#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
❓CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Иймонлашиш умиди
Бир китобда «Аллоҳ ўз маҳлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган», деган гапни ўқиб ўйга толдим. «Ҳаёт» деганда нима назарда тутиляпти? Жонми ёки ҳаракат қила олиш имконими?
Одамга ҳаёт берилгани шубҳасиз бир ҳақиқатдир. Ҳайвонларга ҳам берилган бу неъмат. Аммо дарахтлар, майсаларга-чи? Улар ҳам туғиладилар, яшайдилар, ўладилар. Барглар, майсалар... ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтадилар... Демак, уларга ҳам ҳаёт, жон берилган. Ҳатто кўзга кўринмас микроблар, бактериялар (балки уларни «инсу-жинс» десак бўлар?) ҳам жонлидир. Инсон аъзоларига кирган бактериялар касал қўзғар экан, демак, унинг ҳам жони бор. У ҳолда ҳаёт (жон) берилмаган, дейилганда тоғу тош, тупроқ назарда тутилар? Бу ҳам кишини ўйлатадиган муаммоли савол. Чунки тоғлардаги вулқон ҳаракатини жонсиз ҳодиса деймизми? Тупроқнинг дарахтларга, ўсимликларга қувват бериши-чи? Қолаверса, Ер сайёрасининг ҳамиша ҳаракатда бўлиши-чи? Шунга кўра, Аллоҳ барча яратган маҳлуқотларига жон бергану биз буларни сезмаймиз, десак жоизмикин? Эҳтимол бунда рамзий маъно яширингандир. «Ҳаёт берилмаган», дейилганда қалблари муҳрланиб қолганлар назарда тутилгандир...
Тоҳир Малик

#Ҳикмат
Дунё – заҳар қўшилган асал, ғам билан қорилган хурсандликдир. Дунёнинг гуллаб яшнаши сени алдамасин, зийнатлари фитнага солмасин. Чунки у неъматларни суғуриб олувчи, одамларни еювчи (юҳо)дир.
Унванул баён

#КУН_ҲАДИСИ
Сизларга тез кунда шундай замонлар келадики, ўшанда уч нарсадан азизроқ, яъни нодир нарса бўлмайди: 1) ҳалол дирҳам; 2) дўстлашадиган биродар; 3) амал қилинадиган суннат.
Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.

#фиқҳ
ТАРК ҚИЛИНСА, ҚОН ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ВОЖИБ АМАЛЛАР
Ҳажда қайси амални қилиш вожиб бўлса, уни тарк қилиб, қайтадан қила олмаган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўша ишлардан йигирма учта энг муҳими қуйида келтирилади. Ҳожилар ушбу ишларни яхшилаб ёдлаб олишса, жаримадан қутилиб қолишларига замин бўлади. Улар қуйидагилар:
1. Муздалифада туриш: қурбонлик куни субҳи содиқ билан қуёш чиқиши орасида Муздалифада туриш вожибдир. Уни тарк қилган киши зиммасига қон (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади;
2. Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш: ушбу икки тепалик орасида саъй қилишни тарк қилган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш лозим бўлади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида икки тепалик орасида саъй қилиш вожибдир. Имом Молик, Имом Аҳмад ва Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳим наздида бу ҳажнинг рукни ва фарзи ҳисобланади.
3. Жамарот тошларини отиш: тош отиш ҳажнинг вожибларидан бўлиб, тош отишнинг бир кунини ёки учала кунини ҳам тарк қилган кишига битта қурбонлик вожиб бўлади. Фиқҳ китобларимизда шундай келган: «Агар тош отишнинг барчасини тўртинчи кунга қолдирса, хоҳ у заволдан аввал ёки кейин бўлсин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида қазо ўтаган ҳисобланиб, кечиктиргани учун зиммасига битта қон (жонлиқ сўйиш) лозим бўлади. Агар тўртинчи куннинг қуёши ботгунича ҳам учала куннинг қазосини адо қила олмаса, адо қилиш ҳам, қазосини қилиш ҳам қўлдан кетган бўлиб, барча имомлар наздида зиммасига битта қон вожиб бўлади».
4. Видолашув тавофини қилиш: офоқийнинг (Ҳарам ташқарисидан келган кишининг) ватанига қайтиб кетаётган пайтда видолашув тавофини қилиши вожибдир. Уни тарк қилиш эса қонни вожиб қилади.
5. Соч олдириш: Сочни олдириш ёки қисқартириш вожиб амал ҳисобланади. Агар ҳожи сочни олдирмай ёки қисқартирмай эҳромдан чиқса, зиммасига қон вожиб бўлади.
6. Мийқотдан эҳромга кириш: офоқий кишининг мийқотдан эҳромга кириши вожибдир. Мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳожи зиммасига қурбонликни вожиб қилади. Агар амалларга киришишидан олдин мийқотга қайтиб бориб эҳромга кирса, зиммасидан жонлиқ соқит бўлади.
7. Қуёш ботишидан аввал Арафотдан тушмаслик: қуёш ботгунгача Арафотда туриш вожибдир. Шунинг учун қуёш ботишидан аввал Арафот майдонини тарк қилувчи кишининг вожибни тарк қилгани учун зиммасига қурбонликни вожиб қилади.
8. Тавофни яёв қилиш: қудрати етган кишининг тавофни яёв қилиши вожибдир. Имконияти бўла туриб, тавофни уловда қилиш қурбонликни вожиб қилади.
9. Таҳорат билан тавоф қилиш: таҳорат билан тавоф қилиш вожибдир. Шунинг учун ким таҳоратсиз тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Ҳайз, нифос ёки жанобат ҳолатида тавоф қилинса, жаримасига мол ёки туя сўйиш вожиб бўлади.
Агар тавофи зиёратдан бошқа тавофларни, жумладан тавофи қудум, тавофи видоъ, тавофи нафл кабиларни таҳоратсиз ҳолда қилса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Балки ҳар бир айланишга биттадан, жами еттита садақаи фитр вожиб бўлади;
10. Тавофда авратни ёпиш: тавоф ҳолатида авратни ёпиш вожибдир. Агар авратни тўсмай тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади.
11. Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиш: соғлом одамнинг Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиши вожибдир. Агар узрсиз уловда саъй қилса, зиммасига қон лозим бўлади;
12. Қирон ва таматтуънинг қурбонлиги: қирон ёки таматтуъ ҳаж қилувчи зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Шунинг учун қурбонликсиз эҳромдан чиқиб қўйса, жаримасига бир қурбонлик лозим бўлади.
(давоми бор)
"Мўминнинг умр сафари" китобидан
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари:
1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
1. Абу Бакр Сиддиқ;
2. Умар ибн Хаттоб;
3. Усмон ибн Аффон;
4. Али ибн Абу Толиб;
5. Зубайр ибн Аввом;
6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ;
7. Абдурраҳмон ибн Авф;
8. Саъд ибн Абу Ваққос;
9. Абу Убайда ибн Жарроҳ;
10. Саъид ибн Зайд.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Намоз_вақтлари
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
25 МАЙ 2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ ТОНГ - 03:15
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:47
⏰ ХУФТОН -21:23
📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА
25 МАЙ 2024 м.
ЯКШАНБА куни тақвими
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ ТОНГ - 03:15
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:47
⏰ ХУФТОН -21:23
📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
✅ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Telegram
Islom.shosh.uz | Расмий канали
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Ғийбат ўзи нима?
Обиллаҳм розияллоҳу анҳу ўз қули Умайрга гўшт қуритишни буюрди. Умайр гўшт қуритаётганида бир мискин келган эди, у киши хожасидан берухсат унга гўштдан озроқ бериб юборди. Обиллаҳм бундан хабар топгач, ғуломини урди. Ғулом бу воқеани Пайғамбар алайҳиссаломга (хожасидан шикоят қилиб, у зот унга насиҳат қиладилар деган ниятда) айтиб берди. Расулуллоҳ уни чақириб: «Сен нега Умайрни урдинг?» − дедилар. Обиллаҳм: «Менинг розилигимсиз таомимни фақирга бериб юборди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ажр иккингиз орангизда бўлади», дея марҳамат қилдилар.
Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳнинг гаплари
Ҳазрат Шоҳ Валийюллоҳ «Фуюз ул Ҳарамайн»да айтадиларки, бир неча нарсаларда Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалоту вассалом мени табиатимга хилоф нарсаларга мажбур қилдилар. Бири шуки, менга табъий тарзда Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳуни бошқалардан афзал кўриш марғуб эди. Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом икки шайх, яъни Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумо у кишидан афзал кўришга мени мажбур қилдилар. Иккинчиси шуки, мен табиатан тақлиддан нафрат қилар эдим. Лекин Ҳазрат пайғамбар алайҳиссалом тўрт мазҳабдан чиқиб кетишдан мени маън қилдилар.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси