Islom.shosh.uz | Расмий канали
1.72K subscribers
7.79K photos
2.6K videos
21 files
15.1K links
Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали

Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/
Download Telegram
#Ҳикмат

Хасиснинг тўйган, сахийнинг оч қолган пайтида ташланишидан огоҳ бўл. Адоват дўстликка, дўстлик адоватга айланиб қоладиган вақтлар ҳам бор.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Шаҳидлар беш тоифадир 1. Вабо сабабли ўлган. 2. Қорни оғриб ўлган. 3. Сувга ғарқ бўлиб ўлган. 4. Уй остида қолиб ўлган. 5. Аллоҳ йўлида вафот этган.


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
ҚЎЛҚОП БИЛАН ҚУРЪОН УШЛАШ

CАВОЛ: Таҳоратсиз киши қўлига қўлқоп кийиб, Қуръонни ушлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратсиз инсон Қуръони каримни ушлаши мумкин эмас. Шунингдек, сиз сўраган қўлқоп билан ҳам ушлаш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда киши ўзи кийиб турган кийим билан ушлаётган бўлади. Аслида ё мусҳафга ёки ушловчига ёпишган нарса билан ушлаб бўлмайди. Мусҳафдан ёки ушловчидан ажраб турган нарса билан ушлаш мумкин. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
ولا يجوز لهم مس المصحف بالثياب التي هم لابسوها
“Бетаҳорат инсонларнинг кийиб турган кийими билан мусҳафни ушлашлари мумкин эмас”.
Кийилган қўлқоп ҳам инсон кийган кийимлар қаторига киради ва у билан мусҳаф ушлаш ножоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мутафаккирлар

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғазаб ва шаҳват Одам боласининг қалбида дўзахнинг чўғ тошчаларидан бир тош бўлгач, таҳорат, намоз ва қувилган Шайтондан паноҳ сўраш билан уни ўчиришга амр этилди”.


“Зодул маъод”дан.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Бир кимса сабабли дунёдан нафратланган киши худди суваракдан қутулиш учун бутун уйига ўт қўйган кишига ўхшайди.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Сен дўстларни рози қилиш пайида бўл, ҳамманинг рози бўлиши йўқ нарса. Қилиш уят нарса, гапиришга ҳам лойиқ эмас. Қанчалар беркитсанг ҳам, қилинган иш ошкор бўлади. Мол-дунё тугайди, яхши сўз қолади. Узун орзу-ҳавас қалбга дард орттиради, фикрни бузади.


Унванул баён

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Мажолиси_Ҳакимул_умма

Бир саййиднинг ҳикояси

Бир киши бир мавлавийнинг олдига келиб, ўзининг саййидлигини изҳор қилиб, нарса сўради. Мавлавий:«Саййидлигингизга нима далилингиз бор?» деди. У: «Ўзим айтган гапдан бошқа далилим йўқ», деди. Мавлавий унга ҳеч нарса бермади. Кечқурун тушида ҳашр майдони қоим бўлганини кўрди. Қаттиқ чанқоқлик экан. Ҳавзи Кавсарда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига сув ичказаётган эканлар. Бу мавлавий ҳам келиб: «Мен ҳам сизнинг умматингизман, менга ҳам Ҳавзи Кавсар сувидан беринг», депти. Шунда У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сенинг уммат эканинга нима далилинг бор?» дептилар. Ўшанда ўзининг қилган ишидан пушаймон бўлган экан.


Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳикмат

Бири минорани кўради, минорадаги қушни кўрмайди. Минорадаги лочинни кўзи илғамайди. Иккинчиси қанот қоққан қушни кўради, лекин қушнинг оғзидаги укпарни кўра олмайди. Аллоҳ нури билан қараган эса ҳам қушни кўради, ҳам оғзидаги укпарни. Бириси инсонни нақшлар билан безаган лой суратида кўради, бошқаси илм ва амал билан тўла лой шаклида! Бадан минорадир, илм ва ибодат қушга ўхшайди, уни, истасанг, уч юз дона деб ҳисобла, истасанг икки дона. Ўртача фикрловчи одам фақат қушни кўради, унинг олди ёки ортида ҳеч нарса кўрмайди. Пар эса қушда яшириндир. қуш у билан тирик, тумшуғида пар бўлган қушнинг доимо жонидан жўшади. На вақгинчалик, на қарзга олинган бўлмайди!


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Аллоҳ таолонинг рашки кишининг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎤Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ЗОЛИМЛАР ҲАҚИҚИЙ ЖАЗОНИ ҚИЁМАТДА ОЛАДИЛАР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
Maruza
Ilhomjon domla
🎤 Илҳомжон домла Умаржон ўғли
📜 ЗОЛИМЛАР ҲАҚИҚИЙ ЖАЗОНИ ҚИЁМАТДА ОЛАДИЛАР!
🕌 Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди

TikTok|Facebook|YouTube|Telegram|Instagram
#Намоз_вақтлари

🗓 🌙   1446 ҳ.й МУҲАРРАМ
9 ИЮЛЬ  2024 м.
СЕШАНБА куни тақвими

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

ТОНГ -     03:16
ҚУЁШ -    04:59
ПЕШИН - 12:33
АСР -        17:41
ШОМ -      20:00
ХУФТОН -21:37

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#КУН_ҲАДИСИ

Қарздор киши қарзи сабабли қабрда асирдир. У ёлғизликдан Аллоҳга шикоят қилади.


Баро (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
#Биласизми

ҲИЖРИЙ ОЙЛАР ҲАҚИДА

Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа) бўлиб, бир йил 354 кундан иборат.
Ҳижрий кунлар қуёш ботганидан кейин бошланиб, эртаси куни қуёш ботгунича давом этади (масалан, милодий кундаги пайшанба кечаси ҳижрий ҳисобда жума кечаси саналади).
Янги ойларнинг бошланишига ойнинг туғилиши асос қилиб олинганлиги сабабли, ҳижрий йил милодий йилдан 11 кунга фарқ қилади.
Ҳижрий ойлар милодий ойлардан фарқли равишда, ернинг қуёш атрофида айланиши сабаб алмашиниб турадиган фаслларга боғлиқ эмас. Бунга мисол қилиб рамазон ойи, ҳаж мавсуми ёз ойларида келгани каби қиш ойларида ҳам келишини айтиш мумкин.
Муборак кун ва кечалар ҳар ўттиз уч йилда бир марта ўз кунига тўғри келади.
Дунё мамлакатларининг исломий тақвимларида кичик фарқлар кўзга ташланади. Буларни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилардир:
– ҳилол (янги ой)нинг илк кўринишини аниқлайдиган халқаро андозадаги ўлчов асбобининг қабул қилинмаганлиги;

– ҳилолнинг илк кўринишини аниқлашда ҳар хил усуллар қўлланиши;

– ҳилол кузатиладиган ҳар бир жойнинг ўзига хос об-ҳаво шароити мавжудлиги;

– турли географик минтақаларнинг бир-биридан вақт нуқтаи назаридан фарқлилиги.


Манба: @MuslimShosh

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Forwarded from MuslimShosh.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM