#Мажолиси_Ҳакимул_умма
Бир муҳим васият
Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, менинг васиятим (насиҳатим) шуки, улуғларнинг шеър ёки бирор гапини бирор масъалада далил қилиб келитиш ҳаргиз муносиб эмас. Чунки шеърда кўпинча маънолар лафзларга тобеъ бўлади. Ҳа, бир масъала аввалдан маълум бўлса, унга шеърни мунтабиқ қилиш дуруст. Лекин ундан мустақил (алоҳида, янги) бир масъала чиқариш дуруст эмас.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg

Меҳмондорликнинг ажиб усули
Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутавий бой меҳмонларга оддий таом, ғарибларга эса олий таом егиздирар эдилар. Бир одам сабабини сўраганида у киши: «Меҳмонни умуман (одатда) емайдиган овқати билан икром қилиш керак», деган эканлар.

Дин улуғларининг ҳилми ва карами
Бир улуғни бир киши сўкар, у киши эса унга ҳадялар жўнатар эди. Кейин у одам сўкишларни тарк қилди. У киши ҳам ҳадялар жўнатишни тўхтатди. У сабабини сўраган эди улуғ киши: «Биродар, бу олди-берди муомаласидир. Олдин сен бизга бир нарса берар эдинг, уни бадалига биз ҳам сенга бир нарса берар эдик. Сен беришни тарк қилган эдинг, биз ҳам сенга беришни тўхтатдик», дея жавоб берди.

Мирзо Мазҳари Жони Жононнинг узлатга чекинишлари сабаби
Бир киши Мазҳари Жони Жонондан: «Сиз нима учун одамлар билан кўришмайсиз?» дея сўради. У киши айтдилар: «Менинг мизожим (табиатим, кўнглим) нозик. Одамларнинг бирозгина хато ҳаракатларидан ҳам менга азият етаверади. Менга азият етказсалар, уларга Аллоҳ таолонинг қаҳри юзланиб турганини кўраман. Мен сабабли бировга қаттиқлик ва азоб бўлмасин деб ҳарчанд дуо қилсам ҳам, дуойим қабул бўлмади. Шунинг учун мен одамлардан алоҳида тураман».

Шайхул араб вал ажам Мавлоно Девбандий
Ҳазрат қуддиса сирруҳунинг тавозуъси ва меҳмоннавозлиги ҳақида бир ажиб ҳикояни менга Мавлоно Маҳмуд Рампурий айтиб берган. Бир маротаба Девбандда судлашадиган бир иш бўлиб қолди. Шу иш учун Рампурдан Девбандга келдим. Бир (молга сиғинадиган) ҳинду ҳам бизга қўшилиб олди. Унинг ҳам Девбандда қандайдир бир иши бор экан. Шаҳарга етиб келганимизда: «Мен ҳам сизлар қоладиган жойда қолсам яхши бўлар эди», деди. Мен (Мавлавий Маҳмуд): «Биз Шайхул Ҳинднинг уйларида меҳмон бўламиз», дедим. Хуллас, ҳинду ҳам ўша ерда қолди. Кечаси ҳамма ухлаганда мен кўрдимки, Мавлоно Шайхул Ҳинд ҳиндунинг ёнига келиб, аста-аста унинг оёқларини уқалашни бошладилар. Мен буни кўриб: «Ҳазрат бу нимаси, агар шундай қилиш керак бўлса, бу хизмат учун мен ҳозирман», дедим. У киши эса: «Йўқ, бу менинг меҳмоним, буни икром қилиш менинг зиммамдадир», дедилар.

Акса уриш ва унга жавоб қайтариш
Масъала шуки, агар бирор мусулмон акса ургач «Алҳамдулиллаҳ» деса, салом жавобида бўлганидек эшитувчиларга «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урувчи «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урувчи учун дуо ҳам бўлади. Аллома Шомий ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар). Ҳазрат айтдиларки, одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда биз баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак.

Ботиний ишларда тафаққуҳ (фақиҳлик) сўфийларнинг ҳиссасидир
Зоҳирий аҳкомларда иждиҳод ва тафаққуҳга (фақиҳликкa) зарурат бўлганидек, ботиний аҳкомларда ҳам бунга зарурат бор. Зоҳирий аҳкомларнинг ижтиҳод имомлари маъруф ва машҳур мужтаҳид ва фуқаҳолардир. Ботиний ишларни фуқаҳолари эса сўфийлардир. Ҳазрат Ҳожи Соҳиб Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳ алайҳ айтганлар: «Зоҳирий аҳкомларга алоқадор масъалаларда фақиҳлар ва сўфиларнинг орасида ихтилоф бўлса, мен фақиҳларнинг гапини таржиҳ қиламан (қувватлайман). Лекин агар масала ботинга (қалбга) тегишли бўлса, у ҳолда сўфийларнинг қавлини ихтиёр қиламан. Чунки бу ишларда сўфийларнинг тафаққуҳи (фақиҳлиги, тушунчаси) зиёда итмиънонга қобил, яъни инсонни кўпроқ хотиржам қилади». Аҳқар жомеъ (мен Шафеъ Усмоний) айтаманки, Имоми Ғаззолий «Фотиҳатул улум»да ёзадиларки, тўртта имом ҳам, бошқа фақиҳ, мужтаҳид имомлар ҳам фақат зоҳирдагина имом бўлмаганлар. Балки тасаввуф, сулук ва ботиний ишларнинг ҳам имоми бўлганлар. Ҳазрати Ҳожи Соҳибнинг юқоридаги гаплари умумий уламойи зоҳирлар, яъни фақат зоҳирни олиб, ботиний илмларга моҳир бўлмаган олимлар ҳақида айтилган бўлса керак.

Умумий ҳайвонлар билан инсон орасидаги фарқнинг хос бир сабаби
Айтдиларки, дунёда қанча ҳайвонот (жонзот) бўлса, унинг афродида (аъзоларида) қувват ва истеъдод жиҳатидан ортиқ камлик бўлади. Баъзан бир фард шу қадар кучли бўладики, иккитасининг ишини қилади. Баъзиси бундан ҳам кўпроқ – олтита, саккизта, ҳатто ўнта ҳайвоннинг ҳам ишини бажара олади. Масалан битта от тўртта отни ишини ҳам бажариши мумкин. Ёки бир эшак тўрт эшакнинг юкини ҳам кўтариб кетаверади. Хуллас, ҳайвонларнинг афроди орасидаги тафовут ва тафозул – ортиқ-камлик борлигини ҳамма билади. Магар бу тафовут ва ортиқ-камлик инсон фарзандида бошқа тамоми жонзотларга нисбатан шу қадар катта ва кўпки, унинг ҳеч ҳадди ва чегараси йўқ. (Бир эшак тўртта эшакнинг ишини қилиши мумкин, лекин мингта эшакнинг ишини бажара олмайди). Бир одам юз кишининг, яна бир одам минг кишининг, балки юз минг кишининг ишини ёлғиз ўзи бажара олади. Ҳадисда машҳур бир қисса келган. Фаришталар Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом билан тамом оламни солиштириб кўрганлар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг биргина зотлари (ўзлари) тамоми оламдан ортиқроқ ва улуғроқ келганлар. Бундан маълум бўладики, инсоннинг биргина фарди тамоми оламга баробар бўлиши, балки ундан ҳам зиёда бўлиши мумкин экан. Шунинг учун Ҳазрат Мавлоно Яъқуб Нонутавий айтар эдилар, дарҳақиқат инсон бир навъ эмас, балки у бир жинсдир. Ҳукамолар фардлар дейдиган инсон фардлари аслида фардлар эмас, балки навълардир. Гўё инсоннинг ҳар бир фарди (шахси) бир мустақил навъ экан. Магар у мунҳасир фий фарддир, яъни у шундай навъки, унинг биргина фарди бор, холос.

Ҳазрат Ҳожи Соҳибнинг бир васиятлари
Айтар эдиларки, бирор муомалада одамлар сен билан тортишиб, жанжаллашсалар, сен хўлу қуруқни, яъни ўша масъала тўғрисида ҳамма билган нарсангни уларга ҳавола қилиб, уларнинг олдиларига ташлагинда, алоҳида бўл, яъни ўртадан чиқиб кет, улар билан тортишиб ўтирма. Бунинг мисоли шунга ўхшайдики, бир одам янги уйланган экан. Соқолида бир озгина оқлик пайдо бўлиб қолган экан. Сартарошга бориб, соқолидаги оқларини териб олиб ташлашни сўради. Сартарош соқолнинг ҳаммасини қириб олиб, унинг олдига қўйди ва: «Ўзинг ажратиб олавер, менинг бунга фурсатим йўқ», деди.
Ҳазрат айтдиларки, менинг умр бўйилик одатим шудир. Бир муддат бўлдики, мен қишлоғимизнинг жомеъ масжидида ҳар ҳафта ваъз айтар эдим. Унда тўй ва мусибатларда ривож топган расм-русумларни ислоҳ қилишга кўп урғу берар эдим. Одамлар орасида хилофимга гапирадиганлар чиқди. Бу гаплар менинг қулоғимгача етиб келди. Рамазони муборакнинг охирги жумъасидаги ваъзнинг якунида одамларни тўхтатиб айтдимки, мен нима нарса айтаётган бўлсам, фақат сизларнинг манфаатларингиз учун айтаман. Диний манфаат сизларга шуки, (ношаръий урфу одатларни қилмасларингиз) маъсиятдан сақланиб қоласизлар. Дунёвий манфаат шуки, исроф ҳамда исроф туфайли пайдо бўладиган (қарздорлик, судхўрлик каби) мусибатлардан қутулиб қоласизлар. Яна бир гап шуки, маъруза қилиш менинг ҳунарим ҳам эмас. Агар сизлар ўз манфаатларингизни хоҳламасаларинг, мен эълон қиламанки, бу ваъз охиргисидир. Бундан кейин бирор кишига иншааллоҳ, менинг томонимдан ҳеч қандай ёқмайдиган иш бўлмайди. Кейин кўплари оёғимга ёпишиб йиғлай бошладилар. «Бизда ҳеч қандай нуқсон йўқ. Ичимиздан баъзи бир аҳмоқ одамлар гапирган гап сабабли нима учун бизга (маърузадан маҳрум қилиш билан) жазо берасиз?» дедилар. Мен: «Тўғри, ҳақиқатда ҳам сизларда камчилик йўқ. Сизлар уйларингизга чақираверинг, мен уйларингизда маъруза қилиб беравераман», дедим. Шу билан уйма-уй жуда кўп ваъз бўлди. Уйларда қилинган бу маърузаларим масжиддагидан кўра фойдалироқ бўлди. Чунки бу расму русумларга астойдил амал қилинишга катта сабаб умуман олганда хотинлар бўлади. Уйлардаги бу маърузаларни асосан аёллар эшитишди ва менинг асл мақсадим ҳосил бўлди. Бу Худои таолонинг фазли бўлди. Шунинг учун энди Таҳонабаванда ношаръий расму русумлар деярли, умуман қолмади.
Ҳазрат (Таҳонавий) шайхлари Имдодуллоҳ Маккийнинг васиятлари ҳамда ўзларининг юқорида зикр этилган ишларининг дурустлигига «Жомеъи сағир»да Разиндан марфуъ ҳолда ривоят этилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирдилар.
«Фақиҳ киши қандай ҳам яхши экан. Одамлар унга муҳтож бўлсалар, уларга фойда етказади. Унга ҳожатлари тушмаса, ўзини улардан беҳожат тутади».

Бир оятнинг тафсири ва шубҳани кетказиш
«Улар Раббилари томонидан ҳидоятдадирлар ва улар фалоҳ (нажот) топувчилардир». Бу оятда икки нарса– ҳидоят ҳамда фалоҳ мукофот сифатида зикр этилган. Чунки, бундан олдин ғайбга ҳамда пайғамбарларга иймон келтиришсифатлари келтирилган. Мана шу иймонга мукофот ўлароқ бу оятда ҳидоят билан фалоҳ ваъда қилинмоқда. Фалоҳни амалга мукофот бўлишини тушунса бўлади, чунки фалоҳнинг маъноси мурод ва мақсадга етмоқдир. Лекин ҳидоят деб йўлни кўрсатишга айтилади. Бир нарсанинг йўлини кўриб олиш бир мақсад ҳам эмас шу билан бирга у бирор амалга мукофот бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳазрат мана шу шубҳани дафъ қилиш учун айтдиларки, менинг ўзим билан содир бўлган бир воқеа мана шубҳага жуда яхши жавоб бўлади. Воқеа шундай бўлдики, бир одам Меюратга кетаётган поездга минмоқчи экан, адашиб Руркийга, яъни қарама-қарши тарафга кетаётган поездга миниб олипти. Поезд юрганидан кейин хато қилганини билди. Мен ҳам ўша поездда Руркийга кетаётган эдим. У одамнинг ниҳоятда қаттиқ изтиробга тушганини кўрдим. Мен эса ўз жойимда хотиржам ўтирибман. Унга тасалли бераман десам, менга илтифот ҳам қилмади. Поезд тезлагани сайин уни паришонлиги яна ортиб бораверди. Ўша вақтда билдимки, манзил ва мақсад томон тўғри йўлда кетаётганини аниқ билишнинг ўзи ҳам инсон учун бир катта неъмат ва роҳат экан. Шунинг учун буни амалга мукофот қилиб белгиланса бўлаверади. Бу оят мўъминларни «Сизлар саҳиҳ ва тўғри йўлдан бормоқдасизлар, ҳеч ташвиш қилманглар», дея хотиржам қилмоқда. Бундан ортиқ яна қандай неъмат бўлиши мумкин?

Ботил аҳлининг каломини мутоала қилиш жуда зарарлидир
Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, аҳли ботилларнинг гаплари, ишлари, ҳолатлари ҳақида сўзлашиш ёки шу нарсаларни ўз ичига олган китобларни мутоала қилиш қалб учун жуда зарарлидир. Мунозара қилиш зарурати билан гоҳида кўришга тўғри келса ҳам, зарурат миқдоридан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳадисда «Уйларингизни қабр қилманглар», дейилган. Унинг машҳур маъноси шуки, уйларни тиловати Қуръон ва зикруллоҳдан холи қилиб, уларни гўё қабрга айлантириб, хароб қилиб қўйманглар. Магар баъзилар бу ҳадисни «Уйларингнинг ичига қабр қилманглар, яъни уйлардан қабристон сифатида фойдаланманглар», дея шарҳ қилганлар.

Вақф масаласида бир фиқҳий мушкиллик ва унинг жавоби
Мен бир савол берган эдим жавобига Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, нақд пулни вақф қилиш ёки вақфдан ҳосил бўлган нақд пул даромадлар вақф ҳукмида бўладими ё йўқми, деган масалада бир замонгача менда тараддуд (иккиланиш) бўлган. Чунки, истиҳлок қилмагунча (ишлатиб, йўқотиб юбормагунча) пуллардан фойдаланиш имкони йўқ. (Фойдаланиш учун уни сарфлаб, йўқотиш керак. Бир жойда турган ҳолатида ундан ҳеч қандай фойда кўриб бўлмайди. Зеро уни кўйлак қилиб кийиб ёки овқат қилиб еб бўлмайди. Ундан фойдаланаман деган киши уни эвазига бошқа нарса сотиб олиши керак бўлади). Вақф жоиз бўлиши учун таъбид (абадийлик) ҳамда айннинг бақоси (вақф қилинган нарсанинг айнан ўзи боқий туриши) шартдир. Вақфнинг юқоридаги таърифи пулга тўғри келмагач, у вақф қилувчининг мулки бўлиши лозим. Вақф қилган киши ўлса, мазкур пул унинг меросхўрларига тақсим қилиб берилиши керак. Магар «Фатавои оламгирийя»нинг бир ибораси, алҳамдулиллаҳ, бу масалани ҳал қилди. «Пулларни вақф деб дуруст қилиш имкони бўлмаса ҳам, масжид учун мулк ҳамда масжидга совға деб дуруст қилса бўлади». Ҳазрат яна айтдиларки, «масжид мулки» бир таъбирдир. Вақф билан ҳадия орасида ҳам яна хос бир сурат бўлиб, уни «масжид мулки» дея таъбир қилинган экан. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Хуллас, пулларни вақф қилиш билан у вақф қилувчининг мулкидан чиқиб кетар экан. Акс ҳолда уни амонат ҳолда ушлаб туришнинг ўзи ҳам мушкил бўлиб қоларди.

Иршод
Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, Девбандда улуғларнинг ижтимоъси (йиғилиб тургани) бир мустақил неъмат ва давлат эди. Мана шу нарса йўқолганлигининг лозимий таъсири бугун сезилмоқда. Ҳолбуки, мадраса зоҳиран қаралганда ниҳоятда тараққий қилган. Даромади, харажати, иморат жиҳатидан тараққий қилишидан ташқари, аҳли илмларнинг саноғи ҳам кўпайди. Лекин аҳли ботин улуғлар камайди. Гапнинг тўғрисини айтганда илмнинг кўплиги ҳам ботиний ҳолатлар, аҳлоқлар, амаллар дуруст бўлгандагина фойда беради.

Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг насиҳатлари
Бир мулҳид одам Али каррамаллоҳу важҳаҳудан: «Бирор киши белгиланган вақтдан олдин ўлмаслигига эътиқодингиз борми?» дея сўради. У киши: «Ҳа», дедилар. У одам: «Яхши, ундай бўлса, бир баланд иморатга чиқиб, ўзингизни пастга ташлангчи», деди. Шунда у киши бундай дедилар: «Агар менинг ўлим вақтим ҳали келмаган бўлса, бундай қилсам ҳам, шак-шубҳасиз ўлмай қолишга яқийним (ишончим) бор. Лекин бундай қилиш гўё тақдири Илоҳийни имтиҳон қилишдир. Бу эса ниҳоятда қаттиқ беодобликдир. Шунинг учун мен бундай қилолмайман».

Ҳаёт Маккада, ўлим Мадинада
Ҳазрати Имдодуллоҳ Маккий айтдиларки, яшаш Маккаи мукаррамада яхшироқ. (Зеро у ерда адо этилган ҳар бир амалга юз мингтадан савоб берилади). Лекин ўлиш учун Мадинаи мунаввара яхшироқдир. Чунки маҳшарда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом билан бирга бўлиш ва шафоатга эга бўлишга кучли умид бўлади. (Макка билан Мадинанинг фазилати тўғрисидага) турли ҳадисларни жамлашнинг энг яхши сурати шудир.

Бахиллик ва исроф
Ҳазрати Имдодуллоҳ Маккий айтдиларки, одамлар бахилликни исрофдан кўра ёмонроқ, деб санайдилар. Менинг фикрим шуки, исроф бахилликдан кўра ёмонроқдир. Чунки, исрофнинг ёмон натижалари бахилликка қараганда кўпроқ бўлади. Диний жиҳатдан ҳам, дунёвий жиҳатидан ҳам. Чунки биз бирор бахилнинг муртад бўлганини кўрмаганмиз. Лекин исроф қилиб, фақир бўлган жуда кўп кишиларнинг муртад бўлганини кўрдик.

Бир воизнинг жасурлиги
Имоми Аҳмад ибни Ҳанбал билан Яҳя ибни Маъин бир воизнинг мажлисида иштирок этдилар. Воиз жуда кўп ҳадисларни нотўғри ҳолда имом Аҳмад ибн Ҳанбалга нисбат бериб гапирди. Бу икки улуғ бирлари иккинчиларига қараб бу нималар деяпти дегандек кулар эмишлар. Ваъз тугагач имоми Аҳмад ибни Ҳанбал олдинга чиқиб, воиздан: «Сиз Аҳмад ибни Ҳанбални танийсизми?» деб сўрадилар. Воиз: «Ҳа, биламан», деди. Имоми Аҳмад: «Мени ҳам биласизми?» деб сўрадилар. У киши: «Йўқ, билмайман» деди. У киши: «Аҳмад ибни Ҳанбал мен бўламан», дедилар. Воиз ниҳоятда журъат билан: «Нима, сиздан бошқа Аҳмад ибни Ҳанбал йўқми?» дер эмиш.

Мавлоно Қосим Нонутавий ва Имоми Розий
Мавлоно Қосим Нонутавий аҳбобларидан бирига Имоми Розий ёзган «Тафсири кабир»ининг бир жойини бир зарурат юзасидан кўриб беришни буюрдилар. У киши китобни ўша жойини топиб, ҳазрат Нонутавийга ўқиб эшиттирди. Шунда ҳазрат: «Биз Имоми Розийни жуда ҳам зеҳнли, заковатли деб ўйлар эдик. Лекин маълум бўлдики, у кишининг зеҳни узун ва энига юраверар, лекин чуқурга кетмас экан», дедилар.

Кароматнинг Худойи таолога яқин бўлишга таъсири йўқ
Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, муҳаққиқларнинг наздида кароматнинг даражаси зикри лисонийдан (ғафлат ҳолатида фақат тил билан қилинадиган зикрдан) ҳам кам туради. Чунки зикри лисоний билан одамнинг Аллоҳ таолога яқинлиги ортади. Каромат билан эса яқинлик кўпаймайди.

Уйқу билан пайғамбарларнинг таҳоратлари синмайди
Бу масъала маъруф ва машҳурдир. Айтдиларки, бунинг сабаби ҳақида ўйлаганда шуни билдимки, анбиё алайҳимуссаломларнинг уйқулари мукаммал ғафлат уйқуси бўлмас экан. Балки, уларнинг мукаммал уйқулари ҳам, бизнинг уйқусираш ва мудрашимиз каби бўлар экан. Унда эса мукаммал ғафлат бўлмайди. Бу гап «Лайлатут таърис» (Бир жангдан қайтишда Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, саҳобалар ҳам кеча охирида ухлаб, бомдодга уйғоналмай қолган кеча) ҳадиси ҳақида бўладиган ишкол (мушкиллик) ҳам кўтарилиб кетади. «Лайлатут таърис» воқеасида субҳ вақтида У зотнинг кўзлари очилмаган, балки офтоб чиққанидан кейин уйғонганлар. Бунда қуйидагича ишкол бўлиши мумкин. Бир ҳадисда «Менинг кўзим ухлайди, қалбим ухламайди», дейилган. Агар қалблари бедор бўлса, у ҳолда намоз нима учун қазо бўлди, деган савол бўлади. Бу саволга шундай жавоб бериладики, мудроқ босган одамда мукаммал ғафлат ҳолатида бўлмаса ҳам, лекин у вақтни андоза қилолмайди (билолмайди). Кейин айтдиларки, бу тақрир билан шубҳалар жуда яхши ҳал бўлади. Лекин мен бу тақрирни (гапни) бирор жойда кўрмаганман. Шунинг учун агар қоидаларга мувофиқ келса, қабул қилинсин, акс ҳолда рад қилинсин.
Яна айтдиларки, агар менга мутақаддим улуғлардан нақл қилинмаган бирор фикр келиб қолса, иложи борича ўтган улуғ зотларнинг гаплари орасида шунга ўхшаш гап топилиб қолса, ўшаларга мансуб қилиб гапиришни дилим истайди. «Баёнул Қуръон» тафсирида шунга жуда кўп ҳаракат қилган.