🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
717 subscribers
26.9K photos
15.8K videos
65 files
29.8K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Шу куни мен кимё фани ўқитувчимни фақат дарсни яхши ўтадиган ўқитувчи эмас, яхши инсон сифатида кашф қилдим. Меҳр қўйдим.
Акам саккизни тамомлаб техникумга ўқишга кирди. Шу билан бирга ишлай бошлади. Отамнинг оғири оз бўлса-да енгиллади. Акамга ҳавас қилардим. Мен ҳам тезроқ саккизни тамомлаб, акамнинг ёнига кирсам, отамга фойдам тегса дердим. Лекин кимё фани ўқитувчим билан бўлган суҳбат ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди.
Дарсга эртароқ келган эканман. Мактаб ҳовлисида айланиб юрсам ошхона деразасини ичкаридан кимдир урди. Яхшироқ тикилсам кимё ўқитувчим экан. Қўли билан мени имлади. Кирдим. Иккита “перашки” олиб кел, деб пул берди. “Буфетчи”дан иккита перашки олиб ўқитувчимнинг олдига қўйдим. Ўтир деди.
Ликопчани олдимга сурди. Ол, Қобилов, уялма. Қани айт-чи, келажак режаларинг қандай, деб гапга тутди. Иссиққина бўғирсоқлар бирам мазали эдики, таъми ҳали ҳам оғзимдан кетмайди. Чайналиб-чайналиб режаларимни айтдим.
Ундай қилма, деди устозим. Ҳозир отамга ёрдам бераман деб ўйлашинг мумкин. Лекин ишлаганинг сари, улғайганинг сари ўзингнинг ҳам муаммоларинг, эҳтиёжларинг ортиб боради. Оилангга чин дилдан яхшилик қилмоқчи бўлсанг, тўққиз-ўнни ҳам ўқи.
Шу билиминг билан тўғри институтга кирасан. Ўқишни тамомлаганингдан сўнг оилангга чинакамига фойданг тегади. Отанг сен билан фахрланади. Болаларинг мактабга бир оёқ кийимни алишиб кийишга мажбур бўлмайди. Билиминг увол кетмайди.
Уялганимда юзим қизариб кетди, буни икки бетим қизиганидан сездим. Демак ўқитувчим ҳаммасини билар экан-да, ўшанда мени хижолат қилмаслик учун ўзи баҳона тўқиган экан. Қандай шунчалар бағрикенг бўлиши мумкин.
Ўша вазиятда ўзимни ўқитувчимдан қарздор ҳис қилардим, ҳаммаси учун. Буларни қайтаришнинг биргина йўли ўқиш ва ўқувчиларимга устозим каби ғамхўрлик қилиш бўлиб кўринарди.
Университетга киргунимча қийналдим. Ишлашни режалаштирган икки йилимда ўқиш осон кечмади. Опамни узатдик. Отам билан акам анча қийналиб қолишди. Лекин менга ўқишни қўй, ишла дейишмади.
Ўқишга кирганимни эшитганда отамнинг кўзларида ёш кўрдим. Ўқитувчим тўғри айтган экан. Болам катта одам бўлади, деб отамнинг қувончи чексиз эди. Ўқиш мобайнида ноним ҳам, овқатим ҳам китоблар эди. Кутубхонадан чиқмай ўқирдим.
Қийналиб қолган дамларимда акам доим ёрдам қўлини чўзди. Ўқишни тамомлаб кимёгар бўлиб чиқдим. Оиламизда мендан бошқа ҳеч ким ўқимади, лекин ҳаммалари мен билан ўзлари ўқигандек фахрланишарди.
Бирма-бир илмий ишларимни ёқладим. Ўқиганим сари даражам кўтарилиб, дарс соатларим камайиб, ойлигим ошиб бораверди. Профессор Қобилов даражасига етишишимда доимо оиламнинг, акамнинг меҳнатларини, отамнинг кўзларидаги ёшни ҳамда ўқитувчимнинг сўзларини пойдевор деб биламан.
Билим мени улуғлади. Мен илмда ўзимни топдим. Оила аъзоларим: аёлим, болаларим, набираларимни ҳам ўқитдим. Ҳозир набира келинларимни ўқитяпман. Келажакда ўзига, фарзандларига яхши”, дея сўзларини якунлади профессор.
Суҳбат давомида ўқитувчининг ўқувчи ҳаётида нечоғлик муҳим рол ўйнашига яна бир бор амин бўлдим. Ўқувчисининг иқтидорини тўғри йўналтирган, йўл-йўриқ берган ўқитувчи нафақат бир инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эртаси учун ўз ҳиссасини қўшган бўлади.
Ўқитувчида нафақат касбий билимлар, балки инсоний фазилатлар ҳам шаклланган бўлиши, боланинг фақатгина билимига эмас, руҳияти, яшаш тарзига ҳам разм сола билиши қанчалар муҳимлигига ушбу ҳаётий ҳикоя ёрқин мисол бўла олади.


T.me/sinovlarihayot
​​Кекса Аёл ва Ёш Киз

Хаётий Ибратли Хикоя..


Бу кекса аёл хозирги кунда Саудия Арабистонида хаёт кечирмоқда. Унинг икки бўйраги ишдан чиқиб хасталанган аёл эди. Бу аёлнинг итоаткор, мехрибон фарзандлари унга бокира кизнинг икки буйрагини сотиб олишди. Бу қиз фақир, камбағал бўлиб пулга эхтиёжи бор эди ва буйракларини сотишга мажбур бўлди. Бокира қиз эрталабги операцияга таёргарлик қилиниши учун кечқурун касалхонага олиб келинди ва аёл билан бир палатага жойлаштирилди. Қиз бомдод намозигача Аллоҳга кўз ёши билан ибодат килиб дуо қилиб чикди. Кекса аёл уйғониб қараса тепасида ёшгина бокира қиз йиглаб дуо қилаётганини кўрди ва : «Нега йиглаяапсан кизим »деб сўради. Қиз: «Мухтожлигимдан жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиниб йиғлаябман» деб жавоб берди. Маша Аллоҳ ла хавла вала қуввата илла биллаҳ бу меҳрибон онахон Ўғилларидан бирига телефон қилиб тезда етиб келишини айтди. Итоаткор фарзанд бомдод намози тугаши биланок етиб келди. Онахон углига: « Бу кизга вадалашган пулни бердингизларми» деди. Угли: «Йук онажон, операциядан сунг беришликга келишган эдик» деб жавоб берди. Онахон:« Аллохга касамки пулини хозир берасан» деди. Угилса эса:« Ойижон операциядан кейин беришликга келишгандикку» деди.
Она« Аллохга касамки хозир бермасанг рози эмасман» деди. Угли ака укаларига телефон килиб пулни олиб келишларини айтди. Маша Аллох, ла хавла ва ла куввата
илла биллах, уттиз минг риёл олиб келинди ва мархамат кизим олинг деб, кизга берди. Шунда онахон:« Кизим бу пулни олиб уйинга бор ва эхтиёжинга ишлатгин» деди.
Махзунлик куз ёшлари шу ондан бошлаб хурсандчилик куз ёшларига айланди. Мехрибон она углига:« Юр углим кетамиз. Доктор айтганидек, хар икки кунда буйракни ювдириб турамиз. Аллох таоло биз билан,
бизни ташлаб куймайди» деди. Кекса аёл буйрагини ювдириб учун бир кун келди, сунгра икки кундан кейин яна келди, шу вактда иккала буйраги ишалаётгани хакида хурсандчилик хабари берилди. Денгизни иккига булиб Мусо алайхиссаломга йул очиб берган Аллохга касамки, бу аёл хозирги вактда Роббиси тарафидан ризклантирилиб, сог-саломат хаёт кечирмокда. Лаа илаха илла Аллох, бунданда буюкрок нарса бормикин. Бир тажриба килиб куринглар:« Бас ким зарра мисколчалик яхшилик килса, ушани куради....

T.me/sinovlarihayot
​​Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.

Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз нима деб ўйлайсиз?

T.me/sinovlarihayot
Бир вақтлар қўшним бир ҳодисани айтиб берган эди:
ёши элликларга борган аёл жон талвасасида ётган саксон ёшли онасининг оғзига қўлини тиқиб, протез тилла тишларини ечиб олибди.
- Жон чиққандан кейин жағ қотиб қолса, олиб бўлмайди. Ўлганимдан кейин тишларим сеники дегандилар,-  дебди...

Агар шу аёлнинг оғзи тўла бриллиант бўлса-ю, ажали етиб, жон талвасасида тўлғониб ётса, онаси унинг оғзига қўл тиқиб, тишларини юлиб олармиди?! Йўқ!
- Боламнинг ўрнига менинг жонимни ол, Худойим! - дея кўкси куйиб, жони қовурилиб, боласининг дардини енгиллатиш учун, унинг жони омон қолиши учун ўлимига-да рози бўлиб турарди.

Онанинг айби - боласига борини, ҳатто оғзидаги тишини-да мерос қилгани. Балки бу она шўрлик жони томирларидан суғурилаётган, таърифсиз азобда қолган бир паллада боласи томонидан талон қилиниб, ўз хатосини англагандир...

Оталик, оналик - ҳукм бўлғуси,
Чўкик елкамизга ортадилар ғам -
Болага иймондан бермасак таълим,
Суғуриб оларлар тишимизни  ҳам...

Дилфуза КОМИЛ


T.me/sinovlarihayot
😔Сизда тез чарчаш, толиқиш, юрак етишмовчилиги борми? Юракни бақувват қилиш учун бу дамламани ичинг

📝 Керак бўлади:
2 ош қошиқ майиз
2 ош қошиқ майдаланган лимон пўстлоғи
1 стакан қайноқ сув

Қопқоқ билан яхшилаб ёпинг ва 1 соатга қолдиринг.

🔖 Қўллаш усули: Кунига 3 марта овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стаканни 3 га бўлиб ичинг.

📌Яқинларга юбориб қўямиз

T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Варикоз касаллигини даволовчи ва олдини олувчи машқлар

📌Яқинларга юбориб қўямиз

T.me/sinovlarihayot
⚡️💥👭 Бугун 1-август қизлар ва дугоналар куни

Ушбу байрам ҳаётдаги энг муҳим аёллардан бири - азиз дугоналарга бағишланган. Дўст, дугона- бу қийинчиликда ёрдам берадиган одам.  Усиз ҳаётимиз анча зерикарли бўлар эди.


Ушбу санада фақат қизлар, дугоналарни табриклаш одат тусига киради. Шунинг учун, дугонангизникига ташриф буюринг ёки меҳмонга таклиф қилинг...
T.me/sinovlarihayot
​​📝КОШКИ БОШИМГА БУ ИШ ТУШМАСА...

“Дард сўйлатади” дейди катталар. Изтироб чекаётган одам тилига келганини қайтармайди. Ҳамма нарсага, ҳаммага исён қилгиси келади. Оғриқ зўридан инграган одамнинг нолаларидек, изтироб чекаётган одамнинг нима деётганини билиб бўлмайди. “Нега фақат мен?!” деб сўрайди ўзидан ўзди. “Шунча одам бор, шунча ёмонлик қиладиган бор-да, нега улар эмас, мен?!” Ўзини изтироб чекишга лойиқ деб билмайди инсон.
Баъзан “Кошки” дея бошланадиган пушаймонликлар инсоннинг ич-этини ейди. Гоҳида “Яна менми?!” дея бошланадиган ҳаётдан олинган аччиқ сабоқлар тилга олинади.
Баъзида эса, “Кошки бошимга бу иш тушмаса эди. Бошқа ташвишим, ғаму қайғум бўлса-да, бу мусибатни кўрмасам эди” деб исён қилади инсон.
“Кошки бошимга бу иш тушмаса эди!” деганлар имтиҳонни тушунмабди демак...
Кошки...
Бир шогирдимнинг чақалоғи фалажлик билан туғилибди. Она сифатида фарзандини қаттиқ яхши кўришини, аммо фарзанди билан синалаётгани оғирлик қилаётганини айтганди. “Ҳар бир машаққатнинг изтироби бор. Лекин фарзанди билан синалиш менга жуда оғирлик қиляпти” дея дард дафтарини очган онаизорга таскин беришнинг имкони йўқ эди. Аммо шогирдим дардини шундай изоҳладики, мен унга тасалли бермаган бўлсамда, айтганларидан чиройли хулосага келдим.
Онаси доимо қизига қайнонасидан чеккан азобларини гапириб берган. Онасидан эшитганлари сабабли бувисини ёмон кўриб улғаяди. Опаси турмушга чиққанида ҳам уйда шу муаммолар муҳокама қилинган. Опаси ҳам уйга келса қайнонасини ёмонлашдан тинмасмиш.
Шогирдим қайнона диққат марказда бўлган оилавий муаммолардан шунчалик безиб кетганки, “Ё Роббим, менга қайнонадан қайғу берма, бошқа нима билан синасанг синайвер” дея такрорлайдиган бўлибди. Онасига ва дугоналари даврасида асло қайнона билан яшамаслигини, мумкин бўлса онаси вафот этган бирор одам билан турмуш қуришини айтиб юрган.
Аллоҳ истаганини берибди. Совчиликка келган йигитнинг онаси вафот этганини эшитиб ич-ичидан суюнибди. Чиройли тўй бўлиб турмуш қуришибди. Беш йил орасида иккита соғлом фарзандли бўлишибди. Қайнона қайғуси (!) онаси ва опасидан эшитган эртак бўлиб қолибди. Учинчи фарзанди ногирон туғилганида хонадонига ғам кўланкаси соя солибди. Бир неча ой ногирон болани қабул қилолмабди. Бир  умр ногирон бола парвариш қилишга мажбурликдан эзилаётган экан. Фарзанди чекаётган дард учун унинг юраги ўртанаётганди. Вақт ўтиб кўникибди ва тақдирига бўйин эгибди.
Буларни гапираётиб шогирдим кўзларидан оққан ёш билан “Кошки менда қайнона муаммоси бўлса-ю, фарзандим соғ бўлса эди” деди...
Самимият билан дард тўла кўнглини менга очган шогирдидан ҳаёт сабоғини  олган ўқитувчи бўлдим мен. “Кошки бу дард билан имтиҳон қилинмасам эди” деганларга бу ҳаёт сабоғини мен ҳам айтиб бермоқдаман.
"Иймон ва ҳузун" китобидан

T.me/sinovlarihayot
Ўша куни ўзимни мажбурлаб ундан кечирим сўрадим. Чунки, ишимни йўқотишни ҳоҳламадим. Бунақа воқеалар жуда кўп бўлди. Капгир билан қўлимга урганини эслайман. Унинг ҳар бир дўқ пўписасида касбга муҳаббат бор. Мен унингдек халол уста ошпаз кўрмадим. Уни этагидан маҳкам тут. У сендан катта ошпаз чиқара олади. Энди, юр. Бақириб қолмасидан ишимизни бошлайлик.
Неҳир билан ошхонага кирганимизда, уста бошқа ёрдамчини койиётган экан. Неҳир аста унга яқинлашди.
-  Уста, мени кечиринг. Бошқа такрорламайман.
Уста қошларини чимириб унга қаради. Кейин қовоғини солиб буюрди.
-  Бор, кўкатларни олиб чиқиб юв.
Бу сени кечирдим дегани эди.
Қайтиш вақтим келган эди. Хадяни устанинг қўлига тутқаздим. Қўрққан олдин мушт кўтарар шаклида шошилиб гапирдим.
-  Олмасангиз сиз билан бошқа гаплашмайман. Ҳозироқ кийиб оласиз.
-  Аллоҳ, Аллоҳ. Кийимсиз қолмаганман. Нега олиб келдинг?
Кейин ичкарига кириб кетди. Бироздан кейин янги кўйлакни кийиб чиқди. Ярашибди дедим кулиб.
-  Отанг тенги одамга гапингни ўтказиб, яна тиржайишингга ўлайми?
Чиқманг десам ҳам, мени кузатиш учун орқамдан чиқди. Кассада ўтирган чиройли йигит салом берди.
-  Оо, уста муборак бўлсин. Янги кийим кийибсиз.
-  Ҳа, шогирдим байрамга олиб келибди.
Унинг шу биргина калимасида гўдакнинн мақтаниши каби, хурсандчилик бор эди.
Қўллари билан янги кўйлагини енгларини силаб силаб қўяётган устага қараб жилмайдим.
-  Аллоҳ, Аллоҳ. Халиям шу ердамисан?  Сенинг уйинг, бола чақанг йўқми?  Ишимдан ҳам қолдирдинг.
-  Устам, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин. Ҳаммаси учун раҳмат.
-  Йўқ бўлиб кетма. Орада келиб тур. Йўлларини топиб олган шогирдларимни кўрсам қувонаман.
Анча масофадан кейин орқамга қарадим. Ишим кўп деган уста халиям орқамдан тикилиб турган эди. Қўлларимни кўтариб силкидим. Кейин шошилиб телефонимни қўлимга олдим. Устани рақамини топдим. " Тажанг" ёзувини ўчириб, катта ҳарфлар билан "УСТАМ"  деб қайд қилиб қўйдим.

Ҳаёт жуда қисқа. Қалбларни парчалаш бизга ярашмайди. Сизларни яхши кўраман.

САБО МАРУФЖОНОВА.

T.me/sinovlarihayot