«Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга – ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва ёниш азоби бордир», Буруж сураси, 10 - оят
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таолонинг ушбу саховатига ва карамининг кенглигига қаранглар, улар унинг авлиёлари ва тоат аҳлини қатл қилган бўлсаларда, У зот эса уларни тавбага чорламоқда-я!» деди.
«Ибн Касир» тафсиридан.
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
❓CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:
فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح
“Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.
Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.
“Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:
يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ
“Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ
❓CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:
مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.
Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.
Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.
Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:
و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود
“Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).
Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

#КУН_ҲАДИСИ
Қарздор киши қабрида қўли бўйнига боғлиқ ҳолда бўлади. Қарзи узилмагунча қўли ҳам ечилмайди.
Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Имом Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит Куфий раҳимаҳуллоҳ
Ҳижрий 80 йилда таваллуд топиб, 150 йилда вафот қилганлар.
1. Исми- Нўъмон ибн Собит
2. Куняси- Абу Ҳанифа
3. Яшаган даври- Умавийлар ва аббосийлар бошқаруви даврлари.
4. Холқий сифатлари, ташқи кўриниши – Сўзамол, очиқ юзли ва ҳайъат, либоси келишган.
5. Хулқий сифати, аҳлоқ-одоби – Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан сақланишда ўта кучли, тақводор.
6. Мартабаси, даражаси – тобеин, саҳобаларнинг катта жамоаси билан бир даврда яшаган.
7. Машҳур устозлари – Анас ибн Молик, Жаъфари Содиқ ва Ҳаммод ибн Абу Сулаймон.
8. Машҳур шогирдлари – имом Абу Юсуф, имом Муҳаммад, имом Зуфар.
9. Ақидаси – аҳли сунна вал жамоа
10. Етук, машҳур иши – фиқҳий мазҳаб асосчиси.
11. Дафн этилган жойи – Бағдоддаги Аъзамия мақбараси.
12. Ҳадисдаги даражаси – имом, сиқа.
13. Фиқҳдаги даражаси – мужтаҳид, Аллоҳ таоло уларга қабулни жо айлаган тўрт мазҳаб имомларидан бири.
Машҳур сўзларидан: “Ким илмни дунё учун ўрганса, илмнинг баракасидан маҳрум бўлади ва ундан кўпчилик манфаат ололмайди. Ким илмни дини учун ўрганса, илмида барака эргашади ва қалбида мустаҳкамланади. Унинг илмидан кўп инсонлар фойда оладилар”.
Асарлари: “Фиқҳул акбар”, “Муснади Абу Ҳанифа”, “Махорижу фил фиқҳ”, “Ъалиму вал мутаъаллим”, “Радду ъала қадария”, “Қасидату Нуъмания фий мадҳин Набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам” ва “Китабул васияти”.
Манба: @arabicuz

Ғийбат ўзи нима?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси банда дунёда бошқа банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг айбини яширади».
Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Forwarded from Шош ҳанафийлари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир аъробийга: «Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди. «Ҳа», деди у. «Қани, дуо қил-чи?» дейишди. «Аллоҳим! Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди у.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат
Кундузни Аллоҳ марди сирининг акси деб билинг; кўзни ёпган оқшомни эса унинг айб ёпувчилигининг акси. Аллоҳ саҳар чоғини хуш кўради дейдилар. Бу ҳам саҳар вақти унинг акси бўлганидандир.
Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Мўйи муборак
Дунёнинг жуда кўп жойларда Он Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак мўйлари мавжуд экани даъво қилинади. Уни зиёрат ҳам қилдирадилар. Умуман олганда, ҳеч кимнинг қўлида ўша мўй Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли эканига ҳеч қандай ҳужжат бўлмайди. Бу ҳолатда унга нибатан қандай йўл тутиш керак? Шоҳ Абдулҳақ Деҳлавий айтадиларки, шунчалик гап саҳиҳ ҳадислардан собитки, саҳобаи киромлар Он Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларидан тушган сувларни, ва у кишининг кесилган муборак мўйларини зое бўлишга қўйишмаган. Балки икром ва таъзим билан табаррук тарзида сақлаганлар. Мўйи муборакнинг саҳобаи киромлар ўртасида тақсим бўлгани ҳам собит. Бу ҳам зоҳирки, сочнинг адади жуда ҳам кўп бўлади. Шунинг учун жуда кўп миқдорда дунёда мавжуд бўлиши таажжубли эмас. Бундай ишларнинг бирор саҳиҳ санад собит бўлиши зарурий ҳам эмас. Чунки бу аҳкомга тегишли масала эмас. (Бу бир ҳукм эмаски, унга далил сўралса). Муҳаббатнинг тақозоси шуки, ясама (сохта) эканига далил бўлмаса, уни ҳурматлаш керак.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Кимки, бировни йўқ фазилатини айтиб мақтаса, уни айблаган бўлади.
Унванул баён

Forwarded from MuslimShosh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида 2024-йил Май ойи давридаги бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.
✅ Улашинг | https://t.me/MuslimShosh

#Ҳадис
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари. Бу ҳадисни ҳасан, дедилар.
Риёзус солиҳийн
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари. Бу ҳадисни ҳасан, дедилар.
Риёзус солиҳийн
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ОТНИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
❓CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Чунки уламолар қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар фақат қўй, эчки, қорамол ва туя эканини бир овоздан айтишган. Ундан бошқа ҳайвон ёки паррандалар қурбонликка ярамайди. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлардан бирортаси қурбонлик учун от сўйгани маълум ва машҳур эмас.
“Фатовои Оламгирия” китобида ҳам фақатгина уч турдаги ҳайвонларни қурбонлик учун сўйиш мумкин экани айтилган:
أما جنسه فهو أن يكون من الأجناس الثلاثة: الغنم أو الإبل أو البقر، ويدخل في كل جنس نوعه، والذكر والأنثى منه والمعز نوع من الغنم والجاموس نوع من البقر
“Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг жинсига келсак, уч турли ҳайвон қурбонликка ярайди: қўй, туя ва қорамол. Буларнинг барча тури, эркаги ҳам, урғочиси ҳам ярайди. Эчки қўйнинг бир тури, қўтос эса қорамолнинг бир тури ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.