🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
719 subscribers
27K photos
15.8K videos
65 files
30K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
         Х А С Т А    О Н А М Г А

Она, сизни бир фарзанддай суёлмадим-
Бурчимни ҳам жой-жойига қўёлмадим...
Мадор кетди танингиздан бизни ўйлаб,
Сизни битта ҳассачалик суёлмадим!

Эсга олсам шоду нолон дамларимни
Бахт келганда тўлдирдим ўз камларимни !
Дард келганда яна барча ғамларимни
Сизга ошкор этмоқликдан уёлмадим !

Борган сари танингизни куч тарк этар-
Шафқатсиз вақт қувватингиз олиб кетар;
Кунларингиз бир хил - файзсиз, рангсиз ўтар-
Ҳаётингиз камалакка бўёлмадим.

Қодир Аллоҳ, кечир  мени, волидамни,
Комил шифо бер, мағфират эт онамни-
Икки дунё раво кўрма дарду ғамни
Дуо ила кўз ёшларим тиёлмадим...
https://t.me/sinovlarihayot
​​​​📝 ​​БЕГОНА АЁЛ

Дунедаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага ёрдам берар, уларни хурсанд килишга харакат киларди. Охирида узи энг бахтли инсонга айланарди. У соф юракли одам эди.
Бир куни дукондан чикаётганда еш бир аёлнинг ахволи диккатини тортди. Ранги учган, куллари совкотган ба буйни букилган эди.
- Нега бу ахволда экан, - деб уйлади.
Аёл Баходирни кургач, дарров олдига борди. Огир ахволидан нолиб:
- Менга факат сиз ёрдам бера оласиз, -деди.
Баходир хавотир ола бошлади. Аёл гапида давом этди:
- Менинг эрим йук, 3 ёшли углим касалманд, операция у.н катта пул керак. Боламни ташлаб ишлай олмаяпман. Операция пули у.н сиз ёрдам бера оласиз...дея илтижо килди.
Баходир дарров дуконга кирди ва савдо пулин борини берди. Аёлга:
- Иншооллох хохласа болангга фойдаси тегади, -деди.
Аёл хурсанд б.б пулни олди ва у ердан кетди. Баходир эса кунгли хотиржам уйига кетди. Углини кучогига олганда уша аёл яна ёдига тушди. Ёрдам берганидан яна узини бахтиёр хис этди.
Орадан 3 хафта утди. Баходир хонасида газеталарни куриб чикаётганида уша аёлнинг суратига кузи тушди, хабар диккатини тортди. Хабарда:
"Сохтакор аёл охири кулга тушди ! " , деб ёзилганди.
Хабарни диккат б.н укиб, аёлнинг касал боласи йуклигини билди. Дарров газетани ёпди. Сунг узида йук хузур б.н гапирди:
" Уч хафтадан бери эшитган энг яхши хабарим шу булди. Хайрият, аёлнинг касал фарзанди йук экан" ...
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ китобидан.
T.me/sinovlarihayot
ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН БИЛАН

ҚАТТИҚҚЎЛ ЎРТАСИДАГИ

ФАРҚЛАР

• Ҳақиқий мусулмон мудом ўз иймони билан банд бўлади; ўз устида ишлайди.

• Қаттиққўл эса бошқалар иймони билан овора бўлиб, иш амали ўзгалар ймонини текшириш бўлиб қолади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзини ва ўзгарларни Жаннатга киритиш учун саъй-ҳаракат қилади.

• Дийдаси қаттиқ шафқатсиз эса ўзидан ўзгаларнинг жаҳаннамга киришини исботлаб бериш учун елиб югуради, ўлгидай чиранади.

• Ҳақиқий мусулмон ўзгаларнинг хато ва камчиликларини кечириб юбориш учун уларга турли узр, баҳоналар истайди.

• Аммо қаҳри қаттиқ эса одамларни жазолаш, айбини элга овоза қилиш учун уларнинг хатоларини, камчиликларини ковлаб, тирноқ ичидан кир қидиради.

https://t.me/sinovlarihayot
📚ҚАЙҒУ ВА ТАШВИШНИНГ ОҒИРЛИГИ ҚАНЧА?

Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди.
У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?" деб сўради.
Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кутариш лозим. Ишдан қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларингизни ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қуйинг".

https://t.me/sinovlarihayot
ҳақиқат бор. Уйланмоқчи бўлган кезларим жондан ортиқ севганим йўқ эди, оддий ёқтириш таъсирида уйландим. Уйланганимдан кейин эса тақдир чархпалаги тескари айланди сени севиб қолдим, Дилнура. Шундагина англаб етдим уйланиш бахт, севгилигингга уйланиш эса таърифга тил ожиз да- ражадаги БАХТ! Менга учрагунингга қадар тўйи бўлаётган ёшлар ҳақида «севишган экан» деб эшит- сам, алланечук бачкана туюларди. Севги шунчаки ўткинчи ҳою-ҳавас, ёшлар ўйлаб чиқарган ўйин, деб ҳисоблардим. Энди билсам, мен худди алданган одамга ўхшаб қолган эканман. Севиб турмуш қуриш шунчалар бахтки, аксинча, севмай турмуш қуриш шунчаки ҳою-ҳавас экан.
Сени севдиму, Дилнура, ўзимни топдим! Хаёлимдан Назокат сиймоси сургун бўлиб, сен кириб келасан ва бирдан ҳаммаси ўзгариб кетади. Ҳар куни ишдан уйингга кўнгил амри ила шошиш қанчалар лаззатли! Севган ёрим, яъниким сен кутаётган бўласан. Жилмайиб пешвоз чиқишинг, нигоҳингдаги табиий ва ҳеч қачон охиригача кашф этиб бўлмас сирлилик борган сайин мафтун этаверади. Ишдан қайтишимга пардоздан чиқиб, баҳорий ифор таратгувчи атирлар сепишинг, ҳар доим ширин таом пишириш учун ҳатто газета-журнал варақлаб, рецепт ахтаришинг (кечликка қандай овқат тусашимни сўрамасдан қозон қиздирмайсан), таомдан сўнг яна нима тилагим борлигини суриштиришинг... Эрталаб ҳам гул-гул очилиб кузатиб қўясан. Қарайсан, жилмайиш ёқмаса (баъзан ортиқча меҳрибончиликдан одамнинг кўнгли айнийди), жиддий тортиб, мағрур, аммо муҳаббат билан оқ йўл тилайсан. Қанчалик ҳиссиётга қову-

104
T.me/sinovlarihayot
Nafs sirtmogʻida


Kanal @sinovlarihayot


Muallif: Gʻayrat Rahmatullayev


https://t.me/sinovlarihayot
❗️Сочни қора рангга бўяш

🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Охир замонда соч-соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар».
🔖Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
------
📝Шарҳ:Уламоларимиз ушбу ривоятдаги «кабутарнинг тўшига ўхшатиб»деган маънони икки хил тушуниш мумкин, дейдилар.
Биринчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қўядлар.Бунда суннатга хилоф қилиб,фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади.
Иккинчиси–охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар.Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан.Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиқиб, соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган.(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан)

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати


https://t.me/sinovlarihayot
🌿🌿🌿🌿🌿🌿

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқибди ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота онам анчадан бери сут ичмаганди бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди..
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш .
Камбағал:-« ё Худо қудратингдан » деб ҳайрон қолибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади , деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди ....

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан камбағал ўтган қиш ота онам роса қийналишганди, совуқ хонада энди , бу пулга уйни тамирлайман деганди, хамён янаям оғирлашибди....

Ўшанда , камбағал, хотиним анчадан бери бу уйда яшамайман , деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб , янги уй олиб кўчиб кетамиз , деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди.. ?!

Яъни , ичидаги хамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.


T.me/sinovlarihayot
✒️ТАВБА ҚИЛАДИГАН ВАҚТИНГ КEЛМАДИМИ...

Фузайл ибн Иёз номи тилга олинганида инсоннинг кўз олдида буюк муҳаддис, муфассир, гавдаланади. Фузайл ибн Иёз 105 ҳижрий санада Самарқандда туғилган. Фузайл ибн Иёз қирқ ёшигача ашаддий қароқчилардан бири бўлади. Умрининг ярмини бировларни тунаш, ваҳшийлик, золимлик билан ўтказади.
  Самарқанддан ўтаётган карвонларни тунаб, одамларнин ўлдириб кун кечирарди. Ҳатто одамлар карвон ўтадиган йўлга Фузайлнинг номини беришганди ва ҳеч ким бу йўлдан ўтмасди.
  Вақти келиб Аллоҳ таоло Фузайлни бир жориянинг муҳаббати билан машғул қилиб қўйди. Унинг ишқида золимлик, зўравонлик тушунчаларини унутди. Фақат шу жория билан овора бўлиб қолди. Имкон топди дегунча, жориянинг олдига келар, у билан суҳбатлашгиси келарди. Аммо жориянинг хўжайини бўлиб, уларнинг учрашуви осон бўлмасди.
  Бир куни одатдагидек, жориясининг ишқида куйиб-ёниб юрганда, жория билан кечқурун кўришишни режа қилди. Кеч тушганда жория яшайдиган уйнинг олдига келди. Аммо дарвоздан эмас, девордан ошиб уйга кирмоқчи бўлди. Деворга чиққанда қулоғига бир қорининг узоқдан тиловат қилаётгани эшитилди. Қори тиловат қилаётган оятларда «Инсофга келиш вақти келмадими…» мазмунидаги сўзлар бор эди. Ана шу маҳалда девор устида турган Фузайл ибн Иёзнинг қалби очилди. Аллоҳ таоло унга тавба эшигини очди. Девор устида турган Фузайл сесканиб кетди. Этлари жимирлаб ўзида ғалати бир туйғу ҳис этди. Шунда:
— Етар. Вақти етди – дея девордан сакраб тушиб йўлида давом этди.
  Тўғри карвонсаройга борди. Карвонсаройда савдогарлар қандай қилиб Фузайл бор йўлдан ўтсак деб, ўйлаб ўтиришарди. Буни эшитган Фузайл уларнинг олдига бориб:
— Фузайл ибн Иёз бугун вафот этди. Унинг ўрнига Аллоҳни танийдиган янги Фузайл туғилди. Сизлар энди хотиржам бўлаверинглар – деди.
  Шундан сўнг Фузайл ибни Иёз Бағдодга йўл олди. У ерга бориб ишлади. Ўз меҳнати билан ҳалол ризқ топди. Ундан кейин эса Кўфага ва ҳатто Ҳарамга ҳам борди. Кўфада илм олди ва ҳадис ўрганди. 
  Бир куни Ҳорун ар-Рашид ўз саройига жуда кўплаб алломаларни таклиф қилади. У ерда Суфён ибни Уяйна каби зотлар билан Фузайл ибни Иёз ҳам саройга келди. Фузайл охирида келди ва Суфён ибни Уяйнадан:
— Халифа қайси бири – деб сўради. 
Суфён ибни Уяйна халифани кўрсатди. Шунда Фузайл ибни Иёз:
— Эй гўзал юзлик! Сен бўйнингга оғир вазифани олибсанку – деди.
  Бу сўзларни эшитган Ҳорун ар-Рашид йиғлаб юборди. Чунки Фузайл ибни Иёз шундай чиройли тавба қилган эдики, олдин унинг қалбида фақат ёмонлик бўлган бўлса, энди эса унинг қалбини маҳзунлик эгаллаб олган эди. Фузайл ибни Иёз умрининг ярмини золимлик ва ёмонлик билан ўтказганига шу қадар маҳзун бўлардики, уни кўрган инсон ҳам маҳзун бўлиб қоларди. Агар Фузайл даъват қилса барчанинг қалбидан дунёга бўлган муҳаббат кўтарилиб, маҳзунлик ўрнини эгалларди.
  Шунинг учун халифа Ҳорун ар-Рашид ҳам бирдан йиғлаб юборди. Саройда йиғин тугаш арафасида Ҳорун ар-Рашид барча келган уламоларга  ўн минг тангадан пул бера бошлади. Фузайл ибн Иёз эса халтани четга суриб, пулларни олмади. Шунда Ҳорун ар-Рашид:
— Эй Абу Али! Ўзингизга ҳалол кўрмасангиз, очларга берасиз – деди.
Шунда Фузайл:
- Агар бу сизларга ҳалол бўлганида, менга ҳам ҳалол бўларди. Мен бу пулларни олмайман – деди.
  Ташқарига чиқишганда, Суфён ибни Уяйна Фузайлга айтдики:
— Эй Фузайл, халифадан ҳадяни олмасдан хато қилдинг. Пулларни олганингда очларга, қардорларга берган бўлардинг – деди.
Шунда Фузайл ибни Иёз:
— Эй Суфён, сен бу шаҳарнинг машойиқи бўлатуриб қандай бу хатони қиляпсан. Агар у пуллар уларга ҳалол бўлганда, мен учун ҳам ҳалол бўларди – деди. 
Ва умрининг охиригача ҳалол меҳнат қилиб, ўз вақтини тоат ибодатга сарфлади.
  Аллоҳ таоло буюкдир. Хоҳлаган пайтида хоҳлаган бандасининг қалбини очиб қўяди. Унга тавба эшигини кўрсатиб қўяди.


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

T.me/sinovlarihayot
✒️​​ЙИЛЛАР АРМОНИ...
(ҳикоя)


Вокзал. Ўриндиқда хаёлларга чўмганча маҳзун, аммо қачонлардир не-не йигитларни ақлдан оздиришга-да қодир бўлган, ҳозир эса куз хазонларини ёдга солувчи сийрат акс этган қора кўзлар… узоқларга тикилади. Ҳа, у ҳам бошқа йўловчилар каби ўз поездини кутяпти. Бироқ бунга ишонқирамагандек бот-бот хўрсинади. Аслида кутишдан оғринмайди у. Фақат… шу пайтгача кутгани негадир келмаган. Эҳтимол, Севинч кутишни билмадимикин… Ким билади? Билгани бир нарса: Сардор ҳам уни қаердадир интизор кутмоқда. Севинчнинг бугун узоқ йўлга отланишига ҳам сабаб шу…
 Саккиз йил олдин ҳудди шу кун эди - Сардор ҳарбий хизматга жўнади. «Қайтаман, Севинч. Мени кут». Севинчнинг суюклисидан эшитган илк ва сўнгги юрак сўзлари эди бу. Хотиралар қулфи яна очилди… 
—Ҳой, қиз! Ён қўшнинг ҳарбий хизматга жўнаяпти-а? Наҳотки бир оғиз «хайр» деб қўйишга ярамасанг. Дугонаси Дурдонни кўриб, Севинч қизарди. —Сардор менгамас, сенга қариндош бўлади. Сен турганда менга йўл бўлсин, кўзи учиб тургани йўқдир?- кесатди у. 
—Тинчликми ўзи? Бугун тўнингни тескари кийибсан?
 Ҳойнахой бунга Сардор акамнинг алоқаси йўқдир-а?- муғомбирона сўради дугонаси. 
—Ҳеч-да! Сардор акажонингни сираям алоқаси йўқ. 
Бировлар кўнглини нигоҳ билан эгаллаб, кейин бошқаларга яшириб хат тутқазсин экан-да… Дурдоннинг шарақлаб кулганидан Севинч чўчиб тушди. —Эй, бор-ей. Биров ўламан, деса, биров…
 —Сен қаёқдан кўра қолдинг менга хат берганини? Ё девордан уни пойлаётганмидинг? – Дурдон “қўлга тушдингми”, дегандай дугонасига тикилди. —Ҳа майли, акамдан хафа бўлма. Сени кўрса, гапиролмай қолади. Шунинг учун мактубини ўзи беролмай, мени элчи қилиб юборди. Ушла-ей, омонатини бергунимча, бурнимдан булоқ қилиб чиқараркансан-у… Севинч мактубни қандай авайлаб очганини ҳалигача яхши эслайди. Ҳозир ҳам негадир уни ўқигиси келди ва сумкаси очди. Хизматдан юборилган кўп хатлар бор эди бу ерда. Аммо биринчиси барибир юракка яқин бўларкан.
 Шоша-пиша ёзилган, ҳалигача беғубор туйғунинг ифори кетмаган мактуб… «Салом, Севинч. Қара, бугун сенга ўхшаб осмоннинг ҳам қовоғи солиқ. Ундай қилма… Биласан-ку, ёмғирни яхши кўраман. Ҳудди сен каби… Янаги йил шундай маъсум кунларнинг бирида мен қайтаман. Севинч, фақат ёмғир ёғса, сен ҳам унга қўшилиб ёш тўкма. Бахтли кунларингга асраб қўй.
 Мени кутолсанг асрагин фақат…» Неча баҳор ўтди. Қайтмади. Фақат энликкина қоғоз келди: «…да истиқомат қилувчи Сардор Камолов тунгги навбатчилик вазифасини ўтаётган пайтда… техник носозлик…… қурол-яроғ омборига ўт кетган….. навбатчи ўша ерда бўлган ... қаҳрамонларча халок бўлди» ва яна қандайдир тушунарсиз жумлалар. Севинчнинг англагани, тасаввур қилгани олов ичра ёнаётган Сардори… Қизиқ, қанча уринишмасин, хокини топа олишмади. Севинч қалбига яна умид тушди. Кутишда давом этди. «Қайтаман дегандилар…» Бекорга юраги сезмасди. Кечагина дарагини эшитди. Орадан саккиз йил ўтибгина, интиқ кутган сўзларини… Сардорнинг яқин хизматдош дўстидан. -- Ҳеч кимга айтмайман, деб дўстимга сўз бергандим. Лекин сизнинг кутаётганингизни кўра-била туриб… Сардор тирик. Юраги уради. Ақли теран. Фақат қўллари, оёқлари… йўқ. Ёнингизга бу аҳволда қайтишни истамади. Севинчнинг севинчи…. Севинчнинг ҳайрати…. Севинчнинг кўз ёшлари… бахтдан ё армонданми, ўзи ҳам билмасди. —Қаерда у? Қаерларда…. …Мана, бугун у йўлда. Олис қишлоқни кўзлаб кетаяпти. Билади, излагани ҳам дераза ташқарисига кўзларини тикиб кимнидир кутмоқда. Поезди кўринди. Қиз энтикиб ўрнидан турди-да, вагонга чиқишга тутинди. Ниҳоят, у кетди. Унга интиқ дил сари гўёки учиб кетди... 


Тамом.

Муаллиф Нодирабегим Иброҳимова.

T.me/sinovlarihayot