🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
754 subscribers
26.8K photos
15.7K videos
60 files
29.2K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Она



Oнам бор дебману яшаверибман, 
Керилиб хандонлар отаверибман, 
Муштипар беозор Онажонима... 
Қалбизга бўйламай кетаверибман. 

Онам бор дебману яйраверибман, 
Қошида дардимдан сайраверибман. 
Оқарган сочларин минглаб тўлдириб... 
Яна ўз кунимга қайтаверибман! 

Шунчалар хокисор бўлдизми Она, 
Зор юрак қулфини очмадиз сира. 
Лаблариз кулса хам ғамгин бу кўзлар, 
Ёшлари оқдими бизлардан пана! 

Бўйларим тоғ қилган ягона қаддим, 
Хаётнинг зорига мадорим, сабрим, 
Ёлғизим фариштам бахтим ҳам тахтим... 
Сизсиз қулаябман тортганча жабрим! 

Кўзларим юмаман сизни кўрай деб, 
Юзингиз нуридан тўйиб ўпай деб, 
Сизсиз олам совуқ меҳр ҳам совуқ... 
Иссиқ иффоризга тўйиб олай деб! 

Ўйларим бир онга тўхтаб айтмади, 
Сиздан айрилишим кунлар айтмади, 
Онажон телбангиз кўнолмайди хеч... 
Бир алам қайтдию сабрим қайтмади! 

Хануз изларингиз чизиб яшайман, Ховлимиз тўридан излаб яшайман 
Борлигим ўзимни билмас Онажон... 
Юрагим ёнару совиб яшайман! 

ЙИЛЛАРДАН АРАЗЛАБ ТОНИБ КЕТДИМКУ... 
ХОТИРА ҚАБРИДА ҚОЛИБ КЕТДИМКУ
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹
#ГУЛИХОНИМ 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

@sinovlarihayot
ЭЗГУ НИЯТ.

Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади.
Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин.
Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир.
Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат...
Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин.
Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим".
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
"Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!".

Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг...
Нияти покларга жаннат ато қилсин!
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹
#ГУЛИХОНИМ 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

@sinovlarihayot


T.me/sinovlarihayot
«ИШЛАМАЙДИГАН» АЁЛ

(ҳикоя қилишган)

Яқинда қизимдан СМС олдим.

- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».

— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.

Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…

«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки ,онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.

Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди...

Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди.
Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди...

Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...

Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.

Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.

Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.

Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.
Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.

Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди.
«Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди.
Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди.
Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди.
Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди.
Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар.
Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.

«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан.
Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди!
Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим!
Қатор-қатор фарзандлар берди!
Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди.
Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади...

Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим.
Бировнинг қўлига қараб қолмадим.
Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.

Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик.
Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!**ЭЗГУ НИЯТ.
Гарчи амалга ошира олмасангда яхши ниятни қилавер. Жаннатга олиб борадиган нарвонни ният пайдо қила олади.
Айнан бузуқ ният билан инсон дўзахга ҳам тушиши мумкин.
Ибн Салул(мунофиқ) бомдодни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу буюк амалининг ортида бузуқ ният ётар эди. Шу сабабли у дўзахнинг энг тубидадир.
Бани Исроилдан бўлмиш зинокор аёл бир итни сув билан сероб қилгани учун жаннатга кирди. Унда яхши ният бор эди. Яъни, Аллоҳнинг махлуқотига шафқат...
Ният бу қалбга оид амалдир. Унинг аъзоларга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса аъзолар билан қилган амал зое бўлаверади. Агар ният қалбнинг тубидан гўзал бўлса ўз соҳибини амалсиз ҳам маррага етказиши мумкин.
Мусо алайҳис саломнинг даврларида очарчилик юз берди. Фақирлардан бири бир тоққа боқиб деди: "Аллоҳим! Агар менда мана шу тоғ қадар олтин бўлганида сенинг йўлингда инсонларга инфоқ қилар эдим".
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга ваҳий қилди:
"Эй Мусо! Ўша бандамга айт, садақасини қабул қилдим!".

Рўзаи рамазонда кўп яхши ниятлар қилинг...
Нияти покларга жаннат ато қилсин!


https://t.me/joinchat/exMxgvQGbmE4NzA6
NabiyAlloh (2019)
Sardor Rahimxon
ОДАМ ҒАНИМАТ...

Бугун қадрига ет
кетганда эмас,
Охират манзилга
етганда эмас,
Одам ғаниматдир,
хаёт бешафқат,
Охирги сўзини
айтганда эмас...



✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

@sinovlarihayot
#ibratli_hikoya

Кадрингни Бил

Бир куни Устознинг ёнига бир йигит келди ва деди:
— Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган, бир чақага қиммат одамдек ҳис қиляпман, яшагим ҳам келмай қолди. Мени ҳамма омадсиз, овсар дейди.
Илтимос, Устоз, менга ёрдам беринг!
Устоз йигитга бир нигоҳ ташлади ва шошиб жавоб қайтарди:
Кечир, ҳозир жудаям бандман, сенга ёрдам беролмайман. Жуда муҳим ишим бор, — у бир оз ўйлаб, гапида давом этди: — Лекин менга ёрдам берсанг, мен ҳам сенга ёрдам бераман.
Жоним билан, Устоз, — деди йигит, ичида яна ўзини камситишаётганини ўйлаб.
Яхши, — деди Устоз ва чап жимжилоғидаги қизил тошли узугини ечиб олди.
Отга мингин-да, бозорга бор. Қарзимни беришим учун мана шу узукни сотишим керак. Уни қимматга сотишга ҳаракат қил ва асло тилла тангадан арзонига сотма! Бўл, тезроқ жўнагин энди!
Йигит узукни олди ва отга миниб бозорга жўнади. Бозорга келгач, у узукни савдогарларга кўрсата бошлади.
Лекин улар тилла танга ҳақида эшитишлари билан узукка қарамай қўйишди. Кимдир унинг устидан кулди, кимдир эса юзини буриб кетди ва фақат бир қария савдогаргина унга бу узук учун тилла танга ўта қиммат нарх эканлигини, узук учун мис танга, жуда ошиб кетса кумуш танга беришлари мумкинлигини айтди.
Қариянинг сўзларини эшитган йигитнинг кайфияти тушиб кетди. Устоз унга узукни фақат тилла тангага сотиш кераклигини айтганди. Бутун бозорни айланиб, юзлаб савдогарларга узукни таклиф қилиб сотолмаган йигит ортига қайтди. У Устоз олдида бошини эгди.
Устоз, топшириғингизни бажаролмадим, — деди у ғамгинлик билан. — Мен узукни кумуш тангага сотишим мумкин эди, лекин сиз фақат тилла тангага сотишим кераклигини айтдингиз. Узукнинг нархи сиз айтганчалик эмас экан.
Ҳозир жудаям муҳим сўзни айтдинг, ўғлим! — деди Устоз. — Узукни сотишдан олдин унинг асл баҳосини аниқлаб олиш керак эди! Унинг асл баҳосини эса заргар билади. Заргарнинг олдига бор ва ундан узукнинг нархини сўра. Лекин у қандай нарх айтмасин, узукни сотмасдан ёнимга қайтиб кел.
Йигит яна отга минди ва заргарнинг олдига йўл олди.
Заргар узукни узоқ синчиклаб текширди, сўнг тарозида тортиб кўрди ва йигитга юзланди:
Устозга айтиб қўй, ҳозир бу узук учун эллик саккиз тилла танга беришим мумкин. Лекин вақт берса, уни етмиш тилла тангага сотиб оламан.
Етмиш тиллага?! — йигит хурсанд бўлиб кетди ва заргарга миннатдорчилик билдириб ортига қайтди.
Ёнимга ўтир, — деди Устоз йигитнинг хурсандлик билан айтган гапларидан сўнг. — Гапимга қулоқ сол, ўғлим. Сен мана шу узуксан. Қимматбаҳо ва такрорланмас! Сенинг асл баҳоингни фақатгина ҳақиқий мутахассис бера олади. Шундай экан, бозорда дуч келган кишидан ўз нархингни сўраб нима қиласан?

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
АЛЛОХ СИЗ БИЛАН...

Ибодатлардан кундалик вазифангизни риоя қилишингиз ё бир оят бўлса ҳам тиловат қилишингиз ёки бирон зикрни талаффуз қилишингиз ўз хоҳишингиз билан бўляпти деб ўйлайсизми?!

Аллоҳга қасамки, ундай эмас!

Аллоҳ субанаҳу ва таоло сизни ғофиллар орасидан танлаб олиб, қалбингизга Ўзининг муҳаббатини жо қилди ва сизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилиб, ажр-мукофотлар билан сийлади.

Агар қалбингиз Аллоҳнинг тоатига талпинаётган бўлса, билингки, Аллоҳ сизни сийлаш учун Ўзига чорламоқда.

Шундай экан, Аллоҳга шошилинг!

Шайх Усмон Хомийс ҳафизаҳуллоҳ .

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿


https://t.me/joinchat/TAp-cAvUN24YApQb
Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойга муҳтож бўлмайди, балки у аччиқ изтиробларни ўрнини босадиган ширин сўзга, ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга, машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга ҳам муҳтождир.

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌺🌹 #ГУЛИХОНИМ 🌹🌺
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿

@sinovlarihayot
Шифокор қиз қиссаси (қиссанинг 2-қисми)

Сирли фалокат.



Бу орада қуёш минг марта кўкка
кўтарилиб, шунча мартадан ой билан ўрин алмашди. Aбдумўмин ўқишни битиргач, Тошкентда ишламокчи бўлди. Бунга Толиб бува рози бўлса хам, Мавлуда момо қарши чиқди. Мана,
фарзандини уйлаганига етти йил бўляпти. Хали фарзанд кўришгани йўқ. Аввалига
икки йил харбийда бўлди. Кейин беш йиллик ўқишни деб келини билан тузук-қуруқ
бирга яшамади. Энди эса, ишлайман деб яна Тошкентда қоладиган бўлса, қачон
фарзанд кўришади, қачон набирали бўламан мен, дея ўғлини Деновга қайтаришга
урина бошлади.

-Ахир, иш дегани шу ерда хам тиқилиб ётибди-ку! Шунга энди Тошконга
бориш зарилми?-деди афтини буриштириб.

-Моможон, мени ишга таклиф этишяпти, рад этсам яхши эмасда. Рухсат
берақолинг, ўша ерда иш бошлай, кейинчалик ишимни Деновга кўчираман.

-Хах болам-ма, мен нима дартда-ю, сен нима ташвишдасан-а? Менга набиралар керак, аввал оилангни мустахкамла,
кейин иш бўлаверади.

Халқимиз жуда болажон халқда! Нима бўлса хам, фарзандим фарзанд кўрсин
деркан. Айтишларича, Фарзандсиз оила сувда қалтираб турган хасга ўхшаркан.
Қачонки фарзандлар туғилиб, уйда бошлар сони
кўпайса оила мустахкамланиб бораркан. Абдумўмин ва Феруза ахил яшашарди.
Фарзандсизлик юракларининг бир четини қорайтириб турарди-ю, аммо хали вақти
келиб бир этак бола кўришларига ишонишарди. Ха-а, орадан 8-9 йил ўтиб ўша вақт
етиб келди. Аввалига Хамидабону дунёга келиб, оиланинг қувончига сабабчи бўлди. Хеч қанча ўтмай ўғил фарзанд
Мухсинжон туғилди.

Мавлуда момонинг неваралари кўпайган сари жиккаккина вужудига ёшлиги
қайтиб, серхаракат бўлиб қолди. Тўғри, Мавлуда момонинг қиз фарзандлардан
набиралари бор эди, аммо бу қиз Толиб буванинг вафот этган хотинидан туғилган
бўлиб, қиз хам, набиралар хам Мавлуда момони ўз момолари ўрнида кўрмас,
очиқчасига ундан ўзларини тортиб туришарди. Мавлуда момо Толиб бувага иккинчи
хотин бўлиб теккани, унинг қизини ўз қизидек тарбияласа хам унутилмаганди.
Мавлуда момонинг фарзандлари кўп яшамаган, фақатгина шу кенжатойи Абдумўмингина
яшаб кетганди.

Фарзандлари нобуд бўлганда момонинг юраги яримта бўлиб қолганди. Мана
энди набиралар туғилган сари бу ярим юрак тўлиб, эски яралар бита бошлади.

Лекин, тақдирнинг яна бир аччиқ қамчисини татиб кўришга тўғри келди.
Толиб бува болалар туғилгач, оилани Тошкентга кўчириб борди. Хамида бону
тўртинчи синфда ўқиб юрган кезлари эса оила бошига оғир мусибат тушди.
Адвокатлик сохасида катта ютуқларга эришаётган Абдумўмин сирли равишда
автохалокатга учради.

-Мен ўшанда 4-синфда ўқирдиму, аммо мурғак қалбим билан оиламиз бошига
тушган кулфатни англаб турардим,-деб эслайди Хамида.-Бобомнинг кўз ёшлари
соқолларидан чакиллаб оқарди. Момом эса, телбадек ўзини қаёққа қўйишни билмас,
гох мени қучиб йиғлайди, гох онамни. Унинг нималардир деб айтиб йиғлаётганини,
ичидан мен тушунмаган инграш отилиб чиқаётганини кўриб-эшитиб турардим. Момом
йиғлаб-йиғлаб оларди-да, кенжа укамга хомиладор юрган онамга тасалли хам бериб
қўярди. Нақадар аянчли холат. Ўзлари ич-ичидан куйиб турса-ю, келинини, унинг
хомиласини ўйлаб тасалли берса-я, ажабо!

Онам негадир дод-фарёд солмас, бобом ва момом олдида ўзини тутиб
турарди. Лекин, улар йўғида кўз ёшлари шашқатор оқар, Мухсинжон ва мени бағрига
босиб юм-юм йиғлаб оларди.

Толиб бува ўғлини Деновга дафн қилгандан сўнг, унинг автохалокати тафсилотларини
суриштира бошлади. Суриштиришлар оқибатида
эса, бу фалокат уюштирилган деган тўхтамга келди. Кимга борса, қаерга борса гап
айланиб Абдумўминнинг устозига тақаларди.

-Тавба,-ўйга толади отахон,-қайси тошни кўтарсам, ўғлимнинг устози
чиқиб келяпти-я! Яхшики ўғлим терговчи ёки прокурор эмас, адвокат бўлиб
ишлаган. Нахотки одамларни оқловчи адвокатниям душмани бўлса!?
T.me/sinovlarihayot
Азиз ўқувчим эшитганмикан Эйнштейннинг машхур назарияси хақида. Бу
нисбийлик назарияси бўлиб, бутун коинотга тадбиқ қилиш мумкин. Яниким, ёмонлик
бўлмаса яхшиликни билмасдик. Ёки, тепалик йўқ экан, пастлик хам бўлмайди. Бу
назарияга асосан, яхши адвокат қандай бўлишига бир назар солсак. Абдумўмин
жиноятчи деб топилган фуқоронинг аслида жиноятчи эмаслигини кўп жойларда
исботлаб, ўз махоратини намойиш этиб улгурганди. Демак, у асл жиноятчини
топилишига замин яратган ва бунга эришган. Кимнидир оқлаш бошқа кимнидир
қоралаш демакдир. Мана, қаранг қаердан келиб чиқяпти адвокатнинг душмани. Хамма
фактларни бир бечорага қарши қўллаб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлган қора кучлар
Абдумўминнинг билими, малакаси туфайли ниятларига етолмай қолганлар. Қора
курсига ўзлари ўтирганлар.

Абдумўмин иш фаолиятида оқни оқ деди, қорани қора! Жабрдийда оддий
фуқоро бўлса хам, охиригача курашиб оқлаб чиқди, гарчи нариги томонда
казо-казолар турган бўлса хам.

Толиб буванинг суриштирувлари охирига етмади. Калаваниг учини йўқотиб
қўйди. Шундан сўнг ўғлининг вафотидан кейин туғилган қиз неварасига андармон
бўлиб, хаёт ташвишларига қайтди. Энди у уч неварасини ўқитиши, едириб-ичириши
керак эди. Отахон ёш келинига қараб юраги эзилар кампири орқали:

-Келинингга айт, гулдек умрини хазон қилмасин. Фарзандларини бизга
қолдириб, бошқа турмуш қилсин, оилали бўлсин!-деган гапларни етказди.

Лекин, Феруза бу гапларни эшитишни хам истамасди. Умрини фарзандларига,
қайнона-қайнотасига хизмат қилишга бағишлади.

Ох, ўзбегим аёли, сени шу матонатинг олдида тоғлар хам бош эгажак!

Мақтасак юзларин ой деймиз

Кўзларин юлдузга тенглаймиз

Ўхшашин осмондан излаймиз

Ё ойдан тушганми аёллар?



Орадан ойлар, йиллар қувалашиб ўтаверди. Хамидабону ёш бўлишига қарамай
дадасининг китоб жавонидаги хамма китобларини ўқиб чиқарди. Бу китоблардан
дунёни таниса, бобоси ва момосининг ўгитларидан Исломни таниб улғаярди. Бону 7-8 синфга кўчган кезлари ўгай аммаси уни Деновга олиб кетди.
Бону бу бой хонадонга келишда, сумкасига китобларини хам солволганди. Хом
ўйлаган экан, китоб ўқишга вақти бўлмасди. Кун бўйи уй юмушлари, аммасининг
неварасини ўйнатиш билан вақти ўтар, тунга бориб чарчаб ухлаб қоларди. Қизчага
худди хизматкордек муносабатта бўлишар, қорни тўйса бўлди, телевизор кўриш,
китоб ўқиши шартмас деб хисоблашарди.

Бир ойда Бонунинг ранглари қочиб, озиб-тўзиб кетди. Уйга кетаман
деёлмас, ўгай аммасининг важохатидан қўрқарди. У бу хонадонда яна анча
қоларди-ю, аммо бир воқеа сабаб бўлиб, уйига кетишига замин яралди.

Бир куни аммасининг бизнесда айлантириб юрган катта миқдордаги пули
йўқолиб қолди.

Дониёр Ахмаджонов & Хамида Бону 28.05.2017
#шифокор
T.me/sinovlarihayot
Yomg'ir
Kumush Razzoqova
Ёмғирли ҳавода "ёмғир" ни тинглаб ором олинг
Сехрли тун хамрохида! Севган калблар учун тарона!



https://t.me/sinovlarihayot
Yaxshiyam borsan (Official Music Video)
Dilso'z
Яхшиям борсан... 🥰💖💖

Тонги тарона кунингиз хайрли ва файзли бўлсин ❤️🍀❤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
T.me/sinovlarihayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин..

Кунингиз омадли ва файзли бўлсин. Қадрдонларим💞💞💞

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
T.me/sinovlarihayot