🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020
739 subscribers
26.9K photos
15.7K videos
60 files
29.6K links
🌐Teлеграммдаги
Xaётий канал.


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Қушиқлар 🎼
#Mонолог🎤

Бош AДМИНКА
#ГУЛИХОНИМ






Биз Сизларни яхши курамиз.
Канал Админлари ва Админкалари
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Охиригача кўринг кўз ёшингизни тия олмайсиз...😢

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/sinovlarihayot
СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИМ ДАДА

Юрагимда оғриқли титроқ,
Меҳрингизни соғиндим шундоқ,
Олисдасиз менданда йироқ,
Сизни жуда соғиндим дада.

Ифорингиз меҳридан тотиб,
Бағрингизда эркалаб ётиб,
Қани имкон бўлсайди бориб,
Қучоқлардим соғиндим дада.

Алам дардда бу кўнглим кезиб,
Соғинчингиз юрагим эзиб,
Ўзимдан ҳам, гоҳ ўзим безиб,
Сизни жуда соғиндим дада.

Босиб олди оғриқли тугун,
Оромим йўқ, ахтариб ҳар кун,
Жудоликни тан олмай юкун,
Сизни жуда соғиндим дада.

Қалбимда бор бир умр армон,
Сиз бўлсангиз малҳамим, дармон,
Сиқилиб бўлмасдим, пушаймон,
Сизни жуда соғиндим дада.

Ҳаётда мен йиқилиб турдим,
Фақат онам жигарим кўрдим,
Ким дўст менга, ким душман билдим,
Сизни жуда соғиндим дада.

Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний

https://t.me/sinovlarihayot
Уйининг биринчи қаватидаги дўкондан кунда кунора егулик харид қиладиган қиз, одатий навбатчи мулоқотлардан бошлаган танишуви оқибатида йигирма беш йил ҳеч кимга ишонмаган кўнглини, дўкон эгасига ишониб топширди. Акбарали исмли асли келиб чиқиши водийлик, ота-онаси пойтахтда ишлаб қолиб кетгану учун шу ерлик бўлиб қолган йигит билан аҳду паймон қилди. Тўғрироғи, йигит қизнинг ўтмишидан хабардор бўлса-да, ўша “камчилик”ни қабул қилиб, унга уйланишни астойдил истаган эди.
- Қарор қабул қилишингиздан аввал, ота-онангиз билан маслаҳат қилинг. Менинг ўтмишимни уларга маълум қилинг, бусиз бўлмайди,- деб ҳарчанд йигитга уқтирмасин, Акбарали:
-Кейин айтамиз. Ҳаёт меники, бизники,  ўзимизнинг сиримиз ўзимиз билан қолгани маъқул. Вақти келганда, ўзлари билиб олишади. Мени режам бўйича улар бундан бир умр хабар топишмайди. Бу сир фақат иккимизгагина тегишли бўлиб қолаверади!..- Ана шу қатъий ваъдадан сўнг, Самиранинг ота-онаси қизлари айтган совчиларни кутиб олишди. Худди қиз истагандай, уқтириб қўйганидай ота-она бояқишлар ҳам лом-мим дейишмади. Унаштирув бўлди, кетидан кўп ўтмай дабдабали фотиҳа тўй бўлиб ўтди. Тўй куни белгиланиб, тўйхоналарга буюртма берилган, бўлажак келин-куёв никоҳ оқшомида кийиладиган либосларни танлаб юрган пайтларида, кутилмаган қўнғироқ Самиранинг ҳаётини яна бир маротаба чилпарчин қилди. Куёв бўлмишнинг онаси, Самиранинг ўтмишидан хабар топиб, тўйни тўхтатишни айтди.
- Ёшлар-ку, ёш ҳиссиётга берилган десам, сиз катталарнинг кўзингиз қаёқда эди?! Бизни алдаб, бева, суюқоёқ қизингизни тиқиштирмоқчи бўлибсиз-да?! Ким билади, аввалги эри ҳам нима сабабдан ҳайдаворган экан?..- Қудағай оғзига келган ҳақоратни қайтармади. Самиранинг ота-онаси,  совчиликка келишингиздан олдин, ўғлингиз келиб, қизимизнинг ўтмиши ҳақида сизларга оғиз-очмаслигимизни қаттиқ тайинлаган эди, аслида бу никоҳни биз ҳам хоҳламаган эдик, дейишолмади. Йигит томон унаштирув ва фотиҳа тўйга кетган пулларни тийин-тийини билан ҳисоблаб олишди. Ҳатто буюртма қилинган тўйхоналар учун ҳам жарима тўлаган, Самиранинг ота-онаси уят ва исноддан бош кўтаролмай қолишди. Шундан кейин Самира бошқа қишлоғига қадам босмади. Орадан уч-тўрт йил ўтиб, ёши каттароқ, бойвачча бир кишининг никоҳига кирди. Эри уй-жой, бошпана қилиб берди, оҳлари Аллоҳга етиб, ширингина қизалоқ кўрди. Бахтига эрининг биринчи никоҳидан фақат ўғил болалар туғилгани учун, қизчасининг туғилиши икки томонни ҳам бирдай қувонтирди. Самира кундоши билан худди опа-сингилдек бўлиб кетди. Кейин эшитишича, эри кундошига, агар Самирага кундошлик қилсанг, кун бермасанг, ўзингга қийин бўлади, сени ташлаб кетаман, агар бир-бирингни тушуниб, келишиб кетсаларинг, икковингга ҳам бирдек муносабатда бўламан, деб шарт қўйган экан. Самира кўпда эридан пул сўрайвермайди, муҳими, мени уй-жой билан таъминлаб қўйгани, қўлимда дипломим бор, ишлай оламан, ўзимдан қўймасин, деб меҳнатдан тортинмайди. Қизи бу йил Университетни тамомлаш арафасида. Самодилни сўраб келган совчилар- уни бир пайтлар аввал осмонга кўтариб, бахт ваъда қилиб, сўнг ерпарчин қилиб, абгор ҳолда ташлаб кетган кишининг ўғлига сўраб келишган эди. Совчиларнинг ёши кексаси-бир пайтлари Самирани оғзига келган ҳақоратлар билан «тақдирлаган» аёл эди...
...- Мени кечиринг, ойижон... Нега шунча қийинчилик кўрганингизни айтмадингиз?
- Қўявер болам, сенда нима айб? Айтганим билан, у йигитнинг айнан ўшаларга тегишли эканини қаердан ҳам билардинг.  Фақат сўз бер, куйинма, энди у билан ҳеч қачон учрашма. Сени бахтли қиладиган йигит-ҳали олдинда! Сен менга ҳам аталган бахтни кўришинг керак!
- Албатта, ойижон...- Самира қизини бағрига босди. Аёлнинг юраги ҳапқириб, чеҳрасида қувонч балқди...

https://t.me/sinovlarihayot
Бу аниқ с

​​инглимнинг, меҳрибон Фариштамнинг иши эди!!! Хулоса ўрнида: Эҳ, шуларни ўйласам ўзимни ишонгим келмайди, оиламиз шу кунлани кўрганига. Лекин ҳаётда хамма нарса бўларкан. Мухими – инсон ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни унутиб қўймаслиги, ҳамма нарса ёлғиз Аллоҳданлигини унутиб қўймаслиги керак. Балки бу ҳикояни ўқиганлардан биронтаси ҳозир шифохонададир. Дард бергувчи ҳам, шифо бергувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир. Нолиманг, умидни сўндирманг, чин дилдан шифо сўранг. Албатта ижобат қилади Аллох!.

https://t.me/sinovlarihayot
ярим соат давом қилган отишмада Аюб ҳаммасини
йўқ қилди. Ўзи ҳам яхшигина яраланди. Шунга
қарамасдан Муяссарга берган ваъдасини бажариш
учун йўлга тушди.
* * *
— Ало, — Муяссар боядан буён асабий
жиринглаётган телефонига қўрслик билан жавоб
берди.
— Муяссар, — нариги тарафдан Аюбнинг овози
эшитилди.
— Аюб, — унинг овозини эшитиши билан Муяссар
йиғлаб юборди. — Қаердасиз? Нега шунча пайтдан
бери йўқсиз?— Уйдан уч бекат узоқликдаги масофадаман, —
негадир Аюб қийналиб гапирар, зўрға нафас оларди.
— Сени соғиндим. Кўргим келаяпти.
— Мен ҳозир бораман, — Муяссар телефонни
қўймасдан хонадан югуриб чиқди. Зиналардан учиб
тушгандек бўлди гўё. Дарвоза олдидаги тўғри келган
машиналардан бирига ўтириб газни босди. — Мен
ёнингизга кетаяпман. Ҳозир бир зумда ёнингизда
бўламан.
— Сени севаман, — Аюбнинг овози паст эшитилдию,
кейин умуман эшитилмай қолди.
— Мен ҳам сизни севаман. Аюб эшитяпсизми сизни
севаман, — Муяссар йиғлаганча тинмай гапирар,
аммо, Аюбдан жавоб йўқ эди. Машинани катта
тезликда ҳайдаб кетар экан, икки кўзи ташқарида
Аюбни изларди. — Аюуууб, — ана кўрди. Аюб
бекатда ўтирар, негадир юз - кўзи, уст - боши қон
эди. — Аюб, — Муяссар машинани тўхтатиши билан
ундан тушиб у томонга юрди. Аммо, катта тезликдаўтаётган машиналар унга йўл бермасди. — Аюуууб,
—уни чақирди. Аюб кўзларини очди,
— Муяссар, — пичирлаганча ён томонга йиқилди.
— Аюуууууууууб, — Муяссар жон ҳолатда
бақирганча у томонга югурди. Етиб келиб, унинг
бошини тиззасига олар экан, тинмай йиғлар, унинг
юзларини силаб уйғотишга ҳаракат қиларди. —
Туринг, кўзларизни очинг илтимос, — Аюбдан садо
ҳам чиқмасди. — Аюууууууб, — Муяссар беҳуш
ётган Аюбни қучиб йиғлар, Аюбнинг тана ҳарорати
тушиб борарди.
Аюбнинг ўлганига салкам бир ой бўлди.
Муяссарнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Ҳамма
нарсани унутган. Ҳеч нарса билан иши йўқ. Ейиш -
ичишнику айтмаса ҳам бўлади.
— Келинойи, нимадир еб олинг, — Аюбнинг
жанозаси куни Ўзбекистонга қайтган Санам
Муяссарга овқат едириш билан овора. Муяссар
унинг қўлини итатди. — Келинойи ҳеч бўлмаса
вужудингиздаги митти жонни ўйланг. Ахир, унданима айб? Тўғри акам ўлди, уларсиз қийналаяпсиз.
Аммо, бу дегани акамдан қолган ёдгорини ҳам
қийнашингиз керак деганимаску. Бунақа ўтириш
яхши эмас. Қайтанга кучли бўлиб, бундан буёғига
фарзандингиз учун яшашингиз керак, — Муяссар
унинг гапларини эшитар экан, йиғлаб юборди.
— Чидолмаяпман, уларсиз хатто нафас ҳам
ололмаяпман. Бутун умр қандай яшайман? —
Муяссар кўксига муштлаганча йиғларди.
— Келинойи, — Санам келиб уни авайлабгина
бағрига босаркан, — ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Сиз
ўзингизни қўлга олинг. Энди ҳаётингизда
жажжигина жиянчам бор. — Худди шу пайт хонага
Ҳошим Агзамов ўзгача важоҳат билан кириб
келдида,
— Ҳозироқ бу ердан йўқол, — Муяссарни қўлидан
ушлаб судраб хонадан олиб чиқиб кета бошлади.
— Амаки бу нима қилганингиз? Келинойимни қўйиб
юборинг.
— Сен аралашма, — Санамга еб қўйгудек қарадида,
зинадан пастка туша бошлади.— Қойил, — эшик олдида қарсак чалганча Гулҳаё
опа турарди.— Ғурурли Ҳошим Агзамов яна
қандайдир ёлғонларга ишонибдиларда.
— Бу ерга қайси юз билан келдинг? — Ҳошим
аканинг юз - кўзида нафрат ва ғазаб акс этарди.
— Сенга ҳисоб беришга мажбур эмасман. Мен бу
ерга қизимни ва раҳматли жиянимдан қолган
омонатни олиб кетгани келдим. Чунки, сен бу
омонатни яхши асрай олмайсан.
— Мана бу суюқоёқни айтаётган бўлсанг бемалол
олиб кетишинг мумкин, — Муяссарни Гулҳаё опа
томонга итариб юборди.
— Санам, — Муяссарни қучиб олган Гулҳаё опа
қизига қараб, — келинойингни зарур нарсаларини
олиб чиқ. Бугундан у бизникида яшайди.
— Олиб кет ҳаммасини. Бу суюқоёқни ҳеч нимаси
қолмасин. Уйимни булғамасин ҳеч нимаси. —
Муяссар қайнотасига ҳеч нима демас, фақат
йиғларди.
— Юра қол гўзалим, — Гулҳаё опа унинг сочларидан
силаганча машинага олиб чиқаркан, — ҳалиҳаммаси яхши бўлиб кетади. Муяссар бир сўз
демасдан йиғлаганча машинага чиқар экан, уни

T.me/sinovlarihayot
ПУШАЙМОН.

Қудалар ўзаро келишдилар. Тобора узоқлашиб бораётган қариндошлик ришталарини сақлаб қолмоқчи бўлдилар. Йигит билан қиз учрашди, қиз ўта гўзал эди. Бўлди, шу учрашув ҳисоб. Қудалар ўзаро келишиб тўй кунини белгиладилар.
Йигит тўйдан олдин қиз билан яна бир гаплашиб олмоқчи бўлди.
Уйидан чиқибоқ такси тўхтатмоқчи бўлган қиз...
--Зебо!--деган овоз келган томонга қаради. "Ия, Шокир-ку, куёв тўра"
--Келинг, яхшимисиз?
"Салом бермади-я",-йигитнинг хаёлига келган фикр шу бўлди.

--Юринг, автобусда кетамиз,-деди йигит.
--Ман автобусда юрмайман, ўрганмаганман,--деди қиз йигитга дадил тикилиб.

" Андишасизроқ эканми?",--ўйлади яна йигит.

--Майли, ўзингиз биласиз?

Шокир юраги жазиллаб турсада ғурур отлиқ бир нарсанинг измида ортига қайрилмай кетди.

Қиз ичида "Жудаям кўркам йигит экан, кўзларида сеҳр бор экан", деганча қолди.

Шу куни Шокирникида қиёмат бўлди. Тўйга бир ой қолганда бу қизга уйланмайман деб туриб олди. Онаси йиғлади, отаси бақирди, безрайиб тураверди. Буваси қуданикига борди бошини эгди, тўйни тўхтатмоқчи эканлигини айтиб.
Қизнинг отаси Шокир билан бир марта гаплашиб кўришни сўради.
Фақат шу уйда. Бува кўнди. Шокир ҳашаматли дарвоза қўнғироғини босар-босмас, уни басавлат эркак -- Зебонинг отаси кутиб олди
--Ассалому алайкум,
--Ва алайкум ассалом, келинг болам,-қўшқўллаб кўришди ота.

--Уйга юринг.

--Зебо--орим, номусим. Унинг фотиҳаси бузилгани--мани ўлганим. Бу машинамнинг калити. Сизга. Қизимни кечиринг, эркалик қилган, ёшлик қилган, мана кўрасиз, ўзи ёмон қиз эмас.

--Машинангиз керакмас,  худойим дастимга берсин. Шокир ўрнидан туриб хайр-маъзурсиз кета бошлади

--Болам,--деганича қолди қизнинг отаси.

Тақдир эмас эканда, тўй бўлмади.

Орадан йиллар ўтди. Эрталаб ишга шошаётган Шокир аёлининг бугун гапга боришини эшитиб, тутақиб кетди.

--Гапга тўясанми ўзи?Шаллақиликни касб қилиб олган Нилуфар уйни бошига кўтариб шанғилларди...Шокир чўнтагидаги пулидан йўлкирага етадиганини олиб, қолганини аёлига  улоқтиргандек қилиб отиб кетди. Ҳаётдан тобора безиб бораётганди.

Автобусга амаллаб чиқиб олди. Жой топиб ўтириб олмаса, ҳадемай тиқилинч бўлиб кетади.

"Ана, битта жой бўш экан. Худога шукур" Хаёл суриб кетаверди. Бир пайт ёнидаги аёл:

--Тушмасангиз, ўтиб кетай,-деди.

Шундагина шеригига қаради.

--Зебо!

--Ассалому алайкум.

--Ва алайкум ассалом, сиз автобусда юрмас эдингиз шекилли?-узиб олди йигит

--Сизнинг ҳам дастингизга ҳали машина битмабди шекилли,- деди аёл, сўнг шундоққина ёнидан ўтиб, тушиб қолди...

Йигит унинг ортидан тикилиб қоларкан, йиллар мобайнида уни эсламаган бирор кун бўлмаганини ич-ичидан тан олди. Автобус эса одамларни ўз бекатида қолдириб кетиб борарди.


ФЕРУЗА.


https://t.me/sinovlarihayot
— Адажон биздан, аниқроғи, мендан хафа бўлибди. Яна ножўя гап айтиб, дилини оғритиб қўйдим, шекилли, — деди Шодия муғомбирона оҳангда.
— Нега бундай деяпсан? Тинчликми?
— Ўзингиз ўйлаб кўринг, эрталабдан кечгача ишда юрамиз. Улар бўлса уйда ёлғиз қолади. Кечки пайт келганимизда эса тайёр ош-овқатни ётиб қоламиз. Эрталаб яна шу аҳвол. Умуман олганда, ойижон ошхонага қамалиб қолган. Шу ҳақда дадангиз гапирганди, — деди Шодия.
— Сен нима деб жавоб бердинг?
— Ишдамиз, ишдан бўшаб уйда ўтиролмайман-ку, дедим.
— Ҳа, тўғри, Шу акамгаям ҳайронман. Ойим билан дадам кексайганда уларни шаҳарга кўчириб юборди. Ўз уйида тинч ва бахти яшашга ҳақи бор, — дея Шодиянинг ёнини олди Самад .
Эрининг бу йўсин гапиргани Шодияга ёқиб тушди. Энди у қайнона-қайнотасини қандай бўлмасин, уйдан ҳайдаб, ўзи истагандай мустақил яшашни режалай бошлади. Аввало, Шодия ишга вақтлироқ кетиб, кечроқ қайтадиган одат чиқарди. Дам олиш кунлари эса улгурмаган ишларини уйига олиб келиб, хонасига қамалиб оладиган бўлди. Табиийки, бунга Самад ҳам қаршилик қилмас, аксинча: «Аёлим яхши ишлаши, ўзини кўрсатиб катта ютуқларга эришиши, бунинг учун эса тинмай меҳнат қилиши керак», деб ҳисобларди. Шодиянинг бу қилиқлари қайнота-қайнонасига ёқмас, шу сабаб суюкли ўғлининг бу вазиятга лоқайд қарашидан бироз ранжиган ҳам эди.
— Ўғлим, келин иш билан бўлиб рўзғорни эсдан чиқариб қўймасин. Онанг ҳам энди аввалгидай тетик эмас, — деди кунларнинг бирида Саттор ака ўғлига насиҳат қилиб.
Отасидан бундай гап эшитиб ўрганмаган Самад индамади. Саттор ака эса яхши кўрган ўғли ҳақида ўйларкан, Самаднинг бошқаларда йўқ фазилатларига путур етаётганидан ўксинарди. Аммо буни ота тан олмас, шу сабабли уларнинг аҳволидан қайғураётган Акмалнинг гапларига бепарво қарарди. Зеро, Акмал доим ота-онасининг қишлоқдаги уйга кўчиб келишини истар, бу ҳақда уларга айтганида эса нуқул рад жавобини оларди. Ота-онасининг бундай жавобидан Акмалнинг дили ранжиса ҳам, буни сездирмасди. Бу орада Шодиянинг ҳунарлари кўпайиб, энди очиқчасига ҳужумга ўта бошлади. Охир-оқибат Саттор ака ўғлига биринчи бор қаттиқ гапиришига тўғри келди.
— Мен-ку майли, лекин онанг адо бўлди, ўғлим, — деди Саттор ака. — Сени доим акангга ибрат қилиб келганмиз. Сенинг эса хотинингга гапинг ўтмайди. Ўзининг уйида раҳбарлик қилолмаган эркак кўчада қандай қилиб кўкрак кериб юради?
Самад отасининг кейинги гапини қабул қилолмади. Сирасини айтганда, у бундай муомалага ўрганмаганди. Шу сабаб Саттор ака гапини тугатиб улгурмасидан, Самад оғзига келган гапни қандай айтиб юборганини билмай ҳам қолди.
— Шундай экан, ана, яхши кўриб, танлаб олган келинингиз билан яшанг!
Бу гап Саттор ака учун ёз чилласида ёққан қордай таъсир қилди. Кўз олди қоронғулашди. Самаднинг бу гапни билмасдан айтиб юборгани-ю, бот-бот узр сўрашлари қулоғига кирмади. Ўша куннинг ўзидаёқ Саттор ака аёли билан қишлоқдаги уйига қайтиб кетди. Энди Саттор ака танлаган йўлини таҳлил қилар экан «Бир фарзандни бошқасидан устун қўйиш жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Бундай ота-она, аввало, ўзига ва болаларига ёмонлик қилган бўлади. Мана, масалан», дерди-ю ўғли Самадни эслаб жим бўлиб қоларди.
Аммо ҳовлидаги катта ўғли Акмални, унинг фарзандлари ва келинининг атрофида парвоналигини ўйларкан, ҳаётидан мамнун бўларди. Айни чоғда бир пайтлар Акмалга нисбатан бошқача нигоҳ билан қараганидан уялиб кетарди.
тамом.
Қувончбек ХУДОЙШУКУР.

https://t.me/sinovlarihayot
ХИКОЯ

Мен билан бир палатада ётган йигит ўтган умрининг надоматли қисмини айтиб бергач кўзини юмиб олди. Балки йиғлаётганини кўришимни хоҳламагандир. Шу тобда уни нима деб юпатишни билмасдим. Фақат хаёлимдан «кеч бўлса ҳам Худо инсоф берибди-ку» деган ўй ўтди.
Дард инсонга кутилмаганда келади дейилгандай, анча йил аввал дабдурустдан кўричак бўлиб қолдим. Шифохонада операциядан сўнг икки кишилик палатага олишди. Ярим кечада палатадаги шовқиндан уйғониб кетдим. Қарасам врач, ҳамшира ва яна бир неча киши ҳамма ёғи бинт билан ўраб ташланган, бир оёғи гипс қилинган йигитни ёнимдаги койкага жойлаштиришяпти.
Эртаси куни йигит билан танишиб олдим. Айтишича, бундан бир неча кун олдин автоҳалокатга учраган экан.
«Рўпарадан келаётган машинанинг чироғи кўзимни қамаштирди, хаёлимда машинам йўлдан чиқиб кетаётгандай туюлаверди. Рулни тўғрилайман деб уни бурганимда тўғридан келаётган юк машинасининг олдига чиқиб кетдим. Қарсиллаган овозни эшитганим эсимда, уёғини билмайман. Кўзимни очганимда жонлантириш бўлимида ётардим. Бироз ўзимга келганимдан кейин мана, сизга ҳамхона қилиб қўйишди», деди йигит.
Йигит бир-икки кунда анча ўзига келиб қолди. Менинг ҳам операциядан сўнг орттирган ярам бита бошлади. Кунлардан бир кун йигит «Ҳаммасини ўзимга ўзим қилдим, кўпнинг ҳақи шунақа оқибатга олиб келишини билардим», деб қолди. Мен унинг гапларига қизиқиб, нима бўлганини сўрадим. У ҳикоясини бошлади.
«Коллежни битиргач иш қидира бошладим. Сўнг туман электр тармоқлари корхонасига монтёр бўлиб кирдим. Аввалдан хонадонларда электр тармоқларини тортиш қўлимдан келгани учун, иш жойимга осон мослашдим.
Ишхонамда маош унча катта эмас, рўзғорга ҳам етмасди. Аммо одамлар электр билан боғлиқ турли юмушларга чақириб туришар, ишлари битгач ўзлари рози бўлиб хизмат ҳақи беришарди. «Хизмат ҳақи»ни инсоф билан олардим ва ҳеч ким норизо бўлмасди. Аксинча, иши битган одамлар дуо ҳам қилишарди.
Шу соҳада 3 йил ишлаб қўйгач раҳбарият лавозимимни оширди. Оддий монтёрликдан назоратчи вазифасига тайинландим. Ишхонамизда назоратчи вазифаси тез-тез бўш қолар, айримлар негадир бу вазифада узоқ ишламасди. Ўшанда хаёлимдан «Ўзимнинг ишим яхши, назоратчи бўлмасамми?» деган ўй ҳам ўтди. Аммо амалнинг ҳам шайтони бўлади дейишгани рост экан, назоратчи бўлиш иштиёқи устун келди.
Назоратчи бўлгач тезда бу ишга бекор ўтганимни тушундим. Назоратчининг «оти улуғ» бўлгани билан даромад яхши эмасди. Ойлик кам, одамлардан «буюртма» тушмас, шу сабабли монтёрлик қилиб ишлаган пулимни бу ерда топа олмасдим.
Орадан бироз ўтиб, аввалроқ ишга келган айрим назоратчилар менга «пул топишнинг турли йўлларини» ўргата бошлашди. Кейин билсам уларнинг баъзилари ўзаро тил бириктириб, ҳамжиҳатликда ишлашар ва топилган маблағни ўртада тенг тақсимлашар экан.
Улар назорат ишлари билан борганда аҳоли хонадонларига ўрнатилган электр ҳисоблагичларни кўздан кечиришар ва яширинча унинг пломбасини юлиб олишар экан. Сўнг вазиятга қараб ўша заҳоти ёки бир неча кундан сўнг бошқа назоратчи гўё ҳисоблагични текшириш мақсадида бориб, уй эгасига электрдан ноқонуний фойдаланаётгани ва давлатга катта миқдорда зарар келтираётганини айтишаркан.
Миллионлаб сўм зарарни эшитган уй эгаси дарров келишишни таклиф қиларкан ва шу йўл билан улар мен монтёрликда юриб бир ойда топган пулни икки-уч одамни чув тушириб ишлаб олишаркан.
Аввалига, мени бу ишларга қўшилиб кетишим қийин бўлди. Биринчи марта шунақа ҳаром ишга қўл урганим эсимда. Ўшанда назоратчи «шериклар» бир неча кун аввал иккита хонадондаги пломбаларни узиб кетишганини айтиб, манзилни беришди. Шеригим билан бориб «операция»ни қиёмига етказиб бажардик ва иккита хонадоннинг эгасидан анча пул олиб, ҳисоблагичга янги пломба ўрнатиб бердик.
Ўшанда ўзимга теккан ҳиссани истар-истамас чўнтакка тиққаним эсимда. Аммо кейинчалик ҳаром пул бошқалар каби менинг ҳам «бетимни қаттиқлаштириб» бораверди ва кейингиларида пулни олганимда ҳеч нарса бўлмагандай кетавердим.........
T.me/sinovlarihayot
Гоҳида хаёлимдан нотўғри иш қиляпман, деган ўй ўтганда «Кам маош билан яшаб бўлмайди, бошқалар ҳам шундай қилиб пул топяпти», деб ўзимга таскин берардим. Ўшанда кам ойлик беришяптими, демак бошқа йўл билан бўлса ҳам рўзғорнинг кам-кўстини қилиш керак, деб ўйлардим.
Шу тариқа икки йилда анча одамни чув туширдик. Биз ҳисоблагичлардаги пломбаларни ўзимиз юлиб олар эканмиз, биронта одамнинг хаёлига бу нарса келмасди. Хонадонлардаги ҳисоблагичларнинг кўчага чиқарилгани ва аксарият ҳолларда қаровсиз қолдирилиши ҳам одамларда бизга нисбатан шубҳа уйғотмасди. Улар аксарият ҳолларда болалар ўйнаб юлиб олган, деган гумонга боришарди.
Электр тармоқлари корхонаси назоратчилари пломбалар учун масъул бўлган ҳолда пул ишлаш мақсадида уларни ўзлари юлиб олиши одамларнинг хаёлига ҳам келмасди. Аммо охиргиси ёмон бўлди.
Одатдагидай шеригим билан маҳаллалардан бирига бордик. Бир-иккита хонадонни текширдик ва навбатдагисига ўтдик. Бу хонадоннинг ҳисоблагичи кўчадаги симёғочга ўрнатилган экан. Секин бориб иккита пломбадан бирини юлиб олдим ва четга улоқтирдим.
Кейин хонадон эгасини чақирдик. Ёши 40-45 ёшлар атрофида бўлган аёл чиқди. Унга ўзимизни таништириб, ҳисоблагичларни текшириб юрганимизни айтдик. Ҳисоблагичнинг олдига бориб уни текширгандай бўлдик ва аёлга унинг битта пломбаси йўқлигини, электр энергиясини ноқонуний ишлатаётганини айтдик.
Аёл бир зум ҳайрон бўлиб қаради ва «кеча қарагандим, турганди-ку!», деди. Шеригим билан мен ҳеч нарса билмагандай аёлга электрдан ноқонуний фойдаланиб келаётганини, ҳолатни ҳужжатлаштиришимизни тушунтира бошладик. Бошқалардан фарқли ўлароқ аёл «катта миқдордаги жарима» ҳақида эшитиб келишишни таклиф этмасди, балки «кеча қарагандим, турганди-ку!» деган гапни такрорларди холос.
Шу пайт аёлнинг 10-11 ёшлардаги қизи уйдан чиқиб келди ва бирпас гапимизга қулоқ солиб турди. Гап нима ҳақда кетаётганини фаҳмлагач «ая, боя мен деразадан қараб мана бу одамни ҳисоблагичимизни очаётганини кўргандим» деди. Шу онда баданимдан илон ўрмалагандай совуқ тер чиқиб кетди.
Ўша пайтда мен учун орқага йўл йўқ эди. Қизчага адашаётганини, мен ҳисоблагичга тегмаганимни айтдим. Қизча гапида туриб олгач, уни туҳматчига чиқардим. Сўнг ҳужжатларни тўлдирдим ва аёлнинг қўлига бериб шеригим билан у ердан тезда кетиб қолдик.
Ўша пайтда ғурурим айбимни тан олишга етмади. Оқибатда аёлга бир неча миллион сўм жарима тўлашига сабабчи бўладиган қоғозни тўлдирдим.
Орадан бир неча кун ўтиб ишхонадан чиқар эканман, ҳисоб-китоб бўлимидан аёл кишининг йиғлаб, баланд овозда гапираётгани эшитилди. Секин қарасам ўша аёл, пломбани узиб ташлаган касни қарғарди.
Афтидан у катта пулни топиб тўлашга имконияти йўқлиги учун қарғарди. Ўша пайтда унинг, «Илоҳим ҳисоблагичдаги пломбани узган эртага етмай жувонмарг бўлсин» деб айтган қарғиши жонимдан ўтиб кетди.
Ўшанда ҳисоб-китоб хонасига киришим ва барчаси тушунмовчилик бўлгани, ҳисоблагичдаги пломбанинг йўқлиги ҳақидаги ҳужжат нотўғри тўлдирилганини айтиб, аёлни жаримадан қутқарсам бўлар эди. Бу учун жа нари борса бошлиқдан дакки эшитардим. Аммо ғурур яна бунга йўл қўймади.
Ўша куни куни билан кайфиятим бўлмади. Аёлнинг қарғиши қулоғим остидан кетмасди. Кечки пайт машинамни бошқариб уйга кетаётганимда ҳам шуни ўйлаётгандим. Шу пайтда ҳалокат содир бўлди. Назаримда мени ўша мазлум аёлнинг қарғиши урди.
Худо хоҳласа бу ердан чиқиб тўғри ўша аёлнинг олдига бораман. Ундан кечирим сўраб, жарима учун тўлаган пулларини қайтараман. Аммо бир неча йилдан буён эҳҳе, қанча одамнинг ҳақини едим, уларни қандай қайтараман?».
Йигит ўтган умрининг надоматли қисмини айтиб бергач кўзини юмиб олди. Балки йиғлаётганини кўришимни хоҳламагандир. Шу тобда уни нима деб юпатишни билмасдим. Фақат хаёлимдан кеч бўлса ҳам Худо инсоф берибди-ку, деган ўй ўтди.
Муаллиф ?

https://t.me/sinovlarihayot
Эртасига душанба эди. (ҳикоя)

Хотини эрталабдан қулоқ-миясини қоқиб қўлига берди.
“Борайлик-а, борайлик…”, деб ебгина қўйди, охири кўнди: “Бўпти, тез қайтамиз…”. Йўлга тушдилар. Йўлда эҳтиёткорлик билан айтилган одобий доира – меҳмонда ўзни тутмоқ сабоғидан ҳам баҳраманд бўлди. “Мулойимгина муомалада бўлинг, жилмайиб ўтиринг.
(Аслида безраймасдан ўтиринг демоқчийди, эрининг тутқаноғи тутиб, ярим йўлдан ортга қайтиб қолишидан чўчиди). “Раъно Акромовна ҳаммани ҳам меҳмонга чақиравермайди. Фақат бизни таклиф қилди…”. Эрнинг энсаси қотди, эснади: “Аёл боши билан шугина ҳам раҳбарпараст-а?. Кетса ўрнини менга қолдириб кетади, деб ўйлайди-да, бечора…”.
Эр ўзича ижирғаниб қўйди.Мезбон уларни хушҳол, очиқчеҳралик ила қарши олди.Кўчадан кўрсанг бир капа, ичига кирсанг дур капа.
Раъно Акромовнанинг ташқаридан разм солсанг, баланд девор ортидан тиртайибгина кўринган уйи, ичкари ҳатлаши ҳамоно қасира-қусур қасрга айланди-қолди. Ял-ял ранг отган турли-туман қимматбаҳо тошлар ётқизилган йўлаклар, қайси бир дунёлардан олиб келиб экилган хил-хил барқ уриб очилган гуллар, (“Буларнинг ҳар бир донаси одамдан қиммат”, – ўйлади эр), рўпарасида кўпириб-тошиб кўкка отилиб турган фаввора теграсидаги заррин намхуш ҳавода ўйноқлаб осилиб турган камалак кўзини қамаштиради.
Теп-текис, кенг-мўл ҳовлига худди ям-яшил гилам тўшалгандайС чимўт босилган.  Ҳовли адоғида олтинтус панжаралар билан ўралган, суви тип-тиниқ мармар ҳовуз сатҳида осмон акс этади. Уй айвонига олиб кириладиган йўлак четидаги ялтироқ устунларга қалпоқчироқлар кийгизилганига қарамай, пастда ҳам бош-оёқ қаторасига икки тарафлама шокосадай-шокосадай ерчироқлар ўрнатилган. (Булар ёнса кечаси атроф алламбало бўлиб кетса керак. Рўпарадаги саройни кўр…)
Эр-хотин оёқлари чалкашиб-чулкашиб мезбон ортидан эргашдилар. Бир амаллаб меҳмонхонага кириб олишди. Борнинг бир томчиси йўқнинг ҳовузини тўлдиради – буларнинг меҳмонхонасида ихчамроқ тўй ўтказсанг бўлади, ўйлади эр. Хотин илжайгани илжайган. Бошлиқ аёлга қилган тавозеси тоғни тешгудай, гўёки у меҳмону бу мезбон.  Кенг-мўл хонанинг қоқ ўртасидаги стол базмбоп этиб тузалган эди, дастурхоннинг тенг ярми турли-туман ичимликлар: оқ, қизил, сариқ, кўк, пушти… бари-баридан бор.
Улар хил-хил емак очилиб-сочилган, сара ноз-неъматлар жо дастурхонга манзират қилдилар.
Раъно Акромовна қирқ ёшлар атрофидаги ҳусни тароватига ҳали соя тушмаган, бўйдор, Яратган қадди-қоматдан қисмаган жудаям гўзал жувон эди. Фақат шу гўзалликка ундаги алланечук шаҳду шижоат малол келиб турарди. Барибир раҳбарлик билиниб тураркан-да, майли, эпкинга юз бурсанг, шамол шаппати тортади, деганлари шу аслида. Мана, ҳозир ҳам қаршисидаги ҳали таниб-танишиб улгурмаган эркакка амр этди:
– Хўш, сиз зерикмай ўтиринг. Нози билан биз минг йиллик дўстмиз. Яхшиси, манавилардан қуйинг.  Ҳали замон бизнинг хўжайин ҳам келадилар. Кейин сизларни ҳоли қолдирамиз.У ботинида бўрон қамалган бу аёлга ҳайратланиб қараб турди.
– Нега анграйиб қолдингиз?
Винойингизни қуймайсизми? – турткилади хотини.
– Нима? Вино… 
Ҳа-я, – у ўрнидан туриб стол четига бориб, ичимликлар ичида алоҳида ажралиб турган, шохдор Буғу тимсолидаги биллур идишдаги “Арман коньяги”га кўзи тушиб, чиндан ҳам анграйиб қолди.
– “Йўғ-е, бўлиши мумкинмас…”. “Туйқус столнинг бу четига айланиб ўтиб “Буғушиша”га қўл узатди. “Буғу”нинг бўйнига ўралган ингичка кумуш тасмага осилган тугмачадайгина олтин суви юритилган медальонни кўриб тахта бўлиб қотиб қолди: “Йўғ-е, бўлиши мумкинмас, бунақа тасодиф сираям бўлиши мумкинмас…”. У жо­йида серрайиб туриб қолди. “Буғушиша” унинг қўлларини чўғ бўлиб қиздирарди.
– Зўр коньяк. Бизнинг хўжайин олиб келганлар… Сиз эркаклар биласизлар, бу савилни. Майли, шуни оча қолинг!У ҳардамхаёл бўлиб “Буғушиша”ни кўксига босган кўйи жойига ўтирди. Раъно Акромовнага сирли қараш қилди.– Очмайсизми? – деди мезбон таажжубда.Қадаҳларга “Буғу”нинг “бурни”дан коньяк қуйилди. Ичилди. Уйтелефон жиринглади. Мезбон даҳлизга чиқиб, гўшакни олиб ким биландир гаплаша бошлади........


T.me/sinovlarihayot