🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
717 subscribers
27K photos
15.8K videos
65 files
30K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳимма солли васаллам ва баарик алайҳ

Ассалому Алайкум  
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🕋 18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳа ва Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.

🕋  Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин.

Я Роббим,  марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

Бизга бу ЖУМАНИ  Жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!

Маҳшар кунида 124 минг пайғамбарларини барчамизга шафоатчи қил.

Боқий дунёда Набийимиз Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнилари қаторида бўлишлигимизни Ин ша Аллоҳ Ўзинг насиби рўз айлагин. АМИЙН.!



➥Линкни босиб 
T.me/sinovlarihayot
каналига обуна бўлин
г
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобдан

https://t.me/sinovlarihayot
Бугун муносиб ёр бўлолмадими, эртага суюклилик мақомига эришиш жуда қийин. Шу важдан ҳам сени узоқ кутгандек бўлавераман, Дилнура. Негаки, Назокатга уйланганимда ҳам оилавий бахтни, юрак ҳаловатини, васлига ошиқона талпинишларни ҳис этмаганман. Эр-хотинлик кундалик ташвишнинг бир қисми эди гўё. Ишчи ҳар куни ишга келганидек мен ҳам ҳар куни оиламга қайтардим. Оила, рўзғор булар касбимга айланиб қолиб, кўнгил дунёсини йўқотиб қўйдим. Ҳар қандай инсонга, гарчи у оддий таксичи бўлса ҳам, кўнгил керак. Мажбуран яшаш бир кун келиб барибир жонга тегади. Бунда хотиннинг ҳам, эрнинг ҳам ўз оёғига болта уриб қўшган ҳиссасига кўз юмиб бўларми- ди? Ким кимга кўпроқ болта урди, бошқалар айтсин. Сенга аён бўлиб бормоқдаки, «Назокат билан ажрашиб, Дилнурага уйланаман», десам, энди ҳеч қандай антиқа ҳодиса эмас. Булутсиз осмонда момақалдироқ чақиб, ёмғир ёғмагани каби мен ҳам ҳе йўқ-бе йўқ сенга ҳаракатимни бошлармидим, Дилнура? Ақллар лол қолган, юракларга марҳабо фасл келган эди.

«Сиз Назокат янгамга осонгина эришган экансиз, нега у киши ҳам осонгина рози бўла қолганлар? Аввалдан таниш эмасдингиз, севишмагансиз, бир- бирингизга бегона эдиларингиз, шундайми?»- деб сўрайсан. Тўғри. Уйланиш учун қиз ахтариб юрган кунларимда Назокатни тавсия этишди, яқинда ўқишни битирган, яхши қиз, поликлиникада ишлайди, дейишди, учрашдик, бир-биримизга маъқул келдик, уйландим. Шу гапни ўн марта такрорлагандек кўринаяпман. Йўқ, ҳозиргина ўқиганинг жумла замирида сени қанчалик кутганим ҳақидаги

103
T.me/sinovlarihayot
Тинчлик, - дедим ўзимни бепарво кўрсатишга тиришиб, аммо уддалаёлмадим.
Бу киши охирги вақтларда шунақанги бўлиб қолганлар, изоҳ берди Назокат овози титраб.
Мирвоҳид, одамга қараб гапир. Уришдиларингми? Уйга келган ўша қассоб бола сабаб...

Ҳа, уришдим, эна. Бундан кейин ҳам уришаман! Бир умр уришаман! Чунки хотиним мен қамоқдалигимда ҳам, озодликда юрганимда ҳам душманларим билан гаплашишга ҳаққи йўқ! На- фақат душманларим билан... ҳеч ким билан! Иш юзасидан бўлса экан... Лекин у қассоб билан ишхонасининг ошхонасида гаплашди. Яхшиям, ўзимни босдим, ўрнимда бошқа бўлганида...
Назокат ўрнидан дик этиб турди. Кўзлари менга мўлтираб қараганини кўриб, негадир баттар жаҳлим чиқди. «Товуқмия! деб ўйладим. Шунчаликка боришимни истамас экансан, нега бировлар хиралик қилишига йўл қўйиб берасан? Узр сўра! Қассобни қарға! Нима учун мени рашкчи ва баджаҳл эр сифатида нишонга олаверасан? Душманинг мен эмас, Султон! Султон! Султон!.. Бу ғалваларни ундан кўр! Фақат ундан нафратлан!»
Назокат! Онам чақирса ҳам, у хонасига кириб, эшикни бекитиб олди. Уят, - деди онам. Шунақа экансан, ишлатма!
Уйга қамаб ўтир! Ҳовлини қирқ қатор пахса девор билан айлантириб, хотинчангни паранжи билан ўраб-чирмаб ташла, ҳеч ким бармоғини ҳам кўрмасин! Нима сабабдан ўқиганни, бунинг устига эркагу аёлни бирдай даволайдиган ҳамшира қизни олдинг?

Қассоб...

110


Давоми бор

https://t.me/sinovlarihayot
         Х А С Т А    О Н А М Г А

Она, сизни бир фарзанддай суёлмадим-
Бурчимни ҳам жой-жойига қўёлмадим...
Мадор кетди танингиздан бизни ўйлаб,
Сизни битта ҳассачалик суёлмадим!

Эсга олсам шоду нолон дамларимни
Бахт келганда тўлдирдим ўз камларимни !
Дард келганда яна барча ғамларимни
Сизга ошкор этмоқликдан уёлмадим !

Борган сари танингизни куч тарк этар-
Шафқатсиз вақт қувватингиз олиб кетар;
Кунларингиз бир хил - файзсиз, рангсиз ўтар-
Ҳаётингиз камалакка бўёлмадим.

Қодир Аллоҳ, кечир  мени, волидамни,
Комил шифо бер, мағфират эт онамни-
Икки дунё раво кўрма дарду ғамни
Дуо ила кўз ёшларим тиёлмадим...
https://t.me/sinovlarihayot
​​​​📝 ​​БЕГОНА АЁЛ

Дунедаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага ёрдам берар, уларни хурсанд килишга харакат киларди. Охирида узи энг бахтли инсонга айланарди. У соф юракли одам эди.
Бир куни дукондан чикаётганда еш бир аёлнинг ахволи диккатини тортди. Ранги учган, куллари совкотган ба буйни букилган эди.
- Нега бу ахволда экан, - деб уйлади.
Аёл Баходирни кургач, дарров олдига борди. Огир ахволидан нолиб:
- Менга факат сиз ёрдам бера оласиз, -деди.
Баходир хавотир ола бошлади. Аёл гапида давом этди:
- Менинг эрим йук, 3 ёшли углим касалманд, операция у.н катта пул керак. Боламни ташлаб ишлай олмаяпман. Операция пули у.н сиз ёрдам бера оласиз...дея илтижо килди.
Баходир дарров дуконга кирди ва савдо пулин борини берди. Аёлга:
- Иншооллох хохласа болангга фойдаси тегади, -деди.
Аёл хурсанд б.б пулни олди ва у ердан кетди. Баходир эса кунгли хотиржам уйига кетди. Углини кучогига олганда уша аёл яна ёдига тушди. Ёрдам берганидан яна узини бахтиёр хис этди.
Орадан 3 хафта утди. Баходир хонасида газеталарни куриб чикаётганида уша аёлнинг суратига кузи тушди, хабар диккатини тортди. Хабарда:
"Сохтакор аёл охири кулга тушди ! " , деб ёзилганди.
Хабарни диккат б.н укиб, аёлнинг касал боласи йуклигини билди. Дарров газетани ёпди. Сунг узида йук хузур б.н гапирди:
" Уч хафтадан бери эшитган энг яхши хабарим шу булди. Хайрият, аёлнинг касал фарзанди йук экан" ...
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ китобидан.
T.me/sinovlarihayot
ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН БИЛАН

ҚАТТИҚҚЎЛ ЎРТАСИДАГИ

ФАРҚЛАР

• Ҳақиқий мусулмон мудом ўз иймони билан банд бўлади; ўз устида ишлайди.

• Қаттиққўл эса бошқалар иймони билан овора бўлиб, иш амали ўзгалар ймонини текшириш бўлиб қолади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзини ва ўзгарларни Жаннатга киритиш учун саъй-ҳаракат қилади.

• Дийдаси қаттиқ шафқатсиз эса ўзидан ўзгаларнинг жаҳаннамга киришини исботлаб бериш учун елиб югуради, ўлгидай чиранади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзгаларнинг хато ва камчиликларини кечириб юбориш учун уларга турли узр, баҳоналар истайди.

• Аммо қаҳри қаттиқ эса одамларни жазолаш, айбини элга овоза қилиш учун уларнинг хатоларини, камчиликларини ковлаб, тирноқ ичидан кир қидиради.

https://t.me/sinovlarihayot
📚ҚАЙҒУ ВА ТАШВИШНИНГ ОҒИРЛИГИ ҚАНЧА?

Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди.
У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?" деб сўради.
Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кутариш лозим. Ишдан қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларингизни ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қуйинг".

https://t.me/sinovlarihayot
ҳақиқат бор. Уйланмоқчи бўлган кезларим жондан ортиқ севганим йўқ эди, оддий ёқтириш таъсирида уйландим. Уйланганимдан кейин эса тақдир чархпалаги тескари айланди сени севиб қолдим, Дилнура. Шундагина англаб етдим уйланиш бахт, севгилигингга уйланиш эса таърифга тил ожиз да- ражадаги БАХТ! Менга учрагунингга қадар тўйи бўлаётган ёшлар ҳақида «севишган экан» деб эшит- сам, алланечук бачкана туюларди. Севги шунчаки ўткинчи ҳою-ҳавас, ёшлар ўйлаб чиқарган ўйин, деб ҳисоблардим. Энди билсам, мен худди алданган одамга ўхшаб қолган эканман. Севиб турмуш қуриш шунчалар бахтки, аксинча, севмай турмуш қуриш шунчаки ҳою-ҳавас экан.
Сени севдиму, Дилнура, ўзимни топдим! Хаёлимдан Назокат сиймоси сургун бўлиб, сен кириб келасан ва бирдан ҳаммаси ўзгариб кетади. Ҳар куни ишдан уйингга кўнгил амри ила шошиш қанчалар лаззатли! Севган ёрим, яъниким сен кутаётган бўласан. Жилмайиб пешвоз чиқишинг, нигоҳингдаги табиий ва ҳеч қачон охиригача кашф этиб бўлмас сирлилик борган сайин мафтун этаверади. Ишдан қайтишимга пардоздан чиқиб, баҳорий ифор таратгувчи атирлар сепишинг, ҳар доим ширин таом пишириш учун ҳатто газета-журнал варақлаб, рецепт ахтаришинг (кечликка қандай овқат тусашимни сўрамасдан қозон қиздирмайсан), таомдан сўнг яна нима тилагим борлигини суриштиришинг... Эрталаб ҳам гул-гул очилиб кузатиб қўясан. Қарайсан, жилмайиш ёқмаса (баъзан ортиқча меҳрибончиликдан одамнинг кўнгли айнийди), жиддий тортиб, мағрур, аммо муҳаббат билан оқ йўл тилайсан. Қанчалик ҳиссиётга қову-

104
T.me/sinovlarihayot