🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
742 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.4K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
​​📝 ​​Сохта занжир ёхуд ҳаётнинг аччиқ қасоси!

Узатилганига бир ҳафта хам бўлмаган қизим тонгда йиғлаб қўнғироқ қилди:
- "Онажон! Ойижон (қайнонам) менга айтдиларки, гўёки сиз менга совға қилган занжирингиз тилла эмас, балки арзон тақинчоқ (бижутерия) эмиш. Сиз менга "қимматбахо совға" деб уйдан узатилган куним тақиб қўйган эдингизку. Наҳот мени алдагансиз онажон?"
Гап нимада эканини билмай хайрону лол қолдим. Сўнгра ўзимни қўлга олдиму, бўйнимдаги занжирни ечиб, дўкондан харажат қилиб, ўғлимни қўлига тутқаздим.
- "Тез опангни уйига бориб, уни занжирини ечиб менга олиб кел. Буни тақиб олсин."
Орият ўлимдан кучли. Аммо мен ўзимга савол беришдан тўхтамас эдим. Ахир қизимга тақиб юборган занжирни тилла дўкондан олганман. Қадимги 583 пробали. Нақ 30 гр. Бир неча марта текширтирганман. Қандай қилиб у сохта бижутерий бўлади? Ўғлимни келишини кута бошладим.
Ваниҳоят келди. Не кўз билан кўрайки, ўз қўлларим билан қизимни бўйнига тақиб қўйган занжирим худди ўша, аммо хақиқатдан сохтаси эди.
- "Қандай? Бу не ҳол? Занжир қаерда қандай сохтасига алишиб қолди?"
Саволлар қуйилиб келаверар, аммо жавоб йўқ эди. Дардимни ҳеч кимга айтолмас эдим. Кимга, нима деб айтаман?
Орадан кунлар ўтди. Қизимга аста қўнғироқ қилиб гап олдим.
- "Қизим, келин бўлиб тушганингдан кейин занжирингни бўйнингдан ечганмидинг?"
Бир оз ўйланиб туриб:
- "Ҳа ечганман. Гоҳида кечаси тиллаларимни ечиб, шкатулкага солиб ухлайман. Тонг тақиб оламан. Нега сўраяпсиз?"
- "Хеч ўзим". Тез гапни бошқа мавзуга бурдим.
Қалбимга шубҳа-гумон оралади. Наҳот куёвим тубан ишга қўл урса??
Йўқ,, йўқ... Астағфируллоҳ. Куёвим ундай иш қилмайди.
Лекин занжир алмашган. Қандай? Қаерда?
....Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳамма нарса унут бўлди. Аммо сақлаб қўйган сохта занжирга қарасам эсга тушар ва айтардим:
-"Аллоҳ кўргувчи ва билгувчи зотдир! Бу дунёда ошкор қилмаса, қиёматда кўрсатади, ким нима қилганини.
Болаларимни бир кўз билан (ҳам ота, ҳам она бўлиб) ҳалол меҳнат билан боқиб, уйга ҳаром киргизмаганман. Ҳаммаси Аллоҳни хукмига. Ўзи Ҳакамдир.!
Орадан йиллар ўтиб кетди. Бир нечта набиралик бўлдим. Қизим оиласи билан бахтиёр. Бу орада бизни қариндошлар ҳам кўпайишди. Бироқ энг кичик овсинимни 12 ёшли қизини эҳтиётсизлиги оқибатида машина туртиб юборди. Тез касалхонага олиб кетилган қизалоққа қон қуйиш керак бўлди. Албатта қизалоқни дадаси (қайним) қон топширди. Шифокорни сўзи барчани хайрон қолдирди:
- "Қонингиз қизалоққа тушмади. Бола сизники эмас"
Кичик овсинимиз:
- "Қандай қилиб? Нега? Бўлиши мумкин эмас. Яхшилаб текширинглар"-дерди холос..
- "Вақтни ўтказмайлик. Онасидан қон олинглар,"- деди жаррох.
Барча сукутда. Ҳамма ўз-ўзига савол-жавоб қиларди.
Нима бўлса хам қизалоқ соғайиб кетсин. Ота бошини чангаллаганча ер чизиб ҳаёл сурарди.
- Онани қони ҳам қизалоққа тўғри келмади.
Жаррох жахл билан:
- "Болани асраб олган бўлсаларинг нега аввал бошидан айтмайсизлар",- деган сўзи ошиб тушди. Бола сизларники эмаску. Асраб олганмисизлар?”
Ҳамма ҳайрон!
Ойлаб давомидаги текширувлар натижасида қизалоқ туғроқхонада алмашиб қолгани аниқланди.
Энг аянчлиси, қизимни сарпосига тайёрлаб қўйган тилла занжирни нусхасини ясаттириб келиб, хақиқийси билан алмаштирганда кичик овсиним шу қизалоқ билан алмаштирилган чақалоққа ҳомиладор экан.

Аллоҳ ўта кучли ва ўта тадбирли зотдир! Аллоҳга хийла қилганлар, ўзлари ҳийла қурбонига айланиши муқаррардир!

Кимнидур сотган ва кимгадур хиёнат килган инсон - бир кун келиб, албатта ўзи хиёнат қурбонига айланади.
Алдаган инсон бир кун ўзи ҳам жуда ёмон алданади..
Қилмишларингиз ҳаётингизни кайсидур бурчагида ўзингизни пойлаб турадилар.

https://t.me/sinovlarihayot
​​- Улбулсин кизининг улимидан олти ой кейин яна уйга оралади. У куни-кушни-лар кутганидек, кизининг улимини эшитиб, юзини тимдалаб йигламади, узини гунохкор санаб бошини деворга ургани хам йук. Факат: " Такдирга кунмай чорамиз канча?! Эгасига керак булган-да ", - деб куйди. Буни эшитган-лар: "Бу хотиннинг юраги тошга айлани-бди. Хай, Худо сакласин, агар пул дега-ни одамни шунчалик йулдан оздиради-ган булса... "  дея ёка ушлашди.
Икки кундан кейин Улбулсин Муродни-нг ёнига келди-да, хадиксираб;
- Мурод ака! Мени кечиринг, ортик сиз билан яшолмайман. Мен бошка кишига турмушга чикдим. "БОЛАЛАР эсли бул-син" десангиз олиб колинг, "керак эмас" десангиз, " детдом "га топширинг! Мана  буни ишлатарсизлар... Мени бошка иложим йук, - деди.
Мурод кулокларига ишонмади, у ёстик-дошидан бундай хиёнатни кутмаганди.
- Йукол, хароми, йукол! Бу уйдагилар учун сен аллакачон улгансан. Йукол! Олиб кет, харом пулларингни. Йукол! - унинг кони кайнаб кулига тушган нарсани хотинига улоктирарди.
- Ота, бакирманг, куркаяпман!
У йиглаётган кизи билан углини куриб, узига келди. Улбулсин аллакачон ташкарида турган машинага утириб, гойиб булганди...
Мен Муродни бир-икки марта тасодифан куриб колдим. Сочи тузгиган, сокол-муйлови усиб кетган бу йигитга бир томондан рахмим келса, иккинчи томондан кахрим хам келди. "Турмушда нималар булмайди, унинг синовларига чидаш керак. Йигит боши-нг билан нега хаётдан норизо буласан? Аксинча, бошингни эгма!" дегим келди.
Бир куни уша уйдан югуриб чиккан кичкина бола билан кизалокни курдим. Уларнинг уст-боши кир, сочи тузгиган-ди. Боланинг огзи-юзини яра-чака босиб кетганди. Шу вактда кушни келинчакнинг товуши эшитилди:
"Талъат, берирок кел. Замирани хам чакир, иссиккина овкат сузиб бераман. Кеча мен берган сургимдан юзингга сурмабсан-ку! Бу ахволда ярангни битиши кийин булади". У мехр билан гапирганича болаларни уйига олиб кет-ди.
Бу манзарани куриб уйга толдим:
"Уз ота-онасининг мехр-мухаббатидан мосуво булган етимга кимсанинг муруввати нима буларди?! Шундайлик-ка шундайку-я, бирок барчаси унутила-ди. Яхшилар куп. Уларнинг ёрдами билан элнинг каторига кушилсангиз, хали сизларни тирик етим килиб кетган онангиз оёгингизга бош уриб келади". Узим сезиб-сезмай, кайнок куз ёшим бетимни юварди.
Бойлик ортидан кувиб, унинг кугирчогига айланган, куз очиб курган жуфти халолига, фарзандларига хиёнат килган аёлни топиб: "Эсингни йиг, Улбулсин! Норасидаларнинг уволига колма, оркангга кайт!" дегим келди.

https://t.me/sinovlarihayot
Лекин экпертиза хулосасига кўра, дазмол бир неча маротаба зарб билан қизнинг бўйнига урилган эди. Кўп ўтмай суд бўлди. Сожидахон қонунда белгиланган тартибда озодликдан маҳрум этилди. Жоҳил қайнона жазосини олди, аммо бу билан Наргиза қайтиб келармиди?!
Судгача Саодат опа ўзини қўлга ола билган экан. Қудасига жазо тайинланган куни у ҳушидан кетди. Шундан бери она шўрликнинг соғлиги тикланмайди. Кечалари дод солиб, қизини чақиради. «Сени асраб қололмаган онангни кечир», дея фарёд қилади. Мана, сал аввал ҳам Саодат опанинг бақириб йиғлагани эшитилди. Шўрлик онаизор, унга қанчалик оғир эканини биз, қўни – қўшнилар яхши тушунамиз. Афсуски, қўлимиздан ҳеч нима келмайди.
Ильмира Файзуллаева ёзиб олди

https://t.me/sinovlarihayot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОДАМЛАРНИ АКЛДАН ОЗДИРГАН УЙИН🙄🤦🏻‍♀️😂


https://t.me/sinovlarihayot
🍃🌼🍃 ХАЙРЛИ ОКШОМ КАЛБИ ГУЗАЛЛАРИМ🍃🌼🍃

🍃🌸🍃СОГСАЛОМАТ ИШДАН ЧАРЧАМАЙ КАЙТДИНГЛАРМИ...🍃🌸🍃

🍃🌺🍃БУГУНГИ ОКШОМИНГИЗ ХАР КУНГИДАНДА ХАЙРЛИ ВА ЛАТОФАТЛИ БУЛСИН МЕХРИБОНЛАРИМ🍃🌺🍃


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |


T.me/sinovlarihayot
​​-Ўзи баъзан овоз йўқолиб қолади…
-Э, йўқ, оёқоғриқ тўхтади. Телевизорни текшириб кўриш учун қизимга сим қоқдим. Телефонлар ҳам соқов бўлиб қолганми, деб ўйладим. Мен гапираман, бақираман, қизим жавоб қайтармайди. Жаҳлим чиқади… Ярим соатдан кейин қизим ҳаллослаб келиб қолди. Ўзининг калидида эшикни очган, уйга кирган, билмаганман. Келиб, мени қучоқлаб олди, нима деганини билмайман. Бир вақт йиғлаб юборса бўладими? Кўзёшидан сездим. Шунда билдим: қулоқларим том битган экан.
-Ниятингиз ижобат бўлибди-да, — дедим лаб тишлаб.
-Аҳ? — деб Юсуф ака менга анграйиб қаради.
Гапимни баланд овозда такрорладим. Бироқ, фойдаси бўлмади. Шундан кейин устол устида турган оқ қоғозларнинг бирига: “Доим яхши ният қилиб юриш керак: яхши ниятгаям, ​​ёмонигаям фаришталар омин деяркин” , деб ёздим. Ёзувни ўқиб:
-Ёмон ният дарров қабул қилинганига қаранг! – деди ошнам гулдираган овозда, ўзидан норози бўлиб. –Лекин қулоқ ҳам жуда керак экан-да.
-Оллоҳ-таоло одамни шундай яратганки, бирорта ортиқча аъзонинг ўзи йўқ.
-Аҳ?
Энди кулишга мажбур бўлдим. Кейин тилимга келган сўзларни таржимон – қоғозга туширдим: “Донишмандлар демишларки, яхши ният доимо ҳамроҳингиз бўлсин ва уни адо этиш пайида бўлинг. Оллоҳ: “Сендан ҳаракат, мендан баракот”, деган.
-Рост! – деди ошнам ёзувга қараб олиб, билагимдан сиқиб. — Оғриқ зўридан буни унибман-да, мана, жабрини ўзим ҳам, бошқалар ҳам тортаяпти.
-“Ҳар қалай, ишлаяпсиз экан”, деб ёздим.
-Худога шукур, энди ўзимгаям, бошқаларгаям – бутун оламга фақат яхшилик тилайман!
“Яхшиликдан ҳам улуғроқ ният бормикан?” — деган ўй хаёлимдан кечди ва дарҳол ўрнимдан туриб, ошнамни бағримга босдим.
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух..!


🌻 Бугун Сешанба кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |

T.me/sinovlarihayot
қилганча кулди.
— Яна қанақа ҳақиқат?
— Ўша тундаги ҳақиқат. Эсингдами? Ёки эслатиб
қўяйми? — Аюб секин у томонга юра бошлади.
— Керакмас, — Муяссар икки қадам ортга
тисарилди. — Сиз шундай ўйласангиз ўйлайверинг.
Мен ўзимни оқлашни хохламайман. — Муяссар
шундай деганча тез - тез юриб ювиниш хонаси
томонга кетаётганди, боягина ўзи синдирган кўзгу
синиғи оёғига кирди. Аммо, Муяссар ҳеч нимани
сездирмасдан уст - бошини алиштиргани кийим
олдию, кириб кетди.
25 - 30 дақиқаларда бироз оқсоқланганча чиқиб
келди. Аюб унга бир қараб қўйдида, ювинишхонасига кирди. Эндигина кўйлагини ечиб, илгичга
илаётганди ҳамки, бир чеккада қон бўлиб ётган оқ
матони кўриб ҳайрон бўлди.
— Қизиқ, бу нима бўлди? — деганча матони қўлига
олганди, пастга тарақлаб нимадир тушди. Бу кўзгу
синиғи эди. Аюб уни қўлига олиб қараб турдида,
бирдан югуриб хонага қайтиб чиқди. Бу пайтда
Муяссар хонадаги диванга эндигина ўрнашиб,
ухлагани ётаётганди. Аюб тез юриб келдида, унинг
устигаги кўрпани олиб отиб юбордида, ўзини даст
кўтариб ётоққа қўйиб, оёғини текшира бошлади.
— Нима қилаяпсиз? — Муяссар оёғини тортмоқчи
бўлди.
— Жим тур, — Аюб унинг жароҳатини кўздан
кечирар экан, — қилган ишинг учун жазойингни
олибсанку.
— Ҳа, — Муяссар оёғини тортиб олди. — Хурсанд
бўлаверинг, энди хотиржам ухласангиз ҳам бўлади,
— ўрнидан туриб оқсоқланганча бояги диван
томонга кетаётганди, Аюб бир урунишда уни жойига
қайта ўтқазиб қўяркан,— Шу ерда жим ўтир, — дедию ўзи ювиниш
хонасига кириб дори қутини олиб чиқди. — Ҳозир
дори суриб қўяман, оғриқ бир пасда қолади. — Аюб
охисталик билан Муяссарнинг оёғига дори сура
бошлади. — Оғрияптими?
— Бироз, — Муяссар гапирганча Аюбнинг майкачанг
гавдасига қаради. Кенг елкалар, кучли билаклар.
Бир дам унинг елкаларига бош қўйганини тасаввур
қилди. Кейин бу тасаввуридан уялиб кетиб юзини
қўллари билан бекитиб олди.
* * *
Тергов хонаси.
— Сендан яна бир марта сўраяпман, нега уни
ўлдирдинг? — терговчи қанчалик асабийлашмасин
оғир - босиқ бўлишга ҳаракат қиларди.
— Мен жавобимни аллақачон айтганман. Шундай
экан, бошқа айтадиган гапим йўқ.
— Демак, айбингни тан оласан.— Ҳа, Юлдузни мен ўлдирдим. Чунки уни севардим,
менга тегишни истамади. Бошқага тегишини эшитиб,
рашкдан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уни ҳеч кимга
бергим келмасди. У эса мен билан қолишни
истамади. Ғазабдан кўзларим ҳеч нарсани кўрмай
қолди, ва шартда бориб уни ўлдирдим. — Ҳасан
ҳаммасини тан олди. Гарчи, унинг заррача айби
бўлмаса ҳам ҳаммасини Муяссар учун қилди.
Муҳими, у яшасин, бахтли бўлсин деди. Ҳасан
ҳаммасини тан олгани боис, суд жараёнини ҳам
тезлаштириб юборишди. Орадан ҳафта ўн кун
ўтмасдан суд ҳам бўлиб ўтадиган бўлди.
* * *
Суд зали.
— Айбланувчи Ҳасан Турғунов сиз марҳума Юлдуз
Давлетовани ўлдирганингизни тан оласизми?
— Йўўўўқ, менинг ўғлим қотил эмас, менинг ўғлим
бундай иш қила олмайди, — зални Руқия опанинг
овози тутди.— Ойижон, — Ҳасаннинг синглиси Замира Руқия опани елкасидан тутиб қучиб тураркан, унинг ҳам кўзлари ёшли. Ахир, ота ўрнида ота бўлиб келган суянчиғи, ёлғиз жигари суднинг қора курсисида ўтирибди. Ҳамма уни қораламоқда. Ҳасан оиласи тарафга қараб ҳам қўймасдан, — Ҳа мен ўлдирдим, — иқрорини айтди. — Йўўўўўқ болааааамммм, — Руқия опа дод солиб йиғлай бошлади. — Болажоним, сени бошинга шу кунларни солганларни Аллоҳга ҳавола қилдим. У дунёю, бу дунё ҳаловат кўрмай ўтсинлар илоҳим. Эҳ, болажонимааа, соддагина боламаааа, — Руқия опа кўксига муштлаб йиғлар, ўғлининг қотиллик қилишига ишона олмасди.

Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
​​— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!


https://t.me/sinovlarihayot