Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.73K subscribers
7.79K photos
2.61K videos
21 files
15.2K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Мўйи муборак - Уккоша" жоме масжидида жума шукуҳи!

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Ғийбат ўзи нима?

Бир улуғ дарвеш бир гўдак билан ҳазил қилди. Бундан хабар топган одамлар дарвешга таъна қилдилар. Дарвеш эса: «Одамларга ҳайронман, ҳазил улар наздида ҳаром-у, ғийбат қилиш ҳалол экан», деди.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар нафл намозни кундузи ўқисангиз, махфий ўқийсиз. Кечаси ўқисангиз, жаҳрий ёки махфий ўқиш борасида ихтиёрли бўласиз. Агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, жаҳрий ўқисангиз бўлади. Имом Бурҳониддин Марғилоний бу борада бундай деган:
وَفِي التَّطَوُّعِ بِالنَّهَارِ يُخَافِتُ وَفِي اللَّيْلِ يَتَخَيَّرُ اعْتِبَارًا بِالْفَرْضِ فِي حَقِّ الْمُنْفَرِدِ ، وَهَذَا لِأَنَّهُ مُكَمِّلٌ لَهُ فَيَكُونُ تَبَعًا
“Кундузги нафл намозда махфий қироат қилади. Кечасидаги нафл намозда махфий ёки жаҳрий қироат қилишда ихтиёрли бўлади. Бу ҳукм фарз намозни ёлғиз ўқиётган кишига қиёслаб олинган. Чунки нафл намозлар фарз намозларни тўлдирувчи ҳисобланади. Демак, ҳукмда у билан бир хил бўлади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИЗҚ ЎЗ ЭГАСИНИ ДОИМ ҚУВИБ ЮРАДИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Audio
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 РИЗҚ ЎЗ ЭГАСИНИ ДОИМ ҚУВИБ ЮРАДИ
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Иймонлашиш умиди

Кучли ирода — фақат бир нарсани хоҳлаб, унга эришишгина эмас, балки зарур бўлганида нимадандир юз ўгиришга ўзини мажбур қила билиш ҳамдир. Ирода, бу шунчаки истак ва унинг қондирилиши эмас, балки у ҳам истак, ҳам қаноат, айни чоқда воз кечиш ҳамдир. Донолар айтибдиларки: «Қатъий ирода етишмаган одамда ақл ҳам етишмайди». Иродасиз кимсалар қўрқоқдирлар, модомики қўрқоқ экан — демак, у ожиз. Ирода фақатгина арзимас нарсаларга, фақатгина қандайдир маъносиз нарсаларга осилиб оладиган бўлса, у қайсарликка айланиб қолади. Яъни фазилат — иллатга айланади ва бошқалар билан муносабатда тўсқинлик қила бошлайди.


Тоҳир Малик

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Дунёда зоҳид бўлиш ҳалол нарсани ҳаром қилиш ва молни зое этиш ҳам эмас. Лекин дунёдаги зоҳидлик ўз қўлингдаги нарса Аллоҳ измидаги нарсадан ишончлироқ бўлмаслиги ҳамда мусибат етгандаги савоб сен учун ўша мусибат етмай қолганидан рағбатлироқ бўлишидир.


Термизий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Шеър (насрий баён): “Сен тўплаган захираларнинг энг қимматлиси –илм. Ким дарс қилиб, илм олган экан, унинг мақтовга муносиб фазилатлари ўчмайди. Илм сари юз бур, унинг мақсадларига қучоқ оч. Чунки илмнинг аввали ҳам, охири ҳам илмга юзланиш – илм талаб қилишдир”.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Биз-ку қорнимиз очса, овқатланиш вақти келганини биламиз. Шундай одамлар борки, қорни очади, лекин қачон овқат ея олишни билмайди. «Алҳамдулиллаҳ» дейлик!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Azon Rost maqomida
Abdulaziz qori
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал азон

Рост мақомида


TikTok|Facebook|YouTube|Telegram Instagram
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Фатвони мухтасар ёки муфассал қилиб ёзишда Мавлоно Яъқуб Нонутавийнинг гаплари

Айтдиларки, толиби илмлик замонимда Мавлоно Муҳаммад Яъқуб фатво жавобларни ёзишни кўпроқ менга топширар эдилар. Бир куни бир фатвони узун ва муфассал қилиб ёзиб тақдим қилдим. Шунда у киши: «Маълум бўлишича, фурсатинг жуда кўп экан. Кўрамизда, олдингда саволлар қалашиб ётганида ҳам жавобни шундай муфассал ёза олармикинсан», дедилар. Бу ‒ Ҳазратнинг пешгўйлиги (каромат билан олдиндан хабар бериши) эди. Эндиликда ҳақиқатда ҳам бир уюм хат олдимда туради. Баъзи вақтларда «Ҳа» ёки «Йўқ» деб жавоб ёзишнинг ўзига кифояланаман.
Кейин айтдиларки, менинг фиқҳ ва ҳадис фанига муносабатим тўлиқ эмас. Яъни мен бу фанларга мукаммал мос эмасман. Уларга қараганда тафсирга муносабатим (муносиблигим, мослигим) кўпроқ. Алҳамдулиллоҳ сўнг яна алҳамдулиллоҳ, тасаввуфга мукаммал муносабатим бор.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg