🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
709 subscribers
27.3K photos
16K videos
65 files
30.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Шер ва аёл...

Бир куни амирни ҳузурига бир аёл ўз хожасидан (эридан) шикоят қилиб келади ва ундан ажрашмоқчилигини айтади. Шунда амир аёлга шарт қўяди:
– Сен тирик ва соғлом шерни бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак.

Аёл ҳеч нарсага тушунмайди, аммо иложсиз амирни шартига рози бўлади.
Шу кундан бошлаб, шерлар ҳақида астойдил ўқиб ўргана бошлайди. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандай муомала қилиш ҳақида. Аёл ва, ниҳоят, шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб амирни ҳузурига боради. Шунда одил амир айтади:
– Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсану, ўз эрингга меҳр бера олмабсан-да. Бир ваҳший шер ҳақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб билибсану, болаларинг отасини хулқини ўзлаштирмабсан-да. Наҳотки, ваҳший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса – деди.

Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтди.


https://t.me/sinovlarihayot
У миқ этмади. Вақт ўтиб, барча кийимларини ўзи олиб кетганини, тилла узук ва “брослет”ларидан ҳам ажраганини билдим. Айтмаслигини билиб сўрамадим ҳам.
— Ажрашаман, ойи, — деди у.
Ўзим ҳам бу балолардан тезроқ қутилишни ўйлаб, рози бўлдим. Ариза беришга келган келинимни танимасам денг: қимматбаҳо ва ўта замонавий кийимда, машинада...
Оддий оиланинг қизи бўлса, буларни ким олиб берган бўлиши мумкин? Ҳаммасини англагандек бўлдим. Музладим. Наҳот, у юзини “ёруғ”, йўлини “очиқ” қилиб олиш учун ўғлимдан фойдаланди?
Гумон — иймондан айиради. Бирдан ёмон хаёлга бормай, дея бир танишимнинг ўғлидан илтимос қилдим:
— Сиз ҳужжатлар билан ишлайсиз-ку. Илтимос, келинимни суриштириб беринг.
Суриштирув кўпга бормади.
— Келинингиз тўйларидан ўн кун аввал ўз номига уй олган. Унинг номида уй ва машина бор. Менимча, унга хуштори олиб берган... — деди у дилимни тилкалаб.
Ўша кундан буён ўзимга кела олмайман. Менинг, ўғлимнинг гуноҳи нима эди? Нега бизнинг бошимизга бу савдолар тушди? Не-не орзу-ниятларда келин қилгандим. Бу дардни ортиқ ичимга ютолмайман. Юрагимда сақлаб юролмайман. Азизлар, фарзандингизнинг бошини боғлашдан аввал яхшилаб суриштиринг. Ота-боболаримиз бекорга етти пуштини суриштирмаган экан. Менга ўхшаб куйиб қолманг...

https://t.me/sinovlarihayot
​​- Иҳ!
Тушдан кейин қилинадиган ишлар режасига кўз югуртираётгандим, “Ола”нинг овози эшитилди:
- “Сувсиз қолдириб, ўлдирасан”му-у-у-у?
Икки пақир сувни олиб бориб, “Ола” билан боласига тутдим.
Кейинги иш уй супуриш экан. Осонгина кўринган иш нақд икки соат вақтимни олди. Белим икки букилиб, супурги билан уйларни супуриб чиққунимча, чангдан бурним ачиб кетди. Уф-ф! “Аввал битта чангютгич олиб беришим керак экан!” Ойналарни ювиб, мебелларнинг, китобларнинг чангини артиб бўлгунимча, “Ола” икки марта чақирди:
- “Биздан хабар олмайсан”му-у-у-у?
Бирпасда кеч кириб қолибди. Кечки овқатга уннаш керак! Ошхонадаги нарсалардан бирор овқат қилишга кўзим етмади. Гўзарга югурдим. Гўшт, гуруч, сабзи олиб келиб, эркакча ош дамлаб, хотинимни бир қойил қилай дедим. Қайтишда кичкинтойларни ҳам боғчадан олдим.
Энди ошни дамлаган эдим ҳамки, яна “Ола” чақирди:
- “Мени соғмайсан”му-у-у-у-у?
Сут челак ва хотиннинг рўмолини олиб, ўша ёққа чопдим. Битта-яримта кўриб қолмасин, деб “Ола”ни оғилга олиб кириб, соғдим. Боласини эмизиб бўлгач, ўт юлиб қўйишга улгурмаганимни билдим. Охурларига хас ташладим-у, уйга югурдим. “Оч қолсанг, ейсан!”
Хотинни бир қойил қилай, деб унинг келишига байрамона тайёргарлик кўрдим. Дастурхон тузадим. Чарчоқнинг зўридан оёғимда зўрға турган бўлсам-да, тоза кийимларимни кийиб, болаларни дастурхон атрофига ўтқизиб, уни кута бошладим. Аммо ундан дарак йўқ эди. Бир маҳал ўзи телефон қилиб қолди.
- Онамникидаман. Бормасам кутманг!
- Иҳ!
Ҳазиллашган экан. Кўп ўтмай келди. Қилган ишларимни кўриб, тан берармикан, дедим. Қайда? Ҳеч нарсага парво қилмай, хонасига ўтиб кетди. Кийимларини алмаштриб келиб, телевизор қаршисидан жой олди.
- Очдан ўламизми бугун?
- Ҳамма нарса тайёр, хўжайин!
- Келганимдан овқатингизни олиб келавермайсизми? Шуниям сўраб ўтирасизми?
- Иҳ!
Хотинимдан бошқа ҳамма мен пиширган ошни мақтаб-мақтаб еди. Мени ош ҳақида хотиним нима дейиши ҳам қизиқтирмас эди. Кўзим илиниб-илиниб кетаётган эди.
- Мудраманг, идиш-товоқларни йиғиштириб олинг!
- Ош яхши бўлибдими?
- Ҳамма ошга ўхшаган ош-да. Идишларни ювиб қўйиш эсингиздан чиқмасин!
Хотиним яна телевизорга термилди.
Идиш-товоқларни ювиб бўлгач, “Энди қутулгандирман?” деб ўйлаб турган эдимки, хотнимнинг овози келди.
- Ювилган кирлар дорда тураверадими? Ҳаммасини олиб келиб, дазмоллаб қўйинг!
Кирларни йиғиб келдим. Бекорга дазмоллаб қўйишни буюрмаган экан. Дазмолнинг сими узилган экан. Бир амаллаб уни тузатдим ва кийимларни дазмоллашни бошладим. Туришга мадорим етмай, ўтириб дазмоллар эканман, уйқу босган кўзларимни зўрға очардим.
Дазмоллашни бир илож қилиб тугатдим. Телевизор қўйилганча қолиб, хотиним хобхонага кириб кетибди. Яхши бўлибди, унинг мақташини эшитишга ҳам мажолим қолмаган эди. Телевизорни ўчириб, шу ернинг ўзидаёқ ухламоқчи бўлиб, диванга чўзилдим. Чунки, хонамгача боришга кучим етишига ишонмасдим. Ана шунда хотинимнинг овози келди:
- Бўлдингизми? Энди бу ёққа келинг!
- Иҳ!
Хотиним кўзимга балодай кўринди.
- Бормайман! Ухлагани қўясанми йўқми?
- Кенжа ухламаяпти. Келиб, алла айтиб, ухлатинг!
Шуни учун хам аёллар жони киркта экан.


Муаллиф?


https://t.me/sinovlarihayot
📝РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бютик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсга келади...
Салим АЙЮБИЙ..

https://t.me/sinovlarihayot
#КУН_ДУОСИ

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

(Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)
(Бухорий ривояти).


https://t.me/sinovlarihayot
Боиси унинг қонида шиша ичидаги ароқнинг иблисона васвасаси жўш ураётган эди. Шунинг учун Бердиқул ёнида олиб юрадиган пичоғини олиб Машҳурбекка урди. Унинг танасидан сизиб чиқаётган қонни кўргач, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб юборди. Кайфи учган улфатлар қайнота-куёвни зўрға ажратиб қўйишди. Машҳурбекни эса шифохонага олиб кетишди.
Машҳурбекнинг ҳолидан ота-онаси хабарсиз эди. Эртасига келини Назокатдан ўғли Машҳурбекнинг шифохонага тушиб қолганлигини эшитган ота юриб эмас, учиб борди. Бироқ унга ўғлини тирик кўриш, унинг охирги сўзларини эшитиш насиб этмади... Кўп қон йўқотган Машҳурбек шифохонада ҳаётдан кўз юмганди.
Эътибор берган бўлсангиз, фожеа сабабчиси бир шиша ароқ. Агар ўша куни куёв ва қайнота ҳамда улфатлари ўзларини ичкиликдан тийганларида балки ушбу фожеа рўй бермаган, аламзада қайнота қотилга айланмаган, Машҳурбекнинг мурғак фарзанди етим қолмаган бўлармиди. Мақоламизга сўнгги нуқтани қўярканмиз халқимизнинг "Ичкилик кони зарар” деган нақли нақадар тўғрилигига амин бўлдик.



https://t.me/sinovlarihayot
—Аммо сочларига анча оқ оралабди. Уйи ҳам унчалик тинч эмасмиш. Кундошинг билан, қайнонанг тез-тез жириллашиб туришаркан.
Эшитишимча қайнотанг оғир экан. Шунга.....
—Нима шунга?
Дугонаси ўйланиб қолганига сўради Нозима.
—Қизинг Шодиёрани шу йил узатишар эмиш. Бобоси тўйини кўриб олсин дейишяпти экан.
—Қизим шунчалик катта бўлибдими?
Кўзлари ёшланди. Ҳеч кимга сездирмай, бир неча бор узоқдан кўриб келарди.
Аммо кетиши олдидан, борганда. "Менга кўпроқ дадам керак, сиз билан кетишни хоҳламайман" дегандан кейин, юзма-юз келишга нимадур тўсқинлик қилди.
Охирги уч йилини чет элда ўтказди. Кетишидан олдин, Шодиёра ўн беш ёш эди. Мана ўн саккизни тўлдириб, узатилиш арафасида экан.
—Кимга ўхшабди экан-а катта бўлиб?

* * *

—Қизим сенда гапим бор.
—Қандай гап дадажон?
Шодиёра Собирни имоси билан уни олдига ўтирди.
—Сен билан доим, ҳар масалада очиқчасига гаплашиб одатланганман биласан. Бу гапни ўзингга айтишим қанчалик тўғри-нотўғри билмайман. Аммо ўртага Дилфузани қўшолмайман.
Шодиёрани камондак қошлари ҳиёл чимирилиб, кўзини сузиб қўйди.
—Бувинг, бобонг билан санаторияда. Бобонгни соғлиғини биласан.
Собир томоқ қириб олди. Шодиёра жим тингларди.
—Сени тўйингни кўрмоқчи. Шунга Жавлон дўстимни ўғли Жавоҳирга сени узатмоқчиман.
Шодиёрада икки ҳис бирдан ичидан титратди.
Бири дадасидан уят ҳисси. Бири куёв Жавоҳир эканидан ҳаяжон.
Дадасини қолган гаплари қулоғига кирмади. "Сиз нима десангиз шу" деб суҳбатдан қизарганча аранг қутилди.
—Ҳудди Нозимани ўзи. Тўйимиз олди учрашувларда шундай юзлари қирмизи рангда товланарди.
Собир ич-ичидан соғинганини ҳис қилди. Ҳаёллари ўтмиш томон олиб кетди.

Шодиёра хонасига кириб, дукурлаётган юрагига қўлини қўйиб, майин жилмайди.
—Тинчлан юрагим.. тинчлан.
Кейин юзи бироз маюслашди.
—Ойимсиз тўйим бўладими?
Зумда киприклар намланди...



Одатда кучли ва жуда ҳам сабрли бўлган инсонлар сизга айтмасдан тарк этишади...
Кутулмаганда ва буткулга!

—Нега ҳомушсан? Ёки қуда бўлишимиз ёқмаяптими?
—Ундай эмас. -ҳўрсинди Собир. -Нозима... Уни изини тополмадим ҳабаринг бор. Шодиёра ўксирмикан тўйида онаси бўлмаса?
Неча кундан буён сўлиб қолгандек...
—Бу келин бир кетди. Ёмон кетди. На бир белги қолдирди. Ба бошқа....
—У бошқача эди. Сокин... бирор марта овозини баландлаганини, ойимга терс гапирганини кўрмагандим...
Эшитмагандим.
Жуда ҳалим феълли аёл эди.
Ўтган йиллар асабларини анчагина кемиргани сабаб, ҳўрсинди Собир.
Дилфуза бир эмас, икки ўғил туғиб берди. Аммо ундан ҳаловат, ҳотиржамлик тополмади.
Боши ўша кесатувчи дўстлари орасида. Икки ўғилли бўлиб кўтарилган бўлсада.
Қалби синиб қолди...

* * *

—Ойи дадамга айтинг. Бу беманигарчилик. Мен Шодиёрага уйланмайман!
—Ўғлим дадангни феълини биласанку. Ёки.... ёки севганинг борми?
—Ҳозирча йўқ! Аммо мен севиб, оила қурмоқчиман. Ўзимга... кўнглимга ёққан қизга.
—Ўзимга қолса кўнглим чопмаяпти. Уни ўзини ойиси яхши аёл эди. Аммо тарбия берган аёл....
Дадангда гапида қатъий туриб олган. "Кўнгилчи?" Десам, "Сен билан мен севишиб юрибмидик тўйдан олдин?" деб оғзимга гап билан урди.
—Дадам ҳали ҳам, икки ёш бир-бири билан чимилдиқда гаплашадиган замондамиз деб ўйлаяпти шекилли.
Норози оҳангда гапирди Жавоҳир.


—Бу нима деганинг? Мени гапим-гап. Шодиёрани биласан. Кўз олдимизда катта бўлган қиз.
Келинликка яхши номзод.
—Дадаси мен ўғлимиз таърафман. Шодиёра кимни тарбиясини олган? Ўша Дилфузними?
Эрга тегиб, оилали бўлдим деб, бошига ярим қарич рўмол қўндириб олгани билан, уни ўтмиши ҳаммага маълум.
Бечора Нозимани шунча қизи билан изиллатиб, уйдан кетишига сабаб бўлган шу аёл бўлади.
—Шодиёра Дилфузани эмас. Нозимани қизи.
—Шундай дейсизку. Аммо инсон ким билан яшаса, ўшанга тортади деб айтишади.
Яна эшитишимча Шодиёра Нозимани кўп қиз туққани учун, дадасини уйланганида айблаган экан. Яна ажрим вақтида ҳам онасидан кечиб, дадасини танлаган экан. Онани билмаган бошқани билардими?
T.me/sinovlarihayot
—Шу ерда эканингни таҳмин қилгандим.
—Нега келдинг?
—Нега телефонинг ўчиқ. Қанча одамни ҳавотирга қўйганингни биласанми?
—Сенга ойим қўнғироқ қилдими?
—Ҳа! Бечора сендан ҳавотир олганидан йиғлаб ўтирибди. Сени эса пинагинг ҳам бузилмабди...
—Ичимдагини билмайсан. Шу сабаб, менга ақллилик қилма Бахтбек...
—Ичингдагини айтмасанг мен қаердан биламан? Кел бугун бир-биримиз билан, ўтмиш хотираларни алмашамиз. Сен-менга, мен эса сенга бирон бир воқеани айтамиз.
Қара бир уйда яшаб, бир синфда ўқиб, сен ҳақингда совуқ башарали қиз эканингдан бошқасини билмайман.
—Керакмас! Мен ўтмишимни эслаб, ёқтирмайдиган кунларимга қайтишни истамайман. Сени ўтмишингни эса менга қизиғи йўқ!
—Ҳафа қилдинг.... ҳўп майли юр кетдик, ҳамма сендан ҳавотир оляпти...

* * *

—Ало дўстим яхшимисан?
—Ҳаа Жавлон ўзинг тузумисан? Оиланг ҳаммаси тинчми?
—Ҳаммаси яхши дўстим яхши. Шу сен билан бир хайрли иш бошлагандик. Дим-дим бўлиб кетдинг.
Жавоҳир, бир-икки Шодиёрани кузатибди. Бошида иккиланганди. Ҳозир номзодлардан фақат сени қизингни деяпти.
Собир иккиланиб, кейин тилга кирди.
—Дўстим ҳафа бўлма. Менимча тўй бўлмайдиёв.
—Ияа нега? Биздан бирон бир хатолик ўтдими?
—Гап сизларда эмас.
—Унда нима? -қизиқди Жавлон ака.
—Шодиёра рози бўлмаяпти тўйга. Уни райига қарши боролмаяпман.
—Нега экан? Бизни ўғил ҳафа қилдимикан?
—Йўқ айтдимку, гап сизларда эмас деб. Қизим онасини топмоқчи экан. Онамсиз тўйим бўлишини хоҳламайман деди.
Жавлон бу гапга нима дейишни билмай, бироз сукутда турди. Кейин ҳам гап қовушмай, беш дақиқага қолмай алоқа узилди.
Собир бошини орқага ташлаб, ҳаёллар уммонига ғарқ бўлди.
Қанча шундай ҳолатда ўй сурди билмайди.
Телефон қўнғироғидан кўзларини очиб, шу ҳолатида телефонни олди. Бегона рақам....
Ўйланганча яшил тугмани босди.
—Ало эшитаман.
—Ассалому алайкум. Мен Нозимаман....

—Ноз... Нозима. Нозлигим. Ўзингмисан онаси? Қай... қаерларга йўқ бўлиб кетдингга?
—Собир ака. Шунчаки Нозима денг.
Собирдан фарқли ўлароқ, Нозимада ҳаяжон унчалик юқори эмасди.
Балки, қўнғироқдан олдин, ўзини тайёрлагандур.
—Нозимам. Шунчаки Нозима деёлмайман. Сени, овозингни қанчалар соғинганимни билсайдинг... Мен сени...
—Собир ака. Мен қизим масаласида гаплашгани қўнғироқ қилдим.
Фақат Шодиёра ҳақда гаплашиб олиш учун. Агар ўзида телефон бўлса, Уни рақамини берсангиз.
Ўзи билан гаплашардим.
—Йўқ... Уни рақами йўқ! Нози сен билан гаплашиб олайлик. Сенга айтар гапларим жуда кўп.
—Мени сизга айтар гапим йўқ! Гапни кўпайтиришни ҳам истамайман. Эшитишимга Уни узатмоқчи экансизлар. Қизимни тўйи онасисиз ўтишини хоҳламайман.
У билан гаплаштира оласизми?
—Мениям сенга гапларим бор.
—Ўринсиз гаплар керакмас ҳозир! Мен мақсадимни айтдим. Сизни оилангизга даҳил қилиш ниятим йўқ. Мен ўзимни қизимни сўраяпман. Гаплаштирасизми?
—Эртага кўришиб гаплашасанми? Бўладими шундай қилсак?
—Бўлади! Манзилни ёзиб юборарсиз.
—Шу ўзингни рақамингми?
—Аа..ҳаа ўзимники.
—Яна озгина гаплашайлик. Сенга айтмоқчи бўлган қанча гапларим бор. Йиғилиб бир уйим бўлиб кетди.
—Ҳозир буларни мавриди эмас. Манзилни смс қилиб юборарсиз. Хайр!
Собир қўнғироқ якунлангач, Нозимани рақамига қараб, бир муддат кўз узмади.
Гўё рақам эмас. Нозима кўринаётгандек.



—Ассалому алайкум.
—Ваалайкум ассалом. Яхшимисан Нози...?
Нозима айтилган жойга, айтилган вақтда тошиққанча етиб келаркан. Собирни ёлғиз ўзини кўриб, ҳайрон бўлди. Бироз ўнғайсизландиям...
—Шодиёра қани? -деди хол-аҳвол сўрашни четга суриб.
—У йўқ! Сен билан гаплашиб олайлик аввал.
—Мен сиз билан гаплашиш учун эмас. Қизим учун келгандим!
Нозимани нигоҳлари совуққон эди.
—Келади. Фақат унга вақтини бироз кейинроққа айтдим. Илтимос, У келгунча, озгина мени тингла.
Илтижоли боқди Собир. Нозима ноилож, Собирни қаршисига ўтирди.
—Қаерларда эдинг?
Беш дақиқалик сукутдан сўнг. Гап бошлади Собир. Аламлиси шу беш дақиқани У Нозимани юзига термулиб, ўтказган бўлса, Нозима унга бир қўр назар ташлашнида раво кўрмади.


https://t.me/sinovlarihayot
Ҳулкар Сабрия Иброҳимовна билан суҳбатлашиб, телефонни ўчираркан, негадир қалбида хотиржамликни ҳис қилди. Унга ҳамкор бўлишни истаган инсон Ўзбекистонга қайтибди. Ҳулкар билан кўришмоқчи экан. Психолог уни ўзининг офисига таклиф қилди. Кечки соат бешда кўришишга келишишди.
Суҳбат сўнггида руҳшунос:
- Ўйлайманки, бу келишув сизнинг ижодингизда ҳам, ҳаётирнгизда ҳам жуда манфаатли бўлади., - деди. Шу сўзлар балки унга ҳаловат бергандир. Ва ниҳоят отасининг киностудиясига эгалик қилади. Уни юритади. Телеканалга бориши ҳам шарт бўлмайди. Охирги бир ой ичида кўнглига туккан ягона орзуси ҳам шу баҳона ушалади.
Соат кечки бешда Азиз онасини ўша таниш офис манзилига олиб борди.
- Мен ҳам бирга кирайми? – сўради онасидан. Ҳулкар бош силкиди.
- Йўқ, ўзим. Ишингни қилавер, чиқсам чақираман.
Ҳулкар зиналардан бирма-бир босиб чиқаркан, бир неча ой илгари шу маконга келганини эслади. Аллоҳим бу манзилга бежиз юбормаган эканда, деган ўй ўтди хаёлидан. Мана ҳозир уни ўйлантириб турган масала ечим топади.
Телебошловчини психологнинг ўзи кутиб олди.
- Опажон, яхшимисиз? – илиқ қаршилади аёл. Қучоқлашиб сўрашишди. Ичкарига киришди. Ичкарида келишган, бўйлари баланд, виқорли, сочлари қора, истараси иссиқ, ёши нари борса 45 ёшлар атрофидаги эркак ўтирарди. Хонимларни кўриб ўрнидан турди.
- Ассалому алайкум, - салом берди Ҳулкар.
- Ваалайкум ассалом, - алик олди эркак. Ҳулкар уни қаердадир кўрганди. Аммо эслолмади.
- Зафар ака, тадбиркор, - деб танишди Сабрия уни.
- Хурсандман. Сизни илгари қаердадир кўргандайман, - деди Ҳулкар эслашга уриниб.
- Бир ярим ой аввал келганингизда шу ерда ўтиргандилар.. Эшикда кўришгандингиз, - эслатишга уринди Сабрия.
- Балки.. шунақадир, - жавобдан қониқман телеюлдуз.
- Одам одамга ўхшайди, - деди Зафар ҳам жилмаяркан.
- Бўлиши мумкин.
- Хўп, энди асосий масалага ўтсак, - деди эркак жиддий тус бериб қиёфасига. Ҳулкарнинг бутун вужуди қулоққа айланди.
🌾
Санобар гўзаллик салонидан чиқиб, кийиниш учун уйига борганида Мираброр ичкарида эди. У хотинига бир муддат тикилиб қолди. Санобар кулиб юборди.
- Намунча... тикилиб қолдингиз? – Мираброр охирги пайтда аёлини фақат йиғламсирган ё хўмрайган ҳолатда кўрарди. Ҳозир эса қаршисида бошқа бир аёл турарди.
- Совға олдингизми? – яна савол берди Санобар.
- Ҳа, сувинер олдим.
- Раҳмат... – Санобар бошқа ҳеч нарса сўрамади. Эрининг бориш-бормаслиги билан қизиқмади. Тўғрироғи, у Нодира қандай ўргатган бўлса, шундай йўл тутаётганди. Эрининг ёнида кийим алмаштирмасди. Айни дамда эса... аёл халатини ечиб, тайёрлаб қўйган либосини кийди. Мираброрнинг кўз қирида кузатиб турганини сезарди жувон. Кўйлакнинг замок қисмини қадаёлмагандек бўлди, гўё. Эри томон яқинлашди.
- Қадам қўйинг... қўлим етмаяпти, - деди паст овозда. Мираброр замокни тепага кўтара бошлади. Эр ва хотин орасида масофа қолмаганди. Санобар ортига ўгирилиб, эрини қучди ва юзидан ўпди. Қувноқлик билан: - Раҳмат... – деди. Мираброр ҳайратда қолганди. Бу ўша Санобарми?
Аёл эса эрининг ҳайратига парво қилмагандек, ўгирлдида, қўлига сумкачасини олди. Оёғига туфли танлади.
- Совға қани? Такси чақираман.. – деди. Мираброр жим ўрнидан турди.
- Тўхта, ўзим ташлаб қўяман, - деганча машина калитини олиб, ҳовлига чиқди.
Вазира опа уларнинг чиқишини пойлаб турган чоғи, дарров ҳовлида кўриниш берди. Ўғлининг уст-бошига қараб бош чайқади:
- Мираброр,ресторанга шундай борасанми?
- Келинизни ташлаб келаман. Кирмайман, - деди ўғил тўнғиллаб.
- Вой, қўйсангчи... бор кийиниб чиқ. Боринг, ўзингиз ясанмасдан, эризни ҳам ясантиринг, келинпошша , - деди қайнона ёлғондан пўписа қилиб.
- Ойи... мен кирмайман! Танимаган давра...
- Майли, ўзинг биласан....
Вазира опа ҳам қайсарлик қилмади. Яна ичкарига уйга кириб кетди.
Мираброр айтилган манзилга борганда, кийим алмаштирмаганига пушаймон бўлди. Тўғрироғи, у хотинини ёлғиз ичкарига киришини истамади. Чорасиз бирга кирди. Уларнинг бирга келаётганини кўриб Нодиранинг кўзлари қувончдан порлади. Илиқ кутиб олди.

(ДАВОМИ ЭРТАГА)


https://t.me/sinovlarihayot