, завқ-шавқ билан адо этдим-ки, ҳатто ҳаётимда биринчи маротаба намоз ўқиётгандек ҳис қилдим ўзимни. Гўё тонг отиб, у билан янги бир руҳ, янги бир нафс пайдо бўлгандек эди.
Аллоҳга шукрлар бўлсин! Аёлимнинг таънаю танбеҳлари билан эмас, балки солиҳа аёлларга хос амалий ҳаракати ила қилган ишларимга пушаймон бўлиб, тавба қилиб, Роббимга юзландим. Аёлимга нисбатан меҳр-муҳаббатим аввалгига нисбатан жуда ҳам юксак даражага кўтарилди.
Орадан анча йиллар ўтиб, ушбу солиҳа аёл эрини илм-маърифатга тинмай ундаши натижасида унинг жуфти ҳалоли Мадинадаги энг катта олимлардан бирига айланди. Олимдан ҳидоятга келишларига нима сабаб бўлгани сўралса, фахр билан: “Менинг ҳидоятга келишимга солиҳа аёлим сабабчи бўлган”, деб айтар эди.

✒️Адолат...
Судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
- Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
- Ҳа!
- Нега ўғирлик қилдинг?
- Муҳтожликдан!
- Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
- Пулим йўқ!
- Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
- Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
- Сен ишламайсанми?
- Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!

БАҒРИТОШЛИК
Маҳалла раиси ва у эргаштириб келган фаолларнинг шунча гапи ҳавога учгандек эди.
− Бу ҳовлида менинг ҳам ҳаққим бор, – ака улар айтган гапларнинг барига қўрслик билан шу жавобни қайтарди.
− Кўчиб чиққанингда уканг ёнингда биргалашди. Оиласидан орттирса яна ёрдамлашар.
Қария тоғасининг гапига жавоб бўлмади.
Ука бошини хам қилган, гапирмасди.
− Ниятинг ҳовлини сотиб, пулини иккига бўлишми? – Оқсоқоллардан бири чидолмай сўз қотди.
– Укангнинг бешта боласи − сенинг жигарларинг.
Уканинг ҳамон ердан кўз узмаганини айтмаса, ўтирганларнинг акага қадалган нигоҳларидан ўт сачрарди.
Сукунатни уканинг илтижоси бузди.
− Майли, ака, келиб шу ҳовлида яшанг. Мен бирор ерга кўчарман. Ота-онамизнинг чироғи ўчмасин.
Бу гап келишмовчиликни бартараф этишга келганлар кўнглида укага нисбатан ачиниш, акага нисбатан ғазаб туйғусини янада оширган бўлсада, барчасининг хаёлига бир фикр келганди:
«Ака ҳеч қачон данғиллама иморатини ташлаб бу ҳовлига келмайди. Болаларидан бирини кўчирай деса... Худо уни фарзанддан ҳам қисган»
Хуршид Нуруллаев

Эй ислом қизи...
1)Уй ишларини қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдур.
2 )ерда ётган ниманики бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг, у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади эсингизда тутинг.
3) уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдур.
4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.
5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.
6 ) туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.
7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яьни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидур.
8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг туплаган ахлатларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.
9) овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг ,,кавсар, иҳлос" сураларини айтиб қилинг.
Солиҳам бизга фаросат берилган
Фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ!

— Ҳали-бери бормайди, қишни бизникида ўтказади демадингизми? — деди жиян-келин.
— Дедим! Катта ҳовлида қишда қийналади, бизники «дом», ҳамма шароит ичида дедим.
— Бугун ўғлимга айтай, шу зинасига суянчиқ ясатсин... Қарияпман шекилли, тушиб-чиқишга қийналаяпман, — ўзига-ўзи гапирди кампир хонага аланглаб. Тумбочкаси устида турган чойнак оғзини очиб кўрди, унда икки ой олдин дамланган чой шамалари моғорлаб қолганди. Лаби қуриган кампир тамшаниб ўрнига чўзилди.
Қошлари чимирилган келинга қўрқа-писа нигоҳ ташлаб олган кампир диваннинг бир бурчагига омонатгина чўкди.
Келин қайнонасига чой ҳам узатмасдан дастурхон бошидан турди.
— Шаҳарда зерикмаяпсизми? — сўради ўғил овқатдан бош кўтармай.
Ўғил кулиб юборди.
Ошхонадаги идиш-товоқлар қаттиқроқ тарақлай бошлагач, кампир безовталанди, тезроқ туриш учун шошиб гапирди:
— Шу... болам, тирамоҳ келиши билан суякларим қақшайди-да... Уканг олиб берган мойдори бор эди, шуни суртсам, бироз тинчланарди, бу дард ўлгур. Ўша мойдорини ўзим билан олиб келиш эсимдан чиқибди. Агар...
Ўғли «нима бўлди?» деганча ошхонага шошилганини кўриб, кампир ўзи қўл ҳам урмаган дастурхонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турди.
Эртаси куни ўғлининг гапидан дадилланган кампир бисотидаги энг янги, икки йил олдин кичик келини бозордан олиб берган кўйлагини кийиб ҳовлига чиқди.
Ўғли ва набиралари кетиб бўлишган, ясан-тусан қилган келин ҳам йўлга отланганди.
Қайнонасининг ясаниб чиққанини кўриб, аввал ҳайрон бўлди, кейин сабаби эсига тушиб, истеҳзоли жилмайди:
— Бугун вақтим йўқ сиз билан дўхтирма-дўхтир юришга. Ишхонамда зарур тадбир бор. Иш тартибимни чамалаб кўрай-чи, бўш вақтим бўлса, дўхтирга бориб келамиз, — деди ва пошнасини қарсиллатганча чиқиб кетди.
Муштипар аёл унинг ортидан «Унда дори олакелинг...» деганча қолаверди.
Кампир эртаси куни ўғлининг ишдан келишини кута-кута ухлаб қолди. Ундан кейинги кун ҳам.
Бўғинлари зирқираганига чидолмай оёғини уч-тўрт қават рўмол билан ўраб олган кампир, кафтлари билан тўпиғини босиб-босиб қўяр, машина овози эшитилармикан деб, деразадан тушиб турган айвон чироқларига умид билан қарарди. Хотинига топшириқ берган ўғли эртасига икки ҳафтага командировкага кетаётганини онасига айтмаганди.
Аксига олиб, кузнинг ҳам қовоғи очилмас, булутлар ҳам кампирга қасд қилгандек осмонда айлангани-айланган.
Худонинг унга раҳми келиб, ўша кунларда жияни кўргани келиб қолди.
Кампирга жон киргандек бўлди, оёқлари ҳам оғриқни унутиб, бир пайтлардагидек чаққон ҳаракатланишди. Ажин қоплаган юзи остида кўринмай қолган кўзи ғилт-ғилт ёшга тўлиб тугунчасини кўтариб чиқди.
Жиян–келин уни қучоқ очиб кутиб олди. У ҳам ишларди, лекин холасини ўтқизгани жой тополмай парвона бўларди.
Оғриқ бўш келавермагач, кампир секингина жиянига: — Мойдорим акангни уйда қолиб кетипти-да...
ҳаял ўтмай, келин кўтариб келган бир пакет дори-дармонни кўриб аёлнинг ичи увишди.
Келин кампирнинг оёғига кунига икки марта малҳам суртар, уч маҳал дори ичишини назорат қилар, бундан ташқари, аллақандай доривор гиёҳлардан оёғига ванна қиларди. Бунақа парваришни умрида кўрмаган кампир хижолат бўларди.
Парво яхшилигидан онаизорга бироз жон кириб, эт олди. Фақат ўн кундан буён на ўғли, на келини хабар олмаганидан жиянларининг олдида хижолат бўларди.
Унинг сиқилаётганини жияни ҳам сезди.
Кампирнинг кўзлари чарақлаб кетгандек бўлди.
Кампир шу куни уйқуга кетгунча «қўнғироқ қилган» ўғлини дуо қилиб ётди.
Жияниникида икки ой қолиб кетган кампир, охирги пайтларда юраги ғаш бўлаётганидан зорланиб, жиянига акангникига олиб бориб қўй деб туриб олди. Кампирни кўндира олмаган жияни кеча уни акасининг ҳовлисига олиб келганди. Ўғли одатдагидек уйда йўқ эди, келин кампирни совуққина кутиб олди. Йўлда чарчаган кампир овқат ҳам емай ухлаб қолди.
Тонг ёришса-да, ҳеч ким нонуштага чақирмагач, секин-аста хонасидан чиқиб, эшик дастасига осилганча туриб қолди.
Айлана шаклида ясалган кенг зинанинг ушлайдиган тутқичи йўқлиги сабаб доим тушиб-чиқишга қийналарди.

ҳозир боши айланиб турган вақтда ундан тушиш кампир учун азобга айланди. У қадам босишга иккиланиб бор-йўғи бешта бўлган поғоналарга қараб ўйланиб қолди. Ундан суянчиқсиз тушиб олишга кўзи етмай, яна хонасига қайтиб кирди.
«Ўғлимнинг иши кўп-да, бўлмаса аллақачон зинага суянчиқ ясаб қўярди», ўйлади кампир ва қуш уйқу устунлик қилиб мизғиди. Бироздан кейин мамнун жилмайди, тушида кичик ўғли билан яшаган кенг, сув сепилган, райҳон ифори таралиб турадиган шинам ҳовлисида яйраб юрарди...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
T.me/sinovlarihayot
«Ўғлимнинг иши кўп-да, бўлмаса аллақачон зинага суянчиқ ясаб қўярди», ўйлади кампир ва қуш уйқу устунлик қилиб мизғиди. Бироздан кейин мамнун жилмайди, тушида кичик ўғли билан яшаган кенг, сув сепилган, райҳон ифори таралиб турадиган шинам ҳовлисида яйраб юрарди...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
T.me/sinovlarihayot
Telegram
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
🌐Teлеграммдаги
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
⏳Xaётий канал.⌛
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤
Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ
Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Килмиш Кидирмиш.
Опажонимни мактабни тамомлаган захоти бувим билан адам маслахатлашиб унаштиришган ойимни каршиликларига этибор хам бермаган чунки кудо тараф адамни узок кариндоши эмуш.У йигит россияга бориб туйга пул ишлаб келаман деганлару россияга йул олган .Чегарага етганларида чегарадан чикармай уни давлат учун хизмат килишга жунатворган .бизда икки йил хизмат килганликлари сабаб опам икки йил кутишга мажбур эдилар.У йигитни исми Шерзод .У хардоим опамга кунгирок килганларида опам йиглардилар булмагур гаплар билан оамни дилини огритардилар мен уз Шерзод булажак поччам булишига карамай ундан нафратланардим опамни куз ешларига арзимаслигини билсамда далда беролмасдим.шу тарика орадан икки йил ути ва нихоят у хизматдан келди .Шу кезда ойимни апиратса килдик ойимга огир кутариш асабилашиш мумкинмасди.куевни хизматдан келганликларини эшитиб ойим жуда хурсанд булди энди туй киламиз дерди.Шерзод кечаси учрашувга келди опам чикиб кетилар мен дарс таерлаетгандим ойим етганди.бир пайт опам куш еши билан уйга кириб келдиларда ойи бир гап айтаман факат сикилманг деди ойим тинчликми нима булди дедилар ва Шерзод кириб келдилар биз котиб колдик ойим етган жойида кандай ахволга тушганини курсангиз эди мен яна бир бор Шерзоддан нафратланиб кетим.Ойимга караб мана кизинг мана оклигинг деб бир кисим буйим (латани) отаордида ортига кайтаетган эди.Ойим тухта болам нима булди биздан нима айб ути дедилар опам эса куйинг бе фойда деб йиглардилар .Шерзод эса булмагур гаплар билан опамга тухмат килдилар .шунда ойимни айтган гаплари агар кизимга тухмат килдинг илойо хотин бетини курмагин деб бакирдилар.у эса эшикни кати епиб чикиб кети.Опамни куриб ойимни куриб аламзада булдим нафратланиб кетиб хато хаетдан нафратландим .Опам энди кандай бош кутариб юраман фотхадан кайтган киз дб пас назарда карайди мени айбим нима деб йигларди унга кушилиб ойим йигларди .Опам канча азоб тортилар йиглади уйга камалволарди кучага чикмасди .кучада эса бундай гаплар тез таркалди хама гийбат киларди мактабга борсам Шерзодни бошка бир кизга унаштирипти орадан ойлар ути Шерзод россияга кетибди туйга пул ишлагани.Опамга жуда куп совчилар кела бошлади .Лекин опамга макул булмасди бир куни шахарчадан совчилар келилар лекин у йигит уйланиб 3 ой яшаган ва ажрашган экан опам бирдан уша йигитга тугмушга чикаман деб колди хамамиз хайрон эдик.лекин бу сафар кунглига карадилар сораб суриштрдик хама мактадилар оиласини хам боллани хам шундай килиб тез орада туй булиб ути хамамиз хурсанд опажоним бахтли эди .Хозир 3 угил 1 кизни онаси маликалардек бахтли яшайдилар олохимдан бу бахти абадий булишини сураб дуо киламиз.Шерзод эса уз гунохига жавоб бераетгандек эди эшитиб батар бул дегим келди лекин товба килдим.Россияга бориб бир рус кизни номусига дегиб 9йил камок жазосини олибди .орадан 9йил утиб кишлокка кайтиб келипти хозир хеч ким кизини Шерзодга раво курмади хали хамон уйлангани йук еши хам 35га чикди менимча онамни гаплари хали хамон эсимда хотин юзини курмагин дегандилар .Опам иккаламиз якинда бир туйда куриб колдик Опамдан кузини узолмай килган ишларидан афсусда эканликлари куриниб турадилар.Бу гапни онамга айтгандим килмиш кидирмиш кизим дедилар.