Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳикмат

Шеър (насрий баён): “Умрингга қасамки, бу дунё доимий қўналға эмас, балки ақл юритувчи киши учун кўчиб кетиладиган жойдир. У бугун кулдирса, эрта йиғлатади, бугун юз очиб келса, эртага орқа ўгириб кетади. Агар дунё бир нарса берса, (билгилки,) унинг кунлари айланиб турувчидир”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Қуйидаги истиғфор истиғфорлар саййидидир:
«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри ма сонаъту абуъу лака биниъматика ъалайя ва абуъу бизанбий, фағфир лий фа иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта».


Маъноси: Ё Аллоҳ, Сен Раббимдирсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени яратгансан. Мен эса Сенинг қулингман. Мен қодир бўлгунимча аҳдинг ва ваъдангдадирман. Қилиб қўйган нарсаларимнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингга иқрор бўлдим. Мени мағфират қил. Чунки сендан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечирмайди.

Аҳмад ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Безовталикнинг манбаи қалбнинг тўрида бўлса, хотиржамлик ва ҳаловатга йўл йўқ.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИОЯ ЭТИШИМИЗ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИККИ ҲАҚ: ҲАҚҚУЛЛОҲ ВА ҲАҚҚУЛ ИЪБОД
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИОЯ ЭТИШИМИЗ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИККИ ҲАҚ: ҲАҚҚУЛЛОҲ ВА ҲАҚҚУЛ ИЪБОД
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Вақтдаги барака

Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади деган гап жуда машҳур, балки мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар озгинагина вақтда жуда катта-катта ишларни қилиб юборадилар. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у кишининг ёзган асарларининг ҳисоби билан тақсимланганида бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қандайига тушиниб бўлмайди. Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний ўз китоби «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»да шундай ёзадилар: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, ҳар бир бобни ёзишда мен Шайх Ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот»ини мукаммал ўқиб чиқдим». «Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифа келади. Демак у киши «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»ни ёзишда «Ал-футуҳот»ни уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал-жавоҳир»ни мен ўттиз кун ичида ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот»ни бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир. Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб пайдо бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақидан, бир кеча-кундизи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди. Ҳужжатул ислом, ҳазрат, мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги таҳқиқлари шуки, вақтнинг бир тули, яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақилар мана шу тул (бўй, узунлик)нинг номидир. Худди шундай вақтнинг арз, яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган шахслар ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Балки ҳаж учун меҳмонхона ёки Масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар.
Агар Маккада турган зиёратчи Оиша онамизнинг масжидларига бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره
“Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл (ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”.
“Ғунятун носик” китобида ёзилишича:
لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط
“Ҳилл (мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Табассум йиғиларда ниҳондир. Эй соф ва пок киши. хазинани вайроналардан қидир.


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Бир маротаба Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳуга салом берган эдилар, у киши жавоб қайтармадилар. Умар розияллоҳу анҳу бу хабарни Абу Бакр розияллоҳу анҳуга етказиб: «Усмонга насиҳат қилинг ва у кишига саломга алик олиш кераклигини таъкидлаб қўйинг», дедилар. Ҳазрат Абу Бакр бу шикоятни эшитиб, Усмон розияллоҳу анҳуга насиҳат қилдилар. Демак, эшитиб туриб саломга алик олмаган кишининг бу иши ҳақида унга сўзи ўтадиган бирор кишига айтиб, насиҳат қилиб қўйишини сўраш ҳам ғийбат эмас экан. Яна, бу ҳикоядан саломга жавоб қайтариш ҳам қай даража зарурлиги маълум бўлади. Акс ҳолда, Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг устидан шикоят қилмас ва у кишининг жавоб қайтармагани учун хафа бўлмас эдилар. Шунинг учун фиқҳий китобларда салом бериш суннати муаккада, жавоб қайтариш эса фарзи кифоя дейилади. Агар мажлисда фақат бир киши жавоб берса, қолган барчанинг зиммасидан фарз соқит бўлади.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Qiroat
Abdulaziz qori
🎤Абдулазиз қоридан гўзал қироат

📜Фуссилат сураси, 30-32 оятлари!

🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Ҳадис

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки бажаришга қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқни бошига чақириб, шаҳло кўзли ҳурлардан хоҳлаганини олишга ихтиёр беради», дедилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Тирмизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
30 МАЙ  2024 м.
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:12
ҚУЁШ -    04:53
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:33
ШОМ -      19:50
ХУФТОН -21:28

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Аллоҳга (бир ишни қилсамми, қилмасамми деб) истихора қилсанг-у, Аллоҳ сен яхши деб гумон қилган ўша ишингни бошқа томонга буриб юборса, сабрсизлик ҳам қилма, қайғурма ҳам!
Кунлар ўтиб, сенга кўринмаган ўша ёмонликнинг ҳақиқати кашф бўлур!
Роббингга фақат ишончда бўл!


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Дунё беради, қайтиб олади, эргашади ва бўйин товлайди. Дунё жоҳилни жилмайиш билан алдайди ва алмойи-анжойи тушларни чиройли қилиб кўрсатади. Берганини қайтариб олади ва сен унинг эшигини “очдим” деганда, у эшигини ёпади.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Сахий киши Аллоҳга яқин, одамларга яқин ва жаннатга яқин бўлиб, дўзахдан узоқдир. Бахил одам Аллоҳдан узоқ, инсонлардан узоқ, жаннатдан узоқ, дўзахга яқиндир. Сахий жоҳил Аллоҳ таолога ибодат қилувчи бахил обиддан маҳбуброқдир.


Термизий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Қурбонликка_оид_масалалар

1-МАСАЛА: “Қурбонлик кунларида бой, муқим, мусулмон, ҳур-озод бўлган ҳар бир кишига қурбонлик қилиш вожибдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Қурбонликни вожиб қиладиган бойлик – кундалик ҳаёт учун зарур нарсаларидан ташқари 85 грам тилло ёки унинг қийматидаги мол-мулкка эга бўлишдир.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИНСОНГА БЕРИЛГАН ҲАҚЛАРДАН БИРИ: ЯШАШ ҲУҚУҚИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ИНСОНГА БЕРИЛГАН ҲАҚЛАРДАН БИРИ: ЯШАШ ҲУҚУҚИДИР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Azon
Abdulaziz qori
🎤Абдулазиз қоридан жума азони

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Дуо ижобат бўладиган вақтлар:
– Саждаларда;
– Туннинг охирида;
– Фарз намозига азон айтилганида;
– Ёмғир ёғаётганда;
– Жума кунидаги бир пайтда (яъни, икки хутба оралигида);
– Одамларнинг маййит вафот этгандаги дуоси;
– Мусулмоннинг ўз биродари ҳаққига дуоси;
– Мазлумнинг дуоибади;
– Қадр кечасидаги дуо.


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg