Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Мўътадил маслак

Айтадиларки, муҳаққиқларнинг маслаги шуки, улар ўз нафсиларининг амалида танглик қилади (йўлни тор оладилар), (қийин бўлса ҳам) энг авло ва аъло томонни танлайдилар. Лекин фикр ва фатвода кенглик қиладилар. Яъни одамлар учун иложи борича осонлик ахтарадилар. Чунончи бир ҳадисда: «Ма карихта фадаъҳу вала туҳарримҳу ъала ъаҳадин, яъни бирор шубҳали нарса сенга ёқмаса, ўз амалингда уни тарк қил, лекин бошқаларга уни ҳаром дема».


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Forwarded from MuslimShosh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

"ҲОЖИЛАРИМИЗ, СИЗ КАМТАР БЎЛИНГ, БАРЧАГА ИБРАТ БЎЛИНГ!
СИЗНИ КУТИБ ОЛАЁТГАНЛАРГА ҲАМ ТАЙИНЛАНГ... "

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

  Улашинг | @MuslimShosh
#Ҳикмат

Ақллар ўртасидаги зиддият, мартаба нуқтаи назаридан ердан кўкка қадардир. Қуёшдек ақл ҳам бор. Зуҳро юлдузидан пастроқ, юлдузларнннг учишидан қуйироқ ақллар ҳам мавжуд. Ақл бордир, сархушнинг шамидек, ақл бордир учқун мисоли.

Қуёшдек ақлнинг олдидаги булут тарқадими, Аллоҳнинг нурини кўрган оқиллар фойдаланадилар.

Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Бир неча киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо олдиларига келиб, шундай дейишди: «Биз ҳаж ниятида уйимиздан чиқдик. Зотус-сифоҳ деган жойга етиб борганимизда бир йўлдошимиз вафот этди. Қабр кавлаб, уни дафн қилмоқчи бўлганимизда, қабрда катта илон кўрдик. Биз у қабрни қўйиб, бошқа жойдан қабр кавладик. Иккинчи қабрда ҳам ўшандай илон кўринди. Учинчи қабрни кавлаган эдик, унда ҳам ўша ҳолат такрорланди. Энди нима қиламиз? У кишини қаерга дафн қилайлик?». Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу илон ғазаби илоҳий эканини, уни Аллоҳ таоло мазкур кишига гуноҳи туфайли юборганини сездилар. У одамларга: «Бу илон Аллоҳ таолодандир, ер юзининг қаерини кавласангиз ҳам, ўша илонни топасиз. Шунинг учун у кишини бирор қабрга дафн қилиб, ҳаққига дуойи хайр қилишингиз лозим», дедилар.


Эслатма. Бир киши ҳақида фатво сўраётганда унинг ҳақиқий номини айтиш жоиз бўлса ҳам, бошқа ном билан савол қилиш яхшироқдир.

Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб олдим:
«Шубҳали нарсани шубҳасиз нарсага қолдир. Албатта ростгўйлик хотиржамликдир. Ёлғон эса шубҳалидир».
Имом Термизий ривоятлари.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ОТАГА НИСБАТАН МУОМАЛАНИНГ ГЎЗАЛ МИСОЛИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ОТАГА НИСБАТАН МУОМАЛАНИНГ ГЎЗАЛ МИСОЛИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК

CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية،
“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА
21 ИЮНЬ  2024 м.
ЖУМА куни тақвими

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:04
ҚУЁШ -    04:50
ПЕШИН - 12:30
АСР -        17:40
ШОМ -      20:02
ХУФТОН -21:43

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Беш нарса беш нарса билан билинади:
– Дарахт мевасидан билинади.
– Хотиннинг кимлиги эри камбағал бўлиб қолганида билинади.
– Дўст қийинчилик пайтида билинади.
– Мўмин бало пайтида билинади.
– Сахий эҳтиёж пайтида билинади.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Вафо дўстликни мустаҳкамлайди. Сен топган нарсаларингни энг яхшиси – ишончли биродар.

Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Мусулмон киши яхши ва кариҳ (ёмон) кўрган нарсасида, эшитиб, итоат қилиши зарур, модомики гуноҳ қилишга буюрилмаса. Агар мабодо гуноҳ ишни бажаришга буюрилса, қулоқ тутиш ҳам, итоат ҳам лозим эмас.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Долзарб

1✍️ Ноқонуний диний таълим бериш...
2🔥 Бошқа оқимларга ишониб ҳаётингизни барбот қилманг
3👳‍♂️ Ўзингизга қийин қилманг
4 🥷 Мазхабсизлик - динсизликка ўйл

https://t.me/shoshhanafiy
ДЎСТИМГА АЙТМАЙ ҚАРЗЛАРИНИ ТЎЛАМОҚЧИМАН

CАВОЛ: Бир дўстим тадбиркорлик билан шуғулланарди. Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиб, шифохонада ётиб даволанишига тўғри келди. Шу сабаб тадбиркорлиги ҳам вақтинча тўхтаб қолди. Эшитишимизча, ҳозир бир-иккита дўкондан қарз экан. Ўша қарзларини дўстимга айтмай тўламоқчиман. Чунки бу ҳақда унга айтсам аниқ рози бўлмайди. Яна кўнгли ўксинадими, деб иккиланяпман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Яхши ўйлабсиз. Шу тарзда унинг қарзларини тўлаб берсангиз бўлади. Бунинг учун улкан ажрга эга бўласиз. Шу ўринда бир ҳукмни билиб олиш лозим. Бировнинг бошқалардаги қарзларини қарздорга билдирмай туриб, закот, ушр каби фарз садақалар орқали тўлаб бўлмайди. Чунки закот ва ушрда тамлик, яъни муҳтожга мулк қилиб бериш шарт бўлади. Бундай ҳолатда закот ёки ушр ўша қарздор муҳтожга берилади, қарздор инсоннинг ўзи бориб, қарзини тўлайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Салмон Абдулфаттоҳ Абу Ғудда айтади: “Отам, мураббий, муҳаққиқ аллома, шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Ўзинг билан доим дафтар қалам бўлсин. У билан бирдан келиб қолган фикрларни қайдлаб борасан, эшитилган фойдалар ва нукталарни ёзиб борасан. Бу ила қимматли вақтни тежаган бўласан ва у эслаб қолиш, аниқ хабарни ўрнини босмайдиган тахмин, гумонга сарф бўлмайди. Зеро, қадимда: “Илм ов бўлса, унинг арқони китобат, ёзиб олишдир”, дейишган” дердилар.

“Қийматуз замани ъиндал ъулама” китобидан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg