Sherzod Shermatov
8.24K subscribers
307 photos
176 videos
2 files
316 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Ҳурматли мактаб битирувчилари, кўринмас душман билан кураш вақтида бировни айблаш учун кетаётган вақтимиз ва энергиямизни фарзандларимиз келажагига ёрдам беришга ишлатайлик!

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда бировни айбдор қилишга ҳаракатлар кўп кузатилмоқда. Афсуски, бу билан коронавирус пандемияси пайтида аҳвол яхшиланиб қолмайди ёки у билан боғлиқ иқтисодий қийинчилик вақтида мактабларга бирдан жуда катта қўшимча маблағлар ажратилиб қолмайди.

Ўтган икки йилда давлат дастурлари бўйича мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлашга ажратилаётган маблағлар салмоқли равишда ошди. Мана ўтган ҳафтада давлат дастури асосида мукаммал таъмирдан чиққан мактаблардан баъзи лавҳаларни ҳам қуйидаги ҳавола орқали кўрса бўлади. Лекин 10 мингга яқин мактабларимизда ва уларнинг узоқ ҳудудлардаги филиалларида йиғилиб қолган муаммолар жуда кўп, шунга мактабларга қанча ёрдам бўлса шунча яхши.

Президентимиз ташаббуслари билан барча битирувчилар ўз мактабига ёрдам бериши ўзига хос умуммиллий ҳаракатга айланаяпти. Масалан, Алишер Бурханович Тошкент шаҳридаги 110-мактабни жуда чиройли қилиб таъмирлаб берганларини кўпчилик кўрди. Бошқа бир қанча тадбиркорлар мактабларни тўлиқ реконструкция қилиб ёки янги қўшимча бинолар қуриб беришди. Тўғри, ҳамма ҳам тадбиркор эмас. Лекин, шунда ҳам кимдир компьютер билан ёрдам берди, кимдир қўшимча китоблар билан. Булар ҳаммаси 6,2 млн ўқувчиларимиз келажаги учун қўшимча инвестициядир.

Янги ўқув йили бошланиши билан ушбу хайрли ишлар яна давом этса жуда яхши иш бўлар эди. Мактабларнинг анъанавий кўринишда очилиши ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамигача борадиган бўлса, битирувчиларимиз мактабларига бориб, ёрдам беришлари билан бирга ўзларининг устозларини эслаб, ҳам улардан хабар олишса, устозларнинг ҳам қалблари нурга тўлади.

Баъзи муҳокамаларда мактаб тайёр бўлмагани учун очилмади деган гапларни айтишаётганига гувоҳ бўлиб, яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Мактаб очилишига рухсатни Маҳаллий Кенгаш мактаб тайёрлигидан ташқари ушбу мактабдаги ўқитувчиларнинг коронавирусга тестлари натижалари ва ушбу ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими қўшимча касал кўпайишига бардош бера олишидан келиб чиқиб беради.

Яъни Тошкент шаҳридаги ёки вилоят марказидаги ҳамма имкониятларга эга (жумладан, кўпчилик илтимос қилиб жойлашга ҳаракат қиладиган) мактабга рухсат берилмай, узоқ ҳудуддаги аҳволи нисбатан оғир мактабга рухсат берилиши мумкин.

Рухсат берилмаган мактабларга рухсат бериш учун жойларда маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бўлинмалари мутассадилари томонидан ҳамкорликда ишлаб вазият яхшиланишига ҳаракат қилинади.
#Maktablarga_yordam https://bit.ly/33s30vF
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларга спорт анжомларида ёрдам берадиган федерациялар билан ҳамкорликка тайёрмиз

Дам олиш куни бўлишига қарамай, 8 март куни Халқаро текбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Унга кўра, дунёда оммалашаётган янги спорт турини мактабларимизга кенгроқ жорий этиш учун, ушбу федерация томонидан хомийлик асосида спорт анжомларининг мактабларимизга тарқатилиши, тренерларни ўқитиш ва мактаблараро мусобақалар ташкил этилишига қаратилган кенг қамровли дастур ишлаб чиқариш назарда тутилмоқда.

Ўқувчиларни спортга қизиқтириш бўйича мактаблардаги энг катта муаммолардан бири бу спорт анжомларининг етишмаслигидир. Шу сабабли ушбу федерациядан ўрнак олиб, ўз спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш ниятида бўлган бошқа федерациялар билан ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

PS. Бу спорт тури турли хил спорт турларига қизиқувчи ёшларга қанчалик имкониятлар очиб беришини ушбу видеоролик орқали томоша қилса бўлади.
#Teqball #Sport #Maktablarga_yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tadbirkor_maktabga_madadkor #maktablarga_yordam_beraylik
Инвестиция, Обод қишлоқ, маҳаллий бюджет маблағларидан мактабларга ажратилаётган давлат бюджети маблағлари ошиши билан биргаликда қатор тадбиркорлар Президентимизнинг мактаб таълимига ёрдам умумхалқ ҳаракатига айланиши зарурлиги ҳақидаги чақириқларига жавобан ўз ҳисобидан янги мактаблар қуриб, жиҳозлаб беришмоқда. Шулардан бири, бугун очилган Қуйичирчиқ туманидаги 45-мактаб ҳақида қисқа видеороликни кўришингиз мумкин.

Бошқа тадбиркорларимиз ҳам бундай ижобий намунадан ўрнак олиб, мактабларимизга ўз ёрдамларини аямайдилар деб умид қиламиз.

Очилиш маросимидан жонли эфирни кўриш учун: https://bit.ly/3mKXb8e
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги кўп қаватли уй-жойлар массиви қурувчиси томонидан ҳомийлик асосида қуриб топширилган биринчи давлат мактаби очилди

Энди бошқа янги қурилаётган массивларда бу каби мактаблар қурилиши бўйича жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз зарур бўлади. Зеро, Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сонли қарори иловасининг 18-бандига кўра барча ҳокимиятларга янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида, уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш, жумладан ҳар бир хонадон ҳисобидан камида 1,5 янги ўқувчи ўрни яратилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
#tadbirkor_maktabga_madadkor #maktablarga_yordam_beraylik
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида бу йил янгидан қурилган ва таъмирланган баъзи мактаблар ҳақида қисқача ролик тайёрлашган экан, кўришни тавсия этамиз. Бундай ўзгаришлардан ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг самимий хурсандчилигини кўриб, мактабларга ёрдам бериш қанчалик муҳим эканлигига яна бир бор гувоҳ бўласиз. #maktablarga_yordam_beraylik