🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
708 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Муаллиф: Маюсгина( Ойчеҳра)


Айтилган вақтга яқин Ширин уйига қайтди. Ойиси ўзига қараб олишини буюрган бўлсада аслида қандай бўлса ўшандай чиқаман дея ортиқча безанишни ҳам истамади.

-Ойи мен тайёрман. Мен билан ким боради?

-Ҳеч ким бормайди. Таксига манзилни айтасан жуда узоқ эмаску. Кириб борсанг тўқ кўк костюмда бўлади. Қолаверса у сени яхши танийди.

- Бирор кишини қўшиб юборсангиз нима бўларди?

-Бирор кишини қўшиб юбориш у бир биризга ёққан ёқмаганларизни билиш учун ташкил қилинарди. Бу эса аниқ бўлган унаштирувдан олдинги учрашув.


-Ҳаммаси аниқ экан мени боришимдан нима наф?

-Яна шу гапми? Мен сенга кечадан бери нима деб жаврайман. Гапни кўпайтирмада борақол. Биз сенга ёмонликни раво кўрмаймиз.

-Мен кетдим ойи. Яхши ўтиринглар.

-Майли болам. Илоҳим бахтинг бут бўлсин. Қўшганинг билан қўша қаригин. Амийн.

Гулзода опа Ширинни ортидан дуо қилганча қолди.

Ширин кафега кириб боргунча ҳам тинмай ичида Аллоҳдан сўраб борди. Илоҳим йигитга ёқмай. Бу қизга уйланмайман десин дея.

Афсуски тақдирида нима битилган бўлса шу бўлади. Уни ўзгартиришга бандаси ожиз. Кафе эшигидан келган кетганни кузатиб турган Сарвар ўзини интизор айлаган дилбарни кўргани ҳамоно жойидан қўзғалди.

Ширин ўша туғилган кунда Сарварга тузук қуруқ қарамаганди. Шунинг учун эшикдан киргач довдираб қолди. Кейин эса ўзига тикилиб турган йигитни жойидан жилганини кўриб ўша тарафга одимлади.

-Келинг Ширин сизни кутаётгандим.

-Ассалому алейкум.

-Ваалаекум салом. Яхши келдизми? Уйдагилар яхшиларми?


-Рахмат яхши.

Ширин гапиришни хоҳламагани сабаб ҳам ортиқча мулозамат қилиб ўтирмади.

-Ўтиринг марҳамат. Йигит қизга стулни кўрсатиб ўтиришга таклиф қилди. Аслида Сарварни ҳам ҳаяжон босаётганди. Тушларида ҳам кўришга улгурган бу париваш энди қаршисида турибди. Яқинда ўзига ёр бўлади. Бутун умрга ёстиқдоши бўлади.

-Нима буюртма берамиз? Менюдан танланг.

-Ўзингизга бирор нима айтаверинг мени қорним тўқ.


- Сиз ҳам ишдан чиқиб келяпсиз, мен ҳам овқатланмагандим сиз билан таомланамиз дея.

- Сиз бемалол танлайверинг мени иштаҳам йўқ.

Ширин йигитга гапирардию аммо нигоҳларини кафени ичини томоша қиларди. Сарварга қарамасликка ҳаракат қиларди.

Сарвар қиздан садо чиқавермагач ахийри ўзи икковлари учун бам танлаб буюртма беришга мажбур бўлди.

-Энди танишиб олсак. Мени исмжм Сарвар 24 ёшдаман. Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Аслида институтни тугатганимдан сўнг мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишладим. Аммо қоғоз титкилаб ёзув ёзишни менга чиқармаган экан.

#менгахаётбағишла

-Нега мени танладингиз. Мен сиздан 6 ёш кичик эканман. Ҳали ёш бўлсам. Ўзингизга мосроғидан топсангиз бўлмасмиди?

Ширин сабр косаси тўлиб ичидагини ташқарига чиқарди.

Сарвар ним табассум қилганча қизга жавоб берди. Аслида ҳам у бу саволни кутганди.


-6 ёш бўлса нима қилибди. 10 ёки 15 ёш эмаску. Юракка буйруқ бериб бўлмас экан. На илож.


- Сиздан битта нарса илтимос қилсам майлими?

-Майлию лекин унаштирувни қайтариш ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Қолаверса мен қаршингизда турибман столнинг устида эмас. Кейин одамхўр эмасман менга қарасангиз еб қўядиган.


- Хўп айтадиган гапимни айтмасам ҳам бўлар экан. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди.

-Тўғри ана шундай ақлли қиз бўлиб юринг доим. Айтишадию тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди деб.

-Энди турсак ҳам бўлаверар?

-Ҳали келганингизга ўттиз дақиқа ҳам бўлмай кетаман дейсизми?

-Гаплашадиган гапнинг ўзи йўқ. Мен энди уйга борсам. Уйда ҳам анчагина ишларим кутиб турибди.


- Майли зоримиз бор-у зўримиз йўқ. Сизни ўзим ташлаб қўяман.


-Йўқ рахмат ўзим етиб оламан.

Ширин чаққонлик билан ўзрнидан турдида сумкасини олиб хайр маъзурни ҳам насия қилганча кафедан тез тез одимлаб чиқиб кетди.

Унинг ортидан кассага пулни тўлаб чиққан Сарвар Ширинни бир зумда топа олмади.

- Ҳали жуда ёшда. Ўзимга ўргатиб оламан.

****


Айвонда газета ўқиб ўтирган Гулзода опа қизининг дарров келганига ажабланди.

- Тинчликми тез қайтдинг?

-Ҳа ойи тинчлик.

-Бунча тез қайтдинг?

-Нимани ҳам гаплашардим. Келавердим.
T.me/sinovlarihayot
-Сен яна бир балоларни бошлаб келган бўлма.

-Кўнглингиз хотиржам бўлсин. Ортиқча гап гапирганим йўқ.
Эртага ҳаёти қанақа бўлади худо билади. Мени жавобим шу. Агар шунга ҳам қарамай яна ўз билганингдан қолмасанг ўзинг биласан. Қизим ни кўзидан бир томчи ёш оққанини кўрсам сени икки дунёда ҳам кечирмайман. Ўзинг яхши биласанки эрини розилигини олмаган аёл жаннатга кирмайди. Шунга қараб ишингни қилавер. Энди эса бориб кийимларимни тайёрла мени бир жойга меҳмонга айтишган.

-Хўп сиз нима десангиз шу.

Лекин совчилар рад жавобини олгач ҳам тинчиб кетмади.

Бой оиланинг тарбияли бўлган ўғли Сарвар аммасини қизи Ҳилолани туғилган кунига бордию у ердаги пари Ширинни кўриб оромони йўқотди. Ўша кундан бошлаб уни ўйламай туролмайди. Қизга бир икки гап ташлаб кўрди ҳамки қиз унга деярли жавоб қайтармади.
T.me/sinovlarihayot
Сарвар Ширинни жуда кўп кузатди. Сўраб суриштирди. У ҳақида эшитгани фақат мақтов бўлди. Ширин ҳақида онасига айтганида онаси Дилфуза опа дарров қайнсинглиси Гулсумга сим қоқди.

-Ало Гулсумхон яхшимисиз?

-Ассалому алейкум келинoйи яхшимисиз? Уй ичилар тинчми? Акам жиянлар тузукми?
-Рахмат ҳаммалари яхши. Мақсадга ўта қолай. Ҳилолани Ширин деган дугонаси борми?

Давоми бор.

#менгахаётбағишла
-Ойи ортиқчалик қиляпманми?

- Сени жуда кўп талтайтириб юборибмиз. Сен катталарга қандай муомалада бўлишни ҳам билмайсан.
Шундай дея Гулзода опа қизининг хонасини тарк этди.


Ширин жуда ҳам тушкун аҳволда қолганди. Уни бир олам орзулари бор эди. Ўтган йили отаси ўқитаман дейишига қарамай ўқишдан воз кечди. Акасини тўйини қиламан деб турган вақтларида уни контрактга ўқитиш осон бўлмасди. Катта акаси ҳам эндигина янги ҳовли қилиб чиққан, уни ҳам анчагина кам кўсти бор. Шуларни била туриб ҳам ўқийман дейиш бу ҳеч ҳам Ширинга ўхшаганларни қўлидан келадиган иш эмас.

Энди эса нима бўлган тақдирда ҳам ўқисам бўлар экан дея ўзини ўзи койиб ўтирибди. Қаердан ҳам ўша туғилган кунга борди. Сарварни кўрмаганда ҳаммаси яхши эди. Қанчадан қанча совчиларни қайтара олганди. Лекин Сарварга келганда ойисини ўзига қарши чиқишини сира ҳам кутмаганди.  Ширинни жуда ҳам эрка ўстиришган бўлсада у бетгачопар қиз эмас. Ота онаси билан эркин гаплаша олади. Аммо бу дегани уларга қарши чиқади дегани эмас. Агар отаси ҳам рози бўладиган бўлса уларни қарорларини қабул қилишдан бошқа чораси йўқ.

Ширин жуда ҳам кўклаб китоблар ўқиган. Мутолаа унинг жону дили. Ўша китобларда ёзилган севги қиссаларини ўқиб ўзининг ҳам тилларда достон бўладиган, ҳамма ҳавас қиладиган муҳаббати бўлишини орзу қилади. Ўзининг идеалидаги инсонни кутади. Ота онаси ҳам севишиб турмуш қуришган. Онаси отасидан нақд 6 ёш кичкина.

Онаси нонвойнинг қизи бўлган. Маҳмуд ака эса ҳарбий ҳизматдан қайтгач нон олишга борганда нонвойхонага отасининг уйда қолиб кетган кийимини келтириб берган Гулзодани кўрадию унга ошиқ бўлиб қолади. Гулзода ўшанда 17 ёшда эди. Қанча севги изҳорларию хатлар ила Гулзоданинг кўнглини забт этган Маҳмуд бир йилни ичида уни тўй томоша билан уйига олиб кетганди. Эҳҳе уларга кўпчилик қарши бўлган.  Лекин улар севгиларига содиқ қолоб курашиб бахтга етишишган. Ширин ҳам ота онаси сингари бир бирига меҳр муҳаббат билан боқувчи, оилада биргаликда бамаслаҳат қарор чиқарувчи ўзаро ҳурмат ҳукм сурган оиласи бўлишини чиндан дилдан хоҳлайди.

Энди эса уларни баридан воз кечади. Тақдирида нима бўлса барчасига кўнади.


****

-Қизим бугун эртароқ кел.

Гулзода опа тикувчилик цехига отланаётган қизига вап қотди.

-Нега ойи.

-Сарваржон билан учрашув бор.

-Ойи барибир розисизларку шу учрашувни нима кераги бор.

-Гапни кўпайтирма. Соат 14:00 да Сарвар сени "Гулим" кафесида кутади.

-Хўп ойи. Сиз нима десангиз шу.
Давоми бор

#менгахаётбағишла

#маюсгина

T.me/sinovlarihayot
#менгахаётбағишла

-Нега мени танладингиз. Мен сиздан 6 ёш кичик эканман. Ҳали ёш бўлсам. Ўзингизга мосроғидан топсангиз бўлмасмиди?

Ширин сабр косаси тўлиб ичидагини ташқарига чиқарди.

Сарвар ним табассум қилганча қизга жавоб берди. Аслида ҳам у бу саволни кутганди.


-6 ёш бўлса нима қилибди. 10 ёки 15 ёш эмаску. Юракка буйруқ бериб бўлмас экан. На илож.


- Сиздан битта нарса илтимос қилсам майлими?

-Майлию лекин унаштирувни қайтариш ҳақида гап бўлиши мумкинмас. Қолаверса мен қаршингизда турибман столнинг устида эмас. Кейин одамхўр эмасман менга қарасангиз еб қўядиган.


- Хўп айтадиган гапимни айтмасам ҳам бўлар экан. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди.

-Тўғри ана шундай ақлли қиз бўлиб юринг доим. Айтишадию тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди деб.

-Энди турсак ҳам бўлаверар?

-Ҳали келганингизга ўттиз дақиқа ҳам бўлмай кетаман дейсизми?

-Гаплашадиган гапнинг ўзи йўқ. Мен энди уйга борсам. Уйда ҳам анчагина ишларим кутиб турибди.


- Майли зоримиз бор-у зўримиз йўқ. Сизни ўзим ташлаб қўяман.


-Йўқ рахмат ўзим етиб оламан.

Ширин чаққонлик билан ўзрнидан турдида сумкасини олиб хайр маъзурни ҳам насия қилганча кафедан тез тез одимлаб чиқиб кетди.

Унинг ортидан кассага пулни тўлаб чиққан Сарвар Ширинни бир зумда топа олмади.

- Ҳали жуда ёшда. Ўзимга ўргатиб оламан.

****
T.me/sinovlarihayot

Айвонда газета ўқиб ўтирган Гулзода опа қизининг дарров келганига ажабланди.

- Тинчликми тез қайтдинг?

-Ҳа ойи тинчлик.

-Бунча тез қайтдинг?

-Нимани ҳам гаплашардим. Келавердим.
Мана энди кўнгли тўқ. Сарвари ҳам кўнглидагига уйланди. Севганига бу чидаб бўлмас феълини кўрсатмаса бошқа муаммо бўлмайди. Айтишганидай Ширин қўл оёғи чаққон ҳамма ишга улгурадиган олов келин бўлди. Дилфуза опадан нима овқат қилай деб сўрар айтганини бир зумда тайёрлар эди. Қолган вақтлар хонасида китоб ёки газета ўқиб ўтирар қайнонасини копнгкидан жой олиб улгурганди. Сарвар ҳам доимо қайтишида тўлиб тошиб келар суюклиси учун албатта китоб ёки газета олган бўларди. Ширин туфайли Дилфуза опа ҳам китобхонликка қизиқиб қолди. Энди бўш вақтида дугоналар билан гап сотмай келинидан китоб сўрарди.

****

Ширинни ота уйида эса уй ҳуввилаб қолган. Ўн гапириб бир куладиган, доимо ҳаммага ҳазил қилиб хурсанд қилувчи отасининг ягонаси бўлган Шириннинг йўқлиги ҳар қадамда билинади. Гулзода опа ошкора кўзига ёш олса Маҳмуд ака қизини хонасига кириб йиғлаб оларди. Гулзода опага Маҳмуд ака сен сабаб узатдик энди соғиниб ўтирибман гина ҳам қилиб қўярди. Ишга борса ҳам қўли ишга бормай Ширинни ёшликдаги қилиқларини эслаб ўтирарди.

Энди энди "Қайси ота йиғламайди қиз узатса " деган қўшиқни мағзини чақа бошлаганди. Хотини қизи билан гаплашса эшитиб турардию лекиб ўзи гаплашолмасди. Биларди қизи билан гаплашса ўпкаси тўлиб кетади. Кейин йиғлаб қизалоғини ҳам йиғлатиши мумкин.

ҚАЙСИ ОТА
T.me/sinovlarihayot
   Мирзо Карим

Аҳли дунё билар эркак бардошини,
Суврати-ю, сийратини ор безатса!
Бир кун бор-ки яширолмас кўз ёшини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Осмонидан учиргандек зуҳросини,
Чаманидан кўчиргандек раъносини,
Бошдан ўтган билар бу сўз маъносини,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Палахмонтош чиқиб қолди, хонаси деб,
Ширмон қизим – орзуларим шонаси деб,
Кўз ёш қилма, уят бўлар, онаси, деб,
Қайси ота йиғламайди қиз узатса!

Бемор бўлсанг беминнатинг – қизинг керак,
Бемеҳрга фақат нону тузинг керак,
Овутмоққа, Мирзо қандай сўзинг керак,
Қайси ота йиғламайди, қиз узатса!




 
давоми бор.

#менгахаётбағишла